Оғиз бўшлиғи очиқ биологик тизим бўлиб, унда патоген омиллар, масалан, вируслар, бактериялар ва тананинг ҳимоя кучлари ўртасида доимий мувозанат мавжуд. Бироқ, микроорганизмлар ва вирусларнинг кўпайиши ва жадал ривожланиши, шунингдек, умумий ва айниқса маҳаллий иммунитет ҳимояси омилларининг заифлашиши туфайли бундаймуҳим мувозанат кўпинча ҳужумга учрайди.
Янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Covid-19 келтириб чиқарадиган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари сони муттасил ортиб бормоқда. Тиш шифокори учун вазифа патологиянинг ривожланишига ва стоматологик касалликларнинг янада оғирроқ шаклларга айланишига йўл қўймаслик учун ўз вақтида ташхис қўйиш, патологияни аниқлаш ва оқилона фармакотерапияни бошлашдир.
Мақолада ер рентаси назарияси, аграр ва ер ислоҳоти жараёни ҳақида шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатлар шу жумладан, МДҲ давлатларининг ер солиғини ундириш тажрибалари, дифференциал рентани шакллантирувчи омиллар бўйича ер солиғи тизимини такомиллаштириш ва унинг аҳамияти, ер солиғининг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда ерларнинг норматив қийматини баҳолаш тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва таҳлили, ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишдаги ўрни ва ягона ер солиғи тизимидаги маълум камчиликлар ёритиб ўтилган. Изланиш давомида амалдаги ер солиғи тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда улар асосида таклиф ва тавсиялар берилган.
Хитойда қарийб 40 йилдан бери кенг ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида замонавий инсон фаолиятининг барча жабҳаларида ўз аксини топади. Бугунги кунда Хитой нафақат ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда, балки ҳарбий саноати ҳам тез суръатларда ривожланмоқда. Шундай экан, ҳарбий соҳанинг равнақ топиши ўз-ўзидан хитой тилига янгидан-янги терминларнинг кириб келишига замин яратади. Ушбу мақола хитой тили ҳарбий терминларининг ташқи омиллар таъсирида ясалиши ва уларнинг таҳлилига бағишланган. Муаллиф дефиницион таҳлил методидан фойдаланган ҳолда, ўзлашмаларнинг чет тилидан хитой ҳарбий терминлари тизимига кириб бориши, уларнинг ясалиш усуллари, лексиканинг бойиш йўллари ҳамда фонетик калькаларнинг ҳосил бўлишидаги чекловлар юзасидан фикр билдирган. Шунингдек, фонетик ва семантик калька усуллари қиёсий ўрганилиб, замонавий хитой тили ҳарбий лексикасида семантик кальканинг фаоллиги мисоллар билан исботланди. Мақолада инглиз ва рус тиллари таъсирида ҳосил бўлган ўзлашмаларнинг тавсифий таҳлили ва улар асосида пайдо бўлган хитойча ҳарбий терминлар юзасидан хулосалар келтирилади.
Мақолада комплаенс тизимини регулятив технологиялар ёрдамида трансформациялаш масалалари ёритилган. Глобал-молиявий инқироздан кейин молиявий секторда комплаенс-назорат тизимида юзага келган ўзгаришлар ва уни такомиллаштиришга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинган. Регулятив технологиялардан комплаенс-назорат тизимини ривожлантиришда фойдаланиш бўйича илмий таклифлар берилган.
Мазкур мақолада саноат корхоналарида тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий механизми ва унинг зарурлиги, замонавий стратегияларни режалаштиришда фойдаланиладиган моделлар ҳақида фикр юритилган. Саноат тармоғини ривожланишига қаратилган чора-тадбирлар корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигининг ошишига, саноат тармоғида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бу жараёнларни ташкил этиш билан боғлиқ тушунчалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришни белгиловчи омиллар, саноат тармоғи ва уларда фаолият кўрсатаётган корхоналарда тадбиркорлик лаёқатини мужассамлаштиришдаги
омилларга таъриф берилган.
Мазкур макрлада XIV-XVII асрларда француз ва итальян тиллари оркали инглиз тилига узлашиб кирган харбии терминларнинг ривожланиш масалалари куриб чицилди. Хусусан, инглиз тили х^арбий терминологиясининг ривожланшиига экстралингвистик омиллар сабаб булганлиги \амда куриб чикилаётган материаллар доирасида инглиз тили царбий терминологиясининг ривожланиш тарихи тах,лил цилинган.
Тадқиқот объектлари: субарахноидал анестезия усули оркали туғрук амалга оширилган 994 та аёл текширилди. Ҳомиладорлик даврида ва бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмган туғруқ ёшидаги 8 та аёл мурдаси ҳам қўшимча текширувдан ўтказилди.
Ишнинг мақсади: туғруқни абдоминал йўл билан амалга ошириш зарур бўлганда ва хатарли омилларни баҳолашда прогностик индекс асосида хатарли гурухдарни аниклаш, анестезиянинг энг самарали усулини ишлаб чиқиш орқали умумлашган субарахноидал анестезиянинг хавфсизлигини ошириш ўрганилди.
Тадқиқот усули: кўзи ёриган аёлнинг туғрук тарихи, анестезия ва интенсив кузатув картаси баённомасини статистик ва ретроспектив тахлили, шунингдек айрим сабаблар туфайли ўлган аёлларнинг мия қаттиқ қобиғи морфологик ва гистокимёвий жихатдан ўрганилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: кўзи ёриган аёлда умумлашган субарахноидал анестезиянинг асоратлари ва нохуш таъсирлари синчиклаб текширилди ва таснифланди; бунда СА нинг неврологик асоратлар билан кечадиган анатомик-физиологик омиллар аниқланди, шунингдек бундай нохушликлар ривожланишига сабаб бўладиган хатар ҳамда асоратлар мураккаблигининг янги прогностик индекси ишлаб чиқилди: СА нинг энг мақбул вариантини танлаб олиш алгоритми тузилди, бу анестезия сифатини янада яхшилаш ва асоратларининг кам ва енгил кечишига имкон беради. Ишлаб чиқилган индекслар асосини оддий клиник маълумотлар ташкил этади.
Амалий аҳамияти: СА ҳар томонлама пухта ўрганилиб, клиник амалиётга татбиқ этилган амалий тавсиялар асоратлар кўлами ва оғирлигини 1,5 маротабага камайтириш, шу билан бирга анестезия сифатини 3,5 мартага ошириш имконини берди. Энг асосийси СА нинг бу турини даволаш-профилактика муассасасининг истаган ерида, ҳатто марказий туман касалхоналарида ҳам қўллаш мумкинлигида.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: умумлашган СА нинг оддий ва кулайлиги, уни туғруққа ёрдам беришга мўлжалланган, барча типдаги даволаш-профилактика муассасаси - республика, вилоят, туман, шунингдек, ўта хатарли анестезиологик гурухдарда ўтказишга мўлжалланганлигидадир.
Ишлатилиш сохаси: тиббиёт, анестезилогия.
Здоровье будущих поколений зависти от репродуктивного здоровья женщин, особенно молодых матерей, которые сегодня вступают в репродуктивный процесс и являются хранительницами генофонда нации. Данные научных исследований показывают, что здоровье новорожденных, рожденных от юных матерей крайне неудовлетворительное. Большинство исследований считают, что беременность и роды в подростковом возрасте протекают с большим количеством осложнений по сравнению с женщинами более старшего возраста.
Мазкур мақолада афғон муаммосининг серқирра тус олишига сезиларли таъсир кўрсатган тарихий ва геосиёсий омиллар таҳлил қилинган.
Мақолада ҳозирги араб тилида “иштиқоқ” усулида янги сўзларнинг ясалишининг ўзига хос айрим хусусиятлари ёритилиб, мазкур ҳодиса воситасида сўз ясалиш усуллари, “иштиқоқ”нинг тур ва гуруҳларига алоҳида аҳамият қаратилган. “Иштиқоқ” араб тилидаги лексик ҳодисалардан бири саналиб, у янги сўзларнинг ясалиши ва тилнинг бойишига хизмат қилади. “Иштиқоқ” атамаси ўзак сўз ва ҳосила сўзнинг ўртасидаги шакл ҳамда маъно жиҳатдан бўлувчи алоқаларни сақлаб қолган ҳолда янги сўзнинг ясалиш жараёнини англатади. Ушбу мавзу Ибн Манзур, Ҳалил Аҳмад ал-Фараҳидий, Ибн ас-Саййид, Абдуллоҳ Амийн, Муҳаммад Ҳасан ал-Жабал каби араб тилшунос олимлари томонидан ўрганилган. “Иштиқоқ”нинг шаклий иштиқоқ, маъновий иштиқоқ, товушли иштиқоқ ҳамда халқона иштиқоқ каби турлари, шунингдек, “ал-иштиқаақ ал-кабийр” – катта иштиқоқ, “ал-иштиқаақ ассоғийр” – кичик иштиқоқ, “ал-қалбу ал-луғавийю” – лексик метатеза ва “ан-наҳту” – икки ёки ундан ортиқ сўзлардан сўз ясаш сингари гуруҳлари мавжуд. “Иштиқоқ”нинг ҳар бир тур ва гуруҳи араб тилида янги сўзларнинг ҳосил бўлишига ўзига хос тарзда таъсир ўтказиб, улар сабаб сўз ёки шаклан, ёки маъно жиҳатдан ўзгариб боради. Тадқиқотда “иштиқоқ” доирасида сўзларнинг қандай ўзгаришларга учраши, бу ўзгаришларнинг ташқи ва ички омиллар билан боғлиқлиги масаласи ёритилган. Араб тилини ўрганувчиларга ушбу тилдан сабоқ беришда янги сўзларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос жараёнлар ва тилдаги сўзларнинг шакл ва маъно жиҳатдан қандай ўзгаришларга учрашини аниқ илмий мисоллар тариқасида тушунтириш бу тилга бўлган қизиқишни ҳамда таълим самарасининг янада ошишига ёрдам беради.
Банк тизими миллий иқтисодиётнинг тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. Мақолада банк амалиётида мижозга йўналтирилганликка муаллифлик таърифи берилди. Ушбу таърифга кўра, мижозга йўналтирилганлик банк тизимидаги барча бошқарув даражаларида мижоз билан банк ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг махсус алгоритми доирасида қўллаб- қувватланишини ва ўзининг талаблари бажарилишини таъминлаш имконини беради. Замонавий
мижозга йўналтирилганлик концепцияси қўлланадиган банкларга оид омиллар тақдим этилди. Шунингдек, мақолада банкларда мижозларни жалб қилишнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинди. Бундан ташқари банк хизматлари хусусиятларининг банк маркетинги хусусиятига таъсири кўрсатилган.