Мақолада баҳолаш ва деонтик мантиқининг моҳияти, баҳо ва нормаларнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ўрни ҳамда жамият коммуникатив жараёнларида қўлланилиши ҳақида фикр юритилади.
Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳота қилгани келтирилган. Фалсафанинг таркибий қисмлари бўлган мантиқ, ахлоқ, илоҳиётга оид асарлар бир ёқда турсин, ҳатто унинг тафсир ёки каломга оид рисолалари ҳам фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялар билан суғорилгани кўзга яққол ташланиб туради.
Ushbu maqola IX-X asrlarda yashab o‘tgan yetuk mutafakkir Abu Nasr Forobiyning Mantiq ilmi rivojiga qo‘shgan o‘ziga xos hissasi, uning Mantiq ilmiga oid asarlari va qisqacha mantiqiy qarashlari haqida bo‘lib, maqolada mutafakkirning falsafiy qarashlaridan ba’zi namunalar ham keltirilgan.
Қудратли давлатлар ўртасидаги рақобат авж олиб бораётган бир пайтда, халқаро саҳнада ўз стратегик позициясини мустаҳкамлашга интилаётган Хитой халқ республикаси учун Марказий Осиё минтақасининг катта аҳамият касб этиши мазкур мақолада таҳлил қилинган. Президент Си Цзиньпин ҳукмронлик йиллари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатларининг фаоллашуви даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу, авваламбор, Хитойнинг янги “Бир макон, бир йўл” номли стратегияси билан боғлиқ бўлиб, унда Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратилган.
Абу Наср Форобий қомусий олим сифатида турли фанлар соҳасида ижод қилган дунёқараши кенг мутафаккирлардан бўлган. У фалсафа, маданият, дин, ахлоқ каби масалалар қатори мантиқ илми ҳақида ҳам баракали ишларни амалга оширган. .
Глобаллашув шароитида халқ дипломатиясининг халқаро муносабатлардаги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳат алоқаларни мустаҳкамлашдаги роли ва ўрни мунтазам ошиб бормоқда. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда дўстона алоқаларининг шаклланишида сиёсий, дипломатик ва иқтисодий алоқалар билан бирга муҳим ўринни халқ дипломатияси эгаллайди. Халқ дипломатияси ривожланишида олимлар, фан ва маданият вакиллари, таълим муассасалари, жамоат ва диний ташкилотлар, шу билан бирга, хорижда ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари асосий роль ўйнайди. Мақолада халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлиги тарихи тизимли тарзда ёритиб бериш мақсад қилинган. Бундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланган: Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида халқ дипломатиясининг ўрни; Халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларини очиб бериш; Ўзбекистон Республикасининг Германия билан халқ дипломатияси доирасидаги ҳамкорлигида жамиятларнинг ўрнини очиб бериш. Илмий тадқиқотда анализ, синтез, тарихийлик, мантиқийлик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Халқ дипломатияси билан боғлиқ ҳолда шаклланган ташқи маданий ҳамкорлик қисқа вақтда ўз самарасини берди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги 9 та мамлакат (Англия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, АҚШ, Франция ва ЖАР)дан 36 та вакилларни қабул қилди. 1993 йилда Ўзбекистон мустақиллигини 160 га яқин давлат тан олиб, 60 та давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1993 йилда ГФР, Франция, Англия, Голландия, Япония ва Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташрифлар натижаси ўлароқ, Ҳиндистон, Туркия, ГФР, Франция, Буюк Британия, ХХР билан маданий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Халқ дипломатиясининг ривожланишида Германияда Ўзбекистон маданияти кунларининг, Ўзбекистонда Германия маданияти кунларининг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишида давлатларда бўлиб ўтган санъат ва театр кунларининг ўрни алоҳида бўлди. Евроосиёда жойлашган икки давлат – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожида дўстлик жамиятлари ва маданий марказларнинг роли ҳам беқиёс. Давлатлар ўртасида халқ дипломатияси доирасида ҳамкорлик алоқаларининг ривожида икки миллат вакилларини бирлаштирган “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳамда “Германия- Ўзбекистон” жамиятларининг ўрни ўзига хос ҳисобланади.
Ushbu maqolada boshlang'ich sing o'quvchilarida o'quv motivlarining shakllanish muammosi yoritilgan. Shuningdek, boshlang'ich sinf o'quvchilarining boshqa psixologik xususiyatlari va irodaviy sifatlarining tarkib toppish muammolari va ularning motivatsiya shakllanishiga ko'rsatuvchi ta'sirlari muhokama etilgan.
Ушбу мақолада таълим жараёнининг муҳим компонентларидан бири бўлган ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш масалалари ва уни ўзига хос жиҳатлари, кўплаб тадқиқотчиларнинг бу ҳусусдаги мулоҳазалари таҳлил қилинган. Мақола якунида муаллиф томонидан кўплаб хулосавий фикрлар келтириб ўтилган.
Мақола Россияда афсонавий фундаментал ва амалий машҳур тушунчаларни ривожлантириш муаммоларига бағишланган. Рус миллий маданиятининг турли шаклларидаги таниқли олимларнинг асарлари ўрганилмоқда, бугунги кунгача асосий аксиомаларга айланган ва адабий асар мифологиясини ўрганишга имкон берган классик фаннинг ютуқлари ўрганилмоқда. Олимлар ёзувлари асосида муаллиф замонавий афсона тушунчаси ва унинг функционал хусусиятларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилди.
Ушбу мақолада тавталогия ва плеоназмнинг ўрганилиш тарихи ҳақидаги илмий қарашлар баѐн этилган. Тавталогия ва плеоназмнинг ўргалиш тарихи илдизи антик даврдан бошланган бўлиб, кейинчалик жаҳон тилшунослигада чуқурроқ ўрганилганлиги маълум. Тавталогия ва плеоназм информатив шаклда маълумот етказвр экан,матнда аналитик ва синтетик тарзда бўлиб ўрганилади. Аналитик ифода Кант томонидан фанга киритилгани ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр билдирилган. Мақолада тавталогия ва плеоназмнинг бир неча луғавий маънолари ҳақида маълумотлар келтирилган.Ушбу атамаларнинг ўрганилиш йўналишлари хусусида йўналиш кесимлари кўрсатиб берилган.