Философия и исламские науки Ибн Сины (тафсир и калам)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
241-248
4
11
Поделиться
Яминов, А. (2015). Философия и исламские науки Ибн Сины (тафсир и калам). Востоковедения, 2(2-3), 241–248. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15569
Абдуджаббор Яминов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируются философские мысли Ибн Сины. С точки зрения великого учёного не только логика, этика, теология являются частями философии, но даже  его  трактаты  по  толкованию  Корана  или  богословии  обогащены  глубокими философскими идеями.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

241

нафсида бўлса, яхши бўлади ва хайри мутлақ ҳисобланади. Агар яхшиликни

ҳосил қилиш сабаби хайрли ишларни кўпайтириш сабабидан бўлса, у янада

эзгуликларга қўшимча бўлиб, хайри мутлаққа айланади. Барча оқил киши-

ларнинг кўникмалари ва қилмиш қидирмишлари ана шундай яхшиликлар

томон мўлжалланганлигига кўра, хайри мутлақ ҳаммада умумий бир маъно

касб этади. Бундан шундай зарурият келиб чиқадики, хайрли иш маъри-

фатига ҳамма ҳиммат камарини боғлаб, ўзларининг диққат-эътиборларини

янада кўпроқ унга қаратиб, эзгу амалларни кўпайтирсинлар.


ЯМИНОВ АБДУЖАББОР

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Ибн Сино фалсафаси ва ислом илмлари

(тафсир ва калом)

Аннотация.

Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳо-

та қилгани келтирилган. Фалсафанинг таркибий қисмлари бўлган мантиқ, ахлоқ, ило-
ҳиётга оид асарлар бир ёқда турсин, ҳатто унинг тафсир ёки каломга оид рисолалари ҳам
фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялар билан суғорилгани кўзга яққол ташланиб туради.

Таянч сўз ва иборалар:

Фалсафий билимлар, мантиқ, илоҳиёт, ижтимоий муноса-

батлар, ахлоқ, Шарқ фалсафаси, ҳикмат, фалсафий рисолалар, борлиқ.

Аннотация.

В данной статье анализируются философские мысли Ибн Сины. С точки

зрения великого учёного не только логика, этика, теология являются частями философии, но
даже его трактаты по толкованию Корана или богословии обогощены глубокими
философскими идеями.

Опорные слова и выражения:

Философские знания, логика, теология, социальные от-

ношения, этика, Восточная философия, философские трактаты, вселенная.

Summary.

This article provides a broad overview Ibn Sina’s philosophical worldview. In

addition to his works on logic, ethics and theology, Ibn Sina’s treatises on interpretation of the
Qur’an and theology contain philosophical notions.

Keywords and expressions

: philosophical knowledge, logic, Theology, social relationship,

Ethics, Eastern Philosophy, philosophical treatises, universe.

Абу Али ибн Синонинг (980–1037) илмий-ижодий фаолияти жуда ранг-

баранг бўлиб, аллома ўз даврида мавжуд бўлган барча фан соҳаларида қалам

тебратган. Дунёда у, асосан, табиб сифатида машҳур бўлгани билан олимлар

наздида буюк файласуфдир. Бошқача айтганда, табобат Ибн Сино фалсафа-

сининг бир қисмидир, холос. Бироқ, у файласуфгина ҳам бўлиб қолмади.

Шайхурраиснинг ҳам дунёвий, ҳам диний мазмундаги асарлари ҳақли равишда

уни жаҳон фани ва маданиятининг нодир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради.

Ибн Синонинг қизиқишлари доираси ўз даврининг барча фанларини

қамраб олган эди. Унинг турли фанлар ривожига ҳисса қўшган қомусий


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

242

олим эканлигини билиш учун ёзган асарлари рўйхатигагина назар ташлаш

кифоядир. Олимнинг бизгача етиб келган ва Тошкент давлат шарқшунослик

институти ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари маркази (ШҚМ)да сақланаётган

шундай асарлари ҳам борки, улар нафақат табобат, балки фалсафа, ислом

илмлари, хусусан, тафсир ва каломга оид мавзуларни ҳам ўз ичига олган.

Фалсафа. Ибн Сино фалсафани илмларнинг мажмуаси, бутун инсоният

заковатининг йиғиндиси, деб ҳисоблар эди. Алломанинг фалсафий қараш-

лари унинг табиий-илмий қарашлари билан узвий боғлиқ. Унинг фикрича,

фалсафанинг вазифаси мавжудотни, уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро

муносабати, биридан иккинчисига ўтиши ва даражаларини ҳар томонлама

ўрганишдан иборат. Шайхурраис қаламига мансуб “Донишнома”, “Аш-

шифо”, “Китоб ал-ишорот ва ат-танбиҳот” (“Ишора ва кўрсатмалар”) каби

йирик асарлар билан бирга “Рисалат баъд ал-афадил ила улама мадинат ас-

салом” (“Тинчлик шаҳри [Бағдод] олимларига баъзи фозилларнинг рисо-

ласи”), “Ал-мукатаба байна Аби Саид ибн Аби-л-Хайр ва аш-Шайх ар-Раис”
(“Абу Саид ибн Абу-л-Хайр билан Шайхурраис ўртасидаги ёзишма”), “Ар-

рисала ан-найрузия” (“Наврўз муносабати билан ёзилган рисола”)

1

, “Рисала

фи-л-ҳудуд” (“Таърифлар ҳақида рисола”)

2

, “Рисала фи-л-мантиқ”

3

, “Рисала

фи-л-уқул” (“Ақл ҳақида рисола”), “Ат-таълиқот” (“Изоҳлар”)

4

каби рисо-

лалар ҳам бизгача етиб келган.

“Китоб ал-ишорот ва ат-танбиҳот” 1035–1036 йилларда Исфаҳонда

ёзилган Ибн Синонинг сўнгги ва энг мукаммал фалсафий асари бўлиб, 1340–
1341-йилларда кўчирилган. Унинг биринчи қисми мантиққа, иккинчи қисми
эса ҳикматга оиддир. Фаслларга бўлиб ўрганиладиган асардан мисол тари-
қасида “Руҳнинг танадан ажралиши” (

ديرجتلا

) деб номланадиган мавзуга

эътибор қаратсак. Унда бадан ва руҳнинг ҳар бири 3 кўринишдан бирида
экани айтилади. Муаллиф ёзишича, бадан:

1

ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 48

б

-49

а

-б. Кўчирувчининг исми номаълум бўлиб,

1075/1664 йил кўчирилган. Рисоланинг муқаддима қисмида муаллиф уни амир Саййид Абу
Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳга наврўз туҳфаси сифатида ёзганини айтиб ўтган. ШҚМда
рисоланинг уч қаторигина мавжуд, холос. Унинг беш нусхаси асосида танқидий матни
билан амалга оширилган нашри Мисрлик тадқиқотчи Абдуссалом Ҳорунга тегишлидир
(Ибн Сино. Ар-рисала ан-найрузия // Наводир ал-махтутот. Абдуссалом Ҳорун тадқиқи
билан. – Қоҳира: Дор ал-илм, 1954. 27–44-б.).

2

Абу Али ибн Сино. Рисала фи-л-ҳудуд. ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 120

а

-123

а

-б.

Рисолада

ақл, нафс, жавҳар, жисм, ҳаракат, макон, суръат (тезлик) каби

етмиш иккита

фалсафий истилоҳлар, уларнинг келиб чиқиши, моҳияти ва истифода этилиши ҳақида сўз
боради.

3

Рисола Исфаҳонда ёзилган бўлиб, 1662 йил кўчирилган. Унда мантиқ илмининг вазифаси,

тасаввур, тасдиқ, жинс, тур, фасл, хосса, араз, таъриф, тақсим, қиёс ва унинг турлари

каби

истилоҳлар шарҳланади.

4

Араб тилида ёзилган, 1674 йил Муҳаммад Боқир ибн Саййид Ҳайдар томонидан

кўчирилган ушбу рисолада илоҳиётнинг мантиқ билан алоқалари устида сўз боради. Ибн
Синонинг ақлий илмлардаги турли масалалар устида айтган сўзларини шогирди Ибн Зайла
тўплаб, “Таълиқот” номи билан ушбу асар ҳолига келтирган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

243

а) гўзаллик ва соғломликда юқори даражада;
б) гўзаллик ва соғломликда юқори бўлмаган даражада;
в) хунук ва касал ҳолда бўлади.
Биринчи ва иккинчи турга мансуб инсонлар дунёвий бахт-саодатга

бутунлай ёки қисман ноил бўладилар ёхуд энг камида инсонларнинг
маломатидан омонда бўладилар.

Руҳнинг ҳолати ҳам 3 турли бўлиб:
а) ақл ва хулқ фазилатида мукаммал;
б) ақл ва хулқда, асосан, ақлда юқори даражада бўлмаган ҳолат. Бу тоифа руҳ

эгалари ҳам яхши инсонлар ҳисобланади. Чунки ақлда юқори даражада эмас-
ликлари уларнинг айби эмас, лекин хулқда юқори даражада бўлишга масъулдирлар.

в) Ақли ҳам, хулқи ҳам паст даражадаги кишилар. Уларнинг шу даражага

тушганларининг боиси руҳларидир

1

.

“Ал-ишорот ва ат-танбиҳот” асаридаги яна бир фасл “Хурсандчилик ва

бахт-саодат” деб номланади. Муаллиф ёзишича, авом онгида шундай фикр
қарор топганки, энг кучли ва инсонлар интиладиган роҳат бу – ҳиссий ро-
ҳатдир, қолганлари унга нисбатан кучсиз. Лекин бу алдамчи фикр. Шаҳмат
ўйнаётган кишининг қорни оч бўлишига қарамасдан келтирилган овқатни
рад қилиши ёки кейинроққа кечиктириши унинг ғалабага бўлган иштиё-
қидан дарак беради ва бу ички завқ ҳиссий лаззатдан анча кучли. Шу-
нингдек, виждон ёки номусни сақлаш ҳақида гап кетаркан, олийжаноб киши
учун очлик ёки чанқоқлик арзимаган нарсага айланади. Бундан ички завқ
ташқи ҳузур-ҳаловатдан устун экани маълум бўлади. Бу сифат нафақат
онгли, балки онгсиз жонзотга ҳам тааллуқли. Масалан, овчи итнинг ўзи оч
бўлишига қарамай ўлжани эгасига олиб келиб тутқазиши, бола боқувчи
жониворнинг ўзидан кўра боласига ғамҳўрлик қилиши ва унинг ҳаёти учун
керак бўлса жонини хатарга қўйиб, ўзини ҳимоя қилгандан-да қаттиқроқ
курашиши маълум. Ташқи ҳузур-ҳаловатдан ички завқ онгсиз бўлган тақдирда
ҳам устун экан, онг ва ақлнинг лаззати қандай бўлади? Шайхурраиснинг бу
саволга жавоби инсоннинг ақидаси, унинг борлиқ ва табиатдан ташқари дунёни
билишга интилиши ҳақидаги мулоҳазаларни ўртага ташлайди.

Гувоҳи бўлганимиздек, Ибн Синонинг фалсафий қарашларида инсон ва

борлиқни айри-айри ҳолда эмас, балки ўзаро чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга
олган ҳолда тадқиқ этиш, шахснинг ақлий хислатларини, қобилиятларини
ўрганиш ва фазилатларини очиб беришга интилиш асосий ўрин эгаллайди.

Ахлоқшунослик ҳам фалсафанинг бир қисми бўлиб, барча давр мутафак-

кирлари каби Ибн Сино ҳам бу борада самарали ижод қилган. “Рисала фи-л-

ахлоқ” (“Ахлоқ ҳақида рисола”), “Рисалат ал-аҳд” (“Аҳд рисоласи”) ёки “Фи

1

Абу Али ибн Сино. Ал-ишорот ва ат-танбиҳот (Насириддин ат-Тусий шарҳи ва Доктор

Сулаймон Дунё тадқиқи билан). – Қоҳира: Дор ал-маориф, 1985. 306–308-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

244

тазкийат ан-нафс” (“Нафсни покиза тутиш ҳақида”)

1

, “Тадбир ал-манозил”

(“Уй-жойларни бошқариш тадбирлари”), “Сийасат ал-бадан” (“Баданни

идора этиш”) каби рисолалар ушбу мавзуга бағишланган. Улар билан тани-

шар эканмиз, алломанинг ижтимоий муносабатлар, бир жамиятда ҳамнафас

бўлиб яшаётган инсонларнинг бир-бирларига нисбатан муомалалари қай

тарзда бўлиши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги фикрларини ўрганамиз.

Муаллиф ёзишича, ўз шахсига эътиборли кишигина ўзини ахлоқий фази-

латлар билан безантириши мумкин. Унинг фикрича, ахлоқсизлик нафақат

оила ва жамиятга, балки ўзига эътиборсизлик, ўзини ҳурмат қилмасликдир.

Фазилатларга эса уларга эга бўлиш йўлини

билиш

орқали эришилади

2

. Ибн

Синонинг ёзишича, ахлоқ фалсафанинг амалий қисмига оид бўлгани билан у

ўз-ўзидан рўёбга чиқмайди, балки

ақл

нинг бошқарувига боғлиқдир. Олим

таълим-тарбия, илм-фан, яхши хулқ-одоб қоидаларини эгаллаш ҳақида сўз

юритаркан,

ақлга асосланган

рационал

мавқени тутганига гувоҳ бўли-

шимиз мумкин: “Сабрга келсак, у – инсонга уқубат ва ёмонлик етганида қув-

ватини тутиб турмоқ ва унга тоқат қилишни

ақл

нинг ҳукмига топширмоқ

ёки интилиб, истаб турган нарсасининг муҳаббати ғолиб келганида нотўғри

усулда унга етишишдан эҳтиёт бўлишни

ақл

нинг ҳукмига ҳавола этмоқдир”.

“Илм – нарсаларни инсоний

ақл

нуқтаи назаридан шундай идрок этишки,

унга хато ва янглишиш қўшилмасин. Агар у аниқ ҳужжатлар ва ҳақиқий
далиллар билан бўлса ҳикмат дейилади”.

“Баён эса, ўз фикрида яширинган маъноларни, уларнинг хаёлдаги ёки

ақл

даги кўринишини хитоб қилинаётган кишининг онгида акс эттиришга

гўзал суратда эришишдир”

3

.

“Ростгўйлик фақат тилнинг иштирокидагина билинадиган фазилат эмас,

балки қалбда асли-асоси намоён бўлиб, хаёл, идрок, фикр ва хотира ҳам уни
тасдиқлаб турадиган сифатдир”

4

.

Модомики ҳар қандай хавфли ижтимоий иллат, оғир жиноят негизида

ахлоқсизлик ётар экан, Абу Али ибн Синонинг ахлоққа доир қарашлари

ҳозирги кунда ҳам ўзининг тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда ва бу

ғоялар ёш авлоднинг баркамол инсон бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга

эга. Уларни атрофлича, чуқурроқ ўрганиш эса Шарқ халқлари маданияти ва

1

“Рисалат ал-аҳд” (Абу Али ибн Сино. Рисалат ал-аҳд // Мажмуъат ар-расаил. – Миср:

Курдистон ал-илмия, 1909. 203–209-б.) ва “Фи тазкийат ан-нафс” (ШҚМ қўлёзмаси. Инв.
№ 2385. 101

а

-101

б

-б.) аслида икки ном билан аталган бир рисола бўлиб, уни муаллиф ўзи

учун ёзган. Ибн Синонинг ҳаёти ва илмий фаолияти устида тадқиқот олиб борган баъзи
олимлар, жумладан, С. Мирзаев (Мирзаев С. Ибн Синонинг Шарқшунослик институтида
мавжуд асарлари. – Т.: Ўзбекистон ССР ФА нашриёти, 1955. 23-б.), Ҳ. Жонматова
(Жонматова Ҳ. Абу Али ибн Сино таълим-тарбия тўғрисида. – Т.: Ўқитувчи, 1980. 8-б.) ва
А. Ирисовлар (Ирисов А. Ҳаким Ибн Сино. – Т.: Ўзбекистон, 1992. 88, 97-б.) уларни
алоҳида мустақил рисола тарзида қайд этишган, лекин бу тўғри эмас. С. Мирзаев у
иккисини ҳатто олдинма-кетин тавсиф этган.

2

Абу Али ибн Сино. Рисала фи-л-ахлоқ. ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 100

б

-б.

3

Ўша манба. Ўша жойда.

4

Абу Али ибн Сино. Фи тазкийат ан-нафс. ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 101

б

-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

245

фани тарихида Ибн Сино каби қомусий олимларимизнинг хизматлари не

қадар катта аҳамият касб этганини кўрсатади.

Қуръон тафсири. Абу Али Ибн Сино фаннинг қайси бир соҳасига қўл

урмасин, унга фалсафий тус берди. Унинг шоир ва адиб сифатида ёзган

асарлари ҳам ўзининг фалсафий жихатдан чуқур ғоялар билан суғо-

рилганлиги билан кўзга ташланиб туради.

Шайхурраиснинг Қуръонга ёзган тафсири ҳақида сўз бораркан, бу борада

бизга унинг “Тафсир сурат Саббиҳисма раббик ал-Аъла” (“Саббиҳисма

раббик ал-Аъла сураси тафсири”), “Тафсир Қул ҳува Аллоҳу Аҳад” (“Қул

ҳува Аллоҳу Аҳад [сураси] тафсири”), “Тафсир сурат ал-Фалақ” (“Фалақ

сураси тафсири”), “Тафсир сурат ал-Нос” (“Нос сураси тафсири”) каби рисо-

лалари маълум. Уларда муаллиф номлари келтирилган сураларни бошидан

охиригача шарҳлаган бўлса, “Рисала фи маъна ҳақиқат “вадриб лаҳум маса-

лал ҳайат ад-дунйа ка-маин” (“[Эй Муҳаммад, одамларга] дунё ҳаёти

мисолини келтиринг. У худди бир сув кабидирки,...” [ояти]нинг мазмун-

моҳияти ҳақида рисола”)

1

, “Рисала фи кайфият иншиқоқ ал-қамар”

(“[Қиёмат куни] ойнинг қандай бўлиниши ҳақида рисола”)

2

, “Рисала фи

кайфийат асҳаб ал-каҳф” (“Ғор эгаларининг ҳолати ҳақида рисола”)

3

каби

айрим мавзуларни ўз ичига олган Қуръон оятларигагина бағишланган рисо-

лалар ҳам мавжуд. Яна асарлари ичида Қуръон сураларининг мавзуга доир

оятларини изоҳлаб кетган ўринлари ҳам учрайди.

“Тафсир сурат Саббиҳисма раббик ал-Аъла”да инсоннинг яратилиши,

тақдир, олам ҳақидаги Қуръон оятлари фалсафий жиҳатдан шарҳланган.

Масалан, “У [Аллоҳ барча нарсани] яратиб, барпо қилган”

4

, оятини Ибн

Сино шундай тафсир қилади: “Бу шундай деганики, ҳар бир жонзотнинг

жисми муайян меъёр билан ўлчанган ва бу ўлчаш яратиш демакдир. Яна, у

жисм иссиқ, совуқ, ҳўл, қуруқ қисмлардан таркиб топган. Муайян мизож

пайдо бўлиши учун мазкур қисмлардан ҳар бири маълум миқдорда бўлиши

керак. Агар ўша қисмлар айрим сабабларга кўра ошиб ё камайиб кетса,

меъёр ёки мизож бузилади ва бу оятдаги “барпо қилиш”нинг айни ўзидир”

5

.

Ибн Синога мансуб юқорида номлари келтирилган рисолалар тафсир-

ларнинг “ақлий тафсирлар” турига мансубдир.

1

Қуръон, 18: 45. Ю. Н.Завадовский бу ерда 43-оятга ишора қилиб, ноаниқликка йўл қўйган

(Завадовский Ю. Н. Абу Али ибн Сина. – Душанбе: Ирфон, 1980. – С. 225.). Бу рисола номи
Ибн Сино асарлари рўйхатида келтирилгани билан у ҳақда бошқа маълумот йўқ.

2

Ушбу рисоланинг номидан бошқа маълумот йўқлиги боис Ю. Н.Завадовский унинг

Қуръон тафсирига ёки астрономияга оидлиги борасида иккиланган ва Қуръоннинг 54-сура
1–-4-оятларига ишора қилган. Фикримизча, рисоланинг Қуръон тафсирга бағишлангани
хусусидаги тахмини тўғри.

3

Мазкур рисоланинг ҳам фақат номи ҳақида маълумот мавжуд холос. Унинг номидан

шундай тахмин қилиш мумкинки, муаллиф бу рисолада Қуръоннинг “Каҳф” сурасида
келтирилган маълумотга кўра, ғорда 300 йил ухлаб, кейин уйғонган бир гуруҳ йигитларнинг
ҳолатларига муносабат билдирган.

4

Қуръон, 87: 2.

5

Абу Али ибн Сино. Тафсир сурат Саббиҳисма раббик ал-Аъла. ШҚМ қўлёзмаси. Инв.

№ 2385. 114

б

-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

246

Калом: “Сирр ал-қадар” (“Тақдир сир-синоати”)

1

, “Ар-рисала ал-азҳавия”

(“Ёритиш рисоласи”)

2

, “Ла саода фи ҳаза-л-олам ала-л-итлоқ вала шақова”

(“Бу дунёда фақат бахт ҳам, мутлақо бахтсизлик ҳам йўқ”), “Рисала фи ан ла

махофата ли-л-мавт” (“Ўлимдан қўрқмаслик ҳақида рисола”)

3

, “Китаб ал-

мабдаъ ва-л-маод” (“Дастлабки ва келажак [ҳаёт] ҳақида китоб”)

4

, “Рисала

ал-миърожия” (“Меърож ҳақида рисола”), “Рисала фи-л-илоҳиёт” (“Илоҳиёт

ҳақида рисола”), “Ал-калима ал-илоҳия” (“Илоҳиётга доир сўз”), “Ал-файз

ал-илоҳий” (“Илоҳий файз”)

5

каби кичик рисолалари калом ёки ақида маса-

лаларига тўлиқ бағишланган бўлса, юқорида номлари келтирилган

“Донишнома”, “Аш-шифо”, “Китоб ал-ишорот ва ат-танбиҳот” каби катта

ҳажмдаги асарларнинг айрим боблари ушбу мавзуни ёритади.

Ушбу мавзуни қуйида Ибн Синонинг “Сирр ал-қадар” рисоласи мисо-

лида кўриб чиқамиз. Уни муаллиф Шайх Саид ибн Абулхайрнинг

(ваф. 440/1049) сўровига биноан тақдир сирларини шарҳлаб ёзиб берган

6

.

Муаллифнинг таъкидлашича, инсонлар учун белгилаб қўйилган тақдир-

нинг сири ва ҳикматини уч асос ташкил этади:

1. Оламнинг низоми ҳақида умумий тушунча.

1

Араб тилида ёзилган ва 1664 йилда кўчирилган рисола ШҚМдаги нодир тўпламда сақланади

(№ 2385/XXXI). У 1910 йилда Мисрда Шайх Муҳйиддин Сабрий ал-Курдий томонидан нашр ҳам
этилган (Абу Али ибн Сино. Сирр ал-қадар // Мажмуъат ар-расаил. – Миср: Курдистон ал-илмия,
1910. 244–249-б.).

2

Рисола кириш ва етти бобдан иборат. Ибн Синонинг ўзи муқаддимада зикр қилишича, уни ус-

този Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Барақий учун таълиф этган. Рисоланинг ёзилиш даври
муаллифнинг Бухорода яшаган пайтига, 20–21 ёшларига тўғри келади. Ю. Н. Завадовский уни
«Послание [по случаю праздника?] Жертвоприношений» тарзида иккиланиб рус тилига ўгирган
бўлса (Завадовский Ю. Н. Абу Али ибн Сина. 223-б.), Б. А. Ваҳобованинг тадқиқотида ҳам, CВРда
ҳам рисолани “Қурбонлик рисоласи” («Трактат жертвоприношений») деб таржима қилинган.
К. Олимова “Азҳавия”ни «Освещение» (“Ёритиш”) деб таржима қилган (К. Олимова. Освещение /
Перевод с таджикского // Абу Али ибн Сина. Избранные произведения. Т. 1. – Душанбе: Ирфон,
1980. – С. 327.). Рисолада “Қайтиш ҳақиқати”, “Қайтиш ҳақиқати тўғрисида турли қарашлар”,
“Нотўғри назарияларга раддиялар” номли мавзулар кўтарилган. Еттинчи боб эса, айнан “Инсон-
ларнинг ўлимдан кейинги ҳолати баёни ва “охират” аталмиш қайта яратилиш масаласининг ёри-
тилиши” деб номланган. Рисолада қурбонлик ёки қурбонлик амали ҳақида ҳеч нарса йўқлиги
боис, бизнингча, К. Олимованинг таржимаси ҳақиқатга яқин.

3

СВРда (Собрание восточных рукописей) тавсиф қилинган ушбу икки рисола (Собрание

восточных рукописей АН Уз ССР / Под редакцией и при участии А. А. Семенова. Т.V. – Т.:
Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриёти, 1960. № 4036, № 4040) фалсафага оид асарлар
қаторида эмас, балки, Ибн Синонинг “Сирр ал-қадар”, “Ар-рисала ал-азҳавия” рисолалари каби
каломга мансуб асарлар орасидан жой олиши тўғри бўлар эди.

4

Абу Али ибн Сино. Китаб ал-мабдаъ ва-л-маод // Мажмуъат ар-расаил. – Миср: Курдистон ал-

илмия, 1909. 248–255-б. Рисола 1012–1014 йилларда ёзилган бўлиб, муаллифнинг шогирди
Жузжонийнинг айтишича, Ибн Сино уни Журжонда яшаб турганида Абу Муҳаммад аш-Шерозий
учун таълиф этган. Бироқ, уни шайх Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Форисийга атаб
ёзилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам йўқ эмас (Завадовский Ю. Н. Абу Али ибн Сина. – С. 216.).

5

Абу Али ибн Сино. Ал-файз ал-илоҳий. ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 101

б

-б. Рисолада

ваҳий,

каромат, мўжиза, сеҳр, тушлар, тилсимлар

ҳақида гап боради.

6

Ирисов А. Ҳаким Ибн Сино. 93-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

247

2. Яхшилик ва ёмонлик ҳақида батафсил тушунча.
3. Инсон ўзи яшаб ўтган дунёсидан масъул бўлиши ҳақида умумий тушунча.

Муаллифга кўра, шу уч асос ҳақида маълумотга эга бўлиб, улар устида

тафаккур қилиб, улар асосида ўз ҳаётини ўтказган киши учун тақдирнинг

сир-синоати ҳақида бош қотиришга ҳожат қолмайди. Балки, борлиқда рўй

берадиган, инсонга боғлиқ бўлгану бўлмаган ҳар қандай ҳодисанинг ўзига

хос ҳикмати, сабаби мавжудлиги аён бўлади.

Рисолада муаллиф мазкур асосларнинг биринчиси (оламнинг низоми)

ёки учинчиси (инсонларга у дунёга қайтишни таъкидлаш)га эмас, балки ик-

кинчиси (яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тушунча)га кўпроқ тўхталади. Фик-

римизча, бунинг сабаби шуки, биринчи ва учинчи асос инсон ихтиёридан

ташқаридаги нарсалар бўлиб, киши учун улар ҳақида назарий билимга эга

бўлишининг ўзи етарли. Демак, инсон иккинчи асос борасида масъулдир.

Рисолада яхшилик ва ёмонлик тушунчалари иккига бўлиб талқин этилган:

1. Яратувчидан яратилганларга нисбатан содир бўладиган муносабат.
2. Инсонларнинг ўзаро ёки табиатга нисбатан муносабати.

Ибн Синонинг ёзишича, дунёнинг низоми бенуқсон ва жуда мукаммал.

Аллома бу оламнинг мавжудлиги мукаммал ва маълум низом асосида эка-

нини таъкидларкан, Афлотуннинг “жами нарсалар режаланган ва хоҳиш асо-

сида рўй беради”, деган фикрларини ҳам келтиради. “Борлиқда юз

берадиган ёмонликлар эса нисбийдир... Ҳаким зотнинг

1

наздида оламни яра-

тишдан у ёмонликлар ирода қилинган эмас, балки мурод – яхшиликлардир”.

Бу ерда алломанинг инсонга етадиган касаллик, ўлим каби ҳолатларга

ишора қилаётганини англаш қийин эмас. Муаллиф Тангрини айнан “Ҳаким”

номи билан тилга олиши орқали эса “инсонга яхшилик ва ёмонлик бўлиб

туюладиган нарсаларда ўзига хос ҳикмат ва сабаблар ётади”, демоқчи.

“Яхшилик – уни қилувчи инсон ўзининг ички дунёси қанчалик камол

топгани даражасига қараб ундан лаззатланадиган, ёмонлик эса нафснинг

қанчалик нуқсонга юз тутгани миқдорига қараб ўз соҳибини уқубатга олиб

борадиган нарса”. Ибн Синонинг фикрича, оламда кишиларнинг феъл-

атворлари борасида ворид бўлган илоҳий буйруқ ва қайтариқлардан мурод

уларда яхши амалларга нисбатан қизиқиш ва ёмон ишларга нисбатан нафрат

уйғотишдир. “Буйруқ ва қайтариқ ҳар доим ҳам дунёқараши турли хил

бўлган инсонларни бирдек қаноатлантирмаслиги мумкин. Бу борада барча

кишилар муштарак бўлган, барчага таъсир этадиган восита бор. У ҳам бўлса

мақтов ва айблов. Мақтовда қизиқтириш, айбловда эса қайтариш бор.

Биринчи ҳолат – яхшилик қилувчини ўзи хоҳлайдиган [ўша яхшилигига]

ўхшаш нарсанинг қайтишига қизиқтириш. Иккинчиси – қайтариш бўлиб,

[ёмон] феъл содир қилган одамни [ўша ёмонлигига] ўхшаш нарсани такрор-

лашдан қайтаришдир.

Ким тарафидан айни вақтда [бошқага нисбатан ёмон-

лик] содир бўлаётган бўлса, модомики уни [ўзига нисбатан ҳам] бўлишини

хоҳламас экан, уни қилишга қодир бўлгани ҳолда [ўша] феълдан тийилади”

2

.

1

Ҳаким зот дейиш билан Ибн Сино бу ерда Тангрига ишора қиляпти. Ақида китобларида

Аллоҳнинг 99 исми ҳақида маълумотлар бор бўлиб, улардан бири “ал-Ҳаким” (Ҳикмат соҳиби,
дақиқ ва нозик илмларни билувчи)дир.

2

Абу Али ибн Сино. Сирр ал-қадар // Мажмуъату-р-расаил. – Миср: Курдистон ал-илмия,

1909. 248-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

248

Ибн Сино фалсафасидаги ақидага доир асарлар ҳанузгача тўлиқ ўрга-

нилмаган. Уларни тадқиқ қилиш эса алломанинг борлиқ, ҳаёт ва мамот, ях-
шилигу ёмонлик, мукофот ва жазо, Тангри ва тақдир тўғрисидаги фикр-
ларини билиш учун катта аҳамиятга молик.

Абу Али Ибн Сино каби бутун борлиғини илмга бағишлаган буюк олим-

ларнинг асарлари кўп асрлардан бери инсоният учун битмас-туганмас билим
манбаи вазифасини ўтаб келиши билан бирга ҳозир ҳам маънавият ҳамда
илм-фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мана шунинг учун ҳам
орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамасдан уларнинг номи барча халқ-
лар тилида катта эҳтиром билан зикр этилмоқда ва асарлари қайта-қайта
нашр қилинмоқда.

МАҲКАМОВА ДИЛЁРА

ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари

маркази етакчи мутахассиси

Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зуннун” асарида Марказий

Осиёлик файласуфлар тавсифи

Аннотация.

Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб,

унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар
жамланган. Мазкур мақолада “Кашф аз-зунун”га таянган ҳолда айрим Марказий осиёлик
файласуфларнинг илмий фаолиятлари ёритилади. “Кашф аз-зунун”даги маълумотлар
бошқа манбалар билан қиёслаган ва тўлдирган ҳолда келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар:

биобиблиографик, манба, файласуфлар, Марказий Осиё,

маълумотлар, илмий мерос.

Аннотация.

Книга Хаджи Халифы “Кашф аз-зунун” является произведением биобиб-

лиографического характера, содержит в себе материалы о научной и культурной жизни
Центральной Азии. В данной статье, написанной на основе “Кашф аз-зунун”, освещается
научная деятельность некоторых философов из Центральной Азии. Приведенные сведения
из “Кашф аз-зунун” были изучены и освещены другими источниками.

Опорные слова и выражения:

биобиблиографический, источник, философы, Централь-

ная Азия, информация, научное наследие.

Summary.

The book of Haji Khalifa "Kashf az-zunun" is the wrok of bio-bibliographical

character, contains materials about the scientific and cultural life of Central Asia. This article,
written on the basis of "Kashf az-zunun" highlights the scientific activity of some philosophers
from Central Asia. The given statements from the "Kashf al-zunun" have been studied and
enlightened with the usef of other sources.

Keywords and expressions:

bio-bibliographic, the source, philosophers, Central Asia,

information, scientific heritage.

IX–XVII асрларда Шарқ халқлари илм-фани ва маданиятида катта ўзга-

ришлар рўй бериб, Мовароунннаҳр ва Хуросон олимларининг ижодий фао-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов