Мақолада Қўқон адабий муҳитида яратилган достон ва айрим лирик манзумаларда тарихий воқеа-ҳодисаларнинг акс этиши масаласи ҳақида тўхталинган. Достонлардан “Умарнома”,“Воқеоти Муҳаммадалихон”, “Шаҳномаи девона Мутриб”, “Шаҳномаи девона Андалиб”, “Зафарномаи Худоёрхон”, “Жангномаи Худоёрхон”, “Мактубчаи Хон” кабилар, лирик шеърлардан эса Акмал, Нодира, Муқимий, Насимий каби шоирларнинг асарларига мурожаат қилинган. Тарих ҳодисалари шеъриятда қай тариқа ёритилгани ҳақида мисоллар ёрдамида фикр билдирилган.
Ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди. Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб, меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.
Охирги йилларда тилшунослик соҳасида тилнинг лексик-семантик ва грамматик хусусиятларидан келиб чиқиб турли даражадаги тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан халқ оғзаки ижодига доир бадиий манбаларнинг тил хусусиятларини ўрганиш бўйича ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда мақол, фразиологизмлар билан бир қаторда тилак ва олқишлар (олқиш-қарғишлар)нинг тил хусусиятларига бағишланган илмий ишлар ва тадқиқотлар юзага келди. Булар маданий бирликлар сифатида фольклоршунослар томонидан ўрганилиб келинмоқда. Хусусан достон, эртак, тўй-маросим номлари, тўй қўшиқларининг тил хусусиятлари, ўзбек халқ топишмоқларининг лексик-семантик таҳлилига доир тадқиқотлар юзага келди. Шарқ халқларининг маданий ҳаёти билан боғлиқ юқорида айтиб ўтилган соҳалар бўйича қилинган ёки қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар етарли даражада эмасдек кўринади. Ушбу мақола туркча тилак ва олқишлар ва уларнинг лисоний манзарасида рангларнинг иштироки ҳамда бадииятига бағишланади. Тилак ва олқишларни ўрганишда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар мавжуд. Бу маданий бирликлар ҳам бадиий адабиётда ҳам расмий услубда учрагани билан оғзаки нутқга хос бўлган бирликлардир. Табиийки бундай мавзуда изланиш олиб бориш учун ўша халқнинг тафаккур тарзини билиш лозим бўлади. Олқиш сўзи қадимги туркий тилдан ўзлашган бўлиб, мақташ, шарафлаш, яхши истаклар тилаш каби маъноларни билдиради. Туркча тилак ва олқишларда рангларнинг иштироки ва бу рангларнинг истилоҳда келган ва англатган маъноларини ҳамда бадиий образини очиб беришга қаратилган. Аслида бизни ўраб турган борлиқ турли- туман ранглардан иборат. Ранглар нарсаларни бир-биридан ажратиш учун муҳим воситадир. Оқ рангнинг тилакларда келган ўрни ва маънолари, қора рангнинг ҳам ижобий ҳамда салбий маънолари, яшил рангнинг тириклик ва барака сифатида тилакларда қўлланилганини кўриш мумкин бўлади. Булардан ташқари мақолада қизил, оқ рангларнинг синонимлари ҳақида ҳам мисоллар келтирилган.
Ortiqcha tana vazn - teri osti toʻqimasida, organlarida va toʻqimalarda ortiqcha yogʻ birikmalaridir. Yogʻ toʻqimasi tufayli oʻrtacha qiymatlarning 20% yoki undan koʻp foiziga tana vaznining oshishi bilan namoyon boʻladi. Psixik-jismoniy bezovtalikni keltirib chiqaradi, jinsiy kasalliklarga, orqa miya va boʻgʻimlarning kasalliklariga olib keladi. Ateroskleroz, yurak kasalligi, gipertenziya, miyokard infarkti, qon tomirlari, diabet, buyrak shikastlanishi, jigar, shuningdek, ushbu kasalliklardan nogironlik va oʻlim xavfini
oshiradi.
Бу мақолада ўзбек тилининг асосчиси жаҳоний шоир Aлишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида ишлатилган арабий ўзлашмалар тадқиқотга тортилган. Бу достон асосида тузилган конкорданс ва частотали луғат асосида асарда 2838 та арабий сўз ва бирикмалар ишлатилганлиги аниқланди. Шу жумладан, ўзбек тили тизимига кирмаган 52 та Қуръон ва ҳадислардан иқтибос қилинган жумла ва иборалар келтирилган. Aсарда қўлланган арабий ўзлашмаларнинг деярли 90% ўзбек адабий тилига Навоий давригача ўзлашиб бўлган ва ҳозиргача ҳам қўлланади. Қолган 10% гача бўлган арабий сўзлар ва иборалар ўзбек тили тизимига кирмаган, лекин шоир вазн ва қофия тақозоси билан уларни қўллашга мажбур бўлган. Шоир бу сўзларни араб тилида махсус ўрганган ва шу асосда “Сабъати абҳур” (“Етти уммон”) луғатини тузиб қолдирган. Aрабий ўзлашмаларнинг ўзбек тили тизимига сингиб кетганининг яна бир далили “арабча–форсча” ва “арабча–туркийча” қўшма сўзлар ва аффиксал ясама сўзларнинг қўллангани ҳамда бу сўзларнинг морфологик ва синтактик қоидаларга тўла мослигидир.
Илк туркий қўлёзма ҳисобланган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини ўрганиш мобайнида сўнгги бир аср ичида жуда катта амалий ишлар бажарилди. Ўзбекистонда профессор Қаюм Каримов ушбу асарни ўзбек тилига ўгириб, уни шу халқ китобхонлари учун тушунарли тилда тақдим этди, лекин ушбу достон жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган ва унинг устида кўплаб самарали ишлар олиб борилган. Шундай бўлса ҳам унинг туб моҳиятини етказиб беришда жузъий камчиликлар мавжуд. Бу камчиликлар турли хил тилларда амалга оширилган таржималарда қўлланилган баъзи бир бадиий тасвир воситаларининг таржимада йўқолиб қолиши орқали кўзга ташланади. Мазкур мақолада “Қутадғу билиг”даги бадиий тасвир воситаларини хорижий тиллардаги таржималари асосида қиёслаб таҳлил қилинган. Илмий мақола устида ишлашда учта версиядаги таржималар танлаб олинди ва ўрганилди. Улардаги байтлар бир-бири билан таққослаб чиқилди. Натижада ҳар бир таржимада баъзи бир фарқли томонлар кўзга ташланди. Лекин биз таржималардаги ўхшашликни, айниқса, Мей ва Иванов томонидан қилинган таржималарда кўришимиз мумкин. Чунки Валтер Май бу асарни рус олими Иванов томонидан қилинган табдилидан таржима қилган. Юқоридаги икки таржима ҳам шеърий усулда таржима қилинганлигини ҳисобга олиб, уларда баъзи ўринларда бадиий тасвир воситалари тушиб қолдирилганини кузатишимиз мумкин. Бундай жараён машҳур шарқшунос олим Роберт Денкофф томонидан қилинган таржимада яққол кўриниб туради. Бунинг асосий сабаби Денкофф бу асарни асл ҳолатдан фарқли равишда насрий усулда таржима қилган. Асарнинг маълум бир байтларидан мисоллар келтириб, унда қўлланган бадиий тасвир воситалари, хусусан, истиора, ташбиҳ ва эпитетларни, тўрт хил китобдан уч хил тилда амалга оширилган таржималар орқали атрофлича қиёслаб кўрсатилди. Ва сўнггида шу нарса маълум бўлдики, таржимонларнинг баъзи ўринларда қилган камчиликлари асарнинг умумий мазмунига жиддий таъсир кўрсатмасдан унинг асосий ғояси сақлаб қолинган.
Бу мақолада Алишер Навоий “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр”да қўлланган “гул” тимсолининг шоир кашф қилган мажозий маънолари таҳлил қилинган.
Мақолада Шарқ қўлёзмалари маркази хазинасида ягона нусхада сақланувчи “Мажмаъ ал-ҳаводис” асарининг тавсифи, ўрганилиш тарихи, ўзига хос хусусияти таҳлил қилинади. Унинг адабий-тарихий асар сифатидаги илмий аҳамияти кўрсатилади.