Сўлакда цитокинлар концентрацияси даражаси стоматитларнинг шаклига боғлиқ, бу TNFα ва IL-1β концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик билан асосланади, шу қаторда бу тўғридан-тўғри боғлиқлик бўлиб, стоматит шаклига кўра ўзгаради. Бу ҳолат сурункали қайталанувчи стоматитларда иммунорегулятор механизмлар бузилишидан далолат беради.
Термик шикастланиш жиддий тиббий, ижтимоий ва иқтисодий муаммони англатади. Оғир саноат ва кимё саноатининг ривожланиши, шунингдек, маиший ва саноат шароитида электр энергиясининг кенг қўлланилиши куйиш жароҳатларининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келади. Куйиш жарохати билан шикастланганларда куйиш шоки босқичида гемостаз системасидаги бузилишларни ўрганишдан иборат. Текширишнинг объекти бўлиб 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимига тана юзасининг 20 дан 35% гача 95 (112 асосий гуруҳдан) чуқур куйиши билан куйиш шоки босқичида ётқизилган беморлар ҳисобланди. Беморларнинг ёши 18 дан 75 ёшгача бўлди, ўртача ёши 54,3±0,7 ни ташкил қилди. Эркаклар 142 (65.43%), аёллар эса – 75 (34.56%) бўлди. Қон ивиш системасини кучайиши кузатилди (гепаринга нисбатан толерантлик 253,4±21,3 сек ташкил қилди, тромботест - 4,06±0,2 даража), ПТИ эса 87,6±3,1% гача пасайди(Р<0,05). Фибринолитик активликни давом этувчи пасайиб бориши кузатилди. Шу билан бирга фибринолитик активликни чуқур пасайиши кузатилиб, у 6,58±0,69% ни (Р<0,05) ташкил этди. Барча беморларни стационарга ётқизилган пайти сув-туз балансини, кислотали ишқорли мувозанатни ва гомеостаз бузилишларини яхшилашга қаратилган шокга қарши комплекс чора тадбирлар ўтказилиши керак.
Одамларнинг ўз соғлиғини сақлашга нисбатан мотивациясига таъсир қилувчи руҳий хусусиятларни ўрганиш муҳим ва долзарб ҳисобланади. Беморлар клиник текшируви, анкета билан сўровнома ўтказиш, сўровномада хулқ-атвор одатлари, пародонт тўқималари ҳолати тўғрисида ўз-ўзини баҳолаш ва руҳий ҳолат ўрганилди. Ўзини мукаммаллик даражасини юқори қўювчи беморлар ўзига юқори талабларни қўйиши, юқори ички стандартларга тўғри келмаслик қўрқуви, атрофдагилардан яхши бўлишга интилиш туфайли оғиз бўшлиғи ҳолатини паст даражали деб баҳолайдилар. Улар мукаммалликка интилади ва ўз ишларини синчковлик билан бажарадилар, шу қаторда ўз соғлиғи ва оғиз бўшлиғи ҳолатига эътибор бермасликлари кузатилади.