Бурундан нафас олишнинг бузилиши шаклланиши ҳамда ронхопатия ривожланишида TGFb1 гени rs1800471 полиморфизмининг ролини қатъий баҳолаш учун беморлар ва назорат гуруҳидаги шахслар сонини оширган ҳолда қўшимча ва чуқурлаштирилган текширишлар ўтказилиши керак деб ҳисоблаймиз. Ўтказилган тадқиқот натижалари асосида олинган популяцион-генетик маълумотлар ронхопатияли беморлар ва назорат нисбий соғлом гуруҳлардаги кўрсаткичлар репрезентатив эканлиги аниқланди ва бу кейинги жараёндаги ишларни давом эттириш имконини яратади.
Қалқонсимон без касалликлари эндокринология соҳасида энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига киради. Жумладан токсик ва нотоксик буқоқда деярли барча органлар ва орган тизимлари фаолиятининг бузилишига олиб келади, қон айланиш тизимида эса энг муҳим ўзгаришлар содир бўлади. Юрак-қон томир тизимининг патологияси нафақат беморнинг ҳаёт кўрсаткичлари сифатига таъсир қилади, балки операцияни муваффақиятсиз бажариш хавфини сезиларли даражада оширади, бу эса даволашнинг ягона радикал усулидир. Шу сабабли, кўпгина илмий тадқиқотларнинг аксарият муаллифлари мавжуд ва ривожланиши мумкин бўлган тиреотоксикозни селектектив жарроҳликка қарши кўрсатма деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, ушбу холат учун дори воситалари билан компенсациясини қўллаш барча беморларда ҳам ўзининг яхши самарасини бермаслиги мумкинлиги маълум. Бундай ҳолда, даволаниш натижалари, операция пайтида беморнинг хавфсизлиги, кўпроқ даражада премедикация, анестезиянинг турига ва сифатига боғлиқ. Сўнгги йилларда қалқонсимон бездаги операцияларни қўлланиладиган анестезиологик усуллар имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Мақолада токсик ва нотоксик буқоқ бўлган беморларни операцияга тайёрлаш, шунингдек, ушбу беморларни периоператив даврда олиб бориш масалалари кўриб чиқилади.
Мақолада 7-14 ёшдаги аллергик ринит билан оғриган болаларни текшириш таҳлили келтирилган. Риноскопия маълумотлари ва бурун функцияси кўрсаткичлари асосида бурун шиллиқ қаватининг асосий функцииялари (нафас олиш, ҳимоя, бурун секрецияси рН муҳити) нинг бузилиши йил давомидаги АР ва мавсумий АР га нисбатан АР нинг комбинацияланган шакллари бўлган болаларда кўпроқ намоён бўлиши аниқланган. Бурун секретларининг цитологик расмини ўрганишда бурун бўшлиғи ва параназал синуслардаги аллергик ва яллиғланиш жараёни киприкли эпителиал ҳужайраларнинг йуқолиши билан кечиши аниқланган. Эпителий ҳужайра деструксиясининг ошиши билан паралел равишда суртмада гранулоцитлар сони кўпаяди, бу эса нейтрофил лейкоцитлар томонидан бурун шиллиқ қаватининг инфилтрацияланишидан далолат беради. Нейтрофилларни йўқ қилиш даражаси йил давомидаги АР ва АР нинг комбинацияланган шакллари билан ортади.
Миллий ҳуқуқий тизимимизда низоларни ҳал қилишнинг янги механизмлари жорий қилинаётгани, жиноят қонунчилигида ярашув институти самарали қўлланилиб келинаётгани жамиятимизда ўзаро меҳр оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, инсонпарварлик тамойилини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Мақолада муаллиф томонидан ярашув институтининг ўзига хос жиҳатлари, уни қўллаш учун асослар, бу борада ҳуқуқшуносларнинг фикрлари таҳлил этилган.
Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини баҳолашнинг услубий жиҳатлари тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан бренд қийматини баҳолашнинг хорижий тажрибалари ўрганилиб, муаллиф томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари брендини баҳолашнинг бўйича илмий таклиф ва тавсиялар тақдим этилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда Covid-19 глобал пандемия шароитида масофадан ишлашнинг ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг бошқарувига таъсири қандай эканлиги баҳоланган. Covid-19 инқирозининг эпидемиологик ва динамик характери ташкилотларда масофадан ишлаш сиёсатини қабул қилишга мажбур этиши ушубу тадқиқот ишининг аҳамиятини оширди. Бу масаланани янада кенгроқ изоҳлайдиган бўлсак, ушбу эмпирик тадқиқот Ўзбекистонда карантин вақтида ташкилотларнинг масофадан ишлаш жараёнининг иккита муҳим жиҳатини ўрганади. Биринчи ҳолатда, масофадан ишлаш жараёни ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхона самарадорлигига ижобий таъсир этиши ҳамда иккинчи ҳолатда эса масофадан ишлаш жараёни корхоналар бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва нтижада меҳнат жамоасининг ижтимоий-руҳий муҳитига салбий таъсир этишини асослайди. Тадқиқотнинг мақсади – масофадан ишлаш жараёни ташкилотнинг ҳозирги меҳнат жараёнларига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадими ёки йўқлилигини аниқлаш ҳамда Ўзбекистонда кадрларни бошқариш соҳасидаги истиқболли меҳнат муносабатларини тартибга солишда масафадан ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун тадқиқот ишининг структураси тузиб олинди. Олинган маълумотларни таҳлил қилишда “Pearson” ўзаро боғликлик коэффициенти ҳамда таҳлил этишнинг миқдорий ва тавсифий усулларидан фойдаланилди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, масофадан ишлаш ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг фаолият самарадорлиги билан агар у фаолият жараёни эмас балки, натижага қаратилган бўлса, кучли ва ижобий боғлиқликка эгадир. Бундан ташқари, тадқиқот натижаси масофадан ишлаш жараёнининг корхонанинг бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва натижада жамоада салбий ижтимоий-руҳий муҳитини келтириб чиқариши аниқланди
Узбек халқи ўзининг неча минг йиллик тарихига эга. Ҳар қандай миллат ўз тарихи давомида ўзининг аждодлари қандай инсон бўлганини, уларнинг яшаш тарзини билмоги ва шу билан бирга тарихий меросини ҳам авайлаб асрамоги керак.
Мақолада жаҳон иқтисодиётининг нотекис ривожланиши шароитида мамлакатларнинг инновацион стратегияларини ўзгартириш йўналишлари мамлакат инновацион стратегиясининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган асосий элементлар ва чоратадбирларни тизимлаштириш масалалари борасида фикрлар билдрилган.
Уткир токсик гепатитли ок, жинсий етук каламушларда глицерамнинг сафро ва унинг таркибидаги моддаларнинг экскрециясига таъсири урганилди. Глицсрам силиборга нисбатан кучлирок холеретик таъсирга эга эканлиги аникланди. Уни жигар патологияларини патогснстик даволашда тавсия этиш мумкин.
Ушбу мақолада реклама ва унинг асосий вазифалари, этика қоидаларига риоя қилиниш муҳимлиги, соф рақобат муҳитини шакллантириш ва халқаро иқтисодий ҳамжамият интеграция жараёнига қўшилиш кўриб чиқилган.