Қайиқсимон суякнинг синиқлари бўлган 78 та беморга турли хил даволаш усуллари, диагностика ва адаиётлар таҳлилини ўз ичига олади. 2019-2021 даврида Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг "Қўл ва оёқ панжаси хирургияси"да даволанган беморлар диагностик ва даволаш натижаларини баҳолаш. Ташхис қўйиш жараёнида 14 та беморда 2019-2021 йиллар давомида беморларда, замонавий клиник текшириш усуллари, эрта диагностика қилиш ва бирламчи тиббий даволаш ва шубҳали ҳолларда эса МСКТ ва МРТ текширувлари диагностикага аниқлик киритди
Инновацион хорижий тилларни ўқитиш ушбу мақолада ўқитувчиларга ўзларининг ўқитиш усулларини қайта кўриб чиқиш ва дарсларини янада қизиқарли қилиш учун ёрдам берадиган ва уларни рағбатлантирадиган баъзи инновацион ғоялар ва тадбирлар келтирилган.
Куни кеча Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси янги давлат бошқаруви қўл остига ўтди. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳам янги бошқарув ва янги сиёсат асосида янгича тус олди. Мун Жай-ин бошчилигидаги Кореянинг янги давлат бошқаруви Мирзиёев бошчилигидаги янги ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ўз қизиқишини кўрсатмоқда.
Муаллиф томонидан 2 гурухга ажратилган 257 та бсморнинг даволаш ва текшириш натижалари тахлил этилган. Назорат гурухи 72 ва асосий гурух 185 та бемордан иборат.
Назорат гурухида сариклик чуккисида бир боскичли очик усулида жаррохлик амалиетлари бажарилган. Асосий гурухда даволаш боскичма-боскич олиб борилган. Эндоскопии ретроград (ЭРТ) ва тер ва жигар оркали эндобилиар тскширувлар (ТЖЭБТ) кулланилган. Биринчи боскичда биз тадбик этган усулда микдорланган декомпрессия, ут йуллари санацияси утказилган, механик сариклик, холангит ва жигар етишмовчилиги бартараф килинган.
Асосий гурух 2-та кичик гурухга булинган. Биринчи кичик гурухда (151 бемор) ЭРТ утказилган. Иккинчи кичик гурухда (34 бемор) ТЖЭБТ кулланилган.
Тадбик этилган даволаш усуллари холангитни даволаш натижаларини 2 баробар яхилашга ва яллигланиш жараенини таркалишни 3 баробар камайтиришга имкон берди.
Кашф этилган оригинал ЭРТ усулларини куллаш жаррохлик тактикасини аниклаш, эндоскопик папилосфинктеротомияни эффектив хажмини аниклашга имконият яратди. ЭРТ фойдалиги 82,7% ташкил килди.
Таклиф килинган даволаш-диагностик алгоритмлар механик сариклик билан асоратланган холедохолитиазда ЭРТ асоратларини 9 маротаба ва ТЖЭБТ асоратларини 4 маротаба камайтиришга имкон берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрида ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бораётганлиги, халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалаётганлигини ифода эта олгани, шунингдек 2021 йилда мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишдаги аҳамият бериладиган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон етакчиси томонидан санаб ўтилган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда алоҳида эътибор бериладиган вазифалар қаторидан Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатиясининг муҳим йўналишларидан бўлган халқ дипломатияси ва маданий дипломатиянинг тараққиётига қаратилган таклиф ва ташаббуслар, яъни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузиш ғояси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблея-сининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш (БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни ( International Day of Friendship) сифатида белгиланган) ҳамда Ўзбекис-тоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини, имиджини юксалтириш мақсадида 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу тарихий ташаббуси илк бор 2020 йилнинг 23 сентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди) таклифлари ҳам ўрин олди.
Мақолада аудит жараёнида назорат муҳитининг ишончлилигини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолашнинг методлогик жиҳатлари ёритилган.
Ушбу мақолада Туркий давлатлар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлган Ўзбекистон ва Туркия Республикаларининг ўзаро дипломатик алоқалари тарихи, ҳамкорлик келишувлари ва дастлаб Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги сўнгра Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятларига доир маълумотлар ҳамда минтақа ривожидаги ўзаро келишувлар тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган. Асосий мақсад сифатида Туркий давлатлар ўртасидаги янги интеграцион жараёнларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожида ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий ва сиёсий ҳамкорликларнинг натижалари баён этилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида ―тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътибори марказида бўлиши, бу соҳани қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши, божхона тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ва
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда деб таъкидлаб ўтган.
Ушбу мақолада асримизнинг долзарб муаммоси яссиоёқ ривожланишининг сабаблари ва механизмлари, шунингдек, бизнинг тажрибамиз ва уни даволаш усуллари келтирилган. Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг “Қўл ва оёқ панжаси хирургияси” бўлимида 2019 йилдан 2021-йилларида 29 та яссиоёқлик ташҳиси билан даволанган беморда изланиш олиб борилди бунда беморларда МСКТ, рентгенография, подометрия, МРТ ва клиник текширув усулларидан фойдаланилди. Беморларнинг ўртача ёши 10 дан 22 ёшгача (12±4) 12 таси аёл жинсли 17 таси эркак жинсли, асосан ўспирин ёшдаги беморлардир.
Кўриб чиқилган масала Ўзбекистон Республикасида анъанавий лизинг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш билан биргаликда жаҳон миқёсида ривожланиб келаётган ислом молия хизмаларидан бири бўлмиш ижарани ҳуқуқий тартибга солиниши таққосланишига бағишланди.
Ўрганилиш жараёнида Ўзбекистон Республикасида анъанавий лизингни тартибга соладиган миллий қонунчилик тахлил қилиниб, унинг меъёрларини ислом лизинги – ижарага қўлланиш имкониятларига ҳуқуқий баҳо берилди. Ўзбекистон Республикасида амалдаги лизинг қонунчилигига кирадиган асосий меъёрий ҳужжатларнинг муҳим қоидалари ижарага нисбатан қўлланиши кўриб чиқилди.
Тахлиллар натижасида ислом лизинги бўлмиш ижарани Ўзбекистон Республикасининг лизинг қонунчилиги асосида амалга ошириш мумкинлиги исботланди ва молиявий хизматнинг ушбу турини тадбиқ этишни кенгайтириш бўйича таклифлар келтирилди.