Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавийахлоқий омилларининг ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳистуйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик шартларидан эканлиги илмий асосланган.
Ушбу тадқиқот ишида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятлари бўйича хорижий ва маҳаллий олимлар фикри ўрганилган бўлиб, бюджет қоидаларининг моҳияти, ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳамда унинг макроиқтисодий шарт-шароитларга таъсири ёритиб берилган. Тадқиқот ишининг асосий мақсади макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятларининг илмий асосларини ёритишдан иборат.
Мақолада Япониянинг жаҳон ҳамжамияти давлатлари орасида тараққиёт моделининг афзалликлари намоён қилинади. Аҳолисининг турмуш фаровонлиги даражаси ниҳоятда юксалди. Бинобарин, Япония ҳозирги кунда нафақат минтақада, балки бутун дунёда автомобилсозлик, янги ишлаб чиқариш технологиялари, илмий-техникавий тадқиқотлар, электрон - ҳисоблаш машиналари, компьютерлар, электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича етакчилик қилмоқда. Бугунги кунда Япония ташқи сиёсатида АҚШ таъсиридан чиқиб, нисбатан эркин сиёсат юритиш имкониятига эга бўлди. Ўтган асрнинг 80-йилларида Япония ташқи сиёсатининг бир мунча жонланиш даври бошланди. ХХР билан иқтисодий алоқаларнинг ўсиши, “совуқ уруш” якунининг яқинлашаётганлиги, Япония раҳбариятининг иқтисодий куч билан сиёсий йўлни мувофиқлаштиришга интилиши янги интилишларнинг асосий сабаби бўлди. Япония БМТ раҳбарлигидаги тинчликпарвар ҳаракатларда иштирок эта бошлади, хусусан, 1992 йил октябрда тинчлик сақлаш бўйича БМТ ҳарбий ҳаракатлари доирасида Камбоджага илк маротаба ўз мамлакатининг муҳандислик батальонини юбориб, Камбоджадаги можарони ҳал қилишда қатор сиёсий ташаббуслар билан чиқди. Япония ташқи сиёсатининг “уч устуни” а) бутун дунёда барқарорлик ва тинчликни таъминлашга; б) ривожланаётган давлатларни ривожлантиришга; в) глобал жамиятнинг ҳар бир фуқароси фаровонлигига ёрдам бериш керак. Япония иқтисодий қудратига таянган ҳолда ва БМТ доирасида фаол қатнашаётганидан фойдаланиб, ўзининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига киритилиши тўғрисидаги масалани кун тартибига қўйиши эҳтимоли мавжуд. Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлишга интилишининг яна бир сабаби, агарда имконият берилса, ўзининг милитаристик ўтмишига алоқадор масалани ижобий ҳал қилишдан иборатдир.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, таълим ва диний бағрикенглик тушунчаси ва мазмуни баён этилган. Диннинг инсон маънавий ривожланишига кўмак берувчи вазифалари, ислом динининг инсонпарварлик мазмунига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада диний бағрикенглик жамиятнинг ички барқарорлиги ва интеграиясини таъминлаш, уларни ғалаёнлардан сақлаб қолиш, халқлар ва давлатлар бўлинишининг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ёритилган. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига мувоиқ, “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”. Конституциянинг 61-моддасида қайд этилганидек, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратиб олиниши ва қонун олдида тенглиги очиб берилган. Мақолада чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний таш-илотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлишлари айтиб ўтилган.
Мазкур мақолада Марказий Осиё давлатларида ижтимоий-сиёсий жараёнлар барқарорлигини таъминлаш ва минтақанинг иқтисодий фаровонлигига кўмаклашиш бўйича Хитой Халқ Республикаси ташқи сиёсатининг айрим хусусиятлари таҳлил қилинади. Хусусан, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги конструктив, яхши қўшничилик муносабатларини изчил ривожлантиришга ҳамда минтақанинг салоҳиятини ошириш орқали алоқаларни янги даражага кўтаришга қаратилган “Бир макон – ягона йўл” ташаббусининг моҳияти очиб берилди.
Ушбу мақолада муҳожирларнинг фарзандлари тил ва маданий интеграцияси амалга ошаётган Германиянинг ҳозирги тил сиёсатининг муҳим саволларидан бири кўриб чиқилган. Интеграцияни маданий жиҳатдан ҳам гапириб ўтилади. Немис тилини билиш ва интеграциянинг имкониятлари бевосита боғлиқ ҳолдаги жараёндир. Германия 2015–2016 йилда содир бўлган миграция инқирозидан сўнг бу муаммо долзарб аҳамият касб этган. Ўша давр оралиғида мамлакатга 1,139 млн. қочоқлар келган эди. Мигрантларнинг кўп сонлилиги ҳозирги немис адабий тилининг бузилишига, сўзлар маъносини нотўғри талқин қилиниши ҳолатида турибди.Бу ҳолатга мисол тариқасида асли туб аҳолининг Яқин Шарқдан келган “биродарларга” тақлид қилиши жараёнини келтириш мумкин. Германия ёшлари, жумладан, немислар қочоқларнинг шевасини кўчиришга мойилдирлар. Қочоқлар эса катта қизиқиш ила соф немис акцентини ўрганмоқда. Тилдаги фарқдан ташқари яна маданий ва диний фарқлар ҳам мавжуд. Маданиятлардаги ўзига хослик бунга яққол мисол бўлади. Германия ҳукумати олдида аҳоли ҳаётининг янги жабҳаларига доир қўшимча муаммолар пайдо бўлмоқда. Муҳожирларнинг улкан оқими иқтисодий барқарорликнинг парчаланишига замин бўлиб, унинг маданий ва сиёсий ҳаётига хавф солмоқда Даромад солиғининг оширилиши ва бунинг ҳисобидан қочоқларнинг мамлакатга келиши ҳамда барча керакли анжомлар ва қулайликлар билан таъминланиши немислар норозилигининг асосий сабаби бўлиб хизмат қилмоқди. Шунинг билан бирга, немислар учун ноқулайликлардан яна бири бу – Ислом дининиг тарқалишидир. Бугунги маълумотлар “уммони”да Ислом динини нотўғри ракурсдан намойиш қилиш борасида мисоллар етарли даражада кўп. Бу, албатта, қочоқларнинг янги давлатдаги интеграция жараёнига ёмон таъсир ўтказмасидан қолмайди. Мамлакатга доимий яшаш учун келган катталар ва болаларнинг тил ўрганиш интеграцияси давлат даражасидаги масалага айланмоқда. Бундай баҳсли ҳолатларда шу нарсага эътибор қаратиш лозимки, ГФРда кўплаб миллатларнинг биргаликда бирданига яшаб кетиш жараёни қийин кечади. Мақолада Германия ҳукуматининг тил масаласидаги танг ҳолатни самарали ечимлар билан ҳал қилиши масаласи ўрганилади.
Мақолада Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитдаги минтақавий сиёсатининг моҳияти ва асосий тенденциялари ўрганилади. 2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига оид минтақавий ҳамкорлигининг янги тенденциялари ёритилади. Амалиётчи-сиёсатчилар, шунингдек мутахассисларнинг тадқиқотларини таҳлил қилиш асосида Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш шакллари, усуллари ва механизмларининг ворисийлиги кўриб чиқилади. Барча мамлакатлар тенг даражада террорчилик, диний экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидига дуч келишидан келиб чиқиб, асосий эътибор шунга қаратиладики, ҳозирги пайтда ривожланиш барқарорлиги истиқболлари бевосита Афғонистондаги тинчлик билан боғлиқ. Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш жараёнларининг тезда ва бутунлай якунланиши масалалари ёритилади. Мақолада Ўзбекистон кўп йиллар давомида қўшни давлатлар билан муносабатларга оид барча масалалар бўйича минтақавий тиғизликка барҳам бергани ва умуман минтақа бўйича кун тартибига чиқувчи муаммоларни муҳокама қилиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича реал имконият пайдо бўлгани кўрсатилган. Амалга оширилган тадқиқот ҳозирги шароитларда минтақавий ривожланишни таъминлаш институтларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий тенденциялари функцияларни, таркибий алоқаларни, фаолият йўналишларини ва ҳоказоларни интеграция қилишдан ташкил топганини кўрсатмоқда, айни пайтда ушбу жараёнлар ҳам минтақавий, ҳам минтақалараро даражада содир бўлмоқда. Мақолада ёритилишича, минтақавий хавфсизлик жавобгарлик ҳудуди мос келмайдиган ва кесишадиган турли тузилмалар томонидан таъминланади, аммо ҳозирги шароитларда ихтисослаштирилган тузилмалар, масалан, ҳарбий-сиёсий блоклар аста-секин универсал тузилмаларга айланмоқда. Тегишли равишда, минтақавий тизимларнинг халқаро-ҳуқуқий базаси мураккаблашмоқда, меъёрларнинг кўп даражали комплекси пайдо бўлмоқда. Марказий Осиёда мавжуд ва юзага келаётган минтақавий муаммолар бўйича минтақавий институтлар шаккланаётгани кўрсатиб берилган. Ушбу жараёнлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги давлатлараро муносабатларга бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилиш, икки томонлама очиқлик ва сиёсий ишонч каби хусусиятлар хос эканлигидан далолат бермоқда. Санаб ўтилган жарёнлар ҳали бошланғич босқичда, ва доимий ўрганишни тақозо этади.