В статье рассмотрены концепция цифровой трансформации туристической отрасли и основные компоненты смарт туризма такие как: умный бизнес, умные туристические направления и умный опыт. На основе анализа международного опыта обосновывается необходимость развития «умного» туризма в регионах и внедрения цифровых технологий в сектор туризма. Автором выдвинуты рекомендации по цифровой трансформации туристической отрасли.
Замонавий халқаро муносабатлар тизими тобора мураккаб тус олаётган бир шароитда қудратли давлатлар маданий дипломатия омилига жиддий эътибор қаратмоқда. Зероки, мазкур омил ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарорликнинг мустаҳкам мезонига айланиб бормоқда. Маданий дипломатия халқаро муносабатларни тараққий этиши ва ривожланишига замин яратибгина қолмасдан, нафақат давлатлараро, балки халқлар ўртасидаги ишонч ва истиқболли муносабатларни ҳам оширади. Жумладан, Россия ва Хитой сингари давлатлар тарихий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, маданий дипломатия воситасидан самарали фойдаланишга уринмоқда. Ушбу давлатларнинг халқаро муносабатлардаги маданий дипломатияси яқин хориждаги давлатлар билан тарихий маданий алоқаларни тиклашга асосий урғуни қаратади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Россия ва Хитой маданий дипломатияси ҳар бир минтақа ёки давлатда ўзига хос тарзда олиб борилади ва бундай дипломатиянинг бир қатор ўхшаш хусусиятлари ҳам мавжуд. Бу борада Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё минтақаси, жумладан Ўзбекистон билан олиб бораётган маданий дипломатияси “юмшоқ куч” сиёсатининг муҳим элементи бўлиши билан бир қаторда, халқлар ўртасида ҳам маданий ҳамкорликни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси учун дипломатиянинг, шу жумладан маданий дипломатиянинг бой тарихига эга бўлган дунё мамлакатлари орасидан нафақат етакчи ривожланган мамлакатларнигина, балки Евроосиё минтақасидаги йирик давлатлар Россия ҳамда Хитойнинг тажрибаси ҳам муҳимдир. Агар уларнинг геосиёсий ҳолати, ҳарбий-иқтисодий қудрати, шунингдек умумий тарихи ўтмишни (Россия билан) ҳамда уларнинг манфаатларини ҳисобга олмасдан туриб Ўзбекистон улар билан геоиқтисодий майдонда ўз ташқи сиёсий стратегиясини барпо эта олмайди. Россия ва Хитой сингари давлатлар узоқ йиллар давомида маданий дипломатиядан ташқи сиёсатни амалга оширувчи муҳим механизм сифатида фойдаланиб келишган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этиб келмоқда. Шу боисдан иккала давлат маданий дипломатия соҳасидаги сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва тажрибасини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Мазкур мақолада Хитой ва Россиянинг халқаро муносабатлардаги дипломатик тажрибаси, хусусан маданий дипломатиянинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари таҳлил этилади.
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.
В мире широко распространено домашнее насилие, в частности в отношении женщин. Нужно отметить, что в данное время проблема преступности внутри семьи является актуальной не только в нашей стране, но и для других стран. В связи с этими считаем, что опыт накопленный другими государствами заслуживает внимания, и дальнейшая имплементация в отечественное законодательство послужит снижению уровня преступности в отношении женщин в семье.
Ушбу мақолада Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналар фаолияти ва улар фаолиятига оид хориж тажрибаси ёритилган бўлиб, Ўзбекистонда улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар, яратиб берилган имтиёз ва кафолатлар каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Шунингдек мақолада эркин иқтисодий зоналарнинг пайдо бўлиш тарихи ва хориж тажрибаси ўрганилиб таҳлил қилинган.
Мақолада ҳуқуқий фаолиятда юридик техникани қўллаш билан боғлиқ хорижий давлатларнинг тажрибалари уларнинг ҳуқуқий тизими, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда нашр этилган монография, рисола ва ўқув қўлланмаларини ўрганиш асосида илмий таҳлил этилган.
Мақолада халқаро юк ташишни ҳуқуқий тартибга солишда хорижий мамлакатларнинг тажрибаси таҳлил этилган, хорижий мамлакатлар қонунқилигининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган.
Мазкур мақолада XXI асрда мисли кўрилмаган хавф-хатарга айланиб, инсоният ҳамжамиятига улкан таҳдид солаётган короновирус инфекциясининг бутун жаҳонга ёйилиб пандемияга айланганлиги, эпидемиянинг Хитой жамияти турмуш тарзига қилган таъсири, короновирус инфекцияси туфайли хитойнинг ички ва ташқи сиёсатида рўй берган ўзгаришлар, Хитой ҳукумати ва халқининг ушбу “мусибат” га қарши самарали олиб борган курашининг натижаси кенг ёритилган. Шунинг билан бирга COVID-19 туфайли халқаро муносабатларда юзага келган шарт-шароитлар, унинг таъсирида халқаро муносабатларда юз берган ўзгаришлар, пандемиянинг таъсири натижасидаги улкан давлатлар ўртасидаги муноса-батлар трансформацияси, минтақа мамлакатларининг COVID-19 га қарши кураш услубларининг турли-туманлиги, пандемияга қарши курашда Хитой тажрибасининг жаҳон ҳамжамияти учун аҳамияти, инсонларнинг турмуш тарзида ҳамда халқ хўжалигининг барча соҳаларида пандемия сабаб юзага келган таназзул, Хитой экспертлари ва мутахассисларининг пандемияга қарши курашдаги тажрибаларидан келиб чиқиб, мамлакатни таназзулдан олиб чиқиш бўйича берган фикр-мулоҳазалари кенг таҳлил қилинган. Шунингдек “Осмон ости мамлакати” олимларининг пандемиядан кейин дунё тартиботларида содир бўлиши мумкин бўлган улкан ўзгаришлар ҳақидаги қарашлари ўз аксини топган.
Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.
Мақолада иқтисодиёт соҳасидаги мансабдорлик жиноятларига қарши кураш бўйича миллий ва хорижий давлатлар тажрибаси, шу жумладан, миллий қонунчилигимизга киритилган сўнгги ўзгартиришлар қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этилган ҳамда ушбу соҳага оид хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасида жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳақида сўз юритилган бўлиб, ушбу модданинг: д) жабрланувчининг зўрлик ,оғир ҳақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиши ҳолатида жиноят и) жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ- атвори таьсири остида жиноят содир этиш каби бандлари жабрланувчи хулқ- атворини жиноят ҳуқуқида жазо тайинлаш масаласини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди.
Xalqaro iqtisodiyotga korrupsiyaga oid jinoyatlarning sodir etilishi oqibatida yetkazilayotgan zararning tobora ortib borayotganligi, korrupsiyaga qarshi kurashish sohasini yanada kengroq tadqiq etilishi dolzarb ahamiyat kasb etmoqda. Xorijiy amaliyot tahlili shuni ko’rsatadiki, bozor iqtisodiyotiga ega mamlakatlarda korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida davlat va xususiy sektor ishtirokchilarining xalqaro standartlar va boshqa zamonaviy usullarga muvofiq samarali faoliyat yuritishini ta’minlovchi xalqaro vositalardan biri o’z tarkibida korrupsiyaga qarshi komplaens nazorat tizimi hisoblanadi. Shuningdek, xususiy sektorda korrupsiyani oldini olishda yuridik shaxslarning javobgarlik va masalalari ham alohida ahamiyat kasb etadi.
Maqolada xorijiy mamlakatlarning korrupsiyaga qarshi kurashishga oid ijobiy tajribalari keltiriladi. Ushbu samarali tajribalar shartli ravishda uch yo’nalishga bo’linadi. Xususan, korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi va uning samaradorligi, muvofiq nazoratini joriy etishning aniq qoidalari, shuningdek yuridik shaxslarning javobgarligi va tegishli qonun hujjatlari tahlili, shuningdek, noqonuniy lobbi va korruptsiyaga qarshi kurashishning kurashishni cheklashda biznes vakillarining tashabbuslari.
Мақолада коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг ўзиа хос хусусиятлари, уни амалга ошириш шакллари, бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибалари батафсил ёритилган бўлиб, мақола сўнггида коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик ишларини қўзғатишга оид халқаро стандартлар ва соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Судьяларнинг интизомий жавобгарлигига оид халқаро стандартларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш масалалари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британия давлатларида хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Ушбу давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда
Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.