Хизмат кўрсатиш соҳаси инсоният тарихи билан чамбар-час боғлиқ бўлиб, ушбу илмий мақолада айнан хизмат кўрсатиш соҳасининг эвалуцион модели яратилган бўлиб, ушбу илмий моделда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши натижасида рақамли хизматларга айланиб бораётганлиги бу эса инсоният кундалик ҳаёти билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. Шу сабабли ушбу илмий мақолада хизмат кўрсатиш ва рақамли хизматлар атамаларига илмий таъриф берилган.
We studied macro and microscopic changes in kidney tissue against the background of polypharmacy when modeling renal pathology. It has been shown that the simultaneous use of more than 5 drugs has a nephrotoxic effect on the proximal renal tubules. On macroscopic examination, the kidneys were bean-shaped, the capsule was smooth; with the help of a magnifying glass, it was smooth, shiny, without visible differences. Microscopically, in the kidney tissue in the study group, some structural differences were revealed, the nature and severity of which depended on the type of active drug. In the glomerular apparatus of the kidneys of rats, focal infiltration of mesangial cells was noted. Moreover, in the direct tubules of the kidney apparatus, remarkable changes were not revealed. Thus, it was concluded that tubular damage leads to impaired tubular reabsorption, proteinuria, the morphological criteria of steatosis, and dysproteinosis of varying degrees.
Бир қатор ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти даврида бўлган мамлакатларда кредитлар бўйича йўқотишлар учун резервларга солиқ чегирмаларини қўлланиши корпоратив солиқ тизимидаги мунозарали масалалардан ҳисобланади. Олиб борилган тадқиқотларда банклар кредитлар бўйича йўқотишларга резервлардан ўзларининг солиққа тортиладиган фойдасини камайтириш мақсадларида фойдаланишлари аниқланган.
Мазкур мақолада тижорат банклари жамланма балансида кузатилаётган ўзгаришлар, банк тизимига жалб этилган миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг таркибий тузилмаси ҳамда улар бўйича юзага келган
ўртача фоиз ставкалари динамикасининг кўп омилли таҳлили асосида тижорат банклари депозит операциялари самарадорлиги ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ўз аксини топган. Шунингдек, мамлакат тижорат банкларида депозит сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнини такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар шакллантирилган.
Мақолада Марказий Осиёда ҳамкорлик масалалари минтақавий идентификация асосида таҳлил қилинган. Минтақа халқларини умумий маданий қадриятлар, иқтисодий алоқалар, тарих, этник ва тил жиҳатидан қардошлик, таҳдид ва хавф-харлар боғлаб туради. Бу эса ўз навбатида бугунги кунда минтақавий ҳамкорлик нафақат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий балки маданий гуманитар соҳаларда ҳам устувор йўналиш эканлигидан далолат беради. Минтақавий индентификациянинг мавжудлиги Марказий Осиёда ҳамкорликнинг янада мустаҳкаланишининг муҳим пойдевори ҳисобланади. Минтақавий ҳамкорликнинг ривожланиши Марказий Осиёни халқаро муносабатлар тизимида мустақил субъект сифатидаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мақолада ер рентаси назарияси, аграр ва ер ислоҳоти жараёни ҳақида шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатлар шу жумладан, МДҲ давлатларининг ер солиғини ундириш тажрибалари, дифференциал рентани шакллантирувчи омиллар бўйича ер солиғи тизимини такомиллаштириш ва унинг аҳамияти, ер солиғининг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда ерларнинг норматив қийматини баҳолаш тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва таҳлили, ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишдаги ўрни ва ягона ер солиғи тизимидаги маълум камчиликлар ёритиб ўтилган. Изланиш давомида амалдаги ер солиғи тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда улар асосида таклиф ва тавсиялар берилган.