Мақолада Ислом инқилоби ва монархия тузуми ағдарилганидан сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа уламолари давлат тепасига келганида ислом динининг сиёсий ва мафкуравий соҳаларга таъсири ошди.
Бундан атиги бир неча йил олдин Хитойда қандай фантастик асарлар мавжудлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ эди. Осмон остидаги давлатнинг ўз фантастикаси борлигини Хитойдан ташқарида жуда камчилик биларди. Ёзувчи Лю Цисин дунё саҳнасига чиққанда ҳаммаси ўзгарди. 2014 йилда унинг “Уч жисм муаммоси” асари инглиз тилига таржима қилинди ва тез орада Ғарбда машҳурликка эришди. Лю Цисин 1966-1976 йиллардаги маданий инқилоб даврида вояга етади ва бу воқеалар унинг дунёқарашига таъсир ўтказмай қолмайди. Кўплаб репрессия ва таъқиқлар даврида Хитойда Ғарб адабиёти намуналарини ўқиш таъқиқлаб қўйилган эди. Лекин бу ёш Люга яширинча Жюл Верн, Артур Кларк, Айзек Азимов, Джордж Оруэлло каби ижодкорлар асарлари билан танишишга тўсқинлик қилмади. Лю Цисин шундай дейди: “Ижодимга энг катта таъсир ўтказган ёзувчи Артур Кларкдир. Унинг “Фазовий Оддисея” асари мен учун илмий фантастик тасаввур ва тафаккурнинг кенглигини очиб берди. Кларк шунингдек илмий фантастика қандай қилиб, ҳаёлий дунё яратиши мумкинлигини кўрсатиб берди”. Цисин муҳандислик таълимини олди. Лю хитой фантаст ёзувчиси Лао Ше ижодидан таъсирланиб, ўзини ёзувчи сифатида синаб кўради. Қисқа вақт ичида унинг илмий фантастика йўналишидаги асарлари нафақат Хитойда балки, Ғарбда ҳам машҳурликка эришди. Мазкур мақолада адабиёт жанрларидан бири бўлган фантастика жанрига Хитой фантаст ёзувчиси Лю Цисин мисолида муносабат билдирилган. Фантастика бўйича турли хил фаразларнинг мавжудлиги, замонавий хитой адабиётида фантастика жанрининг бошқа йўналишлардан фарқли жиҳатлари, фантаст ёзувчилар сирасига кирган ва жаҳон адабиётида тан олинган ёзувчи Лю Цисин ижоди ҳамда унинг “Уч жисм муаммоси” асарининг моҳияти талқин қилинган. Тадқиқ этилган маълумотлар орасида фантастика тушунчаси таркибида асосий вазифани бажарган мифология ва унинг таркибий кўринишлари, хусусиятлари, ўзига хосликлари ва муаммолари ҳақида маълумотлар баён қилинган ва асослаб берилган. Адабиётшуносларнинг фикрлари ва илмий ёндашувларига мулоҳазалар берилган.
Ушбу мақолада муаллиф минтақада ўз ривожланиш тарихига эга бўлган Эрон давлатининг таълим тизими, унинг тарихий босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида ёритиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Эроннинг таълим тизимида турли даврларда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Эрон давлати ҳаётида 1979 йилда содир бўлган инқилоб жуда муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли мақолада таълим тизими икки даврга: инқилобга қадар ва инқилобдан кейинги ҳолатлар бўйича солиштириб ўрганилди. Натижалар турли жадваллар асосида аниқ очиб беришга ҳаракат қилинди. Таълим тизими мактабгача таълим, ўрта мактаб, профессионал мактаб ва ундан кейинги таълим босқичларига бўлинган тарзда ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо мазмунли равишда ёритиб берилди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ва Ўзбекистон шароитида ҳам улардан фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Таълим тизимидаги гендер жараёнларига ҳам эътибор берилган ҳолда, мактабдаги иккига бўлиб ўқитиш тизимининг самарали томонлари ҳамда камчиликлари очиқланди. Мамлакатда инқилобдан кейинги ўзгаришлар, таълим тизимининг исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига таъсири очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган натижалар тизимлаштирилди ва тартибланди. Ўзбекистон шароитида бу давлатнинг таълим тизимининг қайси жиҳатларини амалиётга олиш мумкинлиги таклифлари бериб ўтилди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.
Модернизмга Европада XVII аср ўрталарида пайдо бўлган ва бутун дунёга таъсир этган фикрлар оқими сифатида қараш мумкин. Маърифатчилик ғоясига боғлиқ бўлган модернизм индиструал инқилоб билан биргаликда ҳар бир соҳада анъанавий ҳаётга қарши ғояга айланди. Жамиятнинг ҳар бир соҳасига таъсир кўрсатган модернизм санъат ва адабиёт соҳасидаги ўзгаришларни ҳам келтириб чиқаради. Айниқса, Европанинг фикр ва санъати раҳнамолигида ривожланган ушбу оқимдан Усмонли жамияти, санъати ва адабиёти, бебаҳра қолмади. Буюк француз буржуа инқилобидан кейин бутун дунёга таъсир қилган ғоялар Европани бир марказ ҳолига келтирди. У ер бутун дунёнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Усмонли жамиятининг қизиқиши ҳам худди шу йўналишда ривожланди. Аммо Усмонлиларнинг эътибори илк босқичда ҳарбий соҳага қаратилди. Йўқотилган урушлар ва ерлар, олдинги шон-шарафини ва кучини йўқотган армиянинг келажагини ғарбда кўрдилар. Шундай учун ҳам, дастлабки трансформация ҳаракатлари армияда бошланади. Шундан кейин, бошқа ижтимоий соҳаларда ҳам ўзгаришлар бошланади. Аммо бу ривожланиш ва ўзгаришлар қандай амалга ошиши; жамият ва санъатга қайси йўналишда таъсир қилиши узоқ вақт муҳокама қилинди. Усмонли давлати замонавийлаштириш, ғарбга етиб олиш, унинг савиясини ўзида мужассам этиш, ғарбдаги каби яшаш орзуси билан одимлар отди. Танзимат фармони (1839) эълон қилиниши билан модернизация учун муҳим эшик очилгани маълум бўлди. Фармондаги барча фуқароларнинг тенглиги ифодаси, маълум маънода, энг модернистик ҳаракат бўлди. Шу сабабли, Танзимат Фармони ундан олдин турли хил янгиликлар кириб келишига қарамай, модер-низмнинг бошланиши сифатида қабул қилинган.
Эроннинг яҳудийлар жамоаси бугунги кунда Яқин Шарқдаги энг йирик жамоадир. Ушбу минтақадаги кўплаб бошқа яҳудий жамоалари асрлар давомида мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида яшашнинг рамзи бўлган ўз ҳаётларини тугатдилар. Аммо, Эрон Ислом Республикасида яҳудийлар ҳозирги кунда ҳам мавжуд ва турли хил ҳисоб-китобларга кўра 16-18 минг кишидан иборат. Яқин Шарқ исломлаштирилишидан олдин ҳам Эрон яҳудийлар жамоасининг энг муҳим марказларидан бирига ҳисобланарди. Ислом даврида мусулмон бўлмаган озчиликларнинг аҳволи умумий мусулмон ҳуқуқий меъёрлари асосида белгиланишш бошланди. Эронлик яҳудийларнинг аҳволи кескин равишда ўзгарди. Сафавийлар (1502-1736) даврида шиялик Эроннинг давлат дини деб эълон қилинди. Кажар ҳукмронлиги даврида (1796-1925) диний ва ижтимоий чекловлар кунлик ҳақиқат бўлиб қолди. 20-аср Эрон яҳудийлари учун чинакам инқилобий бўлиб чиқди. 1905-1911 йиллардаги конституциявий инқилоб Эрон парламентида вакиллик ҳуқуқини олган барча динларнинг, шу жумладан яҳудийларнинг тенглигини эълон қилди. Аммо Эрон яҳудийлари учун мамлакатни бутунлай исломлаштириш сиёсати ва янги тузилмаларни тубдан қайта қуриш билан бошқариладиган янги шартларга мослашиш қийин бўлиши аниқ эди.
This article is devoted to investigation of the aspects of science fiction. The investigation is done on science fiction sources and analogy of unrealistic portraying
Замонавий тадқиқотларда тарихий-маданий масалаларга катта эътибор қаратилаётган бўлса-да, адабиётшунослик масалаларига етарлича эътибор берилмайди. Бироқ, шуни таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар халқ севган қаҳрамонлардан бири – айёр образи умуман ўрганилмаган, шу билан бирга арабларнинг ўрта асрлардаги кулги дунёси ҳам тўлиқ тадқиқ этилмаган. Унинг миллий ва даврий хусусиятларини аниқлашга ҳаракат қилинмаган. Сиралардаги кулгунинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу – унинг кулаётган одамнинг ўзига қаратилганлигидир. Уларда қаҳрамон кўпинча ўзининг бахтсизликлари ва камчиликлари устидан кулади. Сираларнинг қаҳрамонлари – бош қаҳрамон эпигонлари – ҳайратланарли даражада гўзал бўлмаган, оддий, ўқимаган инсоннинг хусусиятларини, идеал, қаҳрамонона хусусиятларни ажойиб тарзда ўзларида мужассам этадилар. Улар кучли ва жасур, дўстларига содиқ, душманларига сахий, топқир, ақлли, чарчоқ билмас ва олийжанобдир. Ўрта асрлардаги бошқа асарлар, хусусан, фирибгарлик романлари ёки фирибгарлик қиссаларининг характерли хусусиятлари – ўша даврдаги шаҳар аҳолиси турли қатламлари ҳаётининг ёрқин тасвири, кўп бўлмаган фантастик унсурлар, тасвирланаётганларга истеҳзоли муносабат эди. Фирибгарлик романида юмшоқлик ва сабр-тоқатга ўрин йўқ, жўшқинлик, шу билан бирга айёрлик, қатъийлик ва куч-қудрат асосий фазилатлардан ҳисобланади. Бу ерда ҳақиқий қаҳрамон рақиби билан энг зўр ҳазил қилган, уни алдаб, енгиб чиққан кишидир. Араб адабиётидаги фирибгарлик ҳақидаги эртак ва ҳикоялар мавзу доираси ва бадиий тасвир чегараларининг кенгайиши орқали янги имкониятларга эга бўлган араб насрининг ривожланишида катта роль ўйнайди. Юмор, илмий фантастика ва карикатура элементларининг уйғунлиги, тақлидий-сатирик ва фантастикхаёлий тенденциялар айёрлар ҳақидаги ривоятларни умумжаҳон маданиятининг анъаналари билан муносабатда бўлиш имконини яратди.