Мақолада ЎзМУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ёритилган. Сўнгги 3-4 йил ичида кафедранинг турли йўналишлардаги халқаро ҳамкорлиги атрофлича ёритилди. Бу йўналишлар бўлиши мумкин: етакчи хорижий университетларда аспирантура; хорижий университетлар билан ҳамкорликда халқаро коллектив монографиялар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш; жаҳоннинг етакчи университетлари билан биргаликда халқаро конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш; хорижий олий ўқув юртлари олимлари билан ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш ва нашр этиш; кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро тадбирларда фаол иштирок этиши; кафедра профессор-ўқитувчиларини хорижий олий ўқув юртларида тайёрлаш ва амалиёт ўташлари; ЎзМУ талабалари учун хорижий университетларнинг профессор-ўқитувчиларини тайёрлаш; ТОП-1000 га кирган университетларда кафедра профессор-ўқитувчиларининг маърузалари; профессор-ўқитувчиларнинг халқаро журналлар таҳририяти аъзолари сифатидаги фаолияти ва бошқалар.
Vазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган халқаро шартномалар ҳамда унга боғлиқ бўлган халқаро ҳужжатлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши таҳлил этишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани атрофлича тадқиқ этиш мақсадида мазкур ҳужжатларни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганган
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.
Мазкур мақолада жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳуқуқий ҳамкорликнинг тушунчаси ва шаклларига оид илмий-ҳуқуқий қарашлар таҳлил этилган. Ушбу соҳадаги илғор хорижий тажриба миллий амалиёт билан қиёсланган. Илмий мақола якунида мазкур масалаларга муаллифлик ёндашувлари илгари сурилган ҳамда хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган
Геосиёсий трансформациялар ва уларнинг энергетика тизимига таъсири замонавий дунё тартиботи шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги нафақат бозор иқтисодиёти қонуниятлари билан балки, геосиёсий манфаатлар доирасида тартибга солинмоқда. Сўнгги пайтларда Халқаро муносабатлар акторларининг ўз манфаатларини илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда. Замонавий дунё тартиботида энергия ресурслари борасида кескин рақобат ва кураш янгича тус олди. Бугунги кунда етакчи давлатлар катта хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасидаги муносабатлар геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига хос бўлган кучлар ва омилларнинг таъсирини бошдан кечириб, уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика тартиботига жиддий таъсир кўрсатиб, геосиёсий кучларнинг янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч марказларининг пайдо бўлиши халқаро энергетика муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади. Куч марказлари ва бошқа акторлар ўртасидаги энергетика зиддиятлари глобал энергия хавфсизлигининг асосларини заифлаштирмоқда. Шунингдек, энергия тартиботини таъминлашнинг самарали халқаро-ҳуқуқий ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мазкур мақолада Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг геостратегик, геоиқтисодий манфаатларининг халқаро ва минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция манбалари ва энергия ресурслари учун иқтисодий рақобат ҳамда сиёсий кескинликнинг минтақа умум хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқий Осиёда энергетика хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб масалалар, минтақа давлатларининг энергетика сиёсати ва ҳамкорлиги, Шарқий Осиёдаги замонавий энергетика хавфсизлиги архитектурасининг асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири каби бугунги кунда минтақа энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, келгусида минтақа ва халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг хулоса қисмида геосиёсий трансформациялар шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.
Мақола халқаро муносабатларда халқ дипломатиясининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона муносабатлар талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига таълуқли таҳлиллар туради. Халқ дипломатияси ҳар бир давлатнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Халқ дипломатияси ташқи сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини тарғиб қилиш ва унинг ижобий имиджини яратишни таъминлайди. Шунингдек, халқ дипломатияси хорижий мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги кунда халқ дипломатияси барча ривожланаётган давлатлар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда. Бироқ уларнинг қай даражада ва қай мақсадда амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда халқ дипломатияси масаласи, шаклланиши ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга берилган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.
Мақолада форс ва ўзбек тиллари термин ясаш бўйича ташкилотларининг Низомлари ва ундаги принципларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили амалга оширилган. Маълумки, дунё терминологиясидаги Вена, Прага ҳамда Россия терминология мактабларининг назарий-илмий қарашлари ва ишлаб чиққан таклифларига кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International Association for Standardization), 1931 йилда Европада “British Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International Organization for Standardization) каби қатор стандартлаштириш уюшмалари ташкил этилган эди. Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари” ташкил этилган. Уларнинг сўнгиси “Форс тили ва адабиёти академияси”, яъни учинчи академия бўлиб, у 1991 йилда ташкил топган ва ўз Йўриқномасига эга. Худди шу даврда ўзбек тилида Атамақўм ўз фаолиятини бошлаган ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган. Мақолада дунё терминология мактабида юзага келган Халқаро терминология ташкилоти Стандарти – ISO 704, ундаги термин ясаш принципларининг форс ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш қирралари таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, форс тили Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди. Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.
Тадқиқот объектлари: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг нуфузли халқаро сиёсат ва ҳуқуқ субъекти сифатидаги фаолияти.
Ишнииг мақсади: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг институциялашиш жара-ёни ва фаолият йўналишларини сиёсий институтлар ва жараёнлар нуктаи назаридан тахдил килишдан иборат.
Тадқиқот усули: Тадқиқот жараёнида тизимли, қиёсий тахдил, функционал, та-рихий қиёслаш ва политологик тахлил каби усуллардан фойдаланилди.
Олипган натижалар ва уларнинг янгилиги халқаро сиёсат ва хуқук субъекти сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти ва институциялашиши жара-ёни, уиинг минтақада хавфсизликни таъминлашга таъсири илк марта комплекс ўрга-нилганлигида ўз аксини топади. Жумладан: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ша-клланишига олиб келган ижтимоий-сиёсий ва маконий шарт-шароитлар илмий жихатдан асослаб бсрилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Узбекистан ишгироки-нинг сиёсий-ижтимоий жиҳатлари ёритиб бсрилди; хорижий тилларда, биринчи навбатда, хитой тилида чоп этилган манбаларни ўрганиш ва умумлаштириш асосида ШҲТнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди; ШҲТнинг халқаро ва минтақавий ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ўрни ва роли илмий тахдил этилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига гаъсир этувчи ички ва ташки омилларни таҳлил қилиш асосида уларни мувофиқлаштириш йўллари илмий асосланди; ШҲТга аъзо давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш хусусиятлари ва даражаларидан келиб чиқиб, ташкилот доираси-да миллий ва минтақавий манфаатлар тизимини уйғунлаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аха м пяти. Тадқиқотнинг амалий аҳамиятини аъзо давлатларнинг ШҲТ дои-расида халқаро жараёнларга янгича таъсирини ошириш билан боғлик мухим муаммолар-нинг илмий тахлили ва шу асосда ишлаб чикилган амалий тавсиялар белгилайди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича 8 та илмий мақола чоп этилди. ТошДШИда махсус курслар ўқилди.
Қўллапиш (фойдалаииш) сохаси: Тадқиқот иши натижалари Узбекистан Рес-публикаси ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолияти, хавфсизликпи таъминлаш, ташкилот фаолияти доирасига кирувчи маконда узоқ муддатли барқарорлик ва тараққиётни сақлаш ҳамда шу орқали дунёда кечаётган ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатишда кул келиши мумкин.
Мазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишлари ва хусусиятлари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишларининг бир-бирига боғлиқ жиҳатлари кенг ёритилган бўлиб, бу борада турли ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари келтирган.
Мақолада Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка ёндошувдаги фарқлари ўрганилган. Минтақа давлатлари раҳбарлари илгари сурган ташаббуслар таҳлил қилинган. Минтақа мамлакатлари ташқи сиёсий концепцияларининг ўзига хосликлари муаллиф томонидан баён қилинган. Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатидаги омиллар таҳлил қилинди. Марказий Осиёдаги Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларда юз бераётган эволюцион жараёнларнинг таҳлили орқали минтақада интеграция зарур эканлиги тушунтирилган. Минтақавий ҳамкорлик халқаро, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатларни барпо этишга мойиллик кучайиб бораётган замонавий оламдаги геосиёсий жараёнлар эволюциясини тушунишга асослангандир. Бундай қараш нисбатан турли хил қадимий маҳаллий ришталар билан ўзаро боғланган бўғиндан иборат бўлган замонавий Марказий Осиёга нисбатан ўта долзарблиги таъкидланган. Минтақа мамлакатлари ривожланиши бевосита қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, истиқболларни очиб берадиган махсус ҳуқуқий ҳужжат ёки концепцияни ишлаб чиқишга қаратилган айрим омиллар кўриб чиқилган. Халқаро ҳамжамият олдида минтақа давлатлари раҳбарларининг минтақада халқаро муносабатларнинг янги кичик тизимини яратиш учун нуфузли халқаро ташкилотлар ва форумларнинг минбарларидан туриб қилган чиқишлари баён қилинган. Хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларида Марказий Осиё давлатларининг йирик минтақавий ва халқаро ташаббуслари алоҳида таъкидланган. Минтақа мамлакатларининг ўзаро чегаралар бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлари таҳлил қилинган
Ушбу мақола неолиберализм назариясининг пайдо бўлишига бағишланган. Неолиберализм - бу либерализм назариясининг тенденциясининг нисбатан янги оқими. Либерализмнинг асосий ғояларига фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳолатини ҳимоя қилиш, жамоат институтлари орқали жамият ҳаётининг асосий соҳаларида шахсларнинг ролини ошириш киради. Шунга қарамай, халқаро муносабатлар тизимида давом этаётган ўзгаришлар туфайли ушбу назария ҳам баъзи ўзгаришларга дуч келди. Жаҳон саҳнасида ноанъанавий акторлар сонининг кўпайиши, муносабатларни тартибга солиш, минтақавий ва глобал даражадаги масалалар ва муаммоларни халқаро институтлар орқали ҳал қилиш янги тенденция - неолиберализмнинг ривожланишига ҳисса қўшди. Мақолада неолиберал назариянинг пайдо бўлиши масалалари ва сабаблари муҳокама қилинади. Халқаро муносабатлар тизимида неолиберал ва неореалистик назарияларни ишлаб чиқиш ва қўллашнинг қиёсий усули амалга оширилди. Иккала назария вакилларининг асосий ғоялари кўриб чиқилади. Глобаллашув неолиберализм назарияси билан бевосита боғлиқдир. Совуқ уруш тугагандан сўнг бошланган глобаллашув жараёни трансмиллий муносабатларни ва нодавлат акторларнинг ташқи сиёсатга таъсирини ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтирди. Бироқ, барча назариялар ва жараёнларда бўлгани каби, глобаллашув ҳам ўз тарафдорлари ва мухолифларига эга. Мақолада ҳам-корликнинг минтақавий ва глобал шакллари самарадорлиги тўғрисида ўз позициясини билдирадиган экспертларнинг фикрлари кўриб чиқилган. Институтлаштириш жараёни, шунингдек, неолиберал ва неореалистик назариялар вакиллари ўртасида тортишувларга сабаб бўлади. Шунга қарамай, жараён бошланди. Неолиберал назария вакиллари нуқтаи назаридан муносабатларнинг институционал ривожланиш самарадорлиги ҳамкорликнинг талаб қилинадиган шакли ҳисобланади. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда институционал бирлашмаларнинг муайян чақириқлар ва таҳдидларга таъсир кўрсатишда етарлича самарадорлигини кўрсатмаган халқаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларни кузатишимиз мумкин. Неолиберал назария субъектларининг мувофиқлаштирилган ва ўйланган ҳаракатлари ушбу назарияга бўлган кейинги талабга фойдали таъсир кўрсатиши мумкин.
Мазкур мақолада халқаро кўламда темир йўл транспортида ташиш тушунчасига оид назарий қарашлар, амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган темир йўл транспортида ташиш турлари, темир йўл транспортида ташиш муносабатларини тартибга солувчи бир қатор халқаро шартномалар таҳлил қилинган
Maqolada O‘zbekiston Respublikasining “Xalqaro tijorat arbitraji to‘g‘risida”gi Qonuni qoidalaridan kelib chiqib, xalqaro tijorat arbitrajining huquqiy mohiyati ko‘rib chiqilib, O‘zbekiston Respublikasida Xalqaro tijorat arbitrajini tashkil etishning zaruriy shartlari belgilab berilgan. U qaysi nizolarni Xalqaro tijorat arbitrajiga topshirish mumkinligini, shuningdek, arbitraj xalqaro maqomga ega bo'lgan shartlarni belgilaydi. 1958 yildagi “Xorijiy arbitraj qarorlarini tan olish va ijro etish toʻgʻrisida”gi Nyu-York konventsiyasi, 1961 yildagi “Xalqaro tijorat arbitraji toʻgʻrisida”gi Yevropa konventsiyasi normalari tahlil qilingan. Xalqaro tijorat nizolarini hal qilishning mashhur usullaridan biri sifatida xalqaro tijorat arbitrajining xususiyatlari nomlanadi.
Мақолада Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиши ва ташкилотнинг бугунги шароитда минтақавий ҳамкорликнинг асосий омили сифатида иштирок этиши муҳокама қилинади. Бугун Покистон ШҲТга аъзо бўлишни минтақавий сиёсатнинг асосий пойдевори деб ҳисоб лайди. Шанхай ташкилотидаги иштироки Исломободнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш, геостратегик ва геоиқтисодий салоҳиятни рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, анъанавий рақиби бўлмиш Ҳиндистонни “тутиб туриш”га ёрдам беради. Шанхай ташкилотининг самарадорлиги янги форматда ўрганиб чиқилди. ШҲТни Покистон ва Ҳиндистоннинг қўшилиши билан кенгайтирилиши бу ташкилотни кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий воситаларидан бирига айлантирди. Бу эса унинг G7 гуруҳининг Осиёдаги аналоги сифатида умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган янги куч марказига айланиши мумкинлигини тақозо қилади. Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлиши ташкилотдаги куч мувозанатини ўзгартирди ва Исломобод билан Деҳли ўртасида, шунингдек, Деҳли билан Пекин ўртасидаги зиддиятлар Шанхай ташкилотининг самарадорлигини янги форматда камайтириши ҳам мумкин. Мақолада Покистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ўрганиб чиқилади. Исломобод Шанхай ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм муаммоларига минтақавий ёндашувни кучайтириш, минтақавий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка қўшган ҳиссасини мақсад қилиб олган. Исломобод Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Шанхай ташкилотининг Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан биргаликдаги фаол иштирокидан умидвор. Иқтисодий жиҳатдан, Покистон учун Шанхай Ташкилоти энергетика, транспорт ва алоқа соҳаларида ўз манфаатларини илгари суриш учун асосий платформадир. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги энг муҳим мақсадларидан бири сифатида Исломобод Марказий Осиё мамлакатлари энергия ресурсларидан истеъмол ва транзит учун фойдалана олишни, ўз навбатида, Шанхай Ташкилотига эса ўз ҳудуди орқали Жаҳон Океани, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга кириш имкониятини тақдим этишни кўрсатди.