Ушбу мақолада саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таминлай йўллари кўрсатиб берилган. Шунингдек, мақолада корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги таъминлаш модели ҳамда, хавфсизликни таъминлашнинг садоқатлилик тамойили таклиф этилган. Бундан ташқари иқтисодчи олимларнинг корхоналарни иқтисодий хавфсизлиги ҳақидаги илмий-назарий қарашлари акс этирилган. Ривожланишнинг ҳозирги босқичида саноат корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамияти очиб берилган. Саноат корхонаринингиқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам кўрсатилган. Рақамли иқтисодиёт ривожланаётган шароитида саноат корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлларини жорий қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари кўрсатилган. Қолверса, саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таминлай йўллари юзасидан хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.
O‘zbek tili o‘zining qadimiy va boy tarixida hech qachon davlat va jamiyatning bugungidek yuksak e’zoz-e’tibori va g‘amxo‘rligiga sazovor bo‘lmagan. Bu “Milliy tiklanishdan – milliy yuksalish sari” dadil qadam qo‘ygan O‘zbekistonimizda amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarning yuksak samaralaridandir.
Ona tilimizning istiqboldagi taraqqiyotiga oid ko‘plab masalalar qatorida, Vazirlar Mahkamasida Davlat tilini rivojlantirish bo‘yicha alohida departament, bu yangi tuzilma tashabbusi bilan esa Atamalar komissiyasi tashkil etilganining o‘zi fikrimizning yaqqol dalilidir.
Ушбу мақолада реклама ва унинг асосий вазифалари, этика қоидаларига риоя қилиниш муҳимлиги, соф рақобат муҳитини шакллантириш ва халқаро иқтисодий ҳамжамият интеграция жараёнига қўшилиш кўриб чиқилган.
Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш оила ва маҳалланинг ўрни масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Бугунги талаба ёшлар эртанги кунда мамлакатимиз олдида турган улуғвор вазифаларни амалга оширишга тайёрланаётган кишилардир. Бинобарин, талаба меҳнати ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлган ақлий меҳнат экан, демак бу меҳнат аъло ўқишда, илмий фаолиятда ва фан асосларини ижодий ўзлаштиришда ўз ифодасини топади. Бу эса талаба ёшларнинг профессионал фаолиятидир. Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция- юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади