Динамика практических знаний и значение письменности в древнем Хорезме

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
77-86
4
1
Поделиться
Курбанова, Д. (2015). Динамика практических знаний и значение письменности в древнем Хорезме. Востоковедения, 2(2-3), 77–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15546
Дилрабо Курбанова, Национальный университет Узбекистана

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на примере древнего Хорезма рассмотрены вопросы динамики практических  знаний,  а  также  развития  хорезмской  письменности.  Её  актуальностью, обусловлена  недостаточно  полной  изученностью,  что  вызывает  необходимость  анализа проблемы  развития  практических  знаний  и  научных  основ  в  Хорезмском  оазисе  в доисламский период. Представлена характеристика значения содержания археологических источников  для  изучения  формирования  астрономии,  геометрии,  математики,  существования  конкретных  представлений  применительно  к  системе  этих  наук  в  Хорезме  в античный  период  и  раннем  средневековье.  В  статье  на  основе  новых  подходов  раскрывается  значение  древнехорезмийской  письменности  в  изучение  системы  государственности, социально-экономических отношений и духовной культуры.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

77

ҚУРБАНОВА ДИЛРАБО

Катта илмий ходим-изланувчи, ЎзМУ

Қадимги Хоразмда амалий билимлар динамикаси ва

ёзувнинг аҳамияти

Аннотация.

Мақолада қадимги Хоразм мисолида амалий билимларнинг динамикаси,

улар доирасининг кенгайиб бориши жараёни ҳамда Хоразм ёзувининг ривожланиши
масалалари таҳлил қилинади. Мавзунинг долзарблиги Хоразм воҳасида исломга қадар
амалий билимлар, илм-фан асосларининг ривожланиши ҳолатини тадқиқ этишни тақозо
этади. Ушбу зарурият мазкур муаммонинг етарлича ўрганилмаганлиги билан белгиланади.
Хоразмда антик давр ва илк ўрта асрларда астрономия, геометрия, математика каби
фанларнинг шаклланишини, уларнинг тизимига доир аниқ тасаввурларнинг мавжудлигини
ўрганишда археологик манбаларнинг мазмун-моҳияти таърифланади. Мақолада қадимий
Хоразм ёзувининг давлатчилик тизими, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва маънавий
маданиятни ўрганишда аҳамияти янгича ёндашувлар асосида ёритилади.

Таянч сўз ва иборалар:

илм-фан, санъат, маданият, ёзув, мактаб, астрономия,

цивилизация, адабиёт

.

Аннотация.

В статье на примере древнего Хорезма рассмотрены вопросы динамики

практических знаний, а также развития хорезмской письменности. Её актуальностью,
обусловлена недостаточно полной изученностью, что вызывает необходимость анализа
проблемы развития практических знаний и научных основ в Хорезмском оазисе в
доисламский период. Представлена характеристика значения содержания археологических
источников для изучения формирования астрономии, геометрии, математики, сущест-
вования конкретных представлений применительно к системе этих наук в Хорезме в
античный период и раннем средневековье. В статье на основе новых подходов раскры-
вается значение древнехорезмийской письменности в изучение системы государст-
венности, социально-экономических отношений и духовной культуры.

Опорные слова и выражения:

наука, искусство, культура, письменность, школа,

астрономия, цивилизация, литература.

Summary.

In this article in the example of the Ancient Khorazm literary school here is

considered speakers’ practical knowledge, as well as the developments of the styles and systems
of writing in this region. The proposed data by the author bring to usage imporant findings on the
subject of study. Due to the fat that these issues have not enough researches it is now required to
anaylyze the problem of the development of practical knowledges and scientific base in Khorazm
oasis in pre-Islamic period. The Presented feature of importance of the contents of the
archeological sources for study of the shaping Astronomy, Geometry, Mathematics, existence of
the concrete presentations with reference to the system of these sciences in Khorazm in the Ancient
Period and in the Early Middle Ages. Ancient Khorazm falls into the circle of the areas where
widely spread the early system of writing in Central Asia. In this paper the author tries to show
the impact of the Khorazm Script (letter) to the study of the system of its statehood, socio-
economic relations and non-material culture with the use of new approaches.

Keywords and expressions:

knowledges, science, art, culture, the system of writing, the

Khorazm Script (letter), school, Astronomy, civilization, literature.

Жамият тараққиётидаги билимларнинг ўрни масаласини ўрганиш турли

давр тадқиқотларида ўз долзарблиги билан ажралиб турган. Ибтидоий жа-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

78

мият тарихидан бошлаб, меҳнат қуролларини ясаш услуби ва хўжалик
фаолияти тажрибаси, табиий бойликлардан фойдаланиш кўникмалари, жа-
миятни ўраб олган муҳит ҳақидаги экологик билимлар авлоддан-авлодга
етиб келган

1

.

Мазкур мавзуни ўрганиш муҳимлиги яна шундаки, инсон томонидан

билишга интилиш, содир бўлган ҳодисаларни тушуниб олиш ва баҳолаш,
унинг дунёқарашини шакллантириб, маънавий маданиятнинг ривожлани-
шига пойдевор бўлган.

Шу боис, Хоразм воҳасида билимлар ва амалий кўникмаларнинг пайдо

бўлиши, уларнинг кенгайиб бориши ва турли соҳаларда қўлланилиши, яъни
дастлаб ўсимлик ва ҳайвонот олами, табиий озиқ-овқат маҳсулотларини
ўзлаштиришдан бошлаб, кейинги даврлар ихтиролари ва технологик тарақ-
қиёт асосида янги хўжалик шаклларига ўтиш (чорвачилик ва деҳқончилик)
ҳамда маълум босқичда цивилизациянинг вужудга келиши натижасида, илм-
фан, санъат, ёзув, маънавий маданият обидалари яратилишининг мазмун-
моҳиятини таҳлил қилиш долзарблигини эътироф этиш лозим.

Қадимги Хоразм мисолида амалий билимларнинг динамикаси, улар

доирасининг кенгайиб бориши жараёни, археологик маълумотлари асосида,
қуйидаги фаолият соҳалари ва ҳодисаларда ифодаланган:

уй-жойлар қурилиши, меъморчилик ва бинокорлик усуллари;

меҳнат қуроллари, яроғ-аслаҳалар ва сопол идишларнинг ясаш

услублари;

сунъий суғориш – ирригация иншоотлари, деҳқончилик ишлари;

тасвирий санъат обидалари, ҳайкалтарошлик ва рассомчилик;

ўраб олган муҳит, табиат шароити, олами ва ҳодисаларни ўрганиш

ҳамда самовий жисмлари ҳаракатини кузатиш.

Археологик маълумотлар асосида, мавзу юзасидан, кўпинча, нисбий ху-

лосалар чиқариш мумкин, аммо, унинг долзарблиги, Хоразм воҳасида
исломга қадар амалий билимлар ва илм – фан асосларининг ривожланиши
ҳолатини тадқиқ этишни тақозо этади. Ушбу зарурият мазкур муаммонинг
етарлича ўрганилмаганлиги билан белгиланади.

Мавзуга доир тадқиқотлар кўп эмас. М. Г. Воробьева ва М. М. Рожанская,

Қўйқирилганқалъа материаллари ҳамда ал-Беруний маълумотлари асосида,
Хоразмда астрономия фанининг вужудга келиши муаммосини таҳлил
қилганлар

2

. Шунингдек, М. Г. Воробьева ва М. С. Лапиров-Скоблонинг тад-

қиқотларида меъморий қурилиш режаларининг геометрик мутаносиблиги

1

Андрианов Б. В. Народные традиции природопользования и экологические кри-

зисы//Приаралье в древности и средневековье. – М.: ИВЛ РАН, 1998. – С. 60.

2

Воробьева М. Г., Рожанская М. М. О некорых астрономических функциях Кой-Крылган-

калы//Кой-Крылган-кала – памятник культуры древнего Хорезма. IV в до н.э. – IV в н.э. Тр.
ХАЭЭ. – М., 1967. Т. V. – С. 251–268.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

79

кўриб чиқилган

1

. К. Абдримов, Г. К. Машарипова воҳада геометрия, матема-

тика ва астрономияга оид билимларнинг ривожланиши хусусиятларининг
айрим жиҳатларини очиб берганлар

2

.

Мазкур тадқиқотлар Хоразм воҳаси антик даври тарихида аниқ фанлар

тизимининг яратилиши мавзуи билан боғланган, аммо, Хоразм мисолида
амалий билимларнинг шаклланиши ва тараққий этиш илдизлари муаммоси
кўриб чиқилмаган.

Хоразмнинг ибтидоий жамият тарихига оид (неолит даври Калтаминор

маданияти) археологик материаллар – уй-жойлар қолдиқлари, тош қуроллар,
сопол идишлар ушбу масалани чегараланган даражада ёритишга хизмат қилади.
Мавжуд археологик манбаларни тарихий этнография маълумотлари билан
солиштириб, айрим фикрлар билдириш ва умумий хулосалар чиқариш мумкин.

Мил. авв. IV–III мингйилликларда неолит даври балиқчилари ва овчила-

ридан иборат Хоразм воҳаси жамоалари Амударёнинг ўнг соҳили –қадимги
Оқчадарё ўзани ҳавзасида жойлашганлар. Кўп сонли ботқоқлар, бутазорлар ва
қамишзорлар билан ўраб олинган кўллар ҳамда баланд қумтепаликлар атроф-
ларида инсон қандай қилиб кун кечирганини тасаввур қилиш қийин эмас

3

.

Бундай шароитда яшаган аҳоли, ўз замини табиий хусусиятлари ва

бойликлари тўғрисида муайян билимларга эга бўлиши ҳаётий муҳим зару-
рият бўлган эди. Қадимги овчилар ва балиқчилар ўзлари яшаётган ҳудуди –
тирикчилик манбаи табиий муҳит, фойдали ва зарарли ўсимликлар, ҳай-
вонот оламининг хусусиятлари, қурилиш материаллари мавжуд жойлар ва
қуроллар ясаш учун керак бўлган тош конлари ҳақидаги мукаммал ахбо-
ротга эга бўлишлари лозим эди. Уй-жойлар қуриш, қурол ва сопол идишлар
ясаш зарурияти, кундалик машғулотлари, овчилик ва балиқчилик хўжалик-
ларининг талаблари ва бошқа сабаблар туфайли майдон ва масофа ўлчови,
вақт ҳисобига доир билимлар ривожланган.

Жамоаларнинг хўжалик шакллари ва моддий маданиятнинг ўзгариши

билан бирга билимлар доираси кенгайиб борган. Ушбу жараёнлар ўзаро таъ-
сирида тараққий этган, янги билимларнинг пайдо бўлиши технологик ихти-
роларга сабаб бўлган, эътиқод ва санъат орқали дунёқараш ривожланган.

Мил.авв. II мингйилликнинг ўрталарида Хоразм воҳасида деҳқончилик

хўжалиги вужудга келиб, сунъий суғориш тизими, ирригация иншоотларини
барпо этиш босқичма-босқич такомиллашиб боради. Тадқиқотчиларнинг

1

Воробьева М.Г. Дингильдже. Усадьба середины I тысячелетия до н.э. в Древнем

Хорезме//МХЭ. – М., 1973. Вып. 9. – С. 113–117; Лапиров-Скобло М.С. Анализ построения
древним зодчим плана Кой-Крылган-калы//Этнография и археология Средней Азии. – М.:
Наука, 1979. – С. 58–65.

2

Абдримов К. Қадимги Хоразм илмий мактабининг бош астроархеологик мезон-

лари//ИМКУ. – Самарқанд, 1999. 123–125; Машарипова Г. К. Хоразмлик алломаларнинг
математика ва астрономия соҳасидаги илмий изланишлари. – Т.: Фан, 2004. 7–24-б.

3

Толстов С. П. По древним дельтам Окса и Яксарта. – М.: Изд. вост. лит., 1962. – С. 31.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

80

ёзишича, қадимги даврларда астрономия асосларининг пайдо бўлиши,
деҳқончилик билан чамбарчас боғлиқ бўлган, чунки зироатчилик асосий
ишларнинг бошланиши ва якунланиши йил мавсумлари алмашинувига
бевосита боғлиқ

1

. Шу боис, қадимги зироатчи жамиятларда қуёш ва юлдуз-

лар ҳаракатларини кузатиш муҳим эди, чунки самовий жисмларнинг даврий
ҳаракатларини кузатиш орқали, табиий ҳодисаларнинг мавсумий мунтазам
такрорланишини аниқлаш, олдиндан билиш мумкин бўлган.

Шунингдек, жуда ҳам қадимги замонларда само, замин ва осмон жисм-

лари тўғрисидаги эътиқодий қарашлар, самовий афсоналарнинг юзага кели-
шини белгилаб берган. Ёзув бўлмаган пайтларда улар сўз воситасида (ҳикоя-
вий усулда) баён қилинган бўлиши керак

2

.

Қишлоқ хўжалиги ишлари сунъий суғоришга асосланган Қадимги Шарқ

мамлакатларида (Миср, Шумер, Бобил) самовий жисмлар ҳаракатларини
кузатиш ҳаётий муҳим вазифага айланиб, бу юртлар аҳолиси учун дарёлар
сувининг тошиши муддатини олдиндан билиш долзарб эди. Астрономик
кузатувлар туфайли, Қадимги Мисрда шу нарса аниқландики, қуёш чиқи-
шидан аввал осмонда маълум ёрқин юлдузларнинг пайдо бўлиши, Нил дарё-
си сув сатҳининг кўтарилишини олдиндан белгилаб берувчи ҳодиса бўлган

3

.

Астрономияга оид билимлар вақт ўлчови, йилни ҳисоблаш тизимининг
яратилишига олиб келди.

Мил. авв. VI–V асрларда Шарқ илм-фан тизимида Бобил астрономияси

етакчи ўрин эгаллайди. Геродотнинг ёзишича, унинг таъсири Иккидарё
(Дажла ва Фрот) оралиғидан чиқиб, узоқ юртларда ёйилган бўлиб, кўпдан-
кўп элатлар Бобил астрономияси ютуқларини олиб ўзлаштирган

4

.

Фикримизча, мазкур таъсир натижасида, Хоразмда мил. авв. IV асрдан

бошлаб, астрономия кенг ривожланади. Бу ҳолатни нафақат ташқи маданий

таъсир, балки ички ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, шаҳарсозлик мада-

нияти ва сунъий суғориш тизимига асосланган деҳқончиликнинг авж оли-

шини белгилаб берган.

Берунийнинг маълумотларидан ташқари қадимий Хоразмнинг астроно-

мия билимларига оид ёзма манбалар бизгача етиб келмаган. Шунинг учун

ҳам ушбу муаммони ўрганишда археологик маълумотлар муҳим манба

бўлиб хизмат қилади.

Ўз пайтида, С. П. Толстов, икки қаватдан иборат Қўйқирилганқалъанинг

марказий биноси, расадхона вазифасини бажаргани эҳтимолдан холи эмас,

деб фараз қилган

5

. М. Г. Воробьева ва М. М. Рожанскаяларнинг таъкидла-

шича, Қўйқирилганқалъанинг бунёд этилишида, қадимги бинокорлар томо-

1

Воробьева М. Г., Рожанская М. М. О некоторых астрономических функциях. – С. 251–252.

2

Жўраев М. Юлдузлар билан боғлиқ халқ қарашлари ва самовий афсоналар//Улуғбек

академияси ва олий мактаб. – Т., 1994. 53–54-б.

3

Воробьева М. Г., Рожанская М.

М. О некоторых… – С. 252.

4

Геродот. II. 109.

5

Толстов С. П. По древним дельтам... – С. 134.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

81

нидан амалга оширилган махсус ҳисоблар, бу иншоотдан астрономик куза-

тувлари мақсадида фойдаланиш учун замин яратилган

1

. Шунингдек, қазиш-

маларда сопол диск ва доиралар топилди. Уларнинг сиртида эгри чизиқлар

ва тенг ёнли учбурчаклар белгилари мавжуд. Ўрта асрларда бунга ўхшаш

астрономик ўлчов асбоблари кенг қўлланилиб, улар фанда “астролябия” деб

номланган

2

. Бир қарашда содда туюладиган бундай асбоб ёрдамида махсус

ўлчов ва ҳисоблаш амалларини бажариш мумкин бўлган.

Берунийнинг ёзишича, хоразмликлар “ой манзилларини ишлатардилар ва

улардан (астрологияга оид) ҳукмлар чиқарадилар. Уларнинг тилларида ман-

зилларнинг номлари бўлиб, буларни ёдда сақлардилар. У манзилларни иш-

латувчи ва уларни кузатиш кайфиятини яхши билиб, шунга асосан далил

келтирувчи кишилар қолмади... Мунажжим Хоразм тилида “ахтарвеник” де-

макдир. Бунинг изоҳи “ой манзилларига қаровчи” демакдир. Хоразмликлар

буржларни араблардан яхшироқ билганлар...”

3

.

Демак, Берунийнинг айтишича, астрономия хоразмликлар тилида “ахтар-

веник” деб аталган ва Хоразмда астроном олимларнинг ривожланиш дара-
жаси исломга қадар арабларга нисбатан юқори бўлган.

Абу Райҳон Берунийнинг хабар беришича, қадимги хоразмийлар қуёш

тақвимига асосланган йил ҳисобидан фойдаланганлар ва бу тақвим милодий I

мингйилликнинг бошларига тўғри келган. “Хоразм аҳли йил ва ойлар бошлари

сўғд аҳлиникига мувофиқ бўлиб, эронликларникига эса мухолифдир... Хоразм-

ликларнинг расм-русумлари сўғдийларникига ўхшайди,” – деб ёзади Беруний

4

.

Қадимги Хоразмда ишлатилган тақвим, сўғдий тақвими каби зардуштий-

лик тақвими асосида тузилиши эҳтимолдан холи эмас. Хоразм тақвими

йилида 365 кун бўлган, йил ҳар бири 30 кунлик 12 та ойдан иборат эди

5

.

Берунийнинг асарида ойлар қуйидагича номланган: Навсоржий, Ардваст,

Ҳрвдод, Жири, Ҳмдод, Ахшриврий, Авмрий, Ёнохн, Арв, Римжд, Аршмн,

Исфандаражий

6

.

Аллома хоразмликларнинг динларига алоқаси бўлмаган сана ва ҳайитлар

рўйҳатини келтиради:

Навсоржий, Наврўз ойининг биринчи куни, яъни янги кундир.

Арижосувон. Бу кун ҳаво қаттиқ қизиган вақтда келар эди, унинг тар-

жимаси “энди кийимдан чиқилади”, “яланғоч бўлиш ва очилиш вақти” де-

макдир. Беруний замонида кунжут ва у билан бирга сепиладиган уруғларни

сепиш вақтига тўғри келган.

1

Воробьева М. Г., Рожанская М. М. О некоторых... – С. 264.

2

Воробьева М. Г., Рожанская М. М. О некоторых… – С. 256–258, примеч. 132–133.

3

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I том. 282-б.

4

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I том. 280-б.

5

Лившиц В. А. Хорезмийский календарь и эры древнего Хорезма//Палестинский сборник. –

Л., 1970. Вып. 21. – С. 166–167; Норқулов Н. К. Беруний ва Хоразм. – Т.: Фан, 1973. 16-б;
Илёсов С. Хоразм эраси//Фан ва турмуш. – Т., 2006. № 1–3. 41–42-б.

6

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I том. 84-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

82

Ажгор (“ўтин ва аланга” байрами), Берунийнинг ёзишича, бу илгари замонда

“кузда ҳаво ўзгариши сабабли оловга исиниш керак бўладиган вақтда келарди”.

Фғбрих – “шоҳнинг чиқиш вақти”. Шу куни совуқ келиши сабабли,

хоразмшоҳ шаҳар четига чиқиб, шу жойда қишлик ўтказарди.

Аздоканд хвар – “ёғлиқ нон ёпиш куни” дир, хоразмликлар шу куни совуқдан

уйларига кириб, олов ёқилган ўчоқлар атрофига йиғиладилар ва ёғлиқ нон ейдилар.

Намхб – бунинг таржимаси “Мина кечаси” демакдир, Берунийнинг айти-

шича, Мина хоразмликларнинг “подшоҳлари ва улуғларидан чиққан аёл

бўлиб, у кечаси маст ҳолда ипак кийимда қасрдан ташқарига чиққан. Бу

баҳор фасли эди. Қаср ташқарисида йиқилиб қолган. Унинг уйқуси ғалаба

қилиб, ухлаб қолганида ўша кечанинг совуғи уриб, ўлган. Одамлар баҳор

фаслининг шундай кечасида инсонни совуқ ҳалок этишига ажабланиб, бу

ҳодисани бевақт юз берувчи одатдан ташқари ажойиб нарса тарихига айлан-

тирганлар”. Шу куни хоразмликлар буғланадиган ва тутатиладиган дорилар

ишлатадилар, жинлар ва ёмон арвоҳлар заҳарларини дафн этиш учун ис

чиқариб, овқат пиширадилар.

Вахш ангом – Вахш, Жайҳун сувига вакил қилинган фаришта исми

1

.

Хуллас, ушбу мавзу ёритилишининг бошланғич сатрларга тегишли, қа-

димги Хоразмда билимларга интилиш, амалий кўникмаларни орттириш ҳа-

ракатлар туфайли, одамлар кун билан туннинг, фаслларнинг алмашиниши

сабабларини билишга қизиққанлар. Тарихий жараёнлар ривожланиши мо-

байнида, улар самовий ҳодисаларни табиат ҳодисалари билан боғлашга

уринганлар. Шу боис, Хоразмда астрономия фани вужудга келган. Қадимги

зироатчилар ҳаётида унинг аҳамияти беқиёс бўлиб, экин экиш, кўчат ўтка-

зиш, пайванд қилиш ва ҳосил йиғиш вақтларини белгилаб берди.

Хоразмда астрономия, геометрия, математика каби аниқ фанлар тизи-

мига доир илмий тасаввурларнинг мавжудлигини ўрганишда қадимий меъ-

морчилик иншоотларининг аҳамияти беқиёсдир. Режаси думалоқ шаклдаги

Қўйқирилганқалъанинг қурилиши бинокорлар томонидан махсус ҳисоблар

асосида амалга оширилган, мисол учун, унинг марказий биноси диаметри-

нинг ўлчови, иншоот ташқи мудофаа ҳалқаси умумий диаметрининг ярмини

ташкил этган. Шубҳасиз, бундай бинокорлик услуби муайян меъморчилик

қонуниятини ўзида акс эттирган

2

.

Тупроққалъа саройида 150 та хона қазиб очилган. Саройнинг барпо эти-

лиши мисолида қадимий қурилиш тарзини таърифлаш мумкин. Сарой бино-

лари икки қаватли бўлиб, хом ғиштдан кўтарилган 14 метр баландликка эга

пойдеворда бунёд этилган, унинг асоси бир метр баландликда пахсадан

урилган

3

. Яхлит пахса пойдевор юзасига қуруқ қум тўшалиб, ғишт терилган,

кейин яна қум тўшалиб устига навбатдаги қатор ғишт терилган. Тадқи-

қотчиларнинг фикрига кўра, бундай усулда “ғишт териш мазкур муҳташам

1

Ўша асар. 280–282-б.

2

Лапиров-Скобло М. С. Анализ построения древним зодчим... – С. 59.

3

Толстов С. П. Древний Хорезм... – С. 119–124; ўша муаллиф. Қадимги Хоразм

маданиятини излаб.... 183–188-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

83

иншоотларнинг ҳам сейсмик мустаҳкамлигини, ҳам сувга чидамлигини анча

оширди, зеро, ёмғир суви қумда сингиб кетар эди”

1

.

Саройнинг биринчи қават хоналарининг тепаси хом ғиштдан терилган

гумбаз билан қопланган. Бинокорлар ҳар бир ғиштни кесик пирамида шак-
лига мослаб чархлашган ва шу усулда гумбаз томни тутиб турадиган тиргак
тизимини яратишган

2

. Сарой биноларини барпо этишда уч ярим миллион

дона ғишт терилган

3

. Ушбу рақам ва бошқа далиллар асосида қадимги қури-

лишнинг миқёси, унинг режасида ва шаклида аниқ геометрик, механик ва
меъморий қонунлар ўзаро уйғунлашиб, қадимий меъморчиликда ўз даври-
нинг амалий билимларини ифодаланган.

Хоразм воҳасида ўрганилган шаҳарлар, ибодатхоналар, мудофаа иншоот-

лари ва уй-қўрғонлар мисолида ривожланган бинокорлик услубларининг
қўлланилишини кузатиш мумкин (жой танлаш, мудофаа тизимининг тузи-
лиши, буржлар, шинаклар, дарвозалар, иншоотларнинг меъморий режаси,
уй-жойларнинг хоналари, ёруғлик туйнуклари ва бошқ)

4

.

Қадимги Хоразм Ўрта Осиёда дастлабки ёзув пайдо бўлган ўлкалар қато-

рига киради, воҳа аҳолиси маънавий тараққиётини, цивилизациянинг энг

ноёб қадриятларидан бири ҳисобланган ёзувсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Хоразм ёзуви намуналари Катта Ойбўйирқалъа, Қўйқирилганқалъа, Қалъа-

лиқир 2, Говур 3, Аёзқалъа, Тупроққалъа, Хумбузтепа, Яккапарсон, Тўқ-

қалъа ва Миздаҳкон ёдгорликларида топилган. Уларнинг энг қадимгиси мил.

авв. V–IV асрларга оид, бошқалари эса мил. авв. IV–II, милодий III–IV ва
VII–VIII асрлар билан саналади

5

. Хоразм ёзуви тангаларда ҳам мавжуд.

Хоразм ёзувларига С. П. Толстов, А. А. Фрейман, В. Б. Хеннинг,

В. А. Лившиц, М. Ж. Дрезден, Х. Хумбах, Б. И. Вайнберг ва М. Исҳоқов-
ларнинг тадқиқотлари бағишланган

6

.

1

Артемьев В. Строительные технологии древних зодчих// Фан ва турмуш. – Т., 2006. № 1–

3. – С. 22.

2

Лапиров-Скобло М. С. О некоторых приёмах построения формы сводов в древнем

Хорезме//Культура и искусство древнего Хорезма. – М.: Наука, 1981. – С. 241–249.

3

Артемьев В. Строительные технологии... – С. 22.

4

Ходжаниязов Ғ. Қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари. – Т.: Ўзбекистон, 2007. 76–95-б.

5

Толстов С. П. По древним дельтам... – С. 130, 215–218; Лившиц В. А. Хорезмийские надписи

на оссуариях с некрополя Миздахкана...; Вайнберг Б. И. Поселения Гяур 3//Археологические
открытия 1980 г. – М.: Наука, 1981. – С. 465; Мамбетуллаев М. Городище Большая Айбуйир-
кала… – С. 100–101; Лившиц В.

А., Мамбетуллаев М. М. Острак из Хумбуз-тепе… – С. 34–45.

6

Толстов С.П. Итоги двадцати лет работы Хорезмской экспедиции//СЭ. – М., 1957. № 4. –

С. 32–34; ўша муаллиф. По древним дельтам Окса и Яксарта... – С. 217–221, 257;
Фрейман А. А. Хорезмский язык//Материалы и исследования. – М.-Л., 1951. Вып. 1;
Henning W.B. The Choresmian documents//Asia Major. – London, 1965. New series. Vol. XI. –
P. 168–176; Толстов С. П., Лившиц В. А. Датированные надписи на хорезмийских оссуариях
с городище Ток-кала//СЭ. – М., 1964. № 2. – С. 53–55; Dresden M. J. Middle Iranian//Current
Trends in Linguistics. – The Hague – Paris, 1970. Vol. 6. – Р. 26–63; Humbach H. Neue chwares-
mologische Arbeiten//Zeitschrift der Deutschen Morgen landischen Gesellschaft. – Leipzig-
Wiesbaden, 1973. Bd, 123. Н. I. – S. 83–97; Лившиц В. А. Надписи и документы//Калалы-гыр


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

84

Хоразм воҳасида қадимий алифбо тизимининг ривожланиши, сўзлар ва

тушунчаларни ҳарфлар орқали ифодалаш, салмоқли филологик билимларни
талаб этган. Маълумки, Қадимги Шарқда ёзув яратилиши натижасида мак-
таблар вужудга келган. Мактабларда ёзиш ва ўқиш кўникмалари, билим-
ларга ўргатишган. Сарой ва ибодатхоналар хизматлари хўжалик ҳамда маъ-
мурий иш юритувчи хаттотлар (котиблар)ни тайёрлаган

1

. Хоразмда ҳам са-

рой ва ибодатхоналар қошида бошланғич мактаблар бўлишини тахмин қи-
лиш мумкин, улар бўлмаган тақдирда ёзув ва ўқиш унутиларди.

Араблар юришларидан аввал, нафақат Хоразмда, шунингдек, Ўрта Осиё-

нинг бошқа вилоятларида, ёзув ва хат-саводлилик юксак даражада ривож-
ланган. VI аср бошларида Самарқандга ташриф буюрган Хитой элчиси Вей
Цзенинг хабар беришича, шаҳарда беш ёшга етган болаларни ёзиш ва
ҳисобга ўргатишган. Мактаб таълимининг гувоҳи сифатида, Марв ва Панжи-
кентдан топилган, сўғд тилида сопол парчаларида битилган алифбе ва машқ-
лар намуналари хизмат қилади

2

. Муғ тоғида топилган сўғд ҳужжатлари (VII

аср охири – VIII аср бошлари) ўқув ёзувни билиш, хаттотлар (мирзо-дабир-
лар) тайёрлаш даражасини белгилаб беради

3

. Тупроққалъа саройидаги (II–III

асрлар) машҳур рангли деворий суратларнинг бирида қўлёзмаларни кўтариб
турган хаттотнинг тасвири ишланган.

Воҳа обидаларида топилган ёзувлар қадим Хоразм аҳолиси ўқимишли

бўлганлигини тасдиқлайди. Ёзувлар сопол, чарм ва ёғоч тахтачаларга битил-
ган. Катта Ойбўйирқалъада топилган хум сиртидаги ёзувни В. А. Лившиц
“11 мари 9х” деб ўқиган

4

. Ҳажм ўлчов бирлиги – “мари” Нисода топилган

парфия хўжалик ёзувларида маълум

5

. У катта хумларда сақланган шароб

ҳажмини белгилаб берган. В.А.Лившицнинг фикрига кўра, мил. авв. V–IV
асрлар чегарасида “мари” 16,5–17 литрга тўғри келган, Ойбўйирқалъада то-
пилган хумнинг ҳажми қарийб 200 литр бўлган.

Қўйқирилганқалъа ёзувларида шахсий исмлар ва “аспабарак”, яъни “отни

минган” суворий, “чавандоз” тушунчаси мавжуд

6

.

Милодий III асрга оид чарм юзасига битилган Тупроққалъа ёзувларида

давлат омборига солиқ мажбурияти сифатида шароб ва ун келтирган шахс-
лар рўйхати қайд этилган. Ун “хин” ўлчов бирлиги билан белгиланган (5–6

2. Культовый центр в Древнем Хорезме. IV–II вв. до н.э. – М.: ИВЛ РАН, 2004. – С. 188–
212; Исҳоқов М. Тарихни тилга киритган ёзув//Фан ва турмуш. – Т., 2006. № 1–3. 33–34-б.

1

Крамер С. Н. История начинается в Шумере/Пер. Ф. Л. Мендельсона. – М.: Наука, 1965. – С. 17–20.

2

Беленицкий А. М., Бентович И. Б., Большаков О. Г. Средневековый город Средней Азии. –

Л.: Наука, 1973. – С. 119–120.

3

Исҳоқов М. Унутилган подшоликдан хатлар. – Т.: Фан, 1992. 58-б.

4

Мамбетуллаев М. М. Городище Большая Айбуйир-кала… – С. 100.

5

Дьяконов И. М., Дьяконов М. М., Лившиц В. А. Документы из древней Нисы//Материалы

ЮТАКЭ. – М.-Л., 1951. Вып. 2. – С. 24–65.

6

Толстов С. П. Надписи и знаки. Кой-Крылган-кала. Памятник культуры древнего Хорезма.

IV в. до н.э. – IV в н.э.//Тр.ХАЭЭ. – М. Т. V. – С. 220–222.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

85

кг оғирликни англатган). Топширилган ун миқдори киши ҳисобига 10–13–
25, ҳатто 200 “хин”ни ташкил этган. Ҳужжатларда ун топширувчилари исм-
лари келтирилган (Хвас, Абс, Марчв, Рехйамак, Вахвашпас, Ораштак,
Абгавфарн, Нарсав) ва солиқ етказиб берган вақти “252 йил” деб қайд этиб
ўтилган

1

. В.А. Лившицнинг маълумотларига кўра, солиқ қабул қилувчи амал-

дорлар “бош иқтисодчи” ва “бошқарувчи” деб аталган

2

.

Бошқа бир ҳужжатда, 231 йили (Хоразм эраси бўйича) Друк Фрагарт

ўғлига Ширартав исмли шахсдан 10 дона арава ғилдираги берилгани
ҳақидаги маълумот мавжуд

3

.

Ёғоч тахтачаларга битилган ёзувларда Тупроққалъадаги хонадон аъзо-

ларининг рўйхатлари берилган. Бу рўйхатларнинг бирининг мазмуни қуйи-

дагича: “Хонадон Гаунашами: Гаунашами; (ўғиллари) – дастлаб иштирок

этувчи М..., дастлаб иштирок этувчи Фритафхваш, куёв Гауфарнак; қуллар:

Сарибиртак, Хварзбанак, Пандакасак, Саубагдак, Беварсавак, Вахушвари;

(уй эгаси) хотинининг қуллари – Размбеварак, Питанак; ўғилларининг қул-

лари: Фарнабгавак, Дагтеганак...”

4

. Бу рўйхат тўқ оилага тегишли бўлса

керак, қулларнинг миқдори ҳам бундан далолат беради. Диққатга сазовор

жиҳати шундаки, қулларнинг шахсий исмлари оиланинг озод аъзолари исм-

ларидан фарқ қилмайди. Қуллар ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари – хоразм-

ликлар бўлган, эҳтимол, бунда “хонаки қулчилик”, уй қулчилиги шакли ўз

аксини топган. Ҳужжатдаги “дастлаб иштирок этувчи” деган тушунча, балки

“рўйхатга янги киритилган” маъносини англатиб, оилалар таркибидаги

ўзгаришларни ифодалаган, шунингдек, Хоразмда муайян муддатларда аҳоли

рўйхати ўтказиб турилгани, эҳтимолдан холи эмас

5

.

VII–VIII асрларга оид Тўққалъа зардуштийлар қабристонидан топилган

оссуарийлар ёзувларида дафн қилинганларнинг исми, вафот этган йили

кўрсатилган ва яхши тилак билдирувчи сўзлар бор

6

.

Миздаҳкон оссуарийларида марҳумнинг шахсий исми ва отасининг исми

кўрсатилган, мисол учун “Васийак, Кешак ўғли”, “Сурнич, Патварак ўғли”,

“Хавик, Афрук ўғли” ҳамда “ўша кимдан Митра рози” ёки оссуарийнинг

эгасига оид “Африв руҳига тегишли” деб ёзилган

7

.

Хоразм давлатининг бир қатор ҳужжатларида сарой ва ибодатхона-

ларнинг хўжалик ҳисоб-китоблари, хазинага келиб тушган турли маҳсу-
лотлар қайд этилган.

Қалъалиқир 2 ибодатхонасидан топилган хумларнинг сиртидаги ёзувлар

(мил. авв. IV–II асрлар) идишлар ичида кумуш ва олтин сақланганлиги ҳақи-

1

Лившиц В. А. Документы Топрак-кала. Дворец//Тр.ХАЭЭ. – М., 1984. Т. XIV. – С. 256.

2

Лившиц В. А. Документы... – С. 264.

3

Кўрсатилган асар. – С. 258.

4

Лившиц В. А. Документы... – С. 268–269.

5

Исҳоқов М. Тарихни тилга киритган ёзув... 35-б.

6

Толстов С. П., Лившиц В. А. Датированные надписи... – С. 50–69.

7

Лившиц В. А. Хорезмийские надписи на оссуариях с некрополя Миздахкана... – С. 247–252.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

86

да далолат беради, яъни ибодатхона хазина, қимматбаҳо нарсалар сақла-
надиган жой бўлган. Бошқа ёзувларда маҳсулот ва пул ўлчови миқдорида
солиқлар белгилаб берилган: “Рашдатакка солиқ”, “Вахшдатакка солиқ”,
“барча чўриларга солиқ”

1

.

Ёзувларда мавжуд шахсий исмлар диққатга сазовор. В.А.Лившицнинг

ёзишича, Рашндатак ва Вахшдатак исмларининг таркибида худо номлари ва

“яратган” деган сўзи ифодаланган. Рашну – адолат, тартиб ва итоат худоси

“Авесто”да кўпдан-кўп тилга олиниб, унга махсус мадҳия “Рашн Яшт”

бағишланган. Зардуштийларнинг тасаввурларида, “адолатли суд” бажарув-

чи, қўлларида тарозини ушлаб турган Рашну, марҳумлар руҳлари тақдирини

ҳал қилган. Рашндатак исми айнан “Рашну яратган” маъносини англатади

2

.

Вахшдатак эса – “Вахш яратган”, Амударё даҳоси Вахш билан боғлиқ-

дир, Тупроққалъа ҳужжатларидан бирида “Вахш меваси” деган тушунча

бор

3

. “Вахш ангом” ҳақида Беруний асаридан маълум.

Таҳлил қилинган масаланинг муҳим жиҳати шундаки, қадимги Хоразм

ёзуви нафақат давлатчилик ривожланиши даражаси, ҳисобчилик ва маҳкама-

чилик, солиқ тизими, аҳолининг рўйхатга олиниши ва ижтимоий-иқтисодий

муносабатларини, шунингдек, маънавий маданият тарихини изчил ўрганиш-

га имкон яратади. Маданиятнинг бир қисми бўлган адабиёт ҳам антик давр

ва илк ўрта асрларда тараққий этган. Дастлаб, у оғзаки ижод, ривоят ва

афсоналар шаклида намоён бўлган, ёзув ривожланиши натижасида ёзма

адабиёт вужудга келган, бироқ, Беруний таъкидлаганидек, араб истилоси

даврида Хоразм китоблари ёқилган.

ДЖУМАНИЯЗОВА ФЕРУЗА

Кичик илмий ходим, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Беруний асарлари – туркий сулола тарихи бўйича

муҳим манба

Аннотация.

Мақолада Берунийнинг “Ҳиндистон”, “Минералогия” ва “Қонуни

Маъсудий” асарларида келтирилган Кобул водийсидаги туркий сулола тарихига оид
маълумотлар таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

Тарихий Шимолий Ҳиндистон, Барҳатакен, Кобулшоҳлар

(Туркшоҳийлар) сулоласи, Кобул, Каник, ал-Бараҳина, Рутбил, уруғ ғори, Зобул ва Нағаркот.

Аннотация.

В статье дается анализ данных о тюркской династии в Кабулской

долине, приведенных в произведениях Бируни “Индия”, “Минералогия” и “Канон Мас’уда”.

1

Лившиц В. А. Надписи и документқ//Калалы-гыр 2… – С. 188–189.

2

Лившиц В. А. Надписи и документқ//Калалы-гыр 2… – С. 190.

3

Лившиц В. А. Документы. Топрак-кала. Дворец… – С. 258.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов