Три личные печати коканского правителя Омар-хана (1810–1822).

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
131-137
8
4
Поделиться
Эркинов, А. (2015). Три личные печати коканского правителя Омар-хана (1810–1822). Востоковедения, 2(2-3), 131–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15554
Афтондил Эркинов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Доктор филологических наук, научный редактор издательства «Тамаддун»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описываются три личные печати (мухр) Умар-хана. Оттиски этих  трех  печатей  имеются  в  рукописях  из  фонда  ЦВРТГИВ.  Все  три  печати в  центре имеют одинаковую легенду – Амир ал-муслимин Саййид Мухаммад Умар ибн Нарбута-хан. Одна  из  печатей  не  имеет  даты.  В  двух  других  приведены  даты  –  1226/1811–12  г.  и 1231/1815–16 г. Эти даты могут помочь в уточнении исторических данных, связанных с деятельностью Умар-хана.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

131

ЭРКИНОВ АФТОНДИЛ

Филология фанлари доктори, “Тамаддун” нашриёти илмий муҳаррири

Қўқон ҳукмдори Умархоннинг (1810–1822) шахсий уч муҳри

1

Аннотация.

Мақолада Умархонга тегишли уч муҳр тавсифланади. Бу муҳрлар қўйил-

ган қўлёзмалар Шарқ қўлёзмалари маркази фондида мавжуд. Уч муҳр марказида бир хил
исм ёзилган – Амир ул-муслимин Саййид Муҳаммад Умар ибн Норбўтахон. Муҳрлардан би-
ри санага эга эмас. Қолган икки муҳрда сана келтирилган. Булар – 1226/1811–12 йил ҳамда
1231/1815–16 йил. Мазкур саналар Умархон фаолияти билан боғлиқ тарихий маълумотлар-
ни аниқлаштиришга ёрдам бериши мумкин.

Таянч сўз ва иборалар:

муҳр, Умархон, амир ул-муслимин, Норбўтахон, Умархон кутубхонаси

Аннотация.

В статье описываются три личные печати (мухр) Умар-хана. Оттиски

этих трех печатей имеются в рукописях из фонда ЦВРТГИВ. Все три печати в центре
имеют одинаковую легенду – Амир ал-муслимин Саййид Мухаммад Умар ибн Нарбута-хан.
Одна из печатей не имеет даты. В двух других приведены даты – 1226/1811–12 г. и
1231/1815–16 г. Эти даты могут помочь в уточнении исторических данных, связанных с
деятельностью Умар-хана.

Опорные слова и выражения:

печать, Умар-хан, амир ал-муслимин, Нарбута-хан,

библиотека Умархана

Summary.

Three personal seals (muhr) of Umar-Khan are described in this article. There are

imprints of all these three seals in the manuscripts from the COMTSIOS fund. All of three seals
have the same legend in the centre – Amir al-Muslimin Sayyid Muhammad Umar ibn Narbuta-
khan. One of the seals does not have a date. Dates are available in other two seals – 1226/1811-
12 and 1231/1815-16. These dates can help determining the historical data connected with the
activity of Umar-khan.

Keywords and expressions:

muhr, seal, Umar-khan, Amir al-Muslimin, Narbuta-khan,

Umarkhan’s library.

Қўқон хонлиги тарихи XIX асрдан бошлаб ҳозиргача турли жиҳатлардан

тадқиқ этиб келинмоқда

2

. Бироқ айни тадқиқотларнинг катта қисми собиқ

совет замонида яратилганлиги сабабли уларда собиқ совет сиёсатига хос ён-
дашув устунлик қилиб келган. Натижада, бошқа хонликлар қатори Қўқон
хонлиги ва унинг сарой муҳитига бўлган салбий қараш сабабли айни муҳит,
хонлар фаолияти тарихий объектив баҳосини олмади. Шу боис эндиликда
тарих фанининг бугунги ютуқлари асосида қайд этилган масалаларни
батафсил ёритишга эҳтиёж мавжуд. Сўнгги йилларда Қўқон хонлиги тарихи
ҳақида бир неча китоблар яратилди. Улар ичида энг салмоқлилари сифатида
Тимур Бейсембиевнинг 2008 йилда нашрдан чиққан Қўқон хонлигидаги исм

1

Мазкур мақоланинг юзага келишида яқиндан ёрдам берган филология фанлари номзоди

Абдулатиф Турдиалиевга ўз миннатодорчилигимни билдираман.

2

Қўқон хонлиги бўйича яратилган библиографик кўрсаткичга қаранг: Игамбердиев А.,

Амирсаидов А. История Кокандского ханства: Библиографический указатель с иллюстра-
циями. XVIII век – 1876 г. – Т., 2007.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

132

ва номлар бўйича индекси ва 2009 йилда чоп этилган справочник-маълумот-
нома характеридаги “Қўқон тарихнавислиги: XVIII–XIX асрлардаги Ўрта
Осиё манбалари манбашунослиги бўйича тадқиқотлар” китоби фанга катта
ҳисса бўлиб қўшилди

1

. Айни китоблар Қўқон хонлиги бўйича ўзида мужас-

сам этган фактологик материалига кўра, Қўқон тарихи бўйича мутахас-
сисларнинг доимий ҳамроҳи бўла олади. 2010 йили Шодмон Воҳидов “ХIХ–
ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши”
номли китобини чоп эттирди

2

. Унда Қўқон хонлиги бўйича ўттиздан ортиқ

тарихий асарлар тўғрисида маълумот келтирилган. Яна 2010 йили Бахтиёр
Бобожоновнинг “Қўқон хонлиги: ҳокимият, сиёсат ва дин” (ёки “Қўқон хон-
лигида ҳокимият, сиёсат ва диннинг ўрни”) китобини эълон қилди

3

. Унда

муаллиф Қўқон хонлигидаги сиёсий шароит ва диннинг ўрни ҳақидаги ўз
қарашларини ифодалаган

4

.

Шуларга қарамай, хонлик ҳукмдорлари муҳрлари ва улардаги маълу-

мотларга оид тадқиқотлар оз. Айни фикрни Қўқон хони Умархон (1810–
1822) ҳақида ҳам айтиш мумкин: Умархон муҳри ҳақида айрим тадқи-
қотларга эгамиз

5

. Муҳрларнинг эса муайян ҳукмдор ва унинг сиёсий титул-

ларини (баъзида даъволарни) ўрганишдаги ўрни ўзига хос. Мазкур мақолада
Умархон муҳрлари ҳақидаги дастлабки маълумотларни берамиз.

Умархоннинг уч муҳри мавжуд бўлиб, улардан иккитаси ҳақида маълу-

мот мавжуд: Усмонлилар (1299–1923) саройига юборилган Қуръонга қўйил-
ган муҳр ҳамда ТДШИШҚМдаги сақланувчи қўлёзмаларда келтирилган
муҳр ҳақида айрим маълумотлар бор

6

. Россиялик олим Илья Зайцев Россия-

нинг Красноярск ўлкаси Давлат универсал кутубхонасида сақланувчи “Чор
дарвиш” асари қўлёзмасида “Саййид Умархон. 12...” деган ёзувга эга муҳр
мавжудлиги тўғрисида маълумот берган. Унинг фикрича, айни муҳр Қўқон
хони Умархонга тегишли

7

. Биз бу шаклдаги муҳрни бошқа манбаларда

1

Бейсембиев Т. К. Кокандская историография: исследования по источниковедению

Средней Азии XVIII–XIX веков. – Алматы, 2009; Beisembiev T. K. Annotated indices to the
Khoqand Chronicles. Research Institute for Languages and Cultures of Asia and Africa. Tokyo
University of foreign studies. Studia Culturae Islamica. No 91. ILCAA, 2008.

2

Воҳидов Ш. Х. ХIХ–ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривож-

ланиши. – Т., 2010.

3

Бабаджанов Б. М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент, 2010.

4

Қўқон хонлиги тарихини ўрганилиши бўйича мазкур мақолада қайд этилган китоблардаги

адабиётлар рўйхатига қаранг.

5

Улар ҳақида қуйироқда гап кетади.

6

Зиёдов Ш. Қуръони каримнинг нодир қўлёзма нусхалари ва улардаги муҳрлар // Имом

Бухорий сабоқлари. I (2006). 5–7-б.; Маҳмудов Ш. Қуръони карим – элларни боғлаб турувчи
восита // Имом Бухорий сабоқлари. Х (2010). 85–87-б.; Собрание восточных рукописей АН
УзССР. Том IX. Под. ред. А. Урунбаева, Л. М. Епифановой. – Т., 1971. – С. 212.

7

Зайцев И. Кашмирская рукопись кокандского хана // “Живем дружно, “молодые” разного

возраста...”. Сборник статей в память востоковеда-тюрколога А. Н. Самойловича. –
М., 2012. – С. 68–69.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

133

учратмадик. Шу билан бирга, Шарқ қўлёзмалари маркази фондидаги
қўлёзмалар билан танишиш Умархоннинг мана шу икки муҳри қўйилган яна
бошқа қўлёзмалар ва яна Умархоннинг учинчи турдаги муҳри ҳам мавжуд-
лигини кўрсатди. Биз Умархон муҳрига эга қўлёзмаларни аниқлаш жараё-
нида яна бир масалага ҳам диққат қаратдик: муҳрлар қўйилган манбалар
орқали Умархон кутубхонасини ҳам қисман тиклаш мумкин экан. Ҳозиргача
Умархон муҳри қўйилган жами саккизта манба аниқланди ва уларнинг
дастлабки еттитасини, шартли равишда, Умархон кутубхонасидан деб,
ҳисоблаш мумкин

1

. Уларга Умархоннинг уч турдаги муҳри қўйилган. Айни

муҳрлар тавсифини муайн қўлёзмаларда келтирилиши асосида кўрсатамиз.

1-муҳр. Умархоннинг санаси келтирилмаган муҳри
Алишер Навоий. Девон. 235х340 мм, асар матни 102 саҳифада келти-

рилган. 898/1492–93 йили Султонали Машҳадий томонидан кўчирилган.
ТДШИШҚМ-1, № 790, 2а варақ. Муҳр марказидаги фон оқ рангда, ёзуви қора
рангда берилган. Марказ атрофидаги матн фони қора, ёзувлари оқ рангда.

Т/р Матн жойлашуви

Матн

Мазмун

1.

Муҳр марказида

Амир ул-муслимин

Саййид Муҳаммад

Умар ибн Норбўтахон

Ҳукмдор исми

2.

Марказда, муҳрнинг

бош қисмида

Ал Мулкиллаҳ, ё Аллоҳ

Аллоҳ исмларидан

бири

3.

Марказда, муҳрнинг

бош қисми остида

Ё Ваҳҳоб

Аллоҳ исмларидан

бири

4.

Бодомсимон шакл

учида

Ё Фаттоҳ

Аллоҳ исмларидан

бири

5.

Шоҳсимон шакл

ўнг қисмида

Ё Ҳай

Аллоҳ исмларидан

бири

6.

Шоҳсимон шакл

чап қисмида

Ё Қайюм

Аллоҳ исмларидан

бири

7.

Марказий матн

атрофида ўнгдан

чапга қараб (ўнг

тарафда)

للهاف

ريخ

اظفاح

وهو

محرا

نيمحارلا

Қуръон, 12:64

8.

Марказий матн

атрофида ўнгдан

чапга қараб (чап

тарафда)

ميحرلا بر نملاوق ملاس

Қуръон, 36:58

1

4-жадвалга қаранг. Табиийки, Умархон муҳри қўйилган ва унинг ҳукмронлиги давридаги

сарой кутубхонаси қўлёзмалари кўпроқ бўлган. Айни вақтда, Умархон кутубхонасида унинг
муҳри қўйилмаган китоблар ҳам бўлиши эҳтимоли мавжуд.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

134

2-муҳр. Умархоннинг 1226/1811–12 йил санаси келтирилган муҳри
Дақоиқий Самарқандий. Даҳ вазир (Бахтиёрнома). 150×225 мм.

83 саҳифали. 997/1588–89 йили Султон Муҳаммад томонидан кўчирилган.
ТДШИШҚМ-1, № 5526, 84a варақ. Муҳр фони қора, ёзувлар оқ рангда
берилган.

Т/р Матн жойлашуви

Матн

Мазмун

1.

Муҳр марказида

Амир ул-муслимин

Саййид Муҳаммад

Умар ибн Норбўтахон

Ҳукмдор исми

2.

Марказдаги ёзув

остида

1226

1226/1811–12 йил


3-муҳр. Умархоннинг 1231/1815–16 йил санаси келтирилган муҳри
Абдураҳмон Жомий. Ҳафт авранг. 170×230 мм, 724 саҳифали.

1080/1669–70 йили Султон Ҳусайн томонидан кўчирилган. ТДШИШҚМ-1,
№ 1318, 155a варақ. Муҳр маркази фони оқ рангда, матни қора рангда.
Марказ атрофидаги матн фони қора, ёзувлар оқ рангда берилган

1

.

Т/р Матн жойлашуви

Матн

Мазмун

1.

Муҳр марказида

Амир ул-муслимин

Саййид Муҳаммад

Умар ибн Норбўтахон

Ҳукмдор исми

2.

Марказда,

муҳрнинг бош

қисмида

Ал Мулкиллаҳ

Аллоҳнинг

исмларидан бири

3.

Марказдаги матн

ўнг тарафида

Илоҳо, ту Халлоқ, мо

бандаим

Форсча шеърий матн

4.

Марказдаги матн

чап тарафида

Бефармон ҳукмат

сарафгандаим

Форсча шеърий матн

5.

Марказдаги ёзув

остидаги сана

1231

1231/1815–16 йил


Уч муҳр марказида айни бир хил ёзув келтирилган: “Амир ул-муслимин

Саййид Муҳаммад Умар ибн Норбўтахон”. Бу бир хил матннинг уч муҳр-
даги ёзилиш услуби бир-биридан бир оз фарқ қилади. Шу билан бирга уч
муҳр маркази атрофидаги матнлар мазмунан турлича. Умархон муҳрлари-
нинг иккитаси санага эга. Булар 1226/1811–12 йил ва 1231/1815–16 йил сана-
ларидир. Айниқса, 1226/1811–12 йил санаси диққатга молик. Шу вақтгача

1

Айни муҳрларнинг бошқа қўлёзмаларда келтирилиши 4-жадвалда акс этган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

135

Умархонга амир ул-муслимин унвони унинг Туркистонни олишидан кейин
берилган дейилади. Тимур Бейсембиевга кўра, айни ҳолат 1231/1816 йили
ёки 1233/1817–18 йили рўй берган

1

. Бахтиёр Бобожонов китобида келти-

ришича, бу муддат сифатида 1230/1814–15 йил ёки 1233/1817–18 йил кўр-
сатилган

2

; Шодмон Воҳидов Туркистон олингандан кейинги давр – 1818 йил

санасини кўрсатган

3

. Биз юқорида келтирган 2-муҳрга диққат қаратилса,

масала ойдинлашишига йўл очилади. Мазкур муҳр 1226/1811–12 йил сана-
сига эга ва унда Умархон амир ал-муслимин сифатида келтирилган. Афти-
дан, Умархоннинг айни рутбага даъвоси татхга ўтиришидан кўп ўтмай
1226/1811–12 йилиёқ пайдо бўлган. Балки даъволигича қолган. Туркистон-
нинг олиниши эса энди амир ал-муслимин рутбасининг расмийлашиши
даври сифатида қаралишига олиб келгандир. Шу боис Умархон 1231/1815–
16 йили яна бошқа муҳрини (3-муҳр) ясаттирган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, барча муҳрларда Умархоннинг отаси Норбўтахон сифа-

тида келтирилган. Аслида, шу нарса яхши маълумки, Қўқон хонлари Умар-
хоннинг акаси Олимхон (1789–1910) давридан бошлабгина ўзларини “хон”
деб атай бошлаганлар. Норбўтахон эса “бек” ёки “бий” сифатида, Норбўта-
бек, Норбўтабий деб аталиб келган. Кўринишидан, бу ўринда ҳам “хон”
рутбаси Умархон тарафидан уюштирилган. Умархон ўзининг хон эканлиги
отасидан бошлаб келиб чиқишини қайд этмоқчидек.

Саналардан ташқари, Умархон муҳри қўйилган қўлёзмалар яна бошқа

янги маълумотлар учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Масалан, «Олтин
Бешик» афсонаси халқимизга азалдан яхши маълум

4

. Унга кўра Бобур ра-

қибларидан қочиб, Фарғона ерларини ташлаб кетаётганида, эндигина туғил-
ган ўғлини шароит оғирлигидан йўлда қолдириб кетишга мажбур бўлади.
Уни Фарғона водийси маҳаллий аҳолиси топиб олади. Бола олтин бешикда
ётган эди. Шу боис чақалоққа Олтин Бешик деб исм қўядилар. Унинг келиб
чиқишига кўра, олий сулоладан эканлигини ҳис қилиб, Олтин Бешикни
авайлаб-асраб катта қиладилар, таълим ва тарбия берадилар, кейинчалик

1

Бейсембиев Т. К. Кокандская историография: исследования по источниковедению

Средней Азии XVIII–XIX веков. – Алматы, 2009. – C. 111, 122, 504, 621.

2

Бабаджанов Б. М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент, 2010.

– C. 138, 143.

3

Воҳидов Ш. Х. ХIХ–ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг

ривожланиши. – Т., 2010. 146-б.

4

Бабаджанов Б. М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент, 2010.

– С. 314–338; Бейсембиев Т. К. Легенда о происхождении кокандских ханов как источник
по идеологии в Средней Азии (на материалах сочинений кокандской историографии) //
Казахстан, Средняя и Центральная Азия в XVI–XVIII вв. – Алма-ата, 1983. – С. 94–105;
Воҳидов Ш. Х. ХIХ–ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг
ривожланиши. – Т., 2010. 31–36; Наливкин В. Краткая история кокандского ханства

//

История Средней Азии. Сост. A. И. Булдаков, С. A. Шумов, A. Р. Андреев. – М.: Евролинц,
Русская панорама, 2003. – С. 287–290.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

136

ўзларига подшо қилиб кўтарадилар. Бу боладан Қўқон хонлари сулоласи
(1710–1876) бошланади. Яъни, Қўқон хонлиги ҳукмдорлари Олтин Бешик
шахси орқали Бобур авлодлари ўлароқ тарихда ном чиқариб, ўзларини
темурий деб биладилар.

Умархоннинг юқорида келтирилган 1226/1811–12 йил санасига эга муҳри

(2-муҳр) форс тилида ёзилган “Бахтиёрнома” асарига эга қўлёзмага қўйил-
ган (4-жадвал, 4-қўлёзма). Бу насрий асар шарқда яна «Даҳ вазир» (ўн вазир)
номи билан ҳам машҳур бўлиб, XII–XIII асрларда яшаб ўтган Дақоиқий
Марвазий-Самарқандий қаламига мансуб. Асардаги қолипловчи воқеада
ота-онаси томонидан мажбуран ташлаб кетилган чақалоқнинг кейинчалик
отаси ўрнига подшо қилиб кўтарилиши воқеаси тасвирланган.

Фикримизча, айни воқеалар тасвири Қўқон хонлигидаги «Олтин Бешик»

афсонасига асос бўлган

1

. Бунга исбот ҳосил қилиш учун қолипловчи воқеа

мазмунига диққат қаратамиз: Сейстонда Озодбахт исмли подшо бўлиб, у ўз
сипоҳсолори қизини севиб қолади ва қизнинг отасидан берухсат унга уйла-
нади. Натижада, подшо ва сипоҳсолор душманга айланадилар. Бундай ша-
роитда Озодбахт қўшин тўплаш учун хотини билан ўз шаҳрини ташлаб
қочишга мажбур бўлади. Йўлда хотини ўғил туғади ва шароит оғирлиги
учун чақалоқни туғилган жойида мажбуран ташлаб кетадилар. Чақалоқни
ўғрилар гуруҳи топиб олади. Гуруҳ бошлиғи чақалоқни тарбиялаб катта
қилади. Бола улғайгач, ўғрилар қаторида, тасодифан, бу вақтга келиб под-
шоликка кўтарилган отаси қўлига тушади. Подшо мана шу асраб олинган
болага нисбатан қандайдир ички муҳаббат ҳис қилади ва унга Бахтиёр
исмини қўйиб, саройига хизматга олади. Мазкур болани катта қилган ўғри-
лар бошлиғи подшога бу болани топиб олиши воқеасини гапириб берганида,
подшо Озодбахт Бахтиёр ўз ўғли эканлигини билиб қолади. Бахтиёрни
подшо қилиб кўтарадилар

2

.

Қўқон хонлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган “Олтин Бешик”

афсонаси илк марта Мушриф Исфарагий Умархонга бағишланган “Шоҳно-
маи Умархоний” асарида келтирилган. Мушриф ҳам Умархон шажарасини
Бобурийларга боғлашда ўзи хизмат қилаётган саройдаги Умархон кутуб-
хонасига тегишли қўлёзмадаги Дақоиқий Самарқандийнинг “Бахтиёрнома”
асари қолипловчи ҳикоясига суянган. Агар кўриб ўтганимиз “Бахтиёрнома”

1

Эркинов А. “Олтин Бешик” афсонаси ва Дақоиқий Самарқандийнинг “Бахтиёрнома” асари

// Jahon adabiyoti, 2014. № 4. 181–188-б; Эркинов А. Приключение “Золотой колыбели”:
легитимация власти в Кокандском ханстве при Умар-хане // Восток свыше. 2014. № 1–2
(33). – С. 54–69; Erkinov A. “Fabrication of Legitimation in the Khoqand Khanate

under the

Reign of ‘Umar-khān (1225–1237/1810–1822): Palace Manuscript of “Bakhtiyār-nāma” Daqāyiqī
Samarqandī as Source for the Legend of Āltūn Bīshīk”.

Manuscripta Orientalia. International

Journal for Oriental Manuscript Research

.

19/2 (Helsinki-Saint-Petersburg, 2013). – P. 3–18.

2

Собрание восточных рукописей АН УзССР. Том IX. Под. ред. А. Урунбаева,

Л. М. Епифановой. – Т., 1971. – С. 212.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

137

асарига эга қўлёзмага Умархон муҳри қўйилмаганида, биз “Олтин Бешик”
афсонасини “Даҳ вазир” асари билан ишонч асосида боғлай олмаган бўлар-
дик. Умархоннинг уч муҳри Қўқон хонлиги сиёсий ва маданий ҳаётини тад-
қиқ этиш жараёнида янги хулослар томон етаклайди. Шу маънода, хулоса
қилиб шуни айтиш мумкинки, Умархонга тегишли уч муҳр ва ундаги маъ-
лумотлар таҳлилини давом эттириш лозим.

ИСМОИЛОВ МАСЪУДХОН

Тарих фанлари номзоди, доцент, ЎзМУ

Хожа Муҳаммад Порсо илмий меросига оид янги

маълумотлар

Аннотация.

Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан

асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида
дастлабки маълумотлар баён қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

тасаввуф, нақшбандия, қўлёзмалар, Хожа Муҳаммад Порсо,

сулаймонийя, калом илми, араб ва форс адабиёти, география, биография, ҳадис илми,
тафсир илми, фиқҳ, Қуръон илмлари.

Аннотация.

В статье дается вводная информация о ряде новых книг, написанных Хаджой

Мухаммад Порсо, который научно обосновал Накшбандия учение в своих научных трудах.

Опорные слова и выражения:

тасаввуф, накшбандия, рукописи, Хаджа Мухаммад Порсо,

сулеймания, теология ислама (наука калам), арабская и персидская литература, география,
биография, хадисоведение, толкование Корана, фикх (исламское право), учение Корана.

Summary.

This article describes introductory information about a number of new texts written

by Khwaja Muhammad Parsa, who had proved and supported Naqshbandi teachings with his
scholarly works.

Keywords and expressions:

Tasawwuf, Naqshbandiya, Khwaja Muhammad Parsa, sulay-

maniyah, science of kalam (ilm al-Kalam), Arabic and Persian literature, geography, biography, the
science of Hadith, science of Tafsir, Fiqh (Islamic jurisprudence), the science of the Holy Quran.


Ёзма мерос инсоният тарихидан хабар берувчи, маълум бир юртнинг

цивилизациясига гувоҳлик берувчи нодир мерослардан бўлиб, бу бебаҳо бой-

ликни сақлашга ҳукуматлар, халқаро жамиятлар катта эътибор билан қара-

моқдалар. Қўлёзмаларнинг асосий қисми арабий ёзувда бўлиб, Шарқ мамла-

катларида яратилганидан уларни Шарқ қўлёзмалари ҳам дейишлари бежиз эмас.

Дунё цивилизация маконларидан бўлмиш Ўзбекистонда ҳам қўлёзма

асарлар қадимдан яратилиб, авлоддан-авлодга етказиб келинган. Ҳозирги

кунда бу мамлакатда фаолият юритаётган бир неча қўлёзмалар хазиналари

орасида жаҳонга машҳури Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёз-

малари маркази фонди бўлиб, унда ўттиз минг жилдга яқин қўлёзма сақ-

ланади. Жамғармада сақланаётган энг кўп номдаги асарлар муаллифлари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов