Современность в переводе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
179-183
4
3
Поделиться
Тожибоева, О. (2015). Современность в переводе. Востоковедения, 2(2-3), 179–183. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15561
Озода Тожибоева, Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируется первые прозаические изложения “Хамса” Алишера Навои и важные особенности периода, которые передаются в этих переложениях.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

179

ўтмиш аждодларимизга бориб тақалиши эътироф этилган. Айни вақтда

яссавия тариқатидаги

“ал-аъмол би-н-нийоти”

, яъни “яхши ишлар эзгу

ниятлар билан амалга ошади” деган ҳадисдан келиб чиқадиган “ниятинг

қўлдошинг” ибораси келтирилган. Бундан ташқари, мазкур рисолада ёзи-

лишича, Хожа Аҳмад Яссавий 562 ҳижрий йилда эмас, балки 514/1120 ҳиж-

рий йилда вафот этган (1443-рақамли қўлёзманинг 396

а

ва 397

а

саҳифа-

ларига қаранг). Махдуми Аъзам Ҳазрати Туркистон Хожа Аҳмад Яссавийга

ҳам, унинг тариқатига ҳам, айни вақтда унинг давомчиларига ҳам сами-

мийлик, чуқур эҳтиром юзасидан ёндашган. Айниқса, Махдуми Аъзамнинг

етук тасаввуф вакили ва Туркистон заминида ўсиб-улғайиб, камол топган

олим сифатида Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида билдирган фикрлари ҳам Вата-

нимиз тарихини, ҳам Марказий Осиё тасаввуф тарихини ўрганиш нуқтаи

назаридан беқиёс катта илмий аҳамиятга моликдир.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Тошкент давлат шарқшунослик инс-

титути ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалар марка-

зининг қўлёзмалар хазинагоҳида сақланаётган ҳазрат Махдуми Аъзамнинг

асарларида поклик, софлик, одиллик, олижаноблик, пурҳимматлик, эзгулик,

ваъдага вафодорлик, содиқлик, аждодларни эъзозлаш ва уларга муносиб бў-

лиш, ўзидан катталарни ва ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанга муҳаббат, холис

хизмат қилиш, эл-юрт равнақи йўлида барча дин ва миллат вакилларининг

муштарак мақсад сари интилишлари каби умуминсоний қадриятлар тараннум

этилган. Махдуми Аъзамнинг улкан илмий-маърифий меросида ўзбек, тожик

ва бошқа халқлар ягона бир оила бўлиб яшаётган Туркистоннинг турмуш

тарзи, руҳияти, анъана ва қадриятлари, маъракаю тўй, расм-русумлари ифода

этилган. Шунинг учун унинг мероси фақат тасаввуф билан чекланиб

қолмасдан, балки Марказий Осиё халқлари учун ҳам умумий, ҳам жаҳоншумул

аҳамият касб этади. Махдуми Аъзамнинг бой илмий-маънавий мероси ўсиб

келаётган ёш авлодни ватанпарвар, имонли, ўз халқига садоқатли қилиб

тарбиялашда ҳамда шарқона одоб-ахлоқни қарор топтиришда, шу билан бирга,

Ватанимиз тарихини холисона ўрганишда, шубҳасиз, муҳим ўрин эгаллайди.

ТОЖИБОЕВА ОЗОДА

Ўқитувчи, Низомий номидаги ТДПУ

Табдилларда замонавийлик

Аннотация.

Мазкур мақолада Алишер Навоийнинг “Хамса” достони илк насрий баён-

лари ва улардаги етакчи бўлган даврга хос хусусиятлар таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

давр, наср, назм, қисса, насрий баён, ношир.

Аннотация.

В данной статье анализируется первые прозаические изложения “Хамса”

Алишера Навои и важные особенности периода, которые передаются в этих переложениях.

Опорные слова и выражения:

период, проза, поэзия, повесть, прозаическое изложение, издатель.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

180

Summary.

In given article it is analyzed the first prosaic statements of "Khamsa" of Alisher

Navai and important features of the period which are transferred during that time.

Keywords and expressions:

the period, prose, poetry, the story, prosaic statements, a publisher.


Башарият тамаддуни тарихида шундай бадиий дурдоналар борки, улар

барча замон авлодлари маънавий камолотига ўз таъсирини ўтказиб, мут-
тасил мутолаа қилиб келинган. Алишер Навоийнинг “Хамса” достонлари
ҳам ҳамма даврда халқнинг севимли асарларидан бири бўлган. Бироқ давр
тақозосига кўра ҳар вақт ҳам аслиятнинг ўз ҳолича сақланиб келиши бир
хилда кечмаган. Баъзида уларни кўчирган хаттотлар достонлар номини ўз-
гартириб, ўз ижод маҳсулларини қисқача киритиб ўтишган, “Ҳайрат ул-
аброр”даги айрим ҳикоятлар тушириб қолдирилган, бешлик яхлитлиги
таъминланмаган. Агар хаттотлар асл матнни кўчиришда айрим қисқар-
тириш, тушириб қолдиришларга йўл қўйган бўлса, насрий табдил қилин-
ганда ҳам давр тақозосига кўра, асардаги айрим лавҳаларни баёндан туши-
риб қолдириш ҳолатлари кузатилади. Тошкентлик Мир Махдум ибн
Шоҳюнус томонидан 1908 йил Ғулом Ҳасан Орифжонов матбаасида нашр
этилган “Хамса” достонларининг изоҳловчи насрий табдили “Насри Хамсаи
беназир”да ҳам маълум даражада киритмалар, қисқартиришлар мавжуд.

Маълумки, XIX аср охири XX аср бошларига келиб адабиёт ихлос-

мандлари, зиёлилар орасида аслиятнинг ўзига таяниш сақланиб қолса-да,
оддий китобхонлар орасида достонларнинг халқ китоби – қиссалар услуби-
даги вариантлари кенг тарқалди. Хоразмлик адиб Носирхожа валади
Мансурхожа “Лайли ва Мажнун”, Шоир Маҳзун томонидан “Қиссаи Фарҳод
ва Ширин”, Мирзо Искандар Намангоний котиблигида улкан саргузашт
роман “Искандарнома”лар яратилди, бошқа тиллардан ҳам таржима қилин-
ди. Республикамиз қўлёзмалар захираларида муаллифи номаълум бўлган шу
номдаги кўплаб қиссаларнинг мавжудлиги “Хамса” достонлари ижодкор-
ларга туганмас ғоявий манба бўлиб хизмат қилганини кўрсатади. Хоразмлик
адиб Умар Боқий Хива хони топшириғига кўра, Навоий достонларидан
“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”ларнинг ўзлаштирма насрий баён-
ларини ишлаб чиқди ва улар халқ орасида жуда машҳур бўлиб, Тошкент
нашриётларида қайта-қайта чоп этилди.

Хива хони Авазбий туркий адабиётнинг шоҳ асари “Хамса”нинг насрий

баёнини яратишни Умар Боқий зиммасига юклар экан, албатта, маълум бир
мақсадларни назарда тутади. Сарой муҳитида Навоий достонини аслиятдан
ўқиб, мазмун-моҳиятини англаб, чуқур идрок қила оладиган ўқимишли ки-
шилар анчагина, бироқ оддий халқ оммаси ҳам баҳра оладиган ҳолатга
келтирилиши яна ҳам муҳимроқ эди. Демак, Хива хони Авазбий Иноқ ижти-
моий-сиёсий, маънавий-маърифий мақсадларни кўзлаб Навоий достонининг
халқ учун тушунарли бўлган, содда вариантининг яратилишини мақсадга
мувофиқ, деб билган. Насрий баёнлар орқали Навоий ижоди ва ундаги
юксак инсонпарварлик ғояларини халқ онгига сингдиришни назарда тутган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

181

XX аср бошларида тошбосма матбааларда фаолият юритган ноширлар ўз

даври адабий жараёнининг фаол тарғиботчилари сифатида мумтоз асар-
ларимизни халққа яқинлаштириш, оммага тушунарли тарзда нашр этиб, кўп
нусхада тарқатишга интилганлар. Вазият етилиб келадики, эндиликда китоб-
хонлар оммасига турли ўзлаштирма вариантлар эмас, “Алишер Навоий яратган
оригинални асослироқ тушуниш ва унинг ичига чуқурроқ киришга имкон
берадиган ҳамда шунга калит бўладиган нусха – изоҳловчи табдилга эҳтиёж
бор”

1

эди. Навоий достонларининг илк изоҳловчи насрий баёни “Насри Хамсаи

беназир”

2

ушбу табиий эҳтиёжлар, ижодий жараён самарасидир.

Умар Боқий Навоий достонлари матнига анча ижодий ёндашади, халқ

қиссалари сингари баённи асосий воқеалар ривожидан бошлайди, шунга
кўра насрий баёнда кириш ва муқаддима боблар насрий баён режасига
киритилмаган. Мазкур баёнларни махсус тадқиқ қилган олим Н.Маллаев бу
ҳолатни қуйидагича изоҳлайди: “Бу, шубҳасиз, Умар Боқийнинг Навоий
“Муқаддимот”и ва “Хотима”сига бефарқ қараши эмас, балки жанрнинг
ўзига хос талаби, баён усули ва услуби ифодасидир”

3

, – дейди ҳамда ушбу

боблар Умар Боқийга катта маърифат, маънавий-эстетик озиқ бериб, ижодий
илҳом бағишлаганлигини таъкидлайди.

Ҳатто таржимачиликда ҳам таржимон ва ноширлар китобхон савиясига мос

равишда асарларнинг содда, оммага тушунарли бўлишига ҳаракат қилганлар.
“Таржимонлар баъзан асарнинг композицион қисмларини қисқартириб тар-
жима қилганлар. Бу қисқартириш аксарият асарнинг кириш қисми, дебочаси,
бағишлов ва анъанавий ҳамд-наътлари ҳисобигадир”

4

. Мир Махдум ҳам Умар

Боқий насрий баёнлари ва таржима асарлар сингари достонларнинг муқаддима
ва хотима қисмларини насрий табдил режасига киритмайди, қисса жанри
талаблари доирасида асосий воқеалар мазмуни ёритилган бобларни олади.

Достонлар сирасидан “Ҳайрат ул-аброр” яхлит сюжетга эга эмаслиги

учун насрийлаштирилмаган. Агар “Ҳайрат ул-аброр” насрий баён қилин-

магани баёнлар таркибида бузилишга олиб келган бўлса, кейинги даврларда

ҳам “Ҳайрат ул-аброр” нисбатан кечроқ насрий баён қилинди. Муаллиф дос-

тонларни қисқартиришларсиз, тўлиқ насрий баён қилганда баённинг бадиий

қиммати ўзгача бўларди. Бироқ, ўйлаймизки, ношир ўз олдига қўйган

мақсадига кўра давр талаби ва имкониятлардан келиб чиқиб иш кўрган.

“Хамса”даги муқаддима бобларда берилган анъанавий ҳамд ва наътлар

ўрнига Хомуший “Шоҳномаи туркий”сидаги ҳамд ва наътлардан саралаб,
қисқароқ олади (“Шоҳномаи туркий”нинг илк нашрини ноширнинг ўзи

1

Саломов Ғ. Таржима ташвишлари. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1983. 149-б.

2

Насри Хамсаи беназир. Тошбосма. – Т.: Ғулом Ҳасан Орифжонов матбааси, 1908. 270-б.

ЎзР ФА Адабиёт музейи. Инв. № 232.

3

Маллаев Н. “Фарҳод ва Ширин” достонининг Умар Боқий томонидан ишланган халқ

китоби варианти // Адабий мерос, 1973. № 3. 135-б.

4

Комилов Н. Муҳаммадризо Огаҳийнинг таржимонлик маҳорати. Фил. фан. ном. дисс. – Т., 1970. 16-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

182

амалга оширган). Мазкур ҳамд ва наътлар ўз даври учун бир қолип шаклида
бошланма вазифасини ўтаган. 1908 йилда нашр этилган “Қиссаи жангномаи
подшоҳи Жамшид” каби асарлар матни ҳам ана шундай бошланмага эга.

Анъанавий ҳамд ва наътлардан сўнг сабаби таълиф қисми берилиб, унда

баённинг кимлар учун мўлжаллангани ва бу ишни қай тарзда амалга оши-

раётганини шарҳлайди:

“китоби “Хамса”и Амир Навоий раҳматуллоҳнинг бўс-

тонларини сайр қилиб ва очилғон ранго-ранг гулларидин териб назм гириҳини

ешиб, наср риштасиға тиздим. Чунки “Хамса”и Навоийнинг ҳар бир назмлари

жондин азиз ва шакардин лазиз, дилкаш ва ҳунарвашлиғи аҳли дониш ва аҳли

маънига равшан ва ҳувайдодур. Аммо аҳли доно ва расолар қиссаи маҳбуб ва

ҳикояти марғубларидин баҳраманддурлар. Аммо ушбу замоннинг аксар одам-

лари саводхон фақат бўлуб, назмнинг фаҳмидин ожиз ва бебаҳрадурлар. Шул

жиҳатдин, авомуннос ҳам баҳра олурмикин, деб қосирона назмнинг наср

тариқида бақадри тоқат баён қилдим, токи хатоси бўлса афв қилғайлар”.

Мир Махдум насрий баён давомида асл матн билан ҳамнафас борса-да,

қисқартиришларга бир оз ижобий ёндашади. Асар матнига қўшимча сифатида
“Садди Искандарий” ва “Сабъаи сайёр” баёнидан сўнг кичик бир чекиниш
қилади ва уларда ифодаланган ғоявий ниятни тасдиқлаш, янада кенгайтириш
учун шоҳлар тўғрисида, уларнинг раиятга кўрсатган саховату марҳаматлари,
адолатлари акс этган бир қанча ҳикоятларни киритади ва бундан кўзлаган
мақсадини қуйидагича изҳор этади: “

Искандар бирла Баҳром шоҳ қиссалари

юқорида зикр қилиндики, ушбулар, балки бошқа подшоҳи оламгирларни
ҳикоялари офоқға машҳурдур. Ҳамаси адл қилмоқ ва карам қилмоқ ва
шариатни риоя қилмоқ ва афв қилмоқлари бирла мартабалари баланд бўлди.
Маълумдурки, дигар одамлари ҳам ушбу сифатларга мусавваф бўлса, халойиқ
ичра иззат ва ҳурмат кўргусидур. Бас, камина иншо қилғучига бир оз
қадимгиларни қилғон авф ва карам ва адлларидин баён қилмоқ лозим ўлди

”.

Ушбу ўринда насрий баён муаллифи “Хамса” достонларини содда, халқона

услубда насрий баён қилиб бериш баробарида вазиятдан фойдаланиб, ўз ижодий
режасини ҳам амалга оширади. Биринчидан, у ношир – адабиёт, илм-маърифат
тарғиботчиси, инсонларга зиё улашувчи шахс. Шундай экан, у асарларнинг
адабий-эстетик, маърифий таъсир қилиш кучини ҳам ҳисобга олади, Навоий
асарлари орқали инсонларга маънавий наф келтиришни мўлжаллайди.

1939–1940 йилларда лотин алифбосида нашр қилинган насрий баёнларда

қисқартиришларга йўл қўйилмаган. Бироқ “Хамса” достонларининг кейинги

йиллардаги насрий баёнларида ҳам аксарият муқаддима ва хотима қисмлари

насрий баёндан тушириб қолдирилган. Бироқ турли даврда яратилган баён-

лардаги қисқартиришларни бир хил нуқтаи назардан баҳолаб бўлмайди.

Адабиётшунос олим А. Эркинов талқинлардаги икки даврни қайд этади:

биринчи босқич – “тафаккур ва яшаш тарзи ҳали шарқона бокиралигини

сақлаб” турган давр; иккинчи босқич ғарбона фикрлаш тарзи кучайган давр-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

183

да яратилган талқинлар

1

. “Насри Хамсаи беназир” ҳали ўзбек халқи шарқона

фикрлаш тарзини сақлаб турган даврда яратилган. Ғарбона фикрлаш тарзи

устуворлик қилган даврдаги баёнларда сиёсий, мафкуравий чекловлар нати-

жасида айнан ҳамду санолар берилган боблар баёндан тушириб қолдирилди.

Насрий баёнларни махсус тадқиқ қилган адабиётшунос А. Ҳайитов ўзгар-

тириш ва қисқартиришлар аслида табдилчиларнинг нуқсони бўлмай, балки

турғунлик йилларидаги ҳукмрон бўлган мафкура талаблари эди, дея давом

этади: “Яъни шоирнинг диний, фалсафий-тасаввуфий қарашларидан табдил-

ларнинг холи этилиши, уларни дунёвий асарлар сифатида талқин этишга

мойиллик ўша давр учун умумий бўлган бир сабабият билан изоҳланади”

2

.

Юқоридаги насрий баён яратилган даврда бундай чекловлар мавжуд эмас

эди. Ношир китобхонлар қизиқиши, эҳтиёжини инобатга олиб асарни давр

тақозо этган талабга мослайди.

Хулоса қилиб айтганда, Навоий достонларининг насрий табдиллари давр

адабий жараёни тақозоси, кенг китобхонлар оммаси эҳтиёжини қондириш

учун яратилди ва бу жараён давом этиб келмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз

даври адабиётида муҳим ўринга, ўз вазифаларига эга.

ПЎЛАТОВ ШУҲРАТИЛЛО

Реставрация бўлими бошлиғи, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

“Яхши ниятда қилинган” реставрация:

сабаблар, мисоллар ва оқибатлар

Аннотация.

Мақолада муаллиф қўлёзма ҳужжатлар, уларни сақлаш, уларга зарар

етказувчи омиллар, жумладан, “яхши ниятда қилинган” реставрация тушунчаси ҳақида
мулоҳаза юритади. “Яхши ниятда қилинган” реставрациянинг сабаблари, унинг оқибат-
лари ва уни йўлга қўймаслик учун реставрациянинг қайси асосий меъёрларига риоя қили-
ниши кераклиги мақоланинг асосини ташкил қилади.

Таянч сўз ва иборалар:

қўлёзма, ҳужжатлар, консервация, “Яхши ниятда қилинган”,

реставрация, асосий принциплар, меъёрлар.

Аннотация.

Автор статьи размышляет о рукописных документах, о факторах,

которые им угрожают, в том числе о “реставрации из благих побуждений”. Основу ста-
тьи составляет информация о причинах, последствиях “реставрации из благих побуж-
дений” и о том, каких основных принципов реставрации нужно придерживаться.

Опорные слова и выражения:

рукопись, документы, хранение, “реставрации из благих

побуждений”, основые принципы, нормативы.

1

Эркинов А. Алишер Навоий “Хамса”си талқинининг XV–XX аср манбалари. Филол. фан.

док. дисс. – Т., 1998. 63-б.

2

Ҳайитов А. Алишер Навоий “Хамса”сини насрийлаштириш: анъана, табдил ва талқин.

Филол. фан. ном. дисс. – Т., 2000. 85-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов