Жизнедеятельность, научное наследие Абу Насра Фараби и Ибн Мискавайха

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
219-228
2
6
Поделиться
Сулайманова, Ш. (2021). Жизнедеятельность, научное наследие Абу Насра Фараби и Ибн Мискавайха. Востоковедения, 2(2), 219–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15943
Шахноза Сулайманова, Ташкентский юридический техникум

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья посвящена краткому описанию жизни и научного наследия великих мыслителей Х и ХИ веков Абу Насра аль-Фараби и Абу Али Ахмада ибн Мухаммада Якуба ибн Мискавейха. Философы оставили яркий след в науке и истории исламской философской мысли своими философскими взглядами и учениями. Фароби известен  как  «Второй  учитель»  («Муаллим  саний»),  а  Мискавайх  известен  как «Третий учитель» («Муаллим-салис»). Это означает, что высокие титулы являются ярким примером высокой оценки их вклада в мусульманскую арабскую философию. На основе философских учений мыслителей выделена роль движения Машшайюн в этике мусульманского Востока Ближнего Востока.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

219

изучив суфийской литературы, нельзя составить полное представление о
культурной жизни средневекового мусульманского Востока ».

1

Когда идёт

речь о значении такого интеллектуального феномена, как суфизм, хочется
напомнить слова Е.Э. Бертельса о том, что «в истории европейской культу-
ры период IX-XIII вв. представляет собой время глубочайшего упадка, то
нельзя не прийти к выводу, что именно труды восточных философов вывели
европейские народы из тупика и указали им путь дальнейшего развития».

2

Как отмечает известный ученый Н. Комилов, «Суфизм – специфическое

учение, развивавшееся во взаимосвязи с религией и шариатом с одной
стороны, философией и мудростью с другой».

3

Работа, проделанная мировыми учеными по суфизму, подобна капле из

моря.

Это только начало. В этом отношении предстоит еще много работы, и

впереди еще предстоит провести ценные исследования в этой области.

Поэтому естественно, что совместное изучение, исследование и пред-

ставление этого религиозного, философского, нравственного и эстети-
ческого учения как общего наследия наших народов мировому научному
сообществу даст положительные результаты.

СУЛАЙМОНОВА ШАХНОЗА

ўқитувчи, Тошкент юридик техникуми

Абу Наср Форобий ва Ибн Мискавайҳнинг

ҳаётий фаолияти, илмий мероси

Аннотация. Ушбу мақола Х-ХИ асрнинг йирик мутафаккирлари Абу Наср Форобий

ва Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад Ёқуб ибн Мискавайҳнинг ҳаёт йўли ва илмий меросини
қисқача ёритишга бағишланади. Файласуфлар ўзларининг фалсафий қарашлари ва
таълимоти билан илм-фанда ҳамда ислом фалсафий тафаккури тарихида ёрқин из
қолдирган. Форобий “Иккинчи муаллим” (“Муаллим саний”) номи билан, Мискавайҳ эса
“Учинчи муаллим” (“Муаллим -салис”) номи билан машҳур. Бу юксак унвонлар уларнинг
мусулмон араб фалсафасига қўшган ҳиссасига берилган баҳонинг яққол намунаси
эканлигини англатади. Мутафаккирлар фалсафий таълимотлари асосида машшоийюн
оқимининг Ўрта аср Мусулмон Шарқи ахлоқшунослигида тутган ўрни ёритилади.

Таянч сўз ва иборалар: Абу Наср Форобий, ибн Мискавайҳ, “муаллим соний¬ ¬-

иккинчи муаллим”, “учинчи муаллим - муаллим салис”, “Мусиқа китоби”, машшоийюн-
лик, янги афлотунчилик “Ал-фузул асғар”, “Метафизика” “Таҳзиб ул-ахлоқ”, фикрлаш.

Аннотация. Эта статья посвящена краткому описанию жизни и научного насле-

дия великих мыслителей Х и ХИ веков Абу Насра аль-Фараби и Абу Али Ахмада ибн

1

Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: “Наука”, 1965. – С.54.

2

Там же. – С.27.

3

Комилов Н. Тасаввуф. – С.245.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

220

Мухаммада Якуба ибн Мискавейха. Философы оставили яркий след в науке и истории
исламской философской мысли своими философскими взглядами и учениями. Фароби
известен как «Второй учитель» («Муаллим саний»), а Мискавайх известен как
«Третий учитель» («Муаллим-салис»). Это означает, что высокие титулы являются
ярким примером высокой оценки их вклада в мусульманскую арабскую философию. На
основе философских учений мыслителей выделена роль движения Машшайюн в этике
мусульманского Востока Ближнего Востока.

Опорные слова и выражения: Абу Наср аль-Фараби, ибн Мискавейх, «Второй

учитель», «Третий учитель», «Книга музыки», Машшайюн, новый платонизм,
«Аль-Фузул Асгар», «Метафизика», «Тахзиб уль-Ахлак», мышление.

Abstract. This article is devoted to a brief account of the life and scientific legacy of

the great thinkers of the tenth and eleventh centuries, Abu Nasr al-Farabi and Abu Ali
Ahmad ibn Muhammad Ya'qub ibn Miskawayh. Philosophers have left a bright mark in
science and in the history of Islamic philosophical thought with their philosophical views
and teachings. Farobi is known as the "Second Teacher" ("Muallim saniy"), and
Miskawayh is known as the "Third Teacher" ("Muallim-salis"). This means that the high
titles are a clear example of the appreciation given to their contribution to Muslim Arab
philosophy. On the basis of the philosophical teachings of the thinkers, the role of the
Mashhaiyun movement in the ethics of the Middle East Muslim East is highlighted.

Keywords and expressions: Abu Nasr al-Farabi, ibn Miskawayh, "The Second

Teacher," "The Third Teacher," "The Book of Music," Mashhaiyyun, new Platonicism,
"Al-Fuzul Asghar," "Metaphysics," "Tahzib ul-Akhlaq," thinking.

Кириш.

Маълумки, Абу Наср Форобий ва Ибн Мискавайҳ Шарқда маш-

шоийюн деб номланган йўналишнинг ёрқин вакилларидан ҳисобланади.
Шунингдек, Аристотелдан кейин Абу Наср Форобий “Ал-муаллим ус-соний”
яъни “иккинчи муаллим”, Ибн Мискавайҳ эса “Ал-муаллим ус-салис” яъни
“учинчи муаллим” номи билан машҳур бўлган. Шунингдек, Форобий ва Ибн
Мискавайҳнинг ахлоқий қарашлари юнон фалсафасидан таъсирланганлиги
учун ҳам ўхшаш сифатга эга эканлиги айтилади. Форобий ва Ибн Мискавайҳ
эса юнон мутафаккирларининг жамият ва ижтимоий ахлоқ тўғрисидаги
таълимотларини исломий нуқтаи назардан қайта ишлаганликлари, уларнинг
бахт-саодат ҳақидаги қарашлари ақл ва илмга асосланиб, руҳиятнинг
моддиятдан устун қўйиши жиҳати ҳам ўзаро мос келиши файласуфлар
асарларидан келтирилган иқтибослар билан далилланади. Форобийнинг
ахлоқий қарашлари том маънода Мискавайҳнинг ахлоқий қарашларига таъсир
ўтказганлигини ёритишга ҳаракат қилинади.

Мақсад ва вазифа.

Абу Наср Форобий ва Ибн Мискавайҳнинг ҳаётий

фаолияти ва илмий меросини таҳлил қилиш, уларнинг фалсафий-ахлоқий
қарашларини чуқурроқ ўрганиш ва ундаги маъно моҳиятини теранроқ
англаш, шу билан бирга ўша давр, яъни Ўрта асрлардаги фалсафий-ахлоқий
руҳиятни тушуниш имконини беради.

Ўрта аср Мусулмон шарқи буюк файласуфларининг илмий меросини

таҳлил қилиш мақсадида қуйидаги вазифалар белгиланди:


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

221

- Форобий ва Мискавайларнинг ҳаётий фаолияти ва илмий меросини

таҳлил қилиш;

- Форобий ва Мискавайҳнинг фалсафий ғояларини ёритиш;
- Абу Наср Форобий ва Ибн Мискавайҳнинг илмий меросини ўрганишда

“асл” манбаларга таяниш.

Усуллар.

Тадқиқот олиб бориш давомида тизимлилик, назарий-дедуктив

хулоса чиқариш, анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик тамойил-
лардан фойдаланилди.

Натижалар ва мулоҳаза.

Ўрта Осиё халқлари маънавий маданиятининг

ўсишида ислом маданиятининг аҳамияти катта бўлди. Ислом фақат дингина
эмас, балки янги маънавий йўналиш сифатида ҳам бутун маданий жараёнга,
барча мусулмон мамлакатлари орасида ижтимоий-маданий ва маърифий
алоқаларнинг кучайишига сезиларли таъсир кўрсатди. Бу даврда маънавиятда
ҳурфикрлилик, ҳар қандай билим, илм-фанга ҳурмат, диний оқимлар эркинли-
ги устуворлик қилган. Диний ва дунёвий илмлар ўзаро узвий боғлиқ ҳолда
ривож топиб борди. Қадимги Юнон, Ҳинд ва бошқа юртлар анъаналаридан,
билим манбаларидан ҳам кенг ижодий фойдаланилди.

Х асрнинг иккинчи ярми ва ХI аср бошларида Хоразмда вужудга келиб

кенг фаолият кўрсатган машҳур Маъмун академияси илм-фан равнақига
ижобий таъсир этди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу
Али ибн Сино, Абу Наср Мансур ибн Ироқ сингари илм пешволари ҳам
дастлаб шу фан масканида улғайиб, камолот босқичига кўтарилганлар.

IХ-ХI асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан юксалди, ҳозирги замон

фанининг кўплаб тармоқлари ва йўналишларига чинакам пойдевор яратил-
ди. Хусусан, математика, алгебра, астрономия, тиббиёт, геология, геодезия,
жуғрофия, фалсафа сингари дунёвий фанларнинг тамал тоши том маънода
шу даврда қўйилди.

Жаҳон фани равнақига беназир ҳисса қўшган Уйғониш даври даҳолари

орасида буюк юртдошимиз Абу Наср Форобий (873-950) сиймоси ёруғ
юлдуздек фан осмонида чарақлаб туради. Янги афлотунча ақидаларнинг
муназзам араб тилидаги биринчи шарҳи айнан унинг яъни энг йирик ислом
файласуфи ва мантиқшуноси Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Тархон
Форобий асарларида берилган. Ўрта асрларда араб тилида ижод қилганлар
Форобийни Абу Наср, деб атаганлар.

Абу Наср Форобий ҳижрий 260 (873) йилда Арис дарёси Сирдарёга

қуйиладиган жойда Шош – ҳозирги Тошкентдан 250 км шимолий-ғарбида
жойлашган Фороб (Ўтрор) деган жойда туғилган. У Форобда, Шош, Бухоро
ва Самарқандда таълим олди. Бағдодда илмий изланишларини давом
эттириб, умрининг охирги йилларида Ҳалабда, сўнгра Дамашқда яшади.
Манбалар гувоҳлигича, Форобий мантиқ илмини христиан динидаги олим
Юҳанно ибн Ҳайлондан ўрганган бўлса ҳам, тез орада ўз замонасидаги
барча мусулмон олимларидан бу соҳада ўзиб кетган. Форобий Бағдодда


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

222

Юҳанно ибн Ҳайлондан ташқари Матто ибн Юнусдан ҳам таълим олган ва
ундан барча илмлар соҳасида ўзиб кетган. Мисрга қилган сафаридан кейин
Сурия шимолидаги Ҳалабга қайтган Форобий, бироз муддатдан кейин
Дамашқда 950 йили 80 ёшида вафот этган.

Бағдод ўша вақтда мантиқ илмининг марказига айланган эди. Биринчи

тазкиранавислардан бири бўлган Соед Андалузий ўзининг “Табоқот ул-
умам” асарида Форобийнинг Афлотун ва Арасту асарларини моҳирона шарҳ
қилганлигини қайд этади

1

. Форобий Афлотунни “машҳур ҳаким”, “илоҳий

Афлотун”, деб атаган.

Форобий назарича, мантиқдан табиат фалсафасига етиб келиш, мантиқ-

дан ахлоққа етиб келишдек, табиийдир. У ўзининг “Ихсое улум” (“Илмлар-
нинг келиб чиқиши”) асарида барча илмларни қуйидагича саккиз ном остида
тасниф қилади: илму луғат (филология), мантиқиёт (логика), риёзиёт
(математика), табииёт (табиатшунослик), илоҳиёт, сиёсиёт (сиёсатшунос-
лик), фиқҳ (ислом ҳуқуқи) ва калом

2

.

Форобий фиқҳ ва каломга қуйидагича таъриф беради: фиқҳ ақидаларни

ва тўғри диний амалларни исботлаш санъатидирки, шоре (яъни худо) уларни
тушунтирмаган ва тўғриламаган. Шунинг учун осмоний китоблар билан
қиёслаш йўли билан ҳукм чиқарилади. Аммо калом илми ўша ақидалар ва
уларга асосланган амалларни ҳимоя қилиш ва уларга қарши гапирилган
фикрларни рад этишдир. Фақиҳ билан мутакаллим ўртасидаги фарқ шунда-
ки, фақиҳ ёзилган ҳукмларни шаръий манбаларга таяниб, уларни хилма-хил
томонларини қўллаш лозимлигини уқтиради, мутакаллим эса Қуръон
матнларини ва омма орасида ҳиссий ва одатий ишончга ёки ақлий заминга
таянувчи асос ва усулларни ҳимоя қилади.

3

Арастудан кейин фалсафа уфқида, хусусан Шарқда Форобийчалик улкан зот

майдонга чиқмаган. Форобий ўз билими, маънавияти, фикр доирасининг кенглиги
билан Шарқда катта шуҳрат қозонган ва унга Арастудан кейинги йирик
мутафаккир – “муаллим ас-соний” – “иккинчи муаллим” деган унвон берилган.

Форобийнинг Бағдодда яшаган даври халифалардан Ал-Мутаддид (829-

902), Ал-Муқтафий (902-908), Ал-Муқтадир (908-932) ҳукмронлиги даврига
тўғри келади. Форобий айрим манбаларда Сомонийлар давлатида ҳам
бўлган деб кўрсатилади. Форобий ўз ватани Туркистонда бўлганида
сомонийлар сулоласидан бўлган Мансур ибн Нуҳнинг илтимосига биноан
ўзининг “Ат-таълим ас-соний” (“Иккинчи таълим”) китобини ёзган. Унинг
“Алмуаллим ас-соний”, яъни (Арастудан кейин) “иккинчи муаллим” лақаби
ана шу воқеа билан боғлиқдир, деб айтилади.

1

Qarang: .١٩١٢ ،توریب – .مملاا تاقبط .ى سلدنا دعاص نب دعاص/ /Soed ibn Soed Andaluziy. Taboqot ul-

umam. –Bayrut. 1912. –B.53. (arab tilida).

2

Qarang: .١٩٤٩ ،ةرهاق .مولعلا ءاصحا .ر صن وبا ،ىباراف / /Forobiy, Abu Nasr. Ixsoye ulum. –Qohira.

1949. –B.129-130.

3

Qarang: O‘sha joyda, –B.111.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

223

Айтилишича, “Ат-таълим ас-соний” китоби Исфаҳондаги “Сувон ул-ҳик-

ма” кутубхонасида сақланган бўлиб, Ибн Сино бу китобдан фалсафа
муаммоларини ўрганган

1

.

Форобий Шомдан кейин Мисрга бориб, мударрислик қилиб, шогирдлар

орттирган. Дамашқнинг ўзида Форобийдан таълим олувчиларнинг сони 10
мингга етган. Улуғ мутафаккирнинг фаннинг барча соҳаларига бағишлаб
ёзган 160 асаридан чорак қисмигина бизгача етиб келган.

Абу Наср Форобийнинг мусиқа назариясига бағишланган қуйидаги

асарлари мавжуд: “Мусиқа китоби”, “Оҳанглар таснифи ҳақида китоб”,
“Мусиқа ҳақида сўз”, “Оҳангга қўшимча қилинган сўз”.

Форобийнинг буюк хизматларидан бири ҳамма замонларда, барча аҳоли

табақалари орзу қилган идеал жамият ҳақидаги ўйлари, у ҳақида ёзган
асарларидир.

Форобий бу борада бир неча асарлар муаллифидир. Унинг “Фозил шаҳар

аҳли қарашлари ҳақида китоб”, “Сиёсат ал-мадания” (“Шаҳарлар устидан
сиёсат юргизиш”) ва бошқа асарлари бўлган. Буларда Форобий олижаноб
жамият, адолатли тузум, одил ҳукмдорлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини
баён қилган. Ана шу асарнинг икки нусхаси Тошкентда Ўзбекистон Респуб-
ликаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти қўлёзмалар жамғармасида сақланмоқда. Ундан ташқари, шу
институт жамғармасида Форобийнинг ўн саккизта қўлёзма китоблари ҳам
сақланмоқда. Булар орасида “Бахт-саодатга эришув ҳақида”, “Фалсафий
саволлар ва уларга жавоблар”, “Масалалар булоғи”, “Жисм ва
аксиденсияларнинг бошланиши”, “Ақл маънолари ҳақида рисола”, “Яҳё ан-
Наҳвийнинг Арастуга билдирилган раддиясига қарши ёзилган раддия”,
“Арастунинг “Метафизика” асари мақсадлари ҳақида” каби асарлари мавжуд.

Х-ХI асрнинг йирик мутафаккирларидан бири, ўзининг фалсафий қараш-

лари ва таълимоти билан илм-фан ҳамда ислом фалсафий тафаккури тарихи-
да ёрқин из қолдирган яна бир файласуф Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад
Ёқуб ибн Мискавайҳ милодий 932 йилда Эроннинг Рай шаҳрида таваллуд
топган. Мискавайҳ машҳур файласуф, тилшунос олим, шоир, табиб ва
тарихчи ҳисобланади.

Шунингдек, Мискавайҳ ислом фалсафий тафаккури тарихида “Учинчи

муаллим”(“Алмуаллим ус-салис”)

2

номи билан машҳур бўлиб, мусулмон

файласуфларидан ахлоқ фалсафасини биринчи бўлиб илмий нуқтаи
назардан ўрганган олимдир.

Ибн Мискавайҳ умрининг кўп қисмини Рукниддавла, Аздуддавла ва

Бақоиддавла каби Бувайҳий (Дайламий) шоҳлар ва амирлар саройида
ўтказган. У Рукниддавланинг доно вазири Ибн ал-Амиднинг яқинларидан

1

Qarang: M. Hayrullaev. Uyg‘onish davri va Sharq mutafakkiri. –T.: O‘zbekiston, 1971. –B.132.

2

Abdul Aziz Izzat. Ibn Miskavayhning axloq falsafasi va uning manbalari. Qohira, 1946

y. – B.7


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

224

бўлиб, шу вазир асос солган улкан кутубхонада ишлар эди. Шу боис уни
“хозийн”(хазинадор) деб атар эдилар

1

.

Абдул Азиз Иззатнинг хабар беришича, Мискавайҳ Бувайҳийлар

саройида аввал хазинадор, сўнгра вазир бўлиб хизмат қилган.

Мискавайҳнинг исми арабча “миск”, яъни араб давлатларида мўътабар

модда ҳисобланган ва ислом дунёсидаги олимларнинг олийжаноблигига
қиёсланган миск сўзидан келиб чиққан.

Файласуфнинг туғилган йили ҳақида турли фикрлар мавжуд, баъзилар уни

ҳижрий 320 (мил. 930 й.) йилда, баъзилар эса ҳижрий 330 (мил. 940 й.) йилда
туғилган дейдилар. Аммо вафот санаси: аниқ ҳижрий 421 йилда (милодий
1031й.) сафар ойининг 9 кунида вафот этган. Демак, у 91 ёки 101 йил умр кўрган.

Мискавайҳ “Таҳзиб ул-Ахлоқ”(Ахлоқ такомили), “Татҳир ул-Аъроқ” (Илдиз-

лар поклиги) ҳамда “Китоб ат-Таҳора” (Покланиш ҳақида китоб) каби кўплаб
асарлар муаллифидир. Ушбу асарлар ахлоқ масаласига бағишланган бўлиб, ушбу
мавзудаги кўзга кўринган асарлар ҳисобланади. Мискавайҳ ахлоқий тарбия,
ахлоқ қисмларини махсус тадқиқ этган. Шу китобларга қараб ҳам муаллифнинг
бой билими, фалсафа ва “биринчи илмларга” майлини сезиш мумкин.

Абдул Азиз Иззат таъкидлаб ўтганидек, мусулмон араб файласуфлари,

асосан, ал-Киндийга ўхшаб физика билан, Форобийга ўхшаб мантиқ, метафизика
ва фалсафа билан, Яҳё ибн Ади каби таржима билан шуғулланганлар. Бу
олимларнинг барчаси ахлоқшуносликка ижобий муносабатда бўлишган. Ўрта
асрлар араб-мусулмон фалсафаси вакиллари ичида ахлоқ соҳасидаги энг ёрқин
вакиллардан Ибн ал-Муқаффа, Ғаззолий, Носириддин Тусий кабилар тан
олинган. Машҳур турк қомусшуноси Ҳожи Халфа ёки Мустафо ибн
Абдулаҳаднинг (1608-1657) фикрича, ҳақиқий ахлоқ фалсафаси юнон фалсафий
анъаналари билан боғлиқ бўлган илмдир. Ахлоқни ўрганиш перипатетизм
ахлоқшунослигининг худди ўзгинасидир2. Шу маънода Мискавайҳ мусулмон
араб ахлоқшунослигининг диний, ҳуқуқий ёки тарихий-адабий жиҳатдан эмас,
балки илмий даражадаги асосчисидир. Арастунинг “Метафизика” асарининг
ахлоқ ҳақидаги бўлимига тўлиқ шарҳни Мискавайҳ ёзган.

Мискавайҳ ўз асарларини араб ва форс тилларида ёзган. Абдул Азиз Иззат

файласуфнинг қўлёзмалари, нашрлари ва йўқолган асарлари рўйхатини беради.
У Мискавайҳнинг 43 та асар ёзганлигини тасдиқлайди. “Учинчи муаллим”нинг
араб тилида ахлоқшуносликка оид қуйидаги асарларини қайд этиш мумкин:

“Рисола фил-лаззати ва-л-алами”, сўзма-сўз таржимаси “Лаззат ва алам

тўғрисидаги рисола” бўлиб, бунда Мискавайҳ энг олий лаззат чексиз
меҳрибон бўлган оллоҳни англаш деб билади.

“Китаб адаб ад-дуня вад-дин”, “Дунё ва дин одоби ҳақида китоб”, бунда

мутафаккир диний ва фалсафий ахлоқ тафовутларини кўриб чиқади.

1

Abadiy hikmat. A. Badaviy tahriri ostida. Tehron, universitet nashr. Hijr.1358 y.-B.20

2

Abdul Aziz Izzat. Ibn Miskavayhning axloq falsafasi va uning manbalari. Qohira, 1946 y.-B.14


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

225

“Мақала фин-нафс ва-л-ақл”, “Ақл ва жон тўғрисидаги мақола”;
“Рисола фи жавҳари-н-нафс”, “Руҳ жавҳари ҳақида рисола”…
Ахлоқ билан биргаликда олимнинг тиббиёт, алкимё, физика, сиёсат,

тарих муаммоларига бағишланган илмий асарлари ҳам бор.

Ибн Мискавайҳнинг “Жовидон ҳирод” (“Абадий ҳикмат”) асари унинг

қимматли асарларидан ҳисобланади. Унда араб, форс, ҳинд ва юнон
донишмандлари айтган ҳикматлар тўпланган.

Муаллиф Абу Али Аҳмад бин Муҳаммад Микавайҳ ўз китобининг

бошида ёзади: “Ёшлигимда мен Абу Усмон ибн Жоҳизнинг” Исталат ул-
фаҳм” номли китобини ўқиган эдим. Унда “Абадий ҳикмат” китоби тилга
олинган эди ва ундан бир неча парчалар, таърифу тавсиялар билан иқтибос
қилиб келтирилган эди. Бу менда ушбу китобни топиб ўқиш истагини
уйғотди. Ва мен кўп шаҳарларни кезиб юрдим ва китобни мўбадлар мўбади
(Зардуштий “Кози-ул куззиби” сардори)да топмагунимча тингладим.

Китобни варақлаб, мен форслар, ҳиндлар, румликлар ва арабларнинг доно

ҳикматларига дуч келдим. Бу китоб ўзига ўхшаган китоблардан кўра қадимийроқ
эди ва унда подшо Хушангнинг ўз ўғиллари ва бошқаларга насиҳатлари-ю
васиятлари жой олган эди. Ҳушанг ўзидан кейин давлатни қандай бошқариш
лозимлиги тўғрисида гапирган эди. Ва унгача ҳеч ким бундай қилишга арзигулик
ҳикмат соҳиби бўлган эмас. Подшо Хушанг Нуҳ тўфонидан кейин яшаган эди.

Ва мен бу васиятларни сўзма- сўз кўчириб олишга ва унга тўрт халқнинг

ибратли сўзларидан топганларимни аҳд қилдим. Тўрт халқ деганда мен
форслар, ҳиндлар, румликлар ва арабларни назарда тутаяпман. Менинг мақ-
садим ёшларни шу насиҳатлар руҳида ва олимларни қадимги донишманд-
ларнинг ҳикматлари ва илмий меросидан хабардор етиш эди. Ишонаманки,
мендан кейин келадиганлар уларнинг билимидан баҳра олиб, кўнгилларини
хушлайдилар. Истагим оллоҳ таоло мендан рози бўлса, зеро, ундан бошқа
яхшиликларни тақдирловчи йўқдир.

Мискавайҳ Ҳушанг васиятларига бағишланган бир неча варақдан кейин,

Абу Усмон Жоҳиздан иқтибос келтиради.

“Икки саркарда Фозил бин Саҳлнинг укаси Ҳасан бин Саҳл деган эди:

“Бу абадий ҳикмат китобидан топилганларнинг ҳаммасидир. Мен уларнинг
кўпини қолдириб кетдим, чунки жумланинг боши охирига уланмас эди.
Сабаби Завбон ўз китобини тўлиқ ҳолда кўриб чиқишга менга рухсат
бермади. Ва мен шу боис унинг давомидан воз кечдим, киши кам нарсадан
фойда олмаса, кўп нарсадан ҳам фойда ололмайди деб ҳисобладим. Мана шу
биз қўшган кичик қисм ҳам ушбу китобдан фойда кўраман дегувчиларнинг
танишиб чиқиши учун етарлидир”

1

.

Бу фикрлардан кўриниб турибдики, ўша даврда амалий асарлар таржи-

масига, китобларни оммалаштириш ишига катта аҳамият берилмаган. Турли

1

Mashkuya Roziy. Jovidon Xirad, , Tehron universiteti nashriyoti, 1980 y.-B. 45


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

226

сабаблар билан Маъмун ҳукмронлиги даврида ислом оламида бошқа
халқларнинг илмий ва маданий-маънавий анъаналарини тарқатишга куч
сарфланганлигини кўрамиз. Амалда бу давр барча фанлар турлари, шу
жумладан юнон меросини оммалаштириш даври эди.

Файласуфнинг машҳур асарларидан яна бири “Китаб ат-Таҳора” (“Покланиш

ҳақида китоб”)дир. Бу китоб тўғрисида Хожа Носириддин Тусий фикрини
келтирамиз, у ўзининг машҳур асари “Ахлоқи Носирий”да қуйилагиларни ёзади:
“Мен Қўҳистонда бўлган чоғимда у ернинг ҳукмдори Носириддин Абдураҳим ибн
Али Мансур қабулида олиму уламо, донишманд ҳаким Абу Али Ёқуб Мансур
хозини Розийнинг “ат-Таҳора”(“Покланиш”) китоби ҳақида гап борди. Бу ахлоқни
такомиллаштириш ҳақида китоб бўлиб, болиғ ва жолиб бир услубда ёзилган”

1

.

Хожа Носируддин қўшиб қўядики, Қўҳистон амири унга китобни

таржима қилишни таклиф этган. Бироқ у таклифни рад этган, чунки “ҳашам-
дор либосдаги бу фикрлар дурни парчалаб ташлаб, ноўхшов ифодалар билан
таржима қилишга” кўзи қиймаган

2

.

Хожа асарни таржима қилмаганлигининг бошқа сабаби ҳам бор: “......

бундан ташқари, гарчи бу китоб амалий фалсафадан қимматбаҳо фикрларга
бой бўлсада, бироқ унда фалсафанинг икки тури йўқдир: сиёсий ва амалий
фалсафа, буларни қайта тирилтириш ҳам муҳим, зеро, замонларнинг ўтиши
билан улар эскирган”.

Ўзи ҳам кўп билимли, донишманд олим бўлган Носируддин Тусийнинг

бу сўзларидан Мискавайҳ фалсафасининг аҳамияти ва унинг фандаги ўрни
ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Мискавайҳнинг қимматбаҳо асарлари сирасига унинг “Китаб тажориб-ул-

Умам” (“Халқларнинг тажрибалари ҳақида китоб”)ни киритмаслик мумкин эмас.

Мазкур китоб 6 жилдли умумий тарих бўлиб, мусулмон мамлакат-

ларнинг қадим замонлардан 983-йилгача бўлган тарихини ўз ичига олади.
Асарда араб халифалигини ҳаёти ҳақида қимматли маълумотлар бор.

“Тажориб ул-умам”нинг 1-4-жилдлари компилятсия бўлиб, аввал ўтган

тарихчилар, асосан, Табарийнинг китоби (хроника) асосида ёзилган. Унинг
5-6- жилдлари асл нусха ва 9 аср тарихига оид муҳим манбалардан
ҳисобланади. Муаллиф асарнинг бу қисмини ёзишда расмий ҳужжатлардан
кенг фойдаланган.

3

“Тажориб ул-умам”нинг Амедроз ва Марголиус (1920-1921) ҳамда

Кағтани (1907-1917) томонидан амалга оширилган тўла нашри мавжуд.
Шуни айтиш керакки, бу китобга таниқли тарихчи ва ҳуқуқшунос Абу
Жаффат Табарий томонидан буюк шахслар томонидан тўпланган маълумот-
лар ҳам киритилган.

1

Tusiy Nosiruddin. Axloqi Nosiriy. Ali Rizo Haydariy, Xorazmiy nashriyoti, hijr. 1371

y.-B.36

2

O‘sha asar.-B.36

3

Ahmedov B. O‘zbekiston tarixi manbadari. T.,2001 y. - B. 130.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

227

Шу ўринда муаллифнинг фикрларини келтирамиз: Бу китоб “улуғ шавкатли

подшо, фазилатлар мактаби” яъни Аздуддавла Дайламийга бағишланган, унинг
ҳукмронлик даврида Оллоҳ Мискавайҳга ҳаёт берди, у Аздуддавла подшоли-
гида тарбия топди ва унинг мурувватидан баҳраманд бўлди ва Худованд уни
ҳукмдорнинг алоҳида хизматкори қилди.

1

Мискавайҳ ана шу неъматлар

эвазига ўз ҳукмдорига қимматли туҳфа тайёрлашга бел боғлади ва “бу туҳфа
туфайли ҳукмдор назарида эътибор қозониш”га аҳд қилади, чунки ҳеч ким
бундай яхши ишларни амалга оширган эмас.

2

Мискавайҳ дейди: “Тарих саҳифаларида халқлар ўтмиши ва подшоҳлар

фаолиятини ўрганиб, мен ҳар доим такрорланадиган ва ибрат олишга
арзийдиган нарсаларни топдим. Бу давлатлар ва шоҳликларнинг пайдо
бўлиши, бўҳтонлар ва улардан қутулиш чоралари, ўзини йўқотган кишилар-
нинг заифлиги ва шоҳликдан воз кечиши ва ишлари тўла ҳалокатли
бўлганлар ҳақида ривоятлардир. Мен шуни англаб этдимки, агар мен
ўтмишда аждодларимиз бошидан ўтказган мисолларни топсам, уларни
менинг китобимга киритилиши кейинги авлод учун маёқ бўлиши мумкин,
токи улар ҳалокатли сабабларни кўриб, олдини олсалар ва саодатни таъмин-
лайдиганларга кўниксалар зеро, дунёда кечадиган ҳодисалар у ёки бу
даражада ўзаро ўхшашдир”.

Унинг фикрича, китобнинг мазмуни эртак-афсоналардан иборат эмас ва

далиллар яхши асосланган. Шу боис уни “Халқлар тажрибаси” деб
номланган, токи: “Вазир, амир (лашкарбоши, ҳаким, давлат хизматкорлари,
хос аёнлар каби жамиятда юқори мавқени эгаллаганлар ҳам, шу каби халқ
оммаси ҳам бу китобдан катта ибрат олсалар ва унда баён этилган
маслаҳатларни ўз оилалари ишларида, дўстлари ва бегона юрт кишилари
билан муомалада қўлласалар.

“Халқлар тажрибаси”да шоҳлар, халқлар, диндорлар тақдири ва ё табиий

сабабларга кўра, ёҳуд инсон омили таъсири остида келиб чиққан ҳар хил
воқеа ҳодисаларни ҳикоя қилади.

Мискавайҳ дейди: Биз пайғамбар (САВ) мўжизалари ҳақида тўхтамадик,

негаки замонамиз одамлари ўз ишларида улардан сабоқ олиш аҳволида
эмаслар. Биз фақат одамларга ёрдам берадиган, аммо мўъжизаларга умуман
боғланмаган нарсалар ҳақида гапирдик”

3

.

Бухородаги қўлёзмалар тўпламидан ЎзССР Давлат кутубхонаси (ҳозирги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси)га олиб келин-
ган қўлёзмалар орасида Ибн Мискавайҳнинг “Дунё тарихи“ асарининг 3-
томи фавқулодда бир ноёб, қимматбаҳо қўлёзма эди.

Ибн Мискавайҳнинг ишлари юқорида кўрсатиб ўтилган даврга оид ягона

манба ҳисобланиб, муаллифнинг Бувайҳийлар ҳукмронлиги даврида асосий

1

Miskavayh. Xalqlar tajribasi, Abulqosim Imomiy tarj.Surusi nashriyoti, hijr. 1369 y. –B.51

2

O‘sha asar.-B.59

3

O‘sha asar.-B.53


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

228

давлат арбобларидан бўлганлиги ва Аббосийлар сулоласини қулаши ҳақида
воқеалар, давлат хазинаси, солиқ тизими ва бошқаруви тарихини ёрқин
ифодаловчи расмий ҳужжатлардан фойдаланиши имкониятига эга
бўлганлиги билан ҳам катта аҳамият касб этади.

Россиялик тарихчилар учун Ибн Мискавайҳнинг 943-944 йиллардаги руслар-

нинг Бердаҳга юриши ҳақидаги маълумотлари айниқса қизиқарлидир. Миска-
вайҳ рус халқи тўғрисида шундай дейди: “Бу буюк халқнинг тана тузилиши
йирик, мардлиги юқори, улар қочиш нималигини билишмайди, уларнинг ҳеч
бири душманни ўлдирмагунча ёки ўзи ўлмагунча чекинмайди”.

Мутафаккирнинг “Таҳзиб ул-ахлоқ” (“Ахлоқ такомили”) асари унинг

илму ахлоқ ва ҳикматга доир асарлари ичида асосий ўрин эгаллайди.

Хулоса.

IX-ХI асрларда Мусулмон Шарқидаги маданий тараққиёт Жаҳон

илм-фани ва маданияти ривожланишига алоҳида, бетакрор таъсир кўрсатди.
Мусулмон Шарқидаги бу ижобий ҳодисани иккиланмасдан “Шарқ ренес-
санси”, яъни “Шарқ уйғониши” дейиш мумкин.

Мискавайҳни “Учинчи муаллим” деб аташган. Бу юксак унвон унинг

мусулмон араб фалсафасига қўшган ҳиссаси учун берилган баҳонинг яққол
намунасидир. Шарқда Арасту энг буюк донишманд, ҳамма олимларнинг устози
ҳисобланиб, унга “ал-Муаллим ул-аввал” номи берилган. Илмда қизиқиш
доираси кенглиги, кўп қирралилиги, фозиллиги, кўп масалаларда якдиллиги
жиҳатидан Форобий юнон файласуфларига яқин туради. Мутафаккирнинг “ал-
Муаллим ус-соний”, яъни “Иккинчи Муаллим” деб аталгани бежизга эмас.
Форобийга берилган бу ном олим Арасту асарларининг шарҳловчиси ва илмий
қизиқишларининг мутаносиблиги, ижтимоий –фалсафий тизимнинг умумий
руҳи ва йўналишига мувофиқдир. Ўрта асрларда араб-мусулмон дунёсида
ахлоқ масалалари билан шуғулланиш долзарб аҳамият эга бўлган. Форобий
Шарқ перипатетизмининг асосчиси сифатида фалсафа илмининг билимдони
ҳисобланса, Мискавайҳ мусулмон файласуфларидан ахлоқ фалсафаси (этика)
ни биринчи марта илмий нуқтаи назардан ўрганган олимдир. Мискавайҳ
мусулмон араб этикасининг диний, ҳуқуқий ёки тарихий, адабий жиҳатдан
эмас, балки илмий даражадаги асосчисидир ва шуни айтиб ўтиш жоизки,
Арасту “Метафизика”сининг этика ҳақидаги бўлимига тўлиқ шарҳни у ёзган.

Абу Наср Форобий ва Ибн Мискавайҳнинг ахлоқ назариясига қадимги

юнон мутафаккирлари сезиларли таъсир ўтказганлар. Форобий ва Миска-
вайҳ юнон мутафаккирларининг жамият ва ижтимоий ахлоқ тўғрисидаги
таълимотларини исломий нуқтаи назардан қайта ишлаганлар.

Бу икки мутафаккир ўзларининг фалсафий қарашлари ва таълимоти

билан илм-фанда ҳамда ислом фалсафий тафаккури тарихида ёрқин из
қолдирган файласуфлардир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов