Труд Хафизи Абру «Зубдат ат-таварихи Байсунгури» как источник по истории тимуридского периода

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
102-107
12
1
Поделиться
Авазов, Ф. (2016). Труд Хафизи Абру «Зубдат ат-таварихи Байсунгури» как источник по истории тимуридского периода. Востоковедения, 3(3), 102–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15605
Фаррух Авазов, Государственный музей истории Тимуридов

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  статье  исследуются  сведения  об  одном  из  самых  известных историков  эпохи  Темуридов  –  Хофизи  Абру,  рукописях  и  печатных  изданиях  его книги  “Зубдат  ат-таворихи  Байсункури”,  которая  считается  одним  из важнейших источников об эпохе правления Амира Темура и Шохруха Мирзы.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

102

эмас. Шу билан бир қаторда бундай ўзлаштириш бизларни куримсоқ ёки
фақат ўз меросини сақлаб қолишни ўйловчи, қадимийликни қадрловчиларга
айлантириб қўймайди

1

.

Хулоса ўрнида таъкидлайдиган бўлсак, Хитой демократияси ҳақида гап

кетганда, авваламбор, унинг тарихини яхши билиш керак бўлади.

Иккинчидан,

Хитой сиёсий маданиятида ҳозир ҳам халқ ичида удум

сифатида “Осмон мандати”, “Одил подшо” тушунчаларида анъанавий
қарашлар ҳозиргача сақланиб қолинмоқда.

Учинчидан,

Хитой халқида ҳозир

ҳам виждони пок амалдорга хизмат қилиш тушунчаси амалда заррача бўлса-
да, қийматини йўқотмай келмоқда. Ана шу маънода Хитойнинг сиёсий
маданиятида чуқур илдиз отган сиёсий анъаналари ва урф-одатлари тадқиқи
Хитойни яқиндан англаш ёхуд тушуниш имкониятларини бериши шубҳасиз.

АВАЗОВ ФАРРУХ

Илмий ходим, Темурийлар тарихи давлат музейи

Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари

темурийлар даври тарихига доир манба сифатида

Аннотация. Ушбу мақолада Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо бошқарув даврига

оид энг муҳим манбалардан ҳисобланган, Темурийлар даврининг машҳур тарих-
чиларидан бири Ҳофизи Абру ва унинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари,
шунингдек, ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари ва чоп этилган нашрлари хусусида
маълумотлар берилади.

Таянч сўз ва иборалар: Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий, Соҳибқирон,

Мажмаи ат-таворихи султония, ёзма манбалар, Темурийлар даври, Шарқ
қўлёзмалар маркази.

Аннотация. В статье исследуются сведения об одном из самых известных

историков эпохи Темуридов

Хофизи Абру, рукописях и печатных изданиях его

книги “Зубдат ат-таворихи Байсункури”, которая считается одним из
важнейших источников об эпохе правления Амира Темура и Шохруха Мирзы.

Опорные слова и выражения: «Зубдат ат-таворихи Байсункури», Сахибкиран,

«Мажма ат-таворихи Султония», письменные источники, период Темуридов,
Центр восточных рукописей.

Abstract. The paper deals with the information about well known historian of Timurid’s

period Hāfeze Abru and his historical essay «Zobdat al-tawārie Bāysonhori». This historical
work is one of the main sources of the reign of Amir Timur and his son Shahrukh.

Keywords and expressions: Zobdat al-tawārike Bāysonhori, Sahibkiran, Majma‘ al-

tawārial-soltāniya, historical source, Timurids period, Center of Oriental Manuscripts.

1

人民日报

“Женьмин Жибао” 22. III. 1989.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

103

Темурийлар даври тарихи ва маданиятини ўрганишда асосий тарихий

манбалар сирасига Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Муиниддин
Натанзийнинг “Мунтахаб ат-таворих”, Шарафиддин Али Яздийнинг
“Зафарнома”, Фасиҳ Аҳмад Хавофийнинг “Мужмали Фасиҳий”, Ибн
Арабшоҳнинг араб тилида ёзилган “Ажойиб ал-мақдур фи навоиб Таймур”,
Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн”, Мирхонднинг “Равзат ус-
сафо”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Мирзо Муҳаммад
Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарлари, шунингдек, Кастилия

1

дан

Самарқандга Амир Темур ҳузурига элчи бўлиб келган Руи Гонсалес де
Клавихонинг “Самарқандга, Амир Темур саройига саёҳат кундалиги”,
Ғиёсиддин Наққошнинг “Хитой сафари кундалиги” ва Абдураззоқ
Самарқандийнинг Ҳиндистон сафарномалари киради. Мазкур тарихий
асарлар қаторига Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий”
асари манбалар доирасини янада кенгайтиради.

Ҳофизи Абру

2

, асли исми Шиҳобиддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ибн

Абдурашид Ҳаравий (Ҳавофий) 763/1361–1362 йилда Ҳиротда туғилган,
833 йил шаввал ойининг 3 куни (1430 йил 25 июн)да вафот этган

3

. Амир

Темур ва Темурийлар тарихига оид форсий тилда асарлар ёзган тарихчи
олим. У Ҳирот шаҳрида туғилиб, Ҳамадонда таҳсил олган. 1380 йилларда
Амир Темур сарой аъёнлари қаторидан ўрин олиб, доимий равишда олиму
шоирлар мажлисларида қатнашган. Мазкур йиғилишларда шахматчи
сифатида танилган. Сарой мулозимлари билан бир қаторда Амир Темурнинг
бир қанча ҳарбий юришларида иштирок этган. Ҳофизи Абру, саёҳат қилган
ҳудудлари сифатида Туркистон, Дашти Қипчоқ, Хуросон, Ироқнинг иккала
қисми (Ироқи Ажам ва Ироқи Араб – Ф.А.), Форс, Озарбайжон, Арманистон,
Рум (Кичик Осиё), Сурия, Хазар (Каспий) денгизи, Дарбанд, Ширвон, Кобул,
Синд, Ҳинд, Мўлтон, Деҳли, Ганг дарёси ҳавзаси кабиларнинг тавсифи
таърифларини берган

4

. Амир Темур вафотидан сўнг Ҳофизи Абру Шоҳрух

Мирзо саройида хизмат қилган. Қисқа муддат давомида Ҳавиза вилоятининг
ҳокими бўлган

5

. Унинг қабри Зинжон шаҳридадир.

Шоҳрух Мирзо томонидан Ҳофизи Абруга Амир Темур ва унинг

ворислари ҳукмронлигининг тарихини ва Мағрибдан то Каспий денгизигача
бўлган мусулмон ўлкаларининг тарихий-географик маълумотномасини

1

Ҳозирги Испания.

2

Қ.

: Бартольд В. В. Хафизи Абру и его сочинение // Соч. в 9 томах. Т. 8. – М.: Наука, 1973. –

С. 74–97.

3

Собрание восточных рукописей / Составители: Д. Ю. Юсупова, Р. П. Джалилова. – Т.: Фан,

1998. – С.40.

4

Собрание восточных рукописей / А. А. Семенов, Д. Г. Вороновкий. Т.6. – Т.: Изд-во АН

РУз, 1963. – С. 17. № 4159.

5

Maria Eva Subtelny and Charles Melville.

āfe

-e Abru /

Encyclopædia Iranica

/

http://www.iranicaonline.org/articles/hafez-e-abru


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

104

тузиш топширилади. Ҳофизи Абру, Амир Темур ва Темурийлар даври
тарихи ва тарихий-географиясига оид жуда қимматли, хусусан: “Зайли
Жомеъ ат-Таворих”, “Зайли Зафарномаи Шомий”, “Тарихи Шоҳрухий”,
“Ҳофизи Абру географияси”, “Мажмаъи Ҳофизи Абру”, “Мажмаъи таворихи
султония” каби асарлар муаллифидир.

Ҳофизи Абрунинг Cоҳибқирон Амир Темур тарихига бағишланган

дастлабки асари “Зайли Зафарномаи Шомий” деб аталади. Бу қисқа тарих
Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома» асарига ҳижрий 814 (милодий
1412) йили ёзилган “Илова” (“Зайл”)дан иборат. Низомиддин Шомийнинг
“Зафарнома” асарида Амир Темур салтанати тарихи 806 (1404) йил
воқеалари билан якун топади. Амир Темур вафотигача (1405 йил 18 февраль)
юз берган воқеаларни эса Ҳофизу Абру мазкур “Зайл”да баён этган

1

.

Ўз сўзларига қараганда, Ҳофизи Абру Амир Темур саройида хизматда

бўлган, муайян даражада унга яқин турган. Шу даврда у Соҳибқироннинг
юришларида Шарқнинг бир қанча мамлакатларида бўлган. Амир Темурнинг
вафотидан кейин унинг ўғли Шоҳрух Мирзо саройида тарихнавислик
қилган. Ҳофизи Абру Амир Темур ва Шоҳрухга яқин одам бўлгани учун ҳам
тарихий асарларидаги у келтирган маълумотлар ўта муҳим. Ҳофизи Абру
бир неча муҳим тарихий асарлар ёзиб қолдирган. Улардан бири “Мажмуъайи
Ҳофизи Абру” деб аталади

2

.

Мазкур тарихий асар 1412–1418 йилларда ёзилган. Унда муаллиф машҳур

арабийнавис тарихчи Табарий (839–923)нинг “Китоби русул ва-л-мулук ва-л-
хулафо” (“Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи”) китобининг
Балъамий қилган форсча таҳрири, аниқроғи, халифа Муқтадир замони (908–
932)дан то халифа ал-Мустаъсим (1242–1258) давригача бўлган тарих,
шунингдек, “Зайли Мажмуъа ат-таворихи Рашидуддин” (Эроннинг 1306–1393
йилларидаги тарихи) ва “Зайли Зафарномаи Шомий” асарлари ўрин олган.
“Мажмуъайи Ҳофизи Абру”дан айрим парчалар матни Хонбобо Баёний
(1938), Феликс Тауэр ва К. М. Майтра (1934) томонидан нашр этилган

3

.

Ҳофизи Абру Бойсунғур Мирзонинг топшириғи билан 1423–1425

йилларда учинчи асари – “Мажмаъи ат-таворихи султония”ни ёзди

4

. Бу

йирик тарихий асар тўрт жилддан иборат бўлиб, унинг тўртинчи жилди

1

Бўриев О. Темурийлар салтанати тарихига оид асарлардаги географик маълумотлар

(Марказий Осиё). / Амир Темур ва Темурийлар даври ренессанси хорижий тадқиқотларда. //
Темурийлар давлат тарихи музейи. – Т.: Академнашр, 2016. 12-б.

2

Амир Темур жаҳон тарихида / Масъул муҳаррир: Ҳ. Кароматов. Муаллифлар жамоаси:

С. Саидқосимов (раҳбар), А. Аҳмедов, Б. Аҳмедов ва бош. Тўлдирилган ва қайта ишланган
иккинчи нашри.

Т.: Шарқ, 2001. 198-б.

3

Амир Темур жаҳон тарихида / Масъул муҳаррир: Ҳ. Кароматов. Муаллифлар жамоаси:

С. Саидқосимов (раҳбар), А. Аҳмедов, Б. Аҳмедов ва бош. Тўлдирилган ва қайта ишланган
иккинчи нашри.

Т.: Шарқ, 2001.

4

Ўша жойда. 141-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

105

“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” деб аталган (826–830/1423–1427
йилларда ёзилган). “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” умумий тарих тарзида
ёзилган асардир. Унда Оламнинг “яратилиши”дан то 1426 йилгача бўлиб
ўтган воқеалар қайд қилиб ўтилади. Асарнинг тўртинчи қисмида Амир
Темур тарихи Шомийнинг “Зафарнома”си асосида қисқа тарзда ва Шоҳрух
Мирзо тарихи (1430 йилга қадар) батафсил баён этилади.

Биринчи уч бўлим, ўз навбатида, исломиятдан олдин ўтган пайғамбарлар

ва Эрон подшоҳлари, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ва араб халифалари (ал-

Муҳтасимгача), Эроннинг Салжуқийлар ва мўғуллар давридаги (Элхон Абу

Саид давригача) тарихига бағишланган. Асарнинг “Зубдат ат-таворихи

Бойсунғурий” деб номланган тўртинчи қисми, тарихий манба сифатида

қимматли ҳисобланади.

Мазкур асарда темурийларнинг элчилик тарихига оид бир қанча

маълумотлар

келтирилган.

Ҳофизи

Абрунинг

тарихий-географик

(“География”)

1

асарида Хитойдан 1409, 1412 ва 1417 йилларда Ҳиротга

элчилар келганлиги ҳақида хабар берилади. Бу асар 1417 йил воқеалари

баёни билан тугаганлиги сабабли, Ҳиротга 1419 йили келган Хитой элчилари

ҳақидаги хабар ушбу тарихчининг кейинроқ ёзган “Зубдат ат-таворихи

Бойсунғурий” (“Бойсунғурга бағишланган сара тарих”) асаридан ўрин олган.

Кейинги Хитой элчилари дастлаб Самарқандда тўхтаганлиги, сўнгра

Ҳиротга бориб, у ердан турли вилоятларга – бир гуруҳи Шерозга – Иброҳим

Султон ҳузурига, яна бир гуруҳи Хоразм волийси амир Шоҳ Малик ҳузурига

борганлиги маълум. Бунга жавобан Темурийлар давлатидан Хитойга жами

500 кишидан ортиқ элчилар гуруҳи юборилган

2

.

Шунингдек, 1419–1422 йилларда Темурийлар давлатидан Хитойга бориб

келган элчилар таассуротлари ҳақида ушбу сафар қатнашчиси Ғиёсиддин
Наққош ёзиб қолдирган “Кундалик” (унинг асл нусхаси сақланмаган) ҳам
дастлаб Ҳофизи Абрунинг ана шу тарихий асарида берилган

3

. “Кундалик”

ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган

4

.

“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асарида Марказий Осиёнинг тарихий

географиясига оид маълумотлар ҳам бериб ўтилади. Улар асосан, тарихий
воқеалар баёни ичида тарқоқ ҳолда жойлашган. Уларни матнни бевосита
ўқиш давомида жамлаш, сўнгра тизимга солиб таҳлил қилиш мумкин

5

.

1

1414–1420 йилларда ёзилган.

2

Амир Темур жаҳон тарихида / Масъул муҳаррир: Ҳ. Кароматов. Муаллифлар жамоаси:

С. Саидқосимов (раҳбар), А. Аҳмедов, Б. Аҳмедов ва бош. Тўлдирилган ва қайта ишланган
иккинчи нашри.

Т.: Шарқ, 2001. 122-б.

3

Бўриев О. Темурийлар салтанати тарихига оид асарлардаги географик маълумотлар

(Марказий Осиё). / Амир Темур ва Темурийлар даври ренессанси хорижий тадқиқотларда. //
Темурийлар давлат тарихи музейи. – Т.: Академнашр, 2016. 13-б.

4

Ўринбоев А, Бўриев О. Ғиёсиддин Наққошнинг Хитой сафарномаси. – Т., 1991. 56-б.

5

Бўриев О. Темурийлар салтанати тарихига оид асарлардаги географик маълумотлар

(Марказий Осиё). / Амир Темур ва Темурийлар даври ренессанси хорижий тадқиқотларда. //
Темурийлар давлат тарихи музейи. – Т.: Академнашр, 2016. 12-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

106

Мазкур асарнинг Амир Темур тарихи анча тўлиқ ёритилган охирги қисми
айниқса муҳим.

Асарнинг Амир Темур ҳақида баён этувчи айрим маълумотлари

тадқиқотчилар эътиборини тортган. Масалан, Ҳофизи Абрунинг гувоҳлик
беришича, Амир Темур дин ва шариатни мустаҳкамлаш борасида
сидқидилдан ғамхўрлик қилган. Амир Темур замонида Самарқанд яқинидаги
Ангор туманида ва Мурғоб дарёси ҳавзасининг юқори қисмида ариқ ва
зовурлар қазилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам шу асарда баён этилган

1

.

Шунингдек, Ҳофизи Абрунинг асарида Амир Темур хусусида

қуйидагиларни ўқиймиз: “Темур турк ва эронийларнинг тарихини чуқур
билган ва амалий жиҳатдан фойда келтирадиган ҳар қандай илмни: тиббиёт,
илми нужум (астрономия) ва риёзиёт (математика)ни қадрлар эди. Аммо
меъморликка алоҳида эътибор берган... Энг мураккаб қурилиш ишларини
яхши тушунар ва бу иш хусусида кўп фойдали маслаҳатлар берар эди...”

2

.

Ҳофизи Абру асарининг муҳимлиги шундаки, у ўз рисоласи мазмунига

Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”сидан матнларни қўшган ҳолда
уларни кейинги авлодлар учун сақлаб қолди.

Низомиддин Шомий “Зафарнома” асарининг Феликс Тауэр томонидан

қилинган мумтоз таржимаси эса изоҳи билан Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-
таворих” асари қўшилган ҳолда Прагада 1937 ва 1956 йилларда икки жилдда
нашр этилди

3

.

Ҳинд олимаси К. М. Майтра томонидан 1943 йили Лоҳурда “Форс

манбалари Хитойда. Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворих” асаридан
парчалар” номли китобини нашр этди

4

. Асар 1970 йили Нью-Йоркда қайта

чоп этилган. Шунингдек, мазкур асар форс тилида Ҳожа Сайид Жаводий
томонидан чоп этилган

5

.

“Зубдат ат-таворих” ўзбек тилига тўлақонли илмий таржима қилинмаган

бўлса-да, асардан парчалар ўзбек тилида нашр этилган

6

.

1

Амир Темур жаҳон тарихида / Масъул муҳаррир: Ҳ. Кароматов. Муаллифлар жамоаси:

С. Саидқосимов (раҳбар), А. Аҳмедов, Б. Аҳмедов ва бош. Тўлдирилган ва қайта ишланган
иккинчи нашри. – Т.: Шарқ, 2001. 196-б.

2

Ҳофизи Абру. Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий. ТДШИ Шарқ қўлёзмалар маркази, № 4078

(форс тилида).

3

Histoire des con-quêtes de Tamerlan intitulée

afarnāma, avec des additions empruntées au

Zubdatu-t-tawārī

-i Bāysunġurī de

āfi

-i Abrū, ed. Felix Tauer, 2 vols., – Prague, 1937. – Р. 56.

4

A Persian embassy to China : being an extract from Zubdatu't tawarikh / of Hafiz Abru ;

translated by K.M. Maitra, Lahore, 1934; reprinted with a new introd. by L. Carrington Goodrich.

New York, 1970.

5

Hāfez-e Abru. Zubdat al-tawārīkh / ta'līf-i Ḥāfiẓ Abrū; muqaddamah, tasḥīh ̣va ta`līqāt-i Kamāl

Hājj Sayyed Jawādī. 2 volumes. – Tehran, 1372 (Š./1993).

6

Ҳофизи Абру. “Зубдат ат-таворих”дан: “Ҳазрат Соҳибқироннинг насл насаби ҳақида” /

О. Бўриев таржимаси // Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида. – Т.: Ўқитувчи,
1996. 299–310-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

107

“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий”нинг нусхалари кам, улар Англия

1

,

Франция, Туркия

2

, Эрон, Афғонистон ва Россия кутубхоналарида

сақланмоқда.

Мазкур асар Амир Темур бошқаруви ва Шоҳрух Мирзо ҳукмронлигининг

биринчи ярми учун асосий манба ҳисобланади. “Зубдат ат-таворих” асари
Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн”

3

асаридан бошлаб,

кейинги тарихий асарлар учун асосий манба бўлиб хизмат қилган.

Хулоса қилиб айтганда, Ҳофизи Абрунинг «Зубдат ат-таворихи

Бойсунғурий» асари нафақат Темурийлар даври, балки Марказий Осиё
тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Мазкур асарнинг энг аҳамиятли
томони шундаки, муаллиф ўзига қадар ижод қилган тарихнавислар
асрларидан фойдаланиб, улардан маълумотлар ва иқтибослар келтириб ўтади.

АТАМУРАТОВ МУРАТ

Мустақил тадқиқотчи, ЎзМУ

Бошқарув тизими ва жамиятни модернизациялаш

Аннотация. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз раҳбари

томонидан раҳбар ва бошқарув кадрларнинг ҳар томонлама камол топиши, етук
инсон сифатида уларни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. Ўзбекистонда бошқарув кадрлари сиёсий фаоллигининг ошиши
объектив ва субъектив шарт-шароитлар, омиллар билан боғлиқ. Демократлашув
жараёни мураккаб, айни пайтда шунчаки амалга ошадиган жараён эмаслигининг
ўзи ёш кадрларнинг сиёсий фаоллиги муаммосини ва тарихини янада ўрганишни,
унинг ўзига хос қонуниятларини таҳлил этишни тақозо этади.

Таянч сўз ва иборалар: модернизация, кадрлар малакаси, ижтимоий тизим,

индустриаллаштириш, ривожланаётган мамлакатлар, инновация. социомаданий
омиллар, зиддиятлар, формациялараро жараёнлар, сиёсий ҳуқуқ ва ижтимоий-
сиёсий мувозанат.

Аннотация. С первых дней независимости со стороны главы нашего госу-

дарства был поднят вопрос о кадровой политике и духовно-политическом
воспитании управленческих кадров. Этот вопрос рассматривается на уровне
государственной политики Узбекистан. В Узбекистане усовершенствование и
рост политической активности управленческих кадров связаны с некоторыми
объективными и субъективными причинами. Демократизация это трудный, а

1

Ҳофизи Абру. Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий. Бодлеян (Оксфорд) кутубхонаси

қўлёзмаси, № 161 (форс тилида).

2

Ҳофизи Абру. Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий. Фотиҳ (Истанбул) кутубхонаси қўлёзмаси,

№ 4371/I (форс тилида).

3

Абдураззоқ Самарқандий ўз асарининг 1405–1427 йиллар оралиғидаги воқеаларини

Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асаридан фойдаланиб ёзган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов