Географические сведения в трудах по истории империи Тимуридов (Средняя Азия)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
51-56
5
3
Поделиться
Бориев, О. (2015). Географические сведения в трудах по истории империи Тимуридов (Средняя Азия). Востоковедения, 2(2-3), 51–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15540
Омонулло Бориев, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены географические сведения о Центральной Азии XIV–XV веков (административно-территориальное положение, природа, хозяйство, торговые пути, города, благоустройство), изложенные в исторических сочинениях по истории правлений Амира Темура и его потомков.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

51

Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, Беруний илмий тадқиқотлари

тупроқлар ва она жинслар минерал қисмининг физикавий хоссаларини
ўрганишга бағишланган биринчи ишдир.

Буни биз Берунийнинг ўрта аср-

ларда башорат қилиб айтган фикр-мулоҳазалари ва илғор ғоялари, хусусан,
унинг литосферадаги фойдали қазилмалар қатламининг пайдо бўлиши,
жинслар емирилишининг аҳамияти, тоғ жинсларининг нураши кабилар ҳа-
қидаги катта аҳамиятга эга бўлган хулосаларида кўришимиз мумкин. Х–ХI
асрлардаги бу илмий фикр ҳозирги тупроқшунослик фанидаги тупроқ она
жинси пайдо бўлиши нураш жараёнининг маҳсулоти эканлиги ҳақида
айтиладиган фикрлар ушбу соҳадаги бошланғич илмий кашфиёт ҳисобла-
нади. Шу боис алломанинг илмий кашфиётлари, яъни тупроқ пайдо қилувчи
жинсларнинг келиб чиқиши ва хоссалари тўғрисида юритган фикри ҳамда
минераллар физик хоссаларини ўрганишга бағишланган ишлари Берунийни
жаҳон миқёсида, жумладан, Марказий Осиё минтақасида тупроқшунослик
илмининг асосчиси деб ҳисоблашга тўлиқ асос беради.

БЎРИЕВ ОМОНУЛЛО

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Темурийлар салтанати тарихига оид асарлардаги географик

маълумотлар (Марказий Осиё)

Аннотация.

Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағиш-

лаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси –
маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, ободончилик
ишлар ҳақида қайд этилган маълумотлар хусусида ёзилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Темурийлар, географик маълумотлар, манбалар, тарихий

асарлар, форсий манбалар, маъмурий ҳолат, табиат, хўжалик, савдо йўллари.

Аннотация.

В данной статье приведены географические сведения о Центральной Азии

XIV–XV веков (административно-территориальное положение, природа, хозяйство, тор-
говые пути, города, благоустройство), изложенные в исторических сочинениях по истории
правлений Амира Темура и его потомков.

Опорные слова и выражения:

Тимуриды, географические сведения, источники,

исторические сочинения, персидские источники, административно-территориальное поло-
жение, природа, хозяйство, торговые пути.

Summary.

The following article enlightens geographical information about Central Asia’s

administrative-territorial placement, nature, trading networks, cities, economy, and improvements
during the XIV-XV Centuries which of them noted in historical essays written about Temur the
Great and his descendants.

Keywords and expressions:

the Temurids, geographical data, sources, historical essays,

Persian sources, administrative-territorial placement, nature, economy, trade routs.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

52

Темурийлар салтанати тарихи ҳақида ўз давридаёқ асарлар яратилган ва

улардан аксарияти бизнинг замонамизгача етиб келган. Бу манбаларнинг

бир қисми Амир Темур салтанати ва қолганлари Темурийлар ҳукмронлиги

ҳақида ҳикоя қилади. Тарихий асарларда, тарихий воқеликни баён қилиш

жараёнида, айрим географик маълумотлар ҳам акс этган.

Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал-ислом Яздий.

“Рўзномаи ғазовоти

Ҳиндистон” (“Ҳиндистон муҳорабаси кундалиги”). Амир Темур ҳукмрон-

лиги тарихига бағишлаб форсий тилда ёзилган илк манбалардан; Марказий

Осиёнинг жанубий қисми – Афғонистон ҳудуди тарихий географиясига

тегишли материаллар борлиги билан муҳимдир. Унда мазкур ўлканинг

шарқий – Кофиристон қисмининг табиати, савдо йўллари, сувлари, аҳоли

масканлари тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Низомиддин Шомий.

“Зафарнома”. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёт-

лигида, бевосита унинг топшириғи билан ёзилган асар.

Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асари мазмунига кўра тарихий ке-

чинмалар баёнидан иборат бўлиб, географик маълумотлар унда у ёки бу та-

рихий воқеа баёни муносабати билан учрайди. Уларни жамлаганда Марказий

Осиёнинг тарихий географияси (табиий географик – жойнинг географик ўрни,

иқлим, сувлар ва бошқа табиий объектлар ва хўжалик объектлари – аҳоли

масканлари, маъмурий ҳолат, жойнинг мақоми, ҳарбий юришлар йўналиш-

лари, элчилик ва савдо алоқалари)га оид баъзи маълумотлар олиш мумкин.

Муиниддин Натанзий.

“Мунтахаб ат-таворих” (ёки “Мунтахаб ат-таво-

рихи Муиний”), ҳижрий 816 (милодий 1413) йили ёзилган. Асар умумий
тарих, Чиғатой улуси тарихи, Амир Темур кечинмалари ва Ўрта Шарқ
мамлакатлари тарихи тавсифларидан иборат.

Асарда, Чиғатой улуси тарихи ва Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни мў-

ғуллар истилосидан озод қилиш учун курашлари воқеаларини ёзиш асно-

сида, географик маълумотлар у ёки бу тарихий воқеа баёни муносабати

билан учрайди. Уларни жамлаганда Марказий Осиёнинг тарихий геогра-

фияси, жумладан, табиати (иқлим, сувлар ва бошқа табиий объектлар) ва

хўжалиги (аҳоли масканлари, жойнинг маъмурий мақоми, ҳарбий юришлар

йўналишлари) хусусида қисман тасаввур олса бўлади.

Ҳофизу Абру

(ваф. 833/1430 й.), тўла исми Шиҳобиддин Абдуллоҳ ибн

Лутфуллоҳ ибн Абдурашид Ҳаравий, фанда Ҳофизи Абру лақаби билан

машҳур бўлган. Амир Темур ва темурийлар тарихига оид форсий тилда

асарлар ёзган тарихчи олим. Ҳофизи Абрунинг соҳибқирон Амир Темур

тарихига бағишланган дастлабки асари “Зайли Зафарномаи Шомий” деб

аталади. Бу қисқа тарих Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарига

ҳижрий 814 (милодий 1412) йили ёзилган “Илова” (“Зайл”)дан иборат.

Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур салтанати

тарихи 806 (1404) йил воқеалари билан якун топади ва ундан кейинги, то
Амир Темур вафоти (1405 йил 18 феврал)гача кечган воқеаларни Ҳофизу
Абру ана шу “Зайл”да баён этган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

53

“Зайли Зафарномаи Шомий”да Мовароуннаҳрнинг тарихий география-

сига оид маълумотлар – маъмурий-ҳудудий ҳолат (Амир Темурнинг наби-

раси Мирзо Умарга суюрғол қилган ерлар ҳақида фармони), Самарқанд

девонига мансабларга тайинлангани, қишнинг қаттиқ келгани, Жайҳун ва

Сайҳун дарёларининг қалин музлагани ҳақида ёзилганлардан иборат.

Ҳофизу Абрунинг иккинчи китоби географик мазмундаги асар бўлиб,

махсус номи йўқ, фанда одатда “Ҳофизу Абру географияси” деб танилган,
817–823 (1414–1420) йилларда ёзилган; икки жилддан иборат: биринчи жилд

– Ернинг географик тавсифи, Форс ва Кирмон ўлкасининг қисқача геогра-

фияси ва тарихини; иккинчи жилд – Хуросон географияси ва тарихи ҳамда

Мовароуннаҳрнинг қисқача географик тавсифини ўз ичига олади.

Мазкур асардан Мовароуннаҳрнинг географик тавсифи, хусусан,

Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёси, Орол ва Каспий денгизлари (Амударё-

нинг Каспий денгизига қуйилиши), йирик шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро,

Хўжанд, Термиз, Кеш, Қарши ), Хуросоннинг географик тавсифи (вилоят-

лар, булуклар, шаҳарлар, қишлоқлар, сув тармоқлари, экинзорлар), Тему-

рийлар давлатининг халқаро (Хитой билан элчилик) муносабатлари кабилар

ҳақида муҳим маълумотлар ўрин олган.

Ҳофизи Абрунинг йирик тарихий асари тўрт жилддан иборат “Мажмаи

таворихи султония” номли тўплам бўлиб, унинг тўртинчи жилди “Зубдат ат-

таворихи Бойсунғурий” деб аталган (826–830 /1423–1427 йилларда ёзилган).

Дастлабки уч жилд илгариги асрлар тарихи ва тўртинчи жилд эса Амир

Темур ва Мирзо Шоҳрух салтанати тарихини (1427 йилгача) ўз ичига олади.

“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асарида Марказий Осиё тарихий

географиясига оид маълумотлар хронологик тартибда берилган тарихий

воқеалар баёнидан ўрин олган тарқоқ маълумотлар шаклидадир ва уларни

матнни бевосита ўқиб жамлаш, сўнгра мавзулар тизимига солиб таҳлил

қилиш мумкин. Дарвоқе, 1419–1422 йилларда Темурийлар давлатидан

Хитойга бориб келган элчилар таассуротлари ҳақида, ушбу сафар қатнаш-

чиси Ғиёсиддин Наққош ёзиб қолдирган “Кундалик” ҳам дастлаб Ҳофизи

Абрунинг ана шу тарихий асарида берилган.

“Кундалик”да, тарихий-географик жиҳатдан, Буюк ипак йўлининг Марказий

Осиё орқали ўтган тармоқлари, унда жойлашган шаҳарлар, манзиллар, карвон

йўллари ўтган жойларнинг ер юзаси, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси,

хўжалиги, аҳолиси кабилар ҳақида маълумотлар берилганлиги муҳимдир.

Шарафиддин Али Яздий.

“Зафарнома”. Соҳибқирон Амир Темур

юришлари тавсифидан иборат асар. Мирзо Шоҳрухнинг ўғли Иброҳим

Султоннинг буйруғи ва бевосита раҳбарлиги остида ёзилган. Унинг

“Муқаддима”сида ушбу тарихни ёзишга 822 (1419) йили киришилгани қайд

этилган ва унинг 828 (1424–1425) йили ёзиб тугалланганлиги ҳақида

Абдураззоқ Самарқандий “Матлаи саъдайн” асарида хабар беради.

Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари Амир Темур салтанати

тарихига оид тафсилотларга бой энг мукаммал манба бўлиб, ундаги воқеалар

тафсилотидан Марказий Осиёнинг тарихий географияси бўйича ҳам маълу-

мотлар олса бўлади. Табиийки, бундай маълумотлар асарда яхлит ҳолда бе-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

54

рилмаган ва уларни матннинг турли жойларидан йиғишга тўғри келади. Улар

мавзу жиҳатдан хилма-хил – маъмурий-ҳудудий, аҳолининг этник ҳолати,

табиий географик, хўжалик географияси, савдо йўллари, ҳарбий юришлар

йўналишлари, бунёдкорлик ишлари географияси ва бошқалардан иборат.

Муизз ал-ансоб фий шажарат ал-ансоб (“Нисбалар шажарасида иззатли

шахслар насабномаси”).

Муаллифи номаълум форс тилида ёзилган асар. Туркий султонлар хона-

дони шажараси услубида тузилган (Чингизхон хонадони), унга Амир Темур

ва авлодлари шажараси (Ҳусайн Бойқаро ҳукмдорлиги) илова қилинган.

Тадқиқотларда асар дастлаб Рашидаддин Фазлуллоҳ (645–718 / 1247–1318)

томонидан тузилгани ва темурийлар даврида давом эттирилгани қайд этилган.

“Муизз ал-ансоб”, шажара услубидаги асар бўлиши билан бир қаторда,

ундан қисман Марказий Осиё тарихий географияси, аниқроғи, маъмурий

бошқарув, этник ва шунга ўхшаш соҳалар бўйича ҳам маълумот олиш мумкин.

Ибн Арабшоҳ

(тўлиқ исми: Шаҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн

Абдуллоҳ ибн Иброҳим, 1389–1450), араб тарихчи олими. Амир Темур Шом

ўлкасига юриши чоғида, уни оиласи билан Самарқандга олиб келган; 1408

йили ватанига қайтган, 1436 йили Қоҳирага бориб, ўша ерда яшаб қолган;

бир қанча асарлар муаллифи, жумладан, Амир Темурга бағишлаб ёзган

“Ажойиб ал-мақдур фи-тарихи Таймур” (“Темур тарихида тақдир ажойи-

ботлари") 1436 йили ёзиб тугалланган.

Мазкур асар Марказий Осиё тарихий географияси учун, жумладан, маъ-

мурий-ҳудудий, аҳолининг этник ҳолати, табиий географик, хўжалик геогра-

фияси, бунёдкорлик ишлари географияси ва бошқалар ҳақида маълумот беради.

Фасиҳ Аҳмад ибн Жалолиддин Хавофий

(1375–1442). “Мужмали

Фасиҳий” – (“Фасиҳийнинг қисқа тарихи”, 1441 йилда ёзилган), форсий тил-

да. Асарда дастлаб умумий тарих, сўнгра Темурийлар даврига оид муҳим

воқеалар, тарих (сана) кўрсатилган тартибда лўнда баён қилинган.

Ушбу асар ёзилиш услуби жиҳатдан қисқа хабарлар йиғиндисидан ибо-

рат. Шунга қарамасдан, унда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлар (аниқ-

роғи, 701-845 /1301-1302–1441-1442 йиллар) учун маъмурий-ҳудудий ҳола-

ти, аҳолиси (миграция), табиати (кўпроқ овчилик жойлари, Хуросон ҳудуди

учун), шаҳар ва қишлоқлари, жумладан, шаҳарлар, асосан, Ҳирот топогра-

фияси, халқаро алоқалар географияси, топонимик маълумотлар кабилар

ўрин олган. Улар тарихий воқеалар, айрим таниқли шахслар ва ободон-

чиликка оид хабарларда тарқоқ ҳолда учрайди. Асарнинг муҳим томони,

унда маълумотларнинг йиллар кетма-кетлигида берилганидир.

Мирзо Улуғбек

(796–853/1394–1449 ). “Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улус

тарихи”) – тарихий асар, форсий тилда ёзилган. Муқаддима ва етти бобдан

иборат: дастлабки икки боб қадимий туркий султонлар тарихи, кейинги

бобларда эса, Чингизхон ва унинг авлодлари (жумладан, еттинчи бобда

Чиғатой улуси ҳукмдорлари тарихи берилган.

“Тарихи арбаъ улус” Марказий Осиё тарихий географиясини, жумладан,

унинг ХIV–ХV аср боши оралиғидаги маъмурий-ҳудудий ва этник-ҳудудий

ҳолатларини ўрганишда маълум аҳамиятга эга.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

55

Абдураззоқ Самарқандий

(тўла исми: Камолиддин Абдураззоқ ибн

Жалолиддин Исҳоқ Самарқандий 816–887/1413–1482 йиллар) – Темурийлар

салтанатининг XV асрдаги машҳур тарихнависи. Асосий тарихий асари–

“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва

икки денгизнинг қўшилиш жойи”) бўлиб, 872–875 (1467–1470) йилларда форс

тилида ёзилган; икки жилддан иборат. Биринчи жилд – Ўрта Шарқ мам-

лакатларининг ўн тўртинчи асрдаги тарихи, иккинчи жилд – Темурийлар

салтанати (XV аср) тарихи (асосий сиёсий кечинмалар) баёнидан иборат.

Мазкур асар Марказий Осиёнинг 1430–1470 йиллар оралиғидаги тари-

хини ёритиш жиҳатдан муҳим саналади ва тарихий воқеалар баёни жараё-

нида Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё тарихий географиясига оид баъзи

маълумотлар акс этган. Жумладан, Марказий Осиёнинг маъмурий-ҳудудий

ҳолати (йирик маъмурий бўлинишлар: Афғонистон, Хуросон, Бадахшон;

кичик маъмурий бўлинишлар: суюрғоллар; Шоҳрух, Улуғбек, Абусаид,

Абулқосим Бобур, Султон Ҳусайн, Султон Аҳмад ҳукмдорликларидаги

маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар), аҳолининг этник-ҳудудий ҳолати (туркман-

лар, барлослар, қавчинлар, арлотлар, қозоқ-ўзбеклар, тожиклар, никударлар,

ҳазораларнинг яшаш жойлари; аҳоли миграцияси ва ҳ.к.), табиати (рельеф,

иқлим, сувлар, дарё кечувлари, овчилик ва ов ҳудудлари), хўжалиги (шаҳар-

лар, қўрғонлар, шаҳарлар топографияси, ободончилик ишлари ва ҳ.к.)

Темурийлар давлатининг халқаро алоқалари географияси (элчиликлар),

зиёратгоҳлар, жой номлари бўйича маълумотлар бор.

Муҳаммад ибн Ховандшоҳ ибн Муҳаммад

(Мирхонд, 837–903/1433–

1498 йиллар) – Темурийлар салтанатидаги таниқли тарихчи олим. Асосий

тарихий асари – “Равзат ас-сафо фий сийрат ал-анбиё ва-л-мулук”

(“Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифаларнинг таржимаи ҳоли ҳақида жаннат

боғи”), форс тилида; муқаддима ва етти жилддан иборат (охирги жилд чала,

то 1467 йил воқеаларигача); шу сабабдан, мазкур жилдни тарихчининг

набираси Хондамир ниҳоясига етказган ва воқеалар баёнини то 1523 йилгача

ёзган. Дастлабки беш жилд умумий тарих ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг

Амир Темур салтанати давригача бўлган тарихини ўз ичига олади. Олтинчи

ва еттинчи жилдларда Темурийлар салтанати тарихи хусусида сўз боради.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1484, Андижон – 1530, Агра) – темурий

шаҳзода, Мироншоҳ авлодидан, Умаршайх мирзонинг (1483 – 1530) ўғли.

Асосий тарихий асари – “Бобурнома”. Темурийлар салтанати тарихининг

XV аср охирги чораги ва XVI аср бошларига оид, шунингдек, Бобурийлар

ҳукмдорлигининг XVI аср биринчи чораги воқеалари берилган.

“Бобурнома” мемуар асар бўлиши билан бир қаторда, мазмун жиҳатдан

икки хил мавзу – тарихий ва географик мавзуларни ўз ичига олади. Мар-

казий Осиё тарихий географияси бўйича маълумотлар асарнинг бошланиш

қисмида Мовароуннаҳр 899/1493–909/1503–1504 йиллар тарихи баёнида

қисқача, 903/1497-1498 йил, яъни Бобур Самарқандда бўлган пайт воқеалари

баёнида бир мунча муфассал, сўнгра то 914/1508–1509 йилгача Афғонистон

ҳудуди баён қилинган. Асарнинг охирги қисмида, аниқроғи 925/1519–1520–


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

56

936/1529 йиллар кечмишларида эса Ҳиндистон тарихи (бевосита 932/1525

йил воқеаларида Ҳиндистоннинг тарихий географияси) берилган.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар

(905/1499–958/1551). “Тарихи Рашидий” –

форсий тилдаги тарихий асар; унда Марказий Осиёнинг шарқий қисми –

Мўғулистон ва Манглай-Субе (Шарқий Туркистон)нинг XV–XVI аср бирин-

чи чораги тарихи нисбатан батафсил берилган.

“Тарихи Рашидий” мазмунига кўра тарихий асар ва унда географик

маълумотлар тарихий воқеалар тафсилотлари таркибида берилган. Асарда

Темурийлар давлати, Мўғулистон ва Шарқий Туркистоннинг XV аср иккин-

чи ярмидаги маъмурий-ҳудудий ҳолати (вилоятлар, шаҳарлар, жумладан,

маъмурий марказлар), аҳолиси (этник таркиби, жойлашиши, ҳаёт тарзи,

миграция жараёни ва ҳ.к.), табиати – рельефи (тоғлар, дашт ва чўллар), иқ-

лими, сувлари (дарёлар, кўллар), ўсимлик ва ҳайвонот олами, хўжалиги

(чорвачилик, жумладан, яйлов чорвачилиги, деҳқончилик), бунёдкорлик иш-

лари, савдо йўллари ва манзиллар, аҳоли масканлари орасидаги масофалар,

топонимикаси хусусида маълумотлар ўрин олган.

Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, темурийлар даври тари-

хий манбаларида Марказий Осиё ҳақида талайгина географик маълумотлар

мавжуд ва улар ўлканинг XIV–XV асрлар тарихий географияси ҳақида ўзига

хос тасаввур бера олади.

ФАРМОНОВ РАҲМОН

Тарих фанлари доктори, профессор, ЖИДУ

МУҲАММАД ибн САИД ибн МУҲАММАД ал-ЛАВАТИЙ

Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

Носир Хисрав “Сафарнома” асарининг тарихий аҳамияти

Аннотация

. Мазкур мақолада Шарқ Ренессанси даврида яшаб фаолият кўрсатган

аллома Носир Хисрав ва унинг “Сафарнома” асари ҳақида сўз боради. “Сафарнома” асари
ўз ичига Носир Хисравнинг 7 йиллик (1045–1052) Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига
қилган саёҳатини қамраб олган. Унда халқларнинг маданияти, урф-одатлари, тиллари ва
турмуш тарзига оид маълумотлар келтирилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Миср, Мағриб, Нил дарёси, Иерусалим, Сурия, Уммон, Ироқ,

Ажам мамлакатлари, султон, ҳоким, урф-одат, маданият.

Аннотация

.

В данной статье речь идет о творческой деятельности одного из

мыслителей Восточного Ренессанса Носира Хосроу и о его книге путешествий –
“Сафарнаме”. В книге Носир Хосроу рассказывает о результатах своего путешествия в
странах Среднего и Ближнего Востока. Его семилетнее путешествие (1045-1052) нашло
отражение в “Сафарнаме”. В книге содержатся ценные сведения о быте, культуре,
обычаях, языках и образе жизни народов Среднего и Ближнего Востока.

Опорные слова и выражения:

Египет, страны Магриба, река Нил, Иеурсалим, Сирия,

Оман, Ирак, страны Аджама, хаким, султан, обычаи, культура.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов