Проблемы взгляда в будущее в творчестве центральноазиатских мыслителей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
120-124
2
2
Поделиться
Мамаюсупов, У. (2016). Проблемы взгляда в будущее в творчестве центральноазиатских мыслителей. Востоковедения, 3(3), 120–124. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15608
Умид Мамаюсупов, Ташкентский государственный институт востоковедения

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются некоторые вопросы прогнозирования будущего  в  творчестве  просветителей  Центральной  Азии.  Также  в  статье вырожены идеи, которые раскрывают огромное практическое значение богатого научного  наследия  мыслителей  Востока  и  могут  послужить  методологической основой для решения актуальных задач научных исследований.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

120

машаққатли, айни бир вақтда шарафли синовларидан эсон-омон олиб ўтди.
Буюк донишманд Абу Наср Форобий инсон ақл-заковатини биринчи ўринга
қўйганлиги бежиз эмас. Зеро, жаҳон тарихи инсониятнинг табиат билан
уйғун ҳолда яшаб қолиш, моддий ва маданий бойликларни онг-ақл воси-
тасида яратиш тарихидан иборат эканлиги ҳамда ёш авлодни тарбиялашда
қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратишимиз лозим эканлигини уқтиради.

Биринчидан, фалсафий таълимот тизимида билиш назарияси, яъни онто-

логик мақомнинг ўрни ва аҳамиятига эътибор бериш зарурлигини Абу Наср
Форобий инсон моҳиятини айнан ақл мезони билан белгилаган. “Инсон
моҳияти ақлда, ақлнинг моҳияти хатти-ҳаракатда билинади”, – дейди Форобий.

Иккинчидан, ақл тушунчаси инсоннинг туб моҳиятини, қадриятини,

хотирасини, бир сўз билан инсонийлигини билдирувчи асосий мезон сифатида

талқин этилади. Инсоннинг инсонлиги унинг ақл-идрок, ақлий мушоҳада,

тафаккур асосида фаолият кўрсатишида намоён бўлади. Форобий фикрича,

ақлнинг даражаси, ақл-идрокнинг миқёси, тафаккурнинг кўлами инсон хатти-

ҳаракати орқали кўзга ташланади. Инсоннинг энг олижаноб хусусияти ҳам ана

шунда. Чунки одамзот ўз ҳаётий фаолиятини ақлий имконияти доирасида,

билими, тушунчаси ва маънавий-руҳий мезонлари чегарасида қуради.

Учинчидан, Абу Наср Форобийнинг билиш назарияси асрлар оша Шарқ ва

Ғарб оламида фалсафий тафаккур ривожланишидаги илмий методологик
аҳамиятни очиб бериш ва бу борада мавжуд бўлган ютуқ ҳамда қийин-
чиликларни кўрсатиш, уларни ҳал этиш йўлларини тадқиқ этишни кўзда тутган.
Шунингдек, Абу Наср Форобийнинг асарларида асослаб берилган ақлнинг
оламни билиш тўғрисидаги назариясини фалсафий ўрганиш ва талқин қилиш
тарихий меросимизнинг оламшумул аҳамиятини янада кенгроқ ёритиш ва
маънавий-тарбиявий моҳиятини янада чуқурлаштириш имкониятини яратади.

МАМАЮСУПОВ УМИД

Катта илмий ходим-изланувчи, ТДПУ

Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида келажакка назар

ташлаш масалалари

Аннотация. Мақолада Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида келажакка

назар ташлаш масалалари баён қилинган. Ушбу бой илмий мероснинг улкан илмий
ва амалий аҳамияти, уларнинг илмий башорат борасида қилинаётган илмий
тадқиқотлар учун долзарб муаммоларни ҳал этишда методологик асос бўлиб
хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар билдирилган.

Таянч сўз ва иборалар: билиш, башорат, ижтимоий башорат.

Аннотация. В статье рассматриваются некоторые вопросы прогнозирования

будущего в творчестве просветителей Центральной Азии. Также в статье


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

121

вырожены идеи, которые раскрывают огромное практическое значение богатого
научного наследия мыслителей Востока и могут послужить методологической
основой для решения актуальных задач научных исследований.

Опорные слова и выражения: знание, предвидение, социальное предвидение.

Abstract. This article investigates some issues of analyzing the future in the works of

Central Asian thinkers.

Therefore, the ideas which disclose huge practical value in rich

scientific heritage of Oriental thinkers are expressed in the article and can form a
methodological basis for the solution of urgent tasks in scientific research.

Keywords and expressions: knowledge, prevision, social prevision.


Инсон фақат орқага, ўтмишга қараб яшай олмайди, балки ўтмиш

авлодлар томонидан яратилган барча илмий билимларни чуқур ўрганиш ва
ўзлаштириш, уларга ижодий ва танқидий ёндашиш асосида келажакни
олдиндан кўришга, тўхтовсиз илгарилаб боришга ҳаракат қилади. Ўтмишни,
тарихни билмасдан туриб келажакни билиш, олға ривожланиш мумкин эмас.

Марказий Осиё жаҳоннинг илм, фан, фалсафа, дин, адабиёт ва санъат

қадимдан ривожланган, тарихи нихоятда бой минтақалардан бири
ҳисобланади. Айниқса, илк ўрта IX–XII асрлар даври илм-фан, маданият ва
санъатнинг ривожланишида кескин ўзгариш, туб бурилиш даври бўлди.
Марказий Осиё жаҳон маданияти тараққиётининг йирик ва марказий
ўчоқларидан бирига айланиши худди шу даврга тўғри келади.

“Ўрта асрларда Шарқ оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва

мутафаккирларнинг илмий меросини чуқур муҳокама қилиш ва англаш,
унинг замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига баҳо
беришдан иборат.

Ана шу бебаҳо илмий меросни янада теран тадқиқ этиш ва омма-

лаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга янги туртки бериш, Самарқанд-
нинг улуғ алломалари томонидан амалга оширилган кашфиётлар замонавий
илм-фан ва тараққиёт учун нақадар долзарб ва зарур эканини очиб
беришнинг аҳамияти шунчалик муҳим”, – дейди Ўзбекистон Республикаси-
нинг биринчи Президенти Ислом Каримов

1

.

Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг фалсафий,

табиий-илмий ҳамда ижтимоий-сиёсий қарашларида табиий ва ижтимоий
ҳодисаларни билиш ва башорат қилиш масалалари ҳам муҳим ўрин тутади.
Улар томонидан илгари сурилган кўплаб илмий ғоя ва кашфиётлар олдиндан
башорат қилишни ўзида ифода этади. Ал-Хоразмий, Фарғоний, Форобий,
Беруний, Ибн Сино ва бошқа мутафаккирларнинг илмий қарашлари бунга
мисол бўла олади.

Шарқ Ренессанси даврида амалга оширилган буюк илмий кашфиётлар

ҳақида гапирар эканмиз, замонавий математика, тригонометрия ва география

1

Каримов И.А. Ўзбекистон эришган ютуқ ва марралар – биз танлаган ислоҳотлар йўлининг

тасдиғидир. 22-жилд. – Т.: “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2014. 277-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

122

фанлари тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Муҳаммад ибн Мусо ал-
Хоразмий номини биринчилардан тилга оламиз. У ўнлик позицион ҳисоб-
лаш тизимини, ноль белгиси ва қутблар координаталарини биринчилардан
бўлиб асослаб берди ва амалиётга татбиқ этди. Бу эса математика ва
астрономия фанлари ривожида кескин бурилиш ясади.

Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди, илмий маълумот ва трак-

татларни баён этишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқди, у астрономия,
география ва иқлим назарияси бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифидир.
Алломанинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умум эътироф этилган
бўлиб, Шарқ олимлари орасида “алгоритм” ва “алгебра” каби замонавий
илмий атамаларда абадийлаштирилди.

“Астрономик жадваллар”, “Қуёш соати тўғрисида рисола”, “Ҳинд китоби

ҳақида рисола”, “Устурлоб қуриш ҳақида китоб”, “Зиж” (“Астрономик

жадвал”), “Мусиқа бўйича рисола”, “Тарих бўйича рисола” ва бошқа кўп-

лаб нодир асарлар ҳам Хоразмий қаламига мансубдир. Ана шу асарлар

номининг ўзидаёқ Хоразмийнинг илмий тафаккури бениҳоя кенглиги, қо-

мусий аллома эканлигини, нафақат ўз даврининг, балки ҳамма замон-

ларнинг энг буюк математик ва табиатшунос олими эканлигини кўрсатади.

Аҳмад Фарғоний томонидан IХ асрда яратилган “Астрономия асослари”

фундаментал асарида оламнинг тузилиши, Ернинг ўлчови ҳақидаги
дастлабки маълумотлар, сайёрамизнинг шарсимон кўринишга эга экани
хусусидаги далилли башоратлари мавжуд бўлиб, мазкур китоб XVII асрга
қадар Европа университетларида астрономия бўйича асосий дарслик
сифатида ўқитиб келинган ҳамда буюк географик кашфиётлар даврида
Колумб, Магеллан ва бошқа саёҳатчиларнинг кашфиётлари учун илмий асос
бўлиб хизмат қилган. Аҳмад Фарғонийнинг амалий ютуқларидан бири унинг
Ўрта асрлардаги асосий астрономик асбоб – устурлоб назариясини ишлаб
чиққан ва шунингдек, Нил дарёсида “ниломер” деган, кўп асрлар давомида
хизмат қилиб келган машҳур иншоотни яратгани бўлди.

Нафақат Марказий Осиё ва Шарқнинг, балки бутун дунёда эътироф

этилган ва бениҳоя катта ҳурматига сазовор бўлиб келаётган буюк
мутафаккир, қомусий олим, машҳур файласуф Абу Наср Форобий ижодида
ҳам келажакка назар ташлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Мутафаккир “Фозил одамлар шаҳри” асарида “Инсон ақлий фаолиятига
таққослаш, сиёсат, тадбирлилик ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш
хосдир”

1

, – деб ёзади. У борлиқ ҳақидаги таълимотида, “барча ашёларнинг

умумий тури дунё” бўлиб, оддий жисмлардан ташкил топган ва “дунёдан
ташқарида ҳеч нарса йўқ”

2

, – деган фикрни илгари суради.

1

Диноршоев М. Ал-Фараби и развитие таджикской философии // Известия Академии наук

Республики Таджикистан. Сер. Философия и правоведение. – Душанбе, 2001. № 4. – С. 55–56.

2

Фараби. Существо вопросов // Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и

Среднего Востока. – М., 1961. – С. 172.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

123

Берунийнинг табиий-илмий мероси, аниқ фанлар бўйича кўтарган

муаммолари ўз даврида оламнинг умумий манзарасини яратишда, яъни
илмий дунёқараш шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Беруний ўз
астрономик жадвалида оламнинг маркази Ер эмас, балки қуёшдир, ҳамма
сайёралар, шу жумладан Ер ҳам Қуёш атрофида айланади, деган
гелиоцентрик гипотезани олға сурди. Берунийнинг бу илмий хулосаси беш
асрдан кейин улуғ астроном Коперникнинг гелиоцентрик системасида илмий
асосда тасдиқланди. Беруний Абу Али ибн Сино билан қилган мунозарасида
коинотдаги сайёралар, шу жумладан Ер ҳам ўзаро тортишиш кучига эга,
деган хулосага келади. Унинг бу илмий тахминий башорати XVIII аср
бошида инглиз олими Ньютон кашф этган бутун дунё тортилиш қонуни
билан илмий жиҳатдан асосланди.

Беруний дунё илм-фанида биринчилардан бўлиб денгиз назарияси ва

Ернинг шарсимон глобусини яратиш юзасидан ўзига хос янги ғояларни
таклиф этди, Ер радиусини ҳисоблаб чиқди, вакуум, яъни бўшлиқ холатини
изоҳлаб берди, Колумб саёҳатидан беш аср олдин Тинч ва Атлантика
океанлари орасида қитъа мавжудлиги ҳақидаги башоратни илгари сурди,
минераллар таснифи ва уларнинг пайдо бўлиш назариясини ишлаб чиқди,
геодезия фанига асос солди

1

.

“Абу Райҳон Беруний фаолиятига ҳаққоний баҳо берар экан, америкалик

фан тарихчиси Сартон ХI асрни “Беруний асри” деб таърифлайди. Бундай
юксак ва ҳақли баҳо”, – деб ёзади Ислом Каримов, – аввало қомусий тафаккур
соҳиби бўлмиш буюк ватандошимизнинг илм-фан тараққиётига қўшган беқиёс
ҳиссаси билан изоҳланади”

2

.

Абу Али ибн Сино (Авиценна) (980–1037) илмий-табиатшунослик ва

ижтимоий-фалсафий фикрлар тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган,
Марказий Осиёнинг буюк мутафаккиридир. Буюк олим тиббиёт ва илмий
билимнинг бошқа соҳалари (астрономия, кимё, математика, геология)нинг
ривожланишига катта ҳисса қўшиш билан бирга, кейинги асрларнинг жуда
кўп илмий кашфиётларини олдиндан башорат қилди. Тасодифий эмаски, у
“Шайҳур раис” – “Олимлар устози” деган юксак унвонга сазовор бўлган эди.

Ибн Сино тиббиёт тарихида энг машҳур бўлган “Тиб қонунлари” деб

аталган ўзининг бебаҳо фундаментал асари билан кейинги бир неча юз
йиллар учун тиббиёт фанлари тараққиётининг асосий йўналишларини
белгилаб берди.

Ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган амалий

тиббиёт ва фармакология соҳаларининг энг муҳим усулларига асос солди.
Аллома, тиббиётда биринчи бўлиб касалликни қўзғатувчи кўз илғамас тирик
организмлар бўлса керак, деб башорат қилган. 1510 йили микроскоп ихтиро

1

Туленова К. Ж. Проблема научного предвидения в творчестве мыслителей Центральной

Азии. // Шарқ фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги ўрни. –
2 Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Т., 2011. 70–73-б.

2

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. 42-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

124

қилингандан кейин ундан фойдаланган биолог олим Пастер ва бошқалар
микробни кашф қилганлар.

Ибн Синода баъзи муаммоларнинг ечими туш кўриш пайтида намоён

бўлган экан. Жумладан, Ибн Сино ўз таржимаи ҳолида шундай дейди: “Агар
бир оз уйқуга кетсам, тушимда ўша ўнгимдаги масалаларни кўрардим ва кўп
масалалар тушимда аён бўларди”

1

. Ибн Синонинг сўзларига кўра, кўриш

қабул қилинаётган буюм томон биздан чиқадиган бирон-бир нарсага боғлиқ
эмас. Биз шунинг учун кўрамизки, қабул қилинаётган буюмдан нимадир биз
томон келиб тушади ва модомики, у буюмнинг жисми эмас экан, демак, у –
унинг қиёфасидир

2

.

Жаҳонда Улуғбек номи билан шуҳрат қозонган Муҳаммад Тарағай риёзат,

фалакиёт, мусиқашунослик, фиқҳ, тарих илмлари соҳасида ижод қилган.
Улуғбек номини бутун дунёга ёйган, унга шон-шуҳрат келтирган бебаҳо
асар “Зижи жадиди Кўрагоний”дир. Бу асар Улуғбекнинг йигирма йил
давомида олиб борган астрономик кузатишларининг натижаси бўлиб, унинг
асосий қисми юлдузлар жадвалидан иборатдир. Улуғбек ўлимидан кейин
икки юз йил давомида бу жадвал ўзининг аниқлиги ва илмийлиги билан
тенги йўқ ҳисобланиб келинган. Мирзо Улуғбекнинг XV асрда тузган
астрономия жадвали 1018 та юлдузнинг ҳолати ва жойлашуви баён қилинган
бўлиб, бу асар астрономик ўлчовлар бўйича 16 аср давомида яратилган
биринчи янги каталог эди. Унинг астрономия соҳасидаги беназир
башоратлари бир неча асрлардан кейин Ғарб мутафаккирлари томонидан
илмий асосда тасдиқланмоқда.

Мирзо Улуғбекнинг сафдоши ал-Коший биринчи бўлиб ўнлик касрларни

илмий истеъмолга жорий этди, эркин даражалар илдизларининг изчил
яқинлашиб бориши ва уларни топиш методларини башорат қилди.

Хулоса қилиб айтганимизда, Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида

келажакка назар ташлаш масалалари жуда ҳам кўп ва ранг-баранг бўлиб,
уларнинг бемисл илмий ижодий кашфиётлари бугун ҳам жаҳон аҳлини
ҳайратга солмоқда. Ушбу бой илмий мероснинг улкан илмий ва амалий
аҳамияти шундаки, биринчидан, уни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаш-
тириш, ёш авлодни маънавий камол топтириш, баркамол инсонни тар-
биялашда муҳим аҳамият касб этади. Иккинчидан, уларнинг илмий ишлари
ўтмиш ва замонавийлик ўртасидаги илмий ютуқларни боғлайди. Учинчидан,
улар илмий башорат борасида қилинаётган илмий тадқиқотлар учун долзарб
муаммоларни ҳал этишда методологик асос бўлиб хизмат қилади.

1

Абу Али Ибн Сина. Трактат об определениях / Пер. с араб. С.Сулаймони // Абу Али Ибн

Сина. Избранное. В 2-х т. Т. 2. – Душанбе–Ашгабат: Культурный центр Посольства ИРИ в
Туркменистане, 2003. – С. 134–135.

2

Қаранг:

Абу Али Ибн Сино. Нажот. – Қоҳира. 225-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов