Проблема почвоведения в трудах Беруни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
39-51
3
1
Поделиться
Баходиров, М., & Баходиров, Р. (2015). Проблема почвоведения в трудах Беруни. Востоковедения, 2(2-3), 39–51. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15539
Мажидхон Баходиров, Ташкентский государственный институт востоковедения

Заслуженный деятель науки Узбекистана, профессор

Роик Баходиров, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

доктор философских наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена раскрытию вклада Бируни – одного из первых ученых  на  средневековом  Востоке  –  в  изучение  появления  почвы,  ее  особенностей  и физических  свойств,  изменению  структуры  земной  коры  в  разные  периоды  времени  при различных  гидрографических  состояниях,  т.е.  в  развитие  почвоведения  в  мировом масштабе.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

39

БАҲОДИРОВ МАЖИДХОН

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор

БАҲОДИРОВ РОИҚ

Фалсафа фанлари доктори, профессор, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон

Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

Беруний асарларида тупроқшунослик масаласи

Аннотация

. Ушбу мақолада Берунийнинг ўрта асрларда Шарқда биринчилар қаторида

тупроқнинг пайдо бўлиши ва хусусиятлари, физикавий хоссалари, ернинг турли даврларда
ҳар хил гидрографик ҳолатлар натижасида ўзгариши, яъни тупроқшунослик илми
ривожланишига қўшган жаҳоншумул ҳиссаси ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Беруний, тупроқ, тупроқшунослик, жинс, минерал, тош, ер

қобиғи, тоғ жинси, нураш, ётқизиқ, қатлам.

Аннотация.

Данная статья посвящена раскрытию вклада Бируни – одного из первых

ученых на средневековом Востоке – в изучение появления почвы, ее особенностей и
физических свойств, изменению структуры земной коры в разные периоды времени при
различных гидрографических состояниях, т.е. в развитие почвоведения в мировом
масштабе.

Опорные слова и выражения:

Бируни, почва, почвоведение, порода, минерал, камень,

земная кора, горная порода, выветривание, отложения, пласт.

Summary:

This article discusses the significance of the works of al-Beruni, one of the earliest

scholars of the Middle Ages East, which is devoted to the study of the emergence of soil, its
features and physical characteristics, changes in the structure of the Earth layers under various
hydrographic conditions, and al-Beruni’s contribution to the development of the soil study in
global scale.

Keywords and expressions:

al-Beruni, soil, the science of soil studies, rock, mineral, stone,

the Earth layers, the mountain types, weathering, deposit, stratum.

2014 йил 15–16 май кунлари “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафак-

кирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги

роли ва аҳамияти” мавзуида ўтказилган халқаро конференциянинг очилиш

маросимидаги нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов

“Ўрта асрларда Шарқ оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафак-

кирларнинг илмий меросини чуқур муҳокама қилиш ва англаш, унинг

замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига баҳо беришдан

иборат”

1

, деб билдирган ғоят муҳим фикр-мулоҳазаларини олимларимиз,

хусусан, шарқшунослар ўзларининг бугунги кундаги бирламчи вазифалари,

яъни тадқиқотларининг дастуруламалига айлантирдилар.

Ўрта асрларда Марказий Осиёда илм-фан ривожланиши юқори даражага

етганлиги ҳозирги кунда жаҳон илм аҳли ва мазкур халқаро конференция

1

Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. “Ишонч”, 2014 йил 17 май. № 60
(3409). 1-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

40

иштирокчилари бўлган, хусусан, чет эллик олимлар томонидан ҳам кенг
эътироф этилди ва бир неча бор такрорланди.

Инсон ҳаётида жуда муҳим ўрин эгаллайдиган ва қишлоқ хўжалик маҳ-

сулотлари етиштиришдаги зарурий омиллардан бирини ташкил этувчи тупроқ

1

,

унинг пайдо бўлиши, таркиби ҳамда хоссаларини ўрганиш масаласини инсо-

ният тарихида кишилар узоқ ўтмишдаёқ ўргана бошлаганлар. Тупроқ ҳақидаги

дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 4–3-мингйилликларда хитойлар,

греклар ва римликлар ёзиб қолдирган асарларда учрайди. Тупроқнинг хосса-

лари ҳамда ўсимликларнинг озиқланиши ҳақидаги илк маълумотлар милоддан

тўрт аср аввал яшаган файласуф Арасту (мил. авв. 384–322 й.) ва ботаник

Феофраст

2

(мил. авв. тахминан 372 – тахминан 287 й.) асарларида баён этилган.

Феофрастнинг талқини бўйича, ер қаърида пайдо бўладиган барча жисмлар

сув ва тупроқдан ташкил топган. Сув металларга асос бўлса, тупроқ – тошларга.

Минералларнинг турли хусусиятлари – силлиқлик, мустаҳкамлик, жилваланиши,

шаффофлик, ранг – бирламчи материяларнинг таркиби ва софлигига боғлиқ.

Баъзи тур тошларнинг қотиши иссиқликдан, бошқаларники – совуқдан, учинчи-

лари – мазкур икки ҳолат таъсиридандир. Олим таъкидлашича, тошлар эрий-

диган ва эримайдиган, ёнадиган ва ёнмайдиганларга ажралади.

Милоддан аввал Римда яшаган Катон Марк Порций

3

(мил. авв. 234–

149 й.)нинг милоддан аввалги тахминан 160 йилда ёзган “Деҳқончилик

ҳақида”, Варрон Марк Теренций (мил. авв. 116–27 й.)нинг – “Қишлоқ хўжа-

лиги”, Вергилий Марон Публий (мил. авв. 70–19 й.)нинг милоддан аввалги 36–

29 йиллар мобайнида ёзган “Георгикий” (“Қишлоқ хўжалиги ҳақидаги

поэма”)сида ва Колумелла Луций Юний Модерат (милоднинг 1 асри – 36

й.)нинг – “Қишлоқ хўжалиги” асарида ҳам тупроқ тўғрисида айрим маълу-

мотлар келтирилган. Римлик олимларнинг мазкур асарларида, ҳатто тупроқ-

нинг унумдорлигини оширишга доир баъзи тадбирлар ҳам айтиб ўтилган.

Шарқда тупроқ ва у ҳақидаги қимматли маълумотлар илк ўрта асрларда

ижод қилган буюк алломалар, хусусан, Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий
(801–866), Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний

4

(973–1048) ва Абу

Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (980–1037) асарларида зикр этилган.

Ушбу мақолада бу долзарб мавзу энциклопедик билим соҳиби, ўрта аср-

ларда бир неча илм соҳасида оламшумул аҳамиятга эга кашфиётлар қилган
аллома Берунийнинг илмий фаолияти, хусусан, бизгача етиб келган асар-
ларида акс этиши масаласи устида сўз юритамиз.

Беруний асарларида унинг тупроқ унумдорлигини ошириш, яъни

литосферадаги фойдали ва қимматбаҳо минералларнинг

5

физикавий хосса-

1

Ер юзининг унумдорлик хусусиятига эга бўлган устки ғовак ҳолдаги қатлами.

2

Афлотун ва сўнгра Арастунинг шогирди бўлган бу олимнинг ҳақиқий исми “Тиртам”,

аммо аксарият манбаларда унинг исми “Теофраст” шаклида берилади.

3

Қадимги Римда милоддан бир аср аввал яшаган Порцийлар сулоласининг вакили.

4

Кейинчалик алломанинг исми қисқартирилган ҳолда “Беруний” шаклида берилади.

5

Ер қаъри ёки устидаги қаттиқ қобиқ – литосферада табиий кимёвий реакция натижасида

пайдо бўлган ва маълум даражада доимий кимёвий таркибга, ички структураси ҳамда ташқи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

41

ларини ўрганиш ҳамда аниқлаш борасида оламшумул илмий тадқиқот олиб

борганини кўриш мумкин.

Тупроқ она жинсининг

1

физикавий хоссаларини ўрганишда дастлабки

муҳим дастур алломанинг гениал “

رهاوجلا ةفرعم يف رهامجلا باتك

” (“Китоб ал-

жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир”

2

– “Жавоҳирларни билишга оид маълу-

мотлар тўплами”)

3

асарида кенг ва батафсил баён этилгани алоҳида эъти-

борга лойиқдир. Берунийнинг бу қимматли асари тупроқшунослик соҳасида

биринчи илмий қўлланма ҳисобланади.

Берунийнинг яна бир асари – “

تاياهن ديدحت

نكاسملا تافاسم حيحصتل نكاملأا

” (“Таҳдид

ниҳоёт ал-амокин ли тасҳиҳ масофот ал-масокин” – “Тураржойлар [орасидаги]

масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини белгилаш”)

4

асарида

тупроқ, унинг хусусиятлари ва пайдо бўлиши, ернинг турли даврларда ҳар хил

гидрографик ҳолатлар натижасида ўзгариши муфассал баён этилган.

Беруний тупроқ она жинсининг таркибий қисмини ташкил этувчи мине-

раллар, уларнинг пайдо бўлиши, ҳолати, ишлатилишига оид муҳим маълу-

мотларни биринчилар қаторида зикр этган. Унинг бу соҳадаги маълу-

мотлари вақт ўтиши билан ўз тасдиғини топган ва алломанинг гениаллигини

яна бир бор намоён этган.

Ернинг устки қаттиқ қобиғи – литосфера асосан ҳар хил минерал ва тоғ

жинсларидан иборат. Минерал жинслар турли мураккаб жараёнлар натижасида

белгиларига, яъни физикавий хусусиятга эга бўлган табиий кимёвий бирикмалар ва соф
элементлардан иборат табиий жинслар.

Анорганик

минерал жинслар узоқ муддат давом этган

геокимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлса,

органик

минерал жинслар ёки биолитлар

(биос – ҳаёт, литос – тош – муаллифлар) эса биокимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлган.

1

Ер юзасининг қуруқлик ва асосан текислик қисмида тарқалган ва тупроқ пайдо қила

оладиган ғовак ҳолдаги тоғ жинслари. Тупроқ она жинси манбаини минераллар ва тоғ
жинслари ташкил этади. Литосфера таркибидаги ҳар қандай тоғ жинси ҳам она жинси
бўлавермасдан, балки Ерга ташқаридан таъсир этувчи энергия манбалар воситасида узоқ
муддат давом этиб келаётган турли геологик, яъни экзоген жараёнлар натижасида вужудга
келган ва бир қанча янги хоссали ғовак ҳолдаги тоғ жинслари, яъни рухлякларгина она
жинс бўлиш хусусиятига эгадир.

2

Абу Райҳон ал-Беруний. Китоб ал-жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир/Минералогия.

Ҳайдаробод нашри (1355 ҳ/1936–1937). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқ қўлёзмалари маркази фондидаги № 9106 қўлёзма (Кейинчалик: “ШҚМ № 9106”). Биз ҳам
ушбу мақоламизда ШҚМ № 9106 дан фойдаландик. Араб тилидаги матндан келтирилган барча
иқтибосларнинг ўзбек тилига таржимаси муаллифлар томонидан амалга оширилган.

3

Берунийнинг мазкур асари рус тилига А.Беленицкий томонидан таржима қилинган ва 1963

йилда нашр этилган: Абу-р-Райхан Мухаммед ибн Ахмед ал-Бируни. Собрание сведений
для познания драгоценностей (Минералогия)/Перевод: А. М. Беленицкого. – М., 1963. Илмий
адабиётда мазкур асар “Минералогия” номи билан танилган (Кейинчалик: “Минералогия”).

4

Илмий адабиётда Абу Райҳон Берунийнинг мазкур асари “Геодезия” номи билан машҳур

ва аксарият ҳолларда ушбу ном билан аталади. Ушбу асарнинг ўзбек тилидаги таржимаси
1982 йилда чоп этилган. Биз “Геодезия”дан келтирилган таржималарни: “Абу Райҳон ал-
Беруний. Тураржойлар [орасидаги] масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини
белгилаш [Геодезия]. – Беруний Абу Райҳон. Танланган асарлар, 3-том. Масъул муҳаррир
С. Ҳ. Сирожиддинов. – Т., 1982.” нашри асосида келтирдик (Кейинчалик: “Геодезия”).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

42

пайдо бўлади. Минералларнинг пайдо бўлиш жараёнлари ҳақида Беруний:
“... шағаллар дарёларнинг ўзанларида тўплана бориб, ҳатто уларни тўсиб
қўйган. Улар орасидан қум ва чанг ўтиб, улар билан аралашган ва ўзанларда
кўмилиб қолган. Устидан [сув] оқимлари ўтиб, улар остда, чуқурликда қолди,
аввал Ер юзида – устда эди. Совуқ сабабли улар тошга айланган, чунки аксари
тоғлар чуқурликда совуқ сабабли тошга айланган”

1

, – деб зикр этган.

Аллома минераллардан лаъл ва марварид ҳақида қуйидаги маълумот-

ларни келтиради: “Мен анча илгари ва бир неча марта қобиқ ичида суюқ,
оқувчан ҳолатдаги лаъл топганликларини эшитганман; у ҳаво таъсирига
учраганидан кейин тошга айланган ва қаттиқ бўлиб қолган; худди шу
[гапларни] ўша вилоятларда яшаган бир кишидан эшитганмиз. Бошқа баён
қилувчилар буни инкор қиладилар; бироқ уларнинг инкори бу [ҳолат]
мумкин эмаслигига ишонтира олмайди; балким бу ҳолат юз беради, аммо
онда-сонда, шунинг учун уларнинг ўзлари ҳам [бунга] дуч келмаган ва на
бошқалардан эшитмаган; тоғ биллури бобида баён этилганидек у [тоғ
биллури] суюқ ҳолатда бўлганидан сўнг тош бўлиб қотиб қолган...

Марварид (дур) эса – бу сувли ердаги [қуруқликдаги] ўлик ва анорганик

қимматбаҳо тошларга зид [акс] ҳолатдаги [сувдаги] органик турдир”

2

.

Тупроқ, хусусан, лойнинг тошга айланиши борасида Беруний қуйидаги-

ларни баён этади: “... У [чиғаноқ] одатда ёнғоқ катталигида юпқа пўстлоқли
бўлади. Аммо менга Зарубандаги олтин конларидаги қудуқларнинг биридан
юз эллик тирсак чуқурликда топилган бир неча чиғаноқни олиб келишган.
Улар ёнғоқ катталигида бўлиб, аммо пўстлоқлари жуда қалин, тошга айлан-
ган ва уларнинг [пўстлоғи устига] чизиқлар худди спирал [чизиғи] бўйлаб
чизилгандек эди. Жониворларнинг ўзи чиғаноқ ичида йўқ ва унинг ичини
кейинчалик тошга айланган лой (гил) тўлатган эди. Аммо мен бу тошга
айланиш қачон – чиғаноқлар [қудуқдан] олингунчами ёки олинганидан ке-
йин ҳаво таъсирига учраганидан сўнгми – содир бўлганини аниқлай олма-
дим. Бундай лойларга, шунингдек, ичида тошга айланган нарсалари бўлган-
лар ҳам тааллуқли, аммо [менга] уларни кўриш насиб этмади. Аммо қачон-
лардир ушбу қудуқларнинг тублари ернинг очиқ устки қисми бўлган ва
[чиғаноқларнинг] катталиги унинг [характери] – жойи ва суви ҳамда улар-
нинг табиий хусусиятига боғлиқ бўлган. Денгиз чиғаноқлари анча катта ва
чиғаноғининг пўстлоғи қалин ва қаттиқ бўлади”

3

.

Тошларнинг пайдо бўлиши Беруний талқини бўйича: “... Агарда бу

шундай бўлса, демак, у “ал-Кимийо” китобида баён этилган: баъзи тошлар
ер қаърида ҳажми жиҳатидан катталашади, бошқалари эса кичиклашади ва

1

Геодезия. 71-б.

2

ШҚМ № 9106. 85–86, 92-б.

3

Ушбу иқтибоснинг ўзбекча таржимасини муаллифлар А. Беленицкийнинг таржимасига

асосланган ҳолда баён қилмоқда. Қаранг: Минералогия. – С. 127.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

43

майдаланиб кетади; ҳақиқ

1

каби бир рангини бошқага алиштиради дейил-

гани ҳақиқатга яқин”

2

. Фикрини давом эттирган Беруний: “Баъзилар эса

биллур ҳақида – бу тошга айланган ва қотиб қолган сув дейдилар...”

3

– деган

маълумотни ҳам келтиради.

Тупроқ асосан ўсимликлар олами ва ҳайвонот организмларининг она

жинсга ҳар томонлама узлуксиз таъсир этиши натижасида пайдо бўлса-да,
унинг ривожи бир қанча табиий шароит ва омилларнинг бевосита ёки
билвосита таъсирида давом этади.

Сув, ҳаво ўтказиш, капиллярлик ва нам сиғими каби физикавий хосса-

ларга эга бўлган ғовак тоғ жинси

4

қатламларида аста-секин бир қанча янги

кимёвий бирикмалар вужудга келади. Нураш

5

маҳсули таркибидаги ана

шундай айрим кимёвий модда ва бирикмалар атмосфера – ёғин сувлари таъ-
сирида эриб-оқиб, дарё ва океан сувларига бориб қўшилади ҳамда улардаги
моддалар ер юзасига тўплана бошлайди.

Нураш жараёни ер юзаси қобиғининг устки қисмида тарқалган бўлиб,

унинг натижасида тоғ жинслари ва минералларнинг физикавий ҳолати ва
кимёвий таркиби ўзгаради. Шундай қилиб, тупроқ тоғ жинсларидан пайдо
бўлган, аммо унинг ўзи бир қанча хусусиятлари, айниқса, унумдорлиги,
яъни ўсимликларни сув, ҳаво ва озиқ моддалари ҳамда бошқа ҳаёт омиллари
билан таъмин этиш хусусияти билан тоғ жинсларидан кескин фарқ қилади.
Шу боис, мазкур энг муҳим ётқизиқлар ва нураш маҳсулотларидан ер юза-
сида турли хил тупроқлар вужудга келган, ўз навбатида, ўсимликлар ҳаёти
учун қулай бўлган шароит юзага келган.

Тупроқ она жинсининг пайдо бўлишидаги ягона жараён ҳисобланган нураш

ва уни юзага келтирадиган айрим табиий омилларнинг таъсирига кўра: физика-
вий

6

, кимёвий

7

ва биологик

1

турларга бўлинади. Нураш жараёнларининг кечиш

тезлиги даражаси таркибига кўра асосан сиаллит

2

ва аллит

3

типлардан иборат.

1

Оникс.

2

ШҚМ № 9106. 176-б.

3

Ўша асар. 185-б.

4

Литосферанинг маълум қисмида кўп жойни эгаллаган бир ёки бир қанча минерал

тўпламидан иборат табиий жисмлар. Битта минералдан таркиб топган тоғ жинсига

мономинералли

, бир неча минералдан таркиб топган бўлса,

полиминералли

тоғ жинси

дейилади.

5

Ҳароратнинг ўзгариши, сув, ҳаво ва организмлар таъсирида тоғ жинслари ва

минералларнинг майдаланиш ва парчаланиш ҳодисаси.

6

Қуёш нури ва ҳаво даражасининг кескин фарқ (кундузи иссиқ, кечаси совуқ) қилиши

натижасида қаттиқ, зич ҳамда яхлит ҳолатдаги жинслар вақт ўтиши билан мазкур табиий
таъсирлар остида парчаланиб майдаланади ва уваланади.

7

Минералларнинг физикавий ҳолати ўзгариб, кристалл панжаралари бузилиши натижасида

тоғ жинслари таркибида илашимлик, ёпишқоқлик, пластиклик, нам сиғими сингари янги
хоссаларга эга бўлган иккиламчи минераллар юзага келади. Бу ҳолат ер юзида яхши
хусусиятли тупроқ она жинслари кўпайишига сабаб бўлади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

44

Юқорида зикр этилганидек, тупроқ пайдо бўлиши асосан ўсимлик, ҳай-

вонот организмлари ва микроорганизмлар таъсирида бўладиган моддаларнинг

кичик биологик айланиши

натижасида вужудга келади. Бу борада Беруний-

нинг қуйидаги фикрлари катта аҳамият касб этади: “У ердан [шундай] тошлар
ковлаб олинадики, агар уларни майдаланса, орасидан садаф, чиғаноқ ва
“балиқ қулоқлари” деб аталадиган нарсаларнинг ўзи бутун сақланган ҳолда
ёки улар чириб, тўзиб кетган бўлиб, худди уларнинг шаклидек шаклга эга
бўлган бўшлиқлар қолганлиги кўринади. Буларга ўхшаш нарсалар Хазар
(Каспий – муаллифлар) денгизи соҳилидаги Боб ал-абвобда ҳам топилади”

4

.

Ер юзида тарқалган тупроқларнинг она жинслари асосан кайназой (янги

ҳаёт – муаллифлар) эрасининг тўртламчи даврида сув, шамол, музликлар

ҳаракати натижасида ҳосил бўлган ҳар хил қалинликдаги турли ётқизиқлардан

иборат бўлиб, улар келиб чиқишига кўра, қуйидаги типларга бўлинади.

Элювий

– нураш маҳсулларининг нураш қобиғида ўз ўрнида тўпланиши

натижасида ҳосил бўлган ётқизиқлар

5

.

Делювий ётқизиқлар

ёки

делювий

– нураш маҳсулларининг ёмғир ва

эриган қор сувлари ҳаракати таъсирида қияликларнинг қуйи қисмларида

тўпланишидан вужудга келади.

Пролювиал ётқизиқлар

ёки

пролювий

– тоғ этаклари ва адирларда сел

сувлари тўпланган тош, шағал, қум сингари ҳар хил механик элементлар

аралашмасидан ташкил топган

6

.

Музлик ётқизиқлари

– бу жинслар қалин музлик таъсирида нураш маҳ-

сулларини кўплаб олиб келиши натижасида ҳосил бўлган.

Эол (шамол) ётқизиқлари –

бу қуруқ иқлимли саҳро зоналарида ҳар хил

тезликда эсадиган шамол таъсирида турли шаклларда тўпланган нураш
маҳсулларининг йиғиндиси.

Лёсс

7

ётқизиқлари

– тўртламчи геологикавий даврда вужудга келган сарғиш

ва сарғиш сур тусли юмшоқ ҳамда ғовак ҳолдаги серкарбонат тоғ жинси.

1

Тоғ жинслари ва минераллар турли организмлар (микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонот

организмлари) ва уларнинг ҳаёти туфайли вужудга келган маҳсуллар таъсирида
механикавий тарзда парчаланади ва кимёвий ўзгаришлар юз беради.

2

Сиаллит типидаги нураш ёғин миқдори ўртача бўлган мўътадил иқлим шароитида юз

беради, бунда кўпинча иккиламчи алюмосиликат ва феррисиликатлар пайдо бўлади.

3

Аллит типидаги нураш эса сернам тропик иқлимли шароитга хос бўлиб, бу зонада нураш

жуда шиддатли давом этади.

4

Геодезия. 72-б.

5

Элювийлар шамол, сув ва музликлар таъсирида бир жойдан иккинчи жойга қўзғалмаган

ҳолдаги жинслар ҳар хил қалинликда, асосан текисликларда учрайди. Унинг таркибида ҳар хил
зарра ва минераллар бор.

6

Пролювийлар, асосан, сел сувлари таъсирида юзага келганидан улар

сел ётқизиқлари

ҳам

деб юритилади. Пролювиал ётқизиқлар ҳар хил тоғ жинсларидан иборат бўлиб, улар асосан
тоғ этаклари ва тоғлар оралиғидаги водийларнинг адир қисмида “конус ёйилмаси”га ўхшаш
майдонлар ҳосил қилади.

7

Лёсс – соғ тупроқ – Ўрта Осиё, Сибирь, шимолий Қозоғистонда кўп тарқалган

тупроқларнинг энг яхши сифатли она жинси ҳисобланади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

45

Коллюваил

ёки

коллювий

1

ётқизиқлари

– тоғ ёнбағирлари ва тоғ этак-

ларида сочилиб ётган ҳолдаги ҳар хил механикавий таркибли тоғ жинслари.

Денгиз ётқизиқлари

– денгиз тагида ва қирғоқларида учрайдиган ҳар хил

механикавий таркибдаги тўплам қолдиқлардан иборат. Буни Беруний:
“Арабистон саҳросини олайлик. Бир вақтлар у денгиз бўлган, кейин [қум
билан] кўмилган, бунинг изи у ерда ариқ ва ҳовузлар ковланганида тупроқ,
қум ва шағал қатламларида кўринади”

2

– деб таърифлайди.

Кўл ётқизиқлари

– қадимий ва ҳозирги замон кўл ҳавзаларида тарқалган

бўлиб, маълум қалинликдаги қатламлар ҳолида тўпланган оғир механикавий

таркибли жинслар. Хусусан, бу борада Беруний: “... Журжон билан Хоразм

орасидаги қум саҳросида, ораларида “балиқ қулоқлари” бўлган, тошларни

топишимиз мумкин. Афтидан ўтмишда у ер кўл бўлган, чунки Жайҳун

(Амударё – муаллифлар)нинг, яъни Балх дарёсининг йўли Балхон номи билан

маълум [бўлган] шаҳардан у ер орқали Хазар денгизига ўтган”

3

,– дейди.

Аллювиал ётқизиқлар

ёки

аллювий

– тоғ жинсларининг нураши ва уларнинг

оқар сув парчалаши натижасида сув билан оқиб борган ҳамда дарё тошқинлари

вақтида бирор ерда ҳосил бўлган ҳар хил қалинликдаги горизонтал қатламдан

тўпланган жинслар. Ана шу ётқизиқларнинг дарё водийларидаги тўпланган

жинслардан аллювиал тупроқлар вужудга келади

4

. Аллювиал тупроқлар

қатламлари келиб чиқишига қараб, одатда, улар: а) дарё водийларининг қайир

қисмидаги хилига – ўтлоқли-қайир-аллювиал

5

ва б) дарёларнинг қайир усти

терассаларидагиси – ўтлоқли-аллювиал

6

тупроқларга ажратилади.

Аллювиал тупроқлар қатламлари борасида Берунийнинг қуйидаги фикрини

келтириш лозим: “... қачонлардир Мисрнинг барча ери денгиз бўлгани ва

сўнгра сув кетганидан сўнг, у ерда келтирилган лойқалар туфайли етти кўрфаз

қолган... Бунинг барчаси қадимги муаллифлар китобларидан маълум”

7

.

Ўз илмий кузатишлари натижаларини баён этган аллома: “Ас-Судан ер-

лари ва саҳролари хусусида гап кетганида улар Ой ва Жанубий тоғларидан

бошланадиган дарёлар оқизиқларидан пайдо бўлган; улар [тоғлар] секин-

аста, Миср ерларига ўхшаб, денгиз бўлганидан сўнг кўтарилган. Бу тоғлар

олтинга бой ва тикка, сув катта куч билан йирик соф ҳолдаги олиб келган

олтин бўлаклари маржонга ўхшаб кетгани боис бу Нил [ери] “олтин ер” деб

аталган. Олтинни [фақат] қуёш чиқишида топиш [имконияти] масаласига

келсак, унинг сабаби [куннинг қолган вақтида] жазирама бўлганидан, тун-

1

Нураш маҳсули тўплами. Коллювийлар кўпинча делювийлар билан биргаликда учрайди.

Ана шундай аралаш учраганда уларни

делювиал-коллювиал ётқизиқлар

дейилади.

2

Геодезия. 71–72-б.

3

Геодезия. 72-б.

4

Аллювиал ётқизиқлар ўзига хос гидрологик шароитга ва кимёвий таркибига эга бўлган

дарё соҳили, водийлар ва дельталарда тарқалган унумдор тупроқларнинг она жинси деб
ҳисобланади.

5

Бу хилдаги тупроқлар таркибида органик моддалар камроқ.

6

Бу хилдаги тупроқлар органик моддаларга жуда бой бўлиб, экинни серҳосил қилади.

7

ШҚМ № 9106. 139-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

46

нинг қоронғилиги ҳам худди куннинг ёруғ нури ва жазирамаси каби қиди-

рувга йўл қўймаслиги”

1

деган хулосаларни келтиради.

Беруний ўз илмий асарларида қадимги аллювиал ётқизиқларнинг Хоразм

ҳудудида пайдо бўлиши хусусида ҳам аниқ ва тўлиқ маълумотлар келтир-

ганини алоҳида қайд этиш керак. Жумладан, Беруний: “[Жайҳун] сувининг

кўплиги ва оқимининг шиддати туфайли олиб келган балчиқдан лойқалан-

ган. [Дарё] кенгайиш [жойида] ундаги лойқаликлар чўка борган; бора-бора

унинг қуйилиш жойидан чўкиндилар қалинлашишидан ер кўриниб, қуруқ-

ликка айланган”

2

, – дейди.

Я. Ғуломов “Беруний Амударё қуйи оқимининг тарихий гидрографияси

ҳақида” мақоласида Берунийнинг Амударё дельтасидаги янги аллювиал ёт-

қизиқлар характери ва унинг унумдорлиги ҳамда дельтанинг Туямўйиндан

Орол денгизи ва Сариқамиш ҳавзасигача бўлган қисмининг тектоник ҳолати

юзасидан берган маълумотлари воқеликка мос келишини зикр этган

3

.

Аллювиал ётқизиқлар борасидаги фикрини давом эттирган Беруний:

“Маълумки, ернинг обод қисми сув кўчиши сабабли кўчиб туради, чунки у
сувга тобе. Аристотель “Самовий ҳодисалар ҳақида китоб”ида қадимги бир
халқ [номидан] ҳикоя қилиб айтадики, [аввал] ер намликдан иборат бўлган.
Қуёш билан Ой уни буғлантирган ва баъзи жойларни қуритган. Буғланишдан
шамоллар ва об-ҳаво ҳодисалари юз берган. Сувнинг қолган қисмига келсак,
бу – денгиздир, у камая боради, кичиклашади ва, охирида, қуриб қолади...

Кейин, кузатишдан маълумки, ернинг табиий ўрни – сув остида, бунга далил

тупроқнинг сув остига чўкишидир. Сувнинг тупроқ ёки ерга сингиши, бу – [улар
орасида] ҳавонинг тарқалганлигидандир; сувнинг пастга тушиши бир-бирига
тортишган тупроқ [зарралари] орасида ҳаво борлиги сабабли рўй беради.

Сўнгра, маълумки, Ернинг зарралари орасида зарурий тортишиш бўлма-

ганидан, улар унинг маркази атрофида доиравийлашган. Модомики, шундай
бўлган экан, унинг ҳамма тарафидан бараварига сув қоплаган...”

4

– деб

алоҳида таъкидлайди. Буни, ўз навбатида, ўша даврнинг илмий кашфиёти
сифатида тан олиш лозим.

Ер қобиғида учрайдиган минераллар ўзининг кимёвий таркиби ва физи-

кавий хоссалари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Айни пайтда мине-
раллар ва тоғ жинслари таркибидаги карбонатли жинслар тупроқ она жинси
пайдо бўлишида катта аҳамият касб этади.

Литосфера таркибида анорганик минерал жинсларнинг миқдори органик

минерал жинсларга нисбатан кўп

5

. Ернинг устки қаттиқ қатламидаги табиий

1

ШҚМ № 9106. 240–241-б.

2

Геодезия. 73-б.

3

Қаранг: Гулямов Я. Бируни об исторической гидрографии низовьев Аму-дарьи. В кн.:

Бируни – великий ученый средневековья. – Т., 1950. – С. 92 (Кейинчалик: “Гулямов Я.”).

4

Геодезия. 73–74-б.

5

Табиатда булардан бошқа яна космоген минерал жинслар – метиоритлар ҳам бўлиши

мумкин.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

47

минераллар кўпинча алоҳида учрамайди, балки бир неча минерал бирикиб,
тоғ жинси ҳосил қилади. Ҳозирги тупроқшуносликда, антик ва ўрта асрлар-
даги илмий кашфиётларга асосланган ҳолда, тупроқ ва уни ташкил этувчи
минерал ҳамда тоғ жинслари: магматик (отқинди – муаллифлар), чўкинди ва
метаморфик тоғ жинслари гуруҳига бўлинади.

Литосферанинг кўп қисми магматик ва метаморфик тоғ жинсларидан

ташкил топган бўлиб, фақат юпқа юза қатлами чўкинди тоғ жинслари билан
қопланган. Қуруқликнинг юза қатламида (асосан текисликларда – муаллиф-
лар) чўкинди тоғ жинслари 75 фоизни, магматик ва метоморфик тоғ жинс-
лари эса 25 фоизни ташкил этади

1

.

Магматик тоғ жинслари Ер қобиғининг ички қисмидаги юқори даражали

температура широитида эриган магма

2

нинг узоқ даврлари мобайнида совиб,

қотиши натижасида пайдо бўлган. Тоғ жинслари таркибида кўпроқ учрай-
диган ва уларнинг кислотали хусусиятига таъсир этадиган кварц миқдорига
кўра, магматик тоғ жинслари кислотавий ўртача, асос характеридаги ва
ультра асос характеридаги группаларга бўлинади

3

.

Чўкинди тоғ жинсларининг кўп қисми ўзининг ковакли, ғовакли ва қат-

ламли бўлиши сингари хусусиятлари билан бошқа хилдаги тоғ жинсларидан
фарқ қилади. Чўкинди тоғ жинслари нураш туфайли содир бўлган зарра ва
заррачаларнинг сув ҳамда шамол таъсирида ер юзасининг қуруқлик қисмида
ҳамда денгиз, кўллар, дарёларда тўпланишидан ўсимлик ҳамда ҳайвонот
оламининг қолдиқларидан ҳосил бўлади

4

.

Берунийнинг бу борадаги фикри: “Бу тош парчалари ва шағаллар –

аслида тошлар бўлиб, тоғларнинг ёрилиши ва [қояларнинг] урилишидаги
парчаланиш [натижасидир]. Кейин улар узоқ [вақт] жараёнида сув оқими ва
шамол таъсирида бўлган ва уларнинг ишқаланиши узоқ давом этиб, улар
сийқалаша борган. Уларнинг сийқаланиши бурчаклари ва ўткир қирралари
томонидан бошланган, ҳатто уларни йўқ қилиб, силлиқлаб қўйган. Улардан
ажралган заррачалар эса – қум, сўнгра чангдир”

5

.

Чўкинди асосан ернинг устки қаватида кўпроқ тарқалиб, қуруқлик

юзасининг таркибан 75 фоиз қисмини қоплаган бўлса-да, аммо Ер қобиғи-

нинг фақат 5 фоизини ташкил этади, холос

6

.

1

Қаранг: Баҳодиров М., Расулов А. Тупроқшунослик. Қишлоқ хўжалик институтлари учун

дарслик. – Т., 1975. 13-б. (Кейинчалик “Тупроқшунослик”).

2

Магма – силикатли масса – пайдо бўлган жойидан юқорига кўтарилиб, Ер қобиғи ичидаги

кучли босим, температура ва газлар таъсирида секин-аста ўзгариб совиганида гранит, диорит,
сиенит каби тўла кристалланган интрузив – ички тоғ жинслари пайдо бўлади. Магманинг Ер
бетига суюқ – лава – ҳолида отилиб чиқиб, оддий температура шароитида тезроқ совишидан
эффузив ёки отқинди тоғ жанслари пайдо бўлади.

3

Қаранг: Тупроқшунослик. 14-б

4

Қаранг: Тупроқшунослик. 15-б.

5

Геодезия. 71-б.

6

Қаранг: Тупроқшунослик. 15-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

48

Метаморфик тоғ жинслари Ер қобиғининг қуйи қисмида магматик ва

чўкинди тоғ жинсларининг мураккаб геологик ўзгаришлари натижасида

пайдо бўлади. Бу тоғ жинслари минералогик таркибига кўра гнейс, сланец,

мармар ва кварцит группаларига бўлинади.

Минераллар ва тоғ жинсларининг аксарияти тупроқ пайдо бўлиши ва

унинг физикавий ҳамда кимёвий хоссаларининг юзага келишида катта роль

ўйнайди. Чунки тупроқнинг 80–99 фоизини минерал жинслар ташкил этади

1

.

Берунийнинг мазкур асарларида Ер шаридаги минтақаларда минг йил-

ликлар асносида турли геологик жараёнлар бўлиб ўтгани, хусусан, аввал сув

эгаллаган минтақалар вақт ўтиши билан қуруқликка айланиб қолгани

юзасидан ўз фикрини баён этиб: “Шундай қилиб, [қадим] замонларда денгиз

қуруқлик ўрнига ва қуруқлик денгиз ўрнига кўчган. Агар оламда инсон

вужудга келганидан олдин бўлса, [қачонлиги] номаълум, агарда ундан кейин

бўлса, у [одамларнинг] ёдида сақланмаган, чунки узоқ муддат ўтиши билан

хабарлар унутилади...

[Мисол учун] мана бу Арабистон саҳросини олайлик. Бир вақтлар у денгиз

бўлган, кейин [қум билан] кўмилган, бунинг изи у ерда ариқ ва ҳовузлар

ковланганида тупроқ, қум ва шағал қатламларида кўринади. Сўнгра у ерда

сопол, шиша синиқлари ва суяклар топиладики, бу нарсалар у ерга қасддан

кўмилган деган эҳтимолга йўл қўймайди... Бу [нарсаларнинг] ҳосил бўлиши

тарихи ҳақида [ҳеч қаерда] бирор маълум вақт эслатилган эмас.

Араблар [Арабистон саҳросида] уларнинг энг биринчи [аждоди] Яқтон

давридан бери яшаб келади. Балки бу саҳро денгиз бўлган пайтда уларнинг
маскани Яман тоғлари бўлгандир”

2

– деб баён этади.

Беруний “Геодезия” асарида гидрографик ўзгаришларга алоҳида тўхтаб

ўтиб: “Биз ҳам Журжон билан Хоразм орасидаги қум саҳросида, ораларида
“балиқ қулоқлари” бўлган тошларни топишимиз мумкин. Афтидан ўтмишда
у ер кўл бўлган, чунки Жайҳуннинг, яъни Балх дарёсининг йўли Балхон
номи билан маълум [бўлган] шаҳардан у ер орқали Хазар денгизига ўтган.
Птолемей ҳам “География” китобида [Жайҳуннинг] Ирқония, яъни Журжон
денгизига тушиш жойи ҳақида [шундай гапни] айтади. Ҳозир Птолемей
билан бизнинг орамизда қарийб саккиз юз йил ўтган. Ҳақиқатан ҳам,
Жайҳун ўша вақтларда ҳозир саҳро бўлиб турган жойдан кесиб ўтар эди; у
Замм ва Амуя орасидаги жойдан ўтиб, то Балхонгача бўлган унинг бўйидаги
шаҳар ва қишлоқларни [суви билан] обод қиларди ва Журжон билан Хазар
орасида денгизга тушарди”

3

– дейди.

Алломанинг Ўзбекистон ҳудудидаги гидрографик ўзгаришлар хусуси-

даги, яъни Амударё этагидаги тупроқларнинг келиб чиқиши ва уларнинг
умумий характеристикаси ва фикр-мулоҳазалари республикамиз олимлари
томонидан ХХ асрда ўрганиб чиқилган.

1

Қаранг: Тупроқшунослик. 16-17-б.

2

Геодезия. 71–72-б.

3

Геодезия. 72-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

49

Берунийнинг бу илмий тадқиқотлари ва ХI асрдаги илмий башорати

ҳозирги кундаги замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида ўтказилган гидро-
график, геологик ва географик тадқиқотлар тасдиқлади ва унинг илмий
фаразини илмий назарияга яқинлаштирди

1

.

Беруний минераллар, асосан қимматбаҳо тошлар ва металларнинг конлари

хусусида берган маълумотлари Африка ва Осиёни, жумладан, Арабистон
яримороли ҳамда Ҳиндистон ва Шри Ланкани қамраб олган.

Берунийга хос бўлган хусусиятлардан яна бири сифатида унинг биз кў-

риб чиқаётган мавзуга оид маълумотларни келтиришда Марказий Осиёдаги

конлар жойлашган ҳудудларни зикр этиши алоҳида эътиборга молик. Уни

таъкидлашича, Марказий Осиё ҳудудида жуда кўп минералларнинг конлари

мавжуд. Хусусан, Беруний келтирган маълумотларга кўра, лаъл конлари

Бадахшондан уч кунлик йўл масофасида Вахан чегарасидаги Варзафанжда

жойлашган. Вазаржон атрофида, шунингдек, тоғ биллури ҳам қазиб оли-

нади

2

. Аллома, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида феруза тошлар конлари

Ангрен воҳасида, аметист тошларининг конлари эса Душанбе шаҳри

яқинидаги Соғониён (Сурхондарё) ҳудудига кирувчи Ромруз номи билан

танилган водийдаги Вашгирдда эканлигини қайд этган

3

.

Гарчи Беруний ўз китобини ёзиш мобайнида минералларни баён этишда

амал қилган тизимини зикр этмаган бўлса-да, биз бу масалани аллома

китобининг тузилиши ва унда турли жойларда минераллар таснифига оид

берган шарҳлари асосида тиклашимиз мумкин. Асарнинг таркиби ва берил-

ган шарҳлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, у минералларни ажратишда

ўша даврда илмда шаклланган анъаналарни акс эттирган ал-Киндий ва Ибн

Сино таснифларига амал қилганини кўрамиз. Хусусан, Ибн Сино ажратган

тўрт асосий гуруҳ: а) тошлар ва тупроқлар, б) металлар, в) ёнадиган (ёки

олтингугуртли сульфидли) қазилмалар ва г) тузлар

4

дан Беруний амалда

фақатгина биринчи ва иккинчи гуруҳларни кўриб чиқади.

Шу боис унинг китоби икки қисмга ажратилган: 1) “Қимматбаҳо тошлар

ҳақида” ва 2) “Металлар ҳақида”. Материалнинг бу қисмлар ичида бўлини-

ши, асосан, яна ўша даврдаги анъаналарга кўра амалга оширилган бўлса-да,

биз Беруний минераллар таснифига оид ёндашув анъаналаридан четга

чиқишини муаллифнинг батафсил шарҳларида кўришимиз мумкин

5

.

Одатда, Беруний давригача бўлган вақтда тошларнинг ташқи хусусият-

лари – уларнинг ранги, шаффофлиги, жилваланиши, баъзан кристалларнинг

шакллари – кўпинча баъзи махсус синашларни баён этиш билан бирга олиб

борилади. Одатда, минералларнинг нисбий қаттиқлиги синалган ва кам ҳол-

1

Қаранг: Гулямов Я. – С. 90–92.

2

Қаранг: ШҚМ № 9106. 82–83, 86-б.

3

Қаранг: ШҚМ № 9106. 171, 194-б.

4

Қаранг: Баходиров Р. М. Из истории классификации наук на средневековом

мусульманском Востоке. – Т., 2000. – С. 106.

5

Қаранг: Леммлейн Г. Г. Минералогические сведения, сообщаемые в трактате Бируни. В

кн.: Минералогия. – С. 328.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

50

ларда таркиби, магнитлилиги ва ишқаланишдаги электрланишини аниқлаш

учун тешиклар қилинган.

Минералларни тадқиқ этишнинг турли хил синаш методларига Беруний

томонидан минералларнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш методи

киритилган. Бу минералогия тарихида биринчи бор минералларни тавсиф-

лашда рақамларда ифодаланган доимий миқдорларнинг келтирилишидир.

Ушбу метод туфайли соф тавсифий илм ҳисобланган минералогия биринчи

марта аниқ илмлар қаторидан жой олди

1

.

Беруний имкони борича минералларнинг тавсифи ва синаш ҳақида

маълумотни ўз тажрибаси асосида беради. У камдан-кам ҳолларда шарҳлар

беришда адабий маълумотлар билан чекланади. Бу унинг тошлар ҳақидаги

барча маълумотларни тўлиқ ва жиддий жиҳатдан таҳлил этилган ҳолда

тақдим этиш талабидан келиб чиқувчи нозик табиатлик олимлигидан

далолат ва фақат унга хос хусусусиятдир деб айтишга тўла асос бор.

Ўз даврининг етук олими, табиийки, ўша вақтдаги анъана ва илмий

талаблардан келиб чиқиб, нафақат ўзи яшаган ўрта асрлик олимлар, балки

қадимги грек ва рим олимларининг асарларини чуқур ўрганган ва истифода

этган. Шу боис минералогия соҳасида бошқа антик давр олимлари билан

бир вақтда ўрта аср Шарқ минералогиясида кенг тарқалган Феофрастнинг

таснифий нуқтаи назари, шубҳасиз, ундан истифода этган олимлар, айниқса,

ал-Киндий орқали Берунийга ҳам таъсир кўрсатган. Бизнинг бу хулосага

келишимизга Беруний “Минералогия” китобининг кириш қисми охирида:

“Менга бу соҳа бўйича Абу Йусуф Йақуб ибн Исҳоқ ал-Киндийнинг

“Қимматбаҳо тошлар ва уларга ўхшашлар ҳақида” китобидан бошқа ҳеч

нарса учрамади. У биринчи бўлиб бу илмнинг қўл тегмаган жиҳатларини

тадқиқ этди ва унинг чўққиларига етиб борди, илмнинг бу соҳасида ҳам,

бошқа қўли теккан соҳалардаги каби, унинг [кўпгина] нозик жиҳатларини

очиб берди. Шу боис у ўз замондошларининг сардори ва барча кейинги

олимлар учун намуна бўлди”

2

, деб ёзган маълумоти асос бўлди.

Алломанинг геологик ўзгаришлар натижасида денгизлар ва дарёлар ўр-

нида қуруқликлар, литосфредаги фойдали қазилмалар қатламининг пайдо
бўлиши, жинслар емирилишининг аҳамияти, тоғ жинсларининг нураши ка-
билар борасида баён этган фикрлари, ғоялари ҳамда кашфиётлари ҳозирги
кундаги геологлар ва тупроқшунослар томонидан яна бир бор тасдиқланди

3

.

Беруний ижодидаги тупроқшунослик соҳасига оид илмий изланишлари сама-

раси, яъни унинг бу соҳада қилган кашфиётининг ўзбек тилидаги талқини бирин-
чи бор мутахассислар учун, алломанинг мазкур асарини бевосита араб тилида
ўрганган, М.Баҳодиров томонидан ХХ асрнинг 70-йилларида етказилган

4

.

1

Қаранг: Минералогия. – С. 295.

2

ШҚМ № 9106. 31–32-б.

3

Қаранг: Гулямов Я. – С. 85–92; Тупроқшунослик. 5-б.

4

Қаранг: Тупроқшунослик. 4–5-б; Турсунов Л., Қахарова М. Ўзбекистон тупроқшунос

олимлари. – Т., 2009. 66-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

51

Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, Беруний илмий тадқиқотлари

тупроқлар ва она жинслар минерал қисмининг физикавий хоссаларини
ўрганишга бағишланган биринчи ишдир.

Буни биз Берунийнинг ўрта аср-

ларда башорат қилиб айтган фикр-мулоҳазалари ва илғор ғоялари, хусусан,
унинг литосферадаги фойдали қазилмалар қатламининг пайдо бўлиши,
жинслар емирилишининг аҳамияти, тоғ жинсларининг нураши кабилар ҳа-
қидаги катта аҳамиятга эга бўлган хулосаларида кўришимиз мумкин. Х–ХI
асрлардаги бу илмий фикр ҳозирги тупроқшунослик фанидаги тупроқ она
жинси пайдо бўлиши нураш жараёнининг маҳсулоти эканлиги ҳақида
айтиладиган фикрлар ушбу соҳадаги бошланғич илмий кашфиёт ҳисобла-
нади. Шу боис алломанинг илмий кашфиётлари, яъни тупроқ пайдо қилувчи
жинсларнинг келиб чиқиши ва хоссалари тўғрисида юритган фикри ҳамда
минераллар физик хоссаларини ўрганишга бағишланган ишлари Берунийни
жаҳон миқёсида, жумладан, Марказий Осиё минтақасида тупроқшунослик
илмининг асосчиси деб ҳисоблашга тўлиқ асос беради.

БЎРИЕВ ОМОНУЛЛО

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Темурийлар салтанати тарихига оид асарлардаги географик

маълумотлар (Марказий Осиё)

Аннотация.

Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағиш-

лаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси –
маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, ободончилик
ишлар ҳақида қайд этилган маълумотлар хусусида ёзилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Темурийлар, географик маълумотлар, манбалар, тарихий

асарлар, форсий манбалар, маъмурий ҳолат, табиат, хўжалик, савдо йўллари.

Аннотация.

В данной статье приведены географические сведения о Центральной Азии

XIV–XV веков (административно-территориальное положение, природа, хозяйство, тор-
говые пути, города, благоустройство), изложенные в исторических сочинениях по истории
правлений Амира Темура и его потомков.

Опорные слова и выражения:

Тимуриды, географические сведения, источники,

исторические сочинения, персидские источники, административно-территориальное поло-
жение, природа, хозяйство, торговые пути.

Summary.

The following article enlightens geographical information about Central Asia’s

administrative-territorial placement, nature, trading networks, cities, economy, and improvements
during the XIV-XV Centuries which of them noted in historical essays written about Temur the
Great and his descendants.

Keywords and expressions:

the Temurids, geographical data, sources, historical essays,

Persian sources, administrative-territorial placement, nature, economy, trade routs.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов