Египет времен правления «буржуазных» (черкесских) мамлюков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Поделиться
Арипова, З. . (2020). Египет времен правления «буржуазных» (черкесских) мамлюков. Востоковедения, 1(1), 181–191. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16643
Зухра Арипова, ОХИА

доктор философии (PhD) по историческим наукам

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  средневековой  истории  правления  Египта  особое  место  занимает султаны тулунидов, ихшидов и мамлуков. Религиозно - исторические памятники  и  святыни,  построенные  в  данный  период,  могут  предоставить  обширную информацию о правлении султанов.  В  данной  статье  рассматриваются  исторические  события,  связанные  с периодом  господства  мамлюков  в  Египте  в  1250-1517  годах,  и  неоспоримые исторические факты, которые привели их на престол Египта. Автор  статьи  также  затрагивает  вопросов,  связанных  с  правлением  бурджитских  султанов (1382-1517), последовательно освещается история возникновения  бурджитских  мамлюков,  пришедших на престол после  бахритских  мамлюков. Также проводится анализ исторического процесса, касающегося их прихода к власти. Другой  особенностью  и  значением  изучаемого  периода  является  быстрое распространение и проникновение тюркских элементов в арабскую культуру.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

181

АРИПОВА ЗУХРА

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ЎХИА

Миср “буржий” (черкес) мамлуклар ҳокимияти даврида

Аннотация. Миср ўрта аср тарихида туркий султонлардан тўлунийлар, ихши-

дийлар, мамлукларни ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланади. Бу даврларда барпо
этилган диний тарихий обидалар, қадамжолар бу султонларни фаолиятларини бир
қисми бўйича маълумот бера олади. Ушбу илмий мақолада 1250-1517 йилларда
Мисрда ҳокимиятни қўлга киритган мамлук султонларининг ҳукмронлиги ва унинг
шаклланиш жараёнлари, дастлаб Мисрга мамлукларни кириб келиши, уларни
тахтни эгаллаши билан боғлиқ тарихий воқеалар ўрганилган ва таҳлил қилинган.
Шунингдек буржий мамлук султонларининг ҳукмронлик даври (1382-1517) билан
боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган. Юқорида зикр этилган масалалар билан бир
қаторда, ушбу мақолада баҳрий мамлуклардан кейин тахт тепасига келган бур-
жий мамлукларга оид маълумотлар ўрганилган: нима сабабдан улар ҳукмронликни
ўз қўлларига олганлари каби масалалар тарихий фактлар асносида таҳлил
қилинган. Ўрганилатган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб
маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши эди.

Таянч сўз ва иборалар: Миср, мамлук, султон, баҳрий, буржий, тарих,

мадраса, иншоот, шаҳар, тарихий жараён, илм-фан.

Аннотация. В средневековой истории правления Египта особое место зани-

мает султаны тулунидов, ихшидов и мамлуков. Религиозно - исторические памят-

ники и святыни, построенные в данный период, могут предоставить общирную

информацию о правлении султанов.

В данной статье рассматриваются исторические события, связанные с

периодом господства мамлюков в Египте в 1250-1517 годах, и неоспоримые
исторические факты, которые привели их на престол Египта.

Автор статьи также затрагивает вопросов, связанных с правлением бурд-

житских султанов (1382-1517), последовательно освещается история возникно-
вения бурджитских мамлюков, пришедших на престол после бахритских мамлю-
ков. Также проводится анализ исторического процесса, касающегося их прихода к
власти.Другой особенностью и значением изучаемого периода является быстрое
распространение и проникновение тюркских элементов в арабскую культуру.

Опорные слова и выражения: Египет, страна, султан, бахриты, бурджиты,

история, медресе, строительство, город, исторический процесс, наука.

Abstract. In the medieval history of the rule of Egypt, a special place is occupied by the

sultans of the Tulunids, Ihshids and Mamluks. Religious - historical monuments and shrines
built during this period can provide comprehensive information about the rule of the Sultans.

This article discusses the historical events associated with the period of the reign of the

Mamluks in Egypt in 1250-1517, and the undeniable historical facts that led them to the throne
of Egypt. The author of the article also touches on issues related to the rule of the Burjit sultans
(1382-1517); the history of the emergence of the Burjitian Mamluks who came to the throne
after the Bakhrite Mamluks is consistently highlighted.

An analysis of the historical process regarding their coming to power is also carried out.

Another feature and significance of the period under study is the rapid spread and penetration
of Turkic elements into Arab culture.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

182

Keywords and expressions: Egypt, country, sultan, bourgeois, history, madrasa,

building, city, historical process, science.

Бугунги кунда мамлакатимиз маънавий-маърифий соҳада инновацион туб

ўзгаришлар босқичидан ўтаётган бир даврларда ислом маърифати ва
маданиятининг тикланиши, ислом артефактлари, хусусан тарихи, ёдгорлик-
лари, илмий мероси кабиларни чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Хусусан, диний-маърифий соҳани ривожлантириш
йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон ислом цивилиза-
цияси маркази, Самарқандда Калом ва Ҳадис мактабларини ташкил қилиш,
Бухоро Мир Араб мадрасасига олий таълим муассаси мақомини бериш, Тош-
кент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини
ташкил қилиш кабилар мазкур туб ўзгаришларнинг ёрқин мисолидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкор-

лик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш
маросимида сўзлаган нутқларида – “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди.
У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида
намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-
авайлаш, ўрганиш ва аждодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз
сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”-деган эдилар

1

.

Бизнинг тарихимиз ҳамда Миср тарихи ўртасида узвий боғлиқликлар

бор. Мисрда мамлуклар томонидан бошқарилган давр – 1250-1517
йилларни олсак, бу ҳукмронлик икки – баҳрийлар (1250-1382) ва буржийлар
(черкеслар) (1382-1517) бошқарган даврни ўз ичига олади. Биринчи давр-
даги мамлуклар – Мовароуннаҳрдан келтирилган қуллар, кейинчалик султон
даражасига кўтарилиб, Мисрда ҳаттоки, ўзларининг она тили – туркий
тилларини сақлаб қолишга муяссар бўлишган.

Дастлаб Аббосий халифа Ма‘мун (813-833), сўнг халифа Му‘тасим (833-

842) ўз салтанатида бир ҳарбий фирқада туркманлар ва хоразмликлар
хизматидан фойдаланишни афзал кўришган. Аббосий халифаликлар силси-
ласида мамлукларнинг муттасил ҳарбий хизмати шундан бошланган

2

.

Халифаликда вазирлик лавозими форслар қўлига ўтиб қолгани, агар армияда
ҳам форслар устунликка эришишса, ҳокимият тўлиғича уларни қўлига ўтиш
хавфи юзага келгани сабабли, форслардан тузилган дастлабки шундай
ҳарбий бўлинма халифа ишончини оқламаган. Шу боисдан, халифалар
ҳарбий хизматида туркийлардан фойдаланишни маъқул кўришган

3

.

1

O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning Islom hamkorlik tashkiloti Tashqi ishlar

vazirlari kengashi 43-sessiyasining ochilish marosimidagi nutqi // Xalq so’zi, 2016, 19 oktabr

2

Xasanov A.A. Sotsialno-politicheskiy stroy mamlukskogo Egipta, pri cherkesskix sultanax (1382-

1517). Avtoreferat diss. Na soisk. kand.ist. nauk. – M.,1975. – S. 3. Al-Ibodiy Ahmad Muxtor. Fi-t-
tarix al-ayyubiy va-l-mamluki. – Iskandariyya:Al-muassasa shabbob al-jomi‘а, 1992. – B. 6-7

3

Hasan Ali Ibrohim. Tarix al-mamolik al-bahriyya. – Qohira: maktaba an-nahda al-misriyya,

1967. – B. 23.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

183

Айниқса, Мисрда Тўлунийлар, Ихшидийлар ва Фотимийлар сулолалари

даврида мамлукларни ҳарбий хизматга жалб этиш жуда кенг тус олган.

1171 йилда Салоҳ ад-дин Айюбий курд мамлукларидан тузилган ҳарбий

қўшин ёрдамида Миср ҳукмрони бўлган эди. Унинг даврида турк
мамлуклари янада кўпайди. 1174-1175 йилларда Бағдод халифаси Мустазиъ
(1170-1180) Мисрда Салоҳ ад-дин Айюбий ҳокимиятини қўллаб-қувватлаб,
унга султонлик мансабини берди ва ҳуқуқий томондан ҳам тасдиқлади. Бу
султон Салоҳ ад-дин ва унинг издошлари мустақил ҳукмдор сифатида дав-
латни бошқаришганини англатади. Уларнинг обрў-эътибори ошишига
асосан диний омил сабаб бўлган. Зеро Айюбийлар сулоласининг асосчиси
биринчи навбатда фотимий даврида жорий этилган шиа йўналишини сиқиб
чиқариб, суннийликни қайтаришга қарор қилди ҳамда фотимийларнинг
Мисрдаги ҳукмронлик қолдиқларини тамомила йўқотиб, улар ўрнига
ўзининг суннийлик сиёсатини киритишга муваффақ бўлди. Бошқа томондан
Салоҳ ад-дин Айюбий салбчиларга қарши олиб борган изчил кураши
мусулмонларнинг диний қарашларига кучли таъсир кўрсатди ҳамда курд,
турк ва арабларни умумий ғоя атрофида бирлаштирди. Натижада у салб-
чиларни босиб олинган кўпгина минтақалардан (баъзи денгиз олди
минтақаларидан ташқари) қувиб чиқарди.

1250 йилда Султон Туроншоҳнинг ўлимидан сўнг, Мисрнинг эътиборли

кишилари тахтга Шажарат ад-дурни лозим кўрадилар. “Шажарат-ад-дурни
Аббосий халифа Муста‘сим биллоҳ Бағдоддан Қоҳирага Нажм ад-дин
Айюбийга юборган эди. Айюб тахтга ўтиргач, Шажарат ад-дурнинг ҳам
мартабаси ошди уни Айюб қулликдан озод қилиб, унга уйланди. Уни “

ал-

малика- т-исматуд-дийн Шажарат ад-дур

” (малика дур дарахти), “

би

малика-т- ил-муслимин волида т-ил-малик Халил

” (мусулмонларни мали-

каси, подшоҳ Халилни онаси) - деб атардилар. Ўз қўшинининг бошқаруви
учун талантли ҳукмдорга эҳтиёж сезгач, у бош қўмондон Ойбекка турмушга
чиқади. Му‘из ад-дин Ойбек ат-Туркманий 1250 йилда тахтга ўтиргач, энди
бевосита мамлуклар бошқаруви даври бошланди.

Айюбий султонлар каби баҳрий султонлари ҳам ўз қўшинларини

мамлуклар ҳисобидан кўпайтиришга катта аҳамият беришган. Уларнинг
аксарияти туркманлар, хоразмликлар, татарлардан иборат эди. Шунингдек,
улар орасида оз миқдорда курд, қипчоқ ва черкеслар ҳам учрарди. Қўшин ва
бошқарув ҳокимиятининг каттагина қисмини эгаллаган мамлук амирлари
султоннинг мутлоқ ҳукмдорлигини сезиларли даражада чеклаб қўйганди.
Иш шу даражага бориб етдики, йирик мулкдорларга айланган “баҳрий”
мамлуклари хоҳлаган вақтда султонни ҳокимиятдан четлатиб, ўзига
маъқулини тахтга ўтказиш имконига эга эдилар. Шунинг учун 1279 йилда
тахтга ўтирган Султон ал-Мансур Сайф ад-дин Қаловун ташқи кўриниши
жиҳатидан баҳрий мамлуклардан буткул фарқ қиладиган янги мамлуклар
қўшинини тузишга қарор қилди. Одатда султон учун мамлуклар харид


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

184

қилиниши ва уларнинг турмуш-тарзи давлат хазинаси ҳисобидан бўларди,
лекин Султон Қаловун уларни ўз сармояси ҳисобидан сотиб олди. Бунда у
этник ва ташқи кўринишлари жиҳатидан туркийлардан сезиларли фарқ
қилганлари учун черкесларни танлади. Шундай қилиб, у ўзининг шахсий
қўшинини тузишга ҳаракат қилди. А.Ҳасановнинг таъкидлашича: “Султон
Қаловуннинг бу қарорга келишига асосий сабаб, черкесларнинг ўша вақт қул
бозорларида кўп сонли эканлиги ва арзонлиги бўлган, чунки бир черкес мамлук
ўртача 110-120 динор, бир туркий мамлук эса 130-140 динор баҳоланган”

1

.

Янги мамлуклар Қоҳира қалъаси ичидаги минора кўринишидаги “бурж”

га жойлаштирилган. Айнан шу номдан уларнинг “

буржий мамлуклар

атамаси келиб чиққан

2

.

Қалъанинг минораси кичик ва оддийгина бўлиб, у фақатгина султон

мамлуклари учун эди. Шунга кўра, Султон Қаловун 1283 йилда мамлуклар
учун мўлжалланган махсус катта янги минора шаклидаги қалъани қурди ва
уни “

ал-Бурж ал-кабир

”(Катта бурж) деб атади. Ушбу қалъа фақатгина янги

қўшин учун мўлжалланган эди. Султон Қаловуннинг бошқаруви ниҳоясида
(1289) буржий мамлуклар сони 3700 га етди. Султон Қаловун уларни “

ал-

хосикия

”деб атаб, уларга фахр бахш этиб турадиган кийимлар, учқур отлар,

ажойиб турли совғалар инъом этди

3

.

Бошқа атама – черкес – уларнинг асли ватани бўлмиш Грузия ва Черкес

давлатларига нисбатан берилган бўлиб, кейинроқ қабул қилинган. Ўрта аср
араб тарихий – географик адабиётларида “Шаркасия” деб умуман Кавказ,
яъни Қора ва Каспий денгизлари оралиғи аталган.

Носир Муҳаммад бошқаруви (1340) якунида буржий мамлукларни

черкес деб атала бошлади

4

.

Султон Халил ибн Қаловун (1289-1293) отаси амалга оширган сиёсатини

давом эттириб, буржий мамлуклар сонини 10 мингга етказишга ҳаракат
қилган. Яна бир эътиборга молик нарса шундаки, Султон Халил олдин амал-
да бўлган қонунларга, жумладан қалъадан чиқишни таъқиқловчи қоидаларга
ўзгартиришлар киритган

5

. У мамлукларга кун ботиши яъни шомга қадар

етиб келиши шарти билан кундузи қароргоҳдан чиқишга рухсат берган.
Мамлукларга яратиб берилган бундай озодлик уларнинг султонга кўпроқ
боғланишига олиб келган. Халилнинг мамлукларини унинг нисбасига

1

Xasanov A.А.Formirovaniy cherkesskoy gruppirovki mamlukov v Egipte// Arabskie strain,

Turtsiya, Iran, Afganistan. Istoriya ekonomika. М., 1973. – S. 160; Аshur Аbd al-Fattoh. Asr al-
mamalik fi Misr va-sh-Shom.- Qohira: Dor an-nahda al-arabiyya, 1qism, 1965– B. 136-137

2

Hasan Ali Ibrohim. Misr fi-l usur al-vusta. 5-nashr. – Qohira: maktaba an-nahda al-misriyya,

1960. – B. 228

3

Taqiy ad-din al-Maqrizi Kitob al-Mavo‘iz va-l i‘tibor bi zikr al-xutat va-l-osor. J.2.- Buloq:

Kaston viit, 1906-1908 – B. 214

4

O’sha manba. O’sha bet

5

Hakim Abd as-Said. Qiyom davlat al-mamolik as-soniyya. – Qohira: al-Hayya al-misriyya. 1967.

– B. 12


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

185

мувофиқ “

ал-ашрафия

”деб номлашган. Бу атаманинг пайдо бўлиши, жамоа-

нинг ёки мамлуклар партиясининг вужудга келганидан далолат беради. Шу
вақтдан бошлаб, баҳрий ва буржий мамлуклар ўртасида рақобат бошланган.
Султон Халил ҳукмронлиги ниҳоясида буржий жамоа сони 5700 кишига
етиб, баҳрий мамлуклар сонидан ошган

1

.

Бу жамоалар ўртасидаги биринчи тўқнашув 1294 йилда содир бўлиб,

султон ноиби Амир Байдара томонидан уюштирилган суиқасд натижасида
Султон Халил ўлдирилади. Унинг 9 ёшли укаси Носир ад-дин Муҳаммад
ибн Қаловун султон деб эълон қилинади. Муҳаммад Қаловун отаси ўлганда
5 ёшда эди. Уни акаси Халил тарбия қилганди.

Дастлаб буржий мамлуклар жамоаси аниқ бир бошлиққа эга эмас эди,

ким сахий бўлса, улар ўшанга эргашарди. Шомга (1299-1303) Илхон Маҳ-
муд Ғазанхоннинг бостириб кириши мобайнида буржий мамлуклар
илхонийларнинг устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшдилар. Бу
ҳолат уларнинг давлатдаги мавқеларини янада мустаҳкамлади. Буржийлар-
дан юзбоши ва каттагина ноиблар чиқди. Биринчи бўлиб, буржий амирлар
вазир этиб тайинланди. Бу вақтда буржий жамоанинг бошлиғи Бейбарс
Жошангирни барча тан олган

2

.

1309 йилда Султон Носир Муҳаммад Ҳаж зиёратига кетганидан

фойдаланган икки амир Салор (туркий), Бейбарс (черкес) ҳокимият учун
кураш бошладилар ва у Бейбарснинг ғалабаси билан тугади. Шу йили амир-
лар кенгаши Бейбарсни султон деб эълон қилди

3

. Бу мамлук султонлари

ичидаги черкесларнинг биринчи султони эди. Лекин бу черкес ҳукмронлиги
ўрнатилди деган маънони бермас эди, чунки амалдорларнинг кўпчилиги
туркийлар бўлгани учун Бейбарс ҳокимиятини тан олмадилар. Тез орада,
Носир Муҳаммад олдин Шомга қайтди, сўнг Мисрга юриш бошлади.

Носир Муҳаммад буржий мамлукларга нисбатан сиёсатини ўзгартириб,

отаси ва акаси амалга оширган ишларига ўзгача - асосан туркий мамлук-
ларни сотиб олди ва уларнинг сонини 12 мингга етказди.

Черкес мамлукларининг яна бир чиқиши 1346 йилда бўлиб, унда қўзғо-

лончилар Султон Сайф ад-дин Ша‘бон I ни тахтдан ағдардилар. Тўнтаришни
бошқарган черкес амирлари бутун ҳокимиятни қўлга олдилар ва шундан
сўнг яна черкес мамлуклари армияга жалб этила бошланди. Уларнинг
кўпчилиги юқори мансабларга эришиб, давлатдаги ҳокимият учун курашда
қатнашди. Энг фаол иштирокчилардан бири Амир Барқуқ эди.

1

Ibn al-Furot. Tarix ibn al-Furot. J.8– B.180

2

Xasanov A.A. Sotsialno-politicheskiy stroy mamlukskogo Egipta, pri cherkesskix sultanax

(1382-1517). Avtoreferat diss. Na soisk. kand.ist. nauk. – M.,1975. – S. 9.;
Аshur Аbd al-Fattoh. Asr al-mamalik fi Misr va-sh-Shom.- Qohira: Dor an-nahda al-arabiyya,
1qism, 1965– B. 140

3

Xasanov A.A. Sotsialno-politicheskiy stroy mamlukskogo Egipta, pri cherkesskix sultanax

(1382-1517). Avtoreferat diss. Na soisk. kand.ist. nauk. – M.,1975. – S. 10


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

186

Барқуқ тахминан 1340 йилда черкес қабилаларидан бири Касада туғил-

ган. 20 ёшга тўлганида Қрим қул бозорларидан биридан хоразмлик машҳур
қул сотувчи ‘Усмон ибн Мусофир уни харид қилади. 1363 йилда қул сав-
догари Барқуқни Қоҳирага олиб келади ва амир Йилбуға ал-‘Умарий

Отабек ал-асокир

” (олий бош қўмондон)га сотади. Ўзининг ноёб қобилия-

ти туфайли у 4 йилдан сўнг амир Йилбуғанинг яқин кишиларидан бирига
айланади. 1366 йилда Барқуқ амир Йилбуға томонидан уюштирилган
султонга қарши суиқасдда иштирок этади. Бу ҳолат султон мамлуклари
томонидан бостирилади

1

.

Барқуқ бир қанча махфий фитналарда қатнашади. 1368 йилда Султон

Носир ад-дин Ша‘бон II бир неча қўзғалончилар қатори Барқуқни ҳам
Каракка (Фаластин) бадарға қилади. 1371 йилда сургундагилар озод қилин-
гач, у Дамашқ ҳокими хизматига киради ва Қоҳирага қайтиб, султоннинг
ўғиллари ‘Али ва Ҳожи қўлида ишлайди.

Барқуқнинг ҳокимиятга қарши уринишлари бекор кетмади ва ниҳоят,

1377 йилда у отабек бўлди. Ҳокимият учун ҳал қилувчи курашга тайёрлана
туриб, Барқуқ черкес мамлукларини кўплаб сотиб ола бошлади. Жойлардаги
бошқарув вазифасидан туркийлар аста-секин олиб ташланиб, уларнинг
ўрнига черкес амирлари ўтиради. 1382 йилда заиф Султон ‘Али ибн Ша‘бон
вафот этади. Барқуқнинг маслаҳати билан султоннинг тўққиз ёшли ўғли
Салоҳ ад-дин Ҳожи II султон деб эълон қилинди. Қоҳирадаги Аббосий
халифаси ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан Ҳожининг назоратчиси этиб
Барқуқ тайинланди.

Ҳокимият тўлалигича Барқуқ қўлида бўлганлиги учун амирларнинг ҳеч

бири султон бўлиш учун ўз номзодини қўя олмас эди. 1382 йил 26 ноябрда у
халифа ва тўрт мазҳаб қозиси ҳамда катта амирлар билан кенгаш чақириб
ёш султон ўрнига ўтириш ҳақидаги масалани кўтариб чиқди. Кенгаш бир
овоздан Султон Ҳожи ўрнига отабек Барқуқ номзодини қўллаб – қувват-
лайди. Шундай қилиб, баҳрий мамлуклар бошқаруви якунланиб, буржий
(черкес) лар сулоласи бошқаруви даври бошланди

2

.

Шуни айтиш керакки, чамаси 100 йилча икки жамоа ўртасида ҳокимият

учун кураш давом этди. Бу курашда черкесларнинг кўплаб келтирилиши, улар
сонининг кескин ортганлиги катта аҳамият касб қилди. Бошқа муҳим омиллар
ҳам йўқ эмасди, албатта. Бу вақтда Мовароуннаҳрда Амир Темур марказлашган

1

Ibn Tag’riberdi Abu al-Mahosin. Kitob an-Nujum az-Zohira fi muluk Misr va-l Qohira. 16 jildli

–Qohira, 1963-1972.– B.182;
Xasanov A.А.Formirovaniy cherkesskoy gruppirovki mamlukov v Egipte// Arabskie strain,
Turtsiya, Iran, Afganistan. Istoriya ekonomika. М., 1973. –S.163

2

Xasanov A.A. Sotsialno-politicheskiy stroy mamlukskogo Egipta, pri cherkesskix sultanax

(1382-1517). Avtoreferat diss. Na soisk. kand.ist. nauk. – M.,1975. – S.12.;
Poliak A.N. Nlecaractere colonaial de L’Etat mamelouk dans ses Rapporte avec la Harde d’or. –
Paris. 1935. – P.241-242


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

187

давлат қурганлиги сабабли, биронта ҳам баҳрий мамлуклар у минтақалардан
келтирилмаган ва келтирилиши ҳам мумкин эмасди. Айни вақтда А.Полякнинг
фикрича, XIV асрнинг иккинчи ярмида Олтин Ўрданинг тугатилиши натижасида
Олтин Ўрдага қарам бўлган Кавказ мамлук етказувчи асосий жойга айланганди.
Демак, янги мамлуклар асосан черкеслар бўлиб, туркий мамлук амалдор-
ларнинг ўрнини аста-секин улар эгаллаб мамлакатдаги энг таъсири кучли жа-
моага айланди. Шунинг учун ўша давр тарихчилари мамлакатни черкес “

Давлат

ал- мамолик ал-жарокиса

” (Черкес мамлуклари давлати) номи билан аташган.

Юқорида айтилганидек, Мисрда черкес мамлукларининг ҳокимияти

ўрнатилиши Ўрта Осиёда мустаҳкам давлат тузиб, уч, беш, етти йиллик
юришлари билан машҳур бўлган Амир Темур даврига тўғри келди. Миср
султонлигининг шарқий ҳудудларига чегарадош кичик давлатлар, Султон
Барқуқдан ёрдам сўраб мурожаат қиларди. 1383 йилда Санжар, Қайсар ва
Тикритнинг ҳукмдорлари Миср султонлигига васий сифатида қабул қилинди.
Бағдод ҳокими Аҳмад ибн Увайс Амир Темур Ироқни босиб олганидан сўнг ўз
қароргоҳини Қоҳирага кўчирди. Султон Носир Фаражнинг маслаҳатчиси
сифатида Амир Темур билан битим тузиш ҳақидаги масала кўриб чиқилаёт-
ганда машҳур ўрта аср тарихчиси ‘Абд ар-Раҳмон ибн Халдун иштирок
этганлиги ва унинг маълумоти тадқиқот доирасини кенгайтиришда самарали
эканлигини таъкидлаш жоиз. XIV аср охири XV асрда яшаб, ижод этган кўп-
гина Миср муаррихларининг асарларида Амир Темурга тегишли маълумотлар-
ни кўплаб учратиш мумкин. Ибн Халдун Амир Темур билан 1401 йилнинг
январь-февраль ойларида Дамашқ шаҳри ва унинг бўсағаларида бир неча бор
учрашган. Дамашқ шаҳрининг қамали билан банд бўлган Амир Темур Ибн
Халдун ҳақида у Миср аскарлари билан жўнаб кетдими ёки шаҳарда қолдими,
деб суриштиради. Демак, Амир Темур Ибн Халдун тўғрисида баъзи маълумот-
лар билан учрашмасдан олдин эга бўлган. Шундан сўнг, олим олдида икки йўл
бор эди: ё Миср султони Носир Фараж ва баъзи амирларга ўхшаб Қоҳирага
яширин тарзда қочиш ёки Соҳибқирон Амир Темур қароргоҳига бориш. У
иккинчисини онгли равишда, тўғри йўлни танлади. Ҳаёти хавф остида
бўлишига қарамай, 69 ёшни қоралаган мутафаккир қамалдаги шаҳар деворидан
арқонда осилиб тушиб, Амир Темур билан учрашишдан Ибн Халдуннинг ўз
ибораси билан айтганда: “ўзга чора йўқ эди”. Негаки, у эрта-индан батамом
ҳимоясиз қолдирилган шаҳар аҳолисининг ҳоли не кечажагини яхши тасаввур
қиларди. Шу боис у Амир Темурдан шаҳар аҳолисига омонлик тилаб олишга
қарор қилди ва бу олижаноб мақсадига эришди ҳам

1

.

Биринчи мулоқотдаёқ Амир Темур ва Ибн Халдун ўрталарида илиқлик

пайдо бўлди. Шундан сўнг Ибн Халдун ва Амир Темур 35 кун мобайнида
суҳбат қуришган.

1

Tarxon Ali Ibrohim. Misr fi asr davlat al-mamolik al-jarakisa. – Qohira: maktaba an-nahda al-

misriyya, 1960. – B.88.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

188

Ибн Халдун Мисрга қайтгач, ўзининг эски ҳомийси – Мағриб ҳокимига

мактуб йўллаб, Амир Темур билан мулоқотлари ҳақида ёзди. Олим бу
пайтда Соҳибқирон Самарқандга қайтиб кетганидан хабардор, демак, Амир
Темур тўғрисида қўрқмасдан эркин фикр билдириши, ҳатто қоралаши ҳам
мумкин эди. Аммо Ибн Халдун мактубни қуйидаги сўзлар билан тугал-
лайди: “Ана шу малик (подшоҳ) Амир Темур подшоҳларнинг сардори ва энг
буюгидир. Баъзи одамлар ани илм билан боғлайдилар, ўзгалар…анда қан-
дайдир сеҳр бор, дейдилар. Буларнинг бариси анинг ҳақиқий таърифи
олдида ҳеч нарса эмас. Аслида ул одамни ўзига ғоят мафтун этадиғон ва ўта
заковатли, ёши 60-70 орасидаги...зот”

1

.

Миср мамлук султонлари 1405 йилда Амир Темурнинг вафоти туфайли

бу мамлакатни босиб олиш хавфидан қутуладилар.

Соҳибқирон билан Ибн Халдун олиб борган фикр алмашувлари Амир

Темурнинг нафақат буюк саркарда ва давлат арбоби, балки замонасининг
билимдон кишиси бўлганини тасдиқлайди.

Шуни эътироф этиш керакки, буржий мамлуклар ҳам, баҳрий мамлуклар

каби туркий тилда суҳбатлашишган ва туркий исмларни олишган.

Черкес мамлуклари даврининг асосий омиллари қуйидагилардан иборат эди.
1) Буржий мамлуклар султонларининг ҳарбий аскарлари олдинги баҳрий

мамлук султонлари қўшинларига нисбатан кўплиги;

2) Султон қўшинлари мустақил жамоага айланиб, уларни ўша вақтда “

ал-

ашрафия

”, “

ал-муаййидия

”, “

ан-Носирия

”деб аташганлиги;

3) Султонлар кўриниши жиҳатидан ҳайбатли бўлса-да аслида, улар

қўшинларини ушлаб туришга ҳам ожиз эканлиги;

4) Бу даврда юз берган Амир Темурнинг юришлари, Қизил ва Ўрта ер

денгизларида Европа денгиз қароқчилариниг ҳужумлари, ички фитналар
кўпайгани, усмоний турклар мамлуклар султонлигининг энг асосий
душманларидан бири эканлиги

2

.

Бу ҳақда, яъни буржий (черкес) мамлуклари даври ҳақида бошқа бир

Миср тадқиқотчиси ‘Али Иброҳим Тархоннинг ҳам ўз қарашлари мавжуд:

1) улар даврида ҳокимият бир султондан иккинчи султонга ўтар эди

(яъни баҳрийлар каби меросли эмасди);

2) салтанатга ўтириш учун иғво ва фитналар авжига чиққан;
3) Султон тайинлаш ва сайлаш ишларида аҳолининг рағбати ва хоҳиши

умуман эътиборга олинмаган

3

.

1

Tarxon Ali Ibrohim. Misr fi asr davlat al-mamolik al-jarakisa. – Qohira: maktaba an-nahda al-

misriyya, 1960. – B.88.

2

Hasan Ali Ibrohim. Misr fi-l usur al-vusta. 5-nashr. – Qohira: maktaba an-nahda al-misriyya,

1960. –b.228

3

Tarxon Ali Ibrohim. Misr fi asr davlat al-mamolik al-jarakisa. – Qohira: maktaba an-nahda al-

misriyya, 1960. – B.13.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

189

Шунга қарамай, Миср давлатининг ислом дунёсидаги мавқеи ўзига хос

юқори даражада эди. Буни шундай изоҳлаш мумкин-ки, мамлук султон-
ларига гўё ислом дини ҳимоячиси ва уни сақловчиси сифатида қарашган.
Умуман олганда, Қоҳира мамлук ҳарбий бошлиқларининиг обрў – эътибори
Аббосий халифанинг қароргоҳи Мисрдалиги туфайли юқори бўлган. Ҳақи-
қатан ҳам ўрта аср тарихчиси аз-Зоҳирий ўз асарида мамлук давлатининг
тузилиши ҳақида шундай дейди: “Аслида султон лавозимига Миср ҳукм-
доригина ҳақли, бўлган. Изланишлар шуни кўрсатадики, амирлар унга ҳуқу-
қий асосда султонликни берганлар”

1

. Мамлуклар даври тарихчиси ас-Суйу-

тининг ёзишича: “Ҳамма давлатлар қўшини кучи ва ҳарбийлари миқдори
Миср султонлар қўшинлари кучи ва ҳарбийларидан кам бўлмаган. Масалан:
Форс, Ироқ, Рум, Мағриб. Лекин иймон ва ислом қоидаларига риоя этиш,
ҳадис, сунна ва фаннинг кенг ёйилиши уларда Мисрдаги каби эмас”

2

.

Аммо, ас-Суйутий тасвирлаганидан фарқли равишда баъзилар Мисрни

қонунсиз мамлакат дейишган. Абу ал-Маҳосин Ибн Тағрибердий (1411-
1470) бу ҳақда куюниб қуйидагича ёзади: “унинг қозиси яқиндагина
мусулмон бўлган мўмин, унинг шайхи-христиан”

3

. Бундай қарама-қарши

фикрлар юзага келиши табиий ҳол. Кўпинча бу муаллифнинг олий ҳоки-
миятга, султонлар билан муносабати билан боғлиқдир.

Ҳасан ал-Ваззан (1489-1554)нинг ёзишича мусулмон бошқарувчилар

халқ ҳақида қайғуришлари, фақатгина керакли солиқларни олишлари ва
жамиятнинг фойдали томонларига сарфлашлари, айниқса, фақирларга, ка-
салларга ва беваларга ёрдам бериб, ноҳақликка қарши курашишлари лозим

4

.

Миср султонлари ушбу вазифаларни унутиб, ўзбошимча бўлган ва фақат ўз
манфаатларини кўзлаган. Яна унинг ёзишича “Африкадаги барча мамлакат-
лари орасида халқнинг хоҳиш истаги билан султон ёки муҳофиз ёки шаҳарга
ҳоким бўлганини топиш мумкин эмас”, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)
нинг сўзларига қараганда, халифадан бошқа ҳеч қайси ер мулкдори, ўзини
қонуний ер эгасиман, дея олмайди

5

.

Ўша пайтда Париждан уч баравар катта бўлган Қоҳирада, барча араб

давлатлари каби, фақирлик ҳукмрон эди. Султон қасридаги бойлик, зеб-
зийнатга ҳаддан зиёд ружу қўйилгани оддий мусулмонларнинг ғазабини
қўзғаган. Жумладан, Қоҳирада омма орасида “собиқ қуллар овқатни ҳам фа-
қатгина олтин товоқларда пиширишади деган гаплар юрган. Саройга бориб
пул топишга интилувчи қўшиқчи, муҳаддис, шоир ва мусиқачилар тўғрисида
ҳам турлича миш-мишлар бўлиб, ҳар ким бу ҳолатни ўзича муҳокама қилган”

6

.

1

Bartold V.V. Xalif i sultan. // Bartold V.V. – Sochineniya. Т. VI. – Moskva, 1966– s.41

2

O’sha asar. S – 42.

3

Ivanov N.A. Osmanskoe zavoevanie arabskix stran (1516-1517) – М.: Nauka, 1984 – S.14.

4

Bartold V.V. Xalif i sultan. // Bartold V.V. – Sochineniya. Т. VI. – Moskva, 1966– s.15.

5

L’Africain jean-leon. Description de I‘Afrique. Ж.1. – Parij, 1956. – P.235

6

Muir William/ The Mameluke or Stave dynasty of Egypt. 1260-1517. A.d.l..,1896. – P.190


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

190

Ҳасан ал-Ваззан “Бундай шароитда инсофли одамлар ҳақ йўлидан

адашган ҳокимлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишган. “Жамиятда яхши
ном ва обрў-эътиборли кишилар саройда ишлашдан ўзларини олиб қочар
эдилар. Улар ҳаттоки, саройда хизмат қилувчи амалдорларга қизларини
турмушга беришни ҳам хоҳлашмаган”,- деб ёзганди

1

.

Шунинг учун жамиятдаги кишилар ҳокимиятдан юз ўгиришган. Мусул-

монлар расмий бошлиқларига нисбатан ишончни йўқотган, уларга шахслар
сифатида эмас, балки ноинсофлар сифатида қарашган. “Бундан кўриниб
турибдики”, - дейди Ҳасан ал-Ваззан “биронта ҳам инсофли ёки ўқимишли
одам улар билан оилавий риштани боғлашни, бир дастурхондан овқатла-
нишни ва ҳаттоки совғалар қабул қилишни хоҳламайди. Умуман олганда
ҳукмронларнинг мулки ўғирлик ҳисобланиб, ҳалол эмас эди”

2

.

XV аср охири XVI аср бошларида аҳвол ўзгарди. Мамлуклар ғарбий

Европа давлатлари тазйиқига қарши чиқишга ожизлик қила бошладилар.
Н.А.Ивановнинг фикрича: “Ислом султони” мусулмонларнинг ҳаёти, мулки
ва ҳаттоки, динини ҳам сақлаб қолишга кучи етмасди

3

. У муқаддас шаҳар-

ларнинг ҳомийси сифатида эътироф этилган бўлсада, ҳаттоки ҳаж зиёрат-
чилари хавфсизлигини ҳам таъминлай олмасди. Юзлаб зиёратчилар порту-
галлар қўлига асир тушиб қолиб, бошқалари эса бадавийларнинг Ҳижоз
қўзғолони (1502-1508) қурбони бўлдилар. 1503-1506 йилларда биринчи
марта мамлуклар ҳукмронлиги даврида ҳаж вақтинча тўхтатилди

4

.

Айни вақтда кўпгина иншоотлар мамлуклар давридан қолган. Айниқса, Бар-

қуқнинг масжид ва мақбараси, Қайитбой қалъаси, ал-Ғурий масжидлари ичида
Қайитбой масжиди жозибадорлиги билан ажралиб турган. У ҳозирда ҳам мавжуд.

Черкес мамлуклари султони Барсбой (1422-1438) шакарқамиш ишлаб

чиқаришни бошқалар учун бир неча йилга таъқиқлади, яъни ўз монопо-
лиясига айлантирди ва уни катта фойда эвазига сотди. Бу даврда мамлакатда
ўлат бўлгани сабаб, шакар дори сифатида фойдаланилар, табиийки, бунинг
натижасида султон бойиди. Оддий халқ аҳволи жуда ёмон бўлиб, амалдор-
лар деҳқонларнинг етиштирган барча маҳсулотларини олиб қўйиши, солиқ-
лар ҳаддан ортиқлиги натижасида уларнинг аҳволи янада ёмонлашди.
Деҳқонларнинг қолган маҳсулотларини бадавийлар ҳужум қилиб олиб
қўйиши натижасида мамлакатда очарчилик бошланди. Мисрда айниқса,
мусулмон бўлмаганларга қийин бўлиб, улар бошқарув жойларидан ҳайда-
лар, солиқлар ҳам кўпроқ олинарди.

Қайитбой (1468-1496) ҳукмронлиги бошқа буржий мамлуклардан ажра-

либ туради. У нисбатан Мисрнинг ички аҳволини мустаҳкамлашга, марка-
зий ҳокимиятни кучайтиришга эришди. Шунга қарамай, халқнинг аҳволини

1

Bartold V.V. Xalif i sultan. // Bartold V.V. – Sochineniya. Т. VI. – Moskva, 1966– s.. 15

2

L’Africain jean-leon. Description de I‘Afrique. Ж.1. – Parij, 1956. – P.23

3

Ivanov N.A. Osmanskoe zavoevanie arabskix stran (1516-1517) – М.: Nauka, 1984 – S.14

4

O’sha asar. O’sha bet.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

191

яхшилашга қаратилган унинг барча уринишлари самара бермади, чунки
унинг бошқарувидан олдин ҳолат ачинарли тарзда ёмон эди.

Мисрда баҳрий мамлуклар даври (1250-1382) да Қаловун сулоласи

наслдан наслга 100 йил давомида ўтиб келган бўлса, буржийлар даврида
Носир Фараж (1398-1412) дан ташқари бошқа сулолаларнинг меросийлик
анъанаси муваффақиятга эришмади.

Мисрда ҳокимият тепасида баҳрий мамлуклар даврида 25 та султон бўлиб,

улардан ан-Носир Муҳаммад уч марта, ан-Носир Ҳасан эса икки маротаба
орада узилишлар билан бошқарган бўлса, 1382-1517 йилларгача, яъни черкес
мамлуклари даврида ҳаммаси бўлиб 25 та султон бўлган, улардан етти марта
султонлар ҳаётликларида ўз ўғилларига ҳокимиятни мерос сифатида қолдир-
ганлар. Аммо улардан учтасида ўғиллари жуда ёш бўлган, шунинг учун уларга
қараб турувчи васийлар тайинланган. Ҳар уч ҳолатда ҳам бу наслдан наслга
султонликнинг ўтиши узилган. Умуман олганда, отадан болага васият қилиб
қолдирилган тахт мероси бир йилдан ошмай тугатилган.

Баҳрий мамлуклар даврининг қандай якун топганлигини бир кўриб

чиқилса, ўша вақтда Мисрда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий инқирознинг айрим
жиҳатларини кўриш мумкин. Ожиз султонлар билан амирлар ўртасидаги
қонли келишмовчиликлар шулар жумласидандир.

Демак, дастлабки икки дарё оралиғидан борган мамлукларнинг ўрнатган

давлат бошқарув тизими, сўзлашув тили, анъаналарини буржий мамлуклар
Кавказдан бўлишларига қарамай, давом эттирган. Уларнинг урф-одатларини
ҳам сақлаб қолганлар.

ШАКИРОВА ЗУЛФИЯ

тарих фанлари номзоди, доцент, ЎХИА

Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар

билан ўзаро муносабатлари

Аннотация. Ушбу “Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар билан

ўзаро муносабатлари” мақола пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг Маккадан Ясрибга
ҳижратларидан сўнг бўлиб ўтган воқеа –ҳодисаларга бағишланган.

Муҳаммад (с.а.в) Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилган пайтларида у ерда

яҳудийларнинг ҳар бири икки мингдан ортиқ одамга эга бўлган Қайнуқоъ, Надир,
Қурайза қабиласидан ташқари яна йигирмадан ортиқ майда ва нисбатан йирик
уруғлари ҳамда арабларнинг Авс ҳамда Ҳазраж қабилалари истиқомат қилардилар.
Надир ва Қурайза қабилалари деҳқончилик билан шуғулланган бўлса, шаҳар марказига
яқин жойда истиқомат қиладиган Қайнуқоъ қабиласининг ери ва экини бўлмагани учун
улар ҳунармандчилик билан шуғулланган. Мадинада яшовчи яҳудийлар иқтисодий ва
сиёсий жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, араблар яъни Авс ва Хазраж қабилалари
билан ўзаро муносабатда бўлганлар. Мадинадаги савдонинг асосий қисми яҳудийлар
қўлида бўлганидан улар моддий жиҳатдан бой ҳисобланишарди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов