Қон ивишининг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва унинг тиббий-биологик аҳамияти

ВАК
elibrary
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-26
48
25
Поделиться
Бозоров, Б., & Мирзаева, Н. (2013). Қон ивишининг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва унинг тиббий-биологик аҳамияти. Журнал проблемы биологии и медицины, (1(72), 24–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_biology/article/view/6355
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадқиқот ишининг асосий мақсади вояга етаѐтган бола- лар организмида қон ивиши жараѐни билан боғлиқ бўлган организмнинг ҳимоявий реакциясини, физиологик-биокимѐвий хусусиятларини лаборатория шароитларида таҳлил қилиш ва бунда рационал (К витаминига бой) овқатланишнинг аҳамиятини ўрганишдан иборат

Похожие статьи


background image

24

Мавзунинг долзарблиги:

Маълумки

ҳозирги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш
тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни во-
яга етказиш борасида кенг кўламдаги ишлар
амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда ушбу
йилни обод турмуш йили деб эълон қилиниши
ҳам соғлом авлод баркамоллигини таъминлаш-
да муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги кунда ѐшлар
орасида қон ивишининг норма чегарасида кеч-
маслиги натижасида улар организмида бир
қатор патологик ҳолатларнинг юзага келаѐтган-
лиги бир қатор тадқиқотчилар томонидан
аниқланган.

Ўсиб келаѐтган ѐшлар организмида биргина

витаминлар (авитаминоз, гиповитаминозлар)
етишмаслигининг ўзиѐқ, камдармонлик, турли
бош оғриқлари, кўрув ўткирлигининг пасайи-
ши, шапкўрлик, тез чарчаб қолиш каби салбий
ҳолатларга олиб келмоқда. Натижада балоғат
ѐшидаги болалар организмида моддалар алма-
шинувининг бузилиши ва айниқса, тезда бурун-
дан ва бошқа органлардан қон оқиши каби па-
тологик жараѐнлар юзага келмоқда. Бундай
ҳолатларнинг сабаби сифатида қон ивиши жа-
раѐнининг бузилишлари ва айниқса бунда К
витамини етишмаслиги, Са

+

ионлари

тақчиллигини асосий сабаб сифатида
кўрсатишимиз мумкин [1].

Тадқиқот ишининг мақсади:

Тадқиқот

ишининг асосий мақсади вояга етаѐтган бола-
лар организмида қон ивиши жараѐни билан
боғлиқ бўлган организмнинг ҳимоявий реакция-
сини, физиологик-биокимѐвий хусусиятларини
лаборатория шароитларида таҳлил қилиш ва
бунда рационал (К витаминига бой)
овқатланишнинг аҳамиятини ўрганишдан ибо-
рат.

Материал ва услублар:

Организм тўсатдан

жароҳатланганда ҳимоя реакцияси ишга тушади
ва қон лахта ҳосил қилиб, ивийди. 7 ѐшдан 18
ѐшгача бўлган 20 та болалар қонининг ивиш
жараѐнлари ўрганилди. Қоннинг ивиш жараѐни
қуйидаги усулларда аниқланди.

Болалар қонидаги тромбоцитларни аниқлаш

усули

.

Маълумки қон ивишида тромбоцитлар

© КОЛЛЕКТИВ АВТОРОВ, 2013

УДК:616.151.5.-612.115.12.3

Бозоров Б.М., Мирзаева Н.Д.

ҚОН ИВИШИНИНГ ФИЗИОЛОГИК-БИОКИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИНГ
ТИББИЙ-БИОЛОГИК АҲАМИЯТИ

Самарқанд давлат университети

ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Тромбо-
цитлар 140 йил олдин Донне томонидан очил-
ган [2]. Улар 2-5 микрон диаметрдаги, 3
қаватли, мембранали қон ҳужайрасидир. Тром-
боцитларнинг доначалари бор қисми грануло-
мер, дончалари йўқ қисми гиаломер деб аталади
[3].

Тромбоцитлар сонини Файсли ва Людин

усулида аниқлаш

.

Чап

қўлнинг номсиз бармоғи

спирт ва эфир билан артилиб, қон олиш учун
мўлжалланган перо ѐрдамида тешилади. Эрит-
роцитлар қориштирувчисига тегишли белгиси-
гача қон олиниб 101 белгигача Файсли-Людин
суюқлиги олинади. Қориштирувчининг ичидаги
суюқликлар яхшилаб аралаштирилиб 30 дақиқа
сақлангандан сўнг бир томчиси Горяев саноқ
камерасига томизилади. Камера 5 дақиқа ҳўл
дока солинган Петри идишига қўйилади.
Сўнгра 80 та кичик квадратдаги тромбоцитлар
саналади. Олинган рақамга 3 та ноль қўшилади.
Масалан, 80 та кичик катакчаларда 240 та тром-
боцит саналса, шунга 3 та ноль қўшиб, 1мм

3

қондаги тромбоцитлар сонини топамиз бу эса
240000 тани ташкил этади. Лаборатория
таҳлиллари шуни кўрсатдики, янги туғилган
болаларнинг 1 мм

3

қон таркибида 150000 дан

350000 тагача, эмадиган болаларда – 150000 дан
424000 тагача тромбоцитлар борлигини
аниқланди. 1 ѐшдан 16 ѐшгача бўлган болаларда
200 мингдан 300 минггача тромбоцитлар
бўлади.

Қон ивишини Сахаров усулида аниқлаш.

Одамнинг чап қўли номсиз бармоғидан 70 % ли
спирт тампон билан стирел қилиб бир марталик
игна билан тешилади. Тешилган вақт секундо-
мерда белгиланади. Буюм ойначасига 2 томчи
қон томизиб, скарификатор ѐрдамида фибрин
ипи ҳосил бўлиш вақти аниқланади ва сўнгра
тўлиқ ивиш вақти аниқланади. Нормада 1,5
дақиқадан тугаш вақти 5 дақиқагача. Бунда 1,5
дақиқада ивиш бошланиб бу вақтда фибрин ип-
лари ҳосил бўлиб, 5 дақиқада қон тўлиқ ивийди.

Қон ивувчанлиги юрак қон томир, қон боси-

ми юқори бўлган беморларда тез бўлиши куза-
тилади. Бунда қон қуюқ бўлиб томирларда ай-


background image

25

ланиши суст бўлади. Қоннинг ивувчанлигини
кечикиши ҳам касаллик ҳолати бўлиб, бунда
жароҳатланган ѐки лат еган аъзодан қон оқиши
тезда тўхтамайди. Қон ивувчанлиги кечикиши
беморларда турли холатларда юзага келади.

1. Наслий касалликларда ( гемофилия касал-

лигида).

2.Турли хил қон кетиш ѐки узок касаллик

ҳолатини бошдан кечирган беморларда.

3. Турли хил дори-дармонлар таъсирида ҳам

қон қуюқлашиб ивувчанлик кечикади.

Олинган натижаларнинг таҳлили:

Қон

жароҳатланмаган томирлар бўйлаб ҳаракат
қилар экан, у суюқлигича қолади. Лекин, томир
жароҳатланиши билан жароҳат юзасида қон
лахтаси ҳосил бўлади. Қон лахтаси (тромб)
тиқин сингари жароҳатни қоплайди, қон оқими
тўхтайди ва яра секин-аста тузалади. Агар қон
ивимаганида, кичкина тирналишдан ҳам одам
қон йўқотиб ўлиши мумкин эди.

Қон томиридан чиққан одам қони 3-4

дақиқада ивийди.Қоннинг ивиши организмнинг
муҳим ҳимоя реаксияси бўлиб ҳисобланади, у
қон йўқотилишини олдини олади ва шу йўл би-
лан айланиб юрувчи қон миқдорининг доимий-
лиги таъминланади. Тадқиқотлар натижаси шу-
ни кўрсатдики, соғлом бўлган ѐш болалар ва
катталар қонининг ивиш вақти деярлик бир хил
эканлиги аниқланди (норма чегарасида катта-
ларда 3-4 ва болаларда 5-5.5 дақиқагача).

Қон ивишининг асосида қон плазмасидаги

эриган ҳолдаги фибриноген оқсилининг физик-
кимѐвий хусусиятларининг ўзгариши ѐтади.
Қон ивиш жараѐнида фибриноген оқсили эри-
майдиган фибринга айланади ва у майда нозик
ипчалар шаклида кўринади. Фибрин ипчалари
жуда майда тўрчалар ҳосил қилади ва унда
қоннинг шаклли элементлари ушлаб қолинади.
Қон лахтаси ѐки тромб ҳосил бўлади. Секин-
аста қон лаҳтасининг зичлашиши юз беради,
зичланиш натижасида жароҳатнинг четларини
тортади ва шу йўл билан жароҳатни битишини
таъминлайди. Қон лахтасининг зичлашиши пай-
тида ундан сарғич тиниқ суюқлик –зардоб аж-
ралади.

Олинган тадқиқотлар натижалари шуни

кўрсатдики, қон лахтасининг зичлашишида
тромбоцитлар муҳим ролни ўйнайди, яъни қон
лахтасининг сиқилишини таъминловчи модда-
ларни сақлайди. Қон плазмасида эриган
ҳолдаги фибриногенни эримайдиган фибрин
оқсил ҳолатига ўтиши тромбин ферменти
таъсири остида амалга ошади. Қонда доимий
ҳолда жигарда ишлаб чиқиладиган нофаол

ҳолдаги тромбин- протромбин сақланади [1, 2].
Протромбин тромбопластин ва калций тузлари
иштирокида фаол тромбинга айланади, қон
плазмасида калций тузлари мавжуд, тромбопал-
стин эса айланиб юрувчи қонда йўқ. У тромбо-
ц и т л а р н и н г

ѐ к и т а н а н и н г б о ш қ а

ҳужайраларининг парчаланишидан ҳосил
бўлади. Тромбопластиннинг ҳосил бўлиши ҳам
мураккаб жараѐндир. Тромопластиннинг ҳосил
бўлишида тромбоцитлардан ташқари яна
қоннинг айрим оқсиллари ҳам иштирок этади.
Айрим оқсилларни қон таркибида бўлмаслиги
қоннинг ивиш жараѐнига кескин таъсир этади.
Агарда қон плазмасида глобулинлардан бири
(йирик молекулали оқсиллардан) бўлмаганида
гемофилия касаллиги юз беради.

Гемофилия билан касалланган одамларда

қоннинг ивиши кескин пасайган бўлади.
Ҳаттоки, кичкинагина жароҳат ҳам уларда хав-
фли қон кетишини чақириши мумкин. Охирги
30 йилда фан, қоннинг ивиши ҳақидаги жуда
кўплаб янги маълумотлар билан бойиди [3].
Қоннинг ивишида иштирок этувчи кўплаб
омиллар мавжудлиги аниқланди.

Қон ивиш жараѐни асаб тизими ва ички сек-

реция безлари гормонлари билан бошқарилади.
У ҳам барча ферментатив жараѐнлар сингари
тезлашиши ѐки секинлашиши мумкин. Агарда
қон кетишида қоннинг ивиш хусусияти қандай
катта аҳамиятга эга бўлса, қон томирлари
бўйлаб айланишида унинг доимий равишда
суюқ ҳолда қолиши худди шундай аҳамиятга
эгадир. Томирлар ичида қоннинг ивиб
қолишига ва у ерда тромблар ҳосил бўлишига
олиб келувчи патологик ҳолат қон кетиши син-
гари касаллар учун хавфлидир. Юракнинг вена
томирларининг тромбози (миокард инфаркт),
мия томирлари тромбози, ўпка артерияси тром-
бози ва ҳ.з. касалликларнинг мавжудлиги
ҳаммага маълум.

Организмда қоннинг ивишига қаршилик

кўрсатувчи моддалар ҳосил бўлади. Худди
шундай хусусиятга ўпка ва жигар
ҳужайраларида ишлаб чиқиладиган гепарин
эгадир. Қон зардобида ҳосил бўладиган фиб-
ринни эритувчи фермент – фибринолизин
оқсили топилган [1, 4].

Шундай қилиб, қонда бир вақтнинг ўзида

иккита: қонни ивитувчи ва уни ивишдан
сақловчи тизимлар мавжуддир. Маълум дара-
жадаги ушбу тизимларнинг мувозанати туфай-
ли томирлар ичида қон ивимайди.
Жароҳатланганда ва айрим касалликлар пайти-
да бу мувозанат бузилади ва қонни ивишига


background image

26

олиб келади. Қон ивишини лимон ва отқулоқ
кислоталарининг тузлари ивиш учун зарур
бўлган калций тузларини чўктиради ва бу жара-
ѐнни тормозлайди [4].

Тиббиѐт зулугининг бўйин безларидан жуда

кучли ивишга қаршилик кўрсатувчи модда ги-
риудин ишлаб чиқилади [2]. Булар аннтикоагу-
лянтлар ҳам деб юритилади ва улардан тибби-
ѐтда кенг қўлланилмоқда. Туғилгандан кейинги
дастлабки кунлари болаларнинг қонини ивиши
анча секин кечади, айниқса буни бола
ҳаѐтининг 2-кунида кўриш мумкин. 3 кундан 7
кунликгача бўлган ҳаѐти давомида қоннинг
ивиши тезлашади ва вояга етган одамларники
нормасига етади. Мактабгача ва мактаб ѐшида-
ги болаларда қон ивишининг муддати шахсий

ўзгаришга эга. Ўртача қон ивиши 1-2 дақиқадан
кейин бошланади, у одатда 3-4 дақиқадан кейин
тамом бўлади.

Хулоса

ўрнида шуни айтиш мумкинки,

ҳозирги кунда «коагулология» (қон ивиши
ҳақидаги) фаннинг хулосаларига кўра қон иви-
ши одам организми учун ўта муҳим биологик
жараѐн бўлиб, бунда истеъмол қилинаѐтган
овқатлар таркибида етарли миқдорда витамин-
лар, айниқса, К витаминлари етарли миқдорда
бўлиши зарур. Қон ивиши ва уни бузилишлари-
ни олдини олиш бугунги кунда энг муҳим вази-
фалардан бўлиб, турли касалликларни ўз
вақтида аниқлаш ва даволашда тиббий-
биологик аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиѐтлар:

1. Зохидова Д.У. Қон ивиши биокимѐси ва унга витамин К нинг таъсири // Магистрлик диссертацияси.

Самарқанд, 2009. Б.-23-25.

2. Кассирский И.А., Алексеев Г.А. // Клиническая гематология.// М.: Медицина, 1970. С.433-450.
3. Нажмитдинов С.Т. Клиник гематология асослари.// Тошкент, 1998. Б.-126-128.
4. Rajamurodov Z.T., Rajabov A.I. Odam va hayvonlar fiziologiyasi.// Toshkent, 2010. 63-64 b.

Библиографические ссылки

Зохидова Д.У. Ко» ивиши биокимсси ва унга витамин К нинг таъсири И Магистрлик дисссртацияси. Самарканд, 2009. Б.-23-25.

Кассирский И.А., Алексеев Г.А. // Клиническая гематология.// М.: Медицина, 1970. С.433-450.

Нажмитдинов С.Т. Клиник гематология асослари.// Тошкент, 1998. Б.-126-128.

Rajamurodov Z.T., Rajabov A.I. Odam va hayvonlar fiziologiyasi.// Toshkent, 2010. 63-64 b.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов