Биология ва тиббиёт муаммолари, 2016, №4 (91) 149
УДК: 616.34-002-002.3:612.017.1:579.61-092-4
ТАЖРИБАВИЙ БАКТЕРИАЛ ТРАНСЛОКАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАЪМИНЛАШДА
МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
К.Ж. СУВОНОВ
ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, Тошкент ш.
МЕСТО МИКРООРГАНИЗМОВ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ПРОЦЕССА ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬНОЙ
БАКТЕРИАЛЬНОЙ ТРАНСЛОКАЦИИ
К.Ж. СУВОНОВ
НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний МЗ РУз
ROLE OF MICROORGANISMS TO MAINTANCE OF THE PROCESS THE EXPERIMENTAL
BACTERIAL TRANSLOCATION
K.J. SUVONOV
Research Instute of Sanitary, Hygiene and Occupational diseases of the Ministry of Health of the Republic Uz-
bekistan
Мақсад тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишларида лаборатория ҳайвонлари ички
аъзоларидан унган микроорганизмлар аҳамиятини баҳолаш бўлди. Аниқланишича, тажрибавий ЎИИТ
моделида грамманфий тайёқчалар, граммусбат кокклар, анаэроблар идентификация қилинди.
Анаэробларнинг транлокацияга қодирлик даражаси пастлиги кўрсатилди. Транслокация бўлувчи
микроорганизмларнинг обтурация муддати ошиб бориши билан барча аъзоларга бир хилда
тарқалмаслиги аниқланди. Тажрибавий ЎИИТ га нисбатан ЎЙИТ да Staphylococcus spp ва Enterococcus
spp ундирилиши орасида катта тафовут борлиги асосий микробиологик мезон сифатида эътироф
этилди.
Калит сўзлар:
тажрибавий ингичка ва йўғон ичак тутилиши, микроб манзараси, бактериялар
транслокацияси.
The aim of study was to assess importance of bacteria crops from the inner organs of laboratory animals
during the experimental small and large intenstines mouse obstruction. It was found that due to small intestines
obstruction there were the crops of the gram- negative bacils, gram- positive kokks and anaerobs. The ability of
translocation of anaerobes was very low. It is found that translacation ability of microorganisms was not de-
pended on time of obturation. A significant difference in “crop rate” between Staphylococcus spp. and and En-
terococcus spp. in the large intestines obstruction in dependence of small intestine obstruction suggested to
use as the main microbiological criteria.
Keywords:
experimental small and large intenstines obstruction, the landscape of microorganisms, bac-
terial translocation.
Мазкур йўналиш бўйича адабиётлар шарҳи
таҳлили шуни кўрсатдики, одам йўғон ичаги
нормал микрофлораси вакиллари (индиген ва
факультатив микроорганизмлар) мувозанати
бузилиб, дисбиоз шаклланганда, ичак шиллиқ
қавати ўтказувчанлиги ошганда қон орқали ҳаётга
лаёқатли микроорганизмларнинг ички аъзоларга
ўтиши
кучаяди.
Бу
ҳолат
“бактериал
транслокация” (БТ), деб номланиши баробарида
шу аъзоларга ўтувчилар транслокация бўлувчи
микроорганизмлар, дейилади [1, 8, 9].
БТ феноменининг аҳамияти тўғрисида икки
хил фикр мавжуд: биринчиси, БТ турли
касалликларнинг патогенетик бўғинларидан бири
[2, 6], иккинчиси, БТ организмнинг ҳимоя
омилларидан биридир [3, 5].
Ушбу фикрлардан бирини аниқ исботлаш
учун тажрибавий тадқиқотлар ўтказиш мақсадга
мувофиқлигини ҳисобга олиб, биз шу ишга жазм
этдик.
Мақсад.
Тажрибавий ўткир ингичка ва
йўғон
ичак
тутилишларида
лаборатория
ҳайвонлари
ички
аъзоларидан
унган
микроорганизмлар манзарасини ўрганиш ва
уларнинг аҳамиятини баҳолаш бўлди.
Материал ва усуллар.
Тадқиқотларга
жами 239 та оқ, зотсиз сичқонлар жалб қилинди,
уларнинг оғирлиги 25 грамм ва ундан юқори
бўлиб, ёши 2-3 ойни ташкил этди. Лаборатория
ҳайвонларини парваришлаш, боқиш, гуруҳларга
ажратиш ва тажрибаларга тайёрлаш анъанавий
усулларда амалга оширилди. Илмий ишни
бажаришда экспериментал материал билан
ишлаш биологик хавфсизлик қоидалари ва этик
тамойилларига амал қилдик.
Тажрибавий
ўткир
ингичка
ичак
тутилишлари (ЎИИТ) ва ўткир йўғон ичак
тутилишлари
(ЎЙИТ)
моделларини
шакллантиришда Круглянский Ю.М. [4] таклиф
этган ўткир обтурацион ичак тутилиши
моделларидан ўз модификациямизни киритган
ҳолда фойдаландик. Тадқиқотларнинг 3 серияси
ўтказилди.
Тажрибага жалб қилинган ҳайвонлар 4
гуруҳга бўлинди: 1 гуруҳ -ЎИИТ чақирилганлар
(n=72); 2 гуруҳ - ЎЙИТ чақирилганлар (n=72); 3
Тажрибавий бактериал транслокация жараёнини таъминлашда микроорганизмларнинг тутган…
150 Проблемы биологии и медицины, 2016, №4 (91)
гуруҳ -таққослаш гуруҳи (қорин бўшлиғи очилиб,
ичак тутилиши чақирилмаганлар, n=72); 4 гуруҳ -
назорат гуруҳи (интакт лаборатория ҳайвонлари,
n=23).
Тажриба муддатларига мос ҳолда 1, 2 ва 3
гуруҳлар ўз навбатида гуруҳчаларга бўлинди: 1а,
2а, 3а - ЎИИТ ва ЎЙИТ 24 соат давом этганлар;
1б, 2б, 3б - ЎИИТ ва ЎЙИТ 48 соат давом
этганлар; 1в, 2в, 3в - ЎИИТ ва ЎЙИТ 72 соат
давом этганлар.
Ушбу муддатлар ичаклар деворида
обтурация натижасида энг кўп патологик,
морфологик, клиник ўзгаришлар бўлишига қараб
[2, 4] танланди.
Бактериологик тадқиқотлар лаборатория
ҳайвонлари аъзоларидан (мезентериал лимфа
тугунлари - МЛТ, жигар, талоқ, ўпка) ундирилган
микроорганизмларга нисбатан ўтказилди. Улар
идентификацияси Bergey's [7] бўйича олиб
борилди. Бактериологик текширишлар учун
“HiMedia”
фирмаси
(Ҳиндистон)
озиқ
муҳитларидан фойдаланилди.
Олинган натижаларни статистик ишлаш
персонал
компьютерда
тиббий-биологик
текширишлар учун махсус “Exsel” дастури
қўлланилган ҳолда амалга оширилди.
Олинган натижалар ва уларнинг
муҳокамаси.
Тажрибавий ЎИИТ моделида
тажриба муддатларига боғлиқ ҳолда ҳар аъзога
алоҳида тўхталишни лозим топдик.
Мезентериал лимфа тугунлари.
Бу
аъзодан унган микроорганизмлар манзараси
турлича бўлди. Барча унган штаммлар орасида
кўп учрагани Escherichia spp бўлди. Тажрибанинг
24 ва 48 соатларида монокультура кўринишида
фақатгина Escherichia spp ундириб олингани ҳам
(мос равишда n=10 ва n=7) эътиборни жалб
қилди. Тажрибавий ЎИИТ шакллантирилгач,
унган грамманфий тайёқчалар (Enterobacter spp,
Citrobacter spp, Proteus spp), граммусбат кокклар
(Staphylococcus spp, Enterococcus spp) ва
анаэроблар (Bacteroides spp) монокультура
шаклида лаборатория ҳайвонлари МЛТ дан
унмади. Микроорганизмлар ассоциациялари
бўйича вазият бошқача тус олди. Гарчи,
тажрибанинг барча муддатларида миқдор
жиҳатдан етакчилик Escherichia spp га тегишли
бўлса ҳам (Р<0,001), бошқа микроорганизмлар
униши ҳам кузатилди.
Агар 24 соатдан сўнг микроорганизмлар
ассоциацияси шаклида унган штаммларнинг
45,6±7,3% и Escherichia spp га тегишли бўлса,
кейинги ўринларда Proteus spp (17,4±5,6%),
Enterobacter spp (15,2±5,3%), Staphylococcus spp
(10,9±4,6%),
Citrobacter
spp
(8,7±4,2%),
Enterococcus spp (2,2±2,1%) бўлишди. Bacteroides
spp идентификация қилинмади. Обтурациядан
сўнг 48 соат ўтгач, миқдор жиҳатдан
микроорганизмлар униши кўпайган бўлса ҳам,
аммо, юқоридагига ўхшаш тенденция сақланиб
қолди. Фоизлар бўйича тақсимланиш қуйидагича
бўлди: Escherichia spp 47,4±4,6%, Proteus spp
26,7±4,1%,
Enterobacter
spp
8,6±2,6%,
Staphylococcus spp 7,8±2,5%, Citrobacter spp
7,8±2,5%, Enterococcus spp 0,9±0,8%, Bacteroides
spp 0,9±0,8%.
Тажрибанинг кейинги муддатида (72 соат)
микроорганизмлар миқдор жиҳатдан янада
кўпроқ ажратиб олиниши баробарида уларнинг
бир бирига бўлган нисбати ҳам ўзгарди. Proteus
spp нинг Escherichia spp га нисбатан учраш
даражаси камайди, бошқа микроорганизмлар
нисбати сезиларли миқёсда ўзгармади. 72 соатдан
сўнг транслокация бўлиш даражасига қараб
ундирилган микроорганизмлар қуйидаги кетма
кетликда жойлашди: Escherichia spp (36,6±4,2%),
Proteus spp (21,4±3,6%), Enterobacter spp
(16,0±3,2%), Staphylococcus spp (12,2±2,9%),
Citrobacter spp (12,2±2,9%), Enterococcus spp
(0,8±0,7%), Bacteroides spp (0,8±0,7%). Эътиборли
жиҳат шуки, тажриба муддатларидан қатъий
назар Enterococcus spp ва Bacteroides spp миқдори
ўзгармади. Фикримизча, ЎИИТ да ушбу
микроорганизмларнинг транслокация бўлиш
даражаси паст, демак транслокацияга қодирлик
қобилияти ҳам бошқа грамманфий тайёқча ва
граммусбат коккларга нисбатан паст. БТ
интенсивлигини баҳолашда, ЎИИТ патогенетик
механизмини асослашда, тажрибавий ЎИИТ
моделини шакллантиришда бу ҳолат инобатга
олиниши лозим, деб ҳисоблаймиз.
Тажрибавий ЎИИТ моделида МЛТ дан
унган штаммларни тажриба муддатларига мос
қиёсий ўрганиш Escherichia spp униш фоизи
тажриба муддати ошиб бориши билан камайиб
борганини кўрсатди (1 расм). Фикримизча, бу
ассоциация
кўринишида
учраган
бошқа
микроорганизмлар ҳисобига рўй берган.
Жигар.
Тажрибавий ЎИИТ моделида
обтурациядан кейинги 24, 48, 72 соат ичида
микроорганизмлар униши ушбу аъзода МЛТ дан
фарқли бўлган ҳолда ўзгаришлар тенденцияси
сақланиб қолди. Жигардан монокультура
кўринишида фақат Escherichia spp ундирилди: 24
соатдан сўнг 9 штамм, 48 соатдан сўнг 12 штамм,
72
соатдан
кейин
9
штамм.
Бошқа
микроорганизмлар
фақат
ассоциациялар
кўринишида учради. Escherichia spp 24 соатдан
кейин унган штаммларнинг 50,0±10,2% ташкил
этган бўлса, 48 соатдан сўнг бу кўрсаткич
43,1±6,5% ни, 72 соатдан сўнг эса 47,5±5,0%
ташкил этди.
К.Ж. Сувонов
Биология ва тиббиёт муаммолари, 2016, №4 (91) 151
1 расм.
Тажрибавий ЎИИТ да МЛТ дан унган микроорганизмларни тажриба муддатларига мос қиёсий
ўрганиш натижалари
Фоизлар орасидаги тафовут статистик
жиҳатдан ишонарли бўлмади (Р>0,05). Демак,
Escherichia spp учраш даражаси тажрибанинг
муддатига боғлиқ ҳолда миқдор жиҳатдан
кўпайса
ҳам, бошқа
микроорганизмларга
нисбатан бир меъёрда қолди. 24 соатдан кейин
Proteus spp ва Staphylococcus spp лар мос равишда
16,7±7,6% ва 20,8±8,3% ни ташкил этган бўлса, 48
ва 72 соатдан сўнг бу кўрсаткичлар мос равишда
27,6±5,9%, 12,1±4,3% ва 20,2±4,0%, 11,1±3,2%
бўлди. Бошқа энтеробактериялар (Enterobacter
spp, Citrobacter spp) юқорида тавсифланган
микроорганизмларга нисбатан кам миқдорда
учраши баробарида, фоиз жиҳатдан ҳам рақобат
қила олмади. Enterococcus spp ва Bacteroides spp
бўйича ҳам МЛТ параметрларига ўхшаш
натижалар олинди, яъни ЎИИТ тажриба
муддатларига боғлиқ сезиларли ва ишонарли
жиддий ўзгаришлар аниқланмади.
Талоқ.
Бу аъзо бўйича олинган натижалар
микроорганизмлар миқдори жиҳатдан фарқ қилса
ҳам, уларнинг бир бирига бўлган нисбати бўйича
сезиларли тафовут аниқланмади. Бу аъзодан
монокультура шаклида асосан Escherichia spp
ундириб олинди. Ассоциация кўринишида
аниқланиши бўйича ҳам унинг бошқаларга
нисбатан устунлиги яққол кўринди. 48 соатдан
сўнг ассоциация шаклида учраган 20 та
штаммнинг 9 таси (45,0±11,1%) Escherichia spp га
тегишли бўлган бўлса, 5 таси (25,0±9,7%)
Staphylococcus spp, 4 таси (20,0±8,9%) Proteus spp,
2 таси (10,0±6,7%) Enterobacter spp га тегишли
бўлди. Қолган микроорганизмлар (Citrobacter spp,
Enterococcus spp, Bacteroides spp) бу муддатда
идентификация қилинмади. 72 соатдан сўнг шу
тенденция сақланиб қолди. Олдин унмаган
Citrobacter spp (9,1±6,1%), Enterococcus spp
(4,5±4,4%) идентификация қилинди.
Ўпка.
Таҳлил
қилинаётган аъзодан
бажарилган экмаларда ҳам Escherichia spp кўп
ундирилиши билан фарқланди. Унган штаммлар
миқдори статистик таҳлил учун етарли бўлмагани
боис биз барча рақамларни шарҳлаб ўтишни
лозим топмадик, аммо олдинги таҳлил этилган
аъзолардаги ўзгаришлар тенденцияси сақланиб
қолганини эътироф этмоқчимиз.
Илмий ишимизнинг кейинги босқичи
ЎЙИТ бўйича юқоридагига ўхшаш тадқиқотларни
ўтказиш бўлди.
Мезентериал
лимфа
тугунлари.
Тажрибавий ЎЙИТ моделида ҳам МЛТ дан
микроорганизмлар
унишида
ЎИИТ
каби
етакчилик Escherichia spp да бўлди. Унинг
обтурациядан 24 соат ўтгандан кейинги
монокультура кўришида ажратиб олиниши 6 та
штаммни, ассоциация шаклида эса 23 та штаммни
ташкил этди. Бу ассоциация кўринишида учраган
барча штаммларнинг 47,9±7,2% ига тенг бўлди.
Кейинги ўринларни Enterococcus spp (14,6±7,2%),
Proteus spp (12,5±4,8%), Enterobacter spp
(12,5±4,8%),
Citrobacter
spp
(8,3±4,0%),
Staphylococcus spp (4,2±2,9%) банд этишди. Ушбу
муддатда
Bacteroides
spp
идентификация
қилинмади. Тажрибавий ЎИИТ дан асосий фарқ
Enterococcus
spp
нинг
кўп
ажратиб
олинишидир.48
соатдан
сўнг
микроорганизмларнинг бир бирига нисбати
ўзгарди. Бу муддатда Escherichia spp дан
(45,6±5,6%) кейинги ўринларга Proteus spp
(15,2±4,0%),
Enterobacter
spp (12,7±3,8%)
чиқишди.
Бошқа
штаммларга
нисбатан
Enterococcus spp миқдор жиҳатдан кам
(11,4±3,6%) ундирилди. Бу муддатда тажрибавий
ЎИИТ га нисбатан ЎЙИТ да штаммлар умумий
сони 1,5 мартага кам (116 штаммга қарши 79
штамм) идентификация қилинди. 72 соатдан
кейинги натижалар бир мунча фарқли бўлди, агар
ЎИИТ да шу муддатда ассоциация шаклида жами
131 штамм ундириб олинган бўлса, ЎЙИТ да бу
кўрсаткич 1,2 мартага кўп бўлди. Escherichia spp
барча штаммлар миқдорининг 38,1±3,8% ташкил
этди. Олдинги муддатларга нисбатан бу
кўрсаткичнинг ишонарли камлиги (Р<0,05) 72
соатдан сўнг Enterococcus spp (17,5±3,0%),
Тажрибавий бактериал транслокация жараёнини таъминлашда микроорганизмларнинг тутган…
152
Проблемы биологии и медицины,
2016
, №
4 (91)
Citrobacter sppнинг (10,6±2,4%) нисбатан кўп
аниқланиши ҳисобигадир. Proteus spp (15,6±2,9%)
ва Enterobacter sppҳам (13,1±2,7%) олдинги
муддатларга нисбатан статистик фарқли бўлмаса
ҳамки, сезиларли ошишган.
Жигар.
Тажрибавий ЎЙИТ да бу аъзодан
унган микроорганизмлар манзараси бўйича
натижалар МЛТ кўрсаткичларига ўхшаш бўлди.
Бунда ҳам микроорганизмлар монокультуралари
ассоциация кўринишига нисбатан кам аниқланди,
фақатгина 24 ва 48 соатдан сўнг мос равишда 3
(Escherichia spp) ва 5 (Escherichia spp) ҳолатда.
Ассоциация шаклида етакчилик МЛТ сингари
Escherichia spp да бўлди. Escherichia spp 24
соатдан сўнг 50,0±11,2% ҳолатда идентификация
қилинган бўлса, бошқа микроорганизмлар
(Proteus spp, Enterobacter spp, Citrobacter spp,
Enterococcus spp) қолган 50,0±11,2% ни ташкил
этди. ЎИИТ дан фарқли равишда Staphylococcus
spp идентификация қилинмади. 48 соатдан
кейинги натижалар олдинги муддатдан тамомила
фарқ қилди, бунда етакчилик ҳамон Escherichia
spp
да бўлгани ҳолда (46,7±6,4%), кейинги
ўринларга Enterococcus spp 25,0±5,6%) ва Proteus
spp (15,0±4,6%) чиқишди. Бу натижалар ЎИИТ
параметрларига ўзгаришлар тенденцияси бўйича
ўхшаш бўлганини таъкидлаган ҳолда (58 штаммга
қарши 60 штамм), учраган микроорганизмларнинг
бир бирига нисбати бўйича тафовут аниқланди.
Агар ЎИИТ да Proteus spp 27,6±5,9%,
Staphylococcus spp 12,1±4,3%, Enterococcus spp
3,4±2,4% ҳолатда унган бўлса, ЎЙИТ да бу
параметрлар бир биридан ишонарли фарқ қилди
(Р<0,05)
-
мос равишда 15,0±4,6%, 3,3±2,3% ва
25,0±5,6% (2 расм).
Тажрибанинг кейинги муддатида (72 соат)
унган штаммлар сони олдинги муддатга нисбатан
2 мартага ошди. Микроорганизмлар фоизлари
нисбати бўйича бўйича бир биридан фарқли,
ишонарли натижалар олинмади. Шу муддатда
Escherichia
spp
жигардан
унган
барча
микроорганизмларнинг 48,7±4,6% ташкил этди.
Бу параметр МЛТ дан унган Escherichia spp
миқдоридан 1,3 мартага ишонарли кўп бўлгани
ҳолда, ЎИИТ нинг шу кўрсаткичи доирасида
бўлди (Р>0,05). Шу муддатда Enterobacter spp
(6,7±2,3%), Citrobacter spp (5,9±2,2%), Proteus spp
(16,8±3,4%),
Bacteroides
spp
(1,7±1,2%)
кўрсаткичлари ЎИИТ нинг шу даврига нисбатан
фарқ қилмасада (Р>0,05), Staphylococcus spp
(1,7±1,2% га қарши 11,1±3,2%) ва Enterococcus
spp (18,5±3,8% га қарши 2,0±1,4%) параметрлари
бўйича тафовут ишонарли бўлди (Р<0,001).
Талоқ.
Ушбу аъзодан идентификация
қилинган микроорганизмларда ҳам миқдор
бўйича устунлик Escherichia spp да бўлди, 48
соатдан сўнг ассоциация шаклида унган 14
штаммнинг 7 таси унга тегишли бўлди.
Enterobacter spp, Citrobacter spp, Staphylococcus
spp идентификация қилинмади, аммо 72 соатдан
кейин уларнинг кам бўлса ҳам, униши кузатилди.
48 ва 72 соатдан кейин бошқа штаммларга
нисбатан Proteus sppва Enterococcus spp сезиларли
равишда кўп унди.Демак, ЎЙИТ да Enteroco
ccus
spp миқдори ошиши диққатни жалб қиладиган
ҳолат сифатида қаралиши мумкин.
Ўпка.
Ундан олинган натижаларда МЛТ,
жигар ва талоқдан олинган параметрларга ўхшаш
қонуниятлар учрамади, асосий ўхшаш тенденция
Escherichia sppнинг бошқа микроорганизмларга
нисбатан кўп унишидир. Унган штаммлар
миқдори статистик таҳлил учун етарли бўлмагани
боис барча олинган рақамларни шарҳлашни
ножоиз, деб топдик.
Хулосалар.
1. Тажрибавий ЎИИТ моделида
грамманфий тайёқчалар, граммусбат кокклар,
анаэроблар
идентификация
қилинди.
Тажрибанинг барча муддатларида (24, 48, 72 соат)
Escherichia
spp
униш
миқдори
барча
штаммларнинг ярмини ташкил этди. Барча
штаммлар миқёсида уларнинг ¾ қисми
энтеробактерияларга тегишли бўлди.
43,1
27,6
12,1
3,4
Escherichia spp
Enterobacter spp
Citrobacter spp
Proteus spp
Staphylococcus spp
2 расм.
Тажрибавий ЎИИТ ва ЎЙИТ даобтурациядан 48 ўтгач, жигардан унган микроорганизмлар
манзараси
К.Ж. Сувонов
Биология ва тиббиёт муаммолари, 2016, №4 (91) 153
2. Транслокация қобилияти грамманфий
бактерияларда граммусбат коккларга нисбатан 3-4
баравар юқори. Анаэробларнинг (Bacteroides spp)
транлокацияга қодирлик даражаси паст ва
тажриба муддатларига мос миқдорий жиҳатдан
ўзгармади.
3. Транслокация бўлувчи микроорганизмлар
обтурация муддати ошиб бориши билан барча
аъзоларга бир хилда тарқалмади, барча
кўрсаткичлар МЛТ ва жигарда яққол кўринди,
талоқ ва айниқса, ўпкада микроорганизмлар
монокультура ва ассоциация шаклида учраса
ҳамки, бактериал транслокация интенсивлиги
яққол намоён бўлмади.
4. Тажрибавий ЎЙИТ да жигардан унган
микроорганизмлар манзараси МЛТ дан кўра
ишонарли фарқ қилди, бу биринчидан ажратилган
штаммлар миқдорининг 2 бараварга ошиши билан
тавсифланса, иккинчидан 48 ва 72 соатдан кейин
Enterococcus spp Escherichia spp дан кейинги
ўринда туриши билан тавсифланди. Тажрибавий
ЎИИТ га нисбатан ЎЙИТ да Staphylococcus spp ва
Enterococcus spp ундирилиши орасида катта
тафовут борлиги асосий микробиологик мезон
сифатида эътироф этилди.
Адабиётлар:
1. Галеев Ю.М., Попов М.В., Салато О.В. Методы
исследования распространения бактериальных
клеток // Сибирский медицинский журнал. - Ир-
кутск, 2011. - №3. - С.18-23.
2. Гостищев А.Н., Афанасьев Ю.М. Круглянский
Д.Н., Сотников В.К. Бактериальная транслокация
в условиях острой непроходимости кишечника //
Вестник РАМН. - Москва, 2006. - №9-10. - C.34-
38.
3. Гриценко В.А. Свойства эшерихий, выделен-
ных из организма мышей при бактериальной
транслокации после иммобилизационного стресса
// ЖМЭИ. - Москва, 2000. - №2. - С.37-41.
4. Круглянский Ю.М. Бактериальнаятранслокация
при обтурационной непроходимости кишечника
(экспериментальное исследование): Автореф. дис.
канд. мед.наук. - Москва, 2007. - 24 с.
5. Никитенко В.И., Ткаченко Е.И., Стадников
А.А. Транслокация бактерий из желудочно-
кишечного тракта - естественный защитный ме-
ханизм //Экспериментальная и клиническая га-
строэнтерология. -Москва, 2004. - №1. - С.48-53.
6. Нурмухамедов Х.К. Бактериальная транслока-
ция при инфекционно-токсическом шоке у детей
раннего возраста // Инфекция, иммунитет и фар-
макология. - Ташкент, 2004. - №1. - C.103-104.
7. Определитель бактерий Берджи. Под редакцией
Хоулта Дж., Крига Н., Снита П., Стейли Дж.,
Уилямса С. - Москва: «Мир». - 1997. - Т.1-2.
8. Эргашев В.А., Нуралиев Н.А. Бактериал
транслокация феномени ва унинг шаклланишида
турли микроорганизмларнинг ўрни // Инфекция,
иммунитет и фармакология. - Тошкент, 2014. -
№3. - Т.2. - 236-239 б.
9. Berg R.D. Bacterial tract from the intestines // Jik-
kenDobutsu. - 1985. - N34(1). - P.1-16.
МЕСТО МИКРООРГАНИЗМОВ В
ОБЕСПЕЧЕНИИ ПРОЦЕССА
ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬНОЙ
БАКТЕРИАЛЬНОЙ ТРАНСЛОКАЦИИ
К.Ж. СУВОНОВ
НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний
МЗ РУз
Целью было оценка значения высеянных из
внутренных органов лабораторных животных
микроорганизмов при экспериментальной тонко-
кишечной и толстокишечной непроходимости.
Установлено, что при тонкокишечной непрохо-
димости высеваются грамотрицательные палоч-
ки, грамположительные кокки, анаэробы. Спо-
собность к транслокации анаэробов была очень
низкой. Выявлено, что транслоцирующиеся мик-
роорганизмы не распространяются одинаково с
повышением сроков обтурации. Существенная
разница при всхожести между Staphylococcus
sppи Enterococcus spp при толстокишечной не-
проходимости в зависимости от тонкокишечной
отмечается как основной микробиологический
критерий.
Ключевые слова:
экспериментальная тон-
кокишечная и толстокишечная непроходимость,
пейзаж микробов, транслокация бактерий.