ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1284
МАҲТУМҚУЛИ ШЕЪРИЯТИДА ИЛОҲИЙ ТУШ ТАЛҚИНИ
Norkulova Shaxnoza Tulkinovnа
TerDU katta o’qituvchisi, (PhD).
e-mail:
https://doi.org/10.5281/zenodo.11356690
Аннотация. Мақолада Яқин ва ўрта шарқ адабиётининг буюк вакили саналмиш
Махтумқули Фироғий шеърияти хусусида фикр юритилган. Унинг кўнгил ва гўзалликни,
ҳаёт неъматларини тараннум этувчи ва оҳират озиқларини эслатувчи, мазмунан ва
шаклан гўзал лирикаси атрофлича ёритилган. “БУ НАҚЛДИР” тўпламидан жой олган
“Турғил!” дедилар” номли шеъри (илоҳий туш баёни) таҳлилга тортилиб, унда
пайғамбарлар, машҳур авлиёлар, пири комиллар, мўътабар зотлар билан боғлиқ
тасвирларни шоирона маҳорат билан баён этиши масалаларига урғу берилган.
Tayanch so’z va iboralar: Махтумқули шеърияти, Илоҳий туш, “Турғил” дедилар,
пайғамбарлар, авлиёлар, Муҳаммад, Ҳазрати Салим хожа, Бобо зурриёд, Ул Вайсил
Қароний, Ҳазрати Баҳоуддин, Занги бобо, Абубакир ас Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати
Усмон, Ҳазрати Али, Шоҳимардон.
THE INTERPRETATION OF A DIVINE DREAM IN MAHTUMQULI'S POETRY
Abstract. The article examines the poetry of Magtymguly (Pyragy), a major representative
of the literature of the Near and Middle East. His lyrics are revealed in detail, glorifying the heart
and beauty, the blessings of life and reminiscent of the food of the afterlife, beautiful in content
and form. The poem "Revelation" (description of a divine dream) from the collection "THIS IS
HISTORY" analyzed and emphasized issues related to prophets, famous saints and respected
people.
Key words and phrases: Magtymguly's poetry, divine dream, prophets, saints, Muhammad,
Salim Khoja, Baba Zuriyad, Ul Vaisil Karani, Bahauddin, Zangi Baba, four caliphs: Abu Bakr,
Umar, Usman and Ali, Shahimardan.
ТОЛКОВАНИЕ БОЖЕСТВЕННОГО СНА В ПОЭЗИИ МАХТУМКУЛИ
Аннотация. В статье рассматривается поэзия Махтумкули (Фраги), крупного
представителя литературы Ближнего и Среднего Востока. Подробно раскрыта его
лирика, воспевающая сердце и красоту, блага жизни и напоминающая о пище загробной,
прекрасной по содержанию и форме. В стихотворение «Откровение» (описание
божественного сна) из сборника «ЭТО ИСТОРИЯ», были проанализированы и
подчеркнуты вопросы связанные с пророками, знаменитыми святыми и уважаемыми
людьми.
Ключевые слова и выражения: Поэзия Махтумкули, божественный сон, пророки,
святые, Мухаммад, Салим Ходжа, Баба Зурияд, Уль Вайсил Карани, Бахауддин, Занги Баба,
четыре халифы: Абу Бакр, Умар, Усман и Али, Шахимардан.
Оламлар ижодкори яратган нафис қалам соҳиблари орасида шундай бир ижод аҳли
борки, уларнинг номи ҳар қандай замон ва халқларда халқнинг кўнглига яқин бўлиб юксак
бир эҳтиром билан тилга олинади. Яқин ва ўрта шарқ адабиётининг буюк вакили саналмиш
Махтумқули Фироғий ана шундай қалам соҳибларидандир десак ҳеч хато қилмаган
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1285
бўламиз. Қардош туркман элининг буюк фарзанди Махтумқули мана уч юз йилки, асрлар
силсиласида ўз қийматини йўқотмасдан ўзбек халқининг ҳам атоқли фарзанди сифатида
севиб ардоқланиб келади. Ҳассос шоирнинг дардли ва ўтли асарларини ўқимаган,
эшитмаган китобхон бўлмаса керак. Унинг ёр ва ағёрни, дўст ва мардумни, ишқ ва
шодумонликни, кўнгил ва гўзалликни, доғу – ҳасратни ва майни, баҳорни, алалхус, ҳаёт
неъматларини тараннум этувчи ва оҳират озиқларини эслатувчи, мазмунан ва шаклан гўзал
лирик бисоти асрларким, қайси миллат ва элат фарзанди бўлмасин шеърият
мухлисларининг қалбини ром этиб келаётир.
Буюк туркман шоири Махтумқули бир қанча лирик шеърлар, лиро эпик достонлар,
ғазал ва мухаммаслар ёзган бўлиб бизгача унинг лирик, фалсафий, панд-насиҳат руҳидаги
10 минг мисрадан ортиқ шеърлари етиб келган. Шоир ижодида дунёвий неъматлар, ҳаёт
гўзалликлари тараннум этилган шеърлар билан бир қаторда Қуръони Карим оятлари,
ҳадиси шарифнинг мазмун-моҳияти сингдирилган лирик асарлар ҳам мавжуд.
Хусусан, Махтумқули шеърларида пайғамбарлар, Одам Ато, Қобил, Ҳобил, Нуҳ,
Муҳаммад (Расулуллоҳ), Юсуф, Баҳовуддин, Аҳмад Яссавий сингари улуғ зотлар жуда кўп
тилга олинади. Шунингдек, Аллоҳга муножот, Расулуллоҳ (с.а.в)га мурожаат оҳанглари
Махтумқули шеъриятининг энг асосий тамойилларидан биридир. Диний тасаввуфий
мавзудаги шеърлар шоир Фироғий ижодида етакчи ўринни эгаллайди. Унинг асосан шу
мавзудаги шеърларини танлаб таржима қилган таржимон шоиримиз Мирзо Кенжабек ўз
таржималарига ёзган сўз бошисида: “Маҳтумқули Фироғий XVIII аср маърифий
шеъриятининг буюк дарғаларидан бўлиб, бутун туркий халқлар учун тушунарли ва
севимли шоир, маърифатли сиймо, ориф ошиқ, соҳиби ҳикмат бўлган валий зотдир. Унинг
инсонпарварлик, халқпарварлик ғоялари билан йўғрилган шеъриятида пок исломий
маърифат руҳи гуркираб, яшнаб туради” [1,5] деган фикрни билдиради.
Мирзо Кенжабек Маҳтумқули Фироғийнинг ориф, юксак ҳикмат соҳиби бўлган
валий зот деб ҳақли баҳо берган. Хусусан, унинг соф фитрати диний ирфоний адабиётимиз
билан уйғунлашгани эса шеърларининг юксак бадиияти ва умрбоқийлигини таъминлаган.
Бир қанча шеърларида у пайғамбарлар, машҳур авлиёлар, пири комиллар, мўътабар зотлар
билан боғлиқ тушларини шоирона маҳорат билан баён этади.
“БУ НАҚЛДИР” тўпламининг илк саҳифасидан жой олган “Турғил!” дедилар”
номли шеърида Муҳаммад (Расулуллоҳ), Боҳоваддин, Шоҳимардон билан боғлиқ тушда
кечган воқеаларни гавдалантиради, туш кўриш давомида шеър бандларида байтма байт
изчиллик билан улуғ зотлар номма - ном зикр этилади ва бундан кўзланган асосий мақсад
Аллоҳнинг ердаги инъикоси – инсонни улуғлашга эътибор қаратилади, Муҳаммад “улуғ
жой”нинг йўлбошчиси сифатида эътироф этилади:
Ташдан чиқди олтмиш отлиқ, кўрдилар
“Муҳаммад!” деб тамом пешвоз юрдилар.
Соғлик-саломатлик бир-бир сўрдилар,
“Бошланг, қутлуғ жойга, юрғил!” дедилар
[2,4].
Шеърда шоирнинг кечинмалари илоҳий бир туш каби тасвирланади: лирик қаҳрамон
бир кеча ором олиб ётганида туннинг ярмида тўрт отлиқ келиб “Турғил” деб хитоб
қилишади ва “Англатармиз сенга фурсат - еринда, Ул жойда эрлар бор, кўргил!” дедилар,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1286
лирик қаҳрамон шу тўрт мард кишига назари тушгач, кўнгли жўшиб, қалби тўлқинланиб,
боши айланиб турганида, келганларнинг орасидан икки девонасифат киши: “Турмасингдан,
анда боргил!” дедилар ва шул икки “девона” унинг қўлидан тутиб, ётган ўрнидан етаклаб
кетдилар ва шу тариқа Улуғ зотларнинг мажлисига етдилар. Шу онда кўзидан ёш оқиб,
дили дуода икки пирзода келди. “Ҳув, Ҳақ!” дебон чекди олти пиёда,“Одам энди келар,
кўргил!” дедилар. Сафларига яна тўрт “асолари яшил, оти қирғий” отлиқ қўшилиб,
“Мажлис ҳалқасини қурманг бўйла оз, Одам кўпдир, кенгроқ олгил!” дедилар. Даврани кенг
олиб унга ҳам “Ўғлон, ора киргил!” келгин деб сафларига қўшишгач, нурдан олтмиш отли
орифлар пайдо бўлиб барчаси шафоатчи Русулимизнинг қаршисига пешвоз чиқадилар,
“Муҳаммад” деб, тамом қарши юрадилар, бир – бирларидан ҳол аҳвол сўрайдилар.
“Турманг, улуғ жойга юргил!” деб манзират қиладилар. Бу не синоат, бу не бахтки,
тушда ҳам қаҳрамонимиз лолу – ҳайратда, ажабо! Шунда ўғлон бирма-бир уларнинг отини
сўраб билса-ки, Ҳазрати пайғамбаримиз билан биргаликда Салим хожа, Бобо зурриёд, Ул
Вайсил Қароний, Ҳазрати Баҳоуддин, эр Занги бобо пир каби кўплаб азиз авлиё-ю анбиёлар,
пири комиллар ва ҳатто тўрт чориёр Абубакир ас Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон,
Ҳазрати Алилар қутлуғ жойда суҳбат айлар эканлар:
“Ҳайдардан сўрадим барин отма-от,
“Ҳазрати пайғамбар улдир, бўлма ёт,
Ул Салим хўжадир, ул Бобо зурриёд,
Ул Вайсил Қарондир, билғил!” дедилар.
“Ул Баҳоваддиндир, ул ҳам бир эрдир, –
Бири Занги бобо, ул ҳам номдордир,
Суюнишиб турғон – тўрт Чориёрдир,
Матлабинг не бўлса, сўрғил!” дедилар[2,5].
Ушбу қутлуғ жойдаги улуғлар мажлисига ўғлонни олиб келган икки шайх даврадан
сўз олиб, юз йигирма тўрт минг анбиё-ю саҳобалар бариси шулар эканлигини айтадилар ва
унга фотиха олиб берадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом эса авлиёлар ва саҳобаларга қарата
“бу қулнинг мақсадини, тилагини бергил!” деб ҳиммат кўрсатадилар:
Ўшал вақтда ҳозир икки шайхи-шоп,
“Йигитга фотиҳа беринг – деди, соф.
Юз йигирма тўрт минг анбиё, асҳоб
Бариси шулардир, билғил!” дедилар.
Расулулилоҳ айди: “Ё Шоҳимардон,
Аё, Салим хўжа, ё Бобо Салмон,
Абубакр-Сиддиқ, ё Умар, Усмон,
Бу қулнинг мақсадин берғил!” дедилар.
Салим, Бобо Салмон буюрди мардга,
Пиёлани тутиб, солдилар дардга,
Кетди ақлим-ҳушим, ётдим шул ерда,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1287
“Аршда-фаршда не бор, кўрғил!” дедилар.
Ел бўлдим, югурдим ер томирина,
Назарим тўқнашди Арш камари-ла,
“Жабрут оламинда Жалил сирина –
Келиб, ўзинг қараб кўрғил!” дедилар
[2,6].
Расули Акрамнинг каромати ва инояти ила лирик қаҳрамон Аршда, Кўкда не
борлини, Аршнинг камарини, ернинг томирини Жабруд оламида Жалилнинг сирини –
илоҳий яратиқларни кўришга мушарраф бўлади. Нени ҳаёлига келтирсаки, шу кўз олдида
намоён бўлади ва бу ҳолдан масту масрур, роҳату фароғат ҳис қилади. Шунда яна тушнинг
бошидаги сингари “Турғил!” деган ҳитоб янграйди.
Нени хаёл этсам – қўлга кетурдим,
Қайга боқсам, анга назар етирдим,
Шу ҳол ила мен фароғат ётардим,
Оғзимга тукуриб: “Тур, қул!” дедилар
[2,6].
Расуллулоҳ асҳобларга ўғлонни кузатишни, фотиҳа бериб, тўрт отлиқ ила уйғонган
жойига элтиб қўйишни буюради. Уйғониб кўзин очсаки, лирик қаҳрамон шоирнинг ўзи –
шоир Фироғий. Тушида Муҳаммад (а.в.с)нинг ва саҳобаларнинг, пири авлиёларнинг
суҳбатида бўлган ва улардан дуо олган шоир бутун ҳаёти давомида туркман тилидаги
шеърий хазинани мислсиз даражада бойитди. Бу йўлда ўзи эътироф этганидек, “Аллоҳ ёри
бўлган” десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз.
“
Расулиллоҳ айтди: “Асҳоблар, юринг
,
Йигитни узотинг, фотиҳа беринг”.
Тўрт отлиққа деди “Элтиб топширинг,
Келтирғон жойингда қўйғил” дедилар.
Уйғониб, Фироғий – кўзин очибдир,
Сарина не кўйлар келиб-кечибдир,
Маст инардек оқ кўпиклар сочибдир,
“Болам, олло ёринг, борғил!” дедилар
[2,6].
Уйғониб кўзин очсаки, лирик қаҳрамон шоирнинг ўзи – шоир Фироғий. Тушида
Муҳаммад (с.а.в.)нинг ва саҳобаларнинг, пири авлиё-ю анбиёларнинг суҳбатида бўлган ва
уларнинг дуоларини олган шоир бутун ҳаёти давомида туркман тилидаги шеърий хазинани
мислсиз даражада бойитди. Бу йўлда ўзи эътироф этганидек, “Аллоҳ ёри бўлган” десак ҳеч
муболаға қилмаган бўламиз.
Маҳтумқули кубравия тариқати шайхлари билан ҳам нақшбандия тариқати пирлари
билан ҳам яқин алоқада бўлганлиги унинг ижодига таъсир қилмай қолмаган. “Шеърларидан
Махтумқулининг пири отаси эканлиги англашилади. Аммо у кўплаб муршиди комилларни
ҳам зикр этган” [1,4].. Чунончи, юқорида кўриб ўтганимиз илоҳий туш талқинида ёзилган
“Турғил” дедилар (Tуш) шеърида Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад Расулуллоҳ ва Русули
Акрамнинг асҳоблари Абубакир Сиддиқ, Умар, Усмон, Алилар даврасида Ҳазрат
Баҳоуддин билан бир қаторда пирзодалар Ҳазрати Ҳайдар, Салим хожа, Бобо зурриёд,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1288
Вайсил Қарон, номдор Занги бобо, Шоҳимардон, Салим хожа, ё бобо Салмон номлари ҳам
бирма – бир келтириб ўтилган.
REFERENCES
1.
Кенжабек М. Махтумқули – валий шоир (Таржимон муқаддимаси)// Махтумқули.
Сайланма. – Тошкент, 2004. 3-5-бет.
2.
МАХТУМҚУЛИ. Бу нақлдир (Янги таржималар). Тошкент. “Камалак” 1991. 66-
бет. 4-б.
