Патоморфология колибактериоза и сальмонеллеза ягнят, меры профилактики и лечения

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
5-7
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б., & Султанова, И. (2024). Патоморфология колибактериоза и сальмонеллеза ягнят, меры профилактики и лечения. in Library, 3(3), 5–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31487
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

И Султанова, Ветеринарный научно-исследовательский институт
таянч докторант
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены результаты вакцинации ягнят “ГОА формалиновой вакциной протия колибактериоза и сальмонеллёза телят, ягнят и поросят” и экспериментальные данные по продолжительности иммунитета в 9-12 мес. При лечении колибактериоза и сальмонеллёза ягнят установлена эффективность выше 90% путем стабилизациии иммунной системы жывотных за счёт гамма-глобулинов, содержаныя в гипериммуннй сыворотке крове.

Похожие статьи


background image

5

#03 (184) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

Мавзунинг долзарблиги.

Ҳозирги кунда Респуб-

ликамизнинг қуёнчилик фермер хўжаликларида 20

кунликдан 2,5 ойликкача бўлган қуён болалари ора-

сида колибактериоз ва сальмонеллёз юқумли касалли-

кларининг биргаликда учраши долзарб муаммолардан

бири бўлиб, бунда қуёнчаларнинг 65 %и зарарланиб,

нобуд бўлиши хўжаликларга катта иқтисодий зарар

келтирмоқда.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

1884–

1885 йилларда америкалик олимлар Salmon ва Smith

чўчқаларнинг ичагидан В. suipestifer, ҳозирги кунда S.

holerae suis ни ажратган. 1888 йилда эса В.enteritidis ни

Гертнер одамлар ва ҳайвонлар организмидан ажратиб

ўрганган, ҳозирда S. enteritidis номи билан аталади.

E.coli юқори токсинга эга бўлиб, ич кетиш билан

бирга эндотоксин ҳосил қилиб қонни заҳарлайди ва

лейкоцитларга таъсир этиб, лейкопения (лейкоцитлар

камайиши) кузатилади. (Н.П.Аланов 1969 й).

Аралаш бактериал касалликлари 1960 йилларда

аниқланган бўлиб, ҳозирда 10,9 % ни ташкил эта-

ди. Шу пайтгача колибактериоз ва салмонеллёзнинг

йирик шохли ҳайвонлар, майда шохли ҳайвонлар,

мўйналилар ва одамлар орасида ало ҳида касал-

лик сифатида ўрганилган. Лекин охирги йиллар-

да бизнинг мамлакатимизда касалликларнинг авж

олиши ва аралаш ҳолда тарқалиши хўжаликларга

катта иқтисодий зарар олиб келмоқда. Бунинг за-

мирида эса ҳайвонлар резистентлигининг паса-

йиши, нотўғри парваришлаш ва боқиш, тўйимли

озуқаларнинг етишмаслиги, айниқса қуёнлар ора-

сида кўп тарқалиши мавзунинг ўрганилиши лозим

бўлган аҳамиятини белгилайди.

Жумладан, аралаш бактериал касалликлар пас-

тереллёз, колибактериоз ва сальмонеллёзнинг тар-

қалиши, патоморфологияси ва олдини олиш чора-тад-

бирлари Б.А Элмурадов томонидан (2018-2020 йил-

лар) йирик шохли ҳайвонлар, майда шохли ҳайвонлар,

паррандаларда ўрганилган ва қишлоқ хўжалиги

УДК: 619.616.98.1.48-053.2.49.091.5

Б.А. Элмурадов,

илмий раҳбар, в.ф.д.,

профессор,

И.Ю.Султанова,

таянч докторант,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

ҚУЁНЛАР КОЛИБАКТЕРИОЗ ВА САЛЬМОНЕЛЛЁЗ АРАЛАШ

ИНФЕКЦИЯСИДА ГЕМАТОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАР,

ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАР ВА ДИФФЕРЕНЦИАЛ

ДИАГНОСТИКАСИ

Аннотация

В статье освещены вопросы распространения, клиниче-

ской диагностики, паталогоанатомических и гематологиче-

ских изменений у больных кроликов при смешаном течении

колибактериоза и сальмонеллёза. Подробно приведены данные

по дифференциальной диагностике этих заболеваний при сме-

шанном течении болезней.

Summary

The article highlights the issues of distribution, clinical

diagnostics, pathoanatomic, hematological changes in the blood of

patients with mixed course of salmonellosis and colibacteriosis of

rabbits. The data on the diff erential diagnosis of these diseases with

a mixed course of the disease are given in detail.

Ключовые слова:

Экссудат, трахея, слизистая оболочка, точечные кровоизлияния, воспаление, лейкопения, эритроцитоз,

дистрофия.

ҳайвонларининг юқумли пастереллёз, колибактериоз

ва сальмонеллёз касалликларига қарши поливалент

ГОА формал вакцинаси тақдим этилган.

Тадқиқот мақсади:

Ҳозирги кунда кўп сонли

қуёнларнинг ўлимига сабаб бўлаётган аралаш коли-

бактериоз ва сальмонеллёзнинг тарқалиб кетаётганли-

ги туфайли қуёнлар организмида ушбу касалликлар-

нинг тарқалиши, кечиш хусусиятларини ўрганиш, кли-

ник белгилари, гематологик ўзгаришларни аниқлаш,

патоморфологик ўзгаришларини ёритиш ҳамда диф-

ференциал диагностикасини ўрганиб чиқиш мақсадга

мувофиқдир.

Тадқиқот материаллари ва усуллари:

Ветеринария илмий-тадқиқот институти Микро-

биология ва Ёш моллар касалликларини ўрганиш ла-

бораторияларида олиб борилган тажрибалар давоми-

да 16 бош қуёнларга уч хил турдаги (1-гуруҳ

Е.coli

,

2-гуруҳ

S.enteritidis

, 3-гуруҳ иккала қўзғатувчининг

биргаликда битта организмга

Е.coli+S.enteritidis

,)

юқтириб қонидаги гематологик ўзгаришлар: эритро-

цитлар, лейкоцитлар, гемоглобин, эритроцитлар чўкиш

тезлиги, қоннинг ивиш тезлиги, қоннинг ретракцияси

каби кўрсаткичлари (гемоглобин миқдорини – Сали

гемо мет рида, колорометрик усулдан эритроцит ва

лейкоцитларни Горяев саноқ тўрида санаб Никитин

усулидан, эритроцитларнинг чўкиш тезлиги – Пан-

ченков ва қоннинг ивиш вақтини Ли-Увайт усуллари)

дан фойдаланилиб, тадқиқот ишлари олиб борилди.

Ҳамда паренхиматоз органларидаги паталогоанатамик

ўзгаришлар илмий талқин қилинди.

Тадқиқот натижалари:

Тажриба қўйилгандан кейин 3-4-кунлари барча

қуёнлар қулоқ супрасидан қон намуналари олиниб,

гематологик текширишлар олиб борилганда қуйидаги

ўзгаришлар кузатилди (1-жадвал).

Текширувлар натижасига кўра, 1-гуруҳ тажриба

қуёнларида гемоглобин миқдорининг меъёрдан 5,9

г/л (ошганлиги) бу қоннинг қуйилиб кетишини билди-


background image

6

#03 (184) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

ради. Эритроцитлар миқдорининг 0,8 г/л кўпайиши

ҳамда лейкоцитлар миқдорининг 4,5 г/л камайиши

кузатилиб, қоннинг ивиш миқдори 0,8 дақиқа олдин

тезлашганлиги, ЭЧТ (эритроцитлар чўкиш тезлиги)

нинг 1,3 мм секинлашганлиги кузатилди ҳамда, ре-

тракция миқдори соатида 0,1 нисбатда камайганлиги

аниқланди.

2-гуруҳ қуёнларида гемоглобин миқдорининг

меъёридан 3,5 г/л га камайиши, эритроцитлар

миқдорининг 3,7 г/л га камайиши, яъни лейкоцит-

лар миқдорининг 1,4 г/л га кўпайганлиги, ЭЧТ нинг

меъёридан 0,6 мм ошганлиги, қоннинг ивиши ҳам

меъёридан 1,0 дақиқада секинлашганлиги, ретрак-

ция миқдорида плазманинг 0,1 нисбатда ошганлиги

аниқланди.

3-гуруҳ қўзғатувчилар аралаш юқтирилган таж-

риба қуёнларида ҳам гемоглобин миқдорининг 4,8

г/л га камайганлиги, эритроцитлар миқдорининг 4 г/л

камайиб кетиши, лейкоцитлар миқдорининг 2,6 г/л

кўпайиши кузатилди. ЭЧТ 2,2 мм кескин тезлашуви,

қоннинг уюшиш тезлигининг 5,5 дақиқада секинлаш-

ганлиги, ретракция индексининг бир суткада 0,7 нис-

батда ошганлиги аниқланди.

Тажриба ишлари олиб борилгандан кейин 4-кун-

дан бошлаб қуёнлар ўлими кузатилди. Барча ўлган

қуёнлар паталогоанатомик ёриб кўрилди. Бунда

1-гуруҳ қуёнларининг барчасида асосий ўзгаришлар

ошқозон-ичаклар тизимида кузатилган бўлиб, парен-

химатоз аъзоларда ўзгаришлар деярли кузатилмади.

Бунда ошқозонда нуқтали қон қуйилишлар, озуқа

1-жадвал.

Гематологик текшириш натижалари

Тажрибадаги қуёнлар

белгиси ва тажриба

тури

Гемоглобин

(г/л)

Эритро-

ц ит лар

сони

млн/мқ

Лейкоцитлар

сони,

юз минг/мқ

ЭЧТ мм

Қоннинг

уюшиш

тезлиги,

дақиқа

Қоннинг

ретракциясини

аниқлаш 24

соатда

(2 мл қонда)

30

дақ.

45

дақ.

60

дақ.

1- Е.coli қўзғатувчиси юқтирилган тажриба гуруҳи.

1

Қора пешанаси оқ

17,0

8,6

5,0

0,3 0,9 1,3

3,0

0,4

2

Кулранг урғочи

18,5

7,9

5,1

0,2 0,7 1,1

3,8

0,4

3

Кулранг эркак

17,1

8,3

4,9

0,2 0,5 1,0

3,0

0,4

4

Қора думи оқ

17,8

8,5

5,0

0,2 0,8 1,2

3,0

0,3

Ўртача

17,6

8,3

5

0,2 0,7 1,1

3,2

0,4

2- Salmonella қўзғатувчиси юқтирилган тажриба гуруҳ

5

Қора ола

8,1

3,8

11

0,5 1,1 2,1

5,0

0,6

6

Қўнғир

8,2

3,9

9,0

0,4 0,9 1,8

5,0

0,5

7

Қўнғир рангли эркак

8,8

3,8

12

0,6 1,2 2,3

4,0

0,6

8

Кулранг

8,0

3,9

11

0,5 1,3 2,5

5,0

0,6

Ўртача

8,2

3,8

10,9

0,5 1,1 2,1

5,0

0,6

3- Salmonella ва Е.coli

Қўзғатувчилари битта организмга аралаш юқтирилган тажриба гуруҳи

9

Қўнғир рангли

6,6

3,5

12

0,5 1,2 2,1

5,0

0,6

10

Кулранг

8,0

3,7

11,5

0,5 1,1 2,3

4,8

0,7

11

Ўқ урғочи

7,0

3,6

12

0,6 1,2 2,2

6,0

0,6

12

Қора ола

6,0

3,5

13

0,7 1,3 2,3

6,3

0,8

Ўртача

6,9

3,5

12,1

0,6 1,2 2,2

5,5

0,7

4. Қўзғатувчи юқтирилмаган 4-гуруҳ назорат

13

Қора-ола

11,7

5,1

7,9

0,3 0,9 1,5

3,9

0,6

14 Қора-ола, тумшуғи оқ

11,5

4,8

8,8

0,3 0,9 1,6

4,0

0,5

15

Қўнғир

11,6

4,6

9,2

0,2 0,8 1,4

4,0

0,5

16

Оқ пешана, тумшуғи

қора

11,6

4,6

9,1

0,3 0,9 1,5

4,1

0,5

Ўртача

11,6

4,8

8,7

0,3 0,9 1,5

4

0,5

Меъёрида

11,7

4,5-7,5

6,5-9,5

0,3 0,9 1,5

4

0,5


background image

7

#03 (184) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

таркибида сузмасимон массанинг мавжудлиги яққол

намоён бўлди, ингичка ичакларнинг ўткир катарал-ге-

моррагик яллиғланиши, сероз қатламларида фибрин-

нинг тўпланиши кузатилди. Талоқнинг катталашуви

ва тўлақонлилиги, жигар ҳажмининг катталашуви ва

тўлақонлилиги, ўт пуфагида ўт суюқлигининг камайи-

ши намоён бўлди.

2-гуруҳ қуёнлари паталогоанотамик ёриб кў-

рилганда аксарият қуёнларнинг кўкрак қафасида 15-

20 мл суюқлик тўпланиши, ўпканинг бронхопневмо-

нияси, трахея ва бронхларда нуқтали қон қуйилишлар,

юрак кўйлакчасида сарғимтир суюқлик тўпланиши,

юрак қулоқчаларида нуқтали қон қуйилишлар ку-

затилди. Ошқозон сфинкторларида нуқтали қон

қуйилишлар, ичакларда бироз газ тўпланиши, йўғон

ичакларнинг ингичка ва ўн икки бармоқли ичак се-

роз пардаларининг экссудатив ялиғланиши, шиллиқ

деворларининг юпқалашуви, масса билан тўлиши

аниқланди. Талоқнинг дистрофик ўзгаришлари, кучли

яллиғланиши (спленит), буйраклар ҳажмининг кат-

талашуви, нуқтали қон қуйилишлар, сийдик пуфаги-

нинг сийдик билан тўлиши, сийдик пуфагида оқсил

чўкмаларининг кўпайиши кузатилди.

3-гуруҳ тажриба қуёнларида юқоридагиларга

нисбатан кескин ва мурраккаб паталогоана-

томик ўзгаришлар кузатилди. Патологоанато-

мик ёриб кўрилганда, юрак чап томон инфаркти

ва бўшашганлиги, юрак қулоқчасида доғли қон

қуйилишлар ҳамда унинг қонли экссудат билан тўлиши,

юрак қулоқчасида геморрагик қон қуйилишлар, кесиб

кўрилганда миокард ва эндокардда нуқтали, доғли

қон қуйилишлар кузатилди. Ўпкада геморрагик қон

қуйилишлар ривожланиб, ҳажми катталашган ва қон

билан тўлган. Трахеяда кўпикли экссудат, нуқтали

ва доғли қон қуйилишлар ривожланган. Буйрак

бўшашган, қон билан тўлган, мағиз қавати ва жоми-

да бир хилдаги умумий геморрагик қон қуйилишлар

ҳосил бўлган. Ичакларда газ тўпланиши, геморрагик

қон қуйилишлар, экссудация, индурация жараёнлари-

нинг кечиши, ичак шиллиқ пардаларининг фибринли

яллиғланиши, йўғон ва кўр ичакларнинг туташган

жойида ҳамда апендикс кириш жойида тариқ, мош

катталигидаги некротик-фибринли тугунлар кузатил-

ди. Юзаси скальпель билан сизиб кўрилганда, фибрин

толаларининг йиғилиши аниқланди. Ингичка ичак ва

ўн икки бармоқли ичакларда доғли қон қуйилишлар ва

шиллиқ қаватининг шишиб, қалинлашуви, тўғри ичак-

нинг экссудатив ялиғланиши ва шиллиқ қаватининг

қалинлашуви, баъзи жойларида шиллиқ қавати юза-

сида кулранг-сарғиш тусдаги узун ипсимон катарал-

фибринли ялиғланишлар мавжудлиги аниқланди.

Талоқнинг атрофияси, резинасимон бўлиши, турли

хил катталикдаги яллиғланишлар ва қорайганлиги,

жигар ҳажмининг 2 марта катталашганлиги, қон би-

лан тўлишганлиги, дистрофияси, юзасида кичик доғли

ва нуқтали некротик ўчоқларнинг ривожланиши куза-

тилди. Ўт пуфагининг димланиши, ўт суюқлиги билан

тўлиши ва катталашиши намоён бўлди. Ошқозон юза-

си геморрагик яллиғланган. Ёриб, массаси бўшатиб

кўрилганда, ошқозон шиллиқ қаватининг фибринли ва

экссудатив яллиғланиши, бурмаларнинг қалинлашуви

аниқланди.

Хулосалар:

1. Колибактериоз ва сальмонеллёз аралаш кў-

ринишида кечганда қуёнлар учун жуда хавфли инфек-

цион касаллик бўлиб, унинг келиб чиқишига асосий

сабаб қўзғатувчиларнинг алиментар йўл билан (озуқа

ва сув) орқали юқишидир.

2. Қуёнларда колибактериоз ва сальмонеллёзнинг

биргаликда кечиши алоҳида учрашига қараганда орга-

низмда мураккаб патологоанатомик ўзгаришлар, яъни

ошқозон ва ичакларда катарал, катарал-фибринли

ўзгаришлар ҳамда ўпканинг икки томонлама бронхоп-

невмонияси, геморрагияси, экссудатив ялли ғланишлар

ривожланиши, юрак инфаркти, организмнинг кучли

интоксикациясини келтириб чиқаради.

3. Гематологик текширишларга кўра аралаш

Е.coli

ва S.entertidis

қўзғатувчилари юқтирилган қуёнларда

гемоглобин, эритроцитлар миқдорининг меъёридан

камайиб кетганлиги ( эритропения) га, лейкоцитлар

миқдорининг 2,6 г/л кўпайиши, ЭЧТ кескин тезла-

шуви, қон ивишининг секинлашуви бу эса қоннинг

суюлиб кетганлигини бирдиради. Ретракция индек-

сининг кўпайиши кузатилган бўлиб, қон зардобининг

меъёрдан кўпайиши аниқланди. Бундай мураккаб

ўзгаришларнинг кузатилиши организим резистентли-

гининг пасайишидан далолат беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Абрамов С.С., Коваленок Ю.К., Фетисов И.Н.

“Ветеринарные и зоотехнические проблемы в живот-

новодстве и научо-методическое обеспечение учебно-

го процесса и Материалы 2-й международный научно-

практический конференции Мн. 1997.- С. 58-60.

2. Зуфаров К.А.ва б. “Практическое руководства

по гистологии” 1976 г.

3. Ибадуллаев Ф. “Қишлоқ хўжалик ҳайвон-

ларининг патологик анатомияси” Ўзбекистон -2000 й.

4. Леонтюк С.В.и другие “Болезни кроликов” Мо-

сква “КОЛОС” 1974 г. С.82-87, 122-125.

5. Меркулов Г.А. Курс “патологогистологический

техники” Издательство “Медицина” Ленинградского

отделение,1976 г.

6. Никитин В.Н. “Гематологический атлас сельско-

хозяйсвенных и лабораторных животных”. СЕЛЬХОЗ-

ГИЗ, 1956 г. С. 4-30.

Библиографические ссылки

Абрамов С.С., Коваленок Ю.К., Фетисов И.Н. “Ветеринарные и зоотехнические проблемы в живот новодстве и научо-методическое обеспечение учебного процесса и Материалы 2-й международный научно практический конференции Мн. 1997.- С. 58-60.

Зуфаров К.А.ва б. “Практическое руководства по гистологии” 1976 г.

Ибадуллаев Ф. “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг патологик анатомияси” Ўзбекистон -2000 й.

Леонтюк С.В.и другие “Болезни кроликов” Москва “КОЛОС” 1974 г. С.82-87, 122-125.

Меркулов Г.А. Курс “патологогистологический техники” Издательство “Медицина” Ленинградского отделение,1976 г.

Никитин В.Н. “Гематологический атлас сельско-хозяйсвенных и лабораторных животных”. СЕЛЬХОЗ-ГИЗ, 1956 г. С. 4-30.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов