Организация акушерско-гинекологической диспансерной работы в животноводстве.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
205-206
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Балиев, Ш. (2024). Организация акушерско-гинекологической диспансерной работы в животноводстве. in Library, 1(2), 205–206. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32452
Шавкат Балиев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, директор лаборатории болезней птицы, кроликов, рыб и пчел, доктор философских наук по ветеринарным наукам, старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описана сущность акушерско-гинекологической диспансерной работы в животноводстве, а диспансеризация в животноводстве имеет большое значение в профилактике многих акушерско-гинекологических заболеваний, своевременном выявлении заболеваний, профилактике бесплодия самок крупного рогатого скота, получении здорового приплода. Акушерско-гинекологический диспансер обычно проводится одновременно в определенный период. Диспансеризация считается важной частью технологического процесса и не исключает ежедневного зоотехнического и ветеринарного контроля за здоровьем животных, текущими и плановыми мероприятиями. Диспансерный осмотр включен в годовой план ветеринарных мероприятий.

Похожие статьи


background image

204

Maxsus son 6. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Кириш.

Республикамизда чорва ҳайвонлари,

айниқса сигирларнинг гинекологик касалликлари-

ни камайтириш, уларни даволаш ва олдини олишга

қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амал-

га ошириш энг асосий масалалардан бири бўлиб

қолмоқда.Чорвачилик соҳасига замонавий инно-

вацион усулларни жорий этиш, маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажмини ошириш ва чорвачилик субъ-

ектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республика-

сида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини

ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга

мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги

ПҚ-120-сонли қарори қишлоқ хўжалигининг асо-

сий тармоғи бўлган чорвачиликни ривожланти-

риш ва самарадорлигини оширишда фермер ҳамда

хусусий хўжаликлардаги қорамоллар бош сонини

кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш, улардан

соғлом насл олиш мақсадида тўғри парваришлаш

ва турли юқумли, инвазион ва юқумсиз хусусиятли

касалликлардан сақлашда акушер-гинекологик дис-

пансеризация ишларини ўз вақтида тўғри ташкил

қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботидир.

Мавзунинг долзарблиги. Диспансеризация

соғлом, маҳсулдор, конститутцияси мустаҳкам

пода яратишга йўналтирилган режали диагностик,

профилактик ва даволаш тадбирлари комплекси-

ни ўз ичига олади. Диспансеризациянинг асосий

мақсади ҳайвонлар организмида касалликнинг

эрта босқичида хасталикни ўз вақтида аниқлаш

ҳисобланади, бу касаллик тарқалишининг тезроқ

олдини олиш ва барҳам бериш имконини ярата-

ди. Фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги

чорвачиликни интенсив кўпайтиришни ташкил

этишни такомиллаштириш сигирларнинг сабабсиз

қисир қолиши ва чиқим бўлишини камайтиришга

қаратилган режали кундалик ишларни назарда ту-

тади.

Сигирларнинг репродуктив органлари функ-

циясини оширишнинг энг самарали йўли пода-

нинг наслдорлигини акушерлик-гинекологик дис-

пансеризация кўрикдан ўтказиш ҳисобланади.

Акушерлик-гинекологик диспансеризасия кўрик

деганда ҳайвонларнинг репродуктив қобилияти

ва маҳсулдорлигини сақлаш, уларни ўз вақтида

уруғлантириш ва соғлом насл олишга қаратилган

чорва молларини ветеринария хизмати кўрсатиш

тизими тушунилади.

Акушерлик диспансеризация кўриги, бу дис-

пансер кўрик давомида диагностика, даволаш ва

профилактика тадбирлари комплекси бўғозлик,

туғиш ва туғриқдан кейинги даврни таъминлашга

қаратилган. Қуйидаги чора-тадбирларни тавсия

этади.

1. Ойда бир марта бўғоз сигирлларнинг қони

биокимёвий текширувидан ўтказилди, елин яши-

рин мастит учун секреция таҳлили билан текшири-

лади. Ҳар ўн кунда бериладиган озиқанинг озуқавий

қиймати аниқланади ва қон ва озуқа таҳлили маъ-

лумотларига асосланиб, бўғозликнинг давомийли-

гини ҳисобга олган ҳолда озиқалар ўзгартирилади.

Рационга минерал витамин қўшимчалари ва бошқа

компонентлар киритилади. Сутдан чиқган бўғоз си-

УДК: 619.616.993.192.615

Ш.К.Балиев,

лаборатория мудири, РhD,

Ветеринария илмий тадқиқот институти

ЧОРВАЧИЛИКДА АКУШЕР ГИНЕКОЛОГИК ДИСПАНСЕРИЗАЦИЯ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Аннотация:

В данной статье описана сущность акушерско-гинекологической диспансерной работы в животноводстве, а

диспансеризация в животноводстве имеет большое значение в профилактике многих акушерско-гинекологических заболеваний,

своевременном выявлении заболеваний, профилактике бесплодия самок крупного рогатого скота, получении здорового припло-

да. Акушерско-гинекологический диспансер обычно проводится одновременно в определенный период. Диспансеризация счита-

ется важной частью технологического процесса и не исключает ежедневного зоотехнического и ветеринарного контроля за

здоровьем животных, текущими и плановыми мероприятиями. Диспансерный осмотр включен в годовой план ветеринарных

мероприятий.

Abstract:

This article describes the essence of obstetric and gynecological dispensation work in cattle breeding, and dispensation in

livestock breeding is of great importance in preventing many obstetric and gynecological diseases, timely detection of disease, prevention

of infertility in female cattle and obtaining healthy off spring. Obstetric and gynecological dispensation is usually carried out at the

same time in a certain period. Dispensary is considered an important part of the technological process, and does not exclude daily

zootechnical and veterinary control over animal health, current and planned activities. Dispensary inspection is included in the annual

plan of veterinary activities.

Калит сўзлар: қорамол, бўғозлик, диспансеризация, акушер-гинекологик, репродуктив органлар, мацион, мастит, эндоме-

трит, лактация, елин, туғриқ даври, бепуштлик, ғунажин, рацион.


background image

205

Maxsus son 6. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

гирлар ва бўғоз ғуножинлар ҳар куни сайрлар (мат-

цион) ташкил этилади. Биноларда микроиқлим па-

раметрларини кузатиб борилади.

2. Туғишига 50-60 кун қолганда уларни сутдан

чиқариш амалга оширилади сигирларни ўз вақтида

ва тўғри сутдан чиқаришда ширали концентрлан-

ган озуқа беришни икки бароборга камайтириб, си-

фатли пичан миқдори оширилади. Бу даврда пичан

миқдори ва сифати кузатилади. Бу даврда елиннинг

ҳолати ҳам кузатилади.

3. Сигирлар ва ғунажинларни туғишга тайёр-

лашда туғилишдан икки ҳафта олдин уларнинг рат-

ционидан ширали озиқалар концентирланган емлар

икки баравар камайтирилади ва ратционда углевод-

ларга бой озуқалар мавжудлигига алоҳида эътибор

бериб, сифатли беда пичан берилади.

4. Сигир ва ғунажинларнинг ўз вақтида туғишга

тайёрлашда туғишидан икки ҳафта олдин тизимли

равишда назорат қилинади. Ғунажинлар елини се-

кин уқалаш орқали соғишга ўргатилади.

5. Туғишдан кейинги даврда эрта акушерлик дис-

пансиризация кўрикдан ўтказилди, унинг мақсади

туғриқдан кейинги оғир асоратларни олдини олиш

ва репродуктив органларнинг ҳолатиини ташхис-

лашдан иборат.

Туғиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда, барча

бўғоз сигирларни уч гуруҳга бўлиш тавсия этилади.

Биринчи гуруҳга меъёрий туғиш жараёнида

бўлган сигирлар киради. Бу ҳайвонларда лохиянинг

ажралиши, шишнинг йўқолиши вақти, ташқи жин-

сий аъзоларнинг ҳолати, тос суягининг боғловчи

бўғин ва сут безининг ҳолати назорат қилинади.

Жинсий органларнинг инволюцияси жараёнлари-

ни тезлаштириш учун ушбу гуруҳнинг сигирларига

туғилгандан 3-4 кун ўтгач, юриш ёки кўпроқ матци-

он берилади.

Иккинчи гуруҳга ҳомиланинг қийин чиқиши

ва йулдошнинг 6-8 соатгача ёки ундан кўпроқ вақт

давомида ушлаб турилиши, кейинчалик унинг ўз-

ўзидан ажралиши каби туғилишнинг асоратлари

бўлган сигирлар киради. Бундай ҳайвонларга тери

остига бачадон қисқартирувчи (окситоцин, про-

зерин, утиратон ва бошқалар), бачадон ичига ма-

халлий препаратлар карбоказ ихглюковит, йодо-

пэн қўйилади ва 3-4 кун кўпроқ юриш матцион

қилдириш зарур бўлади.

Учинчи гуруҳга туғриқ ва туғриқдан кейинги

даврда туғриқ асоратлари билан акушерлик ёрда-

ми кўрсатилган сигирлар киради. Бу гуруҳдаги

сигирларда туғриқдан кейинги оғир асоратлар

ривожланиши мумкин. Кейинчалик бепуштлик-

га хам олиб келиши мумкин. Бундай ҳайвонлар

туғилгандан кейин 7 ва 14 кундан кейин яна тек-

ширилади.

Акушер гинегологик диспансеризация текши-

риш натижалари, кўрилган даволаш ва профилак-

тика чоралари махсус журналда қайд этилади. Аку-

шерлик асоратлари билан касалланган сигирларни

даволаш стационар даволаш пунктида, фермада

бўлса махсус ажратилган қўраларда амалга оши-

рилади. Бундай даволашни ўтказишда сигирларни

тўғри боқиш ва қўйилган талабларга риоя қилишга

алоҳида эътибор бериш керак. Ветеринария-санита-

рия қоидалари билан биргаликда, ҳар бир хўжалик

учун махсус ишлаб чиқилган схема бўйича унинг

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, сигирларда

туғриқдан кейинги асоратларни мажбурий фармако-

профилактикасини амалга ошириш керак.

Гинекологик диспансеризация кўрик ҳай-

вонларда бепуштликнинг келиб чиқиш сабабларини

аниқлашга, уларнинг репродуктив орган ҳолати ва

юқори сут маҳсулдорлигини тиклашга қаратилган

диагностика, даволаш ва профилактика тадбирла-

ри мажмуасидир. Сигирлар туққандан 45 кун ўтгач,

ғунажинлар эса физиологик етукликга эришгандан

сўнг гинекологик текширувдан ўтказилади. Иш

қўйидаги кетма-кетликда амалга оширилади; а)

анамнез маълумотларни тўплаш, б) озиқлантириш

ва яшаш шароитларини ўрганиш, с) қон зардо-

бининг биокимёвий кўрсаткичлари, д) озуқанинг

кимёвий таҳлили асосида озиқанинг таркиби, е)

озуқавий қийматини аниқлаш, г) туғмайдиган си-

гирлар ва ғунажинларни гинекологик текширувдан

ўтказиш.

Акушер гинекологик диспансеризация одатда

маълум бир даврда бир вақтнинг ўзида амалга оши-

рилади. Шу муносабат билан бу ҳодиса акушер ги-

некологик диспансеризация текшируви деб атала-

ди. Кўрсаткич вақтига қараб улар ажратадилар. Ҳар

ойида ўтказиладиган диспансеризация қўйидаги

тадбирларни ўз ичига қамраб олади ойлик акушер-


background image

206

Maxsus son 6. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

лик гинекологик диспансиризация: Бўғоз сигирлар

учун ректал текширув уруғлантирилгандан кей-

инги даври 2-3 ой бўлган сигирларда; бепуштлик-

нинг клиник ва гинекологик текшируви сигирлар ва

ғунажинлар; лактация ва сутдан чиқган сигирларни

клиник ва субклиник маститга текшириш; бепушт

сигирларни даволаш; репродуктив органларини

рағбатлантириш тухумдондан овулятцияни синхро-

низациялаш: жинсий циклни нормаллаштиришни

поданинг кўпайиши ва умумий ҳолатини таҳлил

қилинади.

Мавсумий акушерлик-гинекологик диспанси-

ризация кўриги ҳайвонларни яйловга чикариш-

дан олдин ва қишлов учун фермага қайтганда

ўтказиладиган диспансиризация.

Ушбу акушер гинекологик деспансиризация

кўрик қўйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

• туғмайдиган сигирлар ва ғунажинларни кли-

ник ва гинекологик текшириш;

• маҳсулдорлиги паст;

• хўжалик учун фойда келтирмайдиган

қари(зуббрак);

• бепушт яроқсиз сигир ва ғунажинларни репро-

дуктив органларида физиологик жиҳатдан талабга

жавоб бермайдиганларини пода структурасидан

чиқариш;

• жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ва

инвазияларнинг лаборатория диагностикаси (агар

кўрсатилса);

• озуқа сифатини таҳлил қилиш; поданинг

кўпайиш ҳолатини таҳлил қилиш ва сигирлар-

нинг репродуктив орган функциясини оширишга

қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Акушер гинекологик диспансир кўригидан

ўтказишда фермадаги барча сигирлар репродук-

тив органинг тизимининг ҳолатига қараб, бўғозлик

даври, туғриқдан кейинги даври, куйикиш даври,

уруғлантириш даври, уруғлантирилган сигирлар

ректал текширувда бўғозлиги аниқ бўлган даври,

бепуштлик даврларига бўлинади. Алоҳида, эндоме-

трит билан оғриган, жинсий аъзолар ёки сут безлари

тўқималарида қайтмас патологик жараёнлар билан

оғриган ҳайвонлар ҳисобга олинади. Тадқиқот нати-

жалари тўғрисидаги маълумотлар “Акушер гинеко-

логик диспансиризация кўрик доскасида ва урғочи

касал ҳайвонларни даволаш журнали”га киритила-

ди. Гинекологик касал ҳайвонларни даволаш жур-

налида қўйидаги графалар бўлиши тавсия этилади:

серия рақами, туғилган йили, охирги туққан санаси,

уруғлантириш санаси, бўғозлик ректал текшириш

натижалари ёки бепуштлик сабабларини аниқлаш,

терапевтик ва профилактика чора-тадбирлар, эслат-

малар. Охирги графада кўпинча сигирларнинг брак

килиш сабаблари ҳақида маълумотни ўз ичига ола-

ди.

Хулосалар.

1. Акушер-гинекологик диспансеризация кўрик

ҳайвонларда бепуштликнинг келиб чиқиш саба-

бларини аниқлашга, уларнинг репродуктив орган

ҳолати ва юқори сут маҳсулдорлигини тиклашга

қаратилган диагностика, даволаш ва профилактика

тадбирлари мажмуасидир.

2. Акушер-гинекологик диспансиризация кўрик-

ларни ўтказиш ветеринария врачи (гинеколог), бош

сонини тиклаш учун олиб бориладиган ишлар сунъ-

ий уруғлантириш оператори, бош зоотехник, ферма

мудири, хўжалик бошқаруви раиси ҳамда чорва-

чилликга таалуқли барча мутахассислар зиммасига

юклатилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ата-Курбанов Ш.Б., Б.М.Эшбуриев. Ветери-

нария акушерлиги фанидан амалий-лаборатория

машғулотлари. Самарқанд, 2009. 236.б.

2. Багманов М.А. Акушерско-гинекологическая

патология коров (диагностика, комплексная терапия

и профилактика) // Монография. – Улъяновск, 2005.

– 207 с.

3. Кузьмич Р.Г. и др. Лечебно-профилактические

мероприятия при акушерских и гинекологических

болезнях коров. Метод. Пособ. Витебск. 2012. 44-с.

4. Некрасов Г.Д., Суманова И.А. Акушерство,

гинекология и биотехника воспроизводства живот-

ных: Учебное пособие. Барнаул: Изд-во АГАУ, 2007.

204 с.

5. Сороколетова В.М., Горб Н.Н. Акушерство и

гинекология. Болезни органов репродуктивной си-

стемы сельскохозяйственных животных инвазион-

ной и инфекционной природы. Учебное пособие.

Новосибирск. 2013. -52 с.

6. Эшбуриев Б.М., Эшбуриев С.Б., Жуманов

С.М. Ветеринария акушерлиги фанидан амалий-ла-

боратория машғулотлари. Ўқув қўлланма. СамДУ

таҳририй-нашриёт бўлими. ISBN: 978-9943-63-19-

7-7. Самарқанд 2020.

7. Эшбуриев Б.М. Ветеринария акушерлиги.

Дарслик. Тошкент. 2018.

8. Студенцов А.П., Шипилов В.С. и др.; Вете-

ринарная акушерство, гинекология и битехника

размножения/-7-е изд., перираб. И доп. – М.: Колос,

1999.

Библиографические ссылки

Ата-Курбанов Ш.Б., Б.М.Эшбуриев. Ветери-нария акушерлиги фанидан амалий-лаборатория машғулотлари. Самарқанд, 2009. 236.б.

Багманов М.А. Акушерско-гинекологическая патология коров (диагностика, комплексная терапия и профилактика) // Монография. – Улъяновск, 2005. – 207 с.

Кузьмич Р.Г. и др. Лечебно-профилактические мероприятия при акушерских и гинекологических болезнях коров. Метод. Пособ. Витебск. 2012. 44-с.

Некрасов Г.Д., Суманова И.А. Акушерство, гинекология и биотехника воспроизводства животных: Учебное пособие. Барнаул: Изд-во АГАУ, 2007. 204 с.

Сороколетова В.М., Горб Н.Н. Акушерство и гинекология. Болезни органов репродуктивной системы сельскохозяйственных животных инвазионной и инфекционной природы. Учебное пособие. Новосибирск. 2013. -52 с.

Эшбуриев Б.М., Эшбуриев С.Б., Жуманов С.М. Ветеринария акушерлиги фанидан амалий-лаборатория машғулотлари. Ўқув қўлланма. СамДУ таҳририй-нашриёт бўлими. ISBN: 978-9943-63-19-7-7. Самарқанд 2020.

Эшбуриев Б.М. Ветеринария акушерлиги. Дарслик. Тошкент. 2018.

Студенцов А.П., Шипилов В.С. и др.; Ветеринарная акушерство, гинекология и битехника размножения/-7-е изд., перираб. И доп. – М.: Колос, 1999.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов