Новый инновационный подход к диагностике и борьбе с инфекционными бактериальными болезнями молодняка животных

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
12
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б. (2024). Новый инновационный подход к диагностике и борьбе с инфекционными бактериальными болезнями молодняка животных. in Library, 18(4), 12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32501
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описан новый инновационный подход к диагностике и борьбе с инфекционными бактериальными заболеваниями молодняка животных.


background image

12

#11 (132) 2018

VETERINARIVA
MEDITSINASI

ЕШ ҲАИВОНЛАР ЮҚУМЛИ БАКТЕРИАЛ КАСАЛЛИКЛАРИГА ТАШХИС

ҚЎЙИШ ВА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ

Мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулот-

ларига бўлган эхтиёжини қондиришда чорва моллари

маҳсулдорлигини ошириш билан бир каторда, уларни турли

касалликлардан асраш ва хар мавсумда бажари- ладиган

ветеринария тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказиш
зарур.

Чорва хайвонларинитўғри ва сифатли озиқлантириш.

уларни ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиш, яъни

диспансеризация қилиш, касал молларни ажратиш ва уларни
даволаш, молхоналарда мунтазам равишда дезинфекция,

даратизация ва дезинсекция тадбирларини ўтказиб туриш,

молларни зоогигиеник талаблар асо- сида парвариш қилиш,

фермаларда озука (дагал хашак, тўйимли омихта ем,
витаминга бой беда ва ҳўл ўт) база- сини яратиш, сунъий

қочириш ишларини ташкил этиш ва эмлаш тадбирларини

ўтказиш ҳайвонларни соғлом сақлашнинг асосий омиллари

ҳисобланади.

Чорва фермаларида ёш хайвонлар касал бўлганда тез

ёрдам кўрсатиш учун яхши жиҳозланган, ветеринария

препаратлари (дори-дармонлар, биопрепаратлар, дезин-

фектантлар, антгельминтиклар) билан таъминланган ве-
теринария пунктлари бўлиши шарт.

Мулк шаклидан қитъий назар чорвачилик билан

шуғулланувчи барча хўжалик мутахассисларига бахор

фаслида куйидаги чора-тадбирларни ўтказиш тавсия эти-
лади: молхона, қўйхона, чўчқахона ва парранда турадиган

жойлар э кто паразитлар (кана, бит, бурга) чакирадиган ка-

салликларга карши инсектоакарицид препаратлар, жум-

ладан, циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульси-

ясидан тайёрланган 0,015-0,02 %ли ишчи эмульсия билан
дезинсекция ва дазакаризация қилиш зарур. Улар билан

зарарланган чорва моллари ушбу препаратнинг 1 фоизли

дусти билан пуркаш усулида даволанади ёки йўрикнома

асосида неацидол, цимбуш каби дезинфекцияловчи пре-
паратлардан фойдаланилади.

Бахор фаслида ёш моллар касалликлари кенг тарқалиб

авж олади ва кўп ҳолларда катта мехнат эвазига олинган ёш

моллар тугилганидан кейин биринчи кунлар- да нобуд
бўлади. Бу касалликлар колибактериоз, сальмонеллёз,

диплококк инфекцияси. парагрипп, юкумли ринотрахеит

каби касалликлар бўлиб, улар кўпинча ёш молларни

касаллантириб, нобуд килади.

Ёш моллар касалликларига ташхис қўйишда касал-

ликнинг эпизоотик ҳолати ва клиник белгиларига эътибор

бериш лозим. Шунингдек, лаборатория текшируви учун

лаборатория™ касал ёки касалланиб тузалган хайвондан кон
зардоби, ўлган хайвон ўлимтиги бутун ҳолатида ёки юрак.

жигар. талок. буйрак ва найсимон суякжўнатилади.

Патологик намуналар янги ўлган хайвон ўлимтигидан

олиниб, тоза холатда ёки кимёвий тоза глицериннинг 30 %ли
сувда эритмасида консервалаиади.

Лаборатория текшируви паталогик намуналардан

суртмаларни микроскопия килиш, озука мухитларига экиш,

молекуляр биологик текшириш, серологик текши- риш, зарур
бўлганда

лаборатория

хайвонларини

биологик

зарарлантиришларни ўз ичига олади.

Касалликларга карши ўз вақтида қўлланилган махсус

эмламалар (вакциналар ва гипериммун кон зардоблари)

уларни деярли 100 фоиз олдини олишга имкон беради. Худди
шу эмламалар ва дори-дармонлар Ветеринария илмий-

тадқиқот институтида республикамиз чорвачи- лиги

эҳтиёжини тўла кондира оладиган ҳажмларда иш- лаб

чиқарилмокда. Шу ни таъкидлаш керакки, бу препаратлар
касаллик кўзғатувчи микроорганизмларнинг маҳаллий

штаммларидан тайёрланганлиги сабабли улар юкори

самарага эга.

Шулардан инновацион тадқиқотлар натижасида бузок,

қўзилар, чўчқа болалари колибактериоз, салмо- неллёз
касалликларига карши радиовакцина ёки бузок ва қўзилар
пастереллёз,

колибактериоз

ва

сальмонеллёз

ка-

салликларини даволашда гипериммун қон зардоби, бузок ва
қўзиларнинг ошқозон-ичак касалликларини даволовчи кон
гидролизата ёки полимерли хитозан препарата ҳамда
лактоглобулин, иммуноглобулин ва бошцалар яратилган.

Инновацион илмий ёндашувлар натижасида қишлоқ

хўжалик

хайвонларининг

пастереллёз,

сальмонеллёз,

колибактериоз касалликларига карши радиовакцина ва
қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг пастереллёз касалли- гига
карши ГОА формол вакциналар яратилган. Колибактериоз,
сальмонеллёз, пастереллёз касалликларини олдини олиш
максадида бўғоз сигир ва кўйларни тугишидан 1,5-2 ой олдин
Йўриқномага асосан (қўйлар биринчи марта 2 мл, иккинчи
марта 3 мл дан ва қорамоллар биринчи марта 3 мл, иккинчи
марта 5 мл дан (14 кун оралиқ билан такроран) тери остига
эмлаш зарур. Янги тугилган бузоклар беш кунлик бўлгач,
юкорида кайд этилган радиовакцина билан тери остига
қўзиларга 1 мл, бузоқларга 2 мл, 14 кундан сўнг қўзиларга 2
мл, бузоқларга 3 мл дан эмлаш зарур.

Инновацион тадқикотлар натижасида жорий этилган

қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг диплококкоз касал- лигига
карши вакцина билан май ойида бир ойликдаги қўзиларни
тери остига биринчи марта 1 мл, иккинчи марта 14 кундан
сўнг 2 мл, бузокларга эса биринчи марта 2 мл, 14 кундан сўнг
иккинчи марта 3 мл дан эмлаш оркали мазкур касалликни йил
давомида олдини олган бўламиз.

Маълумки, бахор мавсумида, айникса. унинг биринчи

ярмида хайвон организмида ҳаётий зарур моддалар

-

оқсил,

витаминлар, макро-микроэлементлар миқдори ка- майиши
натижасида унинг табиий чидамлилиги кескин пасаяди.
Шунинг учун чорва молларини мана шу мод- даларга бой
озукалар билан тўлик таъминлаш, қўшимча витаминлар
(тривит,

тетравит,

балиқ

ва

ҳ.к.)

макро

ва

микроэлементлардан иборат туз ва озука аралашмалари
(премикслар) хамда алохида микроэлементлардан тай-
ёрланган препаратлар бериб бориш ва ўз вақтида эмлаш
тавсия этилади.

Хайвонлар организмининг табиий чидамлилигини

оширишнинг яна бир шарти, уларни куруқ мўътадил харорат
ва намлик, ҳавоси заҳарли газлардан (аммиак, водородли
олтингутурт) тоза бўлган биноларда сақлаш, ёш молларни
эса бино намлигини пасайтирадиган. хавони микроблардан
тозалайдиган. хароратни оширади- ган махсус инфрақизил ва
ультрабинафша лампа ҳамда мосламалар ўрнатилган
хоналарда сақлаш яхши самара беради ва касалликларнинг
олдини олишга сабаб бўлади.

Юқорида таъкидланган тадбирларни ўз вақтида бажариш

чорва бош сонини саклаб қолиш ва юкори маҳсулот олишда
муҳим ахдмият касб этади.

Б.А. Элмуродов,

в.ф.д, ВИТИ

IO ҚУ M Л И К АСАЛЛ И КЛАР

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов