339
УДК:619.616.993.192.615.
СИГИРЛАРДА ЭНДОМЕТРИТНИ ДАВОЛАШДА “КАРБАКАЗ”
ПРЕПАРАТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Эшбуриев Б.М.,
профессор, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва
биотехнологиялар университети,
Балиев Ш.К.,
мустақил изланувчи, Ветеринария илмий тадқиқот институти
Аннотация.
Маҳаллий “Карбаказ” препарати ишлаб чиқилган ва сигирлар
эндометритини даволашда бачадон ичига қўллаб, сигирларнинг ҳар 100 кг тирик
вазни ҳисобига 5 мл дан юборилганда самарадорлиги 100%ни ташкил қилганлиги
аниқланган
.
Калит сўзлар:
эндометрит, сигир, сувинволюция, бачадон, карбаказ,
мускул орасига, бачадон ичига, куйга келиш.
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамизда чорва ҳайвонлари, айниқса,
сигирларнинг гинекологик касалликлар билан касалланишини камайтириш,
касалликларни даволаш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-
тадбирларни амалга ошириш энг асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган чорвачиликни ривожлантириш ва
самарадорлигини оширишда фермер ҳамда хусусий хўжаликлардаги қорамоллар
бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш, улардан соғлом бола олиш
мақсадида тўғри парваришлаш ва турли инфекцион, инвазион ва юқумсиз
хусусиятли касалликлардан сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Сигирлар орасида кенг
тарқалган эндометрит, йўлдош ушланиб қолиши, бачадон субинволюцияси ва
бошқа акушер-гинекологик касалликлар чорвачилик ва ветеринария соҳасида
муҳим муаммо бўлиб келмоқда. Касалликларни самарали даволаш ва олдини
олишда биологик ва кимёвий препаратларнинг етишмаслиги муаммони янада
мураккаблаштириб, мазкур касалликларнинг кенгроқ тарқалиши хўжаликларга
катта иқтисодий зарар етказилишига сабаб бўлмоқда.
Шу кунга қадар сигирларда эндометритларнинг учраши, унинг ташҳиси,
даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тадқиқотлар етарли даражада
олиб борилмаган. Шунинг учун сигирларнинг эндометрит касаллигига ўз
вақтида ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш учун маҳаллий диагностик
воситалар ва препаратларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сигирлар эндометрит касаллигига тезкор ташхис қўйиш, касалликларни
даволаш ва олдини олишда бир вақтнинг ўзида энергия, материал ва ресурслар
сарфини камайтириш, иш сифатини оширишга қаратилган тадқиқотлар ҳозирги
куннинг асосий долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Сигирларда акушер-гинекологик касалликларни тадқиқ қилганда
йирингли-катарал эндометритлар ўртача 86,1-94,7% ни, катарал эндометритлар -
340
1,9-4,8% ни, фибринли эндометритлар - 2,7-5,8 % ни, туғруқдан кейинги
некротик эндометритлар - 0,7-2,8% ни ташкил этган [78; 44 б., 152; 399-402-б.].
Тадқиқотчилар ҳайвонларда пуштсизликка сабаб бўладиган гинекологик
касалликлар орасида жинсий аъзолардаги яллиғланиш жараёнлари катта
салмоққа эга эканлигини аниқлаганлар [94; 140-142-б.].
Айрим тадқиқотчиларнинг хулосаларида сигирларда туғруқдан кейинги
носпецефик эндометритлар аниқланганда, асосан, касалланиш қиш-баҳор
мавсумида 57,5-61,3, куз-қиш мавсумида эса 37,5-45,3% сигирларда учраганлиги
қайд этиб ўтилган [96; 32-34-б.].
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича,туққандан кейинги эндометритлар
билан сигирларнинг касалланишида иккиламчи омиллар ҳайвонлар организмида
каротин ва А витамини алмашинувининг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳолатни
витаминлар етишмовчилиги оқибатида организм иммун тизими фаоллиги ва
резистентлигининг пасайиши, эндокрин тизим функцияларининг бузилиши,
фетоплацентар етишмовчиликлар, миометрия функционал фаоллигининг
пасайиши билан изоҳлаш мумкин [91; 175 б].
Муаллифлар
ўз
текширишларида
сигирларда
эндометритни
иммунитетнинг пасайиши, қон зардобидаги лизоцим ва бактерицид
фаолликнинг пасайиши, соғлом ҳайвонлардагига нисбатан альбуминларнинг
25,9%, бета-глобулинлар - 53,0%, глюкоза – 30,3%, холестерин - 12,6%, каротин
- 44,9%, А витамини - 32,6% ва Е витаминини - 33,3% га камайиши, АлАТ ва
АсАТ ферментлари фаоллигининг мос равишда 49,0% ва 59,4% га ортиши билан
кечишини қайд этишган. Олимлар эндометритлар пайтида эндоген интоксикация
кузатилиши, шу билан бирга, оқсил-углевод алмашинувининг бузилиши,
витаминлар ва каротин миқдорларининг камайиши билан кечишини
тажрибаларда исботланган [104; 27-29-б., 84; 87-89-б].
Муаллиф янги туққан сигирларда йирингли катарал эндометритларни
даволашда йодопен препаратини бачадон ичига кунига бир марта 5 кун давомида
қўллаш билан юқори терапевтик самарадорликка эришган[39; 33-35-б., 24; 35-б].
Муаллифлар
эндометрит
билан
касалланган
ҳайвонларга
антибиотиклардан: (пенициллин, стрептомицин, биомицин, тетрациклин,
эритромицин ва бошқалар) тавсия этилади. Пенициллин, кўпинча, стрептомицин
ва биомицин билан бирга қўлланилади. Пенициллин (ҳайвоннинг 1 кг тирик
вазнига минг ТБ ҳисобида): отларга - 1-2, қорамолларга - 2-3, қўйларга - 4-10,
чўчқаларга - 2-3 ҳисобида мускул орасига ёки тери остига юборилишини баён
этганлар [94; 35 -б.].
Тадқиқотнинг мақсади.
Сигирлар орасида кенг тарқалган эндометрит
касаллигининг учраш даражасини аниқлаш, тезкор ташхис қўйиш, даволаш
ҳамда унинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот объекти, предмети ва услублари.
Илмий тадқиқотларнинг
экспериментал қисми 2010-2017 йилларда Самарқанд вилояти Пастдарғом
тумани “Чортут” фермер хўжаликларида бажарилди.
Тадқиқотларнинг дастлабки босқичида фермер хўжаликларидаги
сигирларда акушер-гинекологик диспансерлаш ўтказиш билан уларда
эндометритларнинг тарқалиши, келиб чиқиш сабаблари, кечиш хусусиятлари,
341
симптомлари, ҳайвонларни сақлаш ва озиқлантириш шароитлари ўрганилди
ҳамда сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, бепуштлик сабаблари, кўйикиш ва
уруғлантиришнинг ҳолати, молхоналарнинг ветеринария-санитария ҳолати
таҳлил қилинди.
Маҳсулдор сигирларда эндометритни даволашнинг самарали усулини
ишлаб чиқиш ва даволаш ишларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш
мақсадида тажрибалар ўтказилди. Тажрибалар ҳар бирида 9 бошдан сигирлар
бўлган иккита гуруҳда ўтказилди. Биринчи тажриба гуруҳидаги эндометрит
билан касалланган сигирларга Карбоказ 5 мл/100 кг дозада бачадонга 48 соатда
бир марта юборилди, Утеротон – 10 мл мускул орасига кунига бир марта
юборилди. Иккинчи назорат гуруҳидаги сигирларга тажриба гуруҳига
қўлланилган дориларга қўшимча Пенстреп-400 – 10 мл мускул орасига кунига
бир марта инекъция қилинди. Тажрибалар 7 кунни ташкил этди.
Тажриба бошида тажриба ва нозорат гуруҳларидаги эндометрит билан
касалланган сигирларда умумий ҳолсизланиш, иштаҳанинг пасайиши, қиндан
йирингли катарал экссудатнинг оқиши, тери қопламасининг ҳурпайши,
букчайиб туриш позасини эгаллаши, сийдик чиқаришнинг бир маромда
бўлмаслиги, қиндан сарғич йирингли катарал суюқликнинг вақти-вақти билан
оқиши ҳамда вагинит белгилари кузатилди.
Тажрибанинг бошида 1- тажриба гуруҳида тана ҳарорати ўртача 40,9±0,05
о
С ни ташкил этган бўлса, даволашнинг 3-кунига кунига келиб, тана
ҳароратининг ўртача 39,5±0,05
о
С, даволашнинг 7- кунига келиб 39,0±0,02
о
С
гача тушганлиги аниқланди. 1 дақиқадаги нафас сони, шунга мос равишда ўртача
32,4±0,5 марта, 30,2±0,6 марта ва 26,6±0,4 марта, бир дақиқадаги юрак уриш
сони, шунга мос равишда ўртача 88,4±3,4 марта, 80,5±2,4 марта ва 72,6±2,8
марта, катта қорин деворининг 2 дақиқадаги қисқаришлари сони, шунга мос
равишда ўртача 2,8 марта, 2,6±0,12 марта, 3,2±0,10 марта ва 3,6±0,12 мартани
ташкил этди.
Назорат гуруҳидаги ҳайвонларда ҳам бу кўрсаткичлар тажриба давомида
ўзгариб борди, аммо бу гуруҳда тажриба гуруҳига нисбатан соғайиш муддатлари
кечикканлиги маълум бўлди. Тажриба гуруҳида тана ҳарорати даволашнинг 3-
кунига келиб меъёрлар даражасида бўлиши кузатилган, назорат гуруҳида бу
кўрсаткич даволашнинг 7- кунига келиб ўртача 39,6±0,04
о
С ни ташкил этди.
Худди шунингдек, 1 дақиқадаги нафас, пульс ва 2 дақиқадаги катта қорин
деворининг қисқариши сони ҳам шунга мос ҳолда назорат гуруҳида
даволашнинг 7- кунига келиб ўртача 82,6±2,0 марта, 30,2±0,5 марта ва 2,8±0,21
мартани ташкил қилди (4.2.3.1 жадвал).
342
1-жадвал.
“Нигина Бону Саид қизи Д”фермер хўжалигида эндометрит билан
касалланган сигирларнинг клиник кўрсаткичлари
Гуруҳлар
Даволаш
вақти
Тана
ҳарорати,
о
С
Пульс
сони, 1
дақиқада
Нафас сони,
1 дақиқада
Катта қорин
деворининг
қисқариши,
2 дақиқада
Тажриба
1- куни
40,9±0,05
88,4±3,4
32,4±0,5
2,6±0,12
3- куни
39,5±0,05
80,5±2,4
30,2±0,6
3,2±0,10
7- куни
39,0±0,02
72,6±2,8
26,6±0,4
3,6±0,12
Назорат
1- куни
40,8±0,05
86,9±2,3
32,8±0,5
2,6±0,16
3- куни
39,9±0,05
86,4±2,1
32,4±0,6
2,6±0,14
7- куни
39,6±0,04
82,6±2,0
30,2±0,5
2,8±0,21
Эндометритларни даволаш тажрибалари давомида тажриба ва назорат
гуруҳидаги сигирлардан қон намуналари олиниб лаборатория шароитида
текширилди.
Биринчи тажриба гуруҳида даволашнинг биринчи куни қондаги
гемоглобин миқдори ўртача 68,5±0,05 г/л ни, 3- куни 78,4±0,06 г/л ни ташкил
этган бўлса, тажрибаларнинг охирига келиб, яъни даволашнинг 7- кунида ўртача
99,8±0,05 (45%) г/л гача ошиб бориши кузатилди (4.2.3.2 жадвал).
Қондаги эритроцитлар сони даволашнинг 7- кунига келиб, ўртача
5,80±0,05 млн/мкл ни ташкил этди. Даволашнинг биринчи кунига нисбатан
ўртача 21% га ошиши кузатилди.
Лейкоцитлар сони даволашнинг 1- куни ўртача 12,8±0,4 минг/мкл,
даволашнинг 3- кунида ўртача 10,9±0,6 минг/мкл, даволашнинг 7-кунига келиб
ўртача 8,6±0,5 минг/мкл гача (48%) пасайганлиги тажрибаларда аниқланди.
Қон суртмаларида лейкоформула кўрсаткичлари даволашнинг 7- кунига
келиб базофилларнинг ўртача 1% гача, эозинофилларнинг 6% гача
камайиши,таёқча ядролиларнинг 5 фоиз, сегмент ядролилар 38% гача ошиши,
лимфоцитларни ўртача45% гача, моноцитларни 3%гача камайиши аниқланди.
Иккинчи назорат гуруҳидаги сигирларда гемоглобин миқдори
даволашнинг бошида ўртача 70,2±0,06 г/л ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич
даволашнинг 3- кунига келиб ўртача 72,4±0,05 г/л, даволашнинг 7- кунига келиб,
ўртача 86,5±0,05 г/л гача ошганлиги кузатилди.
343
1-расм. Тажрибадаги сигирларнинг гематологик кўрсаткичлари
Қондаги эритроцитлар сони дастлаб ўртача 5,40±0,05 млн/мкл, бу
кўрсаткич даволашнинг 3- кунига келиб, ўртача 5,46±0,08 млн/мкл, даволашнинг
7- кунига келиб, ўртача 5,72±0,06 млн/мкл ни ташкил этди.
Лейкоцитлар сони даволашнинг бошида ўртача 12,6±0,5 минг/мкл, бу
кўрсаткич даволашнинг 3- кунига келиб, ўртача 12,0±0,4 минг/мкл, даволашнинг
7- кунига келиб, ўртача 11,6±0,6 минг/мкл га пасайиши аниқланди. Шунингдек,
лейкоформулада даволашнинг 7- кунига келиб, базофиллар 1%, эозинофиллар
8,0%, таёқча ядролилар 6,0 фоиз, сегмент ядролилар 22,0%, лимфоцитлар 46% ва
моноцитлар 4% ни ташкил этди.
Тажрибалар давомида ва даволаш якунлангач тажрибадаги сигирларда
репродуктив хусусиятлари ўрганилди. Текширишлар натижасига кўра тажриба
гуруҳидаги сигирлар даволангандан кейинги 18-20-кунларида куйга келди ва
уруғлантирилди.
Ушбу
тажриба
гуруҳидаги
сигирлар
суньий
уруғлантирилгандан сўнг 60-70 кун ўтгач ректал текширилганда уларнинг
барчасида ҳам ҳомила ривожланаётганлиги аниқланди (4.2.3.4 жадвал).
68,5
78,4
99,8
70,2
72,4
86,5
12,8
10,9
8,6
12,6
12
11,6
0
20
40
60
80
100
120
1- куни
3-куни
7- куни
1- куни
3-куни
7- куни
Тажриба
Назорат
Гемоглобин, г/л
Лейкоцит,
минг/мкл
344
2-жадвал
Тажрибадаги сигирларнинг репродуктив кўрсаткичлари
Гуруҳлар
Даволаш самарадорлиги
Куйга келди
Уруғлантирилди
Оталанди
сони
%
сони
%
сони
%
I-гурух
(тажриба)
9
100
9
100
9
100
II-гуруҳ
(назорат)
7
77,7
7
77,7
7
77,7
Назорат гуруҳидаги сигирлар даволангандан сўнг 22-24 кунлардан куйга
келди ва суньий уруғлантирилди. Бу гуруҳдаги сигирларда суньий
уруғлантиришдан кейин 60-70 кун ўтгач ректал усулда бўғозлик текширилганда
8 бошида ҳомила борлиги, 1 бошида эса ҳомила йўқлиги аниқланди.
Хулосалар.
1. Сигирларда эндометритларни даволашда Карбоказ препаратидан 5
мл/100 кг дозада бачадонга юбориш, тери остига 10 мл Утеротон ва мускул
орасига 10 мл Пенстреп - 400 препаратидан кунига бир марта инекъция
қилишдан иборат даволаш мажмуасининг қўлланиши сигирларда даволашнинг
3- кунига келиб, тана ҳароратининг ўртача 39,2±0,06°С, бир дақиқадаги пульс ва
нафас сонининг шунга мос равишда, ўртача 68,6±2,6 ва 25,4±0,5 мартагача
меъёрлашиши, катта қорин деворининг 2 дақиқадаги қисқаришлари сонининг
ўртача 4,0±0,12 мартагача ошиши, даволашнинг 7- кунида қиндан суюқлик
оқишининг тўлиқ тўхтаганлиги, қин шиллиқ пардасида шишларнинг, кучаниш,
оғриқ ва мажбурий букчайиш позаларининг йўқолиши, тўғри ичак орқали
текширилганда бачадоннинг тос бўшлиғида жойлашиб, меъёрий ҳолатига
қайтишини таъминлаши тажрибаларда ўз исботини топди. Ҳайвонларнинг
соғайиш муддати ўртача 5-7 кунни, даволаш самарадорлиги 95 фоизни ташкил
этади.
2. Маҳсулдор
сигирларда эндометритларни даволашда Карбоказ
препаратини 5 мл/100 кг дозада ҳар 48 соатда бир марта, жами 3 марта бачадонга
юборилиши сигирларда эндометритларга хос белгиларни бутунлай йўқолиши,
клиник-физиологик
кўрсаткичларни
ва
қоннинг
морфобиокимёвий
кўрсаткичларини меъёрлар чегарасида бўлишини, яъни қонда гемоглобин
миқдорини 68,5±0,05 г/л дан 99,8±0,05 (45%) г/л гача, эритроцитларни -
4,76±0,06 дан 5,80±0,05 млн/мкл гача кўпайиши ва лейкоцитлар сонини 12,8±0,4
дан 8,6±0,5 минг/мкл гача, камайди.
Ҳайвонларнинг соғайиш муддати ўртача 5-7 кунни, даволаш
самарадорлиги 95 фоизни ташкил этади ҳамда даволангандан кейинги 18-20
кунларида уруғланишини таъминлайди.
345
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Кузьмич Р.Г. и др. Лечебно-профилактические мероприятия при
акушерских и гиненкологических болезнях коров. Метод. Пособ. Витебск. 2012.
44 с.
2.
Никитина В.Я. и Миролюбова М.Г. «Учебник под редакцией.
Ветеринарное акушерство, гинекология и биотехника размножения.» Москва
"Колос" 1999.
3.
Муртазин Б. Бактериальная флора при эндометритах коров
(идентификация и терапия) // Дис. … канд. вет наук. - М., ВИЭВ, 1972.- 175 стр.
4.
Новикова Е. Н. Биопрофилактика эндометритов у коров [Текст] / Е. Н.
Новикова, И. С. Коба, М. Б. Решетка // Животноводство Юга России. - 2015. -
№5(7). - С. 32-34.
5.
Макаров А.В. Морфологические аспекты белой коров, больных
хроническим эндометритом [Текст] / А. В. Макаров, Л. И. Тарарина // Проблемы
современной аграрной науки: материалы Международной заочной научной
конференции. - Красноярск, 2009. - С.87-89.
6.
ПономаревВ.К. Лечебно-профилактические мероприятия при родовых и
послеродовых патологиях у коров в зоне Южного Урала [Текст] / И.А.
Пономарев, В.И. Сорокин, В.А. Петрунин // Известия Оренбургского ГАУ. -
2007. - №1(13). - С. 27-29.
7.
Гавриш В. Г. Лечебно-профилактическая эффективность йодопена при
эндометрите [Текст] / В.Г. Гавриш, А.В. Егунова, С.В. Семенов, Д.А.
Жемеричкин // Ветеринария.Ульяновский - 2000. - № 5. - С. 35.
8.
Егунова А.В. Эффективность йодсодержащих препаратов при
эндометрите у коров // Теоретические и практические аспекты возникновения и
развития болезней животных и защита их здоровья в современных условиях
/Международная конфер. Воронеж, 3-4 октября 2000 г. Материалы конфер.-
Воронеж, 2000.- Том 1.- С. 155-156.