Рашод Нури Гюнтекин — чувствительный писатель

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
3-8
2
5
Поделиться
Алимбеков, А. (2020). Рашод Нури Гюнтекин — чувствительный писатель. Восточный факел, 2(2), 3–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14841
Адхамбек Алимбеков, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Решат Нури Гюнтекин – один из всемирно известных турецких писателей. Многие его рассказы переведены на узбекский язык. В данной статье идет речь о жизни и творческой пути Решата  Нури  Гюнтекина.  Оценивается  его  роль  в  истории  турецкой  литературы,  а  также анализируется  суть  содержания  его  некоторых  романов.  В  своих  произведениях  писатель поднимает острые социальные проблемы времени, в котором он жил. На примере анализа таких его романов, как “Таинственная рука”, “Королек – птица певчая”, “Клеймо”, “Листопад”, “Жалость”, “Зеленая  ночь”  и  другие  раскрыто  художественное  мастерство  писателя,  показано  его  умение описания душевного состояния героя.  Также  в  статье  приведены  высказывания  о  Решате  Нури  Гюнтекине  ряда  художников (например, азербайджанского писателя Исмаила Шихли), на творчество которых имели существенное влияние его произведения.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

3

ТУРК

АДАБИЎТШУНОСЛИГИ

РАШОД НУРИ ГУНТЕКИНҲАССОС РОМАННАВИС

АЛИМБЕКОВ АДҲАМБЕК

филология фанлари номзоди, доцент, ТДШУ

Аннотация. Рашод Нури Гунтекин дунёга машҳур турк ёзувчисидир. Унинг кўплаб ҳикоялари,

романлари ўзбек тилига таржима қилинган. Мақолада Рашод Нури Гунтекиннинг ҳаёти ва ижоди
ҳақида сўз боради. Унинг турк романчилиги тарихида тутган ўрни, романларинг мазмун моҳияти
хусусида сўз юритилиб айрим романлари таҳлил қилинади. Ёзувчининг адабиёт оламига кириб
келиши, нашр қилинган асарлари ҳақида маълумот берилади. Мақолада “Сирли қўл”, “Чолиқуши”,
“Тамға”, “Хазонрезги”, “Ачиниш”,“Яшил кеча”, “Оташ кечаси”, “Оқшом қуёши” романлари таҳ-
лили мисолида ёзувчининг бадиий маҳорати, айниқса қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини тасвирлаш
маҳорати яхши кўрсатилган. Рашод Нури Гунтекиннинг ёзувчи сифатидаги ўзига хослиги,
асарларида кўтарилган ижтимоий муаммолар мазмуни очиб берилган.

Рашод Нури ижоди ҳақидаги бошқа ёзувчиларнинг фикрлари келтирилганлиги (масалан, озарбайжон

ёзувчиси Исмоил Шихлининг сўзлари) ўринли бўлиб, Р.Нури Гунтекин ижодининг ўзга ижодкорларга
таъсирини билиш мумкин. Умуман мақолада Рашод Нури Гунтекиннинг йирик романнавис эканлиги, унинг
романлари ўзбек тилига таржима қилинганлиги ҳақида керакли маълумотлар берилган.

Таянч сўз ва иборалар: жанр, драматургия, монография, Онадўли, реалист, ахлоқий принциплар,

роман, тип, пьеса, чолиқуши, типик, ширкат, характер, идеал, тамға, қаймақом., наср, поэзия.

Аннотация. Решат Нури Гюнтекин – один из всемирно известных турецких писателей. Многие

его рассказы переведены на узбекский язык. В данной статье идет речь о жизни и творческой пути
Решата Нури Гюнтекина. Оценивается его роль в истории турецкой литературы, а также
анализируется суть содержания его некоторых романов. В своих произведениях писатель
поднимает острые социальные проблемы времени, в котором он жил. На примере анализа таких его
романов, как “Таинственная рука”, “Королек – птица певчая”, “Клеймо”, “Листопад”, “Жалость”,
“Зеленая ночь” и другие раскрыто художественное мастерство писателя, показано его умение
описания душевного состояния героя.

Также в статье приведены высказывания о Решате Нури Гюнтекине ряда художников

(например, азербайджанского писателя Исмаила Шихли), на творчество которых имели существен-
ное влияние его произведения.

Опорные слова и выражения: жанр, драматургия, монография, анатолийский, реалист, этические

принципы, роман, шрифт, пьеса, королек, типичный, компания, персонаж,идеал, проза, поэзия.

Abstract. Rashod Nuri Gunthekin is an internationally renowned Turkish writer. Many of his stories and

novels have been translated into Uzbek. An article about the life and work of Rashod Nuri Guntekin. His role
in the history of Turkish novels, the essence of the content of his novels are discussed and some of his novels
are analyzed. The entry of the author into the world of literature provides information about his published
works. The article is based on the analysis of the novels "The Mysterious Hand", "Cholikushi", "Tamga",
"Khazonrezgi", "Achinish", "Green Night", "Night of Fire", "Evening Sun". shown. The uniqueness of Rashod
Nuri Guntekin as a writer reveals the content of social problems raised in his works.

It is appropriate to cite the opinions of other writers about the work of Rashod Nuri (for example, the

words of the Azerbaijani writer Ismail Shikhli), and you can also find out the influence of the work of R. Nuri


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

4

Guntekin on other artists. In general, the article contains the necessary information that Rashod Nuri
Guntekin is a great writer, his novels have been translated into Uzbek.

Keywords and expressions: genre, drama, monograph, Anatolian, realist, ethical principles, novel, font,

peso, cholikushi, typical, company, character, ideal, brand, cream., prose, poetry.

Турк адабиётининг XIX аср иккинчи ярми ва XX аср биринчи чорагидаги даврини янги

давр-ўрганишлар, юксалишлар даври деб аташ мумкин. Бу давр адабиётида катта сифат ўзга-
ришлари рўй берди. Турк адабиётида наср (проза, ҳикоя, роман), драматургия жанрларида
асарлар яратилди ва жанрлар ранг-баранглашди, ривожлана борди. Турк поэзиясида бир неча
адабий мактаблар юзага келди. Жаҳон адабиётининг таъсири ҳамда Туркиядаги ижтимоий
тараққиёт натижасида майдонга келган бу адабий муҳитда ижодкорлар ўз асарларида
биринчи навбатда оддий халқ ҳаётини, мамлакат олдида турган муҳим муаммоларни акс
эттира бошладилар. Ана шундай ёзувчиларнинг типик вакилларидан бири, илғор фикрли
турк ижодкорларининг маънавий издоши бўлган ёзувчи Рашод Нури Гунтекиндир.

Машҳур ёзувчи Рашод Нури Гунтекин 1889 йилнинг 4 ноябрида Истанбулда туғилди

(айрим илмий манбаларда ёзувчиниг туғилган йили 1892 деб кўрсатилган. Ҳозирда дарс-
ликларда ҳам, йирик адабиётшунос олимларнинг Р.Н.Гунтекинга бағишланган монография-
ларида ҳам 1889 йил, 4 ноябрь санаси тўғри деб топилган). Унинг отаси Нури Бей шифокор
эди. Хизмат вазифасига кўра Онадўлининг кўп ерларида бўларди. Деярли доимо отаси ёнида
бўлган Рашод турк деҳқонининг оғир аҳволи билан жуда эрта танишди. Мана шу кўрган
кечирганлари келажакда ёзувчи асарларида ўз аксини топди. Бўлажак ёзувчи бошланғич
маълумотни Чаноқкалъада олса, ўрта мактабни Измирда тамомлади. Илмга чанқоқ Рашод-
нинг орзуси ўқишни давом эттириш ва келажакда ўқитувчи бўлиб, ёш авлодни маърифатли
қилиб тарбиялаш эди. У махсус мактабда француз тилини ўрганади, сўнг Истамбул универси-
тетининг турк тили ва адабиёти бўлимини тамомлайди. Бурса, Истамбул шаҳарларидаги ли-
цейларда француз тилидан, турк тили ва адабиётидан дарс беради. Кейинчалик маориф
вазирлигида мутахассис (инспектор) бўлиб ишлайди. Хизмат юзасидан мамлакат бўйлаб
кезишлар ёзувчига халқ ҳаёти билан чуқурроқ танишиш имконини беради. 1939 йилдан ум-
рининг охиригача Туркия Буюк Миллат мажлиси ноиби, Туркиянинг ЮНЕСКО даги вакили
бўлган Р. Н. Гунтекин 1956 йили Лондонга даволанишга бориб, ўша ерда вафот қилади.

Рашод Нури ёшлигиданоқ адабиёт ва санъатга қизиқар, айниқса, халқ эртакларини завқ

билан тингларди. Университетда машҳур адабиётшунос Ҳамдулло Субҳий, шоир Меҳмед
Акифлардан сабоқ олган Рашод Нури адабиётга биринчи жаҳон урушининг бошларида,
театр муаммолари ҳақида тақризлар, мақолалар, шеърлар, кичик пьесалар ёзиш билан кириб
келди. Ижодининг бошларида Жамил Ният, Ҳайриддин Рушду, Меҳмед Фотиҳ тахаллус-
ланини ҳам қўллаган. “Замон” газетасида эълон қилинган биринчи романи “Ҳаробаларнинг
чечаги” (1918) Жамил Ният имзоси билан чиққанди. Даврининг илғор ёзувчиси Ҳолид Зиё
Ушоқлигилни (1866-1945) устоз билиб Ҳ. Зиё асарларидан руҳланди. “Бир кун асар демоққа
лойиқ бирор асар ёзолсам, бунинг учун Ҳолид Зиё Бейга бурчлидирман”- дея ёзганди Р, Н.
Гунтекин. Ёзувчи дастлабки ҳикояларидаёқ оддий кишилар турмуш тарзини акс эттиришга
ҳаракат қилди. 1920-йиллар «Рожилд Бей» (1919), «Сўнмиш юлдузлар» (1923), «Тангри
мусофири» (1927), «Лайли ва Мажнун» (1928) каби бир қанча ҳикоялар тўплами нашр
қилинди. Адиб ҳикояларида миллий озодлик кураши воқеалари, оддий кишиларнинг
қаҳрамонликлари ва урушда ҳаммадан кўп талафот кўрган халқнинг дард аламлари акс
этдирилади. Рашод Нури болалар тарбияси ва оилавий муносабатларга оид ҳикояларида


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

5

(“Ишқий мактублар”) жамиятни соғломлаштириш учун мустаҳкам ахлоқий принциплар
бўлиши кераклигини уқтиради. У реалист ёзувчи сифатида ўша давр турк халқи ҳаётини ўз
ҳикояларида ҳаққоний тасвирлади. Р. Н. Гунтекин турли жанрларда ижод қилсада, унга
адабий шуҳратни романлари келтирди.

Адибнинг илк романларидан - «Сирли қўл» (1920) асарида, ёзувчи уруш туфайли бойлик

орттиришга интилган, маънавий тубан кетган шахслар ҳаётини очиб беради. Бу ҳақда ёзув-
чининг ўзи шундай деб ёзганди: «Сирли қўл» роман жанридаги менинг биринчи ишимдир... Мен
маълум маънода чекланган, содда, маънавияти соф одамнинг воқеалар таъсирида, уруш туфайли
олиб сотарга... ахлоқсиз типга айланганлигини кўрсатмоқчи эдимки, бундайларни биз ўша
вақтда кўп учратардик. Мен ўша даврнииг бир қатор ўзига хос томонларини, ўша давр ахлоқини
чизиб бермоқчи эдим». Асар қаҳрамони камбағал йигит Шараф катта ер эгаси (помешчик) уйида
ўқитувчилик қилиб юриб, хўжайиннинг қизи билан севишиб қоладилар. Куёв бўлгач, Шараф
қайнотасининг ёрдамида тижорат (коммерция) ишига ўтади ва тезда савдо оламида кўзга
кўринган кишига айланади. Шараф кунлардан бир кун чиройли, аммо ахлоқсиз аёл билан
танишиб, кейинчалик унга боғланиб қолади. Шу туфайли оиласидан ажралган Шараф ахлоқсиз
юришлари натижасида қарзга ботади. Уни бутунлай таназзулдан «сирли қўл» — яъни, хотини
отаси ёрдамида кутқариб қолади. У тавба-тазарру қилиб оиласига қайтади.

Ёзувчи бош қаҳрамон мисолида ахлоқсизлик одамни қанчалик тубанлаштиришини

кўрсатиб, шу орқали ёшларнинг тарбиясига таъсир қилиш билан бирга, ўша вақтдаги ҳаққо-
ний «сирли қўллар» ҳокимият тепасида турган шахслар бўлиб, булар бойлик орттириш учун
ҳар қандай тубанликлардан қайтмасликларини кўрсатишдир. Шунинг учун ҳам роман бир
қанча ўзгартиришлар билан нашр қилинади.

Ёзувчининг кўпгина асарларининг қаҳрамонлари ёшлардир. У замон зиддиятлари ҳақида

фикр юритадими ёки Туркия қишлоқларидаги аҳвол, деҳқонлар турмуши ҳақида гапирадими,
бунга кўпроқ ўша давр ёшларининг кўзи билан қарашга, Туркиянинг келажаги бўлган ёш
зиёлилар ақли билан ёндошишга интилади. Рашод Нурига оламшумул шуҳрат келтирган
«Чолиқуши» (1922) романида бу нарса яққол кўринган. Романга муаллиф ижодини
бошланиш даврида ёзган “Истанбуллик қиз” пьесаси асос бўлган. Пьеса унчалик муваф-
фақият қозонмаган бўлса-да, романдаги Фарида миллионларнинг севимли қаҳрамонига
айланди. Роман бош қаҳрамони ёш ўқитувчи Фаридадир. У холаваччаси Комронни севади,
лекин тўй арафасида Комроннинг хиёнати туфайли холасиникидан (Фарида ота-онасидан
эрта ажралганлиги учун бу ерда яшарди) бош олиб чиқиб кетади. Романнинг асосий ғояси
ўша давр учун муҳим бўлган турк жамиятида аёл эрки масаласидир. Ёш ўқитувчи Фарида
ҳаёти орқали кенг халқ оммаси ҳаётининг реалистик тасвири берилади. Роман Фариданинг
кундаликлари шаклида ёзилган. Дунёни бола кўзи билан, кейинроқ вояга етган қиз кўзи
билан кўриш, унинг қалби билан ҳис қилиш тарзида берилиши турк адабиёти учун янгилик
эди. Фариданинг Зайнилар қишлоғида ёзган кундалигидан: «Мен болаларга бир оз ҳаёт ва
шодлик ҳам бериш тилагида эдим. Афсуски, бу тилакка етишнинг иложи йўқдек кўринади.

Бу қишлоқнинг уйларида, кўчаларида, мозорларидаги сингари болаларида ҳам қора

ғамгинлик бор эди. Рангсиз лаблари кулишнинг нима эканлигини билмас, ҳаракатсиз, ҳами-
ша ғаму ҳасрат тўла кўзлари доимо ўлимни ўйлаётгандек кўринади». Маориф тизимини яхши
билган ёзувчи бюрократ мудирлар, кўр-кўрона Ғарбга сажда қилувчи чаламуллалар обра-
зини ҳам, оч бўлсада виждонли, софдил меҳрибон оддий одамлар ҳаётинида бирдек маҳорат
билан чизади. Жамиятдаги иллатларнинг сабаби маърифатсизликда, ахлоқий ноқисликда деб
билган ёзувчи бош қаҳрамонини ўқитувчи қилиб танлагани бежиз эмас. У Фарида тимсолида


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

6

ички дунёси бой, миллат фидойиси бўлган инсонни таърифлайди. Асар воқеалари бош
қаҳрамон тилидан ҳикоя қилиниши, туйғуларни теран тасвирлашга ва қаҳрамон бошидан
кечирган ҳолатларни китобхонга юқишида қулайлик яратган.

Ёзувчи ёш авлоднинг қора қисматини реалистик бўёқларда чизаркан, ўзининг болаларга

«ҳаёт ва шодлик» беролмаслигидан афсусланади.

Рашод Нури йигирмага яқин романлар ёзди. Деярли барча асарларида ёзувчи ёшлар

ҳаётини ижтимоий воқелик билан боғлаб кўрсатади. Замон иллатларининг ёшлар онгига
таъсири, муҳим ахлоқий муаммолар ҳақида фикр юритади. «Хазон резги» ва «Тамға» роман-
лари шу жиҳатдан характерлидир. «Хазон резги» асарининг бош қаҳрамони Али Ризобей
ҳукумат ишида суяги қотган, лекин ҳалоллиги, тўғрисўзлиги учун амалларидан ажраб, охири
ишлаб турган «Олтин япроқ» ширкатидан ҳам ҳайдалади. Али Ризобей фарзандлари Шавкат,
Фикрат, Нажло, Лайло, Ойшаларнинг «ахлоқий тарбиясига кўп эътибор берган», шунинг
учун у фарзандларининг «ор-номусли, биллурдек тоза, олмосдек мустаҳкам»лигига шубҳа
қилмайди. Али Ризобей ишдан кетгач, оилада ҳам қадри пасая боради. Моддий етишмов-
чилик туфайли уйда жанжал авжига минади, тарафма - тараф бўлиб «жангга отланишади».
Хуллас, аввал бошқаларга намуна бўлган оила, энди ичдан чирий бошлайди. Оқибат Али
Ризобейнинг ўғли қамалади, қизлари «ёмон йўлга» кириб кетади. Хасталанган Али
Ризобейнинг куни «биллурдек тоза» қизининг ҳафтада бир келадиган никоҳсиз эрига қолади.

Роман қаҳрамонларининг характерини очишда ёзувчи психологик - руҳий таҳлилга

алоҳида эътибор берган. Номусли оила ёшларининг шароит туфайли тубанлашувини секин-
аста усталик билан очиб борилади. Гарчи ёзувчи тузум ҳақида бирон нима демаса ҳам, оила
таназзулига ўша тузум, ахлоқ нормалари сабабчилиги кўрсатилган. «Тамға» романида
Иффатбейнинг оилали жувон Водияга бўлган муҳаббати ҳикоя қилинади. Иффатбей севги-
лисига доғ туширмаслик учун ўғри «тамға»сини олади. Водиянинг ҳам севишига ишониб, не-
не қийинчиликларни бошидан кечирган романтик руҳдаги Иффатбей севгиси рад этилгач,
«пуч орзуга учиб, умрини бекорга» ўтказганлигини кеч тушунади.

Рашод Нури романлари мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. “Муҳаббат симфонияси”,

“Оқшом қуёши” романлари “Чолиқуши”га ўхшаш лиризмга бой, ишқий- руҳий йўналишдаги
асар бўлса, “Тегирмон” сатирик романдир. Бу сатирик асарда зилзила туфайли уйларнинг
вайрон бўлганлиги ҳақида пошшоликка (юқорига) кетган маълумотлар нотўғри бўлганлиги
учун, лаганбардор маҳаллий амалдорлар ер қимирлашидан шикаст кўрмаган уйларни ҳам
бузишгача боргани аччиқ кулги остига олинади. “Қон даъвоси”, “Яшил кеча” романларида
ижтимоий руҳ устивор. Шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятни ёзувчи “Яшил кеча” асарида
Шоҳин афанди образи орқали акс эттирган. Шоҳин афанди Истанбулда қолишни истамай
узоқ Сариова қишлоғига бориб ўқитувчилик қилади. Сариовада Шоҳин афанди жоҳил, маъ-
рифат душмани диндорларга қарши курашади. Аввал диний мактабда ўқиган Шоҳин афанди
ўзининг йўли хатолигини англаб, ўқитувчилар институтига кирган ва бор билимини халққа
бериш учун бу қолоқ қишлоққа келган эди. Шоҳин шу йўл билан жоҳилликка қарши
курашмоқчи. Тенгсиз курашда кўп машаққатларни бошидан кечириб, ҳатто босқинчиларга
хайрихоҳлик билдириб, улар кетгач ўзларини Ватан фидойиси қилиб кўрсатган маҳаллий
амалдорларнинг сотқин, иккиюзламачилигини кўрган Шоҳин афанди якка кураш йўлидан
қайтиб, “Янгилик туғилаётган” Анқарага кетади.

Р.Нури Гунтекин бу романида турк адабиётида биринчилардан бўлиб, ўз идеали йўлида

ҳеч нимадан қайтмайдиган, онгли равишда ўзини халқ ичига бағишлаган курашчи образини
яратди. Нозим Ҳикмат “Яшил кеча” романида кўтарилган муаммолар (проблема) ўша давр


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

7

Туркияси учун ҳам жуда муҳимлигини бежиз таъкидламаганди. Бу асар жаҳолатпараст
диндорларга қарши яратилган жаҳон адабиётининг яхши намуналари қаторидан ўрин олган.

Р.Нури Гунтекин романлари образлар руҳий таҳлилининг чуқурлиги, табиат гўзалликла-

рини нозик дид билан тасвирлаш ила ажралиб туради. Рашод Нури романларидаги воқеалар
аксари турк ёзувчилари асарларидан фарқли равишда ватанпарварлик руҳининг устивор-
лиги, воқеаларнинг марказдан узоқда кечиши билан ажралиб турадики, бу ёзувчини ҳаётни
кузатувчанлиги, яхши билишидан далолатдир.

“Ачиниш” (1926) романининг қаҳрамони Муршиднинг қуйидаги гаплари ёзувчи

асарларидаги ижобий образларининг хусусиятларини умумлаштиргандек кўринади. Муршид
кундалигида ёзади: “Мен янги ҳаёт бошлаш учун ўзимга программа туздим: 1) Доимо виждон
овозига қулоқ солиш; 2) Ҳеч қачон қонун чегарасидан чиқмаслик; 3) Ҳамкасблар билан
доимо яхши муносабатда бўлиш; 4) Ёлғон сўзламаслик; 5) Пора олмаслик; 6) Фақат хизматда
эмас, оилада ҳам пок бўлиш; 7) Шахсий манфаатдан бурчни юқори қўйиш. Ўз зарарига бўлса
ҳам доим ҳақиқат учун курашиш”. “Ачиниш” қаҳрамонининг асосий ғоялар (принциплар)и
бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги кўриниб турибди.

Р. Н. Гунтекиннинг машҳур романларидан бири “Оташ кечаси” 1942 йил нашр этилган.

Романда сиёсий айблов билан Истанбулдан Маласияга сургун қилинган Камол Муроднинг
бошидан кечирганлари, аниқроғи Афифа (эркалаб Фофо дейишарди) номли жувонга бўлган
муҳаббати ҳикоя қилинади. Романда қаҳрамонлар кўп эмас, аммо уларнинг ўзига хос
ҳусуссиятлари эсда қоларли тасвирланган. Доктор Салимбей, қаймақом (маълум бир жой
ҳокими), Стематула, Варвара Дуду ана шундай ёрқин чиққан образлардан. Ёзувчи иккинчи
даражали қаҳрамонлар характерини теранроқ очиш учун уларнинг ҳаётидан айрим лавҳа-
ларни асарга ҳикоя ичида ҳикоя тарзида киритади. Масалан: Варвара Дуду ва Кегам ҳикояси.

Романда воқеалар асосан икки шаҳар – Истанбул ва Миласда бўлиб ўтади. Оташ кечаси

маросимида ( гулхан ёқиб ёшлар олов устидан сакраб ўтиб ўйин тушадиган, байрамона
тадбир) Афифани илк бор кўриб ёқтириб қолган, Камолбейнинг изтироблари, оилавий
шароити яхши бўлмаган Афифанинг ҳам Камол Муродга муносабати романтик-психологик
руҳда жуда теран тасвирланган. Воқеалар ХХ асрнинг биринчи чорагида бўлиб ўтаркан, давр
руҳини, ёзувчи қаҳрамонлар тақдирини ҳикоя қилиш орқали қисқа жумлаларда бериб кетади.

Р. Н. Гунтекин бадиий тасвир устаси эканлиги бу романда ҳам яққол кўринган. Афифа-

нинг Измирга кетиши кейинроққа қолдирилганлиги ҳақида хушхабар эшитган Камолбейнинг
ҳолати шундай тасвирланади:

“Аъзойи баданимни бир илиқлик қоплади. Ўчоқ олдида ўтиргандек сочларим куйиб,

жингалаклашганини, юзларим қизарганини ҳис қилдим, фақат вужудимгина эмас, балки
эгнимдаги жонсиз кийимлар, енгларим ва почаларим, бўйнимда осилиб ётган бўйинбоғимда
қадар жонлангандай бўлди.”

Ёки:
“Тепага отиб тутаётган антиқа биллур идишни тушириб, синдириб қўйганини кўрган

боладай даҳшатга тушиб титрай ва йиғлай бошладим. Айни пайтда кафтларимни очиб, ҳозир
эслай олмайдиган, қандайдир бўлмагур гапларни валдираб, унга ёлвора бошладим.”

Соф туйғуларни қадрига етмаслик, жамиятда мавқеи ўзгариб амалдор бўлгандан сўнг

ўзига бино қўйиш оқибати кишини ёлғизликка олиб келиши асарда яхши кўрсатилган. Одам
ҳамиша кўнглидагини англаб етавермаслиги, гоҳида тушуниб етганда вақт ўтган бўлиши
асар қаҳрамонлари тақдири мисолида очилган. Бу эса инсон доимо ўзлигини англашга,
маънавий камолотга интилишга ундайди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

8

Ёзувчининг «Оқшом қуёши» романи ҳам севгидек буюк туйғунинг пўртаналарини

куйлаши, инсон қалби хилқатларидаги ҳиссиётларни ҳассосликла тасвирланиши билан
ажралиб туради. Р. Нури романларида севгини ошкора эмас, кўпроқ ибо, андиша пардасига
ўралган ҳолда тасвирлайди. Роман қаҳрамонлари – Назмибей, Камолбей, Эҳсон, Жулида,
Ойша ҳар бири бир олам. Бу романида ҳам ёзувчини инсон кўнглида кечаётган сезимларнинг
моҳир тасвирловчиси сифатида кўрамиз. «Туйғуларимни Шукронга сездиришдан қўрқмай
қўйдим.Чеҳрам узоқ курашлар ва мунозаралар натижасида сукунат ниқоби билан қопланди.
Кўзларим худди ҳайкал кўзидек бўм – бўш қарар, лабларимда уларнинг чуқур сукунатидан
келган узоқ ва сокин жилмайиш бор эди.

Худди чўл ўртасидаги каби ёлғиз эдим. Сира туганмас рўё ичида яшардим». Назми-

бейнинг изтироблари ифодалангани каби бунингдек нафис тасвирларнинг кўплиги романни
ўқишли қилиб, китобхон туйғуларигада таъсир қилади.

Рашод Нури романлари халқ ибораларига бой, ширали тилда ёзилганки, бу асарни

ўқишли қилиш билан бирга, ёш ёзувчиларга ўрнак бўларлидир. Жаҳон адабиёти намуналари
қатори, Р.Н.Гунтекин асарлари бу вазифани аъло ўтаганлиги ҳақида машҳур озарбайжон
ёзувчиси Исмоил Шихли шундай ёзганди: “Ўттизинчи йиллардаги озарбайжон студентлари
қўлидан учта китоб сира тушмас эди. Улардан бири машҳур ҳинд ёзувчиси Р.Тагорнинг
“Ҳалокат”, иккинчиси турк адиби Рашод Нурининг “Чолиқуши”, учинчиси эса ўзбек
ёзувчиси А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи эди”.(“ЎзАС” 1985. 1 ноябр).

Р. Н. Гунтекин китобхонни қаҳрамонлар руҳий ҳолатини чуқурроқ тушуниши, воқеалар

ичига тезроқ кириши учун халқ оғзаки ижоди намуналаридан унумли фойдаланди, асарларини
кўп маъноли, оригинал воқеалар билан бошлашга ҳаракат қилди. Рашод Нури Гунтекин турк
адабиёти тарихида ҳикоянавис, улкан наср устаси, драматург сифатида алоҳида ўрин тутади.
Унинг кўплаб ҳикоялари, романлари, пьесалари бугунги кунда кўпгина жаҳон халқларининг
маънавий мулкига айланиб, руҳий озуқа бериб келмоқда. Рашод Нури Гунтекин Меҳмед Акиф,
Холид Зиё Ушоқлигил, Лев Толстой асарларидан илҳомланган, уларни ўзига устоз деб билган.
Рашод Нурининг «Чолиқуши», «Тамға», «Яшил кеча», ”Қон даъвоси”, “Муҳаббат симфонияси”
«Хазон резги», “Оташ кечаси” каби романлари, кўплаб ҳикояларини ўзбек китобхонлари севиб
мутолаа қилишмоқда. Унинг романлари асосида илмий ишлар ёзилган. “Миршаблар ва
гўзаллар”, “Ҳалала” пьесалари ўзбек театр саҳналарида қўйилган. “Чолиқуши” романи асосида
“Фариданинг кундалиги” драмаси Д.Усмонова томодан яратилган.

Жаҳонга машҳур турк ёзувчиси, ўзбек китобхонларининг ҳам севимли адибига айланган

Рашод Нури Гунтекиннинг асарларидан янги таржималар қилиниб, аввалгилари қайта-қайта нашр
этилмоқда. (“Чолуқуши” романининг ўндан ортиқ нашри бор) Унинг ажойиб романлари ўзбек
киобхонларига завқ бағишлаб, маънавиятининг юксалишида хизмат қилиши шубҳасиз.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов