Сравнительный анализ турецкой и иранской образовательных систем ХХ века

CC BY f
160-167
13
5
Поделиться
Ходжимуратова, Д. (2020). Сравнительный анализ турецкой и иранской образовательных систем ХХ века. Восточный факел, 2(2), 160–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14892
Дильшода Ходжимуратова, Ташкентский государственный институт востоковедения

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье автор на основе анализа ряда источников попытался раскрыть систему образования Турции и Ирана, ее исторические этапы развития и особенности на основе сравнительного анализа различных источников. Автор попытался объективно проанализировать реформы и модернизацию системы образования Турции и Ирана в ХХ веке, в основном используя зарубежные источники. В то время как основные изменения в Турции были связаны с приходом к власти Мустафы Кемала после 1920-х годов, возникновение  такой  европейской  системы  образования  в  жизни  иранского  государства  было  связано  с восхождением династии Пехлеви на престол в 1925 году. В статье в основном сравниваются два периода: 1920–30 и 1960–70. Причина в том, что именно в этот период произошли большие изменения в политической, социальной, экономической жизни и образовательном процессе этих двух стран. Была предпринята попытка выявить и показать полученные результаты на основе использования сопоставительных таблиц. А также анализируется  система  образования,  ее  реформы,  отношения  между  религией  и  государством,  азбука, точные науки и реализация европейского образовательного процесса. Выводы были сделаны путем анализа результатов реформ. Были выявлены и сравнены особенности системы образования в Турции и Иране. В обеих  странах  были  предприняты  усилия  для  объяснения  изменений  после  Второй  мировой  войны, исламизации  системы  образования  и  ее  влияния  на  качество  образования.  В  заключении  результаты, полученные в результате  анализа,  были  систематизированы  и отсортированы.  При  написании  статьи автор стремился разработать и обосновать свои выводы, используя такие методы, как сравнительный анализ и использование статистических данных.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

160

XX АСР ТУРКИЯ ВА ЭРОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ

ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

ХОДЖИМУРАТОВА ДИЛШОДА

Тадқиқотчи,

ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақолада муаллиф Туркия ва Эрон давлатларининг таълим тизими, унинг

тарихий ривожланиш босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида қиёсий
солиштирув асосида очиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган
ҳолда Туркия ва Эрон давлатлари таълим тизимида ХХ асрда амалга оширилган ислоҳот ва
модернизация ишларини ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Туркияда асосий ўзгаришлар
1920 йиллардан сўнг Мустафо Камолнинг ҳукумат тепасига келиши билан боғлиқ бўлса, Эрон давлати
ҳаётида бундай европача таълим тизимининг пайдо бўлиши 1925 йилда Пахлавийларнинг тахтни
эгаллаши билан боғлиқ. Мақолада асосан икки давр: 1920-30 йиллар ва 1960-70 йиллар солиштириб
ўрганилди. Сабаби, айнан шу даврда бу икки давлат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаёти ва таълим
жараёнида катта ўзгаришлар содир бўлди. Таҳлил натижалари қиёсий жадвал асосида очиб беришга
ҳаракат қилинди. Таълим тизими, ундаги ислоҳотлар, дин ва давлат муносабатлари, алифбо, аниқ
фанлар ва европача таълим жараёнини тадбиқ этиш мисолларида ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда
амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо мазмунли равишда очиб беришга ҳаракат қилинди. Ислоҳот-
ларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Туркия ва Эрон давлатида таълим
тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ўзаро солиштирилди. Иккала давлатда Иккинчи жаҳон
урушидан кейинги ўзгаришлар, таълим тизимини исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига
таъсири очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган натижалар тизим-
лаштирилди ва тартибланди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан
фойдаланиш каби усулларни қўллаш орқали ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.

Таянч сўз ва иборалар: Туркия, Эрон ислом республикаси, Мустафо Камол Отатурк, Пахлавийлар,

таълим тизими, “Оқ инқилоб”, исломлаштириш, модернизация, европача таълим ислоҳотлари.

Аннотация. В данной статье автор на основе анализа ряда источников попытался раскрыть систему

образования Турции и Ирана, ее исторические этапы развития и особенности на основе сравнительного
анализа различных источников. Автор попытался объективно проанализировать реформы и модернизацию
системы образования Турции и Ирана в ХХ веке, в основном используя зарубежные источники. В то время
как основные изменения в Турции были связаны с приходом к власти Мустафы Кемала после 1920-х годов,
возникновение такой европейской системы образования в жизни иранского государства было связано с
восхождением династии Пехлеви на престол в 1925 году. В статье в основном сравниваются два периода:
1920–30 и 1960–70. Причина в том, что именно в этот период произошли большие изменения в политической,
социальной, экономической жизни и образовательном процессе этих двух стран. Была предпринята попытка
выявить и показать полученные результаты на основе использования сопоставительных таблиц. А также
анализируется система образования, ее реформы, отношения между религией и государством, азбука,
точные науки и реализация европейского образовательного процесса. Выводы были сделаны путем анализа
результатов реформ. Были выявлены и сравнены особенности системы образования в Турции и Иране. В
обеих странах были предприняты усилия для объяснения изменений после Второй мировой войны,
исламизации системы образования и ее влияния на качество образования. В заключении результаты,
полученные в результате анализа, были систематизированы и отсортированы. При написании статьи
автор стремился разработать и обосновать свои выводы, используя такие методы, как сравнительный
анализ и использование статистических данных.

Опорные слова и выражения: Турция, Исламская Республика Иран, Мустафа Кемаль Ататюрк,

династия Пахлеви, система образования, белая революция, исламизация, модернизация, европейские
реформы образования.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

161

Аbstrаct. In this article, the author, based on an analysis of a number of sources, tried to reveal the

education system of Turkey and Iran, its historical stages of development and features based on a
comparative analysis of various sources. The author tried to objectively analyze the reforms and
modernization of the education system in Turkey and Iran in the twentieth century, mainly using foreign
sources. While the main changes in Turkey were associated with the advent of Mustafa Kemal after the 1920s,
the emergence of such a European educational system in the life of the Iranian state was associated with the
ascension of the Pahlavi dynasty to the throne in 1925. The article mainly compares two periods: 1920–30
and 1960–70. The reason is that it was during this period that great changes took place in the political,
social, economic life and educational process of these two countries. An attempt was made to identify and
show the results obtained using comparative tables. It also analyzes the education system, its reforms, the
relationship between religion and the state, the alphabet, exact sciences and the implementation of the
European educational process. Conclusions were made by analyzing the results of the reforms. The features
of the education system in Turkey and Iran were identified and compared. In both countries, efforts were
made to explain the changes after the Second World War, the Islamization of the education system and its
impact on the quality of education. In conclusion, the results obtained as a result of the analysis were
systematized and sorted. When writing an article, the author sought to develop and substantiate his
conclusions using methods such as comparative analysis and the use of statistical data.

Keywords аnd expressions: Turkey, Islamic Republic of Iran, Mustafa Kemal Atatürk, Pahlavi dynasty,

education system, white revolution, Islamization, modernization, European education reforms.

Бугунги кундаги жадал глобаллашув ва интеграциялашув жараёнида таълим тизимининг

ўрни беқиёсдир. Ҳар бир мамлакат ўз халқи учун энг замонавий ва дунё таълим
стандартларига тўлиқ жавоб берадиган таълим тизимини яратишга интилади. Чунки, айнан
таълим тизими давлатнинг келажакдаги тараққиёти пойдевори ҳисобланади. Бугунги кунда
инсон интеллекти ва қобилияти энг қиммат, харидоргир, талаб юқори бўлган маҳсулотлардан
бирига айланди. Шу сабабдан, ҳар бир ривожланаётган давлат ўз таълим тизимини ислоҳ
қилишга, унинг ривожланиб боришига эътибор кўрсатишга, етакчи кадрларни тайёрлаш ва
жалб қилишга, технологик ва инновацион марказлар ташкил қилишга интилмоқда. Шуб-
ҳасиз, барча замонавий ривожланиш босқичлари асосида – тарихий ислоҳотлар ётади. Айнан
замонавий таълим жараёнига ўтишнинг илк одимлари ҳар бир давлатнинг кейинги ҳаётида
муҳим ўрин тутган. Бу тарихий жараёнларни атрофлича ўрганиш, бугунги кундаги нати-
жалар ва қўшни давлатлар таълим тизимлари билан солиштириш, тарихдаги қандай
ислоҳотлар яхши самара берган, қай бири эса натижасиз бўлганини таҳлил қилишга имкон
беради. Бу эса келажакда тўғри тараққиёт йўналишини аниқлашда долзарб ҳисобланади.

Ушбу мақолада Туркия ва Эрон давлатларининг ХХ асрда замонавий таълим тизимига

қай тариқа ўта бошлагани, ушбу ўтиш жараёни қандай омиллар ҳисобига амалга оширил-
гани, қай бир қарорлар таълим тизимини ривожига ижобий, қайсилари эса салбий таъсир
кўрсатгани қиёсий-таҳлилий тарзда очиб берилади. Мақолада хронология, тарихийлик ва
қиёсий таққослаш усулларидан фойдаланилди.

Тарих

. Маълумки, ҳозирги Туркия ҳудудида жуда қадим замонлардан бошлаб юксак мада-

ниятга эга бўлган давлатлар мавжуд бўлган. Анадолу ҳудуди турли даврларда Хетт қироллиги,
Лидия, Мидия, Ахамонийлар давлати, македониялик Александр империяси, Салавкийлар
давлати, Понт қироллиги, Пергам, Қадимги Рим, Византия каби давлатлар таркибида бўлган.
Туркий элатлар бу ҳудудга XI асрдан кўчиб кела бошлагани маълум. Ўғуз қабилаларининг
йўлбошчиси бўлган Тўғрулбек бошчилигида Салжуқийлар давлатита асос солингач, ислом дини
кенг тарқала бошлаган. XIV асрнинг бошларида Усмон I бошчилигидаги Усмон бейлиги
кўпгина бейликларни бирлаштириб, пойтахти Бурса бўлган марказлашган кучли давлатни –


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

162

Усмонли турк империясини барпо этишга муваффақ бўлди

1

. Бу империя 1299–1922 йилларда

ҳукмронлик қилди. Сўнгги султон Мехмет VI 1922 йил 17 ноябрда давлатни тарк этди, бу эса
Туркияда янги тарихий давр бошланганлигини англатар эди.

Эрон ҳудуди ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда энг қадимги одамлар тахминан илк

палеолит давридан яшаб келади. Эронликлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар Оссурия
ёзма ёдгорликларида келтирилгандир. Бу ҳудуд турли даврларда Оссурия, Мидия,
Ахамонийлар салтанати, Александ империяси, Салавкийлар давлати, Парфия, Сосонийлар,
Сомонийлар, Салжўқийлар, Сафавийлар, Занд, Ҳожарлар ва Пахлавийлар сулолалари томо-
нидан бошқарилган. Сўнгги сулола асосчиси Ризошоҳ Пахлавий бўлиб, иккинчи ва сўнгги
сулола вакили Мухаммад Ризо Пахлавий 1979 йилда тахтдан ағдарилган

2

. Аммо Туркиядан

фарқли равишда таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳукмрон сулола ағдарилиши билан эмас,
балки ундан анча аввал бошланган эди. 1979 йилги воқеалар эса бу ислоҳотларни бошқа
томонга ўзгартириб юборди.

ХХ асрдаги сиёсий вазият

. Усмонли турк империяси бу даврга сиёсий ва иқтисодий

қарам давлат сифатида кириб келди. Мамлакат ички ва ташқи томондан емирилиш жараёни-
ни бошидан кечираётган эди. Давлатнинг катта ҳудудларини Ғарбий Европа давлатлари
эгаллаб олиши, катта қарз бериш эвазига иқтисодий жиҳатдан ҳам тўла қарамликка тушиши,
мустамлака ҳудудларида усмонлиларга қарши озодлик курашларининг авж олиши, давлат
ички ҳаётида ҳам бошланган аянчли ижтимоий вазият мамлакатда янги сиёсий кучларнинг
пайдо бўлишига қулай шароитни вужудга келтирди. Бу вазиятдан ёштурклар унумли фойда-
ланишди. Улар 1889 йилда “Усмонийлар бирлик ташкилоти”ни тузишди ва ушбу ташкилот
мамлакатнинг модернизация ишини бошлаб берди. 1908 йилги қуролли тўқнашувлардан
сўнг бу партия вакиллари ҳокимият тепасига келди ва ҳукмрон кучга айланди. 1913 йилдан
уни Анвар-пошшо, Талъат-пошшо ва Жамол-пошшо, яъни “Учлик” гуруҳи бошқара бошла-
ди. Аммо 1918 йилда бу партия сиёсий нўноқлик баҳонасида тарқатиб юборилди. Уларнинг
фаолиятида “пантуркча” қарашлар кучли бўлишига қарамай, жамиятни модернизация
қилишга илк ҳаракатларни кузатиш мумкин.

Эроннинг ҳам бу даврдаги сиёсий ва ижтимоий аҳволи Усмонли турклар давлатидан

яхшироқ эмас эди. ХХ аср бошларида Англия ва Россия империяси Эронни иқтисодий ва сиёсий
қарамликда тутиб турарди. Мамлакат иқтисодиёти жуда секин ривожланар, ўрта асрлардаги
феодал тартиблар ҳали ҳам амал қилар, меҳнаткаш аҳоли эса ночор аҳволда эди. Натижада халқ
ўзгаришларни талаб қилиб 1905-1907 йилларда қуролли қаршилик бошлади. Шох Музаффа-
риддин бир қанча ўзгаришлар, хусусан, Конституцияга ўзгартиришлар киритишга мажбур
бўлди. Шунга қарамай Эрон Россия ва Англиянинг қарам ҳудудига айланиб қолаверди, 1907
йилги рус-инглиз битими эса бу ҳолатни янада мустаҳкамлади. Эрондаги ҳақиқий ўзгаришлар
фақатгина Пахлавийлар сулоласининг ҳокимиятни қўлга олишидан сўнг бошланди.

ХХ асрнинг 20 йилларидаги Туркия ва Эрондаги сиёсий вазият иккала давлатнинг ҳам

катта ўзгаришларга тайёрлиги, ижтимоий вазиятнинг етилганлиги, ўзгаришларни амалга
оширадиган сиёсий кучларни шаклланганлиги кўрсатиб беради. Бу икки давлатнинг ўхшаш
томонлари сифатида ислом динига эътиқод, Ғарбий Европа давлатларига сиёсий ва
иқтисодий қарамлик, мамлакатнинг ички ижтимоий аҳволи нотинчлигини кўрсатиб ўтиш

1

Порта (Османская империя) // Большая советская энциклопедия: [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров. – 3-е изд.

– М.: Советская энциклопедия, 1969–1978.

2

Cooper A.S. The Fall of Heaven: The Pahlavis and the Final Days of Imperial Iran. USA: Picador, 2016. – 608 p.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

163

мумкин. Бир-биридан фарқли томонлари эса, Туркия европача маданиятни истаса Эрон
модернизацияни хоҳлаши, Туркияда ислоҳотлар инқилоб ва султон ҳукумати ағдарилгандан
сўнг бошланган бўлса, Эронда шоҳнинг ўзи томонидан илгари сурилгани ва бошқа
жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Ислоҳотларнинг бошланиши

. Замонавий Туркия давлати пайдо бўлиши ва ҳозирги

кўринишга келишида шубҳасиз Мустафо Камол Отатуркнинг ўрни беқиёсдир. Биринчи жаҳон
урушидаги мағлубиятдан сўнг Туркия катта ҳудудларидан айрилди ва бутунлай таназзулга юз
тутиш арафасига келиб қолди. Айнан Мустафо Камолнинг турли соҳадаги ислоҳотлари, қатъий
бошқаруви мамлакатни бутунлай қарам давлатга айланиб қолишдан асраб қолди. Унинг
ислоҳотлари самарасини – аҳолининг аввалги элитага бўлган ишончининг сўниши, армиянинг
тўлиқ қўллаб-қувватлаши, янгича ислоҳотлар режалари белгилаб берди.

Туркияда ислоҳотлар бошланган давр сифатида 1922 йилни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу

даврда мамлакат аҳолисидан эркаклар орасида 10%, аёллардан эса фақатгина 1% қисми
саводга эга эди. Ҳар тўрт аҳолининг учтаси ўрта асрлар шароитидаги қишлоқда истиқомат
қилар эди. Шу сабабли ислоҳотларнинг асосини таълим тизимидаги модернизация ташкил
этди. 1924 йилда таълим тизимига оид учта асосий қонун қабул қилинди:

Диний таълим вазирлиги ва шариат судлари тугатилди.
Мамлакатдаги барча мадрасалар Таълим вазирлигига бўйсундирилди; Халифат бошқаруви

тугатилди ва усмонийлар ҳукмдорлари оиласи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди.

Таълим билан боғлиқ барча молиявий ишларнинг бошқаруви Таълим вазирлигига берилди.
1924 йилда бўлиб ўтган ўқитувчиларнинг мажлисида Мустафо Камол уларга қарата

“Ўқитувчилар! Сиз давлатнинг янги вакиллари тарбиячисисиз. Республика жисмонан ва руҳан
кучли, ақлли ҳимоячиларга муҳтождир”1 – деган мурожаат билан чиқди. Ушбу мурожаатдан
ҳам таълим тизимига эътибор қай даражада юқори бўлганлигини кўриш мумкин.

1925 йилда барча дарвешхоналар ва диний-фалсафий масканлар тўлиқ ёпилди ҳамда

ўрнига дунёвий таълим тизими ўрнатилди. Икки йил ичида барча даражалардаги мактаб
таълими бепул кўринишга келтирилди. 1928 йилдан эса ўқув жараёнига лотин алифбоси
кириб келди. Барча ўқувчилар ва ўқитувчилар ёппасига лотин алифбосига ўқитила
бошланди. Муқаддас Ислом китоблари ҳам лотин алифбосидаги турк тилида ўқитила
бошланди. Конституциядан ҳам “давлат дини – Ислом” деб белгиланган қатъий моддани
олиб ташланди. Отатуркнинг мақсади нафақат диний ва дунёвий ишларни алоҳидалаш,
балки исломни ҳам ислоҳ қилиш эди.

2

1927 йилда Отатуркнинг буйруғига кўра “Диний ишлар бўйича давлат қўмитаси” ташкил

этилиб, унга дин тарихчиси Мехмет Кепрулу раҳбар этиб белгиланди. Бу ташкилотнинг
асосий мақсади – ислом динини европалаштириш ва Отатуркнинг ислоҳотларини қўллаб-
қувватловчи механизмга айлантириш эди. Ташкилот бошчилигида Қуръони Карим турк
тилига таржима қилинди ва бутун мамлакат бўйлаб тарқатилди. Отатуркнинг дин
ислоҳотининг ўзига хос томони шундан иборат эдики – диндаги ислоҳотлар исломни йўқ
қилишга эмас, балки уни замонавийлаштиришга қаратилган эди.

3

Айнан ушбу жиҳат

Туркиянинг дин ислоҳотини Эрон ислоҳотидан фарқли томони ҳисобланади.

1

Mustafa Kemal Atatürk. Atatürk'ün söylev ve demeçleri. Ankara: Türk Tarih Kurumu Basımevi, 1961.

2

Mango Andrew. Ataturk. – London., 2000. Р. 539.

3

Ozelli M.T. The Evolution of the Formal Educational System and Its Relation to Economic Growth Policies in the

First Turkish Republic // International Journal of Middle East Studies, Jan., 1974, Vol. 5, No. 1 (Jan., 1974), pp. 77-92


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

164

Отатурк ва унинг ислоҳотчилик ҳаракатлари мамлакатни Европача ривожланиш тизимига

ўтказишга ҳаракат қиларди. Аммо Отатурк бир жиҳатни ҳисобга олишда эътиборсизлик қилди.
Исломни давлатдан ажратган ва ислоҳотларга асосий тўсиқ деб ҳисоблаган вақтда, бу дин
мамлакат аҳолиси орасида қай даражада сингиб кетганини ҳисобга олинмади. Шу сабабли
асосий марказ шаҳарларда (Истанбул, Анқара, Измир) замонавий таълим ва тарбия тизими
ривожланган вақтда, қишлоқ ва шаҳардан ташқари ҳудудларда инсонларнинг кундалик ҳаётида
исломнинг ўрни юқорилигича сақланиб қолаверди.

1

Натижада ислоҳотлар фақатгина марказий

шаҳарларда яхши натижа бериб, чекка ҳудудларда аҳвол ўзгаришсиз қолаверди.

ХХ асрнинг 20-30-йилларида Эрон таълим тизимида ҳам турли ўзгаришлар юз берди.

Худди Туркия сингари Эронда ҳам диний таълимни чеклаш ҳамда дунёвий таълимни
кенгайтиришга ҳаракат бошланди. Давлат барча мактаблар устидан бошқарувни ўз қўлига
олди.

2

Ризошоҳ (1925-1941) бошчилигида Эрон давлати бирлаштирилди, замонавий техно-

логиялар ва саноат тезроқ ривожлана бошлади ҳамда дунёвий жамият қуриш учун дастлабки
қадамлар қўйилди. 1927 йилда Таълим вазирлиги бюджети икки баробарга оширилди.
Таълим учун сарфланадиган маблағлар 1926 йилда 10,4 млн реалдан 1941 йилда 195 млн
реалгача ошириб борилди. Муҳаммад Ризошоҳнинг эсдаликларида ёзишича: “Ризошоҳ Эрон
таълим тизими учун янги муассасалар очиш, ўқитувчиларни четга малака оширгани
жўнатишдан кўра кўпроқ фойдали ишлар қилган. У таълим тизимининг руҳи ва фалсафасини
ўзгартирган. Унинг фикрига кўра, таълим тизими аввало инсонда ватанпарварлик руҳини
шакллантириши лозимдир”

3

.

1930 йилларда Эронда марказлашган бепул ва замонавий мактаб тизими яратилди, Теҳрон

университети барпо этилди, аёллар таълими ҳам тарғиб қилинди. Қуйидаги жадвалда бу икки
давлатда амалга оширилган таълим соҳасидаги ўзгаришларни қиёслаб кўриш мумкин.

1-жадвал.

ХХ аср 20-30 йилларида Туркия ва Эрон таълим тизимларининг таҳлили

Ислоҳот тури

Туркия

Эрон

Таълим тизимида ислоҳотлар
бошланиши

1922 йил

1925 йил

Ислоҳотнинг асосчилари

Мустафо Камол

Отатурк

Ризошоҳ Пахлавий

Алифбо ўзгариши

1928 йил

ўзгармаган

Янги таълим қонунининг қабул
қилиниши

3 март 1924 йил

март 1922 йил

Бепул мактаб таълимининг
жорий этилиши

1925-1927 йиллар

1930 йиллар

Аёллар таълимининг тарғиб
қилиниши

1926 йилдан бошлаб

1930 йилдан

1

Poulton Hugh. The Top Hat, the Grey Wolf, and the Crescent: Turkish Nationalism and the Turkish Republic.– New

York: University Press, 1997. 350 P.

2

Education and the general survey of Modern Education. [Электронный ресурс]

http://www.iranicaonline.org/articles/education-vii-general-survey-of-modern-education

(дата

обращения

16.12.2016).

3

Mohammed Reza Shah Pahlavi. Mission for My Country. – London: Hutchinson & Co. Ltd., 1960. – p. 47.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

165

Диний таълимга муносабат

Диний таълимни

бутунлай ажратиш

Диний таълимни

чеклаш

Таълим ислоҳотидан мақсад

Замонавий турк

давлатини ва халқини

шакллантириш

Замонавий,

ватанпарвар ёшларни

тарбиялаш

ХХ асрнинг 60-80-йиллардаги таълим ислоҳотлари

. Туркиянинг Иккинчи жаҳон

урушидан кейинги аҳволи тубдан ўзгарди. Мамлакат гўёки икки ўт орасида қолди. Яъни, бир
томондан БМТ ташкилотига қабул қилиниши вазифаси турса, иккинчи томонда 98% аҳолиси
ислом динида бўлган Туркия халқини ғарб демократиясига мослаштириш вазифаси турарди.
Мамлакатда демократик кучлар шакллана бошлади. Улар эса дин вакиллари томонидан
қўллаб-қувватланар эди. Натижада 1946-1947 йилдан бошлаб таълим тизимига исломий
фанларни қайтариш фикри қўллаб-қувватлана бошлади. Натижада ислом динига қайтиш,
муқаддас зиёратгоҳлар ва Макка шаҳрига ҳаж сафарига бориш сони кескин ошди

1

. 1949

йилдан бошлаб лотин тилида дарс бериш тўхтатилди. 1950 йил Демократик партия
ғалабасидан сўнг бошланғич мактабларга диний фанлар тўлалигича қайтарилди

2

. 1956-1957

йилларда диний таълим ва одоб бўйича дарслар ўрта мактабларда ҳам қайта тикланди. 1966-
1967 йилларда лицей ўқув дарслари қаторига диний фанлар қўшилди. 1959 йилдан бошлаб
Олий ислом институтлари фаолияти тикланди. Ислом дини тарафдорлари Отатурк
ислоҳотларидан аввалги таъсирни қайтаришга ҳаракат қиларди.

Бу барча ҳодисалар мамлакатдаги сиёсий инқироз билан биргаликда таълим сифатини

тушиб кетишига сабаб бўлди. Аҳоли сонининг кескин ўсиши ҳисобига йилдан йилга
мактаблар гавжумлаша бошлади. Уларда икки, уч сменада ўқиш ташкил қилинди. Қишлоқ-
даги ночор шароит, дарс соатлари ва ўқитувчилар сони камайиши таълим сифатининг кескин
пасайишига олиб келди. Ҳукумат ҳам, шаҳар ҳокимияти ҳам бу каби муаммоларга дош
беролмади. Саноат лойиҳалари вазиятни сақлаб қолмади, уларни амалга ошириш учун
одатда ривожланган шаҳарлар танланди. Чекка ҳудудлар эса эътиборсиз қолдирилди.

ХХ асрнинг 70 йилларида ҳукумат тепасига Н. Эрбаканнинг келиши “исломий

қараш”ларни янада кучайтирди. Эрбакан томонидан эълон қилинган исломий фикрларга
қарамай, уларнинг аксарият қисми иқтисод, таълим тизими, соғлиқни сақлаш ва бошқа
соҳаларни ривожлантиришга қаратилган эди.

Бу даврда Эрон давлатида ҳам бир қанча сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар юз берди.

Уларнинг асосийси 1962 йилда Мухаммад Ризошоҳ Пахлавий томонидан бошланган “Оқ
инқилоб” эди. Шоҳ бу даврда Ироқ ва Туркияда бўлиб ўтган давлат тўнтаришларини диққат
билан кузатар ва ўзига керакли хулоса чиқарарди. Туркия икки томонлама ўйин қилгани, ҳам
демократик ҳам исломий давлат бўлишга интилгани нима оқибатга олиб келганини кузатган
Мухаммад Ризошоҳ Эрондаги унга қарши барча кучларни йўқ қилишга ҳаракат қилди.
Мамлакатда таълим соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.

Эрон модернизациясининг сўзсиз ютуғи “Оқ инқилоб”

3

доирасида олиб борилган таълим

сиёсати эди. Бу аслида Эронга ўрта асрлардан янги асрга қадам қўйишга имкон берди.

1

Lewis Bernard. Islamic Revival in Turkey // International Affairs. – 1952. № 1. Vol. 28. Р. 38–48.

2

Ozelli M.T. The Evolution of the Formal Educational System and Its Relation to Economic Growth Policies in the

First Turkish Republic // International Journal of Middle East Studies, Jan., 1974, Vol. 5, No. 1 (Jan., 1974), pp. 77-92

3

Пахлавий ҳукмдорларнинг турли соҳалардаги дунёвий модернизация ислоҳотлари тарихда “Оқ инқилоб” номи

билан қолган


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

166

Эрон маъмурлари “Оқ инқилоб” нинг дастлабки 10 йилида шаҳарларда таҳсил олиб,

Эроннинг чекка ҳудудларига аҳолини саводли қилиш учун борган 70 мингдан ортиқ
ёшлардан иборат бўлган “Билимлар армияси” билан жуда фахрланишди. Aмерикалик етакчи
эроншунослардан бири Э. Aвраамян ўз мақоласида Эроннинг таълим тизимининг 1953
йилдаги (шоҳ қудратга эга бўлган пайтда) ва 1977 йилда (Ислом инқилоби арафасида) қандай
бўлганлиги тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтган. Жадвал №2.

2-жадвал. Таълимнинг ўсиши

(таълим муассасалари ва улардаги талаба ҳамда ўқувчилар сони)

1

1926/27 йиллар

(Пахлавий сулоласи

келиши арафасида)

1976/77 йиллар (инқилоб

арафасида)

Университетлар

(студентлар)

4 (14500)

16 (154 315)

Техникумлар (талабалар)

36 (2538)

800 (227 507)

Юқори мактаблар

(ўқувчилар)

527 (121 772)

1741 (741 000)

Ўрта мактаблар

(ўқувчилар)

5956 (746 473)

23 476 (4 078 000)

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, Эрон таълим тизимида содир бўлган ўзгаришларни

ҳақиқий ютуқ деб аташ мумкин. Aммо, шоҳнинг таълим тизимига модернизация ва эътибор
қаратиши сабабли сиёсий нуқтаи назардан Эронда билим олиш тизими сезиларли даражада
яхшиланган бўлса ҳам, бу расмийлар учун жиддий муаммолар туғдирди: талабалар
(шунингдек, университетларни битирган ёш мутахассислар) шоҳни ағдаришда фаол рол
ўйнади. Талабалар ва аҳолининг маълумотли қисмининг Эронда монархияни ағдаришдаги
иштироки ислом уламоларининг иштирокидан кам эмас эди.

1979 йилги инқилобдан кейин энг муҳим ўзгариш таълим тизимини “исломлаштириш”

эди. Болалар учун алоҳида таълим жорий этилди. 1980 йилда Таълимда “Ислом қадриятлари
институтини назорат қилиш” бўйича қўмита ташкил этилди. Исломий тамойилларга асослан-
ган ўқув материаллари инқилобдан кейин олти ой ичида бошланғич мактабга киритилди

2

.

Исломлаштириш бошланганидан бери ҳукумат Ғарбдан маданий ва маънавий мустақиллик
истаги ҳамда Ғарб билан рақобатда замонавий миллат сифатида муваффақият қозониш
истаги ўртасида мувозанатни сақлашга уринди.

Туркия ва Эроннинг ХХ аср 60-70-йилларидаги таълим жараёнини солиштириш асосида

ушбу натижалар аниқланди. Жадвал №3.


1

Abrahamian E. Structural Causes of the Iranian Revolution. MERIP Reports, 1980, no. 87, pp. 21–22.

2

Reforms in Iran in the field of education, healthcare http://biofile.ru/his/33157.html (accessed: 06.04.2020)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

167

3-жадвал.

ХХ асрнинг 60-70-йилларида Туркия ва Эрон таълим тизимлари таҳлили

Ислоҳот тури

Туркия

Эрон

Таълим тизимида янги
ислоҳотлар бошланиши

1945 йил

1962 йил

Ислоҳотнинг асосчилари

Демократик партия

вакиллари

Мухаммад Ризошоҳ

Пахлавий

Диний таълимнинг тикланиши

1946-1947 йиллар

1979 йилдан сўнг

Таълим тизими ислоҳотидан
мақсад

Ҳам диний ҳам дунёвий

таълимни бирдек ушлаш

1962-1979 – мамлакатни

модернизация қилиш; 1979-

эски анъаналарни тиклаш

Диний таълимга муносабат

Диний таълимни қайта

жорий қилиш

1962-1979 – дунёвий

таълимни кўпайтириш;

1979 – диний таълимни

кучайтириш

Таълим ислоҳоти натижалари

Таълим сифатининг

тушиб кетиши, замонавий

таълим фақатгина катта

шаҳарларда ўрнашиб

қолиши

1962-1979 – юз минглаб

замонавий, илғор кадрлар

шаклланиши; 1979 –

дунёвий билимлар

пастлаши

Хулоса

. Юқоридаги жадвал кўришимиз мумкинки, ХХ асрда биринчи ярми ва иккинчи

ярмида Туркия ва Эронда амалга оширилган таълим ислоҳотлари ўз мақсади, усуллари,
натижаларига кўра турлича ривожланиш йўналишларини белгилаб берди.

Туркия Эрондан бирмунча эртароқ ислоҳотларни бошлади ва бу йўлда жуда кўплаб

ўзгаришларни амалга оширди. Мустафо Камолнинг инқилобий ислоҳотлари замонавий
Туркия давлати ва турк халқининг шаклланишига катта туртки берди. Туркияга европача
таълим тизими ва маданияти кириб келди. Кўплаб билим соҳалари ривожланди. Шу билан
бирга, мамлакатда сиёсатга қарши диний мухолифат кучлари шаклланиб борди. Натижада
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг таълим соҳасида амалга оширилган кўплаб ислоҳотлар инкор
этилди ва эски тизимга қайтиш бошланиб кетди. Мамлакат сиёсий кучлари икки оқимга
бўлинди. Улар орасидаги ҳокимият учун кураш кўплаб давлат тўнтаришларига, унинг
оқибатида ижтимоий ҳаётнинг, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимининг ортга кетишига сабаб
бўлди. 80 йиллардан бошланган ислоҳотлар бу жараёнларни тўхтатишга қаратилди, аммо
ўртада бир неча ўн йиллик вақт бой берилди.

Ўз навбатида Эронда ҳам қарама-қарши ислоҳотлар, мамлакат аҳолисини ҳар томонлама

давлат сиёсатига мослаштиришга ҳаракат таълим тизими ва унинг даражасига сезиларли таъсир
кўрсатди. Аҳоли орасида саводхонлик даражаси ўсишда давом этгани билан, бу саводхонлик
фақатгина ўрта даража билан чекланиб, юқори малакали кадрлар тайёрлаш сустлигича
қолаверди. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар бу вазиятни ўнглашга қаратилган бўлсада,
минтақада илмий соҳада етакчилик қилиш учун бу ҳали етарли эмаслиги аниқ бўлиб қолди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов