Великая фигура Абу-л-ала аль-маарри

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
85-91
6
2
Поделиться
Зийовуддинова, М. (2021). Великая фигура Абу-л-ала аль-маарри. Восточный факел, 1(1), 85–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15089
Мухлисахон Зийовуддинова, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена жизни и творчеству великого мыслителя Абу аль-Ала аль-Маарри, занимающего особое место в арабской литературе. В ней сначала идет речь об описании Абу-л-Ала аль-Маарри восточными и западными учеными, а также об исследованиях и научных трактатах о его работе. В статье представлена информация о жизни аль-Маари, его научных путешествиях и его учителях. Его творчество начинается с философских строк доисламских поэтов и достигает высшей точки в развитии арабского философского лиризма, который проходит через стихи Абул Атаксия и пессимистические ирригационные стихи аль-Мутанабби. Аль-Маари  не  только  искусный  поэт,  но  и  зрелый  философ.  Через  весь  его  философский  лиризм проходит тема крайнего недовольства жизнью и мотивы беспомощного одиночества в страшном мире, тема беспомощности перед злом.  Помимо философских и религиозных проблем, поэт интересовался также проблемами морали, на которые  он  смотрел  с  весьма  гуманной  точки  зрения.  Поэт  стойко  выступал  против  социальной несправедливости, считая, что служение народу - единственный достойный человека путь.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

85

БУЮК СИЙМО – АБУ-Л-АЛА АЛ-МАЪАРРИЙ

ЗИЁВУДДИНОВА МУХЛИСАХОН

филология фанлари номзоди, доцент, ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақола араб адабиётида алоҳида ўринга эга бўлган улуғ мутафаккир Абу-л-

Ала ал-Маъаррий ҳаёти, ижодига бағишланади. Унда дастлаб, Шарқ ва Ғарб олимларининг Абу-л-
Ала ал-Маъаррийга берган таърифлари, унинг ижодига оид тадқиқотлар ва илмий рисолалар ҳақида
сўз боради. Мақолада ал-Маъаррийнинг ҳаёт йўли, унинг илмий сафарлари ва устозлари ҳақидаги
маълумотлар шоир қаламига мансуб шеърлар орқали баён этилади. Унинг ижоди исломгача бўлган
шоирларнинг фалсафий сатрларидан бошланиб, Абул Атахиянинг зухдияти ва ал-Мутанаббийнинг
пессимизм билан суғорилган байтлари орқали ўтувчи араб фалсафий лирикаси ривожини якунлайди.

Ал-Маъаррий маҳоратли шоир бўлиши билан бирга у етук файлафуф ҳамдир. Унинг бутун

фалсафий лирикаси орқали ҳаётдан ниҳоятда қониқмаслик мавзуси ва даҳшатли дунёда чорасиз
ёлғизлик мотивлари, ёвузликка қарши ожизлик мавзуси ўтади. Шоирнинг асарлари инсон ақлининг
кучига ўзгармас ишонч, илоҳиётчиларнинг хурофоти ва риёкорлигидан нафратланиш ҳамда
мурожатларига турли неъматлар ваъда қилувчи, аммо айбсиз одамларнинг қонини тўкишга тайёр
бўлган сектантларга муросасизлик билан тўлган.

Шоирни фалсафий-диний муаммолар билан бир қаторда у юксак инсонпарварлик нуқтаи

назаридан қараган ахлоқий масалалар ҳам қизиқтирган. Шоир ижтимоий адолатсизликка қарши
қаттиқ бош кўтарган, одамларга хизмат қилиш инсонга муносиб ягона йўл деб ҳисоблаган.

Таянч сўз ва иборалар: “Рисолат-у-л ғуфрон”, “Дар ас-салом Абу-л-Ала ҳаётида”, “Икки зиндон

маҳбуси”, “Чақмоқтош учқунлари”, “Аз-Завоид”.

Аннотация. Данная статья посвящена жизни и творчеству великого мыслителя Абу аль-Ала аль-

Маарри, занимающего особое место в арабской литературе. В ней сначала идет речь об описании Абу-
л-Ала аль-Маарри восточными и западными учеными, а также об исследованиях и научных трактатах
о его работе. В статье представлена информация о жизни аль-Маари, его научных путешествиях и его
учителях. Его творчество начинается с философских строк доисламских поэтов и достигает высшей
точки в развитии арабского философского лиризма, который проходит через стихи Абул Атаксия и
пессимистические ирригационные стихи аль-Мутанабби.

Аль-Маари не только искусный поэт, но и зрелый философ. Через весь его философский лиризм

проходит тема крайнего недовольства жизнью и мотивы беспомощного одиночества в страшном мире,
тема беспомощности перед злом.

Помимо философских и религиозных проблем, поэт интересовался также проблемами морали, на

которые он смотрел с весьма гуманной точки зрения. Поэт стойко выступал против социальной
несправедливости, считая, что служение народу - единственный достойный человека путь.

Опорные слова и выражения: Рисалат-у-л гуфран”, “Дар ас-салам в жизни Абу-л-Ала”, “Сакд

аз-зубда”, Багдад, “Аз-Заваид”.

Abstract. This article is devoted to the life and work of the great thinker Abu al-Ala al-Maari, who

occupies a special place in Arabic literature. It first deals with the description of Abu-l-Ala al-Maarri by
Eastern and Western scholars, as well as research and scientific treatises about his work. The article provides
information about the life of al-Maari, his scientific travels and his teachers. His work begins with the
philosophical lines of pre-Islamic poets and culminates in the development of Arabic philosophical lyricism,
which runs through the poems of Abu al-Ataxia and the pessimistic irrigation poems of al-Mutanabbi.

Al-Maari is not only a skilled poet, but also a mature philosopher. Throughout his philosophical lyricism,

there is the theme of extreme dissatisfaction with life and the motives of helpless loneliness in a terrible world,
the theme of helplessness in the face of evil. In addition to philosophical and religious problems, the poet was


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

86

also interested in moral problems, which he viewed from a very humane point of view. The poet steadfastly
opposed social injustice, believing that serving the people is the only path worthy of a person.

Keywords and expressions: Risalat-u-l-gufran ”, “The Dar al-salam in the life of Abu-l-Al-Maari ”,

“Sakd al-zubda ”, Baghdad, “Al-Zavaid”.

Kириш.

Жаҳон адабиёти тарихида шундай улуғ сиймолар борки, улар ҳар бирининг

ижодиёти умумбашарий маданият тараққиётида бутун бир даврни ташкил этади. Айни
замонда, улар буюк устоз сифатида ўзларидан кейинг авлодларга янги ғоявий-бадиий
йўналиш берадилар.

Мана шундай улуғ мутафаккирлар орасида араб халқининг буюк фарзанди Абу-л Ала ал-

Маъаррий фахрли ўринлардан бирини эгаллайди.

Абу-л-Ала ўз замонасининг қомусий олимларидандир. У буюк шоир ва мутафаккир, олим

ва тилшунос, муаррих ва ҳуқуқшунос. У ўз асарларида инсонпарварлик ғояларини илгари
сурган. У кейинги асрлар давомида араб адабиётиннг ривожига, бутун Мусулмон Шарқи
миқёсида баракали таъсир кўрсатди.

Абу-л-Ала ал-Маъаррий асарларида инсон ва унинг тақдири марказий масалалардан бири

қилиб қўйилган. Унинг бутун ижодиёти, барча фалсафий фикрлари айнан мана шунга қаратилган.

Асосий қисм.

Файласуф шоир ижодига қизиқиш жуда каттадир. Унинг асарлари Шарқда

ҳам, Ғарбда ҳам катта эътибор билан ўрганилиб келинади. Абу-л-Ала асарларини тадқиқ
этиш билан шуғулланган араб олимаридан бири Таҳо Ҳусайндир. У 1914-йили янги очилган
Қоҳира университетида ал-Маъаррий ижоди бўйича докторлик диссертатсиясини ҳимоя
қилиб, 1915-йили уни чоп эттирди.

1944-йил Байрутда адиб таваллудига 1000 йил тўлиши муносабати билан “Абу-л-Ала

асарларида 350 масдар” (“350 масдаран фи диросати Аби-л-Ала”) номли тўплам нашрдан
чиқди. Шу билан бирга Ироқ шоири Муҳамммад Маҳдий Жавоҳирийнинг файласуф-шоирга
атаб ёзган ката қасидаси Бағдодда нашрдан чиққан тўпламга киритилди.

Миср адибаси- бинт аш-Шоти тахаллуси билан машҳур бўлган олима Ойша абдураҳмон

1950-йили Абу-л-Аланинг “Рисолат-у ғуфрон” (“кечиримлилик ҳақидаги рисола”) асари
бўйича илмий изланишлари натижаси ўлароқ докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилиб, уни
1954-йили “Дор ал-маъориф” матбаасида чоп эттирди. Шу билан бирга Бинт аш-Шотининг
“Абу-л-Ала асарларида инсон ҳаёти”, “Дар ас-салом Абу-л-Ала ҳаётида” номли илмий
рисолалари ҳам нашр этилди.

1961-йили ал-Маъаррий “Лузумийн”, 1963-йили эса “Чақмоқтош учқунлариъ асарлари

босмадан чиқди. 1964-йили “Чақмоқтош учқунлари” асарига ёзилган 4 жилдлик шарҳ
Қоҳирада нашр қилинди.

Рус арабшуносларидан В.И.Розен ХХ аср бошларида “Рисолатал-Ғуфрон” асарини нашр

эттирди. 1932-йили академик И.Ю.Крачковский Ленинграда Абу-л-Аланинг “Рисолату-л-
малоика” (“Фаришталар ҳақида рисола”) асарини таржима қилиб нашрдан чиқарди. Шу
муносабат билан Сурия-Америка мактаби раҳнамоларидан Амин ар-Райҳоний И.Ю.Крач-
ковский номига мактуб ёзади. Қуйида ушбу мактуб таржимасидан лавҳа келтираман:

“- Сиз жаноб шарқшунослар, ажойиб инсонларсиз. Сизлар қачонлардир чириб кетган

суякларни тирилтиришга қодир, илоҳий кучга ҳаммадан ҳам яқиндирсиз. Мен ал-Маъаррий
Абу-л-Алани аниқ кўрмоқдаман. У эскириб кетган асарига Сизлар жон киритганингизни
билиб олди… -Сени Аллоҳ қўлласин – эй менинг муҳтарам рус оғам! “Фаришталар ҳақидаги
рисола” сенинг олдингга чуқур таъзим ила тиз чўкади ва Она Заминни ўпади…


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

87

…Мана бу сатрларни Маъаррийнинг Фрейкадаги дўсти (яъни Ар-Райҳоний) Маъаррий-

нинг Ленинграддаги дўстини олқишлаб ёзди. Унга соғлик, бахт, илмий изланишларида
муваффақиятлар тилаб қолмоқда”

1

.

Бу ҳақда И.Ю.Крачковский “Ал-Маъаррий, ар-Райҳоний ва Ленинград” ва “Грамматик

рисола” номли мақолаларида “Амин ар-Райҳоний мактуби мен учун энг ката мукофот
бўлганъ, - деб ёзган эди

2

.

Буюк рус шарқшуноси И.Ю.Крачковский умри давомида Абу-л-Ала ал-Маъаррийнинг

асарларини эъзозлаб, юзага чиқаришга ҳаракат қилди. “Икки қамоқ маҳбуси” мақоласида:
“Менинг қадимги дўстим-ҳабибим Абу-л-Ала ал-Маъаррий асарлари ҳаёти йўлимда менга
доимо қувонч бахш этарди. Қоҳирада ҳам, Лейданда ҳам, ҳатто Қора денгиз соҳилларида ҳам
унинг ажойиб асарлари менга ҳамроҳлик қилар эди”

3

, - деб ёзган эди.

Шунингдек, ўзбек адибларидан А.Ирисов “Абу-л-Ала ал-Маъаррий” номли китобча чоп

эттирганлар

4

. Миср адабиётшуноси Ханна ал-Фахурийнинг “Араб адабиёт тарихи” номли

китоби ИИ томида файласуф шоир ҳақида маълумотлар бор

5

.

Миср адибаси Бинт аш-Шотининг “Дару-с-Салом Абу-л-Ала ҳаётида” (“Дару-с-Салом фи

ҳаёти Аби-л-Ала”) номли китобида Маъаррийнинг 1007 – 1009 йиллари Бағдоди шарифга
қилган сафари, у ерда ёзган асарлари ҳақида маълумотлар беради.

Абу-л-Ала ал-Маъаррий 973-йилнинг 26-декабрида (ҳижрий 363-йил) Суриянинг шимо-

лидаги ал-Маъаррат ан-Нуъмон қишлоғида ҳуқуқшунос оиласида дунёга келди. Бу қишлоқ
Ҳалаб билан Ҳамо шаҳарлари оралиғига жойлашган бўлиб, Ҳалабдан 74 км узоқликдадир. Араб
тарихчиларининг кўрсатишича, Абу-л-Ала жанубий арабларнинг қаҳтон қабиласидан келиб
чиққан. Ал-Маъаррийнинг асл исми Аҳмад бўлиб, Абу-л-Ала унга берилган тахаллусдир. Шоир
камтарлик билан ўз тахаллуси ҳақида шундай ёзади: “Олийликнинг отаси деб чақиргайлар, бу
ёлғондир. Бўлурди рост, аталсам мен – қуйиликнинг отаси – деб”.

Отасининг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Муҳаммаддир. Демак, шоирнинг

тўлиқ исми Абу-л-Ала Аҳамд Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал_Маъаррий бўлади.

Абу-л-Ала тўрт ёшга тўлмасдан чечак касалига дучор бўлади. Бир кўзи кўрмай қолади.

Олти ёшга кирганда, иккинчи кўзидан ҳам маҳрум бўлиб, умрининг охиригача ожиз бўлиб
қолади. Бу ҳақда шоир бир асарида шундай деган эди: “Қулоғим оғир, кўзим ожиз, пешонам
шўр экан. Худо билади, тўрт ёшимдами, бўталоқ билан туянинг фарқига бормай қолганман”.

Абу-л-Аланинг отаси фиқҳ ва тилшунослик соҳасида ўта билимли, бадавлат кишилардан эди.

Шу боис отаси уйда унга хат-савод ўргатди, наҳв-у сарф ва араб адабиётидан бошланғич
маълумотларни беради, аммо Абу-л-ала отаси берган билимлардан қониқмади. У билимларини
янада ошириш мақсадида Ҳалаб шаҳрига равона бўлди. У ер маданий марказлардан бири бўлиб,
Амир Саёр ад-Давла ҳукмронлиги остида эди. У ерда жуда кўп олимлар фаолият кўрсатар,
кутубхналар мавжуд бўлиб, киши истаган соҳасини ўрганиши мумиин эди. Абу-л-Ала у ерда
араб тили сарфи-наҳвини чуқурроқ ўрганиш мақсадида олим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Саъд
ан-Наҳвийдан дарс олди, қатор олимларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлди, кутубхоналардаги
китоблардан керагича фойдаланди. Абу Таммом, ал-Бухтурий, Мутанаббий каби шоирларниг

1

Крачковский И.Ю.. Избр.соч. Т. III. 1956. С. 961-963.

2

Крачковский И.Ю.. Избр.соч. Т. I. 1955. С.35.

3

Ўша асар: С.25.

4

Ирисов А. Абу-л-Ала ал-Маъррий. Ташкент, 1966.

5

Фахури Ханна. История арабской литературы. М., 1961. С. 158-175.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

88

асарлари Абу-л-Аланинг онг-у шуъурига чуқур таъсир этди. Шундай буюк шоирлар асарлари
туфайли Абу-л-Ала ҳам дастлабки шеърларини қоралай бошлади.

Шундан сўнг, Абу-л-Ала Антиохияга бориб у ердаги олимлар билан суҳбатлашиб,

кутубхоналарида шогирди китоблардан ўқиб берди. Сўнгра Латакияда барча динларнинг
тарихини ўрганди, ҳатто монаҳлардан ҳам даср олди.

1007-йили ўша даврнинг илм-,аърифат марказларидан бўлган, “Тинчлик шаҳри” (Дору-с-

салам) “Бағдоди шариф” номларини олган Бағдод шаҳрига йўл олди. У ерда шоир
замонасининг машҳур олимлари – ар-Рибаий, ас-Суккарий, ал-Муртазолар билан яқиндан
танишади. У шоирлар мушоираси, файласуфлар баҳс-мунозараларида қатнашади, машҳур
кутубхоналарда бўлиб, у ердаги китобларни шогирдига ўқиттириб, асарларнинг кўпларини
ёд олади. Чунки унинг қувваи ҳофизаси жуда кучли бўлган. Бағдодда бўлган вақтларини
эслаб қуйидаги байтни ёзган экан:

ءام ریخ ةلجد ءام انبرش

لیحنلا رجشلا فرشأ انرز و

Ҳайрли бўлган Дажла дарёси сувидан ичдик
Ва энг шариф бўлган ҳурмо дарахтларини зиёрат қилдик

Абу-л-Ала шеърияти шунчалар мураккаб ёзилганки, шу боис шоир ҳаётлик даврида ўзи

шарҳлар ёзган. Чунки унинг асарлари ҳам зоҳирий, ҳам ботиний маънога эга бўлган. Шу боис
юқоридаги байтнинг ботиний маъносига келсак, у қуйидагини англатади:

Биз Бағдодда илм чашмаларидан баҳраманд бўлдик
Ва энг улуғ инсонлари – олиму-уламоларини зиёрат қилдик, - деган маънони англатади.

Бағдодда юрган кезларида онасининг бетоблигидан хабар топиб, ўз она юртига қайтади.

Етиб келганида онаси вафот этган эди. Шу боис у кўп вақт гўшанишин бўлиб, танҳоликда
кун кечиради. Бир томондан кўзи ожизлиги, бунинг устига меҳрибон кишисидан ажралиши
шоирни қаттиқ изтиробга солади. У охирги 50 йил мобайнида она қишлоғидан ҳеч қаерга
чиқмай умр гузаронлик қилади. Шу боис уни: “Икки зиндон маҳбуси”, баъзан “Уч зиндон
маҳбуси” деб атайдилар. Шоир ўзи ҳақида қуйидагиларни ёзади:

Кўрарсанлар мени уч хил қамоқда:
Уйда бургакнишинман ҳам сўқирман,
Тушиб руҳим танм ҳибсига охир
Бу зиндонлар ичинда ган сўқирман.

Манбаларнинг хабар беришича, Абу-л-Ала хотираси жуда кучли, закий одам бўлган. У

адолатсизликка нисбатан бепарво бўлмаган. Ҳатто илмий мунозараларда нотўғри талқин,
бемаза гапларни эшитиб қолса, гапрган одам ким бўлишидан қатъий назар, юз-хотир қиламй,
қаттиқ танқид қилган.

Ал-Маъаррий кўзи ожиз бўлишига қарамай, бундай кишининг қўлидан қанча иш

келишини, илм-маърифатни пухта эгаллаш мумкинлигини кўрсатиб берган. У етмишга яқин
асар ёзди, бироқ уларнинг кўпчилиги бизгача етиб келмаган. Етиб келганлари қуйидагилар:

1) Чақмоқтош учқунлари
2) Лузумиёт
3) Рисолату-л-Ғуфрон
4) Рисолату-л-малоика
5) Рисолат мулхи-с-сабил
6) Абу-л-Ала рисолалари
7) Ўрмон ва новдалар китоби


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

89

8) Ажралис ва чеккаланиш китоби
Булардан ташқари Абу-л-Ала ўзи севган баъзи шоирларнинг асарларига шарҳ ёзган.
Ал-Маъаррийни баъзилар йирик шоир деб атаса, бошқалари улкан файласуф дейдилар.

Албатта, Абу-л-Аланинг ёшлик ўсмирлик давридан ижоди билан кексайиб, дунёқараши камол
топган, ҳаёт тажрибаси ортган пайтдаг ижоди ўртасида ката фарқ бор. Чунки кейинчалик ундаги
тафаккур анчагина ўзгара бошлайди, ҳаётга тўғри, донишмандларча қарайди.

Абу-л-Ала ал-Маъаррийнинг фикр-мулоҳазалари ўз даври учун жуда катта аҳамиятга эга

эди. Буюк мутафаккирнинг хизмати шундаки, у инсонларни ўзи эътиқод қилаётган динга
урф-одатларга муносабатини, ўз ҳатти-ҳаракатларини мулоҳаза қилиб, ўйлаб кўришга даъват
қилди. Бу йўл билан шоир барчани мулоҳазага ундамоқчи, ҳар бир иши, қилмиши, албатта,
маълум мақсадга қаратилишини истайди.

Адибнинг насрий асарларидан бири – бу “Фаришталар ҳақидаги рисола” (“Рисолату-л-

малоика”)дир. У қофияли наср - сажъ санъатида ёзилган бўлиб, асарни тушунишни анча
қийинлаштиради. Жумлалардаги сўз ўйинлари асар туб моҳиятини киши назаридан
бекитишга ҳаракат қилаётгандай кўринади. Мазкур асар шарқ адабиётида услуб жиҳатдан
оғир, бироқ у балоғат ва фасоҳатнинг энг зўр бадиий ижод намунаси ҳисобланади.

Юқоридаги рисолада адиб номаълум кишига жавоб тариқасида, грамматика, айниқса,

этимологияга оид ўз қарашларини баён қилади. Сўнгра бир гуруҳ араб олимлари Жаннат
посбонига улар жаннатга киришлари, ўз навбатида у ердагиларга араб тили сарфи-наҳвини
ўргатишлари кераклигини айтадилар. Бироқ посбон уларни жаннатга киритмайди. Олимлар
Ризвондан жаннатдаги ҳамкасблари Ҳалил ибн Аҳмадни чақириб беришини илтимос
қиладилар. Ҳалил ибн Аҳмад Жаннат эшиги олдига келиб улар билан сўзлашади.

Абу-л-Ала ал-Маъаррий ўз фикр-мулоҳазаларини кейинг “Ғуфрон” рисоласида давом

эттиради. Мазкур асар 1033-йилда ёзилган бўлиб, унда адиб Ибн Карих номи билан машҳур
бўлган. Али ибн Мансур ал-Ҳалабийга жавоб тариқасида маълумот беради. Мазкур асар ҳам
қофияли насрда ёзилган бўлиб, шеърий мисоллар ҳам келтирилган.

«Рисола» қофияли насрда ифодаланган ва турли-туман шеърий шеърий қисм ва

шарҳлардан иборат. У ўзаро яхши боғланмаган икки қисмга бўлинади. Биринчиси – нариги
дунё ҳақидаги анъанавий ислом тасаввурларига тақлид, иккинчиси – ибн ал-Карихнинг
хатига жавоб.

«Рисола»нинг биринчи қисмида хат муаллифи ибн ал-Карих нариги дунёга саёҳат қилгани

ҳақида ҳикоя қилинади. Ал-Маъаррий нариги дунёни тасвирлар экан, истеҳзо билан жаннат
ва дўзах унинг замонидаги ердаги худди шундай адолатсизлик ҳукмрон бўлган жамиятни
жуда эслатишини айтади.

И. Ю. Крачковский ўз вақтида «Рисола»нинг биринчи қисмидаги айрим жойлари ҳажвий

хусусиятга эга эканлигига эътибор қаратган эди. Уларга, масалан, Ибн ал-Карих қандай
қилиб жаннатга киргани ҳақидаги ҳикояни келтириш мумкин.

«Рисоланинг» иккинчи қисмида ал-Маъаррий Ибн ал-Карихга жавоб беради ва айни

вақтда кўпгина фалсафий ва диний масалалар юзасидан фикр билдиради. У ўзини мўмин-
мусулмон сифатида кўрсатиб ва расман бидъадни қоралаб, аслида хурфикрлиларнинг
қарашларини оммалаштиради.

Ал-Маъаррийнинг энг етук шеърлари унинг барча замонлардаги араблар ўрта аср араб

шеъриятининг чўққиси деб ҳисоблайдиган «Лузумият» тўпламига кирган. Девоннинг
номини икки хил талқин этиш мумкин. Муаллиф, эҳтимол, тўпламда жамланган фикр ва
хулосалар, гарчи бошқалар учун мажбурий бўлмаса-да, ўзининг ички эътиқоди ва ахлоқий


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

90

бурчи туфайли муаллифнинг ўзи учун мажбурий эканлигини билдирмоқчи бўлган. Бошқа
бир изоҳ тўпламдаги шеърларнинг қофиясига хос хусусиятларидан келиб чиқади: ал-
Маъаррий «Лузумият»да кетма-кет ҳолда, ёки араб мумтоз адабиётида мажбурий ҳисоблан-
маган таянч ёки «икки томонлама» қофиядан фойдаланган (ҳар бир шеърда охирги ундоши
ва ҳаракатидан ташқари ундан олдин келувчи ундош ҳам ўзаро мос келади, бу эса қофияни
янада бойитади). «Лузумият» тузилишига кўра антиқадир: ундаги шеърлар бирин-кетин
алифбонинг барча ҳарфларига тескари тартибда қофияланиб келади.

«Лузумият» – бу шеърий шаклдаги фалсафий, диний ва ижтимоий-сиёсий ғоялардир. Бу

эса ушбу сиклдаги шеърларни фалсафий ва фуқаровий лирика жанрига киритиш имконини
беради. «Лузумият» шеърларида ал-Маъаррий ўз замонининг ажойиб мутафаккири сифатида
намоён бўлади. Абул ъАланинг дунёқараши мураккаб сиёсий вазиятда шаклланган бўлиб,
унда ижтимоий ва маънавий берк кўчадан чиқиш йўлларини азобли излаш излари бор. Унинг
қарашлари кўп жиҳатдан зиддиятлидир. Уларда юнон фалсафаси, муътазилийлар расио-
нализми, исмоилийларнинг фалсафий ва диний таълимотлари, Абул Атахия ва ал-Мутанаб-
бийнинг скептисизми ва пессимизми сезилади.

Шоирнинг яна бир шеърий асари “Чақмоқтош учқунлари” (“Сақту-з-занд”)дир. Мазкур

асарни тушуниш анча қийин бўлганидан унга қатор шарҳлар ёзилган. Илк шарҳ ёзганлардан
Фарғона водийси Ахсикат шаҳридан чиққан Абу Рашод ал-Ахсикатий (1073-1134) бўлди.
Унинг шарҳи “Аз-Завоид” (”Қўшимчалар”) деб номланиб, 4 жилддан иборат. Иккинчи шарҳ
ҳам бизнинг диёримиздан бўлиб, Абу-л-Фази Қосим ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-
Хоразмий(1160-1221)дир. Хоразмий шарҳи анча ишончли, шоир ғоясини тушунишга имкон
беради. 1191-йили 31 ёшида ёзиб тугатган. У илм аҳллари илтимосларига биноан ёзиган.
Мазкур асар анча мураккаб бўлиб, “унинг сарчашмаларидан фасоҳат сувлари оқиб турар,
унинг маъноларида балоғат равнақи жилоланар эди” Асар 2851 байтдан иборат.

Адиба Бинт аш-Шоти ўзининг “Дору-с-салом Абу-л-Ала ҳаётида” номли асарида

шоирнинг қатор фикр-мулоҳазалари ва шеърларида парчалар келтириб ўтади. У ердан ўз
тоғасиа ёзган хатида бу ерга қадам қўйиши билан “китоб ўйларининг макони” эканлигини,
ҳатто “илм ўйларида яшаганлиги” ҳақида хабар беради. Чунки бу даврда Бағдоддек илм-
маърифатга, олим-у уламо, фозил-у фузалоларга бой шаҳар бўлмаган. Шоир у ерда ўзиинг
биринчи катта асари 11 минг байтдн иборат бўлган “Сақт аз-занд” (“Чақмоқтош учқунлари”)
асарини ёза бошлади. Унинг асарида Ватан соғинчи яққол акс этган. “Муҳожир соғинчи” ( "

رجاهملا نینح

"

) номли шеърида шундай байтларни учратамиз:

اهلهأ و ينع دادغب تلأس ىتم

هأ نع يناف

لاس مصاوعلا ل

Бағдод ва унинг аҳли мен ҳақимда сўраганларида
Мен пойтахтим (Антиохия) аҳлиданман деб жавоб қилдим

.

Ёки:

دئاز و نج ىلیل نج اذا

نلاا قفح املك ىداؤف قوفح

Тун кириши билан ақлим шошиб
Юрагим ҳудди сароб каби чайқалиб тез ура бошлайди.

Она диёри сувлари фойдали эканлигини қуйидаги мисраларида ифода этган:

ابرشم عجنا ناك يدلاب ءام و


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

91

لایرج ءابهص خركلا ءام نأ ول و

1

Кархнинг суви қанчалик мусаффо бўлмасин
Она диёрим суви ичиш учун фойдалироқдир.

Абу-л-Ала ал-Маъаррий ўзининг “Соч оқи(яъни кексалик)нинг фазилати” номли шеърида

қуйидагиларни битади:

بیشلا نم تمرك اذام ينیربخ

بیشملا بنذب يل ملع لاف

2

Хабар бергин менга кексаликнинг нимасини ёмон кўрасан?
Менга сочи оқнинг гуноҳи маълум эмас-ку!

ءوللا عضو مأ راهنلا ءایض أ

؟بیبحلا رغثك هنوك ما ءول

Ахир у (соч оқи) куннинг зиёси, лаълнинг нури

ё ҳабибнинг тишлари каби эмасми?

Бу ерда биргина кексаликдаги сочнинг оқини куннинг зиёси, лаълнинг нури ва ҳабибнинг

тишларига ўхшатиляпти.

Абу-л-Ала ал-Маъаррий кўз ожизлигидан ҳеч ҳам нолимайди, балки Аллоҳга шукрона айтади.

ءاضغبلا ءلاقثلا ةیؤر ينافك ذا ،يب نسحأ و يل عنص دقف ،رصبلا ىلع ىریغ هدمحی امك ،ىمعلا ىلع لله دمحلا انأ

3

“Мен кўзим ожизлигига Аллоҳга шукрона қиламан, худди мендан бошқалар кўзи

очиқлигига шукр қилганларидек. Мени шундай яратибдими, мен учун бу яхши. Бу билан
Аллоҳ мени ёқимсиз, зерикарли одамларни кўришдан халос этган”.

Шоирнинг юқоридаги фикрларидан унинг ниҳоятда сабр-қаноатли эканлиги ва бир умр

шукроналик билан яшаганлигини кўрамиз. Унинг асарларида ҳикматли сўзлар, панд-
насиҳатлар, ёр-дўстларнинг қадрига етиш, инсонларнинг бир-бирига меҳр-муҳаббатли
бўлиш, доимо ростгўй бўлиш кераклиги ҳақидаги фикр-мулоҳазлар ўрин олган.

Хулоса.

Ал-Маъаррий ижодини баҳолашда араб ва Европа танқидчилигида якдиллик

йўқлигига қарамай араб мумтоз адабиёти ривожланишида бутун бошли даврни якунлаган
ҳамда ўз ижодида мураккаб ва турфа араб маданиятининг турли элементларини бирлаш-
тирган ушбу файласуф ва шоирнинг улкан истеъдоди шубҳасиздир. Гуманист шоир ижо-
дининг аҳамияти араб маданияти билан чекланиб қолмайди. Абул Ала ўзининг фалсафий
лирикаси ва насрсида Х асрдаёқ инсониятнинг энг буюк шахсларини кейинги кўп асрлар
давомида қизиқтирган фалсафий ва ахлоқий масалаларни кўтарган. Маъаррат ал-Нумандан
чиққан буюк сўқирнинг асосий хизмати ана шунда.

Файласуф-шоир Абу-л-Ала ал-Маъаррийнинг адабий мероси – девонлари ва такрор-

ланмас рисолалари унинг номини асрлар оша улуғланиб келаётганидан дарак беради.

1

،دادغب .

1964

.

51

ءلاعلا يبأ ةایح يف ملاسلا راد .ءىطاشلا تنب

2

Ўша асар: 52 б.

3

،دادغب .

1964

.ص .

60

ءلاعلا يبأ ةایح يف ملاسلا راد .ءىطاشلا تنب

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов