Хорижий филология
№2, 2020 йил
67
БИЛИНГВАЛ БОЛА — БИЛАҒОН БОЛАМИ?
М.Ю.Кенгбоева,
Ўзбекистон миллий университети ўқитувчиси
Калит сўзлар:
билингвализм, билингвал, монолингвал, Т1 – она тили Т2 – чет тили,
ёзма нутқ, оғзаки нутқ.
Бугунги
замонавий
жамиятда
билингвализм тобора одатий ҳолатга
айланиб бормоқда. Бунга турли хил
омилларни сабаб қилиб келтиришимиз
мумкин.
Масалан,
ҳозирда
кўп
кузатиладиган
миграция
жараёнлари,
турли миллатга мансуб инсонларнинг оила
қуриши ёки она тили, таълим тили бошқа
ўқувчилар
ва
ҳоказолар
шулар
жумласидандир.
Билингвал инсон деганда икки
тилдаги нутқни тушунадиган ва мулоқот
қила оладиган шахс тушунилади. Биз
гўдаклигидан икки тилда мулоқот қилган
болаларни билингвал деб ҳисоблаймиз ва
уларни шу тилларда бемалол гаплаша
олади, деб ўйлаймиз.
Лекин
аслида
ҳам
шундайми?
Билингвал бола ҳар икки тилни бирдек
мукаммал биладими? Бундай болаларда
қандай муаммолар кузатилиши мумкин?
Билингвизм бола нутқида ёки таълим
олиш жараёнида қандай муаммони юзага
келтиради ёхуд аксинча, унинг қандай
ижобий жиҳатлари ва афзалликлари бор?
Биз
ушбу
мақоламизда
эътиборимизни шу каби масалалар ва
уларнинг таҳлилига қаратмоқчимиз.
Билингвализм — жуда кенг тушунча.
У
нафақат
лингвистика,
балки
психолингвистика
ва
ижтимоий
психология фанларининг ҳам ўрганилиш
объекти ҳисобланади. Бу соҳада кўплаб
илмий изланишлар олиб борилгани ва
ҳозирги кунда ҳам бу жараён изчил давом
этаётганига қарамасдан, ўз ечимини
топмаган масалалар талайгина.
Олимлар тилни ўрганилиши ва
қўлланилишига қараб, шартли равишда
турли тартибда беришади: Т1 — она тили,
Т2 — иккинчи тил.
Билингвализм икки турга бўлинади:
1.
Табиий;
2.
Сунъий.
Биз буни болани ўраб турган тил
муҳитига қараб ажратишимиз мумкин.
Табиий билингвализм оилада ота-она,
қариндошлар билан мулоқотда, радио
орқали мусиқа тинглаш ёки телевизорда
кино кўриш сингари вазиятлар ёрдамида
шаклланади. Сунъий билигвализм эса,
таълим жараёнида ривожланади, бу боғча
ёки мактаб даврига тўғри келиши мумкин.
Бунда бола олдин монолингвал муҳитда
бўлиб,
кейинчалик
иккинчи
тилни
ўзлаштира
бошлайди.
Табиий
билингвализм оилада эрта шаклланади.
Бунда тилнинг систематик хусусиятларига
алоҳида эътибор берилмаслиги мумкин.
Лекин
сунъий
билингвализм
ўқиш
жараёнида
юзага
келгани
сабабли
синтаксис, морфология каби тилнинг
структуравий
бирликларига
эътибор
юқори бўлади ва бу кечроқ шакллана
бошлайди.
Икки тилли муҳитда улғайишига
қарамасдан, ҳамма болалар ҳам бу
тилларни юқори даражада билмаслиги, ҳар
икки тилда бирдек сўзлаша олмаслиги
мумкин. Масалан, ота-она фарзандига
асосан Т2 (иккинчи тил) да мурожаат
қилади. Лекин бола кўп вақтини Т1 (она
тили) да мулоқот қиладиган оила аъзоси
билан ўтказади. Бола кундалик ҳаётида
дуч келадиган ҳар қандай вазият Т1 да
тушунтирилади, шу тилда эртаклар ўқиб
берилади, шеърлар ёдлатилади. Табиийки,
бола кўпроқ Т1 нинг таъсири остида
бўлгани туфайли шу тилда яхшироқ
гаплаша бошлайди, Т2 да эса, тушуниш
қобилияти билангина чекланиб қолади. Ва
бунинг акси ҳам бўлиши мумкин.
Бола оилада асосан Т1 нинг
таъсирида бўлади, лекин мактабда таълим
Хорижий филология
№2, 2020 йил
68
тили Т2. Демак, бола Т2 ни тилнинг
структуравий
хусусиятларига
алоҳида
эътибор берган ҳолда ўргана бошлайди ва
тўлиқ
стандарт
талабларга
жавоб
берадиган саводхонлик даражаси айнан шу
тилда орта бошлайди. Қарабсизки, бора-
бора иккинчи тил бўлишига қарамасдан,
Т2 доминант ҳолатга ўтади. Демак, бола
қайси тилни яхши билиши уни ўраб турган
муҳитга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
2250 билингвал оила ўртасида
ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 5
нафар боладан бир нафари туғилганидан
бери
эшитиб
келаётган
тилларнинг
биттасидагина гаплаша олади
38
. Аммо
икки тилли оилада ўсаётган болаларнинг
ҳаммаси ҳам шу тилларда мукаммал
гапиришни ўргана олмаслиги улар битта
тилдаги нутқнигина туша олишади деган
хулосани келтириб чиқармайди. Зеро,
айрим болалар фақат бир тилда мукаммал
сўзлаша олсалар ҳам, ҳар икки тилдаги
нутқни бемалол тушуна олади. Бу тилни
тушуниш
ва
нутқнинг
шаклланиши
ўртасида катта фарқ борлигини кўрсатади.
Тилдаги тушуниш жараёни нутқдан анча
олдин шаклланишини кўрсатади. Бу ҳолат
айрим монолигвал болаларнинг бошланғич
нутқи ва тилни тушуниш қобилияти
ўртасидаги тафовутга ўхшайди.
Билингвал боланинг Т1 ва Т2 да
сўзлаши
худди
иккита
алоҳида
монолингвал
боланинг
она
тилида
сўзлашишига ўхшиб кетади. Дейлик,
билингвал бўлган бола нутқида учраши
мумкин бўлган хатолар монолингвал
болада
ҳам
такрорланиши
мумкин.
Масалан, ҳарфларнинг ўрин алмашиши
ёки тушириб қолдирилиши сингари.
Билингвал
ва
монолингвал
болаларнинг тил ўрганишидаги босқичлар
ва бунга сарфланадиган вақт деярли фарқ
қилмайди. Билингвал болалар ўрганаётган
тилларнинг
хилма-хиллиги
тилни
ўзлаштириш суръатига таъсир қилиши
ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Худди
монолингвал
болаларда
38
De Houwer A Home languages spoken in officially
monolingual Flanders: A survey, Purilingua, 2003, 79-
96
кузатилгани каби билингвалларда ҳам
тилни
тушуниш
қобилияти
нутқ
шаклланишидан олдин юз беради. Ҳар
икки болада ҳам бир ёшга тўлар-тўлмас
турли ғулдирашлар пайдо бўлади, кейин
оддий ва талаффузи осон бўлган сўзларни
айта бошлашади. Жумлаларни гапиришни
ўрганишганидан сўнг оддий гапларга
навбат келади.
Тил аспектларининг қўлланилиши
нуқтаи назаридан чуқурроқ ўрганилганда
ҳам деярли катта фарқ кўзга ташланмаган.
Фонологияни мисол қилиб оладиган
бўлсак,
товушлар
алмашинуви
ёки
тушириб қолдирилиши икки тоифада ҳам
учрайди. Лексикага келадиган бўлсак,
монолингвал болалар қатори билингвал
болаларда ҳам улғайган сайин сўз
бойлигиям ортиб бораверади.
Улар
ўртасидаги
фарқ
шуки,
билингвал
болалар
сўзлардан
фойдаланишда чалкашликка йўл қўяди.
Улар бир тилга хос бўлган сўзни иккинчи
тилда
қўллашда
адашиши
мумкин.
Масалан, Т1 даги морфемага Т2 даги
аффикс ёки префиксларни қўшиши ёки
аксинча, Т2 даги морфемага Т1 даги
суффиксларни қўшиб гапириши мумкин.
Болалар нутқидаги бу чалкашлик катталар
нутқида ҳам кузатилади.
Икки тилда сўзлашувчи инсонлар хоҳ
ёш бўлсин, хоҳ катта — нутқ жараёнида
танловга дуч келишади. Т1 га ёки Т2 га
тегишли сўзлардан қайси бирини ишлатиш
ҳақида ўйлаб қолишади. Баъзи ҳолатларда
икки тилни ҳам ўзаро аралаштириб
қўллашади.
Бу
кўп
ҳолатларда
сўзлашувчини ўраб турган ижтимоий
муҳитга боғлиқ бўлади. Бола эрта ёшданоқ
вазиятга хос нутқ шаклини танлашни
ўрганади. Масалан, оилада “бир шахс, бир
тил”
схемаси
ишлатиладиган
бўлса
(маълумот учун: билингвал оилаларда 3
хил схема мавжуд. 1 — бир шахс, бир тил;
2 — бир шахс, икки тил; 3 — 1 ва 2 нинг
қоришмаси. Бугунги кунда 3 схема кўп
учрайди.)
39
, бир оила аъзоси соф Т1 да
гаплашади, оиланинг бошқа аъзоси соф Т2
39
De Houwer A Home languages spoken in officially
monolingual Flanders: A survey, Purilingua 24, 2003
Хорижий филология
№2, 2020 йил
69
да мулоқот қилади. Балаларнинг икки
турдаги мулоқот тилларига нисбатан
реакцияси ва мослашиб олиш қобилияти
улардаги
социолингвистик
ва
такомиллашган прагматик даражасини
кўрсатади. Монолингвал болаларда эса, бу
ҳолат кейинроқ юзага келади. Билингвал
болалар
кўпроқ
аралаш
сўзлардан
фойдаланиши, уларнинг тилга нисбатан
сезгирлиги билан изоҳланиши мумкин.
Бола атрофдагилар бу ҳолатни қандай
қабул қилаётганини кузатади, агар яхши
муносабатни сезса, аралаш сўзлардан
фойдаланиш яна давом эттирилаверади. Бу
оилада тилдан фойдаланишда ҳам ўз
аксини топади, шу орқали бола қайси
сўздан
қайси
вазиятда
фойдаланиш
мумкинлигини ҳам ўрганиб боради.
Билингвал болаларнинг тил ўрганиш
жараёнини кузатиб, ўрганиб чиқишганда
шу маълум бўлдики, ҳар икки тил ҳам
деярли бир хил даража ва тезликда
ўзлаштирилади. Аммо айрим манбаларда
боланинг Т2 даги билим даражаси Т1 дан
устун бўлиши мумкинлиги ҳам айтилган.
Тилларнинг
ўзаро
муносабати
вазиятга қараб ўзгариб туради. Баъзида Т1
Т2 дан устун келса, баъзида бунинг акси
бўлиши мумкин. Бу тафовут, айниқса,
бола тилларнинг бири доминантлик
қиладиган муҳитга тушиб қолишида яққол
кўринади. Баъзи олимлар билимдонлик
даражаси юқори бўлган тил пассив тилга
кутилгандек таъсир ўтказмайди, зеро,
болалар тилларни бир-биридан ажралган
ҳолда
ўрганишади,
айниқса,
морфосинтактик нуқтаи назардан олиб
қараганда, бу кўпроқ кузатилади, деб
ҳисоблашади. “Ҳозирга кунга қадар икки
тилли
болаларда
морфосинтактик
ривожланиш борасида олиб борилган
изланишлар
алоҳида
ўрганиш
гипотезасини тасдиқлаган”, дейди ўз
китобида Де Хаувер
40
.
Икки тилдаги сўзларни аралаштириб
гапиришини ҳисобга олмаганда, билингвал
40
De Houwer A Early bilingual acquisition: Focus on
morphosyntax
and
the
Separate
Development
Hypothesis In Kroll J & de Groot A (eds.) The
handbook of bilingualism. Oxford: Oxford University
Press, 2005
бола гўёки икки монолингвал боланинг
жамланмасига ўхшайди, дейишади.
Лекин биз билингвал болаларда
юзага келиши мумкин бўлган айрим
муаммоларни
ҳам
назардан
четда
қолдирмаслигимиз
лозим.
Масалан,
сунъий билингвализмни олиб қарайдиган
бўлсак, бола олдин монолингвал муҳитда
бўлиб, ўз она тилида ностандарт нутқи
шаклланади.
Кейинчалик
таълим
жараёнида Т2 (иккинчи тил)нинг устунлик
даври бошланади. Бу жуда мураккаб
жараён
бўлиб,
ота-оналар
ва
ўқитувчилардан
эҳтиёткорлик
ва
эътиборни талаб қилади. Мободо, бола Т2
ни яхши ўзлаштира олмаса, у ҳар икки
тилда ҳам саводсиз бўлиб қолиши мумкин.
Келинг, бу вазиятни мактаб мисолида
таҳлил қилиб кўрсак. Масалан, ўзбек
миллатига мансуб бола рус мактабида ёки
аксинча, рус миллатига мансуб бўлган
бола ўзбек мактабида таҳсил олади,
дейлик. Оиладаги асосий мулоқот тили
бўлган Т1 да боланинг ностандарт оғзаки
нутқигина шаклланади, ёзма нутқ ва
тилнинг грамматик қоидалари эътибордан
четда қолади. Таълим муассасасида эса,
асосий мулоқот воситаси Т2 бўлиб,
болаларнинг бу тилда ҳам ёзма, ҳам оғзаки
нутқини стандарт талабларга жавоб
берадиган ҳолда ривожлантириш мақсад
қилинади. Лекин натижа ҳар доим ҳам
кутилгандек бўлавермайди. Бундай вазият
боланинг нафақат ёзма нутқига зиён бериб
қолмасдан, балки, унинг стандарт, муайян
тилнинг қоидаларига бўйсундирилган,
тилнинг
софлигини
сақлаб
қолган
ҳолатдаги оғзаки нутқига ҳам салбий
таъсир этади. Бу ҳолат кам бўлса ҳам
учраб туради.
Умуман олганда, бола қандай қилиб
гапиришни ўрганади? Бу саволга ҳатто
монолингвал болалар мисолида ҳам жавоб
топилмаган. Энди билингвал болаларга
келсак, улар бирданига икки тилда қандай
гапира бошлайди, икки тилни бир-биридан
қандай фарқлай олади, деган қўшимча
саволлар ҳам юзага келади. Бош Л. ва
Себастиан Галлес билингвал муҳитдаги
гўдакларда ўтказган тажрибалари бундай
чақалоқлар 4 ойлик пайтиданоқ икки
Хорижий филология
№2, 2020 йил
70
тилнинг нутқдаги ритмини фарқлай
олишини кўрсатади
41
.
Биламизки, икки тилли оилада
ўсишига қарамай, ҳамма болалар ҳам икки
тилда гаплаша олмайди. Шу ўринда бир
нарсага алоҳида эътибор қаратишимиз
лозим, бу ҳам бўлса, тил ўрганиш
жараёнида
асосий
бошқарувчи
бу
боланинг ўзи ҳисобланади. Дейлик, бола
икки тилли муҳитда катта бўляпти, лекин
фақат бир тилда гаплашади ва бу унинг
учун қулай. Аммо бола икки тилдаги
нутқни ҳам тушунади, чунки ота-онаси
болага Т2 да мурожаат қилади, фарзанди
уларга Т1да жавоб қайтаради. Ёки ота-она
учун бошиданоқ боланинг қайси тилда
гапириши
муҳим
эмас
ва
улар
фарзандларига
танлов
имкониятини
беришади.
Умуман олганда, тил бу ўзига хос
алоҳида бирлик ҳисобланади. Инсонлар
болалаликдан аниқ бир тилда гаплашишни
ўрганади, у хоҳ билингвал бўлсин, хоҳ
монолингвал. Бола нечта тил ва қайси
тиллар уйғунлиги бўлишидан қатъи назар,
гапиришни ўргана олади. Демак, бу ерда
тилларнинг сони ёки комбинациялари
муҳим роль ўйнамайди. Бу ерда энг муҳим
нарса, тил ўргатишнинг усулидир. Икки
тилдан бирида гапиришга қийналаётган
болага тил ўргатиш усули ва шароити
ўзгартирилса, натижа бир неча кун ёки
ҳафтанинг ичида яхши томонга ўзгариши
мумкин
42
.
Биз ҳам бу фикрга қўшиламиз. Зеро,
тил ўрганиш жараёнида ўрганувчининг
индивидуал ўзгарувчанлиги жуда муҳим.
Бу жараёндаги яна бир муҳим нарса
шуки, бу социолингвистик контекстдир. Бу
нарса
нафақат
билингвал,
балки
монолингвал
бўлган
болаларда
ҳам
41
Bosch L & Sebastia`n-Galle`s N Evidence of early
language discrimination abilities in infants from
bilingual
Environments, Infancy 2, 2001, 29–49.
42
De Houwer A Bilingual language Development:
Early Years, University of Antwerp, Antwerp,
Belgium, 2006, 781-787
эътибор
талаб
қиладиган
жиҳат
ҳисобланади
43
.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб
турибдики,
боланинг
тил
ўрганиш
жараёнининг очилмаган қирралари жуда
кўп. Айниқса, улардаги эрта билингваллик
одатий ҳолатга айланаётган бир замонда
аҳолининг икки тилли қатламига ва
тилларнинг комбинацияларига алоҳида
эътибор берилиши лозим. Билингвал
болаларнинг
тилни
ўзлаштириш
жараёнини чуқурроқ ўрганиш, ҳаттоки,
монолингвал болаларда эътибордан четда
қолиб кетаётган масалаларга ҳам ойдинлик
киритиши
мумкин.
Чунки,
тилни
ўзлаштириш ҳам икки турдаги болаларда
деярли бир хил кечади. Лекин бу ўринда
билингвал
болалар
тилларни
ўзлаштиришда монолингвал болалардан
устунроқ бўлиши мумкин, боиси, улар
турли
тилларни
турли
инсонлар
талаффузида тинглаб, ҳар
хилликка
мослашган бўлади, деган фикр ҳам
мавжуд.
Чақалоқларда нутқ қандай шакллана
бошлайди? Билингвал болаларда-чи, улар
икки тилни бир-биридан қандай фарқлай
олади? Бу фарқлаш қобилияти барчада
умумқоидаларга асосланадими ёки ҳар бир
тилда ўзига хосми? Балки бу бола мулоқот
қилувчи муайян инсонлар нутқининг ўзига
хослигидан келиб чиқар?
Хуллас, бу каби саволлар кўп. Айни
йўналишда
анча
изланишлар
олиб
борилганига қарамай, билингвал бола
қандай қилиб икки тилли мулоқот
майдонига кириб бориши тўғрисида фақат
назарий хулосалар бор, холос. Бу каби
саволларга аниқ жавобнинг топилиши тил
ўрганиш
жараёнида
ўқувчилар
дуч
келадиган
кўплаб
қийинчилик
ва
тўсиқларнинг бартараф этилишига ҳамда
самарали натижаларга эришишга катта
ёрдам берган бўлар эди.
Умуман, боланинг тил ўрганиш
жараёнида уни ўраб турган муҳит, тилнинг
оиладаги ўрни, боланинг индивидуал
43
De Houwer A Bilingual language Development:
Early Years, University of Antwerp, Antwerp,
Belgium, 2006, 781-787
Хорижий филология
№2, 2020 йил
71
характери ва энг муҳими, тилнинг унга
қандай
ўргатилиши
каби
омиллар
рўйхатнинг юқори ўринларида бўлиши
керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
De Houwer A Home languages spoken in officially monolingual Flanders: A survey,
Purilingua, 2003, 79-96.
2.
De Houwer A Early bilingual acquisition: Focus on morphosyntax and the Separate
Development Hypothesis In Kroll J & de Groot A (eds.) The handbook of bilingualism. Oxford:
Oxford University Press, 2005.
3.
Bosch L & Sebastia`n-Galle`s N Evidence of early language discrimination abilities in
infants from bilingualEnvironments, Infancy 2, 2001, 29–49.
4.
De Houwer A Bilingual language Development: Early Years, University of Antwerp,
Antwerp, Belgium, 2006, 781-787.
5.
De Houwer A Bilingual language Development: Early Years, University of Antwerp,
Antwerp, Belgium, 2006, 781-787.
6.
Р.С. Нагапетян Билингвизм в наше время, Вопросы психологии и воспитания, 2012,
146-148.
Кенгбоева М. Двуязычный ребенок – знающий ребенок?
Данная статья посвящена
изучению билингвизма, его типов и процессов формирования, степени влияния на жизнь
человека. Билингвальная среда в семье, формирование речи у ребенка и их особенности,
проявляющиеся в образовательном процессе, изучены сравнительно с одноязычными
детьми. В свою очередь, были подробно обсуждены как недостатки и проблемы,
наблюдаемые у двуязычных учеников, так и успехи, которые они могут достичь.
Kengboyeva M. Is a bilingual child also a competent one?
This article is devoted to the
study of bilingualism, its types and processes of formation, and its impact on human life. The
bilingual environment in the family, the formation of the child’s speech and their features,
manifested in the educational process, have been studied in comparison with monolingual children.
In turn, both the difficulties and problems observed in bilingual students and the successes they can
achieve were discussed in detail.