Хорижий филология
№2, 2020 йил
127
БАЙРОН ЛИРИКАСИ ВА УНИНГ ИЖОДИГА РУС ЁЗУВЧИЛАРИ,
ТАДҚИҚОТЧИЛАРИНИНГ ҚИЗИҚИШЛАРИ
Шукурова Раъно Акмаловна,
Самарқанд давлат чет тиллар институти катта ўқитувчиси
Калит сўзлар:
лирика, образ, тирания, тнденция, поэма, жанр, поэтика.
Инглиз тили ва инглиз адабиёти
лорд Дж. Байрон номи билан боғлиқдир.
Айтиш мумкинки бугунги кун замонавий
адабиётдаги
образлар
билан
Дж.
Байроннинг танланганлар ва қувғиндилар,
идол ва демон каби унинг афсонавий
образлари бир ўринда туради. Байрон
номи остида романтизм адабиётида,
мусиқа ва санъатга эътиқод, образлар
хақида фикрлар уларнинг хулқ тарзи
намоён бўлди. У ўз даврида Наполеон
билан бир қаторда бўлган, XIX асрда
Англиядаги буюк ёзувчилар орасида энг
кўзга ташланганларидан бири эди. Байрон
инглиз
шоирлари
орасида
рус
китобхонлари танийдиган ёзувчилардан
эди, албатта Шекспир бундан мустасно.
Аммо унинг ўрни ўз ватанида кўплаб
сабабларга кўра таҳликали кечган. Ғарбий
Европа романтизм адабиётида Байрон
шеърияти муҳим ўрин эгаллайди. Шоир
романтизм шеърияти халқчил ва халқ орзу
-
умидларини
рўёбга
чиқаришга
бағишланган
инқилобий
кайфиятдаги
шеъриятдир. У башорат қилган "йўқ
жойдан худо борлиқни яратди: қудратли ва
буюк кечинмалардан инсон дунёга келди"
ҳикмати
шоир
ижодининг
бутун
мазмунини ўзида ифода этади.
Байрон Лондонда қадим инглиз
аристократларидан
саналмиш
лорд
хонадонида дунёга келади. Бўлажак
шоирнинг ёшлик йиллари Шотландияда
ўтади. Кембридж университетида таълим
олади. Университетни тугатгач Европа
мамлакатлари бўйлаб икки йил давомида
саёҳат қилади. Испания, Мальта, Албания,
Туркия, Португалия ҳамда Грецияни
айланиб чиқади. Саёҳати давомида у
ўзининг "Чайлд Ҳаролднинг саёҳати"
поэмасининг дастлабки қўшиғини ҳамда
илк романтик шеърларини ёзади. Улар
орасида "Қанотли шeъpлap" (Fugitive
Pieces,1806), "Турли ҳолатга бағишланган
шеърлар" (Роеms
on
Various Occasions,
1807), "Ҳордик соатлари" (Ноurs of
Idleness, 1807), "Инглиз бардлари ва
шотланд шарҳловчилари" (English Bards
and
Scoth
Reviewers,
1809)
сатирик
поэмаси шоирга илк шуҳрат келтирган
эди.
Аввало, Байрон қонли урушларга
тиранияга
ва
иккиюзламачиликларга
қарши
турган.
Англия
парламенти
луддитларга қарши адолатсиз қонун қабул
қилган. Парламент қонунига қарши Байрон
луддитларни ҳимоя қилиб нутқ сўзлаган
эди.19 асрнинг иккинчи ярмига келиб
Байроннинг
“Санъат
санъат
учун”,
шеърини Н.Дьяконова “Айрим техник
чекловларга, мусиқасиз ва эски қолипда”
[4] эди деб ёзади. Бу бутyнлай нотўғри
фикр ноҳақлик эди. Эстетикларнинг
асосини билмасдан сохта фиклари эди, -
шоирлар ва танқидчилар очиқдан-очиқ
барча шеърларига қарши фиклар билдирар
эди. Бу эса тўғридан-тўғри ижтимоий ва
ахлоқий тушунчалар эди. Бундан ташқари
асрнинг иккинчи ярмида асосан эстетик
мактаблар,
романтик
замондошлари
Байрон
ижодини
наъмуна
сифатида
кузатиб борди. Инглиз шеърияти кейинги
ривожининг катта қисми Байрон қабул
қилган
йўналишга
қарама-қарши
йўналишда давом этади. Шунинг учун
Англияда бугунги кунда ҳам унинг
санъати ўтган асрдаги каби замонавий
тенденциялардан фарқ қилиши танқид
остига олинади. Англияда ҳеч ким Байрон
каби
ҳиссиётларга
қарама-қарши
чиқмаган. Унга сажда қилдилар −
лаънатладилар, осмонларга кўтардилар −
балчиққа қориштирдилар, доҳо деб − гоҳо
истедодсиз одам деб билдилар. Теран,
Хорижий филология
№2, 2020 йил
128
ғамгин, кучли, забардаст, бир вақтнинг
ўзида − доимо бир хилда каби қатор
баҳоловчи эпитетлар Байронга бўлган
муносабатни
бирмунча
мураккаблаштирди. Биринчилардан бўлиб
Россияда В.К. Кюхельбекер (1824 йилда
ёзган мақоласи) “буюк Шекспир ва доимо
бир хилдаги Байрон” номли мақоласида
уларни қарама –қарши қўяди. Пушкин
инглиз
танқидчиларининг
бошланғич
манбаларда Байроннинг бир хиллиги
ҳақидаги фикрларни, истеъдоди бир
хиллигига
бирор
марта
гувоҳ
бўлмаганлиги, ҳаттоки шоирнинг бу
борадаги
кучига
ҳайратланганлиги,
В.Скоттнинг фикрича унинг қобилиятига
“қайта-қайта унинг умумий саҳнадаги
характерига
қайсики
бир
хилдек
туюлмаётганлиги бу фақат муаллифнинг
қудратли даҳолиги туфайли бир хил
кўринмайди” [6]. Байроннинг санъатида
классик поэзияга бўлган қизиқиши билан
романтик индивидуализм курашган, унинг
гармония, симметрия ва тўғрилигини у
рационалистик идеалларнинг тузилиши
варианти сифатида кўриб чиққан. Байрон
ижодига бағишланган кўплаб танқидий
адабиётларга қарамасдан соф лирик
мавзуи таҳлили, унинг хусусиятлари ва
лингвистик
таҳлилига
бағишланган
адабиётлар
у
даражада
кўп
эмас.
Байроннинг мухаббат лирикаси қисман
унинг драматик асарлари ва поэмалари
буюк сояси ортида қолган. 1813-1816
йиллар орасида Байрон ўзининг "Шарқона
қиссалар" (Тhе Oriental tale)и туркумига
кирган
"Гяур"
(The
Giaour,1813),
"Абидослик келин", (The Bride of Abydos,
1813), "Қароқчи" (The Corsair,1814), "Лара"
(Lara, 1814), "Коринф қамали" (The Siege
of
Corinth,
1816),
"Паризина"
(Parisina,1816)
поэмаларини
яратади.
Байрон
поэмаларидаги
бош
масала
шарқона мавзу - шахснинг жамият билан,
ўзи
яшаётган
тузумнинг
ноқобил
қонунларига
тўқнашиши,
курашишга
интилиши эди. Шарқ поэмаларининг
қаҳрамонлари - романтик ҳиссиётларга
бой, эҳтиросли қалб эгаларидир. Улар
ўзлари яшаётган жамиятдаги мавжуд
тузимнинг
халқга
нисбатан
ноҳақлиқларига барҳам бера олмайди,
уларга бўлган нафрати туфайли қарши
курашади, ҳақиқат учун ҳатто жонларини
фидо қилади. Поэмалардаги воқеалар
асосан
Болқон
худудида
яшовчи
ҳалқларнинг Туркия давлати истеълосига
нафрати сабабли қарши озодлик кураши
олиб бориши билан боғлиқ ҳолда
тасвирланади. Шулар сабабли поэмалар
мазмуни кўпгина ҳолатларда фожеали
тугалланади.
Уларда
тасвирланган
шарқона гўзаллик айни пайтда, табиат
манзаралари, ҳашамдор саройлар ва
соҳибжамол
канизаклар
латофати
ўқувчини ўзига мафтун этади.
И.Шайтанов
такидлаганидек,
“ҳозир ҳам Байрондан ажратиш қийин
бўлган
байрон
қаҳрамонининг
тиражланиши
байронизмни
яратди.
Қаҳрамон
муаллифни
ўз
панасида
қолдирган. Худди шу йўсинда Байрон
ижодига нисбатан ҳам шундай айтиш
мумкин: поэма лирикани ўз панасида
қолдирган. Поэма жанри ичида: ҳикоявий,
тузлишли бошланиши лирик баҳодан
устин бўлган” [7]. Шундай образдаги
Байрон бир хил кўринган. Шунинг учун
инглиз классикаси лирикасида мухаббат
мавзусининг новаторлик, замонавийлик ва
ўзига хослигини исботлаб бу бўшлиқни
тўлдиришга
ҳаракат
қилиб
кўриши
долзарб масала бўлиб кўринади. “Ҳозирги
кунда Байронни янгидан ўқиб чиқиш кўп
маънода уни лирик сифатида кўришини
англатади” [7].
Байрон ўзининг ижоди борасидаги
тадқиқотларнинг камчилигидан шикоят
қилиши мумкин эмас. Барча танқидларга
мурожат қилмасдан унинг лирикасининг
хусусиятларини ўрганишга бағишланган
тадқиқотларини кўриб чиқиш мақсадга
муввофиқ.
Россияда Байрон ва унинг ижодига
танқидчилар, шоирлар ва китобхонларнинг
қизиқиши ортди, унга тақлид қилувчилар
кўпайди, улар орасида Лермонтов ҳам бор
эди. Пушкин Байрондан илхомланарди,
уни даҳо деб атарди [5]. В.Г. Белинский
ўзнинг мақолаларида, уни дунёнинг энг
буюк шоирлари қаторига киритган [1]. Ап.
Григорьев уни қайғули даҳо деб атаган [2].
Хорижий филология
№2, 2020 йил
129
Ф.М.Достаевский
ёзганидек
“Унинг
овозларида ўзининг қараши ва алдаган
идеаллари ўша давр кишисининг қайғуси
ва
мудҳиш
кўнгилсизликлари
жаранглаган. Бу ўшанда қасос ва қайғу,
қарғиш ва умидсизликнинг янги ва мисли
кўрилмаган манбаси эди. Байронизмнинг
руҳи бирданига бутун одамзодга етиб
боргандек унга жавоб қайтди” [3].
1892 йилда Н.Н. Александровнинг
ўша вақтларда Байрон меросининг ва шоир
поэзияси
аҳамиятини
камайтиришга
бўлган
эстетик
урунишларга
қарши
қаратилган жиддий таҳлилга эга янги
“Лорд Байрон: унинг ҳаёти ва ижоди”
китоби
чиқди.
1902
йилда
А.Н.Веселовскийнинг Байрон ҳақидаги
китоби дунё юзини кўради. Унинг кўплаб
шеърларининг
таржималари
чиқади.
Исёнкор Байрон кўплаб символистлар
қалбидан жой олади. 1922 йилда М.Н.
Розановнинг ўзгача ўқув адабиёти “19 аср
инглиз адабиёти тарихи очерки. Байрон
даври” номли китоби нашрдан чиқди. 1924
йилда В.Жирмунскийнинг “Байрон ва
Пушкин” китоби чиқди.
Бироқ Байроннинг ижодига бўлган
ҳақиқий
илмий
қизиқиш
тарихий
адабиётшуносликда инглиз шоирининг
поэтик меросини таҳлил қиладиган бир
нечта фундаментал ишлар кетма –кет
нашрга чиққандан кейин ХХ асрнинг
иккинчи ярмида пайдо бўлади. Булар
Байроннинг поэтик усули, тил ва услуб
хусусиятларига
бағишланган
М.Кургиняннинг “Джорж Байрон” (1958),
Е.П.Клименконинг “Байрон. Тил ва услуб”
(1960); А.А.Елистратованинг шоирнинг
бутун ижоди ҳақида “Байрон” (1960);
А.С.Роммнинг шоирнинг драматургияси
ҳақидаги
“Джорж
Байрон”
(1961);
Н.Я.Дьяконованинг “Байроннинг лирик
поэзияси” (1975) монографияларидир.
Ҳамда ўзининг асарлари нашрларда
ёки ҳар хил тўпламларга киритилган бир
қатор мақолалари чиқади. Улар қаторида
Байроннинг муҳаббат лирикаси тақлилига
бағишланган
мақолалар
Н.Я.Дьяконованинг тўпламида “Аналитик
ўқиш (инглиз поэзияси 18-20 асрларда)”
(1967),
Н.Я.
Берковскийнинг
шоир
нашрётида “Байрон лирикаси” (1967), М.П.
Аликсеев, Р.Ф.Усманова ва бошқалар; хар
хил илмий тўпламлар ва журналлардаги
мақолалар: Н.Я. Дьяконова, С.Б. Чудаков,
ҳамда ҳар хил лирик бошланишга жуда
ҳам кам ўрин ажратилган 19 аср чет эл
адабиёти дарсликларида. Қолган ишларда
Байрон
ижодининг
биографик
ёки
сермазмун томонларига қўл урилган.
Чет
эл
адабиётшунослигида
таҳлилчиларни
асосан
шоирнинг
драматургик мероси қизиқтирган. Ҳамда
катта эътибор Байрон асарларининг
фалсафий
томонларига
қаратилган
(“Байрон
метафизикасига”,
Дж.
Эхрштейннинг бир номли иши, 1976). Яна
В. Дик (“Байрон ва унинг поэзияси”, 1918),
Дж. Николь (“Байрон”, 1936), каби
байронистларининг ишларини такидлаш
мумкин.
Шулардан келиб чиққан ҳолда,
хулоса қилиб айтиш мумкинки Байрон
лирикаси алоҳида ҳаётга эга бўлмаган,
унинг поэма ва трагедиялари нима билан
нафас олишган бўлса лирикаси ҳам шулар
билан нафас олган. Байрон-романтик у
ўзини
бошқача
тутади,
у
шахсий
лирикасига бутун ўй-ҳаёли ва ҳис қилувчи
қалби билан берилади, ўзини аямайди, ўзи
ҳақида ҳеч қандай қўшимчалар ҳам
қолдирмаган. Байрон услуби индивидуал
хусусиятлар билан фарқланиши уларга
ёқимсиз ва номақбул бўлиб кўринганини
замондошлари ва тадқиқотчилар такидлаб
ўтишган. Байрон лирикасининг асосий
мотиви эзилган одам шахсияти тақдиридан
ва жабрланган халқнинг аччиқ улушидан
қайғуришидадир. Унинг лирикасининг
исёнли
мотивлари
халқнинг
сўнмас
озодлик севарлиги ва боқий инсониятнинг
эрксизлик
билан
муросасизлигини
тасвирлашида эди.
Хорижий филология
№2, 2020 йил
130
Адабиётлар
1.
Белинский В. Г. Полн. собр. соч.: В 13 т. Т. 6. – М.: Изд-во АН СССР, 1955. – С.
585.
2.
Григорьев А. А. О правде и искренности в искусстве // Байрон Дж. На перепутьях
былого… - М. – С. 380.
3.
Достоевский Ф. М. Дневник писателя.
4.
Дьяконова Н. Я. Аналитическое чтение (поэзия XVIII-XX веков). – Л.:
Просвещение, 1967. – С. 121. (Diakonova N. Three Centuries of English Poetry).
5.
Пушкин А. С. Байрон // Пушкин А. С. Собр. соч.: В 9 т. Т. 7. – М.: Изд-во АН
СССР, 1958. - С. 316-322.
6.
Ромм А. С. Джордж Ноэл Гордон Байрон. – Л.; М., 1961. –С. 493.
7.
Шайтанов И. О. Вступительная статья // Байрон Дж. Лирика. – М.: Книга, 1988. –
С. 45.
Шукурова Р.
Лирика Байрона и интерес ней русских писателей и исследователей.
В
данной статье рассматривается жизнь и творчество Байрона, значение и особенности его
лирики в западноевропейской литературе. Также изучается интерес писателей и
исследователей к его творчеству.
Shukurova R. Byron's lyrics and Russian writers and researchers interest's towards it.
This
article examines the life and work of Byron, as well as the meaning and features of his lyrics in
Western European literature. The author also studies the interest of writers and researchers
towards Byron's lyrics.