Интерпретация деталей и художественных образов в лирике Атаи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
57-67
59
23
Поделиться
Кобилов , У. (2017). Интерпретация деталей и художественных образов в лирике Атаи. Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(3 (64), 57–67. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/569
Усмон Кобилов , Отдел разработки учебных программ и материалов

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена исследованию художественных образов в поэзии Мавлана Атаи, одного из представителей тюрко-узбекской литературы. В статье раскрыто отражение интерпретации образы пророков, а также художественные образы и детали,определяющие символико-метафорическое изображение в лирике поэта. Вместе с тем, с новой точки зрения проанализировано поэтическое мастерство Атаи, своеобразный стиль, созданные поэтом, оригинальные уподобления.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

57 

 

АТОЙИ ЛИРИКАСИДА БАДИИЙ ОБРАЗ ВА ДЕТАЛЛАР  

ТАЛҚИНИ 

 

ҚобиловУсмон, 

CамДУ доценти 

 

Калит  сўзлар: 

Истиқлол,  мумтоз  шеърият,  Атойи  лирикаси,  ғазал  жанри,  бадиий 

образ, рамз, мажоз, шеърий санъат, нубувват, адабий анъана, бадиий тасвир.  

 
ХV  асрнинг  биринчи  ярмига  келиб 

туркий  –  ўзбек  тилида  мумтоз  шеърият 
шиддат  билан  тараққий  эта  борди.  Бу 
бадиий тафаккур оламида Навоийдек буюк 
феномен  пайдо  бўлаѐтганидан  дарак  ҳам 
эди. 

Ушбу 

давр 

ўзбек 

адабиѐти 

такомилини  ―ўз  замонида  шеъри  атрок 
(туркий  шеърият)  орасида  кўп  шуҳрат 
тутган‖  Мавлоно  Атойисиз  тасаввурга 
келтириб  бўлмайди.  У  бор  туйғуларини 
ғазал  жанрида  ифодалаб  берган  шоирдир. 
Атойининг  ҳар  бир  ғазалидаги  тасвир 
юксак 

бадиий 

санъаткорлиги 

билан 

дилларни  ўзига  маҳлиѐ  этади.  Унда  Шарқ 
шеърияти 

анъаналарига 

хос 

бадиий 

санъаткорлик 

юксак 

даражада 

ўз 

ифодасини  топган.  Айниқса  шоир  ранг  – 
баранг бадиий образ ва улар билан боғлиқ 
деталлар тасвирида бетакрор санъаткорлик 
маҳоратини  намоѐн  этган.  Бу  бебаҳо 
шеърият  бадиий  жозибадорлигини  таъмин 
этувчи  жиҳатлар  кўп.  Улардан  бири  аҳли 
нубувват  бадиий  образлари  талқинида 
кўринади.  Атойи  лирикасида  нубувват 
тимсоллари талқини масаласи икки муҳим 
хулосани  эътироф  этишимизга  имкон 
беради.  Биринчидан,  ижодкор  Навоий 
таъкидлаганидек, 

―ҳақиқат 

сирларини 

мажоз  йўли  билан‖  тасвирлаш,  яъни 
сўфиѐна  руҳда  ижод  этиш  билан  бирга 
―нубувват  хайли‖  тарихини ҳам  мукаммал 
ўзлаштирганлиги 

масаласи 

бўлса, 

иккинчидан,  бу  тимсоллар  орқали  шеърий 
санъат масаласида бениҳоя жозиб маҳорат 
намоѐн  этганлигидир.  Бу  ҳолат  айниқса 
унинг шеъриятида аҳли нубувват тарихида 
―ахзанул  қасас‖  деб  эътироф  этилган  ва 
жаҳон  адабиѐтининг  дурдона  мавзуси 
ҳисобланган  Юсуфи  Канъон  тимсолига 
мурожаат 

этилишида 

яққол 

намоѐн 

бўлади.  Туркий  –  ўзбек    шеъриятида  бу 

сиймо  бадиий  образини  Атойи  қадар  кенг 
тасвирлаган  шоир  ҳам  учрамайди.  Бу, 
фикримизча, бир томондан Юсуф тимсоли 
бошқа  шу  типли  образларга  кўра  шеърий 
услуб  оҳанггига  мослиги  ва  иккинчи 
томондан  ―ҳақиқатни  мажоз  тили‖  билан 
ифодалашда  кенгроқ  имконга  эгалиги 
билан изоҳланади. Умуман олганда мумтоз 
шеъриятда  бундай  шеърий  оҳангдор 
образлар  сирасига  Хизр,  Масиҳ,  Мажнун, 
Фарҳод,  Юсуф,  Вомиқ  сингариларни 
киритишимиз  мумкин.  Бу  ҳолат  лирик 
ифодаларда  бир  анъана  тусига    айланиб 
кетган.  Барча  лирик  девонларда  бу  образ-
тимсолларнинг  сермаҳсул  ифодаси  кўзга 
ташланади. Айни образ – тимсоллар лирик 
кечинмаларга  уйғун  ҳис  –  туйғулар  
уйғотиш имконига ҳам кўпроқ эгадир. Шу 
боис  бу  тимсоллар  ўзгача  бир  завқу  шавқ 
билан  тасвирланади.  Буни  Атойи  шеърий 
тажрибалари  ҳам  исбот  этиб  беради. 
Масаланинг  яна  бир  муҳим  томони 
шундаки,  бундай  образлар  қанча  миқдор 
ѐки  рақамда  тасвир  этилган  бўлса,  шунча 
хил  поэтик  манзара,  бетакрор  бадиий 
кечинмаларни  ҳам  вужудга  келтиради. 
Худди шу ҳол бутун ўзбек шеърияти каби 
Атойи  лирик  меросида  ҳам  кўринади. 
Унда  Юсуф  ўттиздан  ортиқ,  Масиҳ 
йигирмадан зиѐд, Сулаймон етти, Хизр ўн 
олти,  Нуҳ  олти,  Яъқуб  беш,  Мусо  тўрт, 
Аюб  уч  бора  бадиий  тимсол  –  талмеҳ 
сифатида  тасвир  этилган.  Эътиборлиси  бу 
образ  –  тимсоллар    ҳар  бир  мисра  ѐки 
байтда  ўзгача  бир  руҳият  ва  бадиий  – 
эстетик    маъноларни  юзага  чиқаради. 
Мисол  учун  Атойи  талқинича  ҳам 
Муҳаммад  Мустафо  нубувват  тимсоли 
ҳисобланади. Яъни, нубувват унинг ―нур‖, 
(―ҳақиқати  муҳаммадия‖)  ва  ―сурат‖, 
(―мажози 

мухаммадия‖) 

тарзидаги 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

58 

 

борлиғидир.  Бу  ҳолат  мумтоз  шеъриятда 
турлича  тасвирий  ифодалар  билан  талқин 
этилади.  Мавлоно  Атойи  лирикасида  эса 
бу мақом ―қулф ва калит‖ рамзида оҳорий 
ташбеҳ  касб  этган  бўлиб,  бундай  талқин 
ифодаси  бошқа  бир  шеърий  сатрларда 
кузатилмайди. 

Нубувват бобининг қуфлу калиди, 
Санга 

топшурди 

охир 

дамда 

Фаттоҳ. 

Бу  ўринда  байтдаги  ҳар  бир  сўз  ва 

ифода  юксак  маҳорат  билан  бадиий  – 
эстетик  фикр  мантиғига  хизмат  этган. 
Масалан,  унда  ал-Ҳақ  маъноси  ва 
сифатини  билдириб  келувчи  ―Фаттоҳ‖ 
тушунчаси  ҳам  шеър  оҳанггига  биноан 
келтирилган.  У  бежизга  айнан  Фаттоҳ 
тарзида  қўлланилмаган.  Бадиий  талқин 
учун  Ҳақ  афъолу  сифотларидек  беҳисоб 
образли  ифодалар  кам  учрайди.  Гап 
шундаки, 

Шарқ 

шеъриятида 

бу 

ифодаларни  мақсадга  мувофиқ,  ўз  ўрнида 
ишлата  билиш  масаласи  ҳам  юксак 
маҳорат  талаб  этиш  билан  бирга  беназир 
илму  урфон  соҳиби  бўлишни  ҳам  тақозо 
этган.  Шу  нуқтаи  назардан  Атойи 
талқинида,  Фаттоҳнинг  -  ―фатҳ  этувчи‖, 
―забт  этувчи‖  маъноси  эмас,  балки 
―тугунларни  очувчи‖,  ―масалани  ечувчи‖ 
мазмунидаги  ифодаси  назарда  тутилган 
бўлиб,  бу  ―қулфни  очувчи  ва  ѐпувчи 
калит‖ маъносига бадиий рамз вазифасини 
бажариб  берган.  Бунда  ―қулф‖  нубувват 
рамзи  бўлса,  ―калит‖  Ҳазрати  Мустафо 
тимсолидир.  Шарқона  талқинларга  кўра, 
нубувват  эшиклари  қулфини  очган  ҳам, 
ѐпган  ҳам  Муҳаммад  пайғамбар  деб 
қаралади.  Иккинчи  томондан  байтда 
назарда  тутилган  рамзий  талқинлар, 
Муҳаммадга  ―нубувват  боби‖га  ―қулфу 
калитлик‖  мартабаси    Фаттоҳ  томонидан 
топширилганлигига  ҳам  ишора  этмоқда. 
Демак, 

Атойи 

талқинича, 

Мустафо 

нубувватни  очувчи  ва  ѐпувчи  ―мажоз 
калити‖  бўлса,  Фаттоҳ    барча  бандлар, 
хусусан, нубувватни ҳам очувчи ва ѐпувчи 
―ҳақиқат 

калити‖дир. 

Ушбу 

талқин 

замирида  шоирнинг  рамздан  фойдаланиш 
маҳорати  ва  шеър  жозибадорлигини 
таъмин  этувчи  яна  бир  муҳим  жиҳат 

шундаки,  унда  Муҳаммад  сиймоси  айни 
бир  образ  ѐки  тимсолда  келтирилмасдан, 
фақат  сатрлар  маъно  оҳанги  орқалигина 
юзага  чиқарилади.  Бу  оҳанг  ―санга‖ 
олмошида  акс  этган,  холос.  Шундан 
байтда:  ―Фаттоҳ  охир-оқибат  нубувват 
бобининг 

қулфи-калитини 

сенга 

топширди‖, – мазмуни келиб чиқади. Агар 
шу  тариқа  бу  масала  талқинини  бошқа 
бадиий  ифодалар  билан  ҳам  таққос 
этадиган 

бўлсак, 

унда 

нубувват 

ифодасидаги  рамзият  тасвирлари  табора 
ранго-ранглашиб  кетаверади.  Шарқона 
талқинларда  шу  ―нур‖  маърифати  бутун 
борлиқ,  жумладан,  нубувватнинг  ҳам 
асосини  ташкил  этади.  Набийлик  шакли 
эса Ҳазрати Одам билан бошланади. Унинг 
набийлиги 

одамзод 

шарафи 

ва 

мукаррамлиги, 

―комил 

халифалиги‖ 

белгисидир. 

Атойи 

талқинича, 

Шайтоннинг  одамга  сажда  қилмасдан 
Тангри 

мардудига 

(рад 

этилган) 

учраганлигига  сабаб  Одам  ҳуснида  ўша 
―жамол 

ва 

камол 

нури‖ни 

кўрганлигидандир.  

Жамолинг  нурини  Одам  ҳуснинда 

кўруб Шайтон, 

Чу  сажда  қилмади,  бўлди  ҳамиша 

Тенгри мардуди.  

Шарқона  қарашларга  кўра,  Шайтон 

тарихи  одамзод  кечмишидан  жуда  ҳам 
узоқдир.  У  манбаларда  муттасил  ибодати 
туфайли  еттинчи  қават  ердан  еттинчи 
қават  осмонгача  кўтарилганлиги  қайд 
этилади.  Шайтон  биринчи  бўлиб  обид, 
зоҳид,  ориф,  вали,  ҳорис,  азиз  саналган 
эди.  Бироқ  Лавҳ  ал-Маҳфузда  (тақдир 
ѐзиғи) унинг қисматига мардудлик ѐзилган 
эди.  Баъзи  талқинларда  бу  мардудлик 
такаббурлик, 

Ҳақ 

иродасига 

эътиборсизлик,  айримларида  Аллоҳга, 
баъзисида  унинг  яратиғларига  душманлик 
боис  деб  қаралади.  Баъзи  талқинларда  эса 
бу  мардудлик  ҳам    синов  даври  сифатида 
баҳоланади.  Атойи  эса  бу  масалани  ўзига 
хос  бир  бадиий  кашфиѐт  билан  талқин 
этади.  Унга  кўра,  Шайтон  Одам  ҳуснида 
жамол  нурини  пайқайди.  Бу  одамзоднинг 
меҳр  –  муҳаббат    билан  яратилганлигини 
билдирар  эди.  Зеро,  шарқона  қарашлар 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

59 

 

бўйича  оламу  одам  Ҳақнинг  ана  шу 
―нур‖га  муҳаббатидан  бино  этилганлиги 
қайд этилади. Шу севимлилик боис одамга 
фаришталар 

сажда 

кўрсатдилар. 

Бу 

Шайтоннинг  ғашини  келтиради.  Ўзини  бу 
севимлиликдан  мосиво  ҳис  этади.  Одамга 
сажда  келтирмайди.  Тангри  таолонинг 
ҳамишалик  мардудига  айланди.  Халқ 
орасида  юрадиган  ―ноумид  шайтон‖  
ибораси ҳам шундандир. Атойи талқинида, 
шайтоний  манманликка  нисбатан  инсоний 
хокисорлик  улуғланади.  Унинг  қаламига 
мансуб  сатрларда  айтилишича,  одам 
тийнати  Жаброил  келтирган  камтарлик 
зийнати билан қорилгандир. 

Тахмир  этарда  тийнати  одамни 

қудсилар, 

Келтурди  Жабраил  анинг  хоки 

роҳини. 

Яъни,  одамийнинг  хулқ  –  атвори  

поклик билан қорилаѐтганида, хокисорлик, 
камсуқумлик  тупроғи  Жаброили  Амин 
томонидан  келтирилган  эди.  Мумтоз 
шеъриятда  нубувват  тимсоллари  тасвир 
этилганда  ўзаро  мувозийлик  кўпинча  вақт 
нуқтаи  назаридан  эмас,  балки  бадиият 
жиҳатдан    талқинни  юзага  келтиради.  Шу 
боис  Хизр  умри,  Сулаймон  мулки,  Нуҳ 
умри,  Сомирий  сеҳри,  Масиҳ  эъжози, 
Юсуф 

ҳусни 

сингари 

ўхшатмалар 

биргаликда  тасвир  этилаверади.  Бундай 
анъана  Атойи  ижодига  ҳам  хосдир.  Бунда 
фақат  бадиият  талаби  устуворлик  қилади, 
холос.  Тарихан  олиб  қаралганда  эса 
бошқача  манзара  намоѐн  бўлади.  Биргина 
мисол  ―Қисас  ул-анбиѐ‖  ѐки  бошқа 
набийлар  тарихларида  ал-Хизр  абадий 
тирик,  эзгу  ишларда  мададкор    сифатида 
талқин  этилса-да,  нубувват  ҳалқасида 
фақат  Мусо  ва  Илѐс  қиссаларида  зикр 
этилади.  Лекин  бадиий  талқинларда  ўзга 
набий  ва  тарихий  –  афсонавий  сиймолар 
билан  ҳам  бир  ўринда  келаверади. 
Атойининг  ушбу  байтида  Хизр  тимсоли 
Нуҳ 

билан 

бирга 

тасвир 

этилади. 

Аниқроғи,  Хизр  оби  ҳаѐти  ва  Нуҳ  умри 
бир  поэтик  манзара  кашфига  хизмат 
қилади. 

Аслида 

уларни 

тарихан 

боғлайдиган нуқталар эътироф этилмайди. 
Бунда  гўѐ 

маъшуқ  санамнинг  ўзи 

руҳсифатдир.  Лаби  лаъли  эса  Хизрнинг 
тириклик  суви  қадар  бўлиб,  Нуҳ  умрини 
ҳосил қилади.  

Бу  пари  пайкар  санам  гўѐки  маҳзи 

руҳдур, 

Лаъли  Хизр  оби  ҳаѐти,  қилди  умри 

Нуҳдур. 

Бошқа 

ўринларда 

ҳам 

лирик 

қаҳрамон  учун  Нуҳ  кечирган  узоқ  умр 
рамз  вазифасини  ўтайди.  Гўѐ  ошиқ  учун 
висол  йўлида  бу  умр  ҳам  ҳеч  нимани 
англатмайди.  Бу  йўлда  ошиқ  кўзидан 
оққан  ѐш  дарѐси  тўфони  оламни  ғарқ 
этади.  Шундан  Атойи  ўз  ғазалларидан 
бирида:  ―Топмасам  васлингниким,  ул  Нуҳ 
умридур  манга,  Ғарқи  тўфон  айлагай 
оламни  кўз  ѐшим  менинг‖,  -  дейди.  Ёки 
шоир лирик қаҳрамони учун маъшуқ билан 
кечирган  бир  лаҳза  Сулаймон  мулки  ва 
Нуҳ умрига тенглашади. Яъни: ―Сулаймон 
мулкидур  ҳам  Нуҳ  умри,  Санинг  бирла 
кечурган  бир  замоним‖.  Бунда,  албатта, 
Сулаймондек  бутун  олам  подшоси  ва 
унинг  беҳисоб  мол  –  мулки  ҳамда  Нуҳ 
сингари  қирқ  –  эллик  авлод  даражасидаги 
узоқ 

умрни 

кўз 

ўнггимизда 

гавдалантирсак, 

бадиий 

талқин 

рамзиятидан 

ҳайрат 

ўз 

– 

ўзидан  

ойдинлашади.  Мавлоно  Атойи  яна  бир 
байтида  лирик  қаҳрамон  ―маҳбуба  билан 
кечирган бир онини Хизр ҳаѐти, Нуҳ умри, 
Жамшид мулкига‖ ҳам тенглаштирмайди. 

Ҳаѐти  Хизру  умри  Нуҳу  ҳам 

Жамшиднинг мулкин, 

Тенг 

этмасмен 

санинг 

бирла 

кечурган бир замонимға. 

Шоир шеъриятида Сулаймон образи 

талқин  этилганда  кўпинча  у  билан  боғлиқ 
ҳолда 

ѐ 

―мулк‖, 

ѐки 

―чумоли‖ 

тушунчаларига 

мурожаат 

этилади. 

Маълумки,  мулк  ва  молик  тушунчалари 
ўзакдош 

сўзлар 

ҳисобланади. 

Мулк 

дейилганда  предмет  маъносида  моддий 
олам  ва  унинг  бойликлари  назарда 
тутилади.  Молик  тушунчаси  эса  барча 
мулклар  эгаси  маъносини  англатади.  Ҳар 
иккала 

тушунча 

ҳам 

мумтоз 

адабиѐтимизда 

кўп 

маъноли 

сўзлар 

сирасига киради. Мумтоз адабиѐтда Молик 
кичик    бир  мулк  соҳибидан  Молик  ал-


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

60 

 

мулк, яъни барча мулклар эгаси бўлган ал-
Ҳақ  маъносигача,  мулк  –  оддий    бир 
ашѐдан  бутун  борлиқ  мулкигача  бўлган 
маъноларда  талқин  этилади.  Шарқона 
талқинларга  кўра,  бутун  олам  мулкини 
бошқариш  тўрт  кишига  насиб  этган  экан. 
Шулардан  иккитаси,  яъни  Сулаймон  ва 
Зулқарнайн  муслим,  иккитаси,  яъни 
Намруд ва Бухт Наср куффор аҳлидан деб 
қаралади.  Мумтоз  шеъриятда  шундан 
келиб чиқиб Сулаймон пайғамбар беҳисоб 
молу  мулкка  эга  бўлган  жаҳон  шоҳи 
образини 

ифодалаб 

келади. 

Шунга 

қарамасдан  ҳам  Сулаймон  жуда  кўп 
синовлардан 

ўтказилади. 

Шундай 

синовлардан  бири  шу  даражадаги  салобат 
билан  ҳам  бир  чумолининг  ақли  қошида 
ҳайратда  қолиши  воқелигини  айтиб  ўтиш 
мумкин. Аммо шеъриятда, хусусан, Атойи 
лирикасида  чумоли  бу  фабула  маъносида 
эмас,  балки  Сулаймонга  тегишли  бўлган 
жонзод  сифатида  ўзга  адабий  –  эстетик 
манзаралар 

яратишга 

хизмат 

этади. 

Умуман  мумтоз  шеъриятда  нубувват 
тимсоллари  талқин  этилганда  худди 
шундай  адабий  қонуниятларга  амал 
қилинади.  Яъни,  муайян  сатрларда  у  ѐки 
бу  набий  ѐки  бошқа  тарихий  –  афсонавий  
шахс тасвирланар экан, улар билан боғлиқ 
турли  жонли  ва  жонсиз  предметлар  ҳам 
келиб  ўзга  бир  тасвир,  бошқа  бир  талқин 
иқлимларини  ҳосил  қилади.  Бунга  Атойи 
лирикасидан 

ҳам 

кўплаб 

мисоллар 

келтириш  мумкин.  Чунончи,  Сулаймон 
образи  талқинидаги  ―мур‖  ҳам  худди 
шундай  моҳият  касб  этади.  Шоир  ўз 
ғазалларидан  бирида  ―мур‖  ва  Сулаймон 
образларини 

бир 

ўринда 

тасвирлаб, 

ажойиб бир бадиий лавҳа яратади.  

Мурни  озурда  қилма,  хосса  ошиқ 

кўнглини, 

Ҳусн 

мулкинда 

тиларсанким, 

Сулаймон бўлғасен. 

Байт мазмунига кўра, ―хос ошиқлар 

кўнглини ҳусн мулкида истасанг, чумолига 
ҳам  озор  бермагил‖,  –  дейилган  хулоса 
бор.  Шунда  Сулаймондек  мулк  эгаси 
бўласан.  Бунда  ошиқ  кўнгилнинг  ҳусн 
мулкига  эга  бўлиши,  Сулаймоннинг  олам 
мулкига 

эгалиги 

билан 

баробарлаштирилган.  Яъни,  ошиқ  ва 
Сулаймон,  гўзаллик  ва  бойлик  мулки, 
кўнгил  ва  чумоли  озурдалиги  бир  қаторга 
қўйилиб  талқин  этилган.  Хулоса  эса  аѐн, 
кўнгилда  пайдо  бўлган  ишқ  ошиқни  ҳусн 
мулкининг  шоҳи  даражасига  кўтаради. 
Бошқа бир мисраларда эса Ҳорут ва Морут 
қиссаларига 

эътибор 

қаратилади. 

Маълумки,  ушбу  қисса  бани  одам  учун 
ниҳоятда  катта  ибратга  эгадир.  Асли 
фаришталардан бўлган бу тимсоллар сабру 
қаноат  бобида  сабот  кўрсата  олмасдан 
охиратгача Бобил чоҳига ташланиб қаттиқ 
жазога  тортиладилар.  Уларнинг  аччиқ 
қисматини акс эттирувчи ривоят фабуласи 
мумтоз  шеъриятимизда  кўп  ҳам  кўзга 
ташланавермайди. 

Атойи 

бу 

ибрат 

қиссасидан 

ўзгача 

оҳангли 

эстетик 

талқинни  амалга  оширишда  фойдаланади. 
Бу  мумтоз  шеър  бадииятининг  ўзига  хос 
тасвир  услуби  ҳам  ҳисобланади.  Унда 
айтилишича,  ―сенинг  кўзинг  сеҳри  ғам 
диѐрини  Бобил  чоҳидек  қилиб,  нозу  ишва 
билан  кўнгилни  Ҳорутдек  чоҳга  мубтало 
қилди.  Шакардек  оғзинг  шарбати  Хизр 
сувини, 

лаъли 

лабинг 

эса 

яшил 

кўкарчинларни яширди.   

Чоҳи  Бобилтек  қилиб  ғам  гўшасин 

соҳир кўзунг, 

Шева  бирла  мубтало  қилди  кўнгул 

Ҳорутини. 

Хизрнинг  суйин  яшурди  шаккар 

оғзинг шарбати, 

Сабзайи лаъли лабинг ҳам сабзи хат 

ѐқутини. 

Бундан  шундай  хулоса  чиқариш 

мумкинки,  мумтоз  шеъриятда  битта  образ 
–  тимсол  ѐки  сўзгина  эмас,  балки  бутун 
бир  сюжет  ҳам  истиоравий  маъно 
ифодалашга  хизмат  этади.  Бу  ўринда  ҳам 
ичидан  дунѐнинг  барча  бадбўйликлари 
анқиб  турадиган  ва  унга  Ҳорут  билан 
Морут ташланган қудуқ Чоҳи Бобил – ―ғам 
гўшаси‖га, 

бу 

фаришталар 

синов 

мақсадида  ўргатадиган  сеҳр  –  жоду  – 
―кўз‖га,  гўзалга  маҳлиѐ  бўлиб  ўз  ҳолидан 
мосиво  бўлган  Ҳорут  –  ―кўнгил‖га,  Хизр 
чашмаси  –  ―оғиз  шарбати‖га,  лаъли  лаб  – 
―яшил 

кўкарчин‖га 

миқѐсан 

рамз  

талқинидир.    Албатта,  ғам,  кўз,  кўнгил, 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

61 

 

оғиз,  лаб,  хат  кабилар  ҳар  бири  рамзий 
маънога  эга  бўлган  бадиий  тимсол 
ҳисобланади.  Масалан,    бир  маънода  ғам 
гўшаси  –  дунѐ  ҳаѐти,  кўз  -    мушоҳада, 
басират,  кўнгил  –  ишқ  ва  сирлар  мазҳари, 
оғиз – махфий асрор, лаб – илоҳий сўзлар, 
хат  –  улуғлик,  ғайб  олами  рамзини 
ифодалаб  келади.  Мумтоз  шеъриятда  бу 
ҳақиқатларни 

тасвир 

этадиган 

сон-

саноқсиз  мажозий  ифодалар  бор.  Шулар 
ичида  энг  сермаҳсули  аҳли  нубувват 
тариқи    сиймолари  ва  улар  билан  боғлиқ 
поэтик  тимсоллардир.  Атойи  мазкур 
мисраларда  яна  лаб  тимсолини  рамзий 
ифодалар  билан  тасвирлайди.  Уни  жаннат 
боғидаги  Кавсар  шарбатидан  ҳам,  Хизрга 
туганмас умр ато этган оби ҳайвондан ҳам 
аъло кўради. Яъни, шоир: ―Мен нетай боғи 
беҳишту 

Хизр 

умринким, 

манга, 

Лабларингдур  оби  ҳайвон  бирла  Кавсар 
шарбати‖,  -  дейди.  Ёки  бошқа  бир  ўринда 
―Аллоҳ  сенга  Нуҳ  умрини  берсин,  менга 
айрилиқда Аюб сабрини ато этсин. Бу ғам, 
яъни  фироқ  дарди  менда,  бундай  ҳусн  эса  
сендадир.  Шу  боис  сени  Юсуф,  мени  эса 
Яъқуб деб атасинлар‖, - дейди.   

Санга берсун илоҳи Нуҳ умрин, 
Манга ҳам фурқатингда сабри Айюб. 
Бу ғамким, биздадур, бу ҳусн сизда, 
Сени Юсуф десунлар, бизни Яъқуб. 

Шарқ  адабиѐтларида  умр  –  ҳаѐтнинг  

инсон  ўз  кўзи  билан  кўриб  кечирадиган 
томони деб талқин этилади. Аҳли нубувват 
тарихларида 

қисқа 

фурсатли 

умргузаронлик 

қилган 

сиймолардан 

тортиб, 

абадий 

ҳаѐт 

инъом 

этилганларигача  қайд  қилинади.  Умрини 
ҳаѐт кечмишлари билан ўтказган сиймолар 
ичида  Нуҳ  қадар  узоқ  муддатли  дунѐвий 
фаолият  олиб  борганлари  талқинларда 
деярли  учрамайди.  Абадий  тирик  деб 
талқин  этиладиган  Исо,    Идрис,  Хизр, 
Илѐсларнинг 

ҳам 

дунѐвий 

яшаш 

муҳлатлари 

чегаралидир. 

Фикру 

ожизимизча,  Нуҳ  узоқ  умр  кечирганлиги 
унинг  ҳаѐти  бир  тамаддун  тамом  бўлиб, 
иккинчиси 

бошланганлигига 

тўғри 

келганлиги билан ҳам боғлиқдир. Мана шу 
оралиқни  Нуҳ  тарихи  боғлаб  туради. 
Рабғузий  талқинича,  Нуҳга  рисолат  юз 

ѐшида келган, тўққиз юз эллик йил имонга 
даъват қилган. Яна бир ривоятга кўра тўрт 
юз ѐшида пайғамбарлик келган. Тўфондан 
кейин  уч  юз  эллик  йил  яшаган.  Ҳаммаси 
бўлиб бир минг етти юз йил умр кечирган. 
Алишер  Навоий  фикрича  эса  унга 
баъзилар  қирқ,  баъзилар  икки  юз  эллик 
ѐшидан кейин ваҳий келган деб айтадилар. 
Тўққиз юз эллик йил халқни имонга даъват 
этган.  Нуҳнинг  умри  бир  минг  олти  юз, 
баъзилар  айтишича,  минг  уч  юзга  етиб 
оламдан  ўтган.  Шеъриятда  Нуҳ  яшаш 
тарзи  эмас,  балки  умр  муддати  эстетик 
туйғу  уйғотади.  Одатда,  Нуҳ  умри  изҳор 
этилганда эзгу истаклар назарда тутилади. 
Шарқона  талқинларга  кўра,  азизлар  умри 
қанча  бўлса  ҳам  биринчи  галда  сабот  ва 
матонат 

йўли, 

эзгулик 

ва 

поклик 

матлабидир.  Нубувват  тарихида  умр  – 
дунѐ    зуғумларига  сабру  чидам  даври  деб 
ҳам  талқин  этилади.  Шу  жиҳатдан  Аюб 
пайғамбар  сабру  тоқатга  рамз  этилади.  Бу 
сиймо ҳақида ―Қасас ар - Рабғузий‖да ҳам, 
―Тарихи анбиѐ ва ҳукамо‖да ҳам маълумот 
учрамайди. 

Қуръони 

каримда 

Аюб 

пайғамбарлардан  бири  сифатида  қайд 
этилади.  Мумтоз  шеъриятда  эса  унча 
самарали  бўлмаса-да,  бадиий  санъат 
сифатида 

кўзга 

ташланиб 

туради. 

Талқинларга 

кўра, 

Аюб 

Иброҳим 

авлодидан  саналади.    У  бой  –  бадавлат, 
мол  –  дунѐси    беҳисоб,  фарзандлари, 
қариндошлари   кўп  эди.  Лекин    унга  оғир 
синовлар  раво  кўрилади.  Оғир  дардга 
чалинади.  Ҳақ  ѐди  ва  зикри  учун  юрак 
ҳамда  тилигина  омон  қолади.  Барча 
бойлигидан 

айрилади, 

қариндошлари 

ташлаб  кетади.  Яқинлари  унга  нисбатан 
иғво  ва  бўҳтон  тарқатадилар.  Ҳатто  
ширкда ҳам айблайдилар. Унга фақат аҳли 
аѐли  садоқат  билан  хизмат  қилади. 
Манбаларга  кўра,  ўн  саккиз  йил  шу 
тахлитда  азоб  –  уқубат    чекади.  Лекин 
бирор  сония  ҳам  Ҳақ  зикрини  унутмайди. 
Аюб  барчасини  сабр  билан  енгиб  ўтади. 
Унга  қайтадан  соғлик  ва  беҳисоб  бойлик 
ато  этилади.  Иккита  булут  тепасига  келиб 
бири  олтин,  бири  кумуш  ѐмғир  ѐғдиради. 
Аюбнинг  мана  шу  матонати  бадиий 
талқинларда  ибрат  ва  тамсил  вазифасини 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

62 

 

бажаради. Атойи лирик қаҳрамони ҳам шу 
нуқтаи  назардан  ўзига  Аюб  сабрини 
истайди. Яъқуб ва Юсуф қиссаси ҳам Аюб 
тарихидан  ўтса  ўтадики,  аммо  ундан 
қолишмаслиги барчага аѐндир. Лекин сабр, 
фироқ  масалаларида  Яъқуб  ва  Юсуф 
тамсили 

шеъриятда 

ниҳоят 

дилдор 

манзараларни  ҳосил  этади.  Бунинг  боиси, 
бизнингча, Юсуф сюжетида тасвир дийдор 
билан 

хотималанишидадир. 

Атойи 

талқинида ҳуснга – Юсуф, айрилиқ ғамига 
–  Яъқуб      мажоз  тимсоли  бўлиб  келади.  
Бугина 

эмас, 

шоир 

шеъриятида 

маъшуқалик  мазҳарининг  ифодаланишида 
Юсуф  сюжети  бажарган  бадиий  тасвир 
кўлами  ниҳоят  хилма  –  хилдир.  Мисол 
учун Атойи ушбу мисраларида юз – Юсуф, 
зақан(ияк)  чуқурлиги  –  қудуқ,  соч  – 
арғамчи,  нафас  –  Исо,  хат  –  Хизр,  лаб  – 
тиниқлик сифатида талқин этилади.  

Юсуф  юзи,  қудуқ  зақани  бор,  сочи 

расан, 

Исо  дамию  Хизру  хат  ерни  зулол 

эрур. 

Бунда  ботин  маъноларига  кўра 

оладиган бўлсак, юз – илоҳий ҳусн, жамол 
тажаллисидир.  Зақан  –  илоҳий  тажалли 
мушоҳадаси,  унинг  чуқурлиги  жамолни 
мушоҳада этиш нозиклиги саналади. Соч – 
моҳиятни  зоҳир  қилиш,  талаб  йўлидаги 
мустаҳкам  арқонни  англатади.  Хат  – 
буюклик  бўлса,  лаб  –  илоҳий  файз 
ҳисобланади.  Шундан  шоир  илоҳий 
зуҳурротни мажозан ифодалашда бир йўла 
Юсуф, 

Исо, 

Хизр 

билан 

боғлиқ 

тафсилотлардан 

маҳорат 

билан 

фойдаланади.  Ушбу  мисраларда  эса  ―эй 
ҳуснда  комил,  сенинг  жамолинг  Юсуфдан 
ѐдгорлик,  сенинг  ҳажрингда  кўзларим 
Яъқубдекдир‖, - тарзида  маъно бор. Яъни: 
―Эй  камоли  ҳусн,  Юсуфдин  жамолинг 
ѐдгор, 

Бўлди 

ҳажрингдин 

биайниҳ 

кўзларим  Яъқубвор‖,  -  дейди.  Ҳусн  – 
мукаммал  камолот  ва  сифат  рамзидир. 
Яъни, жамол, дийдор, ҳусн – Ҳақ  зотидаги 
мукаммал 

комилликлар 

бадиий 

ифодасидир.  Атойи  бир  ғазалида  ишқ 
назари,  чоҳи  занахдон  (ияк  чуқури), 
кўнгил Юсуфи, зулф расани (зулф арқони) 

каби    образли  бирикмалар  билан  бадиий 
манзара яратади.  

Ногаҳ  назарим  чоҳи  занахдонингға 

тушти, 

Боғланди  кўнгул  Юсуфи  зулфинг 

расанида. 

Бунда  сиртдан  қаралганда  шеърда 

―менинг  назарим  чоҳи  занахдонинга 
тушиб, 

кўнглим 

зулфинг 

арқонига 

боғланди‖,  –  тарзида  мазмун  бор.  Шоир 
тасвирни  шу  даражада  маҳорат  билан 
амалга  оширганки,  унда  китобхон  бир 
қарашда  Юсуф  воқелигини  сезмасдан 
қолади.  Бироқ  уни  англамаслик  кишини 
шеър  бадииятидан  йироқлаштиради.  Бир 
сўз  билан  айтилганда  байт  мазмуни  учун 
Юсуфнинг 

биродарлари 

томонидан 

қудуққа ташланиши воқеаси бадиий тасвир 
бўлиб 

хизмат 

этади. 

Бу 

воқелик 

бутунисича  шеърга  кўчирилган.  Бошқа 
хилда изоҳланганда, ―қудуқ ичидаги ҳолат 
юзага  чиқарилган‖.  Қудуқ  –  бағбақа 
чуқурлигига,  кўнгил  –  Юсуфга,  зулф  – 
арқонга 

айланган. 

Байтнинг 

ботин 

маъноси,  кўнгилнинг  оташин  ишқ  билан 
азалий 

маъшуқага 

боғланганлигини 

билдиради.  Навбатдаги  сатрларда  ҳам 
Юсуф  мавзуси  давом  этади.  Лек  бунда 
Юсуфнинг  зиндонбанд  этилиши  воқелиги 
лирик тасвирга асос бўлган. Байт мазмуни 
зоҳиран қаралганда ҳам, ботинан ҳам ишқ 
мавзуси 

талқинига 

доир 

эканлиги 

кўринади.  Мумтоз  тасвирларда  ишқ 
талқини  икки,  яъни  зоҳирий  ва  ботиний 
қатламда 

акс 

эттирилиши 

шарқона 

қарашлардаги  ―мажозий  ва  ҳақиқий  ишқ‖ 
масалаларига бориб тақалади. Шеърда юз, 
кўнгил,  зулф,  кўз,  лаб,  қош,  қомат  ва 
бошқалар  тасвир  этилганда  талқин  ўша 
―ҳақиқий  ишқнинг  мажоз  тили‖  билан 
ифодаланаѐтганлигини  билдиради.  Акс 
ҳолда  ―ҳеч  бир  мумтоз  адиб  ѐрнинг  қошу 
кўзини  мадҳ  этиш  учунгина  қалам 
тутмас‖лиги  маълум  бўлади  (Иброҳим 
Ҳаққул).    Шеър  ташдан  изоҳланганда 
―кўнгил  юзга  ошуфта  бўлди,  зулф  ва 
сақоқини  истайди.  Бу  Юсуфни  севганлар 
уни 

зиндонбанд 

этишни 

орзу 

қилганларидекдир‖,  –  маънодаги  фикр 
келиб чиқади.  


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

63 

 

Чун  юзин  севди  кўнгул  зулфу 

занахдонин тилар, 

Оре,  Юсуфни  севанлар  банду  зиндон 

орзулар.  

Бу  ўринда  ҳам  кўнгил  тимсоли 

Юсуф  билан  монанд  равишда  талқин 
этилади. Кўнгилнинг юзга ишқи – зулф  ва 
занахдонга  тузоқ  этилганидир.  Бу  ишқ 
боис 

Юсуфнинг 

банди 

этилишига 

ўхшатилади.  Шу  жойга  келиб  бир 
мулоҳазани  айтиб  ўтиш  керак  бўлади. 
Биринчидан,  кўнгилни  Юсуфга  қиѐс  этиш 
ҳам  бетакрор  талқиндир.  Иккинчидан, 
―Юсуфнома‖ларда 

Юсуфнинг 

банди 

этилишига бир сабаб Зулайҳо ишқини рад 
этишидан  келиб  чиқади.  Яъни,  сюжетда 
Юсуф  зиндонга  ташланган  бўлса,  шоир 
талқинида  ошиқ  кўнгилга  банди  этилади 
(―Юсуфни  севган  уни  зиндонбанд  этишни 
орзу  қилади‖).  Байт  тасвирида  худди 
Қуръондаги 

каби 

Зулайҳо 

номи 

учрамайди. Аммо унга ―Юсуфни севанлар‖ 
тарзида  ишора  этилади.  Шундан  Юсуф  ва 
кўнгил маъшуқни ошиқ этган ҳусн шоҳига 
мажоз  бўлиб  келади.  Янада  аниқроғи 
бадиий  талқинларда  кўнгил  ва  Юсуф 
ишқга мазҳар бўлганлиги билан ҳам ўзаро 
мос  ва  хос  тимсоллик  касб  этади.  Атойи 
талқинича,  Юсуфга  зиндон  ишқ  тузоғи 
бўлгани  каби  кўнгилга  сақоқ  чуқурлиги 
шул  юзга  ошуфталик  тузоғидир.  Шу 
тариқа  бадиий  талқинлардан  Яъқубни 
―пири  Канъон‖  тарзида  таъриф  билан 
қўллаш  ҳам  Атойи  топилмаларидан 
саналади.  Албатта,  мумтоз  адабиѐтимизда 
Одам  –  ―Абулбашар‖,  Нуҳ  –  ―Шайх  ул-
анбиѐ‖, Иброҳим – ―Абул анбиѐ‖ тарзидаги 
номларда  ҳам  талқин  этилади.  Лекин 
―Канъон  пири‖  шаклида  тавсиф  Атойи 
талқинидагина учрайди.  

Умри  жовидон  берурда,  Хизрға  оби 

ҳаѐт, 

Шарбати  лаъли  лабингдин  олди 

қатра чошни. 

Неча  йиғлай  ҳасратингда  пири 

Канъони бикин, 

Раҳм  қил,  охир  йигитсен,  кўр, 

кўзимда ѐшни

Мисраларда:  ―оби  ҳаѐт  -  Хизрга 

абадийлик  умрини  бераѐтганда,  бир  қатра 

тотни 

сенинг 

лаъли 

лабингнинг 

шарбатидан олди. Пири Канъондек сенинг 
ҳасратингда  қанча  йиғлайин,  ахир,  раҳм 
қил, 

кўзимдаги 

ѐшларни 

кўр‖, 

– 

мазмунидаги  фикрлар  баѐн  этилади.  Бу 
ўринда  ―кўр‖  икки  хил  маънода,  яъни 
―кўрмоқ‖  феъли  ва    ―кўр  кўз‖  маъносида 
сифатни  англатиб  келмоқда.  Иккинчи 
маънода  Яъқубнинг  жигаргўшаси  Юсуф 
дардида  кўзи  кўрмас  бўлиб  қолганлигига 
ишора 

бор. 

―Қисас 

ул-анбиѐ‖ларда 

гўзаллик  ҳақида  гап  кетганда  аѐллардан 
биринчи  заифа  Ҳавога,  эрлардан  эса 
Юсуфга  беқиѐс  чирой  ато  этилганлиги 
қайд  этилади.  ―Қисас  ар-Рабғузий‖да 
келтирилишича,  Аллоҳ  таоло  кўркни  юз 
бўлак  қилади.  Тўқсон  тўққиз    қисмини 
Ҳавога,  бир  улушини  қолган  ҳаммага 
беради.  Шу  бир  улушни  ҳам  ўнга  бўлади 
ва  тўққиз  қисмини  Юсуфга,  бир  қисмини 
бошқаларга  беради.  Момо  Ҳаводан  кейин 
гўзаллик  Зулайҳога  ҳам  нисбат  берилган. 
Лекин  бадиий  талқинларда  Ҳаво  ѐки 
Зулайҳо  эмас,  балки  Юсуф  ҳусну  малоҳат 
тимсоли  бўлиб  келади.  Умуман  мумтоз 
тасвирларда 

Лайли, 

Ширин, 

Узро, 

Дилором  кабилар  ҳам  дилдор  образлар 
сифатида  ишқ  махзари  деб  талқин  этилса-
да, 

кўркамлик 

тимсоли 

деб 

мадҳ 

этилмайди. Бу, фикримизча, Шарқ наздида 
аѐл гўзаллиги ички сир деб қабул этилиши 
билан  боғлиқлигида  бўлиб,  уни  ошкор 
этиш  бадиий  талқинда  мафтункорлик 
ҳисобланмаслиги  билан  характерланади.  
Шу боис Атойи ―у ҳуснда Юсуфдек бўлса, 
мен пири Канъон, кўзимга малҳам ҳам кор 
қилмайди‖, - дейди.   

Гарчи  Юсуфтек  бўлубтур,  ҳусн 

мисринда азиз, 

Пири  Канъонмен,  кўзумга  тўтиѐ 

раҳм айламас

Бу  ўринда  ҳам  Яъқуб  фарзанди 

дардида  кўзлари  кўр  бўлиб  қолганлиги 
воқелиги  лирик  ифодага  асос  бўлган. 
Байтда  сўзнинг  маъно  кўчиш  усулидан 
усталик  билан  фойдаланилган.  Унда 
―Миср‖  атоқли  отдан  турдош  отга 
айланган  бўлса,  ―азиз‖  отдан  сифатга 
кўчган,  Юсуф  ―тек‖  қўшимчаси  билан 
ташбиҳ  этилган,  Яъқуб  ―пири  Канъон‖ 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

64 

 

сифатида  ишлатилган.  Атойи  лирикасида 
Юсуф  тимсоли  билан  боғлиқ  бадиий 
топилмалардан  бири  ―Байтул-аҳзан‖  (ғам 
уйи)  тимсоли  ҳисобланади.  У  шоир 
шеъриятида  ―кўнгил  уйи‖га  қиѐс  этилади. 
Манбаларда 

―Байтул-аҳзан‖ 

ўз 

фарзандидан  айрилган  Яъқуб  пайғамбар 
томонидан  қуриб  олинган  уй  эканлиги 
айтилади.  У  Атойи  талқинида  ―Солиб 
борма  мени,  эй  Юсуфи  ҳусн,  Бу  кун 
Яъқубтек  Байтул-ҳазанда‖,  -  тарзида 
ифодаланади. 

Шундан 

гўѐ 

лирик 

қаҳрамоннинг  ―кўнгил  уйи‖  Юсуфидан 
айрилган 

Яъқубдек 

―Байтул-аҳзан‖га 

айланган.  Сен  Юсуфга  ўхшаб  менинг 
―Байтул-аҳзан  кўнглим‖га  назар  ташлагин 
–  дейди.  ―Байтул-аҳзан  айладим  кўнглум 
уйин 

Яъқубтек, 

Қил 

назар 

Юсуф 

менгизлиқ  Байтул-аҳзон  кўнглума‖.  Ёки 
бошқа  бир  мисраларда  Юсуф  –  ҳуснга, 
Яъқуб  -  дардга,  Байтул-аҳзан  –  кўнгилга 
ташбиҳ  этилиб,  бетакрор  бадиий-эстетик 
манзара яратилади. Яъни: ―сенинг ҳуснинг 
билан  менинг куюк  дардим  оламни  тутди. 
Юсуф,  Яъқуб  ва  Байтул-аҳзандан  сўз 
юритишнинг  ҳожати  йўқ‖,  -  деган 
мазмунда фикр билдиради.  

Дунѐни  тутти  санинг  ҳуснунг  била 

дардим сўзи, 

Юсуфу  Яъқуб  ила  байтул  ҳазандин 

ким десун? 

Шулар  қатори  Юсуфнинг  зиндонда 

чизган  сурати,  молга  сотилгани  воқеалари 
ҳам  шоир  шеъриятида  турли  рамзий 
тасвирларига 

эга. 

Айниқса 

Атойи 

лирикасида 

Юсуф 

билан 

Зулайҳо 

образлари  биргаликда  тасвир  этилган 
ўринлар  ҳам  учрайдики,  бундай  талқин 
бошқа бир шеърий ижод намуналарида кўп 
ҳам 

кўзга 

ташланмайди. 

Яъни, 

―Юсуфнома‖лар  шу  икки  образ  ва  улар 
орасидаги  ишқ  туфайли  китобхонларни 
ўзига кўпроқ мафтун этган бўлса-да, бироқ 
лирикада  улар  орасидаги  ишқ  ѐки  бошқа 
масалалар  рамзий  –  мажозий  талқинларда 
ҳамкорликда  иштирок  этмайди.  Бу  эса 
―Юсуфнома‖  мавзусининг  ниҳоятда  бир 
ўзига хос олам эканлигини ҳам кўрсатади. 
Шарқ  мумтоз  талқинларида  ишқ  ва 
ошиқлиқ  мавзуси  ҳижрон,  висол  сингари 

тушунчалар  билан  бутунлик  касб  этади. 
―Юсуфнома‖  ҳам  аслида  буюк  ишқ 
достони, аммо унда акс этган ишқ мазҳари 
―Фарҳод  ва  Ширин‖,  ―Лайли  ва  Мажнун‖, 
―Вомиқ  ва  Узро‖лар  билан  таққосланиши 
ўзга  руҳда  бўлиши  лозим.  Яъни,  бунда 
Юсуф  тимсоли  Ширин,  Лайли,  Узро  каби 
ишқ  мазҳаридир.  Шунинг  учун  бошқа 
ошиқ ва маъшуқ жуфтликлари бир ўринда 
тасвирланади.  Лекин  Юсуф  ва  Зулайҳо 
образларида 

бундай 

ҳол 

баъзи 

сатрлардагина  учрайди.  Тасвир  этилганда 
ҳам  ўзида  ишқ  алангасини  уйғотган  ―ҳусн 
шоҳи‖,  Зулайҳони  ―ор-номус  пардасидан 
чиқарган‖ 

хилқат 

Юсуф 

образида 

ифодаланади.  Буни  Ҳофизнинг  машҳур: 
―Мен  ул  Юсуфдаги  чексиз  гўзалликдан 
аниқ  билдим,  Чиқармиш      ишқ      номус   
пардасидан      Зулайҳони‖  мисралари  ѐки 
Бимий қаламига мансуб ―Ўртанди Зулайҳо 
кўп  Юсуфнинг  фироқида,  Ҳар  балдада 
дилдори  бегона  экан  мендек‖,  -  сатрлари 
мазмунидан  ҳам  илғаш  мумкин.  Атойи 
шеъриятида  ҳам  худди  шунга  ўхшаш 
талқин кузатилади.  

Ишқ 

мисринда 

азиз 

ўлмас 

Зулайҳодек киши, 

Кечмайин  Юсуф  учун  номусу  нангу 

оридин. 

Шу  ўринда  бир  нарсани  алоҳида 

таъкид 

этиб 

ўтиш 

керак. 

Мумтоз 

шеъриятда  Юсуф  образига  мурожаат 
этилганда 

кўпинча 

―азиз‖ 

сўзи 

қўлланилади. Бу мумтоз шеър поэтикасига 
хос  қонуниятдан  бири  саналади.  Унга 
кўра,  муайян  бадиий  тасвир  яратилганда 
бир тушунча доирасидаги уядош ифодалар 
битта  марказда  тўпланади.  Буни  таносуб 
санъати  деб  ҳам  атайдилар.  Лекин 
масаланинг  эътиборли  жиҳати  шундаки, 
шу  бир  доирадаги  тушунча  ѐки  сўз 
бутунлай  ўз  маъносидан  ташқарида  бўлиб 
келади. 

Чунончи 

Атойининг 

ушбу 

сатрларидаги ―миср‖, ―азиз‖ каби сўзларни 
айтилганларга мисол қилиб келтиришимиз 
мумкин.  Шеърда  оддий  поэтик  сўз  бўлиб 
келган 

бу 

тушунчалар 

аслида 

―Юсуфнома‖ларда  асосий  ўрин  тутадиган 
жой  ва  образлар  ҳисобланади.  Ушбу 
байтда  ҳам  Ҳофиз,  Бимий  талқинлари 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

65 

 

сингари  оҳанг  акс  этган.  Яъни  унда: 
―Юсуф учун ор-номусдан кечмасдан туриб 
ишқ  бобида  Зулайҳодек  муҳтарам  бўла 
олмайди‖, – тарзида фикр бор. Бу халқона 
таъбир  билан  айтилганда  ―жон  чекмасанг 
жонона  қайда‖  ҳикматига  мос  келади. 
Демак,  мумтоз  лирикада  ―ҳусн‖  масаласи 
алоҳида  бир  оламдир.  У  ўзида  ишқ 
зуҳуроти,  камол  тажаллиси,  мукаммал 
ҳақиқат ва мутлақ жамол руҳини ифодалаб 
келади.  Атойи  таъкидлаганидек,  ―Миср 
шаҳринда Зулайҳони азиз Юсуф учун, Хор 
қилғон  ер  тубиндин  ҳам  чиқориб  ҳусн 
эрур‖дир. Яъни, Зулайҳони Миср шаҳрида 
хор  қилган  Юсуф  эмас,  балки  унда  зоҳир 
бўлган  шу  ҳусн  ҳисобланади.  Шундан 
мумтоз  тасвир  бадиияти  учун  ―жонбахш 
лаб‖ – Масиҳога, ―ҳусн‖ – Юсуфга, ―малиҳ 
жамол‖ – Ҳабибга қиѐсланади.   

Бу лаби жонбахшу бу ҳусну малоҳат 

сендадур, 

Ё  сени  Юсуф  десунлар,  ѐ  Масиҳо,  ѐ 

Ҳабиб. 

Мавлоно Атойи талқини бўйича ҳам 

―ҳусн‖  кўп  маъноли  тушунчадир.  Унинг 
мажози  одамий  жамол  бўлса,  ҳақиқати 
илоҳий кўрк саналади. Бунда  у ҳам ўзида, 
ҳам  ҳақиқатда  гўзалликни  билдиради. 
Буни  моҳиятан  ―Аллоҳ  гўзалдир  ва  у 
гўзалликни  севади‖,  -  қудсий  ҳадисининг 
бадиий  талқини  дейишимиз  ҳам  мумкин. 
Шунга монанд равишда ―кўз‖, ―лаб‖, ―юз‖, 
―хат‖, 

―хол‖, 

―қош‖, 

―зулф‖ 

каби 

тимсоллар  ҳам  бутунни  бўлак  билан 
ифодалайди,  холос.  Бошқача  айтганда 
сўзлар  синекдоха  асосида  маъно  кўчади. 
Яъни,  мумтоз  шеъриятда  бу  тимсоллар 
тасвирланганда  шу  узвлар  ўз  маъноси 
билан 

бунчалик 

дилдор 

туйғулар, 

романтик  кечинмалар  уйғотишга  қодир 
ҳам  эмас  эди.  Бу  адабиѐт  сўзлар  жилоси, 
маънолар  ифори,  мажозлар  салтанатидан 
иборатлиги  билан  ҳам  изоҳланади.    Шу 
билан  бирга  бу  тимсоллар  бадиий 
талқинда ―жинс‖, миллат ѐки элат ифодаси 
билан 

ҳам 

характерланмайди. 

Агар 

белгиланганда дилдор образининг туркона 
ѐки  бошқа  миллий  руҳдаги  қиѐфасини 
топишда  мушкулотларга  дуч  келинар  эди. 
Мумтоз  адабиѐтда  ишқ  махзари  бўлиб 

келадиган  тимсоллар  хилма  –  хилдир. 
Бунда образ чин бир маънода дилдорлик ва 
ошуфталик  рамзи  бўлиши  талаб  этилади. 
Шунинг  учун  улар  гоҳ  Чиндан,  гоҳ 
Мочиндан,  гоҳида  санам,  гоҳида  тарсо 
тимсолларида  ҳам  тасвир  этилаверади. 
Хуллас,  бунда  образ  рамзияти  қандай 
типлигидан  фарқсиз  ҳолда  бадиий  – 
эстетик  ҳис,  дилдор  руҳ  касб  этиши, 
тасвир  табиийлигига  эришиш  санъати 
лозимдир.  Шу  боис  Атойи  бир  ғазалида 
―илоҳий  руҳ  мужассам  лабингда  Исо 
нафаси  зуҳур  этади,  ҳуснингга  фалаклар 
ошиқдир, парилар ҳайратдадир, одамийлар 
қулдир‖,  -  деса,  бошқа  бир  асарида  ―ҳусн, 
малоҳат, 

карам, 

латифликлардан 

биттасигина  Юсуфда  бор  бўлса,  сенда 
бори, яъни ҳаммаси бор‖, - дейди.   

Эй  мужассам  руҳдин  лаълингдадур 

Исо дами, 

Ҳуснунгга ошиқ фалак, ҳайрон пари, 

қул одами. 

              *               *              * 

Ҳусну 

малоҳату 

караму 

лутф 

бобидин, 

Юсуфқа  бири  бўлса,  бегим  сизда 

бори бор. 

Шу  ўринда  яна  бир  фикр  ѐдга 

келади. 

Атоқли 

адиб 

Абдулла 

Қодирийнинг  ―Ўтган  кунлар‖  романида 
―бегим‖  сўзи  ниҳоят  бир  назокат  билан 
Кумушбиби  тилидан  Отабекга  нисбатан 
қўлланилади.  Бу  сўз  туркона  ―бек‖  сўзига 
―им‖  эгалик  қўшимчасини  қўшишдан 
ҳосил  бўлган.  Худди  шу    сўз    Абдулла 
Қодирийдан  бир  неча  аср  илгари  Атойи 
шеъриятида  маъшуқа  маъносида  бадиий 
ифодасини  топган.  Яъни,  юқоридаги 
байтларнинг 

биринчисида 

ѐрни 

бутунликда 

ифодалайдиган 

сифат 

келтирилмасдан,  у  бўлакликда  ―лаълинг‖ 
ва  ―ҳуснинг‖  тарзида    ишлатилган  бўлса, 
иккинчисида  бўлак  шаклида  эмас,  балки 
бутун  тарзда  ―бегим‖  деб  ишлатилган.  
Ёхуд Атойининг бошқа бир ―сизсиз манга‖ 
радифли  ғазалида  ―Эй  бегим‖  ундалма 
вазифасини 

бажарган. 

Бунда 

лирик 

қаҳрамон  ошиқ:  ―Эй  бегим,  менинг 
танамга  сизсиз  жон  ҳам,  Хизр  ҳаѐти  ҳам, 
абадийлик умри ҳам керак эмас‖, - демоқда 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

66 

 

(―Эй  бегим,  валлоҳ,  керакмас  танда  жон 
сизсиз  манга,  Ҳам  ҳаѐти  Хизру  умри 
жовидон  сизсиз  манга‖).  Эътиборлиси 
―бегим‖ ифодаси Атойи лирикасида гоҳида 
учрайдиган тасвир ҳам эмас, балки  у  анча 
самарали  ўринни  ташкил  этади.  Бундан 
кўринадики,  туркий  –  ўзбек  тилида 
бирйўла  ошиқ  ва  маъшуқни  англатувчи 
бир  шаклли  сўзлар  қадимда  ҳам  кўп 
қўлланилган экан. Атойи шеъриятида аҳли 
нубувват  тимсоллари  талқини  билан 
боғлиқ 

бундай 

бетакрор 

бадиий 

топилмалар, 

ташбиҳу 

қиѐс-таққослар, 

рамзий  тасвир  ва  мажозий  ифодалар  кўп 
учрайди.  Мавзу  таҳлилини  нубувват  нури 
талқини  масаласи  билан  бошлаган  эдик. 
Хулосани  ҳам  шу  тарзда  якун  этиб, 
Атойининг  ушбу  мисраларига  эътибор 
қаратиш  лозим  кўрилди.  Бунда  ―қаро 
зулф‖  тимсоли  матн  мазмунини  бошқариб 
беради.  Байтни  сиртдан  таҳлил  этсак, 
―сенинг 

қаро 

зулфинг 

қаролигида 

куффорлик 

намоѐн 

этиб, 

энгингни 

Мустафо нури, холингни Билол айлайди‖ – 
дейилган фикрни уқиб олишимиз мумкин.   

Қаро зулфунг саводидин румузи куфр 

этиб зоҳир, 

Энгингни  Мустафо  нури,  менгингни 

ҳам Билол айлар. 

Бу мисралар ички маънолар сатҳида 

бир томондан қаршилантириш санъати ҳам 
жо  этилган.  Унда  зулф  бирйўла  куфр  ва  
имон  зоҳир  этмоқда.  Зулф  тимсоли 
маърифий  талқинларда  ҳам  кўп  маъно 
ифодалаб  келади.  У  онг  ва  идрокдан 
ташқарида бўлган ғайб оламини англатади. 
Тасаввуф манбаларида бир жиҳатдан куфр 
зулумотига, бир томондан тажалли нурига 
румуз  бўлиб  келиши  ҳам  таъкидланади. 
Байт 

мазмуни 

ҳам 

шунга 

ишора 

этмоқдадир. 

Энди  шеърдаги 

иккита 

масалага  эътибор  қаратсак.  Биринчиси, 

―Мустафо  нури‖  масаласи  бўлиб,  мумтоз 
ижод соҳиблари бу ҳақда руҳбахш сатрлар 
битганлар. Уларда ―нур‖ набийлик инъоми 
сифатида 

талқин 

этилган. 

Чунончи 

Алишер  Навоий  фикрича,  ―Ул  ҳазратнинг 
нури  қадимиятидаким  зот  баҳрининг 
аввалғи  жунбушида  ул  дурри  бебаҳо 
ламъаси хафо риштасин узди ва ул гавҳари 
якто  ашиъаси  ламъа  кўргузди  ва  дурждин 
дуржға  интиқол  етти  то  Сафиюллоҳдин 
Абдуллоҳға  етти‖.  Иккинчиси,  ―менг‖  ва 
Билол  масаласи  бўлиб,  бу  тасвир  мумтоз 
шеъриятда 

ғоят 

дилбар 

топилмалар 

сирасига  киради.  Энг  муҳими  қора  хол  ва 
Билол  муносабати  туркий  шеъриятда 
биринчилардан  бўлиб  Атойи  томонидан 
ташбиҳ 

этилганлигидир. 

Манбаларда 

Билол  Ҳабаший  биринчи  муаззин  деб 
таъриф 

қилинади. 

Ривоятда 

келтирилишича,  жаннат  ҳурлари  охир 
замонгача  ўзларига  оро  берар  эканлар.  Бу 
зеб  охир  замонга  келиб  ниҳоясига  етар 
экану,  лекин    хол  масаласида  камчилик 
қолар экан. Шу замон Билолнинг қоралиги 
жаннат  ҳурларга  нуқта  -  нуқта  қилиб 
бўлиб  берилар  экан.  Шу  билан  улар 
гўзаллиги  камолга  этар  экан.  Бу  ҳолат 
шоир  шеъриятида  худди  ―нур‖  ўз  асли 
Мустафода  намоѐн  бўлиб,  нубувват 
камолга  етгандек  тамсилни  вужудга 
келтиради.   

Хуллас, шу тариқа Атойи шеърияти 

бадииятига  хос  хусусиятлар  бир  дунѐ 
саналади.  Уларни  бугунги  истиқлол 
адабий – эстетик қарашлари руҳида таҳлил 
этиш  илм  ва  замон  талабидир.  Бу  фақат 
шоир  шеърияти  олами  жозибадорлигини 
илғаб  олиш  нуқтаи  назаридангина  эмас, 
балки  умуман  мумтоз  бадиий  тафаккур  
сарҳадларини 

борича 

ҳис 

этишда 

муҳимдир.  

 

 

Адабиѐтлар: 

1.  Каримов  И.  А.  Адабиѐтга  эътибор  –  маънавиятга,  келажакка  эътибор.  –  Тошкент: 

Ўзбекистон, 2009 йил. 

2. Атойи. Девон. – Тошкент:  ―Фан‖, 2008 йил, 319 бет.  
3. Alisher Navoiy. To‗la asarlar to‗plami. O‗n jildlik.  – Toshkent: O‗zbekiston Matbuot va 

axbarot agentligi G‗ofur G‗ulom nomidagi nashriyot – matbaa ijodiiy uyi, 2012 yil  


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

67 

 

4.  Навоий  асарлари  луғати.  –  Тошкент:  Ғ.  Ғулом  номидаги  Адабиѐт  ва  санъат 

нашриѐти, 1973 йил, 782 бет.  

5.  Рафиддинов  С.  Мажоз  ва  ҳақиқат  (Атойит  поэтик  маҳорати).  –  Тошкент:  ―Фан‖, 

1995. – 154 б. 

 

Кобилов  У.  Интерпретация  деталей  и  художественных  образов  в  лирике  Атаи. 

Статья посвящена исследованию художественных образов в поэзии Мавлана Атаи, одного 
из  представителей  тюрко-узбекской  литературы.  В  статье  раскрыто  отражение 
интерпретации 

образы 

пророков, 

а 

также 

художественные 

образы 

и 

детали,определяющие  символико-метафорическое  изображение  в  лирике  поэта.  Вместе  с 
тем, с новой точки зрения проанализировано поэтическое мастерство Атаи, своеобразный 
стиль, созданные поэтом, оригинальные уподобления. 

Kabilov U. Interpretation of details and artistic images in the lyrics of Atai. 

The article is 

devoted  to  investigation  of  the  artistic  images  in  the  poetry  of  MawlanaAtaim,  one  of  the 
representatives  of  the  Turkic-Uzbek  literature.  The  article  discloses  the  interpretation  of  the 
reflection images of prophets and artistic images, and details of defining symbolic and metaphoric 
images in the lyrics of the poet. At the same time, with a new point of view are analyzed poetic skills 
of Atai, his original style and assimilation. 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Каримов И. А. Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор. - Тошкент: Узбекистан, 2009 йил.

Атойи. Девон. - Тошкент: “Фан”, 2008 йил, 319 бет.

Alisher Navoiy. ТоЧа asarlar to'plami. O'n jildlik. - Toshkent: O‘zbekiston Matbuot va axbarot agentligi G'ofur G'ulom nomidagi nashriyot - matbaa ijodiiy uyi, 2012 yil

Навоий асарлари лугати. - Тошкент: F. Гулом номидаги Адабиёт ва санъат иашриёти, 1973 йил, 782 бет.

Рафиддинов С. Мажоз ва хаки кат (Атойит поэтик махорати). - Тошкент: “Фан”, 1995.- 154 6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов