Место Шамс Кайс Рози в процессе развития персидско-таджикской и узбекских арузоведенний XIII-XV веков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
74-78
15
19
Поделиться
Мирзоев, Х. (2018). Место Шамс Кайс Рози в процессе развития персидско-таджикской и узбекских арузоведенний XIII-XV веков. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(3 (68), 74–78. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/854
Хайем Мирзоев, Самаркандский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматрывается важность «Аль-Муджам» в формировании и развитии аруз в персидско-таджикской, узбекской литературе. На основе сравнительного анализа выясняется влияние этой произведении на последующий период развития персидско-таджикских и тюркских арузоведений.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

74 

 

XIII

-

XV АСР ФОРС

-

ТОЖИК ВА ЎЗБЕК АРУЗШУНОСЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШ 

ЖАРАЁНИДА ШАМС ҚАЙС РОЗИЙНИНГ МАВҚЕИ 

 

Мирзоев Хайѐм Тошқулович, 

СамДУ таянч докторанти 

 

Таянч сўз ва иборалар:

 арузшунослик, форс-тожик арузи, Қайс Розий, “Ал-мўъжам”, 

ажам, араб, Халил ибн Аҳмад, доира, баҳр, рукн, зиҳоф, жузв, рубоий вазни.    

        

Шарқ  мумтоз  олимлари  ―илми  адаб‖ 

таркибидаги шеършуносликка хос соҳалар 
борасида  кўпинча  назарий  мулоҳаза 
юритиб,  уларни  бир-бири  билан  боғлиқ 
тарзда шарҳлаганлар. Шеър қонуниятлари, 
унинг  маънавий  қиймати  ва  шоирлик 
санъатининг  сир-синоатлари  ҳақидаги 
фикрлар  турли  илмлар  ҳақида  баҳс 
юритилган  асарларда  ҳам  баѐн  қилинган. 
Мисол тариқасида IX-XI асрларда фаолият 
кўрсатган  қомусий  олимлар  Абу  Наср 
Муҳаммад  ал-Форобийнинг  ―Эҳсо  ул-
улум‖,  ―Китоб  ул-Фусул  ул-Маданий‖ 
ҳамда  ―Шоирлар  санъати  қонунлари 
ҳақида  рисола‖  асарларини,  Абу  Райҳон 
Берунийнинг  ―Ҳиндистон‖,  ―Сайдана‖, 
―Осор  ул-боқия  мин  қурун  ул-ҳолия‖  ва 
бошқа бир қатор асарларини, Абу Али ибн 
Синонинг 

―Китоб 

уш-шифо‖сини 

кўрсатиш  мумкин.  Бу  асарларда  шеърият 
назариясига  доир  билдирилган  чуқур  ва 
баҳсли  фикр-қарашлар  кейинги  давр 
назариѐтчи олимларнинг диққат марказида 
бўлган.  Бу  ҳақда  адабиѐтшунос  олим 
академик  Ботирхон  Валихўжаев  шундай 
хулосали  мулоҳаза  юритганлар:  ―Шуни 
ҳам  таъкидлаш  лозимки,  илми  адабга 
бағишланган  асарлар  майдонга  келиши 
билан  бирга,  XI  асрдан  бошлаб  унинг 
турли  бўлимлари  алоҳида-алоҳида  тарзда 
ҳам 

давом 

эта 

бошлади. 

Шунинг 

натижасида  аруз,  қофия  ва  шеърий 
санъатларга  бағишланган  рисолалар  ҳам 
яратилаверди.  Натижада,  уларнинг  ҳар 
бири  шеърият  назариясининг  мустақил 
илми  даражасига  кўтарилиб,  бу  соҳада 
форс-тожик  ва  ўзбек  тилида  кўпгина 
асарлар майдонга келди‖ 

[5.18-б].

 

Дарҳақиқат, 

кейинги 

асрларда 

шеърият  назариясига  доир  рисолалар 
алоҳида  соҳа  сифатида  майдонга  келиб, 

унинг  кўпгина  намуналари  яратилди.  XII 
асрда  яшаган  Рашидиддин  Ватвотнинг 
―Ҳадоиқ  ус-сеҳр  фи  дақоиқ  уш-шеър‖ 
(―Сеҳр  боғлари,  шеър  нозикликлари 
ҳақида‖),  XIII  аср  олими  Шамсиддин 
Муҳаммад  ибн  Қайс  Розийнинг  ―Ал-
мўъжам  фи  маъойири  ашъор  ул-Ажам‖ 
(―Ажам  шеърияти  ўлчовлари  луғати‖),  шу 
асрда  ўтган  Носириддин  Тусийнинг 
―Меъѐр  ул-ашъор‖  (―Шеърлар  ўлчови‖) 
асарлари  машҳур  бўлди  ва  кейинчалик 
форс-тожик  ҳамда  ўзбек  адабиѐтшу-
нослигида улкан илмий мактаб вазифасини 
ўтади. Этиборлиси шундаки, бу даврда ҳар 
учала илм – аруз, қофия ва саноеъ (бадиий 
санъатлар)  ҳақида  яхлит  асарлар  ҳам 
вужудга  келган  ва  адабиѐтшуносликда  бу 
уч  илмнинг  мавқеи  ниҳоятда  ошган. 
Шулар орасида забардаст назариѐтчи олим 
Шамс  Қайс  Розийнинг  машҳур  ―Ал-
мўъжам  фи  маъойири  ашъор  ул-Ажам‖ 
номли асари алоҳида ўринга эга.  

Қайс  Розий  мазкур  асарда  шеърий 

илмлар  учлиги  –  аруз,  қофия  ва  бадиий 
санъатлар  ҳақида  баҳслашиб,  шеърнинг 
мезони  ва  унинг  вазифалари,  қофия  ва 
унинг  турлари,  бадиий  санъатлар  ва 
уларнинг  тусланиши,  хиллари  ҳақида 
чуқур 

илмий-назарий 

мулоҳазалар 

юритган.  Устоз  олим  Б.Валихўжаев  бу 
асарнинг  ўз  замонида  ва  ундан  кейинги 
даврдаги  илмий  аҳамияти  ҳақида  фикр 
юритиб,  жумладан  шундай  ѐзадилар: 
―Шамсиддин  Қайс  Розийнинг  ―Китоб  ул-
мўъжам‖  (Ал-мўъжам‖  асари  назарда 
тутилган  –  Х.М.)  асари  узоқ  йиллар 
давомида  шеър  ва  шоирлик  билан 
шуғулланувчиларнинг 

дастуриламалига 

айланган  эди.  Бунинг  асосий  сабаби 
шундаки,  Қайс  Розий  ўзигача  мавжуд 
бўлган 

шеърият 

тажрибаси 

асосида 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

75 

майдонга  келган  назарий  фикрларни 
умумлаштириб  берган  эди.  Шунинг 
натижасида,  муаллифнинг  аруз,  қофия  ва 
шеърий 

санъатлар 

соҳасидаги 

мулоҳазалари,  адабий  жанрлар  ҳақидаги 
фикрлари  ўша  замон  шароитига  нисбатан 
мукаммаллиги  билан  ажралиб  турарди‖ 

[5.32-б].

 

Шамс  Қайс  Розий  1233  йили  «Ал-

Мўъжам  фи  маъойири  ашъор  ул-ажам» 
(«Ажам  шеърияти  ўлчовлари  луғати») 
асарини  ѐзган.  Олимнинг  барча  асарлари 
араб 

тилида 

бўлгани 

учун 

у 

замондошларининг 

илтимоси 

билан 

машҳур  асари  «Ал-Мўъжам  фи  маъойири 
ашъор  ул-ажам»ни  араб  тилидан  форс 
тилига  ўгирган  ва  янада  тўлдирган 

[7.6-7-

б].

 

―Ал-мўъжам‖  асари  муқаддима, 

икки  қисм  ва  хулосадан  иборат  бўлиб, 
аввалги  қисми  ―аруз  фани  ҳақида‖, 
иккинчиси 

―шеър 

илми 

ва 

қофия 

маърифати‖га 

бағишланган. 

Муаллиф 

биринчи,  яъни  аруз  илмига  бағишлаган 
қисмини қуйидаги 4 бобга ажратган:

 

-  ―Боби  аввал,  дар  маънии  арўз  ва 

шарҳи аркону зикри асомию алқобе, ки дар 
ин  фанн  мусталаҳи    аҳли  илм  аст‖  (Аруз 
(истилоҳи)нинг маъноси ва рукнлар шарҳи 
ҳамда  ушбу  фанга  дахлдор  бўлган  илм 
аҳли  орасида  амалда  бўлган  номлар 
(истилоҳлар)  ва  лақаблар  ҳақида  аввалги 
боб); 

- ―Боби дуввум, дар зикри ажзоъ  ва 

авзоне,  ки  аз  таркиби  аркони  арўзи  ҳосил 
шавад‖  (Аруз  рукнлари  таркибидан  ҳосил 
бўладиган  ритмик  бўлаклар  ва  вазнлар 
зикрида иккинчи боб); 

-“

Боби саввум, дар зикри тағйироте, 

ки  бад-он  ажзоъ  лоҳақ  гардад  ва  фурўъи 
афоъил,  ки  аз  он  муншаъиб  шавад‖ 
(Ритмик 

бўлаклардаги 

ўзгаришлардан 

ҳосил  бўлувчи  фуруъларнинг  афоили 
ҳақида учинчи боб);  

Боби  чаҳорум,  дар  зикри  буҳури 

қадиму  ҳадис  ва  нақши  давоир  ва  тақтеъи 
абѐт  ва  факки    ажзоъи  буҳур    аз  якдигар‖  
(Қадимий ва янги баҳрлар зикри, доиралар 
нақши,  байтларнинг  тақтеъи  ва  баҳр 
қисмларининг  бир-биридан  фарқланиши 
тўғрисида тўртинчи боб) 

[7.31-б].

 

 

―Ал-мўъжам‖нинг  бу  бобларида 

дастлаб  арузнинг  луғавий  ва  истилоҳий 
маънолари 

тушунтирилади, 

сўнгра 

рукнлар  ва  аруз  илми  доирасидаги  фаол 
истилоҳларга  шарҳ  келтирилади.  Бошқача 
қилиб  айтганда,  биринчи  боб  олимнинг 
аруз  илмига  доир  фикрлари  ибтидоси 
саналади. 

Иккинчи 

бобда 

аруз 

рукнларининг 

таркибидан 

(ўзаро 

қўшилувидан)  ҳосил  бўлган  ритмик 
бўлаклар ва вазнлар зикр этилади. Учинчи 
бобда 

рукнларнинг 

тармоқларидаги 

афоийлларнинг  ўзгариши  ҳақида  фикр 
юритилса, 

тўртинчи 

бобда 

эски 

(дастлабки) 

ва 

янги 

(замонавий) 

баҳрларнинг 

яратилиши, 

аруз 

доираларининг  вазифалари  ҳамда  тақтеъ 
қоидалари,  баҳр  қисмларини  бир-биридан 
фарқлашда амал қилинадиган қонуниятлар 
борасидаги 

олимнинг 

назарий 

мушоҳадалари,  кузатишлари,  таҳлиллари 
ўрин олган.  

Асар  мундарижасидан  ҳам  кўриниб 

турибдики,  Шамс  Қайс  адабиѐтшунослик 
илмлари  ичидан  аруз  илмини  долзарб  ва 
биринчи  даражали  илм  сифатида  этироф 
этади.  Зеро,  икки  қисмдан  иборат  шундай 
йирик  асарнинг  биринчи  қисмини  бу 
соҳага бағишлагани бежиз эмас.  

Форс-тожик  арузшунослиги  асосан, 

араб  арузи  таъсирида  шаклланган  бўлса 
ҳам  ―Ал-мўъжам‖  асарини  ўқиган ҳар  бир 
зукко  ўқувчи  унинг  тараққий  этиши 
нафақат мумтоз форс-тожик шеъриятининг 
ривожи,  балки  Шамс  Қайс  Розий  каби 
арузшуносларнинг беқиѐс кашфиѐтлари ва 
улкан  хизматлари  билан  боғлиқлигини 
яхши англай олади. XX аср тожик ва ўзбек 
арузшунослари айнан Шамс Қайс ва унинг 
издошлари  саъй-ҳаракатлари  негизида 
форс-тожик  ва  ўзбек  арузининг  шундай 
бир  муайян  тизимли  ҳолга  келганлигини 
кўп  бора  эътироф  этганлар.  Жумладан, 
машҳур  арузшунос  олим  Баҳром  Сирус 
ўзининг  ―Арузи  тожик‖  номли  асарида 
араб ва ажам арузининг ўзаро муносабати, 
шунингдек, узвий боғлиқлиги ҳақида фикр 
юритиб,  шундай  ѐзади:  ―Олимон  ва 
шоирони  он  давраи    форсу  тожик  барои 
навиштани  шеър  дар  забони  худ  ягон 
қонуни шеър надоштанд, ки аз давраи пеш 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

76 

аз  истилои  араб  боқи монда  бошад.  Аз ин 
сабаб  онҳо  хоҳу  нохоҳ  мажбур  буданд, 
арўзи  арабро,  ки  дар  адабиѐти  онрўзаи 
табақаҳои  болои  маъмул,  марсум  ва 
матбўъ  буд,  аз  нав,  мувофиқи  фонетикаи 
забони  худ  кор  карда  бароянд.  Онҳо  ба 
арўзи  араби  дигаргуниҳои  бисѐреро 
дароварда,  арўзи  ҳозираи  дар  ашъори  мо 
маъмулро ба вужуд оварданд, ки онро дар 
чунин  ҳолат  на  арўзи  араби,  балки  арўзи 
форсу  тожики  номиданамон  дурусттар  
мебошад‖ 

[4.16-17-б]. 

(У  давр  (араб 

истилосидан  кейинги  давр  -  М.Х.)  форс-
тожик олим ва шоирлари араб истилосидан 
олдинги  шеърият  қонунлари  сақланиб 
қолмаганлиги  сабаб  ўз  тилларида  шеър 
ѐзиш  учун  бирор  бир  поэтик  қонуниятлар 
тизимига эга эмасдилар. Шу сабабдан улар 
истаса-истамаса  ўша    давр  юқори    табақа 
вакиллари  адабиѐтида  амалда  бўлган, 
марсум  (расмийлашган)  ва  матбўъ  (таъбга 
яқин)  бўлган  араб  арузини  янгидан,  ўз 
тилларининг 

фонетик 

хусусиятларига 

мувофиқлаштирган  ҳолда,  қайта  ишлаб 
чиқишга  мажбур  эдилар.  Улар  араб 
арузига  кўп  ўзгартиришлар  киритиб, 
ҳозирги 

шеъриятимизга 

мос 

арузни 

вужудга  келтирдиларки,  уни  бу  ҳолатда 
араб  арузи  эмас,  балки  форс-тожик  арузи 
деб номлаш тўғрироқ бўлади).  

Ўзбек 

арузшуноси 

Абдурауф 

Фитрат  Баҳром  Сирусдан  тахминан  30 
йиллар  олдин  Шамс  Қайс  Розий  ва  унинг 
арузшунослик 

мактаби 

форс-тожик 

шеъриятига  ўзига  хос  мустақил  аруз 
метрикасини  сингдиришда  катта  ҳисса 
қўшганини  таъкидлаганди:  ―Эронлилар 
араблардан  нима  олган  бўлса,  айнан 
олмади, 

ўзгартириб, 

унга 

ўз 

хусусиятларини  тақиб  олди  ѐки  олиб 
тақди...араб  арузининг  нисбатан  умумий 
қоидаларини,  назарий  томонларини  қабул 
қилишига  қарамасдан  форси(й)  шеър 
вазнларининг  муҳим  хусусиятларини  ҳам 
унга  сингдира  бошлади.  Шундай  қилиб, 
айрим  бир  форси(й)  аруз  майдонга 
қўйулди‖

[6.25-26-б].

 

Фитрат  форс-тожик  арузини  араб 

арузидан фарқли баъзи жиҳатларини Шамс 
Қайснинг  ―Ал-мўъжам‖  асарига  таянган 
ҳолда  кўрсатиб  ўтади  ва  бу  фарқлар 

асосида  Шамс  Қайс  биринчилардан  бўлиб 
ўзидан  олдин  ―араб  ва  ажам  арузи‖  деб 
атаб келаѐтган иборадан мустақил равишда 
―ажам  (форс-тожик)  арузи‖  атамасини 
ажратиб 

адабиѐтшуносликда 

жорий 

этганини  эътироф  этади  ва  туркий 
адабиѐтда айнан мана шу эроний (форс)лар 
арузи  қабул  қилинганини  эслатиб  ўтади: 
―Ўрта  Осиѐ  турки(й)  адабиѐти  учун  қабул 
этилган  аруз  мана  шу  эрон  адабиѐтида 
ишланган  ва  Шамс  Қайс  каби  арузчилар 
томонидан  ―аруз(и)  форси(й)  аталган 
аруздир‖

[6.27-б]. 

 

―Ал-мўъжам‖да  муаллиф  форс-

тожик  арузининг  араб  арузидан  фарқли 
жиҳатларини  чуқур  назарий  тадқиқ  ва 
таҳлил  асосида  кенг  тарзда  кўрсатган. 
Масалан,  Шамс  Қайс  форс-тожик  арузини 
муайян  системага  солиш  учун  доиралар 
устида  ишлайди  ва  араб  арузи  асосчиси 
Халил  ибн  Аҳмад  томонидан  яратилган 
бешта  доираларнинг  баъзилари  форс-
тожик 

шеъриятига 

мос 

ва 

хос 

бўлмаганлиги  учун,  уларни  қисқартириб 
(жумладан, араб арузига хос тавил, мадид, 
комил  ва  вофир  баҳрларидан  тузилган 
доираларни) форс-тожик арузидан истисно 
қилади.  Унинг  фикрича,  форс-тожик 
шеъриятини муайян системага солиш учун 
тўртта  аруз  доираси  етарлидир.  У  шу 
аснода 

ўзигача 

фаолият 

кўрсатган 

арузшуносларнинг  ишларини,  яъни  араб 
арузидаги  баъзи  бир  доира  ва  баҳрларни 
ажам  шеъриятига  сунъий  тарзда  татбиқ 
этганликларини шу оҳангда инкор этади:  
―Ва  чун  бад-ин  муқаддимот  бар  баъзе  аз 
тасарруфоти  фосиди  ин  жамоат  дар 
тақрири  (баѐни)  буҳур  ва  сабти  давоир 
вуқуф  афтод  ва  тафсили  хабту  (кўр-
кўрона)  ғалати  эшон  дар  ин  фанн  маълум 
шуд,  савоб  он  аст,  ки  дар  ин  абвоб  ба 
тақсимоти  ботилу  татвилоти  (дурударози) 
беҳосили  эшон  илтифот  нанамоем  ва 
жумла  буҳури  ашъори  ажамро  дар  чаҳор 
доира  ниҳем‖

[7. 

80-б]. 

(Баҳрлар  ва 

доиралар  зикрида  олдингиларнинг  баъзи 
бир  меъѐр  жиҳатдан  бузилган  фикрларига 
гувоҳ  бўлиб,  бу  фан  (аруз)да    уларнинг 
хато  ва  кўр-кўрона  тавсифлари  маълум 
бўлганлиги  учун,  бу  бобда  уларнинг 
фойдасиз 

узундан-узоқ 

таснифларига 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

77 

илтифот  қилмаслик  ва  барча  ажам 
шеъриятининг  баҳрларини    тўрт  доирага 
жойлаштиришни  савоб  (фойдали)  деб 
билдик).     
 

Шамс  Қайс  Халил  ибн  Аҳмад 

томонидан 

яратилган 

Муштабиҳа 

доирасининг 

ўрнига 

форс-тожик 

баҳрларидан  иборат  бўлган  икки  доира  – 
Мухталифа  ва  Мунтазиани  яратади  ва  ўзи 
таъкидлаган 

доирага 

14 

баҳрни 

жойлаштиради. 

Доираларда 

баҳрлар 

таснифи  шундай  келтирилган:  Мухталифа 
доираси  –  мунсариҳ,  музореъ,  муқтазаб, 
мужтасс;  Мўъталифа  доираси  –  ҳазаж, 
ражаз  ва  рамал;  Муттафиқа  доираси  – 
мутақориб 

ва 

мутадорик; 

Мунтазиа 

доираси  –  сареъ,  ғариб,  қариб,  хафиф, 
мушокил.   

 

 

Маълумки,  зиҳоф  аруз  илмининг 

муҳим  хусусиятларидан  саналиб,  унинг 
сонини  аниқлашда  турли  фикру  қарашлар 
мавжуд. Шамс Қайс биринчилардан бўлиб 
араб арузининг зиҳофотини ўрганиб, ажам 
арузида  35  зиҳофнинг  мавжудлигини 
исботлади. Арузшунос олимнинг фикрича, 
бу зиҳофларнинг 22 таси араб арузига хос 
бўлиб,  ажам  шеъриятида  фойдаланилади, 
қолган  13  таси  эса  ажам  арузига  хосдир. 
Зиҳофларнинг ҳар бири алоҳида номланиб, 
Шамс Қайс уларнинг вужудга келиш сабаб 
ва 

ҳолатларини 

аниқлаган. 

Бундан 

ташқари,  у  алоҳида  фаслда  бошқа  16 
зиҳофни  кўрсатиб    шарҳлайдики,  бу 
зиҳофлар,  муаллифнинг  таъкидлашича, 
―Ал-мўъжам‖дан 

олдинги 

китобларга 

киритилмаган: ―Ва чанд лақаби дигар ҳаст, 
ки  дар  фусули  мутақаддим  (гузашта)  зикр 
ва  шарҳи  он  нарафтааст,  дар  ин  мавзеъ 
баѐн  кунем  ва  он  шонздаҳ  аст:  хазму 
муоқабату  садру  ажзу  турфону  барию 
муроқабату  солиму  саҳеҳу  тому  мавфуру 
вофию  мўътадилу  муаррою  мажзўъу 
маштуру  манҳук‖ 

[7.60-б].

  (Ва  яна  бир 

неча  исм  (атама)  борким,  олдинги  фаслда 
уларнинг  зикри  ва  шарҳи  келтирилмаган 
эди,  бу  ерда  шарҳини  келтирайлик.    Улар 
ўн  олтидир:  хазм,  муоқабат,  садр,  ажз, 
турфон,  барий,  муроқабат,  солим,  саҳеҳ, 
том,  мавфур,  вофий,  мўътадил,  муарро, 
мажзуъ, маштур ва манҳук).   

Шамс  Қайснинг  яна  бир  кашфиѐти 

шундаки,  у форс-тожик шеършунослигида 
биринчи  бўлиб  рубоий  вазнлари  ва  унинг 
турлари  ҳақида  маълумот  бериб,  унинг 
келиб 

чиқиш 

таърихини 

шундай 

изоҳлайди:  ―Ва  яке  аз  мутақаддимони 
шуарои  ажам  ба  пиндорам  Рўдакий  аз 
навъи  ахраму  ахраби  баҳр  (яъне  баҳри 
Ҳазаж)  вазне  тахриж  кардааст,  ки  онро 
вазни  рубоий  хонанд‖

[7.95-б]. 

(Қадимги 

ажам  шоирларидан  бири,  фикримча, 
Рўдакий  ҳазаж  баҳрининг  ахрам  ва  ахраб 
тармоқларидан  бир  вазнни  яратганки,  уни 
рубоий вазни деб атайдилар).  

Муаллиф 

ўз 

асарида 

Ажам 

шеъриятининг  дурдоналаридан  саналган 
рубоий жанрининг пайдо бўлиши ҳақидаги 
таърихий  воқеани  ҳикоя  қилиб  беради. 
Мазкур  ҳикояда  Шамс  Қайс  рубоий  вазни 
дастлаб  форс-тожик  халқининг  оғзаки 
ижоди  назмида  вужудга  келиб,  классик 
адабиѐтда  биринчилардан  бўлиб  мумтоз 
шеъриятимиз 

сарбони 

Абуабдуллоҳ 

Рўдакий  назмида  кузатилишини  айтиб 
ўтади.  Кейинги  давр  адабиѐтшунослари 
рубоий  жанрининг  келиб  чиқиш  таърихи 
ҳақида сўзлаганда Шамс Қайс малумотига 
асос сифатида ѐндашганлар. 

Шундай 

қилиб, 

форс-тожик  

арузнинг  назарий  ва  амалий  жиҳатдан 
шаклланиши 

ва 

изчил 

ривожланиб 

боришида  Шамс  Қайс  Розийнинг  «Ал-
мўъжам» асари алоҳида аҳамият касб этиб, 
кейинги  давр  арузшуносларига  форс-
тожик  ва  туркий  шеъриятнинг  вазн 
хусусиятларини  тадқиқ  ва  таҳлил  қилиш 
учун кенг йўл очиб берди. Етук назариѐтчи 
олим  аруз  қоидаларини,  хилма-хил  баҳр 
ҳамда  вазнларини  форс-тожик    тилига 
сингдириш  ва  батафсил  шарҳлаш  билан 
чекланиб  қолмай,  ажам  халқлари  оғзаки 
ижоди  вазнлари  билан  аруз  мезонларнинг 
хамоҳанглигини  ҳам  исботлади  ҳамда 
форс-тожик  лирикасига  хос  ва  кенг 
қўлланилиши  мумкин  бўлган  кўплаб 
вазнларни  кўрсатиб,  асослаб  берди.  Олим 
асар  бобларининг  ҳар  бирида  аруз  илмига 
доир  алоҳида  масалаларни  ўртага  ташлаб, 
уларни  назарий  жиҳатдан  тавсифлади, 
форс-тожик  шеъриятининг  дурдоналари 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

78 

мисолида  ҳал  қилди  ва  қимматли 
хулосалар ясади. 

Шамс 

Қайсгача 

аруз 

илми 

истилоҳларининг  маънолари  турли  хил 
шарҳланган  бўлса,  ундан  кейинги,  яъни 
XIII-XV  аср  арузшунослари,  жумладан, 
Носириддин  Тусий,  Абдураҳмон  Жомий, 
Алишер 

Навоий, 

Сайфий 

Бухорий, 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар 
―Ал-мўъжам‖да 

келтирилган 

шарҳни 

тўлиқ  ва  мукаммал  деб  қабул  қилганлар. 
Шамс  Қайс  Розий  ―Ал-мўъжам‖  асарини 

ѐзиб  ўзидан  кейинги  авлодлар  учун  форс-
тожик  арузшунослигида  ўзига  хос  мактаб 
яратди.  XV  аср  форс-тожик  ва  туркий 
арузшунослигининг 

юқори 

даражада 

тараққий  этишига,  Шайх  Аҳмад  Тарозий, 
Абдураҳмон  Жомий,  Сайфий  Бухорий, 
Алишер  Навоий,  Атоуллоҳ  Маҳмуд 
Ҳусайний,  Ваҳиди  Табрезий  каби  машҳур 
арузшуносларнинг  аруз  илмига  бағишлаб 
алоҳида рисолалар битишларига айнан ана 
шу  мактаб  замин  яратгани  ўзгармас 
ҳақиқатдир.    

 

Aдабиѐтлар: 

1.

 

Абдураҳмони Жомū. Осор. Жилди 8. ―Рисолаи арўз‖. – Душанбе: Адиб, 1990.

 

2.

 

Алишер  Навоий.  ―Мезон  ул-авзон‖.  Нашрга  тайѐрловчи  ва  сўзбоши  муаллифи 

Иззат Султон. - Тошкент, 1949.

 

3.

 

Арўзи Сайфū ва Қофияи Жомū.Чопи Маҳмуди Фишорикū. -Тењрон, 1372.

 

4.

 

Баҳром Сирус. ―Арўзиточикū‖. Душанбе-1963.  

5.

 

Ботирхон  Валихўжаев.Ўзбек  адабиѐтшунослиги  тарихи.  X-XIX  асрлар.  -Тошкент: 

Ўзбекистон, 1993.   

6.

 

Фитрат.  Аруз  ҳақида  (Нашрга  тайѐрловчи,  сўзбоши  ва  изоҳлар  муаллифи 

Ҳамидулла Болтабоев). –Тошкент: Ўқитувчи,1997.

 

7.

 

Шамси ҚайсиРозū. ―Ал-мўъжам‖.- Душанбе: Адиб, 1991.

 

8.

 

Урватулло Тоиров. Фарҳанги истилоҳоти арўзи ажам. –Душанбе: Маориф, 1991. 

 

Mirzoyev  X.  The  cole  of  Shams  KaysRoziy  in  the  development  of  XIII-XV  centuries 

Persian-Tajik  and  uzbek  ruz  studiy. 

This  scientific  article  explores  the  importanse  of  the 

masterpiece  “Al-mujam” and its impact on the development of aruzpoetecmetheo of persian,tojik 
and  uzbek  languages.  It  detail  descrifes  the  comparatwenanalysis  of  persian,tojik  and  uzbek 
languages and the conditions of these language the con sequent period of time. 

 

Мирзаев Х. Место Шамс Кайс Рози в процессе развития персидско-таджикской и 

узбекских  арузоведенний  XIII-XV  веков. 

В  данной  статье  рассматрывается  важность 

«Аль-Муджам»  в  формировании  и  развитии  аруз  в  персидско-таджикской,  узбекской 
литературе.  На  основе  сравнительного  анализа  выясняется  влияние  этой  произведении  на 
последующий период развития персидско-таджикских и тюркских арузоведений. 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Абдурахмони Жомй. Осор. Жилди 8. “Рисолаи аруз”. - Душанбе: Адиб, 1990.

Алишер Навоий. “Мезон ул-авзон”. Нашрга тайёрловчи ва сузбоши муаллифи Иззат Султон. - Тошкент, 1949.

Арузи Сайфй ва Кофияи Жомй.Чопи Махмуди Фишорикй. -Тешрон, 1372.

Бахром Сирус. “Арузиточикй”. Душанбе-1963.

Ботирхон Валихужаев.Узбек адабиётшунослиги тарихи. X-XIX асрлар. -Тошкент: Узбекистан, 1993.

Фитрат. Аруз хакида (Нашрга тайёрловчи, сузбоши ва изохлар муаллифи Хамидулла Болтабоев). -Тошкент: Укитувчи,1997.

Шамси КайсиРозй. “Ал-муъжам”.- Душанбе: Адиб, 1991.

Урватулло Тоиров. Фарханги истилохоти арузи ажам. -Душанбе: Маориф, 1991.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов