O’rmon xо‘jаligi kаrtаlаrini yаrаtishda zаmоnаviy usul va uslublari yoritilib o’tilgan.
Ушбу мақолада учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг устивор йўналишлари ва мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги мулкий муносабатларининг бозор иқтисодиёти талабларига мос ташкил этилаётгани ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш-нинг асосий субъектлари сифатида фаолият юритишлари ёритиб берилган.
Мақолада фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни бошқариш ва уларни миқдорий баҳолаш масалалари ўрин олган. Фермер хўжаликларидаги ишлаб чиқариш (ҳосилдорлик) хатари тавсифланган ҳамда улар миқдорий баҳоланган. Ҳосилдорликка таъсир этувчи омиллар таҳлил этилган. Фермер хўжаликларида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг вариация коэффициентлари ҳисоблаб чиқилган ҳамда вариация даражалари бўйича гуруҳлаштирилган. Фермер хўжаликларида хатарларнинг таъсирини минималлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Мақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кўрсаткичлари ўрганилган, ерлардан самарали ташкил этиш асосида чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича илмий ва амалий таклифлар беришга ҳаракат қилинган.