Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг асосий ташкил этувчи экотизими, иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ва бу соҳада кадрлар тайёрлашнинг долзарб жиҳатлари, рақамли иқтисодиёт кадрлари эгаллаши лозим бўлган кўникмалар, яқин келажакда зарур бўладиган касблар таҳлил этилган.
Талабалар орасида интеграцияланган симуляция тренингларни ўтказиш ўзига хос бир тайёрлов зина бўлиб, клиник ўқитиш босқичига ўхшатгандай ўқитиш ва мураккаброқ клиник вазиятлар ечимини қабул қилишда ишлатилади. Талабалар ёзги ишлаб чиқариш амалиётини шунчаки назария ёзувлари билан тугатибгина қолмай балки, амалиётда ўқитиш жараёнини анча юқори даражадаги мутахасислар амалий кўникмаларини қўллаб, симуляция технологияларидан тўғри фойдаланиб ўқитиш мақсадга мувафиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон бозорига чиқиши, халқаро алоқаларнинг кенгайиши талабаларнинг тил маданиятини чет тилларда, хусусан дунё тилларига кирган рус тилида шакллантиришни тақозо этади. Ушбу мақолада рус тилини чет тили сифатида ўқитиш масалалари ёритиб берилган. Ўқитиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган. Улар орасида: ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш; талабаларнинг она тилини, билим даражасини шу билан бирга таълим босқичларини ҳисобга олиш; лексик ва грамматик материалларни танлаш ва тақдим этиш; кўргазма ва тарқатма материаллар таъминоти, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг танланиши ва бошқалар кўрсатилган. Чет тилини ўрганишда бир неча омилларга боғлиқ равишда юзага келган қийинчиликлар ёритиб берилган. Жумладан она тили ва рус тиллари тизимларидаги фарқлар кўрсатилади: маълум грамматик категорияларнинг йўқлиги, улар функцияларининг номувофиқлиги, маълум грамматик маъноларни турлича ифода этилиши, шунингдек, истиснолар мавжудлиги ва хк. Муаллиф рус тилидаги род, келишик, замон, вид грамматик категорияларида алоҳида тўхталиб ўтган. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари белгиланган. Мисоллар асосида ўқитишнинг бир қатор инновацион усуллари ва технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ёритиб берилган.
Ushbu maqolada talabalarning mustaqil ishlarini tashkil etish turlaridan biri hisoblangan o`quv portfolioni joriy etishning o`ziga xos tajribasi tahlil etilgan. Shuningdek, ushbu usuldan foydalanishning bosqichma-bosqich tavsifi va natijalarni baholash mezonlari berilgan.
Вступлением человечества в новую стадию развития цивилизации, которое обострило проблемы его выживания. Это связано с рядом глобальных проблем, порожденных современностью или унаследованных от прошлого. По своему характеру глобальные проблемы современности различны: от угрозы ядерной войны, экологической катастрофы и до различных эпидемии. От растущего раскола мира на «богатые» и «бедные» страны до перспективы истощения традиционных и необходимости поиска новых источников энергии.