Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари бўлган давлат байроғи, герби ва мадҳияси, уларнинг қабул қилиниши, ҳуқуқий асоси, тавсифи, белгилари, янги Ўзбекистонни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришдаги аҳамияти, суверен, тинчликпарвар мамлакат ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда давлат рамзларининг ўрни ҳақидаги фикр-мулоҳазалар илгари сурилган
Илмий мақолада ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини социологик таъминлаш билан боғлиқ масалалар, уларнинг моҳиятива ушбу жараёнда амалга ошириладиган социологик тадқиқотлар, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида ижтимоий фикрни ҳисобга олиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнини социологик таъминлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади.Шунингдек, илмий мақолада ҳуқуқ ижодкорлигини социологик таъминлаш, қонун ижодкорлиги жараёнида ижтимоий фикрни ўрни, қонун ижодкорлиги субъектлари томонидан қонун қабул қилиш жараёнида ижтимоий фикрни ўрганиш натижаларини инобатга олиш ҳамда социологик тадқиқотларни ушбу жараёнга таъсири масалалари атрофлича таҳлил қилинган.
Инсоният тарихида савдо йўлларининг аҳамияти жуда муҳим ўрин эгаллайди. Кишилик жамиятининг бронза давридан, баъзи жойларда ундан ҳам анча аввал, маълум ихтисослашган йўллар пайдо бўлганлигини биламиз. Уларнинг пайдо бўлишида қабилалар, халқлар ва давлатлараро алоқалардан келиб чиққан иқтисодий, этник, сиёсий ва маданий эҳтиёжлар сабаб бўлди. Дастлаб Ўрта ва Яқин Шарқда Бадахшоннинг лаъл(лазурит)ига бўлган эҳтиёж “лазурит йўли”нинг вужудга келишига олиб келган. Милоддан аввалги VI-IV асрларда эски йўллар асосида Эронда (Ахамонийлар империяси даврида такомиллашиб борган) “шоҳ йўли” таркиб топади. Кейинчалик бу йўллар негизида Буюк ипак йўли ва бошқалар такомиллашиб боради.