Мазкур мақолада корейс классик қиссаларининг матнларида когнитив лингвистика атамаларидаги “яхшилик” ва “ёмонлик” концепти инсон тафаккурининг универсал тушунчаси сифатида кўриб чиқилади, унинг мазмуни ва моҳияти корейс қиссалари материали асосида очиб берилади.
Норевматик генезли миокард касалликлари болаларда энг кўп учрайдиган юрак патологияларидан биридир. Юқумли касалликлар болалар касалликлари ичида энг кенг тарқалган патология бўлиб, унинг фонида юрак-қон томир тизими хам патологик жараёнга жалб қилинади. Ўткир вирусли инфекцияга чалинган беморларнинг тахминан 1-5% да миокард зарарланиши кузатилади. Кўп тарқалган инфекцияларнинг қўзғатувчилари юрак мушагига бевосита ёки билвосита зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Деярли барча маълум инфекциялар миокардитни келтириб чиқариши мумкин. Кардит ривожланишига вирусли, вирусли ва бактериал инфекциялар, сурункали инфекция ўчоқлари, аллергия олиб келади. 1-3 ёшдаги болаларда кардит дастлабки босқичларда, юқтиришнинг ўткир даврида ривожланиб, ўртача ва оғир шаклларда давом етади. 4-7 ёшли болаларда кардит белгилари инфекциядан 15-20 кун ўтгач ривожланади, ўртача оғир ва енгил шаклларда кечади. Терапия, диспансер кузатуви болаларни реабилитация қилишга ёрдам беради, бу эса кардитнинг сурункали кечивига ўтишини олдини олади.
Мақолада артериал гипертонияни олдини олиш ва даволашда соғлом турмуш тарзининг муҳим элементлари ҳисобланган мақсадли парҳез ва рационал овқатланиш қоидаларига риоя қилиш ва DASH парҳез дастурини тадбиқ қилишнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. Соғлом турмуш тарзининг асосларидан бири бўлган диетик ёндашув ва рационал овқатланиш номедикаментоз даво сифатида кўпгина юрак қон томир тизими касалликларида жумладан артериал гипертонияда ҳам кенг қўлланилади. Артериал гипертония ривожланишида ош тузи миқдорининг тавсия қилинган миқдоридан ортиқча бўлиши резистив қон томирлар деворининг прессор омилларга нисбатан сезгирлигини оширади. Натижада периферик қаршилик ҳамда артериолалар тонусининг ошишига сабабчи бўлади. Оқибатда артериал гипертензия даражасининг турғун ошиши, нишон аъзоларда шикастланишлар ва гипертоник кризлар кузатилишининг ошишига олиб келади.
Мақсадли тадқиқот доирасида 1 ойдан 42 ойгача бўлган аффектив-респиратор пароксизмларга эга бўлган жами 70 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадқиқотлар Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида консултатив поликлиникаларда олиб борилди. Болаларни текшириш алгоритмига қуйидагилар кирди: болаларни умумий клиник, неврологик, психологик ва нейрофизиологик (мияни ЭЭГ ўрганиш) текшириш. АРП ҳосил бўлиши перинатал омиллар, шунингдек соматик касалликлар (ошқозон-ичак тракти функсионал бузилишлари, темир танқислиги шароити ва гипокалсемия) билан боғлиқ эканлиги аниқланди
Ўткир респираторли инфекция (ЎРИ) фонида ривожланган бронхопневмония (БП) бутун дунё шифокорлари дуч келадиган кенг тарқалган клиник муаммо ҳисобланади. Ҳомиладор аёлларда ЎРИ фонида ривожланган бронхопневмониянинг ўзига хос хусусияти клиниканинг атипиклигидир. Шунга асосланиб биз ўз олдимизга мақсад қўйдик: касалликнинг оғирлиги ва ҳомиладорлик ёшига қараб, акушерлик асоратларини ривожланишида бронхопневмониянинг ролини аниқлаш. Aкушерлик ва перинатал асоратларнинг структураси ва частотаси бронхопневмония ўтказган ҳомиладорлик муддатига боғлиқ бўлди.
Актуальность проблемы ранней диагностики и адекватного лечения ЖДА не вызывает сомнения, так как железо участвует во многих жизненно важных процессах: в окислительно-восстановительных и ферментных реакциях, кроветворении, снабжении органов и тканей кислородом. Ранняя диагностика, адекватная терапия и профилактика ЖДА-главные составляющие современного комплексного подхода к лечению анемии для обеспечения здоровья женщин фертильного возраста.
"Психомотор" ривожланиш эмбрионал ва неонатал даврларда, чақалоқлик, болалик ва ўсмирлик даврида боланинг когнитив, ҳиссий, ҳаракат ва ижтимоий қобилиятларининг ўзгаришини англатади. Бу турли жараёнда содир бўлади. Одатда болаларнинг ривожланиши ва улар билан боғлиқ бўлган тегишли назариялар ва моделлар ҳақида билиш клиник амалиёт учун жуда фойдали бўлиб, ривожланишдаги касалликларини аниқлашда ва уларни даволашда аҳамиятли. Тўлиқ, мақсадга йўналтирилган анамнез ва неврологик текширув ҳар қандай ёшда неврологик ташхиснинг энг муҳим бошланғич элементлари ҳисобланади.
Мақолада судда иш юритишнинг соддалаштирилган тартиби вазифалари тахлил этилган. “Жамлама иш юритиш” (Англия), “айбга иқрорлик битими” (АҚШ), “жиноий таъқибни қўзғатишдан шартли воз кечиш”, “жиноят ишида буйруқ тартиби” (уголовный приказ, Франция), “тезлаштирилган иш тартиби” (Германия) каби соддалаштирилган тартибни шакллари кўриб чиқилган. Соддалаштирилган иш юритиш тартиби моделларини ўрганиш натижасида миллий қонунчиликка киритиш учун таклифлар ишлаб чиқилган ва илгари сўрилган.
Иссиқ иқлим шароитида гипертония касаллигининг бошланғич босқичларида гемореологик бузилишларни эрта ташхислаш. Қуруқ ва иссиқ иқлим шароити табиий равишда қон реологияси ёмонлашуви, қон ёпишқоқлик даражасининг ошиши ва шаклли элементлар агрегацияси кучайишига олиб келади. Бу эса микро ва макрореологик бузилишлар ва агрегатлар ҳосил бўлиши ва тромбоэмболия хавфини оширади.