Юрак нуқсони билан касалланган болаларда тишлар кариеси, пародонтнинг юмшоқ тўқималаридаги касалликларни комплекс даволаш ва профилактика қилишнинг баҳоси берилган. Юрак нуқсонига эга бўлган болаларда асосий касалликни даволаш фонида ишлаб чиқилган стоматологик даво-профилактик тадбирларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
Мақолада витамин D танқислиги бўлган чақалоқларнинг постнатал мослашувини ўрганиш бўйича ўткзилган тадқиқот натижалари келтирилган. Витамин D танқислиги бўлган чақалоқларнинг эрта постнатал мослашув даври турли ўзгаришлар билан ўтиши аниқланди: физиологик сариқликнинг патологик кечиши, кардиоваскуляр тизимда дисфункционал холатлар, бирламчи тана вазнининг анча кўп йўқотилиши ва узқ муддат тикланиши
Илмий ишда Ўзбекистон тижорат банкларида самарали инвестицион фаолиятни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилган. Муаллиф инвестицияларга тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омили сифатида эътибор берган. Тижорат банкларининг инвестицион қуйилмалари ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинган. Тижорат банкларидаги инвестиция фаолиятини ривожлантириш мақсадида чет давлатлар тажрибасидан фойдаланиш йўллари таклиф этилган.
Мақола рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган.
Муаллифнинг қайд этишича, рақамли иқтисодиётга ўтиш глобал тенденция бўлиб, рақамли иқтисодиётга ўтишни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хорижий мамлакатлар амалиётидан мисоллар келтиради. Мақолада таъкидланишича, ушбу йўналишда қабул қилинган стратегик ҳужжатлар максимал миқдордаги маълумотларни ҳисобга олиш ва инновацион технологияларнинг еркин ривожланишини таъминлаш ҳамда эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш асосида мослашувчан ва ишлаб чиқилиши лозим
Муаллиф Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтишнинг шарт-шароитларини қайд етиб, сўнгги йилларда қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий актларни назарда тутади. Мақолада таъкидланишича, стратегияни қабул қилиш билан бир қаторда рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий талаблари ва шартларини янада такомиллаштириш чораларини кўриш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Рақамлаштириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишнинг дастлабки босқичида амалдаги Қонунчилик нормаларини қўлланилаётган тартибга солиш моделлари билан алоқадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш зарур.
Мақолада 2020 йилда қабул қилинган "рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси таҳлил қилинган. Муаллиф ушбу ҳужжатнинг асосий қоидаларини ва уни амалга ошириш механизмларини таҳлил қилади, амалга оширишнинг энг муҳим шартлари ва истиқболларини, шунингдек, унинг жамият ва давлат учун роли ва аҳамиятини белгилайди. Стратегияни муваффақиятли амалга ошириш учун энг муҳим шарт ва кафолатлар сифатида муаллиф халқаро ёрдамнинг ролини таъкидлаб, аҳолининг рақамли саводхонлиги ва маданиятини оширишга урғу беради.
Хулоса қилиб айтганда, муаллиф ушбу стратегия барча давлат стратегик ҳужжатлари ва ривожланиш дастурларини амалга оширишга ёрдам беради, биринчи навбатда, глобал ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йиллардаги ҳаракат стратегиясига эришиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилганлиги, қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, эришилган ижобий натижалар, истиқболли вазифалар, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қисқа ва узоқ даврдаги истиқболда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш буйича илмий асосланган тавсиялар берилган.
Основным веществом для профилактики ряда стоматологических заболеваний был и остается фтор. Установлено, что фторсодержащие средства естного назначения эффективны для профилактики кариеса как временных, так и постоянных зубов. Кроме того, ряд исследований свидетельствует о том, что фторид эффективен и для профилактики кариеса корня зуба, поэтому его следует использовать во всех возрастных группах.
Мавзунинг долзарблиги: Аҳолининг стоматологик соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш тиббиётдаги стратегик йўналишлар сирасига киради.Ҳозирги даврдаги илмий тараққиётга қарамай,кариес интенсивлиги ва тарқалиши,шунингдек пародонт тўқималари касалликлари доимо юқори ўринда туради. Юрак-қон томир касалликлари муаммоси клиник шаклларнинг хилма-хиллиги, диагностика ва даволашнинг мураккаблиги, шунингдек, умумий юрак нуқсони (УЮН) шаклланишига мойиллиги туфайли педиатрия амалиётида энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда умумий юрак нуқсони болаликдаги ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабабларидан биридир.