Мақола XXI асрнинг энг машҳур хитой ёзувчиларидан бири Би Шумин асарларининг таҳлилига бағишланган. Би Шумин асарларининг асоси бу ҳар жамиятда учрайдиган муаммолардир. Мақолада муаллиф Би Шумин “Кучукча ҳам бемақсад эмас” ва “Яхши хислат – 0” ҳикояларини таҳлил қилган. Улар ҳозирги кунда мақсадсиз умрларини зое кетказаётган ёшларга ўрнак бўлувчи дидактик ҳикоялар сирасига киради.
Ushbu maqolada direktorning kommunikativ strategiyalari maktab
rivojlanishida muhim o‘rin tutishi, uning qisqacha nazariy tahlili, maqsadga erishish yo‘li,
belgilangan harakatlardan iborat dasturiy reja ekanligi to‘g‘risida mushohada yuritiladi.
Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий, умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида унинг тарихий ривожланиши, тарихий манбалар ва ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг келтириб ўтган маълумотларига таянган ҳолда очиб берилган. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни ҳарбий соҳа, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, йўл ҳаракати қоидалари, оила,фарзандлар ва таълим, спорт соҳаси ва атроф муҳитни озода сақлашга қаратилган йўналишларга ажратган ҳолда ҳаётий мисоллар ёрдамида қиёсий таҳлил қилинган.
Метонимия ва метафора ўртасида аниқ фарқ йўқ. Метафора ва метонимиянинг ўзаро таъсирини аниқлаш қийин вазифадир, айниқса, агар иккита когнитив механизмни бир биридан ажратса. Жуда хилма -хил фикрлар мавжуд. Ушбу мақолада биз асосан иккита муҳим масалани кўриб чиқамиз: (и) метафора ва метонимия ўртасидаги ўзаро таъсирга нима сабаб бўлади ва бу икки хил жараён қандай бирлаштирилади. Когнитив тилшуносликда метафора ва метонимия билимларни ташкил этиш назариясининг марказий қисми сифатида аниқ тан олинган. Метафора ҳам,метонимия ҳам Лакофф ва унинг ҳамкорлари томонидан контсептуал соҳаларни таққослаш сифатида тасвирланган. Метафора ёрдамида биз бир контсептуал соҳани тушунамиз ва бошқа нуқтаи назардан гаплашамиз. Метонимия-кўп даражали билиш механизми бўлиб, у грамматик, лексик, синтактик, фонологик ва дискурсив даражада ишлай олади. Когнитив тилшуносларнинг фикрига кўра, метонимия шунчаки нутқ фигураси эмас; бу ҳам фикрлаш ва фикрлаш усулидир. Когнитив тилшунослар метафора ва метонимияни иштирок этадиган соҳалар сонига қараб фарқлайдилар. Агар манба ва мақсад бир хил юқори доменга тегишли бўлса, бизда метонимия мавжуд. Агар манба ва мақсад икки хил устун доменга тегишли бўлса, демак бизда метафора бор.
Ушбу мақолада Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий ишлар бўйича суд жараёнида иштирокчиларнинг судья томонидан сўроқ қилишнинг процессуал ва тактик асослари кўриб чиқилган. Ҳусусан, жиноий ишлар бўйича суд жараёнига шахсни жалб қилиш мақсади ва асоси, сўроқ вақти тактик усулларни қўллашнинг аҳамияти, судьянинг саволларни шаклантиришда ва тартиб бўйича қўйишда профессионал ва психологик фазилатлари таъсири, сўроқ натижаларини расмийлаштириш талаблари белгиланган. Сўроқга тайёрланиш ва ўтказишда ҳамда аниқланадиган ҳолатларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришни муаллиф услубиёти ёритилган