Мақолада криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этишдаги хозирги ҳолати ва аҳамияти, бу борада процессуал тартиб, автотехник, трасологик ва бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш методикасига оид вужудга келадиган муаммоларни хал этиш таҳлил қилинган. Хорижий ва миллий олимларни ЙХҚнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик тавсифининг роли тўғрисида фикрлари кўрсатилган, йўл-транспорт ходисаларни қайд этишда криминалистик тавсифи механизмини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар берилган. Ўшбу турдаги жиноятларни тергов қилишда йўл-транспорт ходисанинг жиноят-процессуал фаолияти ҳамда криминалистик услуби ва тактикасини криминалистик тавсифнинг ҳуқуқий ва ҳуқуқни қўллашни йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш тизимидаги таҳлили мақоланинг асосий мақсадини билдиради. Йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлаш жараёни хусусиятларини кўриб чиқиш муаммолари бу мақоладаги изланишнинг асосий мазмуни. Бундай караш криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш механизмини асоси сифатида қизиқтириши мумкин. Тадқиқот вазифаси сифатида муаллиф томонидан йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлашда суриштирувчи, терговчи, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар алгоритмида криминалистик тавсифи қоидаларни қўллаш услуби ва тактикасини такомиллаштириш имконияти белгиланган. Суд экспертизаларни ўтказишда криминалистик тавсифинининг тактик хусусиятларни фойдаланишда эксперт ва эксперт ташкилотлар амалий тажрибасини умумлаштирилган холда криминалистик тавсифи борасида уларни ўтказиш ва билимлардан фойдаланиш тўғрисида услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Мақоланинг муаллифи томонидан иннавацион аҳборот-коммуникацион технологияларни қўллаш орқали замонавий криминалистик методикаси, тактикаси, суд экспертизаларни ўтказиш, тергов ва эксперт фаолиятида автомитизациялаш ҳамда дастурлаштириш, мутахассисларни кенг иштирокини таъминлаш асосида истиқбол йўллари аниқлантирилди. Хулосада криминалистик тавсифини кўриб чиқилаётган доирасида ўрни ва аҳамияти очилган ва йўл-транспорт ходисаларни қайд этишга оид ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асослантириб берилган.
Ушбу мақолада бошқарув қарорларни қабул қилиш асоси нуқтаи назаридан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида таҳлилнинг ўрни ва роли кўриб чиқилган. Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили турлари ажратилган ҳамда авариялар кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, уларнинг афзаллик ва камчиликлари аниқланган.
Таъкидланишича, таққослаш усули аварияларни таҳлил қилишнинг асосий усули сифатида ишлатилади, улардан фойдаланиш учун қайси объектлар, жараёнлар, омиллар бир-бири билан таққосланиши кераклигини аниқ билиш керак, қандай тавсифларга, хусусиятларга, кўрсаткичларга кўра таққослаш керак, қандай аниқ ҳисоблаш тартибини киритиш керак. Абсолют кўрсаткичлар ва ҳар қандай солиштирма ва нисбий кўрсаткичларнинг энг кенг тарқалган таҳлил усули бўлган авариялик кўрсаткичларининг ўзгариши динамикасини ўрганиш ва таққослашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолият натижаларини баҳолашда, ноқулай тенденцияларни аниқлашда самарали фойдаланиш мумкин бўлган ва авариялар ҳолатини ўзгартириш динамикасини ўрганиш ва таққослашнинг бир нечта асосий усуллари ажратиб кўрсатилган, шунингдек зарур профилактика чораларини кўриш учун ушбу ноқулай ўзгаришларнинг сабабларини аниқлашга қаратилган кейинги таҳлил учун асос бўлиб хизмат қилади.
Йўллардаги воқеалар ривожланишини башоратлаш имкониятларини шакллантирадиган ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга мўлжалланган йўл-транспорт вазиятларни таҳлил қилиш усули кўриб чиқилган.
Ушбу мақола йўл транспорт ҳодисалари бўйича тергов, терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга оширувчи орган ходимлари томонидан тайинланадиган экспертиза хулосаларининг кўриб чиқилаётган ишнинг якунида қонуний қарор қабул қилишдаги аҳамияти, йўлтранспорт ҳодисаларидаги ўсиш суръатларининг тўғридан-тўғри нималарга боғлиқлиги, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳолати бўйича суриштирув давомида амалиётда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, иш бўйича судга оид автотехника ва транспорт трасология экспертизаси тайинлашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ёритилган.
Ушбу мақола йўл транспорт ҳодисалари бўйича тергов, терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга оширувчи орган ходимлари томонидан тайинланадиган экспертиза хулосаларининг кўриб чиқилаётган ишни якунида қонуний қарор қабул қилишдаги аҳамияти, йўл транспорт ҳодисаларининг ўсиш суръатларини тўғридан-тўғри нималарга боғлиқлиги, содир этилган йўл транспорт ҳодисаси ҳолати бўйича суриштирув давомида амалиётда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, иш бўйича судга оид автотехника ва транспорт трасология экспертизаси тайинлашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ёритилган.
Ушбу илмий мақолада халқаро меҳнат бозорида ишчи кучи реципиенти сифатида иштирок этаётган Япониядаги иммиграция жараёнларининг ҳукумат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, оқибатлари ҳамда мазкур жараёнларнинг замонавий тенденциялари таҳлил қилинади. Илмий мақоланинг мақсади Япониядаги иммиграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши, хорижий ишчи кучига боғланиб қолишнинг олдини олиш ҳамда мамлакатга кириб келадиган қуйи малакали ишчилар оқимини чеклаш борасида Япония ҳукуматининг оқилона сиёсати натижаларини таҳлил қилишдир. Илмий мақоланинг асосий натижалари қуйидагилар билан изоҳланади: Японияда ишчи кучи иммиграцияси жараёнлари шаклланиши ва ривожланишининг зарурати кўрсатиб берилган; Хорижий ишчи кучи импортини тартибга солишда мамлакатдаги “бир умрлик ишга ёллаш тизими”нинг ўрни ёритилган. Япон ҳукуматининг юқори малакали кадрларни жалб қилиш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган; Мамлакатда 2018 йилда қабул қилинган янги миграция сиёсатининг аcосий йўналишлари ва кўрсатилган. Таҳлил натижасида олинган маълумотлар асосида реципиент мамлакатларда хорижий ишчи кучи импортига, хусусан паст малакали кадрлар миграциясига боғланиб қолмасликни олдини олиш ва миллий меҳнат бозоридаги мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш борасидаги хулосаларга келинади.
Har yili har uchinchi yo‘l-transport hodisasi piyodalar to‘qnashuvi bilan bog‘liq. Asosiy sabablar, ular: yo‘l harakati qoidalariga rioya qilmaslik, piyodalar o‘tish joylarining qoniqarsiz holati, tartibga solish elementlari yoki ularning yo‘qligi bilan tavsiflanadi. Aholi yashash punktlarida havfsiz piyodalar harakatini tashkil etish avtomobil yo‘llarini va shahar ko‘chalarini ta’mirlash va yo‘l belgilari bilan jixozlash lozim. Hozirgi kunda piyodalar ishtirokida yo‘l transport xodisalarini sodir etilayotganidan kelib chiqqan holda piyodalar qoidabuzarligi masalasiga ham alohida e’tibor qaratilgan.
Мақолада шикастланиш механизмига қараб болалардаги транспорт жароҳати хусусиятлари таҳлил қилинади. Aвтоҳалокат пайтида автомобил ичида жароҳат олган болалар: "болалар йўловчилари" ва "рулда ўтирган болалар" бош, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланишлари нисбатан юқори бўлганлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу гуруҳдаги беморларда суяк, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг шикастланиши қайд этилди ва уларнинг миқдори бўйича одатда бир ёки иккита тизимнинг зарарланиши кузатилди. Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, биринчи ёки иккинчи даражали оғирлик одатда устунлик қилди.
Йўловчи салонидан ташқарида жароҳат олган болаларда: "пиёдалар болалари" автоулов томонидан урилган, шикастланиш кам даражада бош травмаси, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланиши билан характерланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу ҳолатларда асосан суяк, нафас олиш ва юрак-қон томир тизимларининг зарарланиши кузатилади ва миқдори бўйича одатда икки ёки учта тизимнинг шикастланиши кузатилади.Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, иккинчи ва учинчи даражадаги оғирлик одатда устунлик қилади.
Bugungi kunda butun dunyoni tashvishga solayotgan COVID-19 pandemiyasi aholi salomatligining eng dolzarb muammolaridan biridir. Ushbu maqolada bolalarda kasallikning kechishi va allergik kasalligi bo'lgan bolalarda covid 19 oqibatlari muhokama qilinadi.
мақолада камбағаллик даражаси, унинг халқаро мезонлари, камбағаллик чегарасини аниқлаш услубиёти, камбағалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, давлатнинг кам- бағалликни қисқартиришдаги асосий функциялари, жумладан, ривожланган мамлакатларда камбағаллик- ни кщсцартириш борасидаги тажрибалар ўрганилган ва таҳпил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда кам- бағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар ёритилган.
Мақолада яширин иқтисодиётнинг асосий соҳалари, унинг ривожланиш сабаблари, ҳамда яширин иқтисодиётнинг ривожланиш оқибатлари ёритиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 77-моддасида судланганликнинг ҳуқуқий ахамияти кўрсатилган бўлиб, унга кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир 1.