Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичма-босқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёсланаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади. Филолог-талабалар хитой тилини ўрганишда мазкур тил билан боғлиқ товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга дуч келадилар.
Мазкур мақола хитой тилида морфемалари турли тартибда келган сўзларнинг айрим хусусиятларини, ўзига хос моделларини ўрганишга бағишланган.
Ушбу мақола хитой тилида кенг тарқалган сўз ясалиш усулларидан бири бўлмиш морфемали контракция ҳақидадир. Бунда морфемали контракциянинг “ажратиш орқали қисқартириш” усулига оид ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот бериб ўтилади.
Мақолада ҳинд-орий тиллар гуруҳига мансуб ҳиндий ва туркий тиллар гуруҳига оид ўзбек тилларининг отга хос келишик грамматик категорияси чоғиштирма-типологик метод асосида ёритилди. Мавзуни ёритишда бир қатор ҳинд, инглиз, рус ва ўзбек тилшуносларининг назарияларига асосланган. Жумладан, Ж.Лайонз, К.Гуру, З.М.Дымшиц, Г.А.Зограф, В.П.Липеровский, О.Н.Шоматов, А.Ғуломов, Ғ.Абдураҳмонов, М.Ирисқулов, Қ.Сапаевларнинг илмий-назарий қарашлари батафсил ўрганилиб, таҳлилий хулосалар келтирилган. Ўрганилаётган адабиётларга кўра, ҳиндий ва ўзбек тилларида келишик категориясининг ривожланишида баъзи муштаракликлар кузатилади. Ҳозирги ҳиндий тилида, юқорида қайд этилганидек, воситали ва воситасиз келишиклар мавжуд, эски ўзбек тилида воситали келишик еттинчи келишик сифатида мавжуд бўлган бўлса-да, аммо бу грамматик шакл ҳиндий тилидаги воситали келишик шакли билдирган маънони ифодаламаган. Эски ўзбек адабий тилидаги воситали келишик шакли тил ривожланиши оқибатида кўмакчига айланиб кетди. Ҳиндий тилида эса воситали келишик деганда мутлақо бошқача ҳолат кузатилади. Чоғиштирилаётган икки тил тизимида воситали келишикнинг мавжудлиги изоморфизм, ифодаланиш хусусиятига кўра алломорфизмдан дарак беради. Ҳиндий тилидаги аксарият келишик шаклларининг вазифавий жиҳатдан ўзбек тилидаги кўмакчиларга мос тушиши аниқланди. Ваҳоланки, эски ўзбек тилида ҳам, ҳозирги ўзбек тилида ҳам келишик шакллари вазифасини кўмакчилар бажариши мумкин. Бироқ маъно кўмакчилар билан ифодаланганда нисбатан аниқроқ бўлган.
Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Мазкур мақола тилшуносликда редупликциянинг грамматик хусусиятларини япон тилидаги от сўз туркумига оид сўзлар мисолида ёритади. "Редупликация" тушунчаси (лот.дан. "Reduplikatio" - "иккиланиш") бугунги кунда барча тадқиқотчилар учун аниқ ва умумий таърифга эга емас. Редупликациянинг энг кўп тарқалган турлари турли тилларда у ёки бу шаклда намоён бўлсади. Барча тилларда (ёки кўпчилик тилларда) редупликация тўлиқ (редупликатордаги редупликантнинг тўлиқ иккиланиши) ва дивергент (редупликантнинг товуш таркиби ўзгариши билан) бўлиши мумкин. Редупликациянинг энг маҳсулдор моделлари одатда бир хил морфологик тузилишга эга бўлган тилларда тўғри келади. Шу билан бирга, турли морфологик тузилишга эга бўлган тиллар бу жиҳатдан аниқ фарқларга эга. Сўз қурилишида агглютинатив техникани қўллайдиган изоляцион ва агглютинатив тилларда редупликация илдиз морфемаси доирасида содир бўлади. Синтетик флектив тартибига эга бўлган славян тилларида асосан синоним қўшимчалар ва префикс морфемалар такрорланади. Редупликациянинг структуравий моделларидаги сезиларли ўхшашликлар билан бирга бир хил морфологик типдаги тиллар ҳам бу жиҳатдан жуда оз бўлсада фарқларга эга. Бундай тафовутлар, асосан, ономасиологик синфлар ичида айрим таркибий моделларнинг маҳсулдорлиги ёки унумсизлигига тааллуқли бўлади.
Ушбу мақолада морфемали контракциянинг “умумлаштириш” усулига оид ўзига хусусиятлар ҳақида маълумот берилиб, мазкур усулнинг турлари ва ясалиши мисоллар ёрдамида таҳлил этилади. Илмий-тадқиқот иши мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди: хитой тилшунослигидаги назарий қарашларни таҳлил этиш; “умумлаштириш” усулининг турларига оид ифодаланиш хусусиятларни ўрганиш; морфемали контракция усулларини хитой тилидаги ижтимоийсиёсий матнлардаги мисоллар орқали таҳлил этиш. Ҳар бир усул доирасида ўхшаш ва фарқли хусусиятларга таяниб бир неча турларга ажратилди. Морфемали контракция усуллари ўрганилиб, турли мисоллар орқали таҳлил этилди. Замонавий хитой тили морфемали контракциясида компонентлараро муносабатнинг фақатгина тўрт хил модели кузатилди: копулятив, феъл-объектли, атрибутив, субъект-предикатив моделлари. Мазкур усулда қисқартмалар “миқдор сон+компонент” кўринишига эга бўлади. Қисқартма сўз нечта сўз асосида ҳосил бўлгани миқдор сон билан ифодаланади ҳамда сўзлар учун умумий ҳисобланувчи, барча сўзларни англатувчи маъновий компонент миқдор соннинг олдига қўйилади. Ушбу усулда қисқарувчи бирликлар иккига бўлинади: сўзнинг қисқариши, сўз бирикмасининг қисқариши. “Миқдор сон” ўзининг қатъий жойлашиш ўрнига эга. Икки компонентли мураккаб қисқартма сўзларда “миқдор сон” сўзнинг бошланғич қисмида, яъни бошида келади, уч компонентли мураккаб қисқартма сўзларда биринчи, иккинчи бўғинда келади, тўрт компонентлиларда иккинчи, тўртинчи бўғинларда келади. “Умумлаштириш” усули юзасидан икки хил қараш мавжуд. Мазкур ишда биринчи қараш маъқулланди, чунки “миқдор сон+ компонент”даги “компонент”, албатта, ҳар бир сўздаги умумий компонент бўлиши шарт эмас, у умумий маънони ифодаловчи алоҳида сўз бўлиши ҳам мумкин.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичмабосқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёслаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади Филолог-талабалар дуч келадиган хитой тили билан боғлиқ лексик қийинчиликлар таҳлили товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга бўлинади.
Ушбу мақолада хитой тилида кенг қўлланадиган сўз қўшиш моделининг субъект-предикат модели ҳақида баён этилади.
Кишилик олмошлари тилда қатор хусусиятларига кўра аҳамиятли ҳисобланади. Кишилик олмошларининг стилистик функцияси айниқса муҳим. Бундан ташқари кишилик олмошлари миллий маданият, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фалсафий қарашларни ҳам акс эттиргани боис алоҳида тадқиқот объекти бўладиган сўзлар сирасига киради. Қолаверса, кишилик олмошлари сўзловчининг суҳбатдошига муносабати, ижтимоий мавқеи, ҳаттоки, диний ва фалсафий қарашларини ҳам намоён этади. Шу боис Мин даври романлари (XIV-XV асрлар), хусусан, давр насрининг дурдона асраларидан бўлмиш “Уч шоҳлик” романида қўлланган кишилик олмошларининг тадқиқи давр лексикасининг хусусиятларини кўрсатиш билан бир қаторда, ушбу туркум сўзларнинг диахрон ва синхрон аспектда тадқиқ қилиниши хитой тили лексикасининг тараққиёт динамикаси юзасидан ҳам айрим хулосаларни беради. Япон тили кишилик олмошларининг таҳлилини амалга ошириш орқали Мин даври романларининг синосфера ҳудудидаги бошқа тиллар лексикасига таъсири юзасидан хулосаларни олиш мумкин.