Мақолада Ўзбекистонда мактабгача таълим билан болаларни қамраб олишга аҳолининг турмуш даражасининг таъсири регрессион таҳлил ёрдамида аниқланган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, республика бўйича мактабгача таълим ташкилотлари сони, улардаги жойлар ва педагоглар сонини ошириш, шунингдек, республика бўйича ўртача иш ҳаққини ошириш ҳамда
республика бўйича ишсизлик даражаси ҳамда кам таъминланган аҳоли улушини камайтириш каби ўзгарувчилар юқори таъсирга эга эканлиги аниқланди. Муаллифлар томонидан мамлакатимизда мактабгача таълим билан болаларни тўлиқ қамраб олиш учун нафақат мактабгача таълимга оид асосий кўрсаткичларни яхшилаш балки, мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда даромадини ошириш зарурлиги илмий асосланган.
Ушбу мақолада муаллиф минтақада ўз ривожланиш тарихига эга бўлган Эрон давлатининг таълим тизими, унинг тарихий босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида ёритиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Эроннинг таълим тизимида турли даврларда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Эрон давлати ҳаётида 1979 йилда содир бўлган инқилоб жуда муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли мақолада таълим тизими икки даврга: инқилобга қадар ва инқилобдан кейинги ҳолатлар бўйича солиштириб ўрганилди. Натижалар турли жадваллар асосида аниқ очиб беришга ҳаракат қилинди. Таълим тизими мактабгача таълим, ўрта мактаб, профессионал мактаб ва ундан кейинги таълим босқичларига бўлинган тарзда ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо мазмунли равишда ёритиб берилди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ва Ўзбекистон шароитида ҳам улардан фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Таълим тизимидаги гендер жараёнларига ҳам эътибор берилган ҳолда, мактабдаги иккига бўлиб ўқитиш тизимининг самарали томонлари ҳамда камчиликлари очиқланди. Мамлакатда инқилобдан кейинги ўзгаришлар, таълим тизимининг исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига таъсири очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган натижалар тизимлаштирилди ва тартибланди. Ўзбекистон шароитида бу давлатнинг таълим тизимининг қайси жиҳатларини амалиётга олиш мумкинлиги таклифлари бериб ўтилди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.
Диабетический кетоцидоз – это опасное для жизни осложнение СД, требующее неотложной помощи, мониторинга состояния. Характеризуется острой декомпенсацией СД с гипергликемией, ацетонурией, метаболическим ацидозом, различной степенью нарушения сознания, вплоть до комы.
Тадқиқот объекта: умумий ўрта таълимда информатика ва хисоблаш техникаси асослари (ИҲТА)ни ўкитишни компьютерлаштириш муаммоси.
Тадқиқот мақсади: ИҲТА ўкув предмета бўйича таълимни компьютерлаштиришга қаратилган самарадор педагогик дастур воситалари (ПДВ)ни яратиш ва ундан фойдаланиш услубиятини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тадқикот мавзусига оид адабиётларни ўрганиш ва тахдил қилиш; ўқув жараёнини кузатиш; ўкитувчи ва ўқувчилар билан сухбат; мактаб ўқитувчилари иш тажрибасини умумлаштириш; интернет форум; педагогик тажриба.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: умумий ўрта таълимда компьютерли таълим концепцияси яратилди; ИҲТАни ўқитишни компьютерлаштириш жараёни таркибан тахдил килинди; компьютерли таълим принциплари ишлаб чиқилди ва воситалари тизимлаштирилди; ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ПДВда моделлаштириш усуллари ишлаб чикилди; ПДВларни яратишга қўйиладиган талаблар ҳамда дастурли услубий таъминотни яратиш боскичлари аниқланди; барча турдаги машқни компьютерда бажариш жараёни моделлаштирилди; ИҲТА ўқув предметидан ПДВларни яратиш механизми назарий асосланди.
Амалий аҳамияти: яратилган ПДВлардан ИҲТАни ўкитишда самарали фойдаланилади; компьютерли таълимнинг ишлаб чиқилган концепция, принциплари ва тизимлаштирилган воситаларидан бошқа фанларни ўқитишни компьютерлаштиришда, ўқитувчилар малакасини оширишда, компьютерли таълимга оид дарслик ва кўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин; тадқиқотда илгари сурилган ғоялар таълимнинг барча боскичларини компьютерлаштириш учун назарий асос бўла олади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзу бўйича 80 та иш, жумладан, монография, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилди. Ишнинг мазмуни катор анжуманларда муҳокама килинди.
Қўлланиш сохаси: таълимнинг барча боскичларини
компьютерлаштиришда; ўқув дастури, дарслик, кўлланмалар яратишда.