Илмий мақола Хитой маданий анъаналари доирасида методологик асос ва фалсафа категорияларининг шаклланиши муаммосига бағишланган. Ҳозирги даврда глобаллашган дунё, ундаги интеграцион жараёнлар динамикаси очиқ дунё тамойилларининг тобора мустаҳкамланиб, коммуникатив маконнинг кенгайиб бораётганлиги мақола мавзусининг долзарблигидан далолат беради. Бундай вазиятда қадимий Хитой фалсафасининг ғоявий асослари: холизм, голограмма, синергетика каби методологик ёндошувларнинг қайта тикланаётганлиги алоҳида эътиборга молик. Тадкикотнинг мақсади: Хитой фалсафасининг базаси, категориал аппарати шакллнишининг ўзига хос жиҳатларини. Уларнинг жамият турмуш тарзи ва кишилар дунёқарашининг шаклланишидаги ўрни ва ролини ёритиб бериш. Коррелятив-ассоциатив тафаккур муаммоси олимлар М.Грана, Д.Бодэ, Дж.Нидам, Ю.Л.Кроль изланишларида ўз ечимини топган; Хитой фалсафаси методологик асосларининг классификацион схамаси А.М.Карапетьянц, А.И.Кобзев илмий изланишларида таҳлил қилинган; асосий категорияларнинг онто-методологик жиҳатлари Е.Н.Торчинов, А.М.Кобзевнинг илмий ишларида ўз аксини топган. Тадқиқот мақсадига эришиш қуйидаги вазифаларни кўриб чиқишни тақозо этади: Хитой фалсафасининг методологик, дунёқарашлик асослари шаклланиши ва тараққиётини тарихийлик ва ворисийлик тамойиллари асосида кўриб чиқиш; Хитой ва антик фалсафасининг методолгик, дунёқарашлик асосларини қиёсий таҳлил қилиш; билиш жараёнида коррелятив тафаккур ва нумерологиянинг тутган ўрнини ёритиш; европа маданиятининг – сабабиятга, Хитойнинг – корреляцион тафаккурга алоқадорлигини асослаш; «вень», «ци» категорияларининг космологик, онтологик характерини ёритиш, уларнинг Хитой маданиятида тутган ўрнини кўрсатиш; Космос тушунишда унинг антропологик, панэтик ва эстетик параметрларини аниқлаш; қайта тикланган холистик, синергетик, хаосомлик ғояларининг ҳозирги замон фалсафий-методологик қарашлар тараққиётига таъсири. Ишда кўзда тутилган мақсадга эришиш ва шу йўналишга даҳлдор вазифаларни амалга оширишда анализ, синтез, тарихий-назарий таҳлил, қиёсий-тарихийлик, фалсафи-герменевтик ва идеографик методлар қўлланилди. Ижтимоий-тарихий таҳлил методи асосида утказилган илмий изланиш Хитой фалсафаси методологик меъёрлари, категориялари ва тушунчалар эволюциясининг моҳиятини англаш имкониятини берди. Муаммони ечими сабабий, холистик, голограмм ва коррелятив ёндошувлар асосида ёритилди. Ишда Хитой фалсафасининг шаклланаётган методолгия доирасида унинг базавий: нумерология, «вень», «ци», «дао», «Космос», «таъсир-акс таъсир» категориялари, уларнинг ҳозирги замон фалсафаси ва методологиясида тутган ўрни кўрсатилди. Анъанавий Хитой тааввурлари доирасидаги синергетик парадгима элементлари аниқланди, уларнинг оламни англашнинг шаклланишидаги ўрни таҳлил қилинди.
Илмий мақола конфуцийлик фалсафаси таҳлилига бағишланган. Унда замонавий конфуцийлик – неоконфуцийликнинг “Сюн Шили” ва постконфуцийликнинг “Фэн Юлан” йўналиши қарашлари ҳақида фикр юритилган. Шу муносабат билан Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги ғоялар, урф-одатлар ўзаро бир-бирига зид эмас, балки бир-бирини тўлдириши, бойитиши асосланган ҳамда Шарқ ва Ғарб орасидаги диалогик муносабатни ўрнатиш ҳақидаги қараш илгари сурилган.
Ushbu maqolada talabalarga falsafani o'rgatishda qo'llaniladigan turli usullar, masalan, amaliy tadqiqotlar, muhokamalar va interfaol usullardan foydalanish ko'rib chiqiladi. Tibbiyot ta’limida falsafaning ahamiyati, talabalarning kasbiy mahorat va malakalarini oshirishga ta’siriga alohida e’tibor qaratilgan. Maqolada, shuningdek, tibbiyot ta’limida falsafani o‘rgatishda o‘qituvchilar duch keladigan muammolar, xususan, vaqt yo‘qligi va resurslardan foydalanish imkoniyati cheklanganligi haqida so‘z boradi. Maqola mualliflari internet resurslaridan foydalanish va boshqa ta’lim muassasalari bilan hamkorlik qilish orqali ushbu qiyinchiliklarni yengish bo‘yicha bir qator tavsiyalar beradi.
Ushbu ilmiy-uslubiy maqolada oliy o‘quv yurtlari falsafa kursida “Falsafa va uning jamiyat hayotidagi roli” mavzusida seminar mashg‘uloti o‘tkazishning ba’zi uslubiy masalalari bayon etilgan. Mashg‘ulot rejasi bo‘yicha falsafaning obyekti, predmeti, tarkibi, funksiyalari, jamiyatdagi ahamiyati kabi savollar ko‘rib chiqilgan.
Мазкур мақолада тиббиёт фалсафасини ривожлантиришга оид методологик ёндашув, тиббиётнинг методологик муаммолари ва бугунги кундаги тиббиёт соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлашнинг фалсафий масалаларига эътибор қаратилган.
Ушбу мақола билим ва ҳақиқат муаммолари эволюциясининг ўзига хос томонларини аниқлаш билан ҳинд фалсафий фикрини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишга бағишланган. Фалсафадан олдинги даврда назарий ва когнитив муаммоларга алоҳида қизиқиш пайдо бўлиб, замонавий даврда сусайиб қолмаган ҳолда, билиш назарияси ва амалиёти барча ҳинд фалсафий таълимоти учун муҳим таркибий қисм эканлиги кўрсатилган. XIX-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, эпистемологик муаммолар ҳаётда, фан ва маданиятда юз берадиган характерли ўзгаришлар туфайли янги маъноларга эга бўлмоқдалар. Қайд этилишича, ҳинд фалсафий таълимотида билиш жараёни ҳеч қачон дунёни забт этишга, одамни унга қулай тарзда жойлаштиришга эмас, балки ҳар доим ҳақиқий ҳақиқатни англашга, ҳаётда ҳақиқий мақсадни эгаллашга қаратилган. Муаллиф тақдим этилган тадқиқот ҳақиқатни билиш ва излаш усулларининг ривожланиши тўғрисида ҳинд фалсафасида шаклланган махсус қарашлар ҳақида мулоҳаза юритишнинг муҳим истиқболини очишига умид қилмоқд
Тасаввуф маънавий мероси бутун ислом олами халқларининг муштарак маънавий мероси саналади. Қолаверса, бу маънавий мерос бутун инсониятники ҳисобланади. Бугунги глобализация даврида кичик миллий маданиятларнинг қудратли давлатлар ва йирик маданиятларнинг кучли таъсири остида қолиб кетаётган пайтда, 1200 йилдан буён жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган суфизм таълимотини илмий жиҳатдан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Тасаввуф – бу минтақа халқларининг тарихий борлиғи, фалсафий ва бадиий тафаккур тарзи сифатида қадрлидир. Ҳеч кимга сир эмас, бугунги давр инсони маънавий қашшоқлик ва руҳий инқироздан азият чекиб келмоқда. Тасаввуфга ўхшаган маънавий ва фалсафий таълимотлар айнан ана шундай инқирозлар учун ўзига хос ваксинадир. Тасаввуф тарихи ва фалсафаси бўйича шу пайтгача жаҳон олимлари томонидан амалга оширилган ишлар денгиздан томчидай гап. Бу ҳали ишнинг бошлани- ши, холос. Бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳали кўп, бу соҳадаги арзигулик тадқиқотлар ҳали олдинда. Шундай экан, бу диний, фалсафий, ахлоқий ва эстетик таълимотни халқларимизнинг муштарак мероси сифатида биргаликда ўрганиш, тадқиқ этиш ва жаҳон илмий жамоатчилигига кўрсатиш ижобий натижалар бериши табиий.
Мақолада қадимги ҳинд фалсафий мактабларидан бири Санкхйа таълимотидаги сабаб ва оқибат категориялари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақидаги масала ёритилган.
В советское время ценностные идеалы, лишенные национально-конфессиональных и личностных коллизий, выражали коллективистский, наднациональный характер, а потому легко воспринимались обыденным сознанием.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар самара-сининг инсонга, унинг дунёқараши, маънавий қиёфасига боғлиқлиги тобора кўпроқ аён бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»[1,39]. Шунинг учун инсон фалсафаси, инсон, унинг ўзига хос сифати ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм, эгоизм (худбинлик), манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида қарашлар ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди.
Muallif ushbu maqolada Angliyada (XYI asr) yangi yaxlit dunyoqarashning shakllanishi bilan til falsafasi o‘rtasidagi bog‘liqlikka, ya’ni. Uyg‘onish davri ingliz falsafasining asosiy tushunchalarining tili va lug‘ati bilan bog‘liq bo‘lgan intralingvistik va ekstralingvistik omillar, yangi turdagi ziyolilar paydo bo‘lganida, nazariy asoslar bo‘yicha: yozuvchilar, olimlar, ijodkorlar, ularning asarlari davrni aks ettiradi. Muallifning qayd etishicha, bularning barchasi
o‘sha davr tilining rasmiy tarkibida ham, ingliz tilining rivojlanishi va tugallanishida ham o‘z aksini topishi kerak edi.
Мақолада Хайдеггернинг буюк Шарқ мутафаккирлари қарашлари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари таҳлил қилинади. Ваҳоланки, шу жиҳатдан Хайдеггернинг Шарқ тафаккури ва турли фалсафий маданиятлар томонидан ўзига хос тарзда қабул қилиниши яққол кўзга ташланади. Хайдеггерга оид энг янги давр Европа фалсафий адабиётини шарҳлаш Шарқ ва Ғарб фалсафий маданиятларининг ўзаро бир-бирини тўлдирувчи жиҳатларини очишга ёрдам беради. Бунда Хайдеггер ана шу мулоқотнинг бевосита иштирокчисига айланади ёки унинг ижоди замонавий Шарқ файласуфининг концептуал таҳлил объекти бўлиб хизмат қилади.