Научное и духовное наследие Махдуми Азама Косани-Дахбеди

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
170-179
6
8
Поделиться
Жабборов, Н. (2015). Научное и духовное наследие Махдуми Азама Косани-Дахбеди. Востоковедения, 2(2-3), 170–179. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15560
Неъмат Жабборов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Cаййид  Ахмад  ибн  Джалалиддин  Хаджаги  Касани-Дахбеди  (868/1461–949/1542) является выдающимся учёным Мавераннахра. Он упоминается в рукописных ис-точниках  как  Махдуми  Аъзам  Касани,  Махдуми  Аъзам  Дахбеди,  Махдуми  Аъзам  Касани-Дахбеди  или  вкратце  Махдуми  Аъзам.  Данная  статья  посвящена  изучению  его  научно-духовного  наследия,  хранящегося  в  книгохранилище  Центра  восточных  рукописей  имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

170

д) взаимоотношения Хивинского ханства с Турцией;
е) взаимоотношения Хивинского ханства с Англией;
ж) взаимоотношения Хивинского ханства с Россией.
4. Экономика.
5. Военное дело.
6. Судебные дела.
7. Хотя и не имеет заглавия, но состоит из Документов ясаулбаши,

переведенных из первой описи.

Несмотря на то, что сотрудниками архива была проделана большая работа

по комплектованию и научному описанию документов хивинских ханов, в

последующие годы в описи внесены много редакционных правок заголовков

дел. В первую опись фонда включены – 603 ед. хр., а во вторую опись – 665

дел. 20 апреля 1988 г. документы фонда полностью признаны особо ценными.

В заключении хотелось бы отметить, что учитывая ежегодный рост

исследовательского интереса к документам хивинских ханов, целесообразно

ЦГА Узбекистана в рамках межведомственного научно-исследовательского

проекта провести совместную работу с востоковедами республики по

совершенствованию описи и его каталогизации на государственном языке.

ЖАББОРОВ НЕЪМАТ

Катта илмий-ходим изланувчи, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Маҳдуми Аъзам Косоний-Даҳбедийнинг илмий-маънавий

мероси

Аннотация.

Cаййид Аҳмад ибн Жалолиддин Хожаги Косоний-Даҳбедий (868/1461–

949/1542) Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидандир. У қўлёзма манбаларда Махдуми Аъзам
Косоний, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедий ёки қисқача Махдуми
Аъзам шаклида зикр этилади. Ушбу мақола мазкур олимнинг Тошкент давлат шарқшунослик
институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг манбалар
хазинасида сақланаётган илмий-маънавий меросини ёритишга бағишланган.

Таянч сўз ва иборалар:

мерос, қўлёзма, рисола, тасаввуф, нақшбандия, пир, мурид.

Аннотация.

Cаййид Ахмад ибн Джалалиддин Хаджаги Касани-Дахбеди (868/1461–

949/1542) является выдающимся учёным Мавераннахра. Он упоминается в рукописных ис-
точниках как Махдуми Аъзам Касани, Махдуми Аъзам Дахбеди, Махдуми Аъзам Касани-
Дахбеди или вкратце Махдуми Аъзам. Данная статья посвящена изучению его научно-
духовного наследия, хранящегося в книгохранилище Центра восточных рукописей имени
Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения.

Опорные слова и выражения:

наследие, рукопись, трактат, суфизм, накшбандия,

ученик (мюрид), наставник (мастер).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

171

Summary.

Sayyid Ahmad ibn Jalal ad-Din Kwajagi Kasani-Dahbedi (868/1461–949/1542)

was a brilliant scholar and great thinker of Mawarannahr. He has been mentioned in manuscripts
as a Makhdum-i A`zam Kasani, Makhdum-i A`zam Dahbedi, Makhdum-i A`zam Kasani-Dahbedi
or shortly Makhdum-I A`zam. This article is devoted to the study of scientific-spiritual heritage of
the afore-mentioned outstanding scholar on the base of the first sources, stored at the Manuscripts
Fund of the Center for Oriental Manuscripts named after Abu Rayhan Beruni under the Tashkent
State Institute of Oriental Studies.

Keywords and expressions:

heritage, manuscripts, treatise, Sufizm, Naqshbandiya, master

(pir), pupil (murid).

XV–XVI асрларда Ўрта Осиё тарихи ва ислом оламида Махдуми Аъзам

Даҳбедий номи билан маълум бўлган машҳур мутафаккир, нақшбандия та-
риқатининг буюк назариётчиси ва давомчиси, файласуф ва ахлоқшунос олим
Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагий-Косоний 866/1461

1

йилда

Фарғона давлатининг кўҳна пойтахти – Косон кенти (ҳозирги Косонсой)да
дунёга келган. Махдуми Аъзам

2

нинг ота-оналари Муҳаммад алайҳиссалом

авлодларидан бўлиб, бу тўғрида кўпгина тарихий манбаларда маълумотлар
берилган. Жумладан, Фахриддин Али ас-Сафийнинг “

Рашаҳот айни-л-ҳаёт”

(“Ҳаёт чашмасидан томчилар”),

Мавлоно Муҳаммад Қозининг

“Силсилату-

л-орифийн” (“Орифлар силсиласи”),

Махдуми Аъзамнинг набираси Хожа

Абулбақо ибн Хожа Баҳовуддининг “

Жомиъу-л-мақомот” (“Мақомлар тўп-

лами”),

Насриддин Ҳусайн ал-Бухорийнинг “

Туҳфату-з-зоирийн” (“Зиёрат-

чилар туҳфаси”)

асарлари ва бошқа тазкираларда Махдуми Аъзамнинг 22

пуштдан сўнг Муҳаммад пайғамбарга авлод бўлиши зикр этилган.

Махдуми Аъзам Косонийнинг отаси Мавлоно Жалолиддин ўз даврининг

етук олимларидан бўлгани учун ҳам ёш Саййид Аҳмад илм ўрганишга жуда
эрта киришади. Мактабда таълим олиш билан биргаликда, отасининг раъ-
йига қараб деҳқончилик билан ҳам шуғулланади. Ёш Хожа Саййид Аҳмад
дастлабки билимларини косонлик устози Мир Саййид Алидан олади

3

. Сарф

ва наҳв (морфология ва синтаксис) илмларини қунт билан ўрганганидан
кейин ўзи мустақил равишда изланади. Айни вақтда, Саййид Аҳмад тасав-
вуф илмига қизиқиб, бу соҳадаги асарларни мустақил равишда ўрганади.

Кейинчалик, Хожа Саййид Аҳмад билимини ошириш учун устози Мир

Саййид Алининг маслаҳати билан Хожа Аҳрори Валийнинг Тошкентда

1

Айрим нашрларда унинг таваллуди 868/1463 йил деб кўрсатилган – Н. Ж.

2

Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагий-Косонийнинг фаолияти ва мероси

нари турсин, ҳатто унинг исми шарифи ҳам ўтган асрнинг 90-йилларида

арбда нашр

этилган аксарият йирик нашрларда зикр этилмаган эди (Қаранг: Ислам. Энциклопедический
словарь. – М.: Наука, 1991; Тринменгэм Дж. Суфийские ордена в Исламе. – М.: Наука, 1991;
ва ҳоказо, етук исломшунос олим Ҳамид Алғорнинг нақшбандия тариқатига бағишланган
махсус тадқиқоти бундан мустасно.

3

Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедийнинг илк устозлари қаторида Мулла Зиё ҳам қайд

этилган (бу ҳақда қаранг: Маънавият юлдузлари. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти, 2001. 274-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

172

яшаётган яқин шогирди Мавлоно Муҳаммад Қозининг ҳузурига бориб, ул

зотга шогирд тушади. Шу тариқа Саййид Аҳмад Косонийнинг нақшбандия

тариқатидаги фаолияти бошланади. Мавлоно Муҳаммад Қози Саййид

Аҳмаддаги фавқулодда қобилият ва гўзал фазилатларни билгач, уни Хожагон

тариқатининг “шаҳбози баландпарвози” – “баланд парвоз қилувчи лочини”

қилиб тарбиялайди. Тошкентда устозидан таълим олиш билан бирга ёш

Саййид Аҳмад ўзи мустақил равишда ўқишни давом эттириб, бу шаҳардаги

табаррук қадамжолар, жумладан, ҳазрат Абу Бакр Қаффолий-Шоший, Шайх

Хованди Таҳур, Шайх Иброҳим Кимёгар, Зайниддин Кўйиорифон каби

авлиёлик даражасига кўтарилган шайхларнинг мақбараларини зиёрат қилади

ва уларнинг асарларини мутолаа этади. Натижада, Саййид Аҳмад Косоний-

Даҳбедий XV асрнинг охирига бориб, нақшбандия тариқатининг кўзга кўрин-

ган вакили ва комил пир даражасига етади. Саййид Аҳмад шу тариқа

Тошкентда камолотга эришгач, она шаҳри Косонга қайтади.

XVI асрнинг бошига келиб, Саййид Аҳмад Косоний тариқат аҳлининг

етук мутафаккири, валийлик сифатларини ўзида касб этган соҳиби каромат
даражасига кўтарилади. Тасаввуф илмидаги фавқулодда истеъдод ва қоби-
лияти туфайли ўз даврининг забардаст уламолари томонидан эътироф эти-
либ, “

Махдуми Аъзам”

унвонига мушарраф бўлади

1

.

Жонибек султон Фарғона вилоятида ҳоким бўлган йиллар (1503–1509)да

у билан Махдуми Аъзам ўртасида самимий пир-муридлик муносабатлари

куртак отган эди. Кейинчалик, Жонибек султон Карманага ҳоким (1510,
1512, 1513–1529 й.) этиб тайинлангач, у Махдуми Аъзамни ҳам шу ерга

таклиф қилган. Демак, Махдуми Аъзам 1512–1513 йилларда Жонибек сул-

тоннинг таклифи билан Карманага кўчиб келган

2

.

Самарқанд ҳукмдори Жонибек Султон Шайбоний эса Махдуми Аъзам

Косонийнинг камолоти ва шуҳратидан хабар топгач, ул зотдан Самарқандга
кўчиб келишни илтимос қилади. Шундай қилиб, Махдуми Аъзам Косоний
XVI асрнинг бошларида Самарқандга кўчиб келади. Жонибек Султоннинг
фармонига биноан, унга Самарқанддан шимолроқда жойлашган Миёнкол
мавзесидан ер ажратиб берилади. Манбалардаги хабарларга кўра, Махдуми
Аъзам Косоний бу жойни обод қилиб, дастлаб ўн туп тол ўтқазган. Шу боис,
мазкур мавзе Даҳбед (ўнта тол) деган ном олган. Махдуми Аъзам умрининг
қолган қисмини ижодий фаолият ва шогирдлар тарбияси билан ўтказиб,
катта боғ яратган. Боғда дунёнинг турли минтақаларидан келтирилган
ўсимликлар парвариш қилинган, мева-сабзавотларнинг янги навлари

1

Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагий-Косоний қўлёзма манбаларда

“Махдуми Аъзам Даҳбедий”, “Махдуми Аъзам Косоний”, “Махдуми Аъзам Косоний-
Даҳбедий” каби шаклларда ҳам учрайди.

2

Бундан “Махдуми Аъзам тахминан 1524–1525 йилларда Карманага кўчиб борган” деган

фараз анча ойдинлашади (бу ҳақда қаранг: Маънавият юлдузлари. – Т.: Абдулла Қодирий
номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. 276-б).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

173

яратилган. Шу боис, у таълиф этган рисолалардан бири

“Рисола-йи бит-

тихиййа”

, яъни “Қовун рисоласи”, деб аталади.

Шайбоний ҳукмдорлардан Убайдий тахаллуси билан турли жанрларда

ўзбек, форс-тожик ва араб тилларида манзумалар битган Убайдуллоҳхон
(892/1487–946/1540)

1

ҳазрат Махдуми Аъзамнинг содиқ муридларидан ва

холис мухлисларидан бири бўлган

2

. Улар ўртасидаги самимий пиру мурид-

лик муносабатларини тараннум этувчи қатор ҳикматлар битилган.

Махдуми Аъзамга қўл берди, хизматларинда турди,

Ҳикмат дўконин қурди, ул Убайдий султонхон.

Ёки

Махдуми Аъзам Да

ҳ

бедий мурид қилди ўзига,

Восил қилди изига, ул Убайдий султонхон

3

.

Кейинчалик, Махдуми Аъзам Убайдуллоҳхоннинг рубоийлари ва ғазал-

ларига алоҳида шарҳлар ҳам битган. Ана шундай асарларнинг бири –

Шарҳи рубоъиййоти Убайдий” (“Убайдий рубоийларининг шарҳи ҳақидаги

рисола”),

иккинчиси эса

“Шарҳи ғазали Убайдий

(“Убайдий ғазалига

шарҳ

)

деб аталади

. “Шарҳи рубоъиййоти Убайдий”

етук исломшунос олим

Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний томонидан ўзбек тилига ўгирилиб, нашр
этилган

4

.

Шарҳи ғазали Убайдий” (“Убайдий ғазалига шарҳ”)

нинг

қўлёзма

нусхалари эса Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу
Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг қўлёзмалар
хазинасида қуйидаги ашёвий рақамлар билан сақланади: 501/XХVI (282

б

284

а

), 2352/XХVII (228

а

–229

б

), 2780/XXIХ (426

б

–427

а

).

Айни вақтда Убайдуллоҳхон ҳам пири бузруквори Махдуми Аъзам

олдидаги ўзининг муридлик бурчини оқлаб, ҳазратнинг 27 рисоласини

1

Убайдуллоҳхон 1533–1540 йиллар мобайнида Мовароуннаҳр султони бўлган. Унинг тўлиқ

исми – Абулғози Убайдуллоҳхон Баҳодурхон ибн Маҳмуд султон ибн Шоҳ Будоғ ибн
Абулхайрхон (Убайдуллоҳхон ҳақида қаранг: Ҳасанхожа Нисорий Музаккири аҳбоб. – Т.:
Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 21–31-б.).

2

Убайдий тахаллуси билан ижод қилган Убайдуллоҳхоннинг ягона нусхадаги қўлёзма

куллиёти Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар хази-
нагоҳида 8931-ашёвий рақам билан сақланади. Ушбу куллиёт ҳақида маълумот олиш учун
қаранг (Собрание восточных рукописей АН УзССР. Т.2. – Т.: Издательство АН УзССР.
1954. – С. 244–248; Жабборов Н. Тоҳир Эшон Урганжийнинг ”Ул Убайдий султонхон”
қиссаси / Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши. – Т.: Имом
Бухорий халқаро жамғармаси, 2001. 56-б). М. Х. Абдуллаев мазкур куллиёт асосида
тадқиқот олиб бориб, “Убайдий ҳаёти ва адабий фаолияти” мавзуида номзодлик диссер-
тациясини ёқлаган (қаранг: Абдуллаев М. Х. Убайдий ҳаёти ва адабий фаолияти.
Автореферат. – Т., 2000). Шунингдек, Убайдийнинг айрим ғазаллари (Ҳайитметов А.) ва
рубоийлари (Очилов Э. ва бошқалар) ҳам ўзбек тилида нашр этилган.

3

Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш учун Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузу-

ридаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг қўлёзмалар хазина-
сидаги 8791-ашёвий рақамли қўлёзмага қаранг.

4

Қаранг: Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. Тасаввуф ва инсон. – Т.: Адолат, 2001. 116–134-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

174

алоҳида тўплам қилдирган. Бу тўплам “

Мажмаъ ар-расоил” (“Рисолалар

тўплами”)

деб аталади.

Темурий шоҳлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ҳазрат Махдуми

Аъзам Косонийни ўзининг маънавий пири деб билган. Шу сабабли Бобур

Мирзо Рамазон ва Қурбон ҳайитларида устозини йўқлаб, совға-саломлар

юбориб турган. Бунинг исботи тариқасида

“Музиккири аҳбоб”

дан қуйидаги

лавҳани келтириш мумкин: “Ҳазрат Махдумий мулло Хожагий Косонийга –

сирлари муқаддас бўлсин – бир бўлак олтин қуймасини ниёз тариқасида

юбориб, ёнида ўзининг ушбу қитъасини ҳам шоҳид қилганди. Қитъа:

Дар ҳавоий нафси гумроҳ умр зое кардаем,
Пеши аҳлуллоҳ аз атвори худ шармандаем,
Як назар афкан ба суи мо, ки аз ро

ҳ

и вафо,

Хожагиро мондаему хожагиро бадаем.

Мазмуни:Адашган нафсимиз ҳаваси йўлида умрни зое қилдик, дин аҳли

олдида бу қилмишимиздан шармандамиз. Биз томонга ҳеч бўлмаса бир на-
зар сол, вафодорлик ила хожага боғланганмиз, хожага бандамиз”

1

. Бир гал

Бобур Мирзо Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг “Рисола-йи волидиййа” асарини
ўзбек тилига ўгиргач, унга ўзининг рубоийларини ҳам қўшиб, Махдуми
Аъзамга юборган. Махдуми Аъзам бу хусусда алоҳида “Рисола-йи Бобу-
риййа” (“Бобурга бағишланган рисола”) номли асар ҳам ёзган

2

. Тошкент

давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номли
Шарқ қўлёзмалари марказининг қўлёзмалар хазинасида мазкур асарнинг 9
та қўлёзма нусхаси сақланади (ашёвий рақамлари: 501/XХV (268б–282а),
1443/XХV (338б–357б), 2352/XХVI (216а–228б), 2780/XXVIII (407бб–424а),
3386/XХII (162а–175б), 6646/XХV (287б–303а), 9706/ХХIV (170б–179а),
10626/XX (198б–210б), 11260/XХV (195б–210а).

Бундан ташқари, шайбоний ҳукмдорлардан Абдулазизхон ҳам ҳазрат

Махдуми Аъзамни ўзининг пири деб билган. Шундай қилиб, шайбоний
ҳукмдорлардан Убайдуллоҳхон, Абдулазизхон, Жонибек Султон ҳамда те-
мурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби ўз замонасининг етук,
нуфузли давлат арбоблари Махдуми Аъзамни ўзларига раҳнамо пир билиб,
ул зотнинг кўрсатмалари асосида маънавият чўққиларини забт этганлар.

1

Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири аҳбоб. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси

нашриёти, 1993. 53-б.; Айнан шу рубоий бир оз сўзлардаги фарқи билан “Тасаввуф ва
шеърият” китобида ҳам келтирилган (қаранг: Иброҳим Ҳаққул. Тасаввуф ва шеърият. – Т.:
Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. 165-б.; ўз навбатида, ушбу
рубоий қуйидаги нашрдан олинган: Самойлович А. Собрание стихотворений императора
Бабура. – Петроград, 1917. – С. 81); Абдулҳаким Шаръий Жўзжонийнинг қайд этишича,
ушбу рубоий Бобурга эмас, балки Убайдуллоҳхонга тегишлидир (қаранг: Абдулҳаким
Шаръий Жўзжоний. Тасаввуф ва инсон. – Т.: Адолат, 2001. 137-б.

2

Рисола-йи Бобуриййа”

ҳақида қаранг: Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. Тасаввуф ва

инсон. – Т.: Адолат, 2001.135–138-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

175

Жўйборий хўжаларининг сардори бўлмиш Муҳаммад Ислом ҳам за-

мондоши Муҳаммад Қози вафотидан кейин узоқ йиллар Махдуми Аъзам
Косоний-Даҳбедий хизматида туриб, ул зотнинг табаррук нафасларидан
баҳраманд бўлган. Бундан ташқари, Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий, Хожа
Дўстмуҳаммад, Хожа Баҳовуддин ибн Махдуми Аъзам Даҳбедий, Мирак
Қутбиддин Аҳмад ибн ҳазрат Мавлоно Қози Муҳаммад каби ўнлаб
мутасаввиф шайхлар ҳам Махдуми Аъзамнинг пирлик этагини тутиб, унга
содиқ мурид бўлганлар. Шунинг учун ҳам баъзи манбаларда Махдуми
Аъзам

“пири шасти”

, яъни, “олтмиш муридни тарбиялаб, камолот чўққи-

сига етказган пир”, деб зикр қилинган

1

.

Демак, Махдуми Аъзам кўплаб давлат арбоблари, олиму уламолар ва

мутасаввиф шайхларни комил инсон, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб
етишишига салмоқли ҳисса қўшган буюк зот, мутафаккир аллома, меҳрибон
мураббий, сиёсий арбоб ва нуфузли мутасаввиф шайх бўлган.

Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедий 949 йил 21 муҳаррам /1542 йил 8 май

душанба куни

2

Даҳбед қишлоғида вафот этган ва васиятига кўра, ўзи

яратган боғнинг ўртасидаги мурут (нок) дарахтининг остига дафн этилган.
Бу нурафшон ва табаррук замин ҳамда у ерда абадий қўним топган улуғ
зотлар хусусида бундан салкам бир ярим аср муқаддам Абу Тоҳирхожа ўзи-
нинг

«Самария»

асарида шундай ҳикоя қилган:

«

Самарқанд шаҳри билан

Даҳбед ораси бир тош (8 чақиримлик) йўлдир. Самарқанд шаҳрининг ичи-
даги Шердор ва Тиллакорий мадрасаси ва жомеъларининг эгаси Яланг-
тўшбий оталиқ даҳбедликлар силсиласига дохил бўлиб, унинг ўғли шайх
Ҳошимнинг муриди эди. Шунинг учун 1028 (1618) йилда Махдуми Аъзам
мозорининг жануб томонида кенг ва юксак бир хонақоҳ солдирдиким, [у
бино] асил ва шарафли зотларнинг мақоми ва барча хосу омнинг бориб
турадиган мавзеъи эди, [ва уни] табаррук билиб, зиёрат қилар эдилар.
Ялангтўш баҳодирнинг қабри Махдуми Аъзамнинг оёғи остида, суфа
устида, мозор деворининг ичидадир. Аммо ул ҳазрат мозорининг атро-

1

Ҳофиз Таниш Бухорийнинг

“Шарафнома-йи шоҳи”

асаридан олинган қуйидги лавҳада

Махдуми Аъзамнинг фазилатлари, ҳукмдорлар орасидаги обрў-эътибори, жамиятдаги
мавқеи ва устозлик даражаси аниқ-тиниқ баён этилган (қаранг: Хафиз Таныш Бухари.
Шараф-нама-йи Шахи. – М.: Наука, 1983. – С. 109–110).

2

Қўлёзмаларда Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедийнинг вафоти ҳақидаги саналар турлича

қайд этилган бўлиб, кейинчалик нашр этилган тадқиқотларда ҳам улар асл манбаларда
қандай бўлса шундайлигича бирон-бир таҳлилсиз келтирилган. Шу боис, баъзан айнан бир
тадқиқот ёки нашрнинг ўзида икки-уч хил санани учратиш мумкин. Масалан, “21
мухаррама 948 / 18 мая 1541 года” (Ахмедов Б. Историко-географическая литература
Средней Азии XVI–XVIII вв. Письменные памятники. – Т.: Фан. – С. 47), “866/1461–1462–
949/1542–1543” (Ахмедов Б. Историко-географическая литература Средней Азии XVI–
XVIII вв. Письменные памятники. – Т. – С. 126); “Махдуми Аъзам (ум. в. 949/1542 г.)” (см.
Собрание восточных рукописей АН УзССР. Т. III – Т.: “Издательство АН УзССР”, 1955. –
С. 133.); “Махдуми Аъзам 951/1544 йили вафот этган” (Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири
аҳбоб. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 293-б.)


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

176

фидаги иҳота қилинган иморат ва дарвозасига солинган равоқ биноси
Муҳаммад Нодир девонбеги орлот томонидан бино қилинган ва шунингдек
Даҳбеднинг хиёбони ва тутзори ҳам ўша Муҳаммад Нодир девонбеги
тарафидан барпо этилган. Ҳазрат Махдуми Аъзамнинг шарофатли ота-
боболари тариқатининг ижодкор, замон қутби ҳазрат Мусохоннинг, ул
кишига (Тангрининг) раҳмати бўлсин, қабри ҳам ўз бобоси ҳазрат Махдуми
Аъзам мозорининг супаси ўртасидадир... Деворнинг ташқариси, шарқ тара-
фига яқин жанубий буржида ҳазрат Халифа Муҳаммад Амин пири Даҳбедий
номи билан машҳур (киши)нинг мозори кичик бир супададир. Бу киши
ҳазрат Мусохоннинг, унга Тангрининг раҳмати бўлсин, муридидир. Бухоро
подшоси, мўминлар амири жаноб саййид Амир Ҳайдар баҳодир ул кишига
қўл берган муридлари бўлган. Ҳазрат халифа (Муҳаммад Амин) ғоятда азиз
ва табаррук киши бўлган».

Махдуми Аъзамнинг вафоти муносабати билан қуйидагича таърихлар

битилган:

З нақли Қутби Аъзам ман бигуям,
Чэ миқдорам ҳаётам ман бэжуям,
З таърихаш румузи рав ту бар хон,
З нўҳсаду то ба пинжоҳ йэк камаш дон

1

Мазмуни:

Қутби Аъзамдан нақл қилиб ман айтаман,
Ҳаётим қанча бўлса,(уни) шунча излайман,
Унинг таърихи рамзларин боргин ўқигин,
Тўққиз юз элликдан бири кам, деб билгин

.

Ёки

Тариқи ин жамоат буд равшан,
Дар охири дур равшантар шуд аз вай,
Баски будам дар алами фироқи рўйи у,
Ёфтам тарихи вафташ қутби олам рафт вай

2

.

1

Ушбу тарихнинг сўнгги сатри ҳазрат Махдуми Аъзамнинг қабрига қўйилган тошда ҳам

бор. Шунинг учун 3-сатрни “унинг тарихи битилган белгилар лавҳа устидадир” деб
таржима қилиш ҳам мумкин. Охирги сўз манбада “дон”, қабр тошида эса ”медон” деб зикр
этилган. Бундан Маъдуми Аъзамнинг 949 ҳижрий йилда вафот этканлиги аён бўлади,
қолаверса

«Кутби олам рафт вой»

таърих моддасининг абжад ҳисобидаги йиғиндисидан

ҳам 949 ҳижрий йил келиб чиқади (бу ҳақда қаранг: Жабборов Н. Махдуми Аъзам
Даҳбедий. – Т.: Республика маънавий маданият тарғибот маркази. “ПМО ГФНТИ”. 41-б.)

2

Таржимаси:

Бу жамоат тариқати асли равшан эрди,

Лекин кейинчалик у туфайли янада равшанроқ бўлди.
Унинг рўйи фироқидан Қоят аламда эдим,
Вафотининг тарихини “қутби олам рафт, вой” деб топдим.

Ушбу таърихнинг охирги сатридаги “қутби олам рафт, вой” ибораси Абу

Тоҳирхожанинг “Самария” номли асарида ҳам қайд этилган (қаранг: Абу Тоҳирхожа.
Cамария. –Т.: Камалак, 1991. 56,78-б.)


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

177

Махдуми Аъзамдан бизга бой маънавий мерос қолган. Унинг қаламига

мансуб ўттиздан ортиқ асарлар

1

, асосан, 10 та тўпламда мужассамлашган

бўлиб, улар Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу

Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг қўлёзмалар хази-

насида сақланмоқда. Мазкур қўлёзмалар орасида Махдуми Аъзамнинг ман-

зили шарифида 996/1588–997/1589 йиллар мобайнида Саййид Муҳаммад ибн

Жалолиддин ал-Шўржаҳий ал-Бухорий томонидан кўчирилган “

Мажмуъа-йи

расоили Махдуми Аъзам” (“Махдуми Аъзам рисолаларининг тўплами”)

ном-

ли ўта қимматли қўлёзма ҳам бор.

Махдуми Аъзам асарларини ўрганиш борасида олиб борилган дастлабки

тадқиқотлар жараёнида айрим рисолаларнинг айнан олинган бир нусхада

турлича номлангани аниқланди. Масалан,

“Гул ва наврўз”

рисоласи 501

рақамли қўлёзманинг 222

а

-саҳифасида

“Гули наврўз”

, яъни

“Наврўз гули”

деб номланган бўлса, шу қўлёзманинг 230

б

-бетида

“Гул ва наврўз”

деб зикр

қилинган. Ёки 1443 рақамли қўлёзманинг 290

б

-бетида

“Гули наврўз”

деб

ёзилган бўлса, айнан шу қўлёзманинг 300

а

саҳифасида у

“Гул ва наврўз”

деб

номланган. Гарчи 1443/ХХ ашёвий рақамли асар

“Рисола-йи аҳволи уламо ва

умаро”

деб номланган бўлса-да, лекин аслида у 501/ХХ ашёвий рақамдаги

“Танбеҳу-с-салотийн”

номли рисоланинг ўзгинасидир. Мазкур рисоланинг

тўлиқ номи

“Зубдату-с-соликийн ва танбеҳу-с-салотийн”

деб аталади.

1443/ХХIY ашёвий рақамли асар гарчи

“Рисола-йи фатҳнома” (“Фатҳнома

рисоласи”)

деб номланган бўлса-да, лекин матнларни қиёслаш жараёнида

унинг 501/ХХIY ашёвий рақамли

“ал-Воқеъа ал-хоқониййа”

номли рисо-

ланинг ўзгинаси эканлиги аён бўлди ва ҳ.к.з.

Ёшлар тарбияси, шу жумладан уларни оила қуришга тайёрлаш ҳамиша

жамиятнинг диққат марказидаги мавзулардан бири бўлганлиги боис, у

Махдуми Аъзамнинг меросида, жумладан, унинг “

Асрору-н-никоҳ”

(“Никоҳ

сирлари”) асарида ҳам ўз аксини топган. “

Асрору-н-никоҳ”

Шарқ қўлёзмалари

марказининг қўлёзмалар хазинасида сақланаётган 2352-ашёвий рақамли

тўпламдаги биринчи асардир

2

. Тўплам 1211/1796 йил Муҳаммад Ризо валади

Лутфуллоҳбек Бухорий томонидан кўчирилган (257

б

)

3

. Тили – форсча-

тожикча. Хати – настаълиқ. Матн зарҳал қамров ичига жойлаштирилган.

Рисола анъанавий “

бисмиллоҳи-р-раҳмони-р-раҳим”

билан бошланган.

Шундан сўнг никоҳни суннат қилган ва ҳалол билан ҳаром ўртасига тўсиқ

қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар, шариат аҳкомларини бизга баён

1

Махдуми Аъзам асарларининг номлари мақола охиридаги жадвалда кўрсатилган.

2

Ушбу тўпламда Махдуми Аъзамнинг 32 та рисоласи жамланган. Унинг бошидаги

кейинчалик тузилган фиҳристда эса 30 та рисоланинг номи келтирилган. Тўпламнинг 1а
варағидаги ёзувдан маълум бўлишича, у марказнинг қўлёзмалар хазинасига келиб
тушгунига қадар Мулло Саййид Идрис Хожага тегишли бўлган. Худди шу варақдаги
муҳрдан аён бўлишича, Мулло Саййид Муҳаммад Хожа 1318/1900 йилда Мир Араб
мадрасасида мударрислик қилган (1а).

3

Қавс ичидаги рақамлар мазкур хазинагоҳда сақланаётган 2352 рақамли қўлёзманинг

варақларини англатади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

178

қилиш учун юборилган Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.), унинг яқинлари ва

карами кенг саҳобаларига дуою салавотлар айтилган.

Рисоланинг асосий қисми Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиши ҳақи-

даги машҳур ривоятдан бошланиб, унда жумладан, шундай дейилади:

“Биргина Одам билан дунё маъмур (обод) бўла олмаслиги боис, Аллоҳ таоло

Момо Ҳавони ҳам яратди”. Шундан сўнг оилавий муносабатлар бирма-бир

баён этилиб, айтилган фикрлар ояти карималар ва ҳадиси шарифлар билан

асосланади. Бунга мисол тариқасида мазкур асардан қуйидаги ҳадисларни

келтирамиз: “

Никоҳ – менинг суннатим, кимдир ундан бошқасини ихтиёр

этса, у мендан эмас (7а)”, “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёлига хуш муо-

малада бўладиганларингиздир (6а)”, “Никоҳ ила турмуш қуриб, кўпайинглар,

зеро, мен қиёмат куни бошқа умматлар олдида сизларнинг кўплигингиз билан

фахрланаман (5а)”, “Дунё – охират зироатгоҳидир” (7а), “Мўъмин(а) қалби-

га сурур бахш этиш икки дунё ибодатидан яхшироқдир (2б ва 7а)”

. Кейинги

икки ҳадис асарнинг бошида ҳам (2б), сўнггида ҳам (7а) такрорланган. Бу

шунчаки тасодиф эмас, балки муаллифнинг – “Эй инсон, бу беш кунлик дунё

ўтади-кетади, ҳаётлигингда инсонларни, айниқса, жуфти ҳалолингу аҳли-

аёлингни қадрла, кўнглини ол, бахил бўлма, имконинг борича инъомлар қил”,

– деб айтмоқчи бўлган ўзига хос изҳор ва таъкиддир.

Рисоланинг хотимасида Махдуми Аъзам инсон ҳаётининг фоний дунёдаги

мазмун-моҳиятини яратувчанлик ва бунёдкорликдан иборат фаоллик ташкил

этишини алоҳида таъкидлаган. “

Инсон вафот этгандан кейин ҳам ундан

қолган қуйидаги уч нарса яшайверади (яъни, шу нарсалардан унга ажру

савоблар етиб бораверади

Н. Ж.): изидан (йиғлаб) дуо қилиб қолувчи солиҳ

фарзанди, жорий садақалари (яъни, қурган йўл, кўприк, мадраса ва мас-

жидлари ҳамда яратган боғлари

Н. Ж.), бошқаларга фойдаси тегадиган

илм”

(9а), деган ҳадис орқали жамият аъзоларини гўзал ҳаёт кечириб, яхши от

қолдиришга даъват этган. Зеро, айнан ана шундай самарали ҳаёт туфайли

анъаналар давомийлиги ва жамият равнақининг тадрижийлиги таъминланади.

Рисолада баён этилган деярли барча фикрлар ояти карималар ва ҳадиси

шарифлар билан асосланган. Лозим топилган ўринларда, мўътабар манбалардан

ривоятлар ва машҳур мутафаккирларнинг асарларидан манзумалар келтирилган.

Махдуми Аъзам ҳар бир жамиятнинг фаровонлиги ва равнақи унинг асо-

сини ташкил этувчи оилаларнинг бахтиёрлиги ва мустаҳкамлиги билан чам-

барчас боғлиқ деб ҳисоблаган. Шу боис ҳар бир инсон, шу жумладан қизлар

ҳам, оила қуришга жамият олдидаги масъулиятини чуқур ҳис қилган ҳолда

ёндашишлари ва бу жуфтликнинг самарали бўлишига ўзларини махсус

тайёрлаб боришлари лозим деб қараган. Бу фикрлар бундан беш юз йил

олдин эмас, балки худди бугун айтилаётгандек долзарб ва муҳимдир.

Ҳазрат Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедийнинг

“Илм ҳақида рисола”

номли асарида буюк машойихларнинг сийратлари, ҳатто имкони борича

уларнинг қабрлари қаерда эканлиги тўғрисида илмийлик нуқтаи назаридан

қимматли маълумотлар келтирилган. Шу жумладан Хожа Аҳмад Яссавий

хусусида ҳам маълумот берилган. Яссавия тариқатидаги жаҳр зикрининг,

яъни овоз чиқариб Аллоҳни ёд қилишнинг қадимийлиги, унинг силсиласи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

179

ўтмиш аждодларимизга бориб тақалиши эътироф этилган. Айни вақтда

яссавия тариқатидаги

“ал-аъмол би-н-нийоти”

, яъни “яхши ишлар эзгу

ниятлар билан амалга ошади” деган ҳадисдан келиб чиқадиган “ниятинг

қўлдошинг” ибораси келтирилган. Бундан ташқари, мазкур рисолада ёзи-

лишича, Хожа Аҳмад Яссавий 562 ҳижрий йилда эмас, балки 514/1120 ҳиж-

рий йилда вафот этган (1443-рақамли қўлёзманинг 396

а

ва 397

а

саҳифа-

ларига қаранг). Махдуми Аъзам Ҳазрати Туркистон Хожа Аҳмад Яссавийга

ҳам, унинг тариқатига ҳам, айни вақтда унинг давомчиларига ҳам сами-

мийлик, чуқур эҳтиром юзасидан ёндашган. Айниқса, Махдуми Аъзамнинг

етук тасаввуф вакили ва Туркистон заминида ўсиб-улғайиб, камол топган

олим сифатида Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида билдирган фикрлари ҳам Вата-

нимиз тарихини, ҳам Марказий Осиё тасаввуф тарихини ўрганиш нуқтаи

назаридан беқиёс катта илмий аҳамиятга моликдир.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Тошкент давлат шарқшунослик инс-

титути ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалар марка-

зининг қўлёзмалар хазинагоҳида сақланаётган ҳазрат Махдуми Аъзамнинг

асарларида поклик, софлик, одиллик, олижаноблик, пурҳимматлик, эзгулик,

ваъдага вафодорлик, содиқлик, аждодларни эъзозлаш ва уларга муносиб бў-

лиш, ўзидан катталарни ва ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанга муҳаббат, холис

хизмат қилиш, эл-юрт равнақи йўлида барча дин ва миллат вакилларининг

муштарак мақсад сари интилишлари каби умуминсоний қадриятлар тараннум

этилган. Махдуми Аъзамнинг улкан илмий-маърифий меросида ўзбек, тожик

ва бошқа халқлар ягона бир оила бўлиб яшаётган Туркистоннинг турмуш

тарзи, руҳияти, анъана ва қадриятлари, маъракаю тўй, расм-русумлари ифода

этилган. Шунинг учун унинг мероси фақат тасаввуф билан чекланиб

қолмасдан, балки Марказий Осиё халқлари учун ҳам умумий, ҳам жаҳоншумул

аҳамият касб этади. Махдуми Аъзамнинг бой илмий-маънавий мероси ўсиб

келаётган ёш авлодни ватанпарвар, имонли, ўз халқига садоқатли қилиб

тарбиялашда ҳамда шарқона одоб-ахлоқни қарор топтиришда, шу билан бирга,

Ватанимиз тарихини холисона ўрганишда, шубҳасиз, муҳим ўрин эгаллайди.

ТОЖИБОЕВА ОЗОДА

Ўқитувчи, Низомий номидаги ТДПУ

Табдилларда замонавийлик

Аннотация.

Мазкур мақолада Алишер Навоийнинг “Хамса” достони илк насрий баён-

лари ва улардаги етакчи бўлган даврга хос хусусиятлар таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

давр, наср, назм, қисса, насрий баён, ношир.

Аннотация.

В данной статье анализируется первые прозаические изложения “Хамса”

Алишера Навои и важные особенности периода, которые передаются в этих переложениях.

Опорные слова и выражения:

период, проза, поэзия, повесть, прозаическое изложение, издатель.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов