Об изучении жизни и творческого наследия Абу Мансура ас-Салиби

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
75-83
11
2
Поделиться
Сулайманова, Х. (2016). Об изучении жизни и творческого наследия Абу Мансура ас-Салиби. Востоковедения, 3(3), 75–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15601
Хулкар Сулайманова, Ташкентский государственный институт востоковедения

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  настоящей  статье  рассматриваются  вопросы,  связанные  с изучением биографии и творческого наследия известного арабского средневекового ученого-филолога Абу Мансура ас-Саалиби, а также высказывается отношение к различным научным исследованием в этой области.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

75

Хворазм (

مزراوخ

), Самарқанд (

دنقرمس

), Бухоро (

اراخب

), Балх (

خلب

), Ахсикат ёки

Ахсикас (

ثكیسخا

), Навокат ёки Навокас (

ثكاون

), Сажистон (

ناتسجس

), Ашруста

(

هتسورشا

), Хожанд (

ةدنجخ

), Жийрфат (

تفریج

), ал-Қизр (

رزقلا

) каби шаҳарлар

шулар жумласидандир. Айрим шаҳарларнинг номлари келтирилмай,
“мадина” (

ةنيدم

) сўзи билан чекланган. Харитада кўплаб тоғ тизмалари акс

эттирилган, лекин улардан ҳеч бирининг номи келтирилмаган, балки
“жабал” (

لبج

) сўзи билангина қайд этилган. “Китаб сурат ал-ард” асари

хариталарида жойлашган ўрни аниқ шаҳарларни ичи бўялган қора рангли
доира билан, жойлашган ўрни тўла аниқланмаган ва тахминий белгиланган
шаҳарлар ичи бўш доиралар билан белгиланган

1

.

“Китаб сурат ал-ард” асари харитаси Марказий Осиё, хусусан, аш-Шош

вилояти тарихий географияси нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Ал-Хоразмийнинг географик рисоласи ўрта
аерлардаги энг биринчи географик асар эди, шу ўринда, аш-Шош вилоя-
тининг жойлашган ўрни борасидаги маълумотларнинг ҳам энг қадимий-
ларидан бири ҳисобланади. Жой номларининг ёзилиши ва уларнинг
жойлашишидаги айрим ноаниқликларга қарамасдан, бу харита аш-Шош
вилояти тарихий географияси бўйича маълум даражада муҳим манба бўлиб
хизмат қилиши мумкин, чунки унда берилган номларнинг айримлари ёзма
манбаларда қайд этилмаган. Шундай қилиб, ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат
ал-ард” асари ва унда келтирилган маълумотлар бутун Шарқда география
фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди.

СУЛАЙМОНОВА ҲУЛКАР

Тадқиқотчи, ТошДШИ

Абу Мансур ас-Саолибий ҳаёти ва ижодий меросининг

ўрганилиши хусусида

Аннотация. Мазкур мақолада машҳур ўрта аср араб адабиётшуноси ва

тилшуноси Абу Мансур ас-Саолибий ҳаёти ва ижодий меросининг дунё миқёсида

ўрганилишига оид маълумотлар баён этилган. Турли тадқиқотчиларнинг мазкур

мавзудаги илмий ишларига муносабат билдирилган.

Таянч сўз ва иборалар: Абу Мансур ас-Саолибий, қўлёзма, тазкира, антология,

котиб, расаил.

Аннотация. В настоящей статье рассматриваются вопросы, связанные с

изучением биографии и творческого наследия известного арабского средневекового

ученого-филолога Абу Мансура ас-Саалиби, а также высказывается отношение к

различным научным исследованием в этой области.

1

Джафри С. Р. Введение и интерпретация карты // Географическая карта мира ал-Хорезми

по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. – С. 71.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

76

Опорные слова и выражения: Абу Мансур ас-Саалиби, рукопись, тазкира,

антология, катиб (секретарь) расаил.

Abstract. This article discusses issues related to the study of biography and creative

heritage of the famous medieval Arab scientist - philologist Abu Mansur Al-Tha'ālibī and
expresses attitude to various scientific research in this area.

Keywords and expressions:

Abū Man

ūr al-Thaālibī

, manuscipt, tazkirah, anthology,

katib (official correspondent), rasail.


Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил ас-Саолибий ан-

Найсобурий (ан-Нишопурий) 961 йилда Эроннинг Нишопур шаҳрида туғи-
либ, дастлабки таълимни шу ерда олади. Кейинчалик араб тили ва ада-
биётини пухта эгаллайди. Кўплаб араб ва ажам юртларига сафар қилган
олим мусулмон Шарқининг маданияти, турмуш тарзи, маънавий ҳаёти билан
чуқур танишиб, филология, тарих, фалсафа, жамиятшунослик каби бир қатор
фанларга оид 200 га яқин асар ёзади. Унинг ижодига қизиқиш ва эътибор ўз
замонасидаёқ бошланган бўлиб, кўплаб олимлар ўз асарларида ас-Саолибий
номини фахр билан тилга олганлар. Бу қомусий олимнинг асарлари орадан
10 аср вақт ўтса-да, ўзининг долзарблиги, илмий ва адабий аҳамиятини
йўқотмай, кўплаб тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Жаҳон адабиёти тарихида ас-Саолибий ва унинг адабий фаолиятига
бағишланган тадқиқотларни уч босқичга бўлиш мумкин:

1-босқич

ас- Саолибий замонасидан ХIХ асргача бўлган давр;

2-босқич

XIX

ХХ асрларда саолибийшунослик;

3-босқич

XXI асрда ас-Саолибий фаолияти ҳақидаги янги тадқиқотлар.

Ас-Саолибий номини биринчи тилга олган олим унинг дўсти ва

замондоши Абу Наср Утбий (961

1036) “Тарих ал-Йаминий” номли

асарининг бир неча ўрнида ас-Саолибий шеърларидан намуналар келтирган.
Ас-Саолибийдан бироз кейин яшаган Абул Ҳасан Али ал-Бохарзий (вафоти
1074 й.) ўзининг “Думйат ал-қаср” (“Қаср тасвири”) асарида унинг таржимаи
ҳолини келтириб, шеърларидан парчалар берган. Бохарзий ас-Саолибийни
Нишопурдан чиққан ал-Жаҳиз

1

деб атайди ва уни худди қуёшдек маълум ва

машҳур киши эканлигини эътироф этиб, отаси Нишопурда Саолибий билан
қўшни бўлганлигини таъкидлайди. Ас-Саолибийнинг яна бир замондоши
машҳур тарихчи Абу-л-Файз Байҳақий (995

1078) ўзининг “Тарихи

Масъудий” китобида ас-Саолибий Хоразмда бир неча вақт яшаб хоразмшоҳ
Абу-л-Аббос Маъмун ибн Маъмун (1009

1017) суҳбатида бўлгани ҳамда

унга атаб асар ёзгани ҳақида маълумот берган

2

. Машҳур араб сайёҳи ва

қомусий олими Ёқут ал-Ҳамавий (1179

1229) ўзининг “Муъжам ал-удабо”

(“Адиблар луғати”) номли кўп жилдли асарининг бир неча ўрнида ас-
Саолибий номини зикр этиб, асарларидан унумли фойдаланган. Тарихчи

1

Абу Усмон Амр ибн Баҳр ал-Жаҳиз (вафоти 869 й.) – машҳур араб адиби.

2

Абдуллаев И. Абу Мансур ас Саолибий. – Т.: Ўзбекистон, 1992. 12-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

77

олим Ибн Халликон (1210

1282) “Вафайот ал-аъйон” (“Аъёнлар вафоти”)

асарида ас-Саолибий ҳақида маълумот берган ва унинг шеърларидан
намуналар келтирган. Ибн Халликон ўз маълумотини шундай сўзлар билан
бошлайди: “У ўз даврида илм яйловларида ўтловчи, наср ва назм устоз-
ларининг мажмуаси, замона муаллифларининг тожи ва мусаннифларининг
имоми эди, ўзи билан рақобатлашувчи кишилар устидан ҳукм юритарди,
унинг томонига (доим) туялар (карвони) йўл оларди, унинг (шеърий)
девонлари зулматда нур сочган юлдуз каби Машриқ ва Мағрибда нур сочиб
турарди. Унинг асарлари яхши нарсаларнинг энг машҳури, ёритувчи
нарсаларнинг энг нурлиси ва муқаддамидир”

1

. Ас-Саолибий Абу Бакр ал-

Хоразмий (935

993), Абу Али ибн Сино (980

1037), Абу Райҳон Беруний

(973

1048) каби буюк ватандошларимиз билан замондош бўлиб, деярли бир

давлат ҳудудида яшаганлар. Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қимматбаҳо
тошларни билиб олиш учун маълумотлар тўплами” ҳамда “Сайдана”
асарларида Саолибий шеърларидан намуналар берганини профессор
И.Абдуллаев таъкидлаб ўтган

2

.

Юқорида кўрсатилганлардан ташқари Ибн Шаҳбанинг “Табақот ан-нуҳот

ва-л-луғавин” (“Грамматика ва луғат олимларининг табақалари”), ал-
Анборийнинг “Нузҳат ал-албоб” (“Доноларнинг ором олиши”), Ибн ал-
Имюднинг “Шазарот аз-заҳаб” (“Олтин заррачалари”), ал-Ёфийнинг
“Миръат ал-жинон” (“Жаннатлар кўзгуси”), Абул Фидонинг (1283

1331)

“Мухтасар фи ахбор ал-башар” (“Башарият хабарлари ҳақида қисқача
тарих”), Тош Кўприйнинг “Мифтоҳ ас-саодат” (“Саодат калити”), Муҳаммад
Курд Алининг (1876

1953) “Кунуз ал-аждод” (“Аждодлар хазиналари”), ал-

Бағдодийнинг “Ҳадийат ал-орифин” (“Маърифатлилар учун ҳадя”), ал-
Хувонсорийнинг “Равзат ал-жаннот” (“Жаннатлар боғи”), Хожи Халифа
номи билан машҳур бўлган турк олими ва библиографи Котиб Чалабийнинг
кўп жилдли “Кашф аз-зунун” (“Шубҳаларнинг ечилиши”) асарида ва бошқа
жуда кўп манбаларда ас-Саолибий ҳақида маълумотлар берилган, унинг
асарлари зикр қилинган, улардан намуналар келтирилган, айримларида
унинг шеърларидан байтлар илова қилинган.

Ас-Саолибий замонасидан XIX асргача бўлган асарларда асосан

адибнинг шаънига олқиш ва мақтовлар, китобларидан шеърий иқтибослар
келтирилган бўлиб, уларда илмий танқидий фикрлар деярли кузатилмайди.

Ас-Саолибий асарларини адабиётшунослик, манбашунослик нуқтаи

назаридан тадқиқ этиш XIX асрдан бошланди. Бу даврда жуда кўплаб Ғарб
ва Шарқ олимлари ас-Саолибий илмий меросига мурожаат қилиб,
ўзларининг бир қатор монографик тадқиқотларида олимнинг “Йатимат ад-
даҳр” тазкираси маълумотларидан унумли фойдаландилар.

1

Абдуллаев И. Абу Мансур ас Саолибий. – Т.: Ўзбекистон, 1992. 7-б.

2

Ўша манба. 14-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

78

Тожикистонлик олим Ф. Усманов “Йатимат ад-даҳр”нинг дунё олимлари

томонидан ўрганилиши ҳақида ёзиб, қуйидаги маълумотларни келтиради:
“Ас-Саолибий асарлари ичида энг машҳури ва кўп ўрганилгани “Йатимат ад-
даҳр” антологиясидир. Бу асарни ўрганиш асосан XIX асрдан бошланди. Рус
шарқшуносларидан А. Е. Крымский (1871

1942), И. Ю. Крачковский(1883

1951), Е. Э. Бертельс (1890

1957), В. В. Бартольд (1869

1930), немис

арабшунослари Густав Флюгель (1802

1870), Ф. Дитерици (1821

1903),

француз арабшуноси Барбье де Менар (1826

1908), чех шарқшуноси

Р. Дворжак (1860

1920), инглиз олимлари Никольсон (1868

1945), Эдуард

Браун (1862

1926), Клемент Хюар, араб олими Абдуллоҳ Исмоил ас-Савий,

эронлик олимлар Саид Нафисий (1897

1966), Аббос Иқбол, ливанлик олим

Ханна ал-Фахурий, тожик олимларидан Б. Ғафуров, Т. Мардоний,
А. Юлдашев, Н. Заҳидов, А. Абдусатторов, А. Мирзоев, ўзбек олими
И. Абдуллаев, озарбайжонлик олим И. Гамидов каби олимлар ўзларининг
араб адабиёти, форс-тожик адабиёти тарихи, шунингдек, маълум бир шоир
ёки адиб ижодига бағишланган тадқиқотларида ас-Саолибий асарларига,
хусусан, “Йатимат ад-даҳр” ҳамда унинг давоми бўлган “Татиммат ал-
йатима”га мурожаат қилиб, улардан кўплаб иқтибослар келтирганлар, ас-
Саолибийнинг баъзи асарларини ўз она тилларига таржима қилиб, изоҳ ва
кўрсаткичлари билан нашр этганлар”

1

.

Француз шарқшуноси Х. Зотенберг (1836

1914) ас-Саолибийнинг “Ғурар

ахбор мулук ал-фурс ва сийаруҳум” (“Эрон подшоҳлари ҳақида хабарлар ва
уларнинг таржимаи ҳоли”) асарининг арабча матни ва французча таржимаси
билан 1900 йилда нашр этган. Худди шу асарни эронлик олим Маҳмуд
Ҳидоят форс тилига ўгириб, 1950 йилда нашр этган.

Араб олими Умар Ридо Каҳҳола ўзининг “Муъжам ал-муаллифин”

(“Муаллифлар луғати”) номли кўп жилдли асарида ас-Саолибий ҳақида
қисқа маълумот беради; унинг айрим асарларини зикр қилиб, у ҳақидаги
манбаларни эслатиб ўтган

2

. Ўзининг муаллифлари ҳақидаги бир қанча

маълумотларини ас-Саолибий асарларидан олган Миср олими Ханна ал-
Фахурий “Араб адабиёти тарихи” асарида ҳам ас-Саолибий ҳақида алоҳида
тўхталиб ўтган

3

.

Турк олими Шамсуддин Сомий ўзининг турк тилида ёзилган “Қомус ал-

аълом” номли китобида Саолибийнинг қисқа таржимаи ҳолини бериб,
асарларининг баъзиларини кўрсатиб кетган ва олимнинг тўрт мисра
шеърини илова қилган

4

.

1

Усманов Ф.И. Абумансур ас-Са‘алиби и его «Татиммат ал-йатима» как источник по

арабоязычной персидско-таджикской поэзии Х века. Дисс. на соискание ученой
степ.канд.фил.наук. – Душанбе, 2011. – С. 50–54.

2

Абдуллаев И. Абу Мансур ас-Саолибий. – Т.: Ўзбекистон, 1992. 8-б.

3

Ханна ал-Фахури. История арабской литературы. Т. 2. – М., 1960.

4

Шамсуддин Сомий. Қомус ал-аълом. 3-ж. – Истамбул, 1891. 1740–1741-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

79

Ас-Саолибий ҳаёти ва ижоди Шарқ олимлари томонидан анча ўрганилган

бўлса ҳам, унинг бутун ҳаёти ва ижодий фаолиятини тўла қамраб оладиган
мукаммал асар 1976 йилда ироқлик олим Маҳмуд Абдуллоҳ ал-Жодир
томонидан ёзилди. Бағдодда нашр этилган “Ас-Саолибий. Ноқид ва адиб”
номли мазкур йирик тадқиқий асар муҳим илмий аҳамиятга эгадир. Мазкур
асар сўз боши, учта боб, сўнгги сўз, фойдаланилган манбалар рўйхатидан
иборат бўлиб, муаллиф унга исмлар, китоблар, жойлар, халқлар ва тоифалар,
оят ва ҳадислар кўрсаткичларини ҳам илова қилган.

Биринчи боб ас-Саолибийнинг ҳаёти ва маданий меросига бағишланиб,

икки фаслдан иборат: унинг ҳаёти ва маданий мероси.

Иккинчи боб унинг танқидий қарашлари. Икки фаслдан иборат: иқлимий

қарашлари ва фанга оид қарашлари.

Учинчи боб эса олимнинг адабий меросига бағишланган бўлиб, у ҳам

икки фаслни ўз ичига олади: насрий асарлари ва шеърлари.

Китобда фаслларнинг ҳар қайсиси бир неча бўлимларга бўлинган бўлиб,

уларда ас-Саолибий ҳаёти ва ижодининг ҳамма томонлари тўла қамраб
олинган ва илмий асосда таҳлил қилинган. Маҳмуд Абдуллоҳ ал-Жодир ўз
асарини ёзишда Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида мавжуд бўлган ас-Саолибий
ҳақида маълумот берувчи кўплаб қўлёзма ва бошқа манбалардан, шунинг-
дек, ас-Саолибийнинг бизгача сақланиб қолган асарларидан фойдаланган.
Аммо муаллиф айнан ас-Саолибий ҳақида салмоқли тадқиқотлар олиб
борган рус ва ўзбек ҳамкасбларининг ишларини назардан четда қолдирган.

Абу Мансур ас-Саолибий ҳақида ёзилган яна бир муҳим йирик тадқиқот

1976 йили Бағдодда нашр этилган 517 бетдан иборат “Ал-Адаб ал-арабий фи
иқлими Хоразм” (“Хоразм диёрида араб адабиёти”) номли китоб бўлиб,
унинг муаллифи фаластинлик олима Ҳинд Ҳусайн Тоҳадир. Бу асар асосан
Хоразм араблар томонидан фатҳ этилган 712 йилдан то Хоразмшоҳлар
давлати тугатилган 1230 йилгача бўлган 518 йиллик адабий ҳаёт хусусида
бўлиб, унда шу давр ичида Хоразмда ёзилган араб тилидаги шеърий ва
насрий асарларга кенг ўрин берилган. Араб олимасининг ушбу асари VIII

XIII асрларда Хоразмда араб тилида яратилган бадиий адабиётни чуқур
таҳлил этган муҳим тадқиқотдир. Ушбу асарда Хоразм сўзининг талқини,
Хоразмнинг географик тузилиши, унинг тарихий, ижтимоий ва иқтисодий
ҳаёти ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Ҳинд Ҳусайн Тоҳа ҳозиргача
Хоразм адабий муҳитининг беш асрлик тарихини мукаммал илмий тадқиқ
этган ягона олима ҳисобланади. Ватанимиз тарихи, адабиёти ҳақида
қимматли маълумотлар берувчи мазкур асарни ўзбек тилига таржима қилиш,
илмий ўрганиш бугунги кун шарқшунослигимизнинг долзарб вазифаларидан
биридир. Асарда ас-Саолибий ҳаёти ва унинг “Йатимат ад-даҳр” тазкираси
ҳақида маълумотлар берилган. Китобнинг Абу Бакр ал-Хоразмий, Муҳаммад
ибн Ҳомид, Абу Муҳаммад ар-Раққоший каби шоирлар ҳақидаги бўлимлари
“Йатимат ад-даҳр” маълумотлари асосида ёзилган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

80

Мисрлик олим Абдулфаттоҳ ал-Ҳулув ас-Саолибийнинг “Китоб ал-

муҳодарат ва-т-тамсил” (“Суҳбатлар ва ўзлаштирмалар китоби”) асарини сўз
боши ва изоҳлари билан 1961 йилда Қоҳирада нашр этди.

Ўзбекистонда ас-Саолибий ижодини илмий тадқиқ этишни ХХ асрнинг

60-йилларида биринчилардан бўлиб бошлаб берган профессор Исматулла
Абдуллаев “Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср” (“Аср аҳлининг
фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси”) тазкирасининг тўртинчи жузъи
(қисми)ни ўзбек тилига ўгириб, таҳлил ва тадқиқ қилган. Кейинроқ эса
“Йатимат ад-даҳр”нинг мантиқий давоми бўлган “Татиммат ал-Йатима”
(“Йатимага қўшимча”) тазкирасининг тўртинчи қисмини ҳамда ас-
Саолибийнинг яна бир “Латоиф ал-маориф” (“Ажойиб маълумотлар”)
китобини ўзбек тилига ўгириб, таржима ва изоҳлари билан нашр этган.
Булардан ташқари, олимнинг ас-Саолибий асарлари асосида бир неча илмий
мақолалари ва “Бухоронинг арабийнавис шоирлари” (1965 й.), “Абу Мансур
ас-Саолибий” (1972 й., қайта нашри 1992 й.), “Берунийга замондош
шоирлар” (1975 й.) рисолалари ва “Поэзия на арабском языке в Средней
Азии и Хорасане” (1984 й.) каби асарлари нашр этилган.

Айнан бир даврда Абдуллоҳ ал-Жодир, Исматулла Абдуллаев ҳамда олима

Ҳинд Хусайн Тоҳа ас-Саолибий ҳақида йирик тадқиқотлар олиб бордилар.
Умрининг салмоқли қисмини ас-Саолибий асарларини ўрганиб, таржима ва
тадқиқ этишга бахш этган профессор Исматулла Абдуллаев ўз илмий
ишларида ал-Жодир ва Ҳинд Хусайн Тоҳанинг тадқиқотларига муносабат
билдириб, уларнинг саолибийшуносликдаги ютуқларини алоҳида таъкидлаб
ўтган

1

. Ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек шарқшунослигида ас-Саолибий

ижоди бўйича яна бир янги тадқиқот амалга оширилди. Профессор
И. Абдуллаев раҳбарлигида Акрам Ҳабибуллаев “Ал-иъзаж ва-л-ижаз”
тазкираси адабий манба сифатида («Антология «Ал-и’джаз ва-л-иджаз» Ас-
Саалиби как литературный памятник (Исследование, перевод, историко-
филологический комментарий)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя
қилди. Мазкур ишда тадқиқотчи А. Ҳабибуллаев ас-Саолибийнинг “

بختنم

زاجيلاا و زاجعلاا

” (“Нодир сўзлар ва қисқа ибораларнинг танлаб олингани”)

асарининг Истамбул, Санкт-Петербург ҳамда Тошкентда сақланаётган
қўлёзмаларини қиёслаб тадқиқ этди ва тазкирани рус тилига таржима қилди.

XXI аср саолибийшунослигида Байрутдаги Америка университети

профессори Билал Орфалийнинг тадқиқотлари алоҳида аҳамият касб этади.
Араб адабиётида тазкирачилик ҳамда ас-Саолибий тазкиралари ҳақида илк
тадқиқотларини 2003 йилдан бошлаган Б. Орфалий айни пайтга қадар
мавзуга оид ўнлаб илмий мақолалар, монографиялар нашр этди.

2014 йилда

1

1) Абдуллаев И. Ас-Саолибий ҳақида янги маълумотлар. Шарқшунослик журнали, 1991

йил 1-сон.
2) И.Абдуллаев. Хоразм адабиёти ҳақида йирик тадқиқот. Шарқ машъали журнали, 2002 йил
1-сон.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

81

يبلاعثلا رداصم يف ةسارد :بوتكملاو يهافشلا

(“Оғзаки ва ёзма: Ас-Саолибий

манбаларини ўрганиш”), 2013 йилда “The Sources of al-Tha‘ālibī in Yatīmat al-
Dahr and Tatimmat al-Yatīma” (“ас-Саолибийнинг “Йатимат ад-даҳр” ва
“Татиммат ал-йатима”асарининг манбалари), 2012 йилда “A Sketch Map of
Arabic Poetry Anthologies” (“Араб шеърий антологияларининг схематик
харитаси”), 2009 йил эса “The Works of Abū Man

ūr al-Tha‘ālibī” (“Абу

Мансур ас-Саолибий фаолияти”), “An Addendum to the Dīwān of Abū Man

ūr

al-Ta‘ālibī” (“Абу Мансур ас-Саолибий девонига қўшимча”) ҳамда “The Art
of the Muqaddima in the Works of Abū Man

ūr al-Tha‘ālibī” (“Абу Мансур ас-

Саолибий ишларида муқаддима санъати”) каби йирик ҳажмдаги
мақолаларини нуфузли илмий журналларда эълон қилди. Б. Орфалий 2009
йилда “The art of Anthology al-Tha‘ālibī and his Yatīmat al-Dahr” (“Ас-
Саолибийнинг антология санъати ва унинг “Йатимат ад-даҳр” асари”)
мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди (Йел университети,
АҚШ). 2011 йилда эса ҳамкасб дўсти Рамзи Баалбаки билан
ҳаммуаллифликда ас-Саолибийнинг “

لملا رفس داز

كو

” (“Подшоҳлар ҳарбий

юришларининг кенгайиши”) асарининг танқидий матнини, 2015 йилда яна
Рамзи Баалбаки билан биргаликда ас-Саолибийнинг “Makārim al-akhlāq”
(“Олийжаноб фазилатлар”) асарининг танқидий матнини “The Book of Noble
Character” номи билан инглиз тилида нашр этди.

2016 йилда ас-

Саолибийнинг “Йатимат ад-даҳр” ва “Татиммат ал-Йатима” тазкиралари,
умуман, ас-Саолибийнинг тазкиранавислик фаолияти ҳақида “The
Anthologist's Art” (“Антология тузувчининг санъати”) номли йирик
монографик асарини эълон қилди. Бундан ташқари, Б. Орфалий 2003 йилдан
буён АҚШ, Буюк Британия, Қувайт, Қатар, БАА, Тунис, Туркия, Ливан каби
давлатларда ташкил этилаётган анъанавий халқаро анжуманларда ўзининг
ас-Саолибий илмий меросига оид маърузалари билан мунтазам қатнашиб
келмоқда. Профессор Б. Орфалий ўз тадқиқотларини икки тилда – араб ва
инглиз тилларида олиб боради ва ҳар бир янги ишини ўзининг Интернетдаги
веб саҳифасига жойлаштиради.

Б. Орфалий ас-Саолибий ҳақидаги тад-

қиқотларида, биринчи навбатда, асл манбалар

қўлёзмалар, тошбосмалар,

сўнгра нашр этилган китобларга таяниб фикр юритган. Жаҳон адабиёт-
шунослигида ас-Саолибий ҳақида олиб борилган барча тадқиқотларни
синчиклаб ўрганиб, уларга танқидий муносабат билдириш орқали ютуқ ва
камчиликларини кўрсатиб ўтган. Биргина мисол: ас-Саолибий асарларининг
аниқ сони, унга нисбат бериладиган китоблар ёки уники деб тахмин
қилинадиган асарлар ҳақидаги саолибийшунослараро баҳсга Б.Орфалий
ойдинлик киритиб, ўзининг илмий асосланган мукаммал таснифини тақдим
этади

1

. Кўплаб манбаларни солиштириш, қиёслаш, бирор адабий воқеликни

1

Bilal Orfali.

The Works of Abū Man

ūr al-Tha

ʿ

ālibī. Journal of Arabic Literature 40 (2009).

Р.

273

318.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

82

нафақат адабиётшунослик, балки манбашунослик, матншунослик, тарих,
фалсафа, тилшунослик нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш каби жиҳатлар
Б. Орфалий тадқиқотларининг илмий аҳамиятини янада оширган. Истеъ-
додли олим ҳозирда “

Al-Tha‘ālibī’s Kitāb al-Iqtibās min al-Qur‘ān al-Karīm”

(Ас-Саолибийнинг “Қуръон ал-каримдан иқтибослар” китоби) мавзусида ўз
илмий тадқиқотларини жадал давом эттирмоқда.

Жазоир университети тадқиқотчиси Заҳиййа Саъдунинг ҳам ас-Саолибий

илмий меросини ўрганишдаги хизматлари салмоқли. У ўзининг “

al-Tamaththul

wa-l-muḥāḍara li-Abī Mansūṛ

al-Tha‘ālibī: dirāsa wa-taḥqīq”

(Абу Мансур ас-

Саолибийнинг “Суҳбатлар ва ўзлаштирмалар китоби”: ўрганиш ва тадқиқ”)
мавзусидаги докторлик диссертациясини 2005 йилда ҳимоя қилган. Диссер-
тацияда ас-Саолибийнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти ҳақида баъзи
янги маълумотлар келтирилган, шунингдек, “Суҳбатлар ва ўзлаштирмалар
китоби” қўлёзма нусхаларининг танқидий матни тузилиб, асар адабиёт-
шунослик, манбашунослик нуқтаи назаридан чуқур тадқиқ этилган.

Ас-Саолибий тазкиралари бўйича амалга оширилган тадқиқотлардан яна

бири тожикистонлик олим Ф. И. Усмоновнинг “Абумансур ас-Са‘алиби и
его «Татиммат ал-йатима» как источник по арабоязычной персидско–
таджикской поэзии Х века” (Душанбе, 2011) мавзусидаги номзодлик
диссертациясидир. Ф. Усмонов ўз диссертациясида Х асрда араб тилидаги
форс-тожик адабиётини ўрганишда ас-Саолибий тазкираларининг ўрни ва
роли, “Йатимат ад-даҳр” ҳамда “Татиммат ал-Йатима” тазкираларининг
умумий ва фарқли жиҳатлари, “Татиммат ал-Йатима”даги араб тилида ижод
қилган форс-тожик шоирлари, улар шеърларининг жанр ва поэтик
хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Афсуски, Ф. Усмоновнинг ном-
зодлик диссертацияси профессор И. Абдуллаевнинг “Татиммат ал-Йатима”
ҳақидаги тадқиқотига

1

мазмунан жуда ўхшаш эканлиги мазкур ишни

савияли монографик тадқиқот деб аташга йўл қўймайди.

Айни пайтда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ас-Саолибий

тазкиралари хусусида яна бир илмий тадқиқот амалга оширилмоқда. Мазкур
мақола муаллифининг “X

XI асрлар араб тазкирачилигида ас-Саолибийнинг

ўрни (“Канз ал-куттаб” ва бошқа тазкиралар мисолида)” мавзусидаги
тадқиқоти ўз олдига “Канз ал-куттаб” асарини адабиётшунослик, манба-
шунослик нуқтаи назаридан илмий тадқиқ этиб, уни ўзбек тилига таржима
қилишни ҳамда тазкиранинг бошқа қўлёзма нусхаларини топиб, уларни
ўзаро қиёслашни, шунингдек, тазкирадаги мовароуннаҳрлик шоирлар
ижодидан намуналарни ўрганишни мақсад қилиб қўйган. Тадқиқотчи айни
пайтга қадар мавзу юзасидан бир қатор мақола ва тезислар эълон қилган

2

.

1

Абу Мансур ибн Муҳаммад ас Саолибий. Татиммат ал-Йатима. Тадқиқ қилувчи,

таржимон, изоҳ ва кўрсаткичларни тузувчи Исматулла Абдуллаев. – Т.: Фан, 1990.

2

Сулаймонова Ҳ. “Канз ал-куттаб” тазкирасида Абу Бакр ал-Хоразмий зикри. Бадиий матн

таҳлили ва талқин муаммолари мавзусидаги илмий назарий конференция материаллари. –


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

83

Абу Мансур ас-Саолибийнинг илмий мероси, хусусан, тазкиралари

Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон ва бир қатор араб мамлакатлари адабиёти
тарихини ўрганишда муҳим манба эканлиги сабабли уларни илмий тадқиқ
этиш шарқшунослар учун ҳамиша долзарб вазифадир.

Т., 2012. 89–90-б.; Сулаймонова Ҳ. Антология «Канз ал-куттаб» ас-Саолибий как источник
по арабской поэзии средневековья. XXVII Международная научная конференция по
источниковедению и историографии стран Азии и Африки. – Санкт-Петербург, 2013. – С.
398–399; Сулаймонова Ҳ. Ас-Саолибийнинг “Канз ал-куттаб” тазкираси хусусида.
Шарқшунослик журнали, 2013 йил 1-сон, 62–66-б.; Сулаймонова Ҳ. Котиблар учун муҳим
манба. Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалалари. Илмий назарий конференция
материаллари. – Т., 2015. 152–156-б.; Сулаймонова Ҳ. Ас-Саолибийнинг котиблар учун
ёзган асарлари. Ўзбек филологиясида матншунослик ва манбашунослик муаммолари.
Республика илмий-назарий анжуман материаллари. – Наманган, 2016. 195–199-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов