Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб “Машҳур хотунлар” асарининг нашри ҳақида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
225-228
4
2
Поделиться
Ходжаева, Р. (2019). Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб “Машҳур хотунлар” асарининг нашри ҳақида. Востоковедения, 3(3), 225–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15766
Рано Ходжаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Кейинги  йилларда  аждодларимиз  меросини  тўлиқ  ҳолда  асл  манбалари асосида  ўрганиш,  тарғиб  этиш  каби  ишлар  амалга  ошириляптики,  бу қувонарли ҳолдир. Хусусан, бундай асарларни ҳеч қандай босим тазйиқидан ҳайиқмай аслича тадқиқ этиш, таржима қилиш имкониятлари туғилди. Бу  асарлар  ахлоқ  хақида  бўладими,  фарзанд  тарбиясига  бағишланганми, аёллар хусусида бўладими – булар маьнавиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади. Яқинда  машҳур  олим  Ризоуддин  Фахриддин  ўғли  қаламига  мансуб “Машҳур хотунлар” асари филология фанлари номзоди, доцент М. Эшмуҳа-медова  ва  катта  ўқитувчи  Б. Умурзоқовлар  томонидан  усмонли  тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқди.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

225

ТА

£

РИЗ

//

РЕЦЕНЗИЯ

// REVIEW

ХОДЖАЕВА РАЪНО

филология фанлари доктори, профессор, ТошДШИ

Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб

“Машҳур хотунлар” асарининг нашри ҳақида

Кейинги йилларда аждодларимиз меросини тўлиқ ҳолда асл манбалари

асосида ўрганиш, тарғиб этиш каби ишлар амалга ошириляптики, бу
қувонарли ҳолдир. Хусусан, бундай асарларни ҳеч қандай босим тазйиқидан
ҳайиқмай аслича тадқиқ этиш, таржима қилиш имкониятлари туғилди.

Бу асарлар ахлоқ хақида бўладими, фарзанд тарбиясига бағишланганми,

аёллар хусусида бўладими – булар маьнавиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Яқинда машҳур олим Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб

“Машҳур хотунлар” асари филология фанлари номзоди, доцент М. Эшмуҳа-
медова ва катта ўқитувчи Б. Умурзоқовлар томонидан усмонли тилидан
ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқди.

1

Асар ҳакида қисқача сўз айтадиган бўлсак, у тазкира шаклида ёзилган

бўлиб, унда исломгача ва ислом тамаддуни даврида яшаган мусулмон
Шарқининг 550 нафар энг машҳур аёллари номи келтирилиб, улар тўғриси-
да маьлумотлар берилган. Бу аёллар муфассиралар, муҳаддисалар, фақиҳа-
лар, адибалар, мударрисалар, муғанниялар, шоиралар, аруз илми олималари,
ҳукмдор аёллар, зоҳидалар, воизалар ва бошқалар. Давр жуда катта –
исломгача бўлган давр, ислом тамаддунидан то ХХ асргача оралиқни ўз
ичига қамраб олган. Китоб мазмуни билан танишиб чиққан ўқувчи бу
асарнинг бугунги кунда ҳам қанчалик аҳамиятга молик ва долзарблигини
англаб етади. Биринчидан, тазкира учун танлаб олинган аёл қаҳрамонлар
ҳаётда яшаб ўтган тарихий шахслардир, улар ижодкор, инсоният тарихида
сезиларли из қолдира олган аёллардир. Яьни мазкур китоб билан танишиб
чиққан ўқувчи ислом аёли тарихий, маданий ва ижтимоий – сиёсий ҳаётда
ҳеч қандай роль ўйнамаган, деган айрим асоссиз фикрни инкор қилади ва
мусулмон аёлининг ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида қанчалик фаол
бўлганлигини далиллар орқали билиб олади.

Иккинчидан, Марям Эшмуҳамедова китобга ёзган сўзбошида тўғри таъ-

кидланганидек, Ризоуддин Фахриддин ўғли ўз асарида машҳур аёлларнинг
таржимаи ҳолига оид маьлумотлар келтиради, уларга ўз шахсий муносаба-
тини билдиради ва аёл масаласига маьрифатчилик нуқтаи назаридан ёндаш-
ган. Асар ёзилган даврда аксарият Шарқ мамлакатларида маьрифатчилик

1

Ризоуддин Фахриддин ўғли. “Машҳур хотунлар” Т. “Navro’z”, 2019 й.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

226

ҳаракати юзага келган эди. Тазкира муаллифи ўз маьрифий қарашларини
асарнинг муқаддимасида шундай билдиради: “Миллатнинг тараққиётини ис-
тасангиз ва ислом нурини, ҳатто ернинг остигача туширмоқни умид қилсан-
гиз, қизларингизни ўкитинг! Уларни мактабларга беринг. Миллат оналарини
етиштиринг, оналар бўлгач, болалар ҳам бўладилар!”

1

Ажабо, турк маьрифатпарварининг ушбу сўзлари ўша даврда яшаган

машҳур араб маьрифатпарвар шоири Ходиз Иброҳим овози билан қанчалик
ҳамнафас:

Шуғулланинг аёл тарбияси билан,
Бўлмасин Шарқнинг иллати, қолоқлик сабабчиси
Она – бу мактабдир.
Яхши таълим берсангиз унга
Вояга етказар бақувват соғлом миллат
Илм ва фазилатни тутсин у бирдан.

2

“Икки диёр шоири “Халил Мутрон ҳам худди шу мазмунда қуйидаги

сатрларни айтиб кетган:

Агар халк орзуси амалга ошсин десанг,
Унинг қизларига бергин таълимот
Халқнинг негизида оналик турар,
Онасиз бўлмайди асло бир миллат!

3

Ризоуддин Фахриддин ўғли ўз замонасининг пешқадам кишиларидан

бўлиб, атрофидаги аёллар масаласига калтафаҳмлик билан қараган одам-
лардан ранжийди: “Бизларда уламо мансабидаги зотларнинг кўпчилиги қиз-
ларни мактабда ўкитиш, уларга ёзув-чизувни ўргатиш керак эмас.”- дея ша-
риат номидан жар солишаётган бир вақтда бундай китобни ўқувчи
топилармикан?!” деб ўзига савол беради.

Худди шу фикрни машҳур Ироқ шоири, маърифатпарвар мутафаккир

Маъруф Русадий қуйидагича ифодалайди:

Улар айтишар гўзаллар қалби
Сиқилармиш илму-фан мазмунидан
Улар айтишар,жоҳила аёл
Иффатлимиш ўқимишли қиздан
Улар қилар бўҳтон Ислом динига
Гуё зилзиладек етказиб путур
Ахир, фарз эмасми Ислом динида
Илм излаш барча ўғил-у қизга?

1

Ўша асар, 13-б.

2

Р.Ч. Ходнасса, “Янги давр араб адабиёти тарихи.” Т. 2004, 63-б.

3

Ўша китоб, 67-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

227

Ризоуддин Фахриддин ўғли турли минтақаларда яшаб ўтган машҳур

мусулмон аёллари тўғрисида маълумот берар экан, энг аввало уларни
ўқимишлилигига, фасоҳатига, истеъдодига, ақлу заковатига эътибор беради.
Яна кўплаб олимларга устозлик қилган аёлларни эслаб ўтади.

Масалан, ХV асрда яшаган қомусий олим Жалолиддин Суютийга 15 дан

ортиқ аёл устозлик қилган экан. Улар орасида машҳур муҳаддисалар Осиё,
Шарифа, Нисоба Хусомиддин Ҳасан қизи, Умму Абдуллоҳ Нишвон ёки
Савдо ва бошқалар бор. Бу аёллар имом Суютийнинг шайхалари бўлишган
(34-35 б). Яна муаллиф Уммул - Хайр ёки Жамолун - Нисо Бағдодиянинг
ўндан ортиқ эркак шогирдларини санаб ўтади (42-б).

Тазкирада турфа ҳоким аёллар ичидан танлаб олиб ўқувчиларга тақдим

этилган Шажарат ад-дур (Дурлар дарахти) тахаллуси билан машҳур бўлган
аёл 1250 - йил Миср тахтига ўтирган. У қисқа вақт ичида оддий жорияга,
кейин канизакка, кейин ўзининг ақлу заковати ва бетакрор ҳусни билан
султон Нажмиддин Солиҳ Аюбийнинг севимли хотини даражасига эришади.

Салбчилар билан курашда тўсатдан вафот этган эри султон Нажмиддин

Солиҳ ўрнига тахтга ўтирган бу аёл туркий лашкарбошлари билан бирга
урушда салбчиларни енгади ва қироллари Людовик IХ ни асирга олади ва уни
катта маблағ эвазига ватанига қайтариб, шу йўл билан урушга кетган чиқим-
ларни қоплайди. Шажарат ад-Дур номи билан тилла тангалар забт этилган.
Шундай тангалардан биттаси бугунги кунда Лондонда Британия музейида
сақланиб келинмоқда. Бундай мисоллар мазкур тазкирада кўплаб учрайди.
Аммо XX аср бошида ушбу китобни ёзган маърифатпарвар Ризоуддин Фахрид-
дин ўғли ўз замонасидаги аёллар мавқеининг пастлигидан, нодонлигидан аф-
сусланади ва уларнинг хулқ-атворининг ўзгаришига умид боғлайди:

“Эҳтимол еб-ичиш, сув, кийим, тақинчоқ, меҳмон, қалпоқ каби сўзлардан

бошқа нарсалар ҳақида гапира олмайдиган аёллар ўрнига оила ислоҳоти,
идора усули, фарзанд тарбияси, рўзғорни бошқариш каби муқаддас вази-
фалар ҳакида суҳбат қурадиган аёллар етишиб чикар.”

1

деб ёзади у.

Ироқлик маърифатпарвар шоир Маъруф Русадий ҳам аёл зиммасига

жамиятда бола тарбиялашдек катта маъсулият юклатиб, жоҳила аёл
боласининг оддий саволларига жавоб бера олмасдан, у “боғдан келса,
бундай она тоғдан келишига” ишора килиб шундай дейди:

Онанинг оғуши бу бир мактабдир,
Юксалади ўғил-қиз унинг тарбияси билан.
Боланинг ҳусни ахлоқи боғлиқдир,
Уни туққан онанинг ҳусни ахлоқи билан.

2

1

Ризоуддин Фахриддин ўғли.“Машҳур хотунлар”, Т., “Navroz”, 13-б.

2

Рибдави Маҳмуд, Ал-адаб ал-араби ал-хадис, Дамашқ, 1981, Б:-13.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

228

Ҳозирги даврдаги мустақил Ўзбекистонда аёлларимизнинг оилада, жа-

миятда тутган ўрнига эътибор берадиган бўлсак, маърифатпарвар олим
Ризоуддин Фахриддин ўғли 100 йил олдин шарқ мусулмон аёлига нисбатан
орзу қилган умидлари амалга ошди дея оламиз. Ўғил – қизларимиз тенг
ҳуқуқли таълим олишмоқда ва турли касбларга эга бўлишмоқда. Аёллари-
миз орасидан машҳур докторлар, устозлар, олималар, санъаткорлар етишиб
чикди. Аёлнинг она сифатидаги мавқеи ҳам ўсиб бормоқда, унинг юксали-
шига яхши шароитларлар яратилмоқда. Шунинг билан бирга аёлга нисбатан
Республикамизда қўлланилаётган сиёсат унинг жамиятимизнинг тенг аъзоси
сифатида янада ўз мавқеини кўтаришига, ижтимоий хаётда янада фаолроқ
иштирок этишига, тўлақонли социум сифатида шаклланишига қаратилган.
Бундай вазиятда тарихимизда, Ислом тамаддуни доирасида ижод қилиб
ўтган, сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол қатнашган, санъат соҳасида юксалган
аёлларни таништириб, кўрсатиб ўтишни айни муддао билиб, Марям
Эшмуҳамедова ва Баҳриддин Умурзоқов томонидан таржима қилинган
Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб “Машҳур хотунлар” китоби-
нинг долзарблиги ва аҳамияти на қадар

эканлиги ойдинлашади. Яна амалга

оширилган бу иш ниҳоятда зарур, чунки бугунги кун аёли китобдаги аёллар-
нинг ижтимоий ҳаётдаги, оиладаги, фарзанд тарбиясидаги, ватанга садоқат
каби масалалардаги тажрибаларидан хабардор бўлса мақсадга мувофиқ
бўлади, деган фикрдамиз. Шунингдек, китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи
тарихимиз (мусулмон Шарқи доирасида), ижтимоий ва маданий аҳволи,
катта бир даврнинг илмий ва сиёсий ҳаёти билан танишади.

Асар 303 саҳифадан иборат бўлиб, унинг таржимасига келсак, зарурий

манба сифатида ўзининг серқирра томонлари билан бугунги кун илмий
мезони талабларига тўлиқ жавоб беради. Асар учун берилган изоҳ, луғат ва
айрим аниқликлар таржимонларнинг салоҳиятини кўрсатиб турибди.

Тазкирада кўплаб соҳа – тафсир, ислом тарихи, ҳадис илми, адабий илмлар,

ўрта аср тарихи, мусиқа ва яна кўплаб соҳа ҳақида сўз кетган. Демак, таржи-
монлар ана шу соҳанинг ҳар биридан яхшигина хабардор бўлиши шарт. Бусиз
қилинган иш хато ва камчиликлардан холи бўлмас эди. Таькидланганидек,
таржимонлар санаб ўтилган соҳаларнинг ҳар биридан яхши бохабар эканликла-
рини маҳорат билан қилган таржималаридан билиш мумкин.

Хуллас, Ризоуддин Фахриддин ўғлининг “Машхур хотунлар” номли таз-

кираси таржимасини энг сара таржималардан бири сифатида қараб, таржима
эгалари Марям Эшмуҳамедова ва Баҳриддин Умурзоқовларни китобнинг
нашри билан табриклаб, уларнинг кейинги илмий ва ижодий ишларида
муваффақиятлар тилаймиз.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов