Факторы реализации перспективы нового молодого поколения в новом Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
172-183
2
1
Поделиться
Арипов, Ш. (2021). Факторы реализации перспективы нового молодого поколения в новом Узбекистане. Востоковедения, 3(3), 172–183. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15803
Шавкат Арипов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат политических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Информация  и  рекомендации  в  данной  научной  статье  являются факторами  для  развития  Института  изучения  проблем  молодежи  и  подготовки перспективных  кадров,  Концепции  развития  государственной  молодежной  политики  в Узбекистане  до  2025  года,  Концепции  физической  культуры  и  массового  спорта  для молодежи.  2019-2023,  Развитие  и  поддержка  чтения  на  2020-2025  годы.  Усилия, предпринятые  в  рамках  Национальной  программы  поддержки,  дают  возможность решать  проблемы  молодых  людей  и  проблемы,  с  которыми  они  сталкиваются, непосредственно  на  государственном  уровне.  Кроме  того,  Узбекистан  прилагает  все усилия для создания современных, комфортных, передовых и инновационных условий для молодых людей, чтобы они могли получить образование, получить профессию, вырасти в зрелых и зрелых личностей. Цель - заложить основы Третьего Возрождения, превратить интеллектуально  и  духовно  зрелую,  предприимчивую  молодежь  в  драйверы  нового Узбекистана, чтобы наша страна могла стать одной из самых развитых стран мира

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

172

яъни сериалларнинг мафкуравий ва ахлоқий-психологик таъсирлари
хусусида ҳам бироз фикр юритсак.

Ҳамма турк серияллари таҳлил қилиниб, уларнинг сериаллари орқали

ўзбекчилигимизга ҳамда ёшларимиз онгига салбий таъсири тўғрисида турли
баҳс ва мунозаралар қилинмоқда. Ажабланарлиси шундаки, атиги 45
минутлик сериалда нақд 66 марта “Аллоҳ ёрлақасин”, “Аллоҳ мададкор
бўлсин”, “Ин шаа Аллоҳ”, “Аллоҳга шукрлар бўлсин”, каби ҳар бир
мусулмонга доимий ҳамроҳ бўлиши зарур бўлган сўзлардан фойдаланилди...
Энди биз уларни кийиниш ва маданиятини қоралаётганимизда бир кунда
Оллоҳга неча маротаба ҳамд айтамиз? Балки, улардан ўрганишимиз керак
бўлган жиҳатлар ҳам кўпдир ҳали?

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки,

Ўзбекистон-Туркия алоқалари иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан
йилдан-йилга

мустаҳкамланиб

бормоқда.

Турк

кинофильмларига

тўхталадиган бўлсак, улар ўзбек халқи томонидан жуда катта қизиқиш билан
томоша

қилиняпти.

Сабаби,

кўплаб

турк

сериаллари

бизнинг

менталитетимизга

мос,

ижтимоий

турмуш

тарзимизда,

оилавий

муносабатларимизда учрайдиган муаммоларимизни эстетик чиройли кадрлар
орқали намойиш этиб беради.

АРИПОВ ШАВКАТ

Сиёсий фанлар номзоди, ТДШУ

Янги Ўзбекистонда, янги ёш авлод истиқболини

амалга ошириш омиллари

Аннотация. Ушбу илмий мақоладаги маълумотлар ва тавсиялар ёшлар

муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини

ривожлантириш омиллари, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача

ривожлантириш концепцияси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган Жисмоний тарбия ва

оммавий спортни ривожлантириш концепцияси, 2020-2025 йилларга мўлжалланган

Китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури доирасида

амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда, ёшлар муаммолари ва уларни қийнаётган

муаммоларни бевосита давлат даражасида кўриб чиқиш ва ҳал этиш имконини

таъминлаётгани ҳақидадир. Шунингдек, ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар

эгаллаши, етук ва комил шахслар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, қулай, илғор ва

инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор куч-

имкониятларини ишга солмоқда. Мақсад – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш,

мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган давлатлари қаторига чиқиши учун

интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшларни янги Ўзбекистоннинг

драйверига айлантиришдан иборат.

Таянч сўз ва иборалар: Янги Ўзбекистон, ташаббус, омил, таълимни

ривожлантириш, комил инсон, етук шахс, маънавият, сиёсий тарбия.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

173

Аннотация. Информация и рекомендации в данной научной статье являются

факторами для развития Института изучения проблем молодежи и подготовки
перспективных кадров, Концепции развития государственной молодежной политики в
Узбекистане до 2025 года, Концепции физической культуры и массового спорта для
молодежи. 2019-2023, Развитие и поддержка чтения на 2020-2025 годы. Усилия,
предпринятые в рамках Национальной программы поддержки, дают возможность
решать проблемы молодых людей и проблемы, с которыми они сталкиваются,
непосредственно на государственном уровне. Кроме того, Узбекистан прилагает все
усилия для создания современных, комфортных, передовых и инновационных условий для
молодых людей, чтобы они могли получить образование, получить профессию, вырасти в
зрелых и зрелых личностей. Цель - заложить основы Третьего Возрождения, превратить
интеллектуально и духовно зрелую, предприимчивую молодежь в драйверы нового
Узбекистана, чтобы наша страна могла стать одной из самых развитых стран мира

Опорные слова и выражения: Новый Узбекистан, инициатива, фактор, развитие

образования, совершенный человек, зрелый человек, духовность, политическое
воспитание.

Abstract. Information and recommendations in this scientific article are factors for the

development of the Institute for the Study of Youth Problems and Training of Prospective
Personnel, the Concept of Development of State Youth Policy in Uzbekistan until 2025, the
Concept for the Development of Physical Culture and Mass Sports for 2019-2023, the
Development and Support of Reading for 2020-2025. The efforts made under the National
Support Program provide an opportunity to address and address the problems of young
people and the problems that afflict them directly at the state level. In addition, Uzbekistan is
making every effort to create modern, comfortable, advanced and innovative conditions for
young people to get an education, acquire a profession, grow into mature and mature
individuals. The goal is to lay the foundations of the Third Renaissance, to turn intellectually
and spiritually mature, enterprising young people into the drivers of a new Uzbekistan, so
that our country could become one of the most developed countries in the world.

Keywords and expressions: New Uzbekistan, initiative, factor, development of education,

perfect person, mature person, spirituality, political education.

Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг келажаги ёш авлоднинг комил

тарбияси ва изчил тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Айнан шунинг учун
ҳам, ёшлар сиёсати давлат тараққиётининг давомийлигини таъминлашга
қаратилган барча стратегияларда намоён бўлади. Бу эса, мамлакат
ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қулай шарт-шароит ва
имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишни
тақозо этади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу борада самарали
сиёсат олиб борилмоқда. Жорий йилнинг номини мамлакатимизда
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш
йили” деб эълон қилингани, бу йўналишда кенг қамровли Давлат дастури
қабул қилиниб, барча саъй-ҳаракатлар ёш авлод камолига қаратилаётгани
ҳам фикримиз далилидир. Бу борада Ўзбекистон томонидан қатор халқаро
ташаббусларнинг илгари сурилаётгани ва уларнинг ҳаётга жорий
этилаётгани эса, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини янада
мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон жами


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

174

аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун,
Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий мақсадларини рўёбга чиқариш учун зарур
бўлган барча шароитлар яратилиб, уларнинг муаммолари давлат сиёсати
даражасида ҳал этилмоқда. Айни дамда ёшларнинг ҳар томонлама кучли,
салоҳиятли, илм-маърифатли, ватанпарвар шахслар сифатида униб-
ўсишлари йўлида қатор тузилмалар самарали фаолият юритиб келмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар масалалари бўйича комиссия, Қуйи
ва Юқори палата қошидаги “Ёшлар парламентлари”, Ёшлар ишлари
агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли
кадрларни тайёрлаш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги
қошидаги Ёшлар академияси ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда

ёшларга

оид

давлат

сиёсатини

2025

йилгача

ривожлантириш концепцияси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган Жисмоний
тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси, 2020-2025
йилларга мўлжалланган Китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар
эса, ёшлар муаммолари ва уларни қийнаётган муаммоларни бевосита давлат
даражасида кўриб чиқиш ва ҳал этиш имконини таъминламоқда. Ана шу
каби мислсиз имконият ва шарт-шароитлардан бугун ёшларимиз ўз орзу-
умидлари, интилишлари ва мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида ҳеч
иккиланмай фойдаланишаётгани, ғайрат-шижоатли, фидойи ва ташаббускор
йигит-қизлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

Яна бир омил. Бугун барча ҳар куни, ҳар соатда ёш авлоднинг дарду

ташвиши, қайғуси билан яшамоғи, бу борада Давлат раҳбаридан ибрат
олмоғи даркор. Зеро, Президент ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Тошкент,
Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари тажрибаси асосида барча туман-
шаҳарларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим жорий этилиб, шаҳар-
туманлар

кесимида

ҳаётга

жорий

этилаётган

“Ёшлар

дастурлари” кўрсатаётган натижалар мунтазам таҳлил этиб борилмоқда.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ

мақсадларни кўзлаган ҳолда, босқичма босқич, комплекс чора-тадбирларга
таяниб изчил давом эттирилмоқда. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев
томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги саъй-ҳаракатларни
тизимли равишда йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг илгари
сурилиши янги Ўзбекистоннинг янги тарихида яна бир инқилобий босқичга
асос солди.

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва

санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага
чиқаришга хизмат қилади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

175

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт

соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга
йўналтирилган.

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари

ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида

китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга
йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини

назарда тутади.

Давлат раҳбарининг бу эзгу ғояси Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшлари

томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, қисқа вақт ичида мамлакат
бўйлаб кенг қулоч ёзди.

Дарҳақиқат, ҳар қандай давлатнинг юксак тараққий этиши, халқининг

фаровонлиги ёшларга яратиб бериладиган имконият ва қулайликлар билан
баҳоланади. Яъни, мамлакат тараққиётига киритиладиган юқори самарали
сармоя ёшлар таълим-тарбиясига йўналтирилган инвестиция экани тарих
исботлаган ҳақиқат. Шу маънода, янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессансга
дадил қадам қўйиши замонавий инновацион билимларни эгаллаган, ҳар
томонлама етук ва баркамол, инсон капитали соҳиби бўлган ёш авлоднинг
эртанги кучли интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва қобилиятига боғлиқ.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шахснинг 3 ёшидан 22 ёшигача бўлган
даврида унга сарфланадиган инвестиция келгусида 19-22 баробар кўп фойда
берар экан.

Шу боис, Ўзбекистондаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланган

таълим-тарбия тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айни вақтда
таълим, шу жумладан, ижтимоий соҳа учун сарфланаётган харажатлар
миқдори давлат бюджети харажатлари умумий қийматининг ярмидан
кўпини ташкил этмоқда. Табиийки, бундай катта харажатларни ҳар қандай
давлат ҳам кўтара олмайди, аммо қанчалик оғир бўлмасин, мамлакатимизда
бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар излаб топилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур харажатларни харажат эмас, балки

келажак учун қўйилган сармоя деб ҳисоблаб, таълим даражаси ва сифати
давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил эканини
таъкидламоқда.

Бир сўз билан айтганда, ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар

эгаллаши, етук ва комил шахслар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, қулай,
илғор ва инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор
куч-имкониятларини ишга солмоқда. Мақсад – Учинчи Ренессанс
пойдеворини яратиш, мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган
давлатлари қаторига чиқиши учун интеллектуал ва маънавий етук,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

176

ташаббускор ёшларни янги Ўзбекистоннинг драйверига айлантиришдан
иборат.

Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда жамиятнинг энг фаол қатлами сифатида

эътироф этилувчи ёш авлодга “муаммо” деб эмас, балки эртанги
тараққиётни таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси, деб
қаралмоқда. Натижада, юксак билимли, ғайрат-шижоатли, замонавий
фикрлайдиган, мустақил, қатъий позицияга эга ёшлар ҳал қилувчи кучга
айланиб бормоқда.

Маълумки, юртимиз доимо кенг имкониятлар бешиги бўлиб келган. Шу

боис тарихда мустабид тузум барпо этган босқинчилар албатта масаланинг
ана шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратишган. Мусаффо сув ва ҳаво,
унумдор тупроққа эга бўлган заминда яшаш, унинг ноз-неъматларидан
баҳраманд бўлиш буюк миллатимиз душманларининг бирламчи орзуси
бўлган. Яратганга шукрлар бўлсинким, мустақиллик туфайли бугун бу
неъматлар тўлиғича халққа қайтарилди. Истибдод йилларида топталган
тарихимиз, миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланиб, жаҳон
жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлди. Бир пайтлар дунё халқлари
маданияти, илму фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган маърифатпарвар
алломаларимиз Уйғониш даврига ҳам асос солишган. Улар тарбия топган
юртда кейинги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар самараси туфайли
«Янги Ўзбекистон» ва «Учинчи Ренессанс» даври бошланди. Албатта бу
жараёнлар суҳбатда тўлиқ ва мукаммал баён этилганлиги билан ҳам катта
аҳамиятга эга.

Ҳар бир мамлакатнинг тараққиётини, келажагини билимли ва ақлли

одамлар таъминлайди. Барча соҳаларда ўз олдига катта мақсадлар қўйган
Ўзбекистонда таълим сифатига, билимли кадрларни тарбиялашга давлат
сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Барча ҳудудларда Президент
мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Бу
ёшларнинг билим ва салоҳиятини аниқлаш, уларни тўғри йўналтириш билан
бирга халқимиз орасида катта интилиш тўлқинини ҳам пайдо қилди.

Давлат раҳбари билимли ёшларни мамлакатимизнинг “олтин фонди” деб

атаган эди. Бу йил ана шундай ёшларнинг янги авлоди мактабларни
битирмоқда. Энди уларни юртимизда ўқитиш, ёшлар учун энг замонавий
шароитлар яратиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Янги
Ўзбекистон университетига асос солинмоқда.

Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, ҳуқуқ ва манфаатларига

устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу борада алоҳида давлат ташкилоти –
Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилган. Бундан ташқари, Ёшлар
иттифоқи, унинг ҳузурида ўттиздан ортиқ нодавлат ташкилотлар фаолият
юритмоқда. Барча шаҳар ва туманларда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат
дастури, турли соҳаларни қамраб олган “Беш ташаббус” амалга
оширилмоқда. Жорий йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

177

аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилингани ҳам ёшларга
эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш

бор: биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар
бандлигини таъминлаш. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар, ташаббус ва янги
тизимлар замирида ана шу мақсад мужассам. Хусусан, ёшларнинг билим ва
иқтидорини ривожлантириш мақсадида янгича шакл ва мазмундаги
Президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар тизими яратилди.
Умуман, барча мактабларга эътибор, ўқитувчиларга рағбат ва ҳурмат ошди.
Ёш авлодда билимга интилиш кучайди.

Ўсиб келаётган билимга чанқоқ ёшларнинг талабига мос равишда олий

таълим муассасалари сони 127 тага етказилди, 26 та хорижий
университетнинг филиаллари очилди. Охирги 5 йилда олий таълимга қабул
квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 мингтага етказилди. Бу –
умумий қамров 28 фоиз бўлади, деганидир. 4 йил илгари бу кўрсаткич атиги
9 фоиз эди. Давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани,
эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга олий ўқув юртларига
кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани минглаб оилаларга қувонч олиб
кирди.

Хулоса қилиб айтганда, мана шундай мураккаб шароитда ёшларимиз

сезгир ва огоҳ бўлиши, ҳар бир масалада, аввало Ватан манфаатларини
ўйлаб иш тутиши зарур. Илм-маърифат ва касб-ҳунарга интилиш, оилани
муқаддас билиш, маънавий поклик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат,
қадриятларимизга садоқат каби эзгу фазилатлар азалдан халқимиз,
миллатимизнинг қонида бўлиб келган. Биз мана шундай бебаҳо
меросимизни нафақат асрашимиз, балки уни янада бойитишимиз, келгуси
авлодларга безавол етказишимиз кераклиги энг долзарб омиллардан
биридир.

Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга

эга масала бўлиб келган. Биз яшаётган XXI асрда эса у ҳақиқатан ҳам ё ҳаёт,
ё мамот масаласига айланиб бормоқда. “Тарбия қанчалик мукаммал бўлса,
халқ шунчалик бахтли яшайди”, деган ҳикмат бор. Тарбия мукаммал
бўлиши учун эса мазкур соҳада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб
бўлмайди.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-

қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экстремизм,
терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий
маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал
қилиб келган бебаҳо маънавий эътиқодлар, оилавий қадриятларга путур
етказмоқда.

Шу боисдан ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати қандай

амалга ошириляпти, бу соҳада қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

178

қилишимиз керак, деган саволлар доимий эътибор марказида бўлиб
келмоқда.

Ёшлар иштирокида ҳуқуқбузарлик, жиноят содир этилаётгани, ёш

оилалар ўртасида ажралиш ҳолатларининг қайд этилаётгани барчамизни
жиддий ташвишга солиши керак. Ёшлар ўртасида жиноят содир этиш,
диний экстремистик оқимларга, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш
ҳолатлари учрамоқда. Албатта, бу борада ҳамма айбни у ёки бу идорага,
ташкилотга юклаб қўйиш адолатдан эмас. Бу масалада ҳаммамиз
жавобгармиз.

Ҳеч кимнинг бу жараёнлардан четда туришга ҳаққи йўқ. Биз ёшларга

беписанд, лоқайд муносабатда бўлсак, оқибати нима бўлиши аниқ — улар
ҳам биздан бегоналашади. Ўқишдан, ишдан, жамиятдан, давлатдан,
борингки, ҳаётдан кўнгли совиб, қўлини ювиб, қўлтиғига уради. Шунинг
учун дабдабали, баландпарвоз тадбирлар ўтказиш эмас, балки ёшлар билан
бевосита ишлаш, улар билан амалий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган
ҳаётий муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ
бўлади.Жумладан, кейинги пайтда турли мамлакатларда содир этилаётган
террорчилик ҳаракатларининг ижрочилари қаторида миллатимизга мансуб
кимсалар ҳам борлиги халқимизда афсус ва надомат уйғотмоқда. Тинчлик ва
осойишталикни, инсонийликни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз
бундай кимсаларнинг қилмишларини кескин қоралайди. Уларни ўзбек деган
номга номуносиб ҳисоблайди.

Ҳозирги вақтда ёшлар, айниқса, чет элда ишлаб, ҳалол меҳнат билан

даромад топаман, деб юрган фуқароларимиз терроризм ва экстремизм
чангалига тушиб қолмаслиги учун давлатимиз барча чораларни кўряпти. Бу
йўлда авваламбор, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини
ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат

ташрифи чоғида меҳнат миграцияси бўйича муҳим келишувга эришилди.
Мамлакатимизнинг бу борадаги позицияси аниқ: одам қаерда бўлса ҳам
ишлаши, оиласи, бола-чақасини боқиши керак. Лекин у ҳалол меҳнат
қилиши, қонуний йўл билан даромад топиши лозим. Бугунги кунда
ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш,
ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи
барчамиз учун асосий масала бўлиб турибди. Республикамизда жаҳолатга
қарши маърифат ташаббуси билан амалий ишлар олиб бориляпти. Шунинг
учун йўлдан адашган ўсмирни дарров душманга чиқармасдан, уни
ўзимизнинг фарзандимиз, деб билишимиз керак. Унга бутун қалбимиз,
юрагимиз билан ачинаётганимизни шу бола билсин. Зора, шунда унинг ҳам
қалб кўзи очилса, тўғри йўлга қадам қўйса... Бир боланинг йўлдан адашиши
— бу нафақат бир оила, балки бутун жамият бошига тушган кулфат. Бундан,
аввало, унинг ота-онаси, ака-укалари, яқинлари жабр кўради. Бундай пайтда


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

179

уларга ёрдам бериш керак. Биз эса, афсуски, улардан ўзимизни олиб
қочамиз. Тўйга, маросимга чақирмаймиз, у фалончининг акаси ёки ўғли, деб
уларнинг нафратини баттар авж олдирамиз. Натижада нима бўлади? Кулфат
камайиш ўрнига кўпаяди. Бошқа оилалар ҳаётига ҳам кириб боради. Минг
афсуски, зарарли диний оқимга кирган болани «Бу — қўшнининг боласи,
бошқа қишлоқ ёки туманнинг боласи», деб лоқайд бўлаётганлар ҳам
орамизда йўқ эмас.

Ахир, кечагина шу ёшлар, ўзимизнинг қоракўзлар, биримизнинг

маҳалладошимиз, биримизнинг ўғлимиз, биримизнинг қизимиз ёки
жиянимиз эди-ку! Улар қачон адашди, қачон нотўғри йўлга кириб кетди?
Биз нега ғафлатда қолдик? Қачон, қаерда хатога йўл қўйдик?
Фарзандларимиз қачон бегоналарнинг қўлига ўтиб кетди? Нима жин урдию
улар ўз ота-онаси, ўз юртининг душманига айланиб қолди? Бугун бу
мудҳиш бало-қазонинг олдини олмасак, бор кучимизни шунга сафарбар
этмасак, эртага кеч бўлади. Биз кўпинча болам мактабда, ўқишда ёки чет
элда ишлаяпти, деб хотиржам юрамиз. Лекин бизнинг бундай соддалигимиз,
бепарволигимиздан душманлар маккорлик билан фойдаланмоқда. Жону
жаҳонимиз бўлган фарзандимиз улар қўлида қуролга айланиб қолса, бунинг
учун ким айбдор? Ўзимиз эмасми? Шунинг учун мактаб, лицей ва
коллежлардаги, олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия, биринчи навбатда,
давомат масаласига ниҳоятда жиддий эътибор беришимиз шарт. Биронта
ўқувчи ёки талаба узрсиз ўқишга келмай қўйса, таълим маскани ҳам, оила
ҳам, маҳалла, ҳокимият идоралари ҳам бу борада сергак тортиши, буни
фавқулодда ҳолат деб баҳолаши керак. Ана шундай назорат тизими
самарали ва ўзаро боғлиқликда ишлайдиган бўлса, албатта, биз вазиятни
қўлга олиб, уни ижобий томонга ўзгартира оламиз.

Юртбошимиз алоҳида таъкидлаганидек, жойларда махсус ҳисобга

олинган фуқароларнинг турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий аҳволи,
муаммоларини ўрганиш, ушбу тоифа шахслар нега радикаллашиб
кетганининг сабабларини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш лозим. Ана шу
ишларнинг натижалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятида
қўллаш учун аниқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишни бугун ҳаётнинг ўзи
талаб этмоқда. Агар биз шу йўналишдаги ишларни аввалгидек давом
эттирадиган бўлсак, яъни умумий профилактика ишларини ёшлар радикал
диний оқим аъзосига айланганидан сўнг ўтказадиган бўлсак, бундай хавф-
хатарга қарши самарали кураша олмаймиз.

Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича

маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли ходимлари учун малака
ошириш ўқувлари ташкил этилаётгани ва унинг самарадорлигини ошириш
ҳам самарали усуллардан. Бу ўқувларда уларни диний экстремистик ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

180

террорчи гуруҳларнинг иш усули, ғаразли ғоя ва мақсадлари билан
таништириб бориш мақсадга мувофиқ.

Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди.

Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан,
фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий
озиқ керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки бу муҳит уни
қониқтирмаса, нима бўлади? Бундай озиқни у аста-секин бошқа ёқдан
излайди. Шунга йўл бермаслигимиз керак. Бунинг учун ўзини жамиятимиз,
ёшларимиз маънавияти, ғоявий-мафкуравий тарбияси учун масъул деб
билган инсонлар — бу маҳалла ёки диний ташкилотлар бўладими, ҳуқуқ-
тартибот идоралари ходимлари ёки катта таъсир кучига эга ижодкор
зиёлилар бўладими — уларнинг барчаси фаол бўлиши лозим. Бунга
ниманинг ҳисобидан эришамиз? Таълим ва тарбия ҳисобидан. Лекин тарбия
дегани фақат мактаб тарбиясидан иборат эмас. Маҳалла, оила, кенг
жамоатчилик ҳам бу тарбияда марказий ўрин эгаллаши лозим.

Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари томонидан маънавий-маърифий

ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат
ташкилотларининг

ҳамкорлигини

кучайтириш

масалалари

бўйича

ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги таҳликали даврда ёшларнинг
маънавий тарбиясига эътибор ва масъулият масалалари бўйича зиёлилар
олдига аниқ вазифалар қўйилганди. Халқимиз асрлар давомида дунё
тамаддуни ривожига муносиб ҳисса қўшган комил фарзандлари, уларнинг
илмий-маънавий мероси билан ҳам бошқа халқлар орасида ҳурмат-
эътиборга сазовор бўлиб келган. Шарқона таълим-тарбияда ор-номус, одоб-
ахлоқ, сабр-қаноат, бағрикенглик, илм-маърифатга интилиш, ўзидан яхши
ном, яхши амаллар қолдириш каби фазилатлар бундан минг йиллар аввал
ҳам бугунгидек муҳим аҳамият касб этган.

Қалблари

илм-маърифат

нуридан

мунаввар

бўлган

кишилар

ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлардан тийилиб, кибрга, ҳою ҳавасга берилмай,
белларига камтаринлик белбоғини боғлаб яшаган. Улуғ алломаларимизнинг
бизларга қолдирган маънавий меросида бу борада кўп ҳикматли ҳикоятлар
бор. Саховатпешалик, бағрикенглик, савобли хайрия ишлари, ҳар қандай
ҳолатда ҳам маънавий комилликка интилиш, фарзандларни имон-эътиқодли
қилиб тарбиялаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Шу боис, эл-
юртимиз не-не босқину истилоларга, оғир йўқотишларга қарамай, ўзлигини,
дину диёнатини сақлаб қолган.

Маърифатли, зиёли кишиларнинг ибратли ҳаёти, илмий хазинаси дунё

тамаддуни саҳифаларини ҳамон машъала янглиғ ёритиб келади.
Халқимизнинг табиати ва тарихий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда,
маънавий тарбия ва маънавий комиллик миллий истиқлол ғоясининг муҳим
талабига айланди. Бу ғоя янги озод ва эркин жамиятимиз ҳаётида қадим-
қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳининг бугун ҳам устуворлиги, оила,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

181

маҳалла, эл-юрт тушунчаларининг муқаддаслиги, ота-онага, миллатнинг
ўлмас руҳи бўлган она тилига муҳаббат, ҳаёт адабийлигининг рамзи бўлмиш
аёл зотига эҳтиром, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, меҳр-оқибат каби
фазилатларни ўзида тўла акс эттиради. Айни чоғда, бу ғоя қонун
устуворлиги, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик, турли миллат ва элат
вакилларига, уларнинг миллий туйғулари ва диний эътиқодига ҳурмат каби
умуминсоний қадриятларни ҳам юксак даражада эътироф этади.

Бугун дунёнинг у ёки бу мамлакати, у ёки бу қитъаси эмас, бутун ер юзи

турли талатўплар гирдобида қолаётган, қонли можаролар, босқинчилик
ҳаракатлари ва, ниҳоят, жумлаи жаҳонни титраган коронавирус пандемияси
пайтида умумтирикликни, тинч-тотув ҳаётни, иқтисодий барқарорликни,
эртанги кунимизни сақлаб қолишнинг ягона нажот йўли — маънавиятни
асрашдир. Фақат шу фазилат билангина омон қолиш мумкин. Ортимиздан
келаётган ёш авлод тарбиясига бир кунлик эътиборсизлик, талабчанликнинг
бир зум сусайиши ҳам жиддий муаммоларга олиб келади. Бу сабоқ, айниқса,
бугун — ёшлар онги ва қалбини эгаллаш учун кураш дунё миқёсида
кучаяётган бир пайтда янада муҳим аҳамият касб этади. Бундай тарбия
наинки ота-онанинг, устоз-мураббийнинг, жамият тақдирига, тинчлик-
тотувликка бефарқ бўлмаган ҳар бир кишининг, давлат ва жамоат
ташкилотлари, ижодий уюшмалар, фаол зиёлилар, маҳалла оқсоқоллари,
ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳам муштарак вазифаси
ҳисобланади. Тарбия қаерда суст бўлса, шу ерда турли нохуш иллатлар
урчий бошлайди, ёш, ҳаётий тажрибаси кам ёшлар турли ғаразли
оқимларнинг таъсирига тушиб қолади. Социолог олимлар узоқ кузатув ва
таҳлиллардан сўнг, жиноий хатти-ҳаракатлар миллий-маънавий тафаккур
заифлашган, миллий анъаналарга риоя қилиш сустлашган, тарихий хотира
унутила бошлаган ҳамда она тилининг қўлланилиши камайган ҳудудларда
кўпроқ содир бўлади, деган хулосага аллақачон келган. Буюк файласуф
олим Абу Наср Форобий ўз асарларида тарбия таълимдан устун турадиган
ва таълимга нисбатан эрта бошланадиган жараён эканини исботлаб берган.

Инсоннинг покиза туйғулари, дастлабки ҳаётий тасаввурлари оила

бағрида, она алласи ва миллий-маънавий муҳит шароитида шаклланади.
Жамият таълим ва тарбияга эътибор берар экан, бу билан у, аввало, ўзининг
маънавий-ахлоқий пойдеворини мустаҳкамлайди, ўсиб-улғаяётган ёш авлод
дунёқарашининг тўғри шаклланишини, илм-маърифатга ҳавас қўйишларини
таъминлайди. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий: “Дунёда
турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра
миллат бошқаларга поймол бўлур”, деганида қанчалик ҳақ эканини бугунги
ёш авлоднинг халқаро майдонда эришаётган ютуқларидан ҳам билиб
турибмиз. Мустабид тузум улуғ аждодлардан мерос бўлиб қолган кўплаб
қадриятларни феодал ўтмиш сарқити, дея ҳаётимиздан ажратиб қўйди, онг-
шууримизга, турмуш тарзимизга ўзининг ғайриахлоқий, маънан пуч ғоя ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

182

“қадрият”ларини сингдирди, шу йўл билан миллий туйғу ва ғурурни
заифлаштиришга,

тарихимизни

сохталаштиришга,

хотирамизни

сустлаштиришга эришди. Бу йўқотишларни жой-жойига қўйиш осон
кечаётгани йўқ. Бош Қомусимизда инсон шаъни, ғурури, қадр-қиммати,
бошқа дахлсиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётимиздаги олий қадрият даражасига
кўтарилди. Ўқиш, меҳнат қилиш, илм-фан, маданият ва санъат ютуқларидан
баҳраманд бўлиш, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларнинг ўз ота-
оналарига ғамхўрлик қилиши, ота-оналар фарзандларини вояга етгунга
қадар тарбиялашлари каби талаблар миллий қадрият сифатида
конституциявий бурчимизга айланди.

Умумий хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мамлакатимиз Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг турли касб эгалари, нуронийлар, ёшлар, ижодкор
зиёлилар билан мулоқотларида, Олий Мажлисга Мурожаатномаларида янги
авлод тарбиясининг миллий тараққиёт билан бевосита боғлиқлиги
олдимизда турган энг муҳим вазифа эканлиги алоҳида уқтирилади. Биз
бугун тарихнинг янги уйғониш фаслига пойдевор қўяётган эканмиз, бу улуғ
вазифани маънавият асосларини, замонавий билимларни, илғор халқаро
тажрибаларни талаб даражасида эгалламай туриб, амалга ошириб бўлмайди.
Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,
Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг
кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишида белгилаб берган
вазифалари бу ишга янада жиддий киришишни тақозо этади

.

“Чунки бу

борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган
масалалар кўп. Миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, эски
мафкурани тасаввур қилиб, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Биз
яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм
ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва
умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча
минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган”. Оила-маҳалла
жуфтлиги ёш авлод тарбияси учун биргаликда масъул десак, муболаға
бўлмайди. Кейинги йилларда дунё жамоатчилигининг ўзбек маҳалласига
эътибори анча кучайди, оила, никоҳ, болалар тарбияси, ота-она ва
фарзандлар муносабатлари каби тушунчаларни жиддий ўрганиш бошланди.
Бу қувонарли, албатта. Аммо таассуф билан айтиш керакки, мамлакатимизда
оила ва маҳаллага бўлган эътиборни бошқача талқин этаётганлар ҳам йўқ
эмас. Улар оила аъзоларининг, масалан, эр ва хотиннинг, ота-она ва
фарзандларнинг, турли миллат ва элатларга мансуб маҳалладошларнинг
аҳил-иноқлигини, бир-бирларига ҳурмат-эътиборни, фарзандларнинг ота-
оналари билан бирга яшашларини, улардан доимо хабар олиб туришларини
ортиқча ташвиш, инсон ҳуқуқларининг чекланиши, деб баҳолайди.

Бугун Ўзбекистонда ёшлар маънавиятига оид давлат сиёсатини

белгилашда Президентимиз тамомила янги ёндашув зарурлигини


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

183

уқтирмоқда. Очиқ айтиш керакки, йиллар давомида жамият ёшларнинг
ғайрат-шижоатларидан фойдаланиб келди, уларни турли вазифаларга,
ҳаракатларга сафарбар этди, аммо зарур ҳаётий муаммоларини ҳал этмади,
орзу-ниятлари ёшликка хос жўшқин талқинлари эътиборсиз қолди.
Натижада кўпгина ёшларда ижтимоий фаоллик сусайди, бефарқлик,
умидсизлик кайфияти юзага келди. Маънавият бу нохушликларга барҳам
беради. Чунки келажакка ишонч, сабр-қаноат, ҳар қандай шароитда ҳам олға
интилиш, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик бизнинг қонимизда бор.

SADIBAKOSEV KHABIBULLO

PhD student, UWED

Modern Approaches to the Study of Modern

International Relations

Abstract. The Cold War was not only traditional in international relations next phase of

the struggle for world domination, but also an ideological war aimed to impose on the
opposing powers a certain value system, social structure, political regime, etc. As a result the
ideological conflict of the opposing powers became an important component of the Cold War.
With the end of the Cold War the problems of «end of history» and the “end of ideologies”
were actualized on the West. It became about an axiom that the world politics lost its
ideological dimension. In fact, however, ideological component is deeply integrated into the
emerging «new» world order. Even the dominance of Western countries in the emerging
system of international relations was legitimated by the postulates of neo-liberalism. The
coming to power in the USA of president D. Trump and changes in American foreign policy
stress a deep transformation in the modern system of international 51 relations.
Unconditional dominance of the liberal paradigm in global scale is gradually coming to an
end. This process is accelerated due to the completion of the «unipolar moment» in world
politics and process of step by step formation of a polycentric world order. The world is
entering to a turbulent era. And one of its main features will probably be decline of ideology
influence and the strengthening of political realism as an intellectual dominant in making
decisions in dynamic and unclear international environment.

Keywords and expressions: world politics, international relations, polycentric world order,

ideology, liberalism, realism.

Аннотация. Совуқ уруш халқаро муносабатларда нафақат анъанавий ҳукмронлик

учун курашнинг кейинги босқичи, балки қарама-қарши кучларга маълум қадриятлар
тизимини, ижтимоий тузилмани, сиёсий режимни ва бошқаларни ўрнатишга қаратилган
мафкуравий уруш эди. қарама-қарши кучларнинг мафкуравий тўқнашуви Совуқ урушнинг
муҳим таркибий қисмига айланди. Совуқ уруш тугаши билан Ғарбда "тарихнинг охири" ва
"мафкураларнинг охири" муаммолари долзарб бўлиб қолди. Дунё сиёсати ғоявий
ўлчамларини йўқотганлиги аксиомага айланди. Аммо, аслида, мафкуравий таркибий қисм
янги пайдо бўлаётган "янги" дунё тартибига чуқур сингиб кетган. Ҳатто Ғарб
давлатларининг пайдо бўлаётган халқаро муносабатлар тизимидаги устунлиги нео-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов